Umar Sayfiddin. Ikki hikoya

048  Хатижа хоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, сиқувчи, лаънати ўйлар келар эди..

Умар Сайфиддин
ИККИ ҲИКОЯ
Турк тилидан Замира Ҳамидова таржимаси

099

omer-sayfettin Турк ҳикоячилигининг мумтоз вакили, журналист ва зобит Умар Сайфиддин 1884 йилнинг 11 мартида Туркиянинг Беликесир шаҳрида дунёга келди. Аввал Усмония мактабида, сўнгра ҳарбий билим юртларида ўқиган Умарнинг илк ижод маҳсули 1900 йили “Мажмуаи адабийя”да чоп этилди. 1906 йили Измирдаги жандарм мактабига ўқитувчи бўлиб ишга кирди. Шу йилларда Измирда чоп этиладиган “Себат”, “Хизмат”, “Сарбаст” каби газеталарга мақолалар ёзди.
Умар Сайфиддин ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаркан, ижодни ҳам тарк этмади. 1911 йили “Ёш қаламкашлар” журналида унинг “Янги лисон” номли мақоласи имзосиз чоп этилди. Мақолада миллий тилни асраб қолиш, бошқа тиллардан сўз олгандан кўра, унинг миллий муқобилларини топиш, адабиётни халқ тилига яқинлаштириш каби жиддий масалалар кўтарилган эди. Унинг “Баҳор ва қалдирғочлар”, “Қўзғолиш хабари”, “Примо Турк боласи”, “Онт” ва “Ишқ тўлқини” каби ҳикоялари ҳам айни шу журналда босилди.
Лейтенант Умар Сайфиддин 1912 йилда Болқон урушида қатнашди ва Яня яқинида юнон армиясига асирга тушди. “Пасткаш”, “Маҳдий”, “Ҳуррият Байроқлари” номли ҳикояларида асирликдаги ҳаётини қаламга олди. Бу ҳикоялар “Халққа тўғри”, “Турк юрти” ва “Зако” каби журналларда нашр этилди.
Бир йиллик асирликдан сўнг, 1913 йили Истанбулга қайтди ва ҳарбий хизматни ташлаб, “Турк сўзи” журналига муҳаррирлик қила бошлади. 1914 йилдан умрининг охиригача Кабаташ мактабида адабиётдан дарс берди.
Умар Сайфиддин 1920 йили 36 ёшида қанд касалидан вафот этди.
Умар Сайфиддиннинг “Тарих азалий такрордир” (1910), “Ҳарам” (1918), “Эфруз Бей” (1919), “Қаҳрамонлар”, “Бомба”, “Ҳарам”, “Узун пошналар”, “Ҳалоллик”, “Ёлғиз баҳодир”, “Исканжа”, “Ишқ тўлқини”, “Оқ Лола”, “Сирли амалиёт”, “Форса”, “Бадал”, “Пушти дурли ёқа” каби асарлари машҳур.

034

КАРОМАТ

Ёнғин ярим соатдан бери давом этарди. Маҳалла аҳолиси ёнғиннинг иккита уйдан нарига ўтмай сўнишига ишонишарди. Чунки ўртада бир улуғ зотнинг мақбараси бор эди. Бу ернинг ёниши асло мумкин эмасди! Шиддатли жануб шамоли эсар, олов ва учқунларини сочган тахта парчалари мақбаранинг устига, пастдаги уйларнинг томларига учиб тушарди. Ёнғин очирувчилар сўнг ғайратларини сарф қиларди. Политсиячилар атрофни қуршаб олишган, буюмларнинг ўғирланишини олдини олишарди. Аҳмат тирриқ атрофга назар ташлади. Бу киши маҳалланинг тажрибали безориси эди. Унинг фикрича ёнғин — молларни осонгина қолга киритиш дегани эди. Аммо маҳалла халқи фақир эди. Шу онда ёнган кулбалар ичида кўрпа-тўшакдан бошқа нарса йўқлигини у яхши биларди. Ҳолбуки, ёнғинда унинг одати “юки енгил, баҳоси қиммат” ашёларни топиш эди.
— Аллоҳ балосини берсин! Фойдасиз ёнғин!, — деб бошини чайқади.
Аҳоли мақбаранинг олдига тўпланган эди. Бу ерга келгунча олов сўнади, дейишарди. Аҳмат тирриқ яшил рангдаги мақбаранинг деразасидан мўралади.
Хира ёнган мумнинг енгилгина ёритаётган мозор сағанасига қаради. Бош тарафида иккита катта шамдон турарди. Сағананинг икки тарафига иккита жойнамоз солинган эди. Очиқ лавҳларда буюк Қурони Каримлар “ёнбошлаб ётарди”. Озғин Аҳмат арзон молни кўрганда порлайдиган яҳудий кўзи билан буларга қаради. Ўзича ашёларнинг энг арзон нархини ҳисоблади. Ичидан:
— Шамдонлар ўн лирадан йигирма….Жойнамозлар ўн беш лирадан ўттиз…Китоблар аниқ қўл ёзма бўлса керак. Йигирма лира уларга …Жами етмиш”…, деди.
Яшил рангга бўялган эшикнинг ёнига борди. Озғин суякли елкаси билан эшикнинг қанчалик мустаҳкамлигини текшириб кўрди. Сўнгра қулфига қаради. Секин-секин эшикни итара бошлади. Халқ ёнғин билан овора эди.
Аҳмат тирриқ жуда қувватли эди. Бу маҳалладаги урушқоқ одамларгагина хос бўлган, кучли мушаги бўлмаса ҳам, спорт билан шуғулланмаса ҳам ўзидан ўзи юзага келадиган телба куч эди. У эшикни бутун кучи билан итаргани учун эшик қирсиллаб, ниҳоят “қарс” этиб очилди. Тирриқнинг ичкарига киргандан кейинги илк иши хира мумни пуфлаб очириш бўлди. Фақат оладиган нарсалари ҳар қанча қийматли бўлса ҳам юки унчалик енгил эмас эди. Ўғирлик режаси унинг зеҳнида тартиблана бошлади. Безорининг режаси тайёр бўлгунча, “натижа”ни кутмасдан, ҳаракатни бошлади. Шамдонларнинг мумларини чиқариб ерга ташлади. Лавҳлардаги китобларни олиб белидан ечган Траблус белбоғига ўради. Сўнгра бироз тин олиб, бурнини қашиди. Аста-секин жойнамозларни йиғиштириб, буларни отнинг устига жул ёпгандай қилиб сағананинг устини ўради. Энди эшикдан чиқиши лозим эди. Аммо ташқари одам билан тўла эди. Сағанага суянди. Бироз ўйлади. Салла ҳам ташлаб кетиладиган нарса эмасди, устида кумуш ип билан тикилган нақш бор эди. Бирдан сағана силжий бошлади. Аҳмат тирриқ йиқилмаслик учун ўзини зўрға ушлаб қолди. “Ажабо, авлиё тириляптимикан?” – деб ўзича ўйлади. Жойида туриб қолди. У ерга қаради ва кулимсиради. “Уҳ сени, ерга михланмаган экан-ку”,- деди. Эгилди, остига қараш учун сағана қопқасини кўтарди. Қопқа анча енгил эди. Ингичка ёғочдан ясалиб, устига яшил мато қопланган эди. Зеҳнидаги “чиқиш режаси” тамомланди. Китоблар билан шамдонларни қучоқлаб сағана қопқасининг остига кирди. Секин-аста юра бошлади. Тўхтади. Қопқа остидан қўлини чиқариб аста-секин эшикни очди. Чап тараф кўчага чиққани учун ушланиб қолиш эҳтимоли бор эди. Ўнг тарафдаги кўчада ҳеч ким йўқ, танҳо эди. Кўчада вайроналар кўп эди. Аммо ёнғин ҳам шу тарафда эди. Барча ўша тарафга йиғилганди. Аҳмат тирриқ қопқанинг остида кўп ўйлаб ўтирмади. Патир-путур қилиб эшикдан чиқди.
Шовқинни эшитиб қайрилиб қараган халқ ҳайрон эди. Ҳамма жойида донг қотиб қолганди. Ана.. Авлиё ўрнидан туриб юра бошлаган эди. Насослар тўхтади. Шиддатли шамол ҳам бирданига тинди. Ўт ўчирувчилар қўрқувларидан қўлларидаги болта, чангак, шлангларни ташлаб юбордилар. Сағана қопқаси ёнғинга қараб юра бошлади. Икки ёнга очилиб йўл берган аҳоли қўрқувдан титрарди. Сағана қўрқув тўла, маънавий ҳайбат билан силкина силкина-силкина ораларидан ўтиб, қоронғуликда кўздан йўқолди.
Мақбарадан олдинги икки уй ҳам оловдан омонда қолди.
Ёнмасдан авлиёсиз қолган мақбара яна маҳалланинг азиз маскани бўлиб қолаверди. Фақат дуо қилганлар юзларини олдингидай бўшаб қолган бинога эмас, қиблага қараб “Кўзимнинг нури, ёнғин кечаси бу тарафга қараб кетди” дейишарди.

БАЛАНД ПОШНАЛАР

Хатижа хоним жуда вақтли тул қолган бой бир хонимафанди эди. Ўн уч ёшдалигида олтмиш олти ёшли қарияга теккани учун “ерга тегиш” деган нарсадан нафратланган эди. Ўн йилга яқиндирки, эркак деса унинг хаёлига роматизм, балғам, пахта, банка, ёд йиғимларидан иборат кир, сиқувчи, лаънати ўйлар келар эди.
— Ёшлар бошқачадир! — деганларга эса:
— Вой, вой! Худо сақласиней, улар ҳам бир кун қаримайдими? Кейин уларнинг дардини ким чекади, — деб ҳайқирар эди.
Eнг асосий машғулоти тозалик билан номуслилик эди. Гўзтепадаги кўшкини ҳар куни эрталаб ҳизматкори Элени, боқиндиси Гултер билан бирга тозалар, ошпази Меҳмедни ҳар кун соч-соқолини кестирар, бечора Болулик болани бошдан оёғ оппоқ кийишга мажбур қиларди. Элени ҳам, Гултер ҳам жуда номусли эдилар. Омборни қулфламас, пуллари ҳам очиқ ерда турар эди. Айниқса Меҳмеднинг номуси ҳақида шубҳа бўлиши мумкин эмас эди. Биров билан гаплашаётганда ҳеч кўзига тик қарамас эди. Ҳатижа Ҳоним уйдан ташқарига чиқмагани учун бутун иши ҳизматкорларини тафтиш қилишдан иборат эди. Тўхтамай хоналарни айланар, чордоққа чиқар, ошхонага тушарди. Дердики:
— Менга ўхшанглар. Мен ҳеч биров билан кўришяпманми? Сиз ҳам асло қўшниларнинг хизматкорлари, югурдаклари билан гаплашманглар. Бегона кишилар инсонни йўлдан чиқаради!
Ҳаттоки Меҳмед ҳам бу насиҳатни қулоғига қуйиб олган эди. Орқа ҳовлидаги ошхонасига меҳмон, ҳамшаҳари тугул ҳатто бир мушук ҳам кира олмас эди. Ҳатижа Ҳоним балки кунда ошхонага ўн марта тушар, уни қозонининг ёнида ёлғиз турганини кўрар эди. Ҳатижа Ҳонимнинг тозаликга мойиллиги билан биргаликда баланд пошналарга ишқибозлиги ҳам бор эди. Гўзал, дўмбоққина ва нашъали бир аёл эди. Фақат бўйи пастроқ бўлгани учун, уй ичида ҳам бир қаричга яқин баланд пошнали туфли кияр эди. Худди дорбозга айланган эди.
Бу баланд пошналари билан зиналардан тақир-туқир қилиб бир ҳамлада тушар, оёғини қайирмасдан бир пастга бир тепага югурар эди. Ниҳоят бир кун боши айлана бошлади. Чақирган доктори унга дори бермади.
— Ҳоним афанди, бутун роҳатсизликларингизнинг сабаби бу баланд пошналар, — деди, — уларни ечинг. Жундан тўқилган, қулай, юмшоқ бир шиппак кийинг. Кўрмагандай бўлиб кетасиз.
Ҳатижа Ҳоним докторнинг тавсияси билан жунли шиппак олдирди. Ростанам жуда қулай эди. Икки кун ичида бошининг айланиши тўхтади. Тиззаларида, болдирида зирқираш қолмади. Фақат вужуди ҳузурга қовушган пайтда руҳи чуқур бир азобни ҳис этди. Тўққиз йил унга хизмат қилган одамларининг икки кун ичида бирданига ахлоқлари бузилган эди. Эленини ўзининг тиш чўткаси билан тишини ювар экан, Гултерни омборда мураббони ошалаётганини кўриб қолди. Меҳмедни гўшт ейиладиган кун бўлмаслигига қарамай бир товоқ қовурмани паққос тушираётган пайтида ушлаб олди.
— Буларга нима бўлди, ё Раббим! Нима бўлди, буларга? — дерди.
Бир ҳафта ичида одамларининг он бешдан ортиқ хиёнатини, қинғирликларини ушлади. Айниқса Меҳмедни қўшни генералнинг уйини қўриқлаётган аскарлар билан каттакон лаганда паловни паққос тушираётганини кўрганида жаҳли чиққанидан нима қилишини билмай қолди. Шу куни ҳамма тарафга қулф солди.
— Мана энди кўрамиз, нимани ўғирлашар экан? — деди.
Ростдан ҳам ўғирланадиган ҳеч нарса қолмаган эди. Эртаси куни уйқудан бироз кеч турди. Пастга тушди. Элени билан Гултер атрофда кўринмас эди. Тўппа-тўғри ошхонага қараб йўл олди. Очиқ эшикка кўзи тушиши билан нафаси ичига тушди. Меҳмед ўчоғнинг бошидаги кичкина курсида ёйилиб ўтирар, бир тиззасига Эленини, бир тиззасига Гултерни ўтирғизиб олган эди. Бақувват қўллари билан иккаласининг белларини арқондан қилинган камардай боғлаб олган эди. Ҳатижа Ҳоним бу манзаранинг разолатини кўрмаслик учун дарров кўзларини юмди. Фақат қулоқларининг қопқоғи бўлмагани учун уларнинг гапларини эшитмай қолмасди.
Меҳмед: “Ҳей Гултер, сен кўпдан бери ширинлик олиб келмаяпсанку?”, деди.
Гüлтер эса: Ҳамма жой қулф, нима қилай?”, деди. Меҳмед ғарип бир шапиллаган овози билан Эленига:
— Ҳей сен, кечаси нимага келмаяпсан? Сенга ҳолва қилип сақлаяпман!, — деб сўрар, Элени эса: Вой, қўлга тушамиз. Кейин Ҳоним бизни қувади, деб унинг қучоғида тўлғонар эди. Ораларида ноз-карашмали дардлашув бошланди.
Ҳатижа Ҳоним кўзларини очмас, юраги ҳапқириб диққат билан тингларди. Гултер:
— Воҳ бу шиппаклар!, — деди. — Ҳамма ишимизни бузди. Ҳонимнинг келгани ҳеч эшитилмайди. Нима қилсак қўлга тушяпмиз. Олдин қандай яхши эди. Баланд пошналарининг тақир-туқиридан уйнинг энг тепа қаватдаги овозни ҳам эшитардик”.
Суҳбат узайган сайин кўзи билан кўролмаган бошқа разолатларнинг муфассал ҳикояларини эшита бошлади. Чидаёлмади. Кўзларини очди.
— Ҳай сеними олчоқ, ўғри, номуссизлар. Қани уйимдан даф бўлинглар”, деб ҳайқирди. Шу ондаёқ тўққиз йиллик содиқ хизматчиларини кавушини тўғрилаб қўйди.
Шундан сўнг қанча ошпаз, хизматчи олган бўлса ҳаммаси орсиз, ўғри, юзсиз, номуссиз чиқарди. Икки йил одамга ўхшаган бир хизматчига ёлчимади. Мол-мулки зиёда, ҳеч бир дарди бўлмаслигига қарамай бу хизматчи дардидан озиб, сарғайиб сўлар эди. Қаради, бўлмайдиганга ўхшайди! Яна баланд пошнали туфлиларини кия бошлади. Хизматчиларининг ўғриликларини, номуссизликларини кўролмайдиган бўлди.
Юзига қон югирди. Воқеа яна бошдан такрорланиб, боши айлана бошлади. Энди овози эшитилмайдиган пошнасиз шиппак кийдиришини ўйлаб докторга мурожаат қилмас, “ҳеч бўлмаса юрагим ҳузурли-ку”, дер эди.

033

Umar Sayfiddin
IKKI HIKOYA
Turk tilidan Zamira Hamidova tarjimasi

099

omer-sayfettin Turk hikoyachiligining mumtoz vakili, jurnalist va zobit Umar Sayfiddin 1884 yilning 11 martida Turkiyaning Belikesir shahrida dunyoga keldi. Avval Usmoniya maktabida, so’ngra harbiy bilim yurtlarida o’qigan Umarning ilk ijod mahsuli 1900 yili “Majmuai adabiyya”da chop etildi. 1906 yili Izmirdagi jandarm maktabiga o’qituvchi bo’lib ishga kirdi. Shu yillarda Izmirda chop etiladigan “Sebat”, “Xizmat”, “Sarbast” kabi gazetalarga maqolalar yozdi.Umar Sayfiddin harbiy harakatlarda ishtirok etarkan, ijodni ham tark etmadi. 1911 yili “Yosh qalamkashlar” jurnalida uning “Yangi lison” nomli maqolasi imzosiz chop etildi. Maqolada milliy tilni asrab qolish, boshqa tillardan so’z olgandan ko’ra, uning milliy muqobillarini topish, adabiyotni xalq tiliga yaqinlashtirish kabi jiddiy masalalar ko’tarilgan edi. Uning “Bahor va qaldirg’ochlar”, “Qo’zg’olish xabari”, “Primo Turk bolasi”, “Ont” va “Ishq to’lqini” kabi hikoyalari ham ayni shu jurnalda bosildi.
Leytenant Umar Sayfiddin 1912 yilda Bolqon urushida qatnashdi va Yanya yaqinida yunon armiyasiga asirga tushdi. “Pastkash”, “Mahdiy”, “Hurriyat Bayroqlari” nomli hikoyalarida asirlikdagi hayotini qalamga oldi. Bu hikoyalar “Xalqqa to’g’ri”, “Turk yurti” va “Zako” kabi jurnallarda nashr etildi.Bir yillik asirlikdan so’ng, 1913 yili Istanbulga qaytdi va harbiy xizmatni tashlab, “Turk so’zi” jurnaliga muharrirlik qila boshladi. 1914 yildan umrining oxirigacha Kabatash maktabida adabiyotdan dars berdi.
Umar Sayfiddin 1920 yili 36 yoshida qand kasalidan vafot etdi.
Umar Sayfiddinning “Tarix azaliy takrordir” (1910), “Haram” (1918), “Efruz Bey” (1919), “Qahramonlar”, “Bomba”, “Haram”, “Uzun poshnalar”, “Halollik”, “Yolg’iz bahodir”, “Iskanja”, “Ishq to’lqini”, “Oq Lola”, “Sirli amaliyot”, “Forsa”, “Badal”, “Pushti durli kaftan” kabi asarlari mashhur.

03

KAROMAT

Yong’in yarim soatdan beri davom etardi. Mahalla aholisi yong’inning ikkita uydan nariga o’tmay so’nishiga ishonishardi. Chunki o’rtada bir ulug’ zotning maqbarasi bor edi. Bu yerning yonishi aslo mumkin emasdi! Shiddatli janub shamoli esar, olov va uchqunlarini sochgan taxta parchalari maqbaraning ustiga, pastdagi uylarning tomlariga uchib tushardi. Yong’in ochiruvchilar so’ng g’ayratlarini sarf qilardi. Politsiyachilar atrofni qurshab olishgan, buyumlarning o’g’irlanishini oldini olishardi. Ahmat tirriq atrofga nazar tashladi. Bu kishi mahallaning tajribali bezorisi edi. Uning fikricha yong’in — mollarni osongina qolga kiritish degani edi. Ammo mahalla xalqi faqir edi. Shu onda yongan kulbalar ichida ko’rpa-to’shakdan boshqa narsa yo’qligini u yaxshi bilardi. Holbuki, yong’inda uning odati “yuki yengil, bahosi qimmat” ashyolarni topish edi.
— Alloh balosini bersin! Foydasiz yong’in!, — deb boshini chayqadi.
Aholi maqbaraning oldiga to’plangan edi. Bu yerga kelguncha olov so’nadi, deyishardi. Ahmat tirriq yashil rangdagi maqbaraning derazasidan mo’raladi.
Xira yongan mumning yengilgina yoritayotgan mozor sag’anasiga qaradi. Bosh tarafida ikkita katta shamdon turardi. Sag’ananing ikki tarafiga ikkita joynamoz solingan edi. Ochiq lavhlarda buyuk Quroni Karimlar “yonboshlab yotardi”. Ozg’in Ahmat arzon molni ko’rganda porlaydigan yahudiy ko’zi bilan bularga qaradi. O’zicha ashyolarning eng arzon narxini hisobladi. Ichidan:
— Shamdonlar o’n liradan yigirma….Joynamozlar o’n besh liradan o’ttiz…Kitoblar aniq qo’l yozma bo’lsa kerak. Yigirma lira ularga …Jami yetmish”…, dedi.
Yashil rangga bo’yalgan eshikning yoniga bordi. Ozg’in suyakli yelkasi bilan eshikning qanchalik mustahkamligini tekshirib ko’rdi. So’ngra qulfiga qaradi. Sekin-sekin eshikni itara boshladi. Xalq yong’in bilan ovora edi.
Ahmat tirriq juda quvvatli edi. Bu mahalladagi urushqoq odamlargagina xos bo’lgan, kuchli mushagi bo’lmasa ham, sport bilan shug’ullanmasa ham o’zidan o’zi yuzaga keladigan telba kuch edi. U eshikni butun kuchi bilan itargani uchun eshik qirsillab, nihoyat “qars” etib ochildi. Tirriqning ichkariga kirgandan keyingi ilk ishi xira mumni puflab ochirish bo’ldi. Faqat oladigan narsalari har qancha qiymatli bo’lsa ham yuki unchalik yengil emas edi. O’g’irlik rejasi uning zehnida tartiblana boshladi. Bezorining rejasi tayyor bo’lguncha, “natija”ni kutmasdan, harakatni boshladi. Shamdonlarning mumlarini chiqarib yerga tashladi. Lavhlardagi kitoblarni olib belidan yechgan Trablus belbog’iga o’radi. So’ngra biroz tin olib, burnini qashidi. Asta-sekin joynamozlarni yig’ishtirib, bularni otning ustiga jul yopganday qilib sag’ananing ustini o’radi. Endi eshikdan chiqishi lozim edi. Ammo tashqari odam bilan to’la edi. Sag’anaga suyandi. Biroz o’yladi. Salla ham tashlab ketiladigan narsa emasdi, ustida kumush ip bilan tikilgan naqsh bor edi. Birdan sag’ana siljiy boshladi. Ahmat tirriq yiqilmaslik uchun o’zini zo’rg’a ushlab qoldi. “Ajabo, avliyo tirilyaptimikan?” – deb o’zicha o’yladi. Joyida turib qoldi. U yerga qaradi va kulimsiradi. “Uh seni, yerga mixlanmagan ekan-ku”,- dedi. Egildi, ostiga qarash uchun sag’ana qopqasini ko’tardi. Qopqa ancha yengil edi. Ingichka yog’ochdan yasalib, ustiga yashil mato qoplangan edi. Zehnidagi “chiqish rejasi” tamomlandi. Kitoblar bilan shamdonlarni quchoqlab sag’ana qopqasining ostiga kirdi. Sekin-asta yura boshladi. To’xtadi. Qopqa ostidan qo’lini chiqarib asta-sekin eshikni ochdi. Chap taraf ko’chaga chiqqani uchun ushlanib qolish ehtimoli bor edi. O’ng tarafdagi ko’chada hech kim yo’q, tanho edi. Ko’chada vayronalar ko’p edi. Ammo yong’in ham shu tarafda edi. Barcha o’sha tarafga yig’ilgandi. Ahmat tirriq qopqaning ostida ko’p o’ylab o’tirmadi. Patir-putur qilib eshikdan chiqdi.
Shovqinni eshitib qayrilib qaragan xalq hayron edi. Hamma joyida dong qotib qolgandi. Ana.. Avliyo o’rnidan turib yura boshlagan edi. Nasoslar to’xtadi. Shiddatli shamol ham birdaniga tindi. O’t o’chiruvchilar qo’rquvlaridan qo’llaridagi bolta, changak, shlanglarni tashlab yubordilar. Sag’ana qopqasi yong’inga qarab yura boshladi. Ikki yonga ochilib yo’l bergan aholi qo’rquvdan titrardi. Sag’ana qo’rquv to’la, ma’naviy haybat bilan silkina silkina-silkina oralaridan o’tib, qorong’ulikda ko’zdan yo’qoldi.
Maqbaradan oldingi ikki uy ham olovdan omonda qoldi.
Yonmasdan avliyosiz qolgan maqbara yana mahallaning aziz maskani bo’lib qolaverdi. Faqat duo qilganlar yuzlarini oldingiday bo’shab qolgan binoga emas, qiblaga qarab “Ko’zimning nuri, yong’in kechasi bu tarafga qarab ketdi” deyishardi.

BALAND POSHNALAR

Hatija Honim juda vaqtli tul qolgan boy bir xonimafandi edi. O’n uch yoshdaligida oltmish olti yoshli qariyaga tekkani uchun “erga tegish” degan narsadan nafratlangan edi. O’n yilga yaqindirki, erkak desa uning xayoliga romatizm, balg’am, paxta, banka, yod yig’imlaridan iborat kir, siquvchi, la’nati o’ylar kelar edi.
— Yoshlar boshqachadir! — deganlarga esa:
— Voy, voy! Xudo saqlasiney, ular ham bir kun qarimaydimi? Keyin ularning dardini kim chekadi, — deb hayqirar edi.
Eng asosiy mashg’uloti tozalik bilan nomuslilik edi. Go’ztepadagi ko’shkini har kuni ertalab hizmatkori Eleni, boqindisi Gulter bilan birga tozalar, oshpazi Mehmedni har kun soch-soqolini kestirar, bechora Bolulik bolani boshdan oyog’ oppoq kiyishga majbur qilardi. Eleni ham, Gulter ham juda nomusli edilar. Omborni qulflamas, pullari ham ochiq yerda turar edi. Ayniqsa Mehmedning nomusi haqida shubha bo’lishi mumkin emas edi. Birov bilan gaplashayotganda hech ko’ziga tik qaramas edi. Hatija Honim uydan tashqariga chiqmagani uchun butun ishi hizmatkorlarini taftish qilishdan iborat edi. To’xtamay xonalarni aylanar, chordoqqa chiqar, oshxonaga tushardi. Derdiki:
— Menga o’xshanglar. Men hech birov bilan ko’rishyapmanmi? Siz ham aslo qo’shnilarning xizmatkorlari, yugurdaklari bilan gaplashmanglar. Begona kishilar insonni yo’ldan chiqaradi!
Hattoki Mehmed ham bu nasihatni qulog’iga quyib olgan edi. Orqa hovlidagi oshxonasiga mehmon, hamshahari tugul hatto bir mushuk ham kira olmas edi. Hatija Honim balki kunda oshxonaga o’n marta tushar, uni qozonining yonida yolg’iz turganini ko’rar edi. Hatija Honimning tozalikga moyilligi bilan birgalikda baland poshnalarga ishqibozligi ham bor edi. Go’zal, do’mboqqina va nash’ali bir ayol edi. Faqat bo’yi pastroq bo’lgani uchun, uy ichida ham bir qarichga yaqin baland poshnali tufli kiyar edi. Xuddi dorbozga aylangan edi.
Bu baland poshnalari bilan zinalardan taqir-tuqir qilib bir hamlada tushar, oyog’ini qayirmasdan bir pastga bir tepaga yugurar edi. Nihoyat bir kun boshi aylana boshladi. Chaqirgan doktori unga dori bermadi.
— Honim afandi, butun rohatsizliklaringizning sababi bu baland poshnalar, — dedi, — ularni yeching. Jundan to’qilgan, qulay, yumshoq bir shippak kiying. Ko’rmaganday bo’lib ketasiz.
Hatija Honim doktorning tavsiyasi bilan junli shippak oldirdi. Rostanam juda qulay edi. Ikki kun ichida boshining aylanishi to’xtadi. Tizzalarida, boldirida zirqirash qolmadi. Faqat vujudi huzurga qovushgan paytda ruhi chuqur bir azobni his etdi. To’qqiz yil unga xizmat qilgan odamlarining ikki kun ichida birdaniga axloqlari buzilgan edi. Elenini o’zining tish cho’tkasi bilan tishini yuvar ekan, Gulterni omborda murabboni oshalayotganini ko’rib qoldi. Mehmedni go’sht yeyiladigan kun bo’lmasligiga qaramay bir tovoq qovurmani paqqos tushirayotgan paytida ushlab oldi.
— Bularga nima bo’ldi, yo Rabbim! Nima bo’ldi, bularga? — derdi.
Bir hafta ichida odamlarining on beshdan ortiq xiyonatini, qing’irliklarini ushladi. Ayniqsa Mehmedni qo’shni generalning uyini qo’riqlayotgan askarlar bilan kattakon laganda palovni paqqos tushirayotganini ko’rganida jahli chiqqanidan nima qilishini bilmay qoldi. Shu kuni hamma tarafga qulf soldi.
— Mana endi ko’ramiz, nimani o’g’irlashar ekan? — dedi.
Rostdan ham o’g’irlanadigan hech narsa qolmagan edi. Ertasi kuni uyqudan biroz kech turdi. Pastga tushdi. Eleni bilan Gulter atrofda ko’rinmas edi. To’ppa-to’g’ri oshxonaga qarab yo’l oldi. Ochiq eshikka ko’zi tushishi bilan nafasi ichiga tushdi. Mehmed o’chog’ning boshidagi kichkina kursida yoyilib o’tirar, bir tizzasiga Elenini, bir tizzasiga Gulterni o’tirg’izib olgan edi. Baquvvat qo’llari bilan ikkalasining bellarini arqondan qilingan kamarday bog’lab olgan edi. Hatija Honim bu manzaraning razolatini ko’rmaslik uchun darrov ko’zlarini yumdi. Faqat quloqlarining qopqog’i bo’lmagani uchun ularning gaplarini eshitmay qolmasdi.
Mehmed: “Hey Gulter, sen ko’pdan beri shirinlik olib kelmayapsanku?”, dedi.
Gülter esa: Hamma joy qulf, nima qilay?”, dedi. Mehmed g’arip bir shapillagan ovozi bilan Eleniga:
— Hey sen, kechasi nimaga kelmayapsan? Senga holva qilip saqlayapman!, — deb so’rar, Eleni esa: Voy, qo’lga tushamiz. Keyin Honim bizni quvadi, deb uning quchog’ida to’lg’onar edi. Oralarida noz-karashmali dardlashuv boshlandi.
Hatija Honim ko’zlarini ochmas, yuragi hapqirib diqqat bilan tinglardi. Gulter:
— Voh bu shippaklar!, — dedi. — Hamma ishimizni buzdi. Honimning kelgani hech eshitilmaydi. Nima qilsak qo’lga tushyapmiz. Oldin qanday yaxshi edi. Baland poshnalarining taqir-tuqiridan uyning eng tepa qavatdagi ovozni ham eshitardik”.
Suhbat uzaygan sayin ko’zi bilan ko’rolmagan boshqa razolatlarning mufassal hikoyalarini eshita boshladi. Chidayolmadi. Ko’zlarini ochdi.
— Hay senimi olchoq, o’g’ri, nomussizlar. Qani uyimdan daf bo’linglar”, deb hayqirdi. Shu ondayoq to’qqiz yillik sodiq xizmatchilarini kavushini to’g’rilab qo’ydi.
Shundan so’ng qancha oshpaz, xizmatchi olgan bo’lsa hammasi orsiz, o’g’ri, yuzsiz, nomussiz chiqardi. Ikki yil odamga o’xshagan bir xizmatchiga yolchimadi. Mol-mulki ziyoda, hech bir dardi bo’lmasligiga qaramay bu xizmatchi dardidan ozib, sarg’ayib so’lar edi. Qaradi, bo’lmaydiganga o’xshaydi! Yana baland poshnali tuflilarini kiya boshladi. Xizmatchilarining o’g’riliklarini, nomussizliklarini ko’rolmaydigan bo’ldi.
Yuziga qon yugirdi. Voqea yana boshdan takrorlanib, boshi aylana boshladi. Endi ovozi eshitilmaydigan poshnasiz shippak kiydirishini o’ylab doktorga murojaat qilmas, “hech bo’lmasa yuragim huzurli-ku”, der edi.

092

(Tashriflar: umumiy 380, bugungi 1)

Izoh qoldiring