Rey Bredberidan 25 o’git

711

    1920 йил 22 августда жаҳон адабиётининг таниқли намоёндаларидан бири — машҳур «Фаренгейт бўйича 451°» асарининг муаллифи, доно эртакчи ва юлдузлараро саёҳат ҳақида орзу қилган фантаст ёзувчи Рэй Бредбери дунёга келган. Китобхонларда илмий фантастика ва фентези жанридаги асарларга айнан у биринчи бўлиб қизиқиш уйғота олган, деб ҳисобланади. Бироқ кўпчилик назарида Брэдбери мўъжиза кутаётган абадий ёш бола ва бу мўъжизани рўёбга чиқарган абадий сеҳргар қиёфасидаги ёзувчи бўлиб қолади. Биз бугун бу фантастнинг энг машҳур асарларидан олинган парчаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

007
РЭЙ БРЕДБЕРИДАН 25 ЎГИТ
03

0901920 йилнинг 22 августида Уокиган (Иллинойс штати) шаҳрида дунёга келган,илк ҳикояси 1941 йилда босилган Рэй Брэдбери 2012 йили 92 ёшида вафот этди. Ўзининг дастлабки ишларида у викториан прозаси вакили – Эдгар Понинг услубига тақлид қилган. Бредберининг ҳикоялари, одатда, арзон журналларда чоп этилган ва фақатгина “Марс хроникалари” ҳикоялар тўплами унга дастлабки тижорий муваффақиятни тақдим этган (1950 йил).
1953 йили Бредберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” роман-антиутопияси чоп этилганидан сўнг, унинг шуҳрати бутун дунёга ёйилди. Шундан кейин, ёзувчининг ҳар бир янги китоби катта бир воқеликка айланди.
У тўққизта роман, жумладан, “Фалокат яқинлашмоқда” (1962), “Ўлим – ёлғиз қилинадиган иш” (1985), “Ақлсизлар учун қабристон” (1990) романлари, шунингдек, кўплаб қисса (улар орасида қисман автобиографик бўлган “Момақаймоқ виноси” (1957) алоҳида ажралиб туради) ва ҳикоялар муаллифидир. Ёзувчининг ўзи 400 дан ортиқ ҳикоя ёзганини, уларнинг баъзилари нисбатан катта асарларнинг ёзилиши учун асос бўлганини қайд этган.
Рей Бредберининг бир қатор асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

03

001

002

003

004

005

006

007

008

009

010

011

012

013

014

015

022

●  Кўзларингни каттароқ оч, ҳаётга шундай ташналик билан яшаки, гўёки 10 сониядан кейин ўлиб қоласан. Дунёни кўришга ҳаракат қил. У ҳар қандай фабрикада яратилган ёки пулга сотиб олинган орзудан ҳам гўзалроқ.

●  Бир хил инсонлар билан доимо ёнма-ён яшаганингда, уларда ҳеч қандай ўзгариш сезмайсан. Узоқ вақт, йиллар улар билан кўришмаганингдагина улар билан содир бўлган ўзгаришларга ҳайрон бўлиб қоласан.

●   Шляпада қуёнларни қидириш – худди баъзи одамларнинг бошларида бир томчи бўлса ҳам маъно-мазмун қидириш каби бесамар ишдир.
●   Ким ҳайратланишдан тўхтаса, у севишдан тўхтаган бўлади, севишдан тўхтадингми, билгинки, сенинг ҳаётинг йўқ, кимнинг ҳаёти бўлмаса, уни тириклайин қабрга кирган деб ҳисоблайвер.

●   Ҳаётдан тўлиқ лаззатланиб яшаш – тезроқ ўлиш демакдир. Майли шундай бўла қолсин: тезроқ ўлишни афзал биламан, бироқ бундан олдин ҳаётнинг бошқа лаззатларини ҳам тотиб кўришим керак.

●  Нима қилишинг аҳамиятсиз, бироқ нимага қўл урсанг ҳам у ўз шаклини ўзгартирсин, аввалгидан бошқачароқ кўриниш олсин, унда сенинг бир парчанг бўлса ҳам қолсин. Ана шу аҳамиятлидир. Уй олдидаги ўтни ўраётган одам билан ҳақиқий боғбон орасидаги фарқ ҳам айнан ана шундадир.

●   Оламни сақлаб қоладиган бирор нарса ярат, йўлда чўкиб кетсанг ҳам, жилла қурса қирғоққа қараб сузганлигингни биласан.

●  Ижодиётнинг асосий сири шундаки, ўз ғояларингизга мушукка каби муносабатда бўлинг – шунчаки уларни ўз ортингиздан боришга мажбур қилинг.

●   Муҳаббат – бу ким биландир йилнинг тўрт фаслини бирга баҳам кўришни хоҳлашингиздир. Бирор одам билан настарин гули билан тўшалган баҳорги жаладан қочишни, ёзда эса дарёда чўмилиб, мевалар теришни хоҳлашингиздир. Кузда эса мураббо пишириб, совуқ кирмаслиги учун дераза атрофини беркитишингиздир. Қишда эса унга узоқ тунларни ва тумовни ўтказишга ёрдам беришингиздир…

Манба: http://xabardor.uz

021

(Tashriflar: umumiy 407, bugungi 1)

Izoh qoldiring