Said Foiq. Ikki hikoya & Mahalla qahvaxonasi. Hikoyalar to’plami

Ashampoo_Snap_2017.05.11_17h22m43s_001_.png 18 ноябр — Атоқли турк адиби Саид Фоиқ таваллуд топган кун

  Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди.

САИД ФОИҚ
ИККИ ҲИКОЯ
Туркчадан Мирвали Аъзам таржимаси
011

02Атоқли турк адиби Саид Фоиқ Абасиёник (тур. Sait Faik Abasıyanık) 1906 йилнинг 18 ноябрида ўзига тўқ савдогар оиласида туғилган. 1928 йилда Истамбул университетининг туркшунослик факультетига ўқишга кирди , бироқ 1930 йилда отасининг талаби билан Швейцарияга, иқтисодни ўрганиш учун боради. Уч йил давомида Франциининг Гренобл шаҳрида яшайди. Туркияга қайтгач етим армани болалари мактабида турк тили муаллими бўлиб ишлайди. Иқтисод билан шуғулланиши муваффақиятсиз тугагач, 1934 йилдан ижод йўлига киради. 1936 йили илк ҳикоялар тўплами «Самовар» нашр этилади.
Саид Фоиқ Абасиёник ХХ аср турк адабиётида салмоқли из қолдирди. Турк адабиётининг Чехови деб тан олинган ёзувчининг оддий инсоннинг машаққатли ҳаёти акс этган, юксак маҳорат билан ёзилган ҳикоялари жаҳон ҳикоячилиги хазинасидан муносиб ўрин олди. Бу ҳикояларда акс этган воқеалар асосан Истамбулда ва денгизда кечгани билан уларда акс этган оддий инсон фожиаси умуммиллий миқёсга эга эди. Адиб жигар хасталигидан 1954 йилнинг 11 майида вафот этган.

Асарлари: Semaver (1936), Sarnıç (1939), Medari maişet motoru (1944),Lüzumsuz adam, (1948), Kayıp aranıyor (1953), Mahalle kahvesi» (1950), Havada bulut (1951), Kumpanya (1951), Havuz başı (1952), Son kuşlar (1952), Alemdağında var bir yılan (1954), Az şekerli, (1954) Tüneldeki çocuk, (1955) Mahkeme kapısı, (1956) Şimdi sevişme vakti (1953).

011

МАҲАЛЛА ҚАҲВАХОНАСИ

  Ёз пайтлари бу кичик маҳалла қаҳвахонасининг боғига тез-тез қатнаб турардим. Шу сабабли бир куни кечқурун, қора бўрон авжи қутурган пайт ичкари кирганимда ётсираб ўтирмадим. Қаҳвахона овлоқ жойга жойлашган эди. Япроқлари тўкилиб битган икки тол билан, тепасида уч-тўртта қовжираган барг осилиб турган ишкомни қор шундай бежаган эдики, баҳор оқшомлари, ёз кечалари ниҳоятда сўлим бўладиган боғнинг қишда ҳам оппоқлигидан бинафшарангга ўхшаб товланган, нурга ғарқ бўлиб турган жамоли киришим билан фикри хаёлимни ўзига жалб қилди, деразанинг бир чеккасига жойлашдим ва ойнанинг терини артдим-да, ҳовли манзарасининг гўзаллигига маҳлиё бўлиб узоқ вақт хаёл суриб қолдим.

Бинафшаранг нур шундай тезлик билан қуюқлашдики, қаҳвахона чироқларини ёқиб улгурмай ҳам қолди. Бели ингичка стаканларнинг энг чиройлигини олдимга қўяркан, қаҳвачи:

— Боғимиз қишда ҳам жуда гўзал бўлар экан-а?—деди боғдаги ҳаворанг хризантемаларнинг учларига қўнган қорларга ишора қилиб.— Чоллар индашмаса чироқни ҳали-бери ёқмас эдим,— деди қаҳвачи яна,— лекин улар ҳадемай минғирлаб қолишади.

Қаҳвахонадаги чироқлар ёниши билан ташқаридаги қор нури яратган фусункор манзара қайгадир ғойиб бўлди. Кўзимни деразадан олиб, ичкарига назар ташладим. Хонада саккиз-ўн нафар одам бор эди, холос. Олови гуриллаб ёнаётган кнчкина қопқоқли чўян печканинг ўнг томони ҳадемай қип-қизил чўғга айланишини кутиб ўтирардим. Ёнимда тавла*  ўйнаётганлар ҳам бор эди. Бирмунча вақт уларни кузатиб ўтирдим. Ора-чора дераза ойнасини артиб, унга пешонамни тираб ташқарини томоша қилардим.

Уйдан чиққанимда чор-атроф сукунат оғушида бўлиб, паға-паға қор ёғаётганди, шу вақт кўнглимда сайр қилиш истаги уйғонганини сездим. Қадрдон йўллардан, ҳамиша йўлдошим бўладиган тасодифлардан, гавжум кўчалардан воз кечиб, беғубор қори топталмаган, инсон оёғи камроқ тегадиган бирон жой топиш мақсадида танҳо ўзим трамвайга ўтириб, бу ерга келган эдим. Бироқ келаётганимда қандайдир ярим соат ичида ҳаво айнаб, қаттиқ шамол кўтарилди, паға-паға ёғаётган беозор қор майда-майда тариқ доналарига айланиб дераза ойналарига тарсиллаб урила бошлади. Қаҳвачидан:

— Бугунги газета борми?—деб сўрадим.

Қаҳвачи қўлимга битта газета тутқазди. Бир ёқдан миямдаги янги фикрларни таҳлил қилсам, иккинчи ёқдан қаҳвахонадаги гап-сўзларга қулоқ солардим. Одамлар фақат тирикчилик ташвишлари ҳақида гаплашардилар, холос. Орадан кўп вақт ўтмай қаҳвахона эшигини шамол билан биргаликда бир одам очди ва ичкари кирди. Қелган одам ҳовучларига пуфлай-пуфлай печкага яқинлашди, оловнинг таптида кўкрагини, қорнини, тиззасини обдан иситгандан кейин жон кириб, гоҳо атрофдагиларнинг суҳбатига луқма ташлар, гоҳо ўзидан-ўзи алланималар деб вайсар, ёки бўлмаса тавла ўйнаётган икки кишининг олдига бориб, ўйинчиларнинг эътирозига назар-писанд қилмай учинчи бўлиб ўйинга аралашмоқчи бўларди.

Тахта каравотда ўтирган кексаларнинг олдига ўрта ёшдаги жиддий кўринишли одамлар келиб ўтиришди. Улар мендан анча нарида ўтирганлари учун нима ҳақида гаплашаётганларини англай олмадим, лекин юзларида ташвиш белгилари борлигини сездим. Ҳар ким ўзича хаёл суриб, узоқ вақт сукут сақлаб ўтирди. Шундан кейин қаҳвахонага анча вақтгача одам келмади. Қичкина юмалоқ соат қаҳвачи томонга ўгириб қўйилганлиги учун соат неча эканлигини билолмай ўтирардим. Орадан анча вақт ўтди. Қаҳвахонада ўтирганларнинг кўпи кетиб қолди. Ниҳоят, қаҳвачи соатини мен томонга ўгирди. Соат ўн ярим экан. Шундай бўшашган, лоқайд ҳолда эдимки, ҳатто ўрнимдан туриш ҳам менга малоллик қилаётганди. Кетиш тараддудига тушганимни кўрган қаҳвачи:

— Агар уйингиз яқин орада бўлса шошилманг,— деди.— Қаҳвахонани соат биргача беркитмаймиз. Бу ердан яхшироқ жой топа оласизми?

— А-а-а, ростдан-а?— дедим.— Бўлмаса менга яна  чой олиб келинг… Бир паррак лимон билан.

Худди шу пайт ичкарига бир одам кириб келди. Кирган одамнинг қош-киприкларини қор босган, эгнига жакетга ўхшаган оқ нарса кийиб олган эди… Қелган одам печкага яқинлашди. Эгнидаги қорларни сидириб ташлади-да, курсилардан бирига ўтирди. У ёшгина йигитча экан. Қорлари эриб тушгандан кейин, кўз олдимда оппоқ юм-юмалоқ юз пайдо бўлди.

Бу йигитча келгунига қадар ғала-ғовур бўлган қаҳвахона, у ичкари кириши билан сув қуйгандек жимжит бўлди-қўйди. Бир чеккада тавла ўйнаб ўтирганлар ҳам ўйинни йиғиштириб тавла қутисини шарақлатиб ёпдилар-да, чиқиб кетдилар. Шундан кейин хонада узоқ давом этган, пашша учса эшитиладиган сукунат ҳукм сурди.

Йигитчага қарадим. У тўғрига тикилганча стулда ўтирарди. Кексалар ҳам одатларига қарши сукут сақлаб, қовоқ солиб ўтирардилар. Қаҳвачи қаҳва пишириладиган ўчоқ олдида бошини икки қўли орасига олиб ўтирар эди. Қаҳвахона каби доимо ғала-ғовур бўладиган жойда ўн дақиқа давомида «тиқ» этган овоз эшитилмаса ваҳимали бўлар экан. Даҳшатли сукунат чўзилгандан чўзилаверди.

Йигитча гоҳо оёғини чалиштириб, гоҳо ерга тираб ўтирар, лекин ўтирган ўрнига ҳеч бир ўрнаша олмай қийналарди. Имтиҳон топшираётган ўқувчига ўхшаб, атрофга қўрқа-писа назар ташлар, имтиҳон қабул қилаётган комиссия аъзолари оёқ чалиштириб ўтирганини кўриб қолишидан қўрққандек гоҳо туриб кетар, гоҳо ўтириб олар эди. Йигитча бир оёғига қизил астари ерда судралиб турган йиртиқ калиш кийиб, устидан ип билан боғлаб олган эди. Иккинчи оёғига бўлса лаққабалиққа ўхшаб оғзи очилиб қолган эски футбол ботинкасини илиб олган, ботинканинг йиртиғидан йигитчанинг бармоқлари шундоққина кўриниб турарди.

Қаҳвахонада ҳамон сукунат ҳукм сурарди. Мен жуда ҳайрон бўлдим. Назаримда ўтирганлардан кимдир дабдурустдан:

— Ажина келди!

Ёки бўлмаса:

— Қиз туғди!—деб айтиши ва бу гапга ҳаммамиз кулиб юборишимиз керакдек туюларди.

Бироқ ҳанузгача ҳеч ким лом-мим демасди. Яна боя келган йигитчага қарадим. Қўзимга унинг юзи эмас, кенг пешонаси яққол кўринди. Пешонасида ажин ҳам, маъно ҳам йўқ эди. Эгнида жакети ҳам йўқ, фақат оқ ранг устида қора чизиғи бўлган уст кўйлаги бор эди, холос. Кўйлаги устидан яғири чиқиб кетган рўдапо оқ казагин* ёпиниб олган эди. Казагиннинг олдини тўғнағич билан маҳкамлаб қўйган эди.

Унга тикилганимча ҳайратланиб ўтирардим. Қимирлашга ҳолим йўқ эди.

Шу пайтда қаҳвахона эшиги очилиб ичкарига бир одам кирди. Кирган одам тўғри кексалар олдига бориб:

— Сизларни йўқлаяпти, — деди — Эс-ҳуши жойида. Лекин тонг отгунча борми-йўқми, бунга ақлим етмайди. Тез-тез ҳушидан кетиб қоляпти. Али оға, сени йўқлаяпти, Маҳмуд човуш, сени ҳам. Ҳасан, истасанг, сен ҳам бора қол. Шўрлик сени жуда ҳам яхши кўрарди.

Ўтирганлардан уч киши оёққа турди. Турганлар печка олдида ўтирган йигитчага қиё боқмай ўтиб кетдилар. Лекин бутун кўринишлари билан бола-фақирга игна санчгандан баттар қилишди. Атайлаб юз ўгириб кетгандек қилишди. Йигитча кўзларини катта-катта очиб олдидан ўтиб кетаётганларга ялингандек мўлтираб турарди.

Қаҳвачи  бўлса йигитча олдига шу маҳалгача  чой қўяй демасди. Кўп ўтмай қаҳвачи ҳам ўрнидан турди. Олдимдаги финжон*ларни йиғиштириб олаётганида:

— Менинг ҳисобимдан шу бола бечорага ҳам  чой беринг,— дедим.

Қаҳвачи бошини кўтарди-да, менга ғалати қилиб қараб қўйди. Мен уни  йигитчага чой олиб келгани кетди, деб ўйладим.

Қаҳвачи олдига етиб келиши билан йигитча сакраб ўрнидан турди. У қотиб қолгандек қаҳвачининг олдида тик туриб қолди. Қаҳвачининг итмисан-эшакмисан демай, ёнидан ўтиб кетганини кўрган йигитча:

— Дадам тўғрисида гапирдингларми? Ўлим тўшагида ётган эмишми?— деди.

Қаҳвачи сукут сақлаб турарди. Бу таъна тоши каби ботаётган аччиқ сукунат эди. Қейин худди муз эригандек бўлди-ю, қаҳвачи жавоб қайтарди. Лекин унинг жавоби мен учун маъносиз, йигитча  учун аччиқ бўлди:

— У, сенинг даданг эмас!— Қаҳвачининг жавоби шундай қисқа бўлди.

Йигитча лом-мим демади. Қатъий қарор қабул қилган одамдек шахдам қадам ташлади. Лекин. остонага етганда эшик очишга журъат этолмай туриб қолди.

Шунда қаҳвачи:

— Уйга боришни хаёлингга ҳам келтирма. Холангнинг ўғли эшик тагида пойлаб турибди, сени биратўла саранжомлаб қўя қолади-я!— деди.

Йигитча ўйланиб қолди. Унииг қарори қайгадир учиб кетган эди. Ҳар хаёлга боргани юзидан сезилиб турарди. Ўзини ичкарига улоқтирган кучли шамолни кесиб кетгандек эшикни очди-ю, тун қўйнига шўнғиб кетди.

Анча вақтгача савол  беришдан ўзимни тийиб ўтирдим…

Қаҳвачи менга орқасини ўғириб турарди. У тақир-туқур қилиб алланималарни ағдар-тўнтар қиларди. Юзини менга ўгиришини кутиб ўтирдим. Лекин у ҳали-бери ишини битирадиганга ўхшамасди. Ниҳоят, мен томонга ўгирилди.

— Нима гап бўлган эди, барака топгур?— сўрадим шунда.

Белидаги фартукни ечиш ҳаракатида бўлган қаҳвачи  саволимга қандай жавоб қилишни ўйлаётгандек хаёлга толди.

Шу пайт эшик яна очилди. Бояги, беморнинг олдига уч кишини бошлаб кетган киши, бир мўйсафид билан бошлашиб ичкари кирди. Эшикдан кириши билан:

— Оламдан ўтди,— деди у киши.— Анови даф бўлдими?

Қаҳвачининг қўллари орқасига — фартуғининг боғичига ёпишиб қолгандек эди. Фартуғи боғичини ечган жойида бошқатдан боғлаб қўйди. Сўнгра мен ўтирган столга яқинлашди. Худди бор аламини мендан олиши керакдек:

— Аравакаш Комил оға ўлибди… Бояги ит унинг ўғли бўлади. Синглисини ёмон йўлга бошлагани учун отаси уни уйидан ҳайдаб юборган эди,— деди сўзларини чертиб. Қейин бошқалар томонга ўгирилиб:— Бу номуссиз пушаймон бўлганидан эмас, мерос илинжида келган,— деди.

Қексалардан бири унинг фикрига қўшилмаганини билдирадиган оҳангда:

— Пушаймон бўлиб келган тақдирда ҳам уни ҳеч ким кечирмайди!— деди.

Мен тилимнинг учига келиб қолган бир саволни қандай қилиб берганимни ҳам, нима сабабдан берганимни ҳам билолмай қолдим. Бу савол атрофдагиларга қаидай таъсир қилишини ўйлаб ўтирмай, дабдурустдан:

— Қиз нима бўлди?—деб сўрадим.

Жуда ноқулай вазият вужудга келди. Ўтирганлар бир-бирларига қарамай, ер чизгандек бўлиб қолишди. Ҳеч кимдан сас-садо чиқмади. Хонада боягидан ҳам ваҳимали сукунат ҳукм сурар эди. Қўзларгина эмас, ҳатто сукунатнинг ўзи ҳам, сукунатдаги ҳаракатсизлик ҳам:

— Нега шуни сўрадинг?

— Нима кераги бор эди?

— Шундан бошқа гапинг йўқмиди?

— Жуда ҳам бачкана экансан!..— деяётгандек туюларди менга.

Ҳеч ким жавоб бермади, пулни стол устига ташлаб қаҳвачига қарадим. У бошини хам қилиб, чуқур хаёлга толган эди. Ранги сарғайиб кетган, қўллари эса ҳамон фартуғи боғичини ечиш билан овора эди. Эшикни очиб ташқари чиқдим. Қизнинг нима бўлганини билолмадим. Лекин қаҳвачи уни ёмон йўлдан қайтариб олганини тушуниб олганмикинман-а?

 

АЙТДИМ-ҚЎЙДИМ

Шаҳарга шундай қараб турибману ичимдан аллақандай, ям-яшил бир нарса кечяпти. Сувми, ўтлоқми, ўрмонми? Йўқ. Яшил бир нарса, заҳарланган яшил бир нарса. Қандайдир яшил рангли заҳар билан заҳарланган яшил бир сув.

Кўппак ўлаксаси каби ухламоқда бу шаҳар: йўқ, ундай эмас… Ҳиди ўзидан ҳам жирканч бўлган ўлимтик кўппакда синган бир бола ўйинчоғининг ҳасратидан бошқа не бордир. Ҳиди жиҳатидан шундай бу шаҳар. Ифлос шаҳар бу. Нечоғлик ифлос шаҳар: бит кезмаган бирор жой, мишиқ сурилмаган, тупурилмаган, балғам ташланмаган ҳеч бир ери йўқ. Ёқамиздаги кир фабриканинг дудидан эмас, ифлосликдан, чангдан, микробдан.

Бу шаҳар бепарволик, бузуқлик, иккиюзламачиликни ўзида мужассам этган бир шаҳар. Яхши инсонларн йўқми? Тиқилиб ётибди. Аммо улар шундай чекилганларки, шундай даҳшатдаларки, шундай ин-инларига кириб кетганларки, топиб бўлмайди уларни. Қаерда улар?

Бу шаҳарда фикр юритмайдилар. Фикр юритиш яхши эмас, соғликка зарардир. Оллоҳни ҳам зикр қилмайдилар. Зикр қилган ҳамоноқ қаршингдан унинг номидан жирканч мажмуалар, нафасларидан пул иси келадиган ифлос шоирлар, ўлик кутаётган имомлар чиқар. Улар ришват истайдилар.

«Мен инсонни севаман», дейсан ўзингга-ўзинг. Ёлғон. Ўзинг ҳам бунга ишонмайсан. Қайси инсонни, қандай одамни? Бу ваҳший каби тиланчи хотинними? Бу орсиз, адабсиз, қилиқсиз боланими? Бу бир тийинга қиммат одамнинг, олдида сажда қиладиган балиқчиними? Ёки кўча бошида ўтириб, юзидан очлиги, кимсасизлиги, сал жиннилиги сезилиб турган, дунёдан юз ўгирган бир одамга чириган кашталарини алдаб сотаётган анави дайдиними?

Ким у, сен севган инсон? Ҳа, англадик, у инсон фақир, кимсасиз, бахтсиз… Аммо ким? Ким бўларди? Сенсан. Сенинг ўзингсан. Ҳа, бу шаҳарда ҳамма ўзи билан ўзи овора. Ўзи атрофида гиргиттон. Ўзидан бошқасини севадиган бирор одамни тополмайсан. Ундай одамнинг бўлишига имкон ҳам йўқ. Тўғри, баъзи инсонлар бор, уларга яхшилик қиласан. Бир бор, икки бор, уч бор. Сўнгра яхшилик қилолмайдиган ҳолга келасан-да, қўлингдан бир иш келмай қолади. Ўша пайтда сен у одамга шундай бир қарайсанки, қаршингдаги кимса сенинг ғирт душманингга айланади-қолади. Биз ҳаммамиз асти шундаймиз. Бутун яхшиликларни, бутун дўстликларни  насос каби сўрамиз. Сўнгра дўстликлар, яхшиликлар бамисоли қудуқлар каби қурийди. Ана ўша замондан бошланар ҳар хил сўзсиз имолару, катта-катта ғийбатлар.

Бизнинг ҳам бир бошпанамиз бўлажак. Ётоғимиз бўлажак. Кўрпамизни кўзларимизгача тортажакмиз. Балки бир денгиз қирғоғи, бир дарахт таги, бир шамол, бир тинчгина қаҳвахона, бир финжон чой, бир тешиккулча, бир кесим кашар* пишлоғи, бир шиша шароб топсак, дўст бўлишликка энг яхши йўл туғилармиди. Аммо, инсон-чи, инсон? Йўқ, дўстим, йўқ, бекорга овора бўлманг, бари бир инсонни тополмайсиз. Бу шаҳар шу қадар ифлос, шу қадар беғам, шу қадар тушкунликдаки, ҳай-ҳай-ҳай…

Мен гоҳида ўзгаларни алдаб пул топаётганларии, отини аравакашдан ҳам зиёда марҳаматсиз ишлатиб, кейин роҳатда бўлаётганларни, жимгина тароғидан қил чиқар каби ўзини орамиздан суғуриб олаётганларни бир назарда ҳар қалай ҳақли-ку, деб ўйлаб қўяман, уларни оқлашга уринаман. Сўнгра яна ўйланиб кетаман. Улар шу аҳволга келтирдилар бу шаҳарни. Балки ҳали бу шаҳарга ваболар, балки ҳали шаҳарга ўлатлар келиб қолар яқинда.

Агар кимнинг миясига, ана шуларни истайман, деган фикр келса, у номуссиз ҳисобланади. Истамайман унақанги нарсаларни. Булар ёлғон гаплардир. Бироқ Оллоҳни бир тарафга қўйиб туринг. У шундайгина бизни индамасдан ташлаб кетди-ку! Биз уни такрор топмагунимизча, ёхуд бутунлай у йўқдир демагунимизга қадар, у бизнинг ишларимизга аралашмайдиганга ўхшайди. Аммо бу шаҳар ниҳоят ростакам шаҳарга ўхшаши керакми, ахир? Керак бўлса қандай? Қандайми? Сенми ҳали бунга чора кўрадиган, бу ҳақда ўйлайдиган? Куламан. Аммо аввало сен! Сен мирза! Бироқ  мирзанинг аҳмоқлиги ортиқ!  Бўлмаса ёзма. Чекил орқага, ўтира бер ўтирган жойингда. Сенми газета чиқарувчининг ўйнашини ясантирадиган, сенми уни моддий томондан таъмин этадиган, сенми унинг шуҳратини, қаламини, автомобилини Овруподан келтириб берадиган. Сўнгра кетиб Хашит кутубхонасининг витриналаридаги 350 франклик китобга ҳасрат-ла боқажаксан. «2 қуруш*дан 350 франкни олсак қанча қолади?»— дея ўйлайсан. У, бу Сартр деганимиз — жуда мудҳиш одам. Исмини эшитгансан. Лекин ҳали биттаям китобини ўқимагансан. Ўқишни истайсан, аммо олмаяжаксан у китобни, олсанг аҳмоқлик қиласан. Эртасига ҳатто айрон ҳам ичолмайсан. Оҳ, стакани бор-йўғи ўн қуруш бўлган айрон, айронжон… Бир қошиқ қатиқ-ла, бир стакан сувни аралаштириб уни ўн қурушга сотаётган одамнинг номуссизлигини била туриб қўлидан ичасан, калтафаҳм бутун шаҳар аҳолисининг кўзи олдида қилинаётган ўғирликлар, муттаҳамгарчиликларни била туриб, ичасан… Бўлмасам, маслагингни ўзгартир, а лаббай! Сабоҳлари айрончининг олдида тур. Яса уйингда бир кўза айрон. Тротуарга, у шум нусханинг олдига қўй. Икки қурушдан сот, сота бер. Кўзлари чиқиб кетсин у шумтаканинг. Аламидан бир-иккита гадойваччаларни пулга сотиб олиб, сени тоза дўппослаттирсин. Ҳеч бўлмагандан кейин ўлдиртирсин.

Каштан ёнғоқларини сот бир боши берк кўчанинг боши-да. Чириганларини айириб-айириб кўчага оту ва яна уч юздан пуллай бер. Қўрқма, зиён кўрмайсан. Аммо бир кун бошингга бало суллоҳ бўлар, бунга эътибор берма, ҳушёр бўл, ўзингни эҳтиёт қил. Сени таниган кимсалар сендан каштан олмаслар. Кўзингнниг олдида нари кетиб, атайлаб бошқа одамдан чириган каштанларни оладилар: Сендан эса олмайдилар. Олмасалар олмасинлар.

Сен нима, бутун шаҳар билан дўст эмасмисан, а? Сен аввалига бошла бир ишни. Бир ҳафтага қолмас, шапкаси тешик, кўзлари лак-лак тушиб кетган, эгнида совуқ, шамолга қарши бирор жунли кийими бўлмаган бир бечора  одамга. чириган, яхши қовурилмаган каштанларни пуллай берасан. Қиласан шу ишни. Қилмасанг ҳаётингдан, каштан орқасидан ўтказилаётган тирикчиликдан ҳеч бир нарса чиқаролмайсан. Мевачи шогирдини, боққол ўғлини, савдогар котибини, газетчи муҳарририни шундай қилиб етиштирмоқдалар.  Бу шаҳар шундан эди ва шундайлигича кета беради.

* белгили сўзларга изоҳ
——————————

Тавла — нардга ўхшаш ўйинларнинг бир тури.
Казагин — уст. кийимнинг бир тури: »
Финжон — пастаги бор пиёла.
Кашар пишлоғи — Туркиянинг Эдирне вилоятидагииа тайёрла-иадиган пишлоқ нави.
Куруш — турк тангаси

011

SAID FOIQ
IKKI HIKOYA
Turkchadan Mirvali A’zam tarjimasi
011

238.jpgAtoqli turk adibi Said Foyiq Abasiyonik (tur. Sait Faik Abasıyanık) 1906 yilning 18 noyabrida o’ziga to’q savdogar oilasida tug’ilgan. 1928 yilda Istambul universitetining turkshunoslik fakul`tetiga o’qishga kirdi , biroq 1930 yilda otasining talabi bilan Shveytsariyaga, iqtisodni o’rganish uchun boradi. Uch yil davomida Frantsiining Grenobl shahrida yashaydi. Turkiyaga qaytgach yetim armani bolalari maktabida turk tili muallimi bo’lib ishlaydi. Iqtisod bilan shug’ullanishi muvaffaqiyatsiz tugagach, 1934 yildan ijod yo’liga kiradi. 1936 yili ilk hikoyalar to’plami «Samovar» nashr etiladi.
Said Foyiq Abasiyonik XX asr turk adabiyotida salmoqli iz qoldirdi. Turk adabiyotining Chexovi deb tan olingan yozuvchining oddiy insonning mashaqqatli hayoti aks etgan, yuksak mahorat bilan yozilgan hikoyalari, jahon hikoyachiligi xazinasidan munosib o’rin oldi. Bu hikoyalarda aks etgan voqealar asosan Istambulda va dengizda kechgani bilan ularda aks etgan oddiy inson fojiasi umummilliy miqyosga ega edi. Adib jigar xastaligidan 1954 yilning 11 mayida vafot etgan.

Asarlari: Semaver (1936), Sarnıç (1939), Medari maişet motoru (1944),Lüzumsuz adam, (1948), Kayıp aranıyor (1953), Mahalle kahvesi» (1950), Havada bulut (1951), Kumpanya (1951), Havuz başı (1952), Son kuşlar (1952), Alemdağında var bir yılan (1954), Az şekerli, (1954) Tüneldeki çocuk, (1955) Mahkeme kapısı, (1956) Şimdi sevişme vakti (1953).

011

MAHALLA QAHVAXONASI

Yoz paytlari bu kichik mahalla qahvaxonasining bog’iga tez-tez qatnab turardim. Shu sababli bir kuni kechqurun, qora bo’ron avji quturgan payt ichkari kirganimda yotsirab o’tirmadim. Qahvaxona ovloq joyga joylashgan edi. Yaproqlari to’kilib bitgan ikki tol bilan, tepasida uch-to’rtta qovjiragan barg osilib turgan ishkomni qor shunday bejagan ediki, bahor oqshomlari, yoz kechalari nihoyatda so’lim bo’ladigan bog’ning qishda ham oppoqligidan binafsharangga o’xshab tovlangan, nurga g’arq bo’lib turgan jamoli kirishim bilan fikri xayolimni o’ziga jalb qildi, derazaning bir chekkasiga joylashdim va oynaning terini artdim-da, hovli manzarasining go’zalligiga mahliyo bo’lib uzoq vaqt xayol surib qoldim.

Binafsharang nur shunday tezlik bilan quyuqlashdiki, qahvaxona chiroqlarini yoqib ulgurmay ham qoldi. Beli ingichka stakanlarning eng chiroyligini oldimga qo’yarkan, qahvachi:

— Bog’imiz qishda ham juda go’zal bo’lar ekan-a?—dedi bog’dagi havorang xrizantemalarning uchlariga qo’ngan qorlarga ishora qilib.— Chollar indashmasa chiroqni hali-beri yoqmas edim,— dedi qahvachi yana,— lekin ular hademay ming’irlab qolishadi.

Qahvaxonadagi chiroqlar yonishi bilan tashqaridagi qor nuri yaratgan fusunkor manzara qaygadir g’oyib bo’ldi. Ko’zimni derazadan olib, ichkariga nazar tashladim. Xonada sakkiz-o’n nafar odam bor edi, xolos. Olovi gurillab yonayotgan knchkina qopqoqli cho’yan pechkaning o’ng tomoni hademay qip-qizil cho’g’ga aylanishini kutib o’tirardim. Yonimda tavla* o’ynayotganlar ham bor edi. Birmuncha vaqt ularni kuzatib o’tirdim. Ora-chora deraza oynasini artib, unga peshonamni tirab tashqarini tomosha qilardim.

Uydan chiqqanimda chor-atrof sukunat og’ushida bo’lib, pag’a-pag’a qor yog’ayotgandi, shu vaqt ko’nglimda sayr qilish istagi uyg’onganini sezdim. Qadrdon yo’llardan, hamisha yo’ldoshim bo’ladigan tasodiflardan, gavjum ko’chalardan voz kechib, beg’ubor qori toptalmagan, inson oyog’i kamroq tegadigan biron joy topish maqsadida tanho o’zim tramvayga o’tirib, bu yerga kelgan edim. Biroq kelayotganimda qandaydir yarim soat ichida havo aynab, qattiq shamol ko’tarildi, pag’a-pag’a yog’ayotgan beozor qor mayda-mayda tariq donalariga aylanib deraza oynalariga tarsillab urila boshladi. Qahvachidan:

— Bugungi gazeta bormi?—deb so’radim.

Qahvachi qo’limga bitta gazeta tutqazdi. Bir yoqdan miyamdagi yangi fikrlarni tahlil qilsam, ikkinchi yoqdan qahvaxonadagi gap-so’zlarga quloq solardim. Odamlar faqat tirikchilik tashvishlari haqida gaplashardilar, xolos. Oradan ko’p vaqt o’tmay qahvaxona eshigini shamol bilan birgalikda bir odam ochdi va ichkari kirdi. Qelgan odam hovuchlariga puflay-puflay pechkaga yaqinlashdi, olovning taptida ko’kragini, qornini, tizzasini obdan isitgandan keyin jon kirib, goho atrofdagilarning suhbatiga luqma tashlar, goho o’zidan-o’zi allanimalar deb vaysar, yoki bo’lmasa tavla o’ynayotgan ikki kishining oldiga borib, o’yinchilarning e’tiroziga nazar-pisand qilmay uchinchi bo’lib o’yinga aralashmoqchi bo’lardi.

Taxta karavotda o’tirgan keksalarning oldiga o’rta yoshdagi jiddiy ko’rinishli odamlar kelib o’tirishdi. Ular mendan ancha narida o’tirganlari uchun nima haqida gaplashayotganlarini anglay olmadim, lekin yuzlarida tashvish belgilari borligini sezdim. Har kim o’zicha xayol surib, uzoq vaqt sukut saqlab o’tirdi. Shundan keyin qahvaxonaga ancha vaqtgacha odam kelmadi. Qichkina yumaloq soat qahvachi tomonga o’girib qo’yilganligi uchun soat necha ekanligini bilolmay o’tirardim. Oradan ancha vaqt o’tdi. Qahvaxonada o’tirganlarning ko’pi ketib qoldi. Nihoyat, qahvachi soatini men tomonga o’girdi. Soat o’n yarim ekan. Shunday bo’shashgan, loqayd holda edimki, hatto o’rnimdan turish ham menga malollik qilayotgandi. Ketish taraddudiga tushganimni ko’rgan qahvachi:

— Agar uyingiz yaqin orada bo’lsa shoshilmang,— dedi.— Qahvaxonani soat birgacha berkitmaymiz. Bu yerdan yaxshiroq joy topa olasizmi?

— A-a-a, rostdan-a?— dedim.— Bo’lmasa menga yana choy olib keling… Bir parrak limon bilan.

Xuddi shu payt ichkariga bir odam kirib keldi. Kirgan odamning qosh-kipriklarini qor bosgan, egniga jaketga o’xshagan oq narsa kiyib olgan edi… Qelgan odam pechkaga yaqinlashdi. Egnidagi qorlarni sidirib tashladi-da, kursilardan biriga o’tirdi. U yoshgina yigitcha ekan. Qorlari erib tushgandan keyin, ko’z oldimda oppoq yum-yumaloq yuz paydo bo’ldi.

Bu yigitcha kelguniga qadar g’ala-g’ovur bo’lgan qahvaxona, u ichkari kirishi bilan suv quygandek jimjit bo’ldi-qo’ydi. Bir chekkada tavla o’ynab o’tirganlar ham o’yinni yig’ishtirib tavla qutisini sharaqlatib yopdilar-da, chiqib ketdilar. Shundan keyin xonada uzoq davom etgan, pashsha uchsa eshitiladigan sukunat hukm surdi.

Yigitchaga qaradim. U to’g’riga tikilgancha stulda o’tirardi. Keksalar ham odatlariga qarshi sukut saqlab, qovoq solib o’tirardilar. Qahvachi qahva pishiriladigan o’choq oldida boshini ikki qo’li orasiga olib o’tirar edi. Qahvaxona kabi doimo g’ala-g’ovur bo’ladigan joyda o’n daqiqa davomida «tiq» etgan ovoz eshitilmasa vahimali bo’lar ekan. Dahshatli sukunat cho’zilgandan cho’zilaverdi.

Yigitcha goho oyog’ini chalishtirib, goho yerga tirab o’tirar, lekin o’tirgan o’rniga hech bir o’rnasha olmay
qiynalardi. Imtihon topshirayotgan o’quvchiga o’xshab, atrofga qo’rqa-pisa nazar tashlar, imtihon qabul qilayotgan komissiya a’zolari oyoq chalishtirib o’tirganini ko’rib qolishidan qo’rqqandek goho turib ketar, goho o’tirib olar edi. Yigitcha bir oyog’iga qizil astari yerda sudralib turgan yirtiq kalish kiyib, ustidan ip bilan bog’lab olgan edi. Ikkinchi oyog’iga bo’lsa laqqabaliqqa o’xshab og’zi ochilib qolgan eski futbol botinkasini ilib olgan, botinkaning yirtig’idan yigitchaning barmoqlari shundoqqina ko’rinib turardi.

Qahvaxonada hamon sukunat hukm surardi. Men juda hayron bo’ldim. Nazarimda o’tirganlardan kimdir dabdurustdan:

— Ajina keldi!

Yoki bo’lmasa:

— Qiz tug’di!—deb aytishi va bu gapga hammamiz kulib yuborishimiz kerakdek tuyulardi.

Biroq hanuzgacha hech kim lom-mim demasdi. Yana boya kelgan yigitchaga qaradim. Qo’zimga uning yuzi emas, keng peshonasi yaqqol ko’rindi. Peshonasida ajin ham, ma’no ham yo’q edi. Egnida jaketi ham yo’q, faqat oq rang ustida qora chizig’i bo’lgan ust ko’ylagi bor edi, xolos. Ko’ylagi ustidan yag’iri chiqib ketgan ro’dapo oq kazagin* yopinib olgan edi. Kazaginning oldini to’g’nag’ich bilan mahkamlab qo’ygan edi.

Unga tikilganimcha hayratlanib o’tirardim. Qimirlashga holim yo’q edi.

Shu paytda qahvaxona eshigi ochilib ichkariga bir odam kirdi. Kirgan odam to’g’ri keksalar oldiga borib:

— Sizlarni yo’qlayapti, — dedi — Es-hushi joyida. Lekin tong otguncha bormi-yo’qmi, bunga aqlim yetmaydi. Tez-tez hushidan ketib qolyapti. Ali og’a, seni yo’qlayapti, Mahmud chovush, seni ham. Hasan, istasang, sen ham bora qol. Sho’rlik seni juda ham yaxshi ko’rardi.

O’tirganlardan uch kishi oyoqqa turdi. Turganlar pechka oldida o’tirgan yigitchaga qiyo boqmay o’tib ketdilar. Lekin butun ko’rinishlari bilan bola-faqirga igna sanchgandan battar qilishdi. Ataylab yuz o’girib ketgandek qilishdi. Yigitcha ko’zlarini katta-katta ochib oldidan o’tib ketayotganlarga yalingandek mo’ltirab turardi.

Qahvachi bo’lsa yigitcha oldiga shu mahalgacha choy qo’yay demasdi. Ko’p o’tmay qahvachi ham o’rnidan turdi. Oldimdagi finjon*larni yig’ishtirib olayotganida:

— Mening hisobimdan shu bola bechoraga ham choy bering,— dedim.

Qahvachi boshini ko’tardi-da, menga g’alati qilib qarab qo’ydi. Men uni yigitchaga choy olib kelgani ketdi, deb o’yladim.

Qahvachi oldiga yetib kelishi bilan yigitcha sakrab o’rnidan turdi. U qotib qolgandek qahvachining oldida tik turib qoldi. Qahvachining itmisan-eshakmisan demay, yonidan o’tib ketganini ko’rgan yigitcha:

— Dadam to’g’risida gapirdinglarmi? O’lim to’shagida yotgan emishmi?— dedi.

Qahvachi sukut saqlab turardi. Bu ta’na toshi kabi botayotgan achchiq sukunat edi. Qeyin xuddi muz erigandek bo’ldi-yu, qahvachi javob qaytardi. Lekin uning javobi men uchun ma’nosiz, yigitcha uchun achchiq bo’ldi:

— U, sening dadang emas!— Qahvachining javobi shunday qisqa bo’ldi.

Yigitcha lom-mim demadi. Qat’iy qaror qabul qilgan odamdek shaxdam qadam tashladi. Lekin. ostonaga yetganda eshik ochishga jur’at etolmay turib qoldi.

Shunda qahvachi:

— Uyga borishni xayolingga ham keltirma. Xolangning o’g’li eshik tagida poylab turibdi, seni birato’la saranjomlab qo’ya qoladi-ya!— dedi.

Yigitcha o’ylanib qoldi. Uniig qarori qaygadir uchib ketgan edi. Har xayolga borgani yuzidan sezilib turardi. O’zini ichkariga uloqtirgan kuchli shamolni kesib ketgandek eshikni ochdi-yu, tun qo’yniga sho’ng’ib ketdi.

Ancha vaqtgacha savol berishdan o’zimni tiyib o’tirdim…

Qahvachi menga orqasini o’g’irib turardi. U taqir-tuqur qilib allanimalarni ag’dar-to’ntar qilardi. Yuzini menga o’girishini kutib o’tirdim. Lekin u hali-beri ishini bitiradiganga o’xshamasdi. Nihoyat, men tomonga o’girildi.

— Nima gap bo’lgan edi, baraka topgur?— so’radim shunda.

Belidagi fartukni yechish harakatida bo’lgan qahvachi savolimga qanday javob qilishni o’ylayotgandek xayolga toldi.

Shu payt eshik yana ochildi. Boyagi, bemorning oldiga uch kishini boshlab ketgan kishi, bir mo’ysafid bilan boshlashib ichkari kirdi. Eshikdan kirishi bilan:

— Olamdan o’tdi,— dedi u kishi.— Anovi daf bo’ldimi?

Qahvachining qo’llari orqasiga — fartug’ining bog’ichiga yopishib qolgandek edi. Fartug’i bog’ichini yechgan joyida boshqatdan bog’lab qo’ydi. So’ngra men o’tirgan stolga yaqinlashdi. Xuddi bor alamini mendan olishi kerakdek:

— Aravakash Komil og’a o’libdi… Boyagi it uning o’g’li bo’ladi. Singlisini yomon yo’lga boshlagani uchun otasi uni uyidan haydab yuborgan edi,— dedi so’zlarini chertib. Qeyin boshqalar tomonga o’girilib:— Bu nomussiz pushaymon bo’lganidan emas, meros ilinjida kelgan,— dedi.

Qeksalardan biri uning fikriga qo’shilmaganini bildiradigan ohangda:

— Pushaymon bo’lib kelgan taqdirda ham uni hech kim kechirmaydi!— dedi.

Men tilimning uchiga kelib qolgan bir savolni qanday qilib berganimni ham, nima sababdan berganimni ham bilolmay qoldim. Bu savol atrofdagilarga qaiday ta’sir qilishini o’ylab o’tirmay, dabdurustdan:

— Qiz nima bo’ldi?—deb so’radim.

Juda noqulay vaziyat vujudga keldi. O’tirganlar bir-birlariga qaramay, yer chizgandek bo’lib qolishdi. Hech kimdan sas-sado chiqmadi. Xonada boyagidan ham vahimali sukunat hukm surar edi. Qo’zlargina emas, hatto sukunatning o’zi ham, sukunatdagi harakatsizlik ham:

— Nega shuni so’rading?

— Nima keragi bor edi?

— Shundan boshqa gaping yo’qmidi?

— Juda ham bachkana ekansan!..— deyayotgandek tuyulardi menga.

Hech kim javob bermadi, pulni stol ustiga tashlab qahvachiga qaradim. U boshini xam qilib, chuqur xayolga tolgan edi. Rangi sarg’ayib ketgan, qo’llari esa hamon fartug’i bog’ichini yechish bilan ovora edi. Eshikni ochib tashqari chiqdim. Qizning nima bo’lganini bilolmadim. Lekin qahvachi uni yomon yo’ldan qaytarib olganini tushunib olganmikinman-a?

 

AYTDIM-QO’YDIM

Shaharga shunday qarab turibmanu ichimdan allaqanday, yam-yashil bir narsa kechyapti. Suvmi, o’tloqmi, o’rmonmi? Yo’q. Yashil bir narsa, zaharlangan yashil bir narsa. Qandaydir yashil rangli zahar bilan zaharlangan yashil bir suv.

Ko’ppak o’laksasi kabi uxlamoqda bu shahar: yo’q, unday emas… Hidi o’zidan ham jirkanch bo’lgan o’limtik ko’ppakda singan bir bola o’yinchog’ining hasratidan boshqa ne bordir. Hidi jihatidan shunday bu shahar. Iflos shahar bu. Nechog’lik iflos shahar: bit kezmagan biror joy, mishiq surilmagan, tupurilmagan, balg’am tashlanmagan hech bir yeri yo’q. Yoqamizdagi kir fabrikaning dudidan emas, ifloslikdan, changdan, mikrobdan.

Bu shahar beparvolik, buzuqlik, ikkiyuzlamachilikni o’zida mujassam etgan bir shahar. Yaxshi insonlarn yo’qmi? Tiqilib yotibdi. Ammo ular shunday chekilganlarki, shunday dahshatdalarki, shunday in-inlariga kirib ketganlarki, topib bo’lmaydi ularni. Qaerda ular?

Bu shaharda fikr yuritmaydilar. Fikr yuritish yaxshi emas, sog’likka zarardir. Ollohni ham zikr qilmaydilar. Zikr qilgan hamonoq qarshingdan uning nomidan jirkanch majmualar, nafaslaridan pul isi keladigan iflos shoirlar, o’lik kutayotgan imomlar chiqar. Ular rishvat istaydilar.

«Men insonni sevaman», deysan o’zingga-o’zing. Yolg’on. O’zing ham bunga ishonmaysan. Qaysi insonni,
qanday odamni? Bu vahshiy kabi tilanchi xotinnimi? Bu orsiz, adabsiz, qiliqsiz bolanimi? Bu bir tiyinga qimmat odamning, oldida sajda qiladigan baliqchinimi? Yoki ko’cha boshida o’tirib, yuzidan ochligi, kimsasizligi, sal jinniligi sezilib
turgan, dunyodan yuz o’girgan bir odamga chirigan kashtalarini aldab sotayotgan anavi daydinimi?

Kim u, sen sevgan inson? Ha, angladik, u inson faqir, kimsasiz, baxtsiz… Ammo kim? Kim bo’lardi? Sensan. Sening o’zingsan. Ha, bu shaharda hamma o’zi bilan o’zi ovora. O’zi atrofida girgitton. O’zidan boshqasini sevadigan biror odamni topolmaysan. Unday odamning bo’lishiga imkon ham yo’q. To’g’ri, ba’zi insonlar bor, ularga yaxshilik qilasan. Bir bor, ikki bor, uch bor. So’ngra yaxshilik qilolmaydigan holga kelasan-da, qo’lingdan bir ish kelmay qoladi. O’sha paytda sen u odamga shunday bir qaraysanki, qarshingdagi kimsa sening g’irt dushmaningga aylanadi-qoladi. Biz hammamiz asti shundaymiz. Butun yaxshiliklarni, butun do’stliklarni nasos kabi so’ramiz. So’ngra do’stliklar, yaxshiliklar bamisoli quduqlar kabi quriydi. Ana o’sha zamondan boshlanar har xil so’zsiz imolaru, katta-katta g’iybatlar.

Bizning ham bir boshpanamiz bo’lajak. Yotog’imiz bo’lajak. Ko’rpamizni ko’zlarimizgacha tortajakmiz. Balki bir dengiz qirg’og’i, bir daraxt tagi, bir shamol, bir tinchgina qahvaxona, bir finjon choy, bir teshikkulcha, bir kesim kashar* pishlog’i, bir shisha sharob topsak, do’st bo’lishlikka eng yaxshi yo’l tug’ilarmidi. Ammo, inson-chi, inson? Yo’q, do’stim, yo’q, bekorga ovora bo’lmang, bari bir insonni topolmaysiz. Bu shahar shu qadar iflos, shu qadar beg’am, shu qadar tushkunlikdaki, hay-hay-hay…

Men gohida o’zgalarni aldab pul topayotganlarii, otini aravakashdan ham ziyoda marhamatsiz ishlatib, keyin rohatda bo’layotganlarni, jimgina tarog’idan qil chiqar kabi o’zini oramizdan sug’urib olayotganlarni bir nazarda har qalay haqli-ku, deb o’ylab qo’yaman, ularni oqlashga urinaman. So’ngra yana o’ylanib ketaman. Ular shu ahvolga keltirdilar bu shaharni. Balki hali bu shaharga vabolar, balki hali shaharga o’latlar kelib qolar yaqinda.

Agar kimning miyasiga, ana shularni istayman, degan fikr kelsa, u nomussiz hisoblanadi. Istamayman unaqangi narsalarni. Bular yolg’on gaplardir. Biroq Ollohni bir tarafga qo’yib turing. U shundaygina bizni indamasdan tashlab ketdi-ku! Biz uni takror topmagunimizcha, yoxud butunlay u yo’qdir demagunimizga qadar, u bizning ishlarimizga aralashmaydiganga o’xshaydi. Ammo bu shahar nihoyat rostakam shaharga o’xshashi kerakmi, axir? Kerak bo’lsa qanday? Qandaymi? Senmi hali bunga chora ko’radigan, bu haqda o’ylaydigan? Kulaman. Ammo avvalo sen! Sen mirza! Biroq mirzaning ahmoqligi ortiq! Bo’lmasa yozma. Chekil orqaga, o’tira ber o’tirgan joyingda. Senmi gazeta chiqaruvchining o’ynashini yasantiradigan, senmi uni moddiy tomondan ta’min etadigan, senmi uning shuhratini, qalamini, avtomobilini Ovrupodan keltirib beradigan. So’ngra ketib Xashit kutubxonasining vitrinalaridagi 350 franklik kitobga hasrat-la boqajaksan. «2 qurush*dan 350 frankni olsak qancha qoladi?»— deya o’ylaysan. U, bu Sartr deganimiz — juda mudhish odam. Ismini eshitgansan. Lekin hali bittayam kitobini o’qimagansan. O’qishni istaysan, ammo olmayajaksan u kitobni, olsang ahmoqlik qilasan. Ertasiga hatto ayron ham icholmaysan. Oh, stakani bor-yo’g’i o’n qurush bo’lgan ayron, ayronjon… Bir qoshiq qatiq-la, bir stakan suvni aralashtirib uni o’n qurushga sotayotgan odamning nomussizligini bila turib qo’lidan ichasan, kaltafahm butun shahar aholisining ko’zi oldida qilinayotgan o’g’irliklar, muttahamgarchiliklarni bila turib, ichasan… Bo’lmasam, maslagingni o’zgartir, a labbay! Sabohlari ayronchining oldida tur. Yasa uyingda bir ko’za ayron. Trotuarga, u shum nusxaning oldiga qo’y. Ikki qurushdan sot, sota ber. Ko’zlari chiqib ketsin u shumtakaning. Alamidan bir-ikkita gadoyvachchalarni pulga sotib olib, seni toza do’pposlattirsin. Hech bo’lmagandan keyin o’ldirtirsin.

Kashtan yong’oqlarini sot bir boshi berk ko’chaning boshi-da. Chiriganlarini ayirib-ayirib ko’chaga otu va yana uch yuzdan pullay ber. Qo’rqma, ziyon ko’rmaysan. Ammo bir kun boshingga balo sulloh bo’lar, bunga e’tibor berma, hushyor bo’l, o’zingni ehtiyot qil. Seni tanigan kimsalar sendan kashtan olmaslar. Ko’zingnnig oldida nari ketib, ataylab boshqa odamdan chirigan kashtanlarni oladilar: Sendan esa olmaydilar. Olmasalar olmasinlar.

Sen nima, butun shahar bilan do’st emasmisan, a? Sen avvaliga boshla bir ishni. Bir haftaga qolmas, shapkasi teshik, ko’zlari lak-lak tushib ketgan, egnida sovuq, shamolga qarshi biror junli kiyimi bo’lmagan bir bechora odamga. chirigan, yaxshi qovurilmagan kashtanlarni pullay berasan. Qilasan shu ishni. Qilmasang hayotingdan, kashtan orqasidan o’tkazilayotgan tirikchilikdan hech bir narsa chiqarolmaysan. Mevachi shogirdini, boqqol o’g’lini, savdogar kotibini, gazetchi muharririni shunday qilib yetishtirmoqdalar. Bu shahar shundan edi va shundayligicha keta beradi.

* belgili so’zlarga izoh
——————————

Tavla — nardga o’xshash o’yinlarning bir turi.
Kazagin — ust. kiyimning bir turi: »
Finjon — pastagi bor piyola.
Kashar pishlog’i — Turkiyaning Edirne viloyatidagiia tayyorla-iadigan pishloq navi.
Kurush — turk tangasi

Said Foiq. Mahalla Qahvaxonasi. Hikoyalar — Xurshid Davron kutubxonasi by Khurshid Davron on Scribd

011

(Tashriflar: umumiy 567, bugungi 1)

Izoh qoldiring