Umid Bekmuhammad. Lermontov armoni & Taras Shevchenkoning Xorazmga tashrifi

014
Лермонтов нафақат Мирзо Фаталидан,шунингдек Кавказда танишган грузин шоирлари Николай Бараташвили, Александр Чавчавадзелардан ҳам Хоразм тўғрисида сўраб суриштирган.Ахир, гуржиларнинг машҳур «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» асаридаям Хоразм ҳақида ёзилганди-да! Шунингдек, Лермонтов таниқли тарихчи М.Карамзин билан танишиб, у орқали Абулғозининг халқ достонларига яқин тилда ёзилган «Шажараи турк» асари тўғрисида ҳам маълумотга эга бўлди.

03
Умид Бекмуҳаммад
МИХАИЛ ЛЕРМОНТОВ,ТАРАС ШЕВЧЕНКО ВА ХОРАЗМ
08

ЛЕРМОНТОВНИНГ АРМОНИ

032Дуэлда гвардиячи зобит Мартиновнинг тўппончадан отган ўқи рақибининг юраги остидан ўтди.Натижада корнет Михаил Юрьевич олган жароҳати туфайли уч марта чуқур, қаттиқ нафас олдида, Пятигорскдаги Маъшуқ тоғи этагидаги Қорадарё соҳилида ҳаёт билан видолашди.Буюк шоир Лермонтов шу тариқа 1841 йили 27 ёшида вафот этади.Унинг кўплаб шеър, достон, романлар ёзиш, жумладан,Хоразмга боришдек орзуси ҳам армон бўлиб қолди..

Истеъфодаги капитан Юрий Лермонтов Москванинг Красние ворота минтақасида оиласи билан яшаётган даврда машъум воқеа юз берди: 1816 йилда хотини касаллик туфайли вафот этди.Шундан кейин эндигина икки яшар бўлган ўғли Михаил Пенза губерниясидаги Тархан қишлоғида яшайдиган бувиси Е.Е.Арсеньева қўлида тарбиялана бошлади.

Маълумки, Волга дарёси бўйларидаги Тархан қишлоғида азалдан руслар билан бирга, татар, бошқирд, қалмиқ каби туркий қавмлар яшаган.Болалиги ана шу халқлар орасида ўтган Михаил 1827 йилда Москвага кетгунича, оз-моз татарча, бошқирдчани ўрганди, уларнинг урф-одати, халқ оғзаки ижоди билан танишди.Айни пайтда татар, бошқирд болалари билан дўстлашиб, уларнинг оилаларида меҳмон бўлувчи Ўрта Осиёлик савдогарлар, диндорлар суҳбатидан баҳраманд бўлди.

Гарчи оиладагилари талаби билан аввалига Москва университетида, кейинчалик зобитлар тайёрлаш ўқув юртида таҳсил олсада, Михаил Юрьевич табиатан ижодга мойил инсон, қолаверса, ижодий муҳитда энди танила бошлаган шоир ва рассом ҳам эди.

Айниқса, 1837 йилда Пушкин вафотига бағишлаб ёзган «Шоирнинг ўлими» марсияси унинг номини адабий давраларда, халқ орасида машҳур қилиш билан бирга, таъқибга учраб, Кавказга бадарға қилинишигаям сабабчи бўлди.

Кавказдалик пайтида у озарбайжон шоири Мирзо Фатали Охундов билан танишади.Михаил ана шу дўстининг ёрдамида озарбайжон тилини, халқ оғзаки ижодини ўрганиб, ўзи ҳам бир қанча асарлар ёзишга киришган.»Кавказ асири», «Исмоилбек», «Ҳожи Абрек», «Қисса» каби достонлар Лермонтовнинг Кавказда битган ижод намуналаридир.

Озарбайжон, татар, бошқирд тилларини ўрганган шоирни, айниқса, туркий халқлар ўртасида машҳур бўлган «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» халқ достони ҳайратга солади. Шоҳсанамни севиб қолган, етти йиллик дарбадарликда юриб, унга талпинган Ошиқ Ғариб образи Михаилга маъқул бўлиб, у мазкур достон асосида қисса ёзишга қарор қилган.Дастлаб, ушбу достоннинг туркийлар орасида тарқалиши, унинг бошқача талқини, озарбайжончага ўхшаш хоразмча намунаси унга маълум бўлгач, шуларга асосланиб, қиссага тайёргарлик кўради.

Шундан сўнг у нафақат Мирзо Фаталидан,шунингдек Кавказда танишган грузин шоирлари Николай Бараташвили,Александр Чавчавадзелардан ҳам Хоразм тўғрисида сўраб суриштирган.Ахир, гуржиларнинг машҳур «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» асаридаям Хоразм ҳақида ёзилганди-да! Шунингдек, Лермонтов таниқли тарихчи М.Карамзин билан танишиб, у орқали Абулғозининг халқ достонларига яқин тилда ёзилган «Шажараи турк» асари тўғрисида ҳам маълумотга эга бўлди.

Карамзин Хоразм, ўша ерда яратилган «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достони, унинг озарбайжонча талқини ўртасидаги тафовутга қизиққан шоирни Н.Муравьёв билан таништиради.Муравьёв унга бевосита ўзининг Хоразм ҳақида билганларини сўзлаб беради.

004«Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достонидан ҳайратланган Лермонтов мафтункор ўлка —Хоразмга бориш нияти борлигини,М.Назимовга,Мирзо Фаталига,Карамзинга бир неча бор айтган.Ҳаттоки, 1837 йил кузида дўсти С.А.Раевскийга ёзган хатида,» Европага борганда француз тилини билиш нақадар зарур бўлса,Ўрта Осиёда бўлиш учун ҳам татарча( туркийча)ни билиш шу қадар зарур.Мен у тилни кейинчалик фойдаси тегиб колар дея ўрганишга киришгандим, афсуски, энди баъзи сабабларга кўра, охиригача давом этдира олмаяпман.Ҳаттоки, мен Маккага, Форсия(Эрон) га,Хивага боришни режалаштириб қўйганман» дея ёзганди.

1841 йилда бўлса дўсти Краевскийга «Шарқ сирли топилмаларга бой ўлка.Мен кўп нарсаларни Осиёликлардан ўргандим» деганди.

Афсуски, касаллиги, империя маҳкамаси томонидан Кавказга бадарға этилгани боис, у ўша ерга келиб кетиб юрган савдогарларга қўшилиб Хоразм томон кетолмасди. Бироқ Лермонтов шундаям ,Оренбург генерал губернатори Перовскийнинг Хива хонлигига экспедиция уюштираётганини эшитиб, экспедицияга қўшилишгаям рози эди. Бу ҳақда у 1837 йилда С.Раевскийга ёзган хатида «энди фақат Перовскийга илтимос қилиб, экспедициясига ёзилиш истаги қолди» деганди.

Аммо генерал Перовский Хоразм томон шунчаки экспедиция эмас, у ерни забт этиш ниятидаги қуролланган аскарлардан иборат қўшин тўплаётганини эшитиб, у билан Хоразмга кириб бориш фикридан қайтади. Тарихдан маълумки, 1839 йилда Перовскийнинг уюштирган ҳарбий экспедицияси ҳалокатга йўлиқиб, зўрға Оренбургга камсонли кишилар билан қайтиб келаолди.Буни эшитиб Лермонтов ўзининг тўғри қарорга келганини ангади.Шу боис шоир ўзи тўплаган маълумотларга таяниб, «Ошиқ Ғариб» асарини ёза бошлади.Ушбу асарда «оға», «ана», » ўғлон», «соз» сингари туркий, озарбайжон, хоразмликлар шевасига оид сўзлар кўп учрайди.

Бу орада шоирнинг дворян қариндошлари, бувиси Е.Арсеньеванинг империя маҳкамасига мурожаатлари қабул қилиниб,Лермонтов 1838 йили Царское Селодаги лейб гвардия гусар полкига корнет қилиб ишга тайинланганди.Петербургдаги қулай шарт шароит боис у яна ижодга бутунлай берилиб, машҳур «Замонамиз қаҳрамони» романини ёзишни якунлаб, 1840 йилда китоб ҳолида нашр эттирди.

Бироқ,Петербургдаги киборлар билан шоир ўртасидаги ихтилоф,»Вадим» романида подшога қарши исён кўтарган Пугачёв ҳаракати ёритилгани, Иван Грознийнинг даври ҳаққоний акс этдирилган «Шоҳ Иван Васильевич, эпчил навкар ва азамат савдогар Калашников ҳақидаги қисса» си империя цензори томонидан таъқиқлангани боис, шоир Лермонтов иккинчи бор Кавказга бадарға қилинди.

Кавказга келгач, у яна ижодга берилди.Лермонтов энди аввал ёзган «Ошиқ Ғариб» эртак-достонини қиссага айлантириш, бунинг учун маълумот тўплаш,Хоразмга доир достонларни излаш, иложини топиб,Хива хонлигига бориб келган савдогарларни топишга, олимлар асарлари билан танишишга интилади.Бадарға этилгани боис, у Кавказдан Хоразмга боришни фақатгина орзу қилар, орзу-умидлари ушалишини истар, ишонарди..

Аммо..1841 йилда Мартинов билан кечган дуэлдаги жароҳати туфайли вафот этган шоирнинг буюк орзуси армонлигича қолиб кетди.Бироқ Лермонтовдан жаҳон адабиёти хазинасида ўчмас из қолдирган роман, достон ва шеърлар, орзулари акс этган «Ошиқ Ғариб» эртаги бой мерос бўлиб қолди.

ШЕВЧЕНКОНИНГ ХОРАЗМГА ТАШРИФИ

007Қуролланган уч юз нафар аскар ихтиёрида замонавий олтита тўп ҳам бор эди.Хон қўшини эса, гарчи сон жиҳатидан кўп бўлса-да, қилич ва найзаларгагина эга бўлган.Табийки, жанг кечган тақдирда Бутаковнинг уч кемага жойланган 300 та аскари ғолиб чиқиши аниқ эди.Бироқ жанг бўлмади.Контрадмирал Алексей Иванович Бутаков ( 1816-1869) экспедицияси бир қанча вақт Хоразмда бўлиб, ортга қайтди.Экспедиция сафидаги 300 та аскар орасида эса украин шоири Тарас Шевченко ҳам бор эди…

Тарас Григорьевич Шевченко 1814 йилнинг 9 мартида Киев губерниясининг Маринси қишлоғида деҳқон оиласида туғилди.Онасидан 9 ёшида ажралгани учун болаликданоқ йирик помешчиклар қўлида хизмат қилишга мажбур бўлди.Тарасда туғма иқтидор бор эдики, бўшади дегунча расм чизиш билан шуғулланарди.Буни яхши билган хўжайини Энгельгард уни Ширяев деган рассомга шогирдликка берди.Вақт ўтиб,Тараснинг иқтидоридан Украинанинг машҳур мусаввири Кенгиканов-Брюллов, таниқли шоир Жуковскийлар хабар топиб, болакайни крепстнойлик зулмидан озод этишди.Ана шу инсонлар сабаб, 1838 йилда у рассомлик академиясига ўқишга қабул қилинди.Шу тариқа Шевченко ижод оламига кириб келиб, нафақат расмлар чизди, балки «Ғарк бўлган қиз», «Катерина», «Кўр аёл», «Тарас кечаси», «Гайдамаклар», «»Сув париси» сингари баллада, достонлар яратиб, шоир сифатида довруқ қозонди.

Унинг ижодида акс этган халқона исёнкорлик, помешчиклар зуғумига қарши кураш тасвирлари боис, 1847 йили Шевченко жандармерия томонидан ҳибсга олинди.Кейин ўн йил сургунга—Оренбург линия батальонига оддий аскарликка юборилди.

Шевченко айнан Оренбурга бадарға этилган пайтда чор империясининг Ўрта Осиё, хусусан,Хива хонлигига қизиқиши, уни истило этиш учун ўрганиш жараёни давом этаётганди.Ана шу ниятда 1848 йили адмирал Бутаков бошчилигидаги 300 нафар аскар уч кемада Орол денгизи қирғоқларини ўрганиш учун Хива хонлиги томон сафарга чиқди.Бутаков экспедицияси ўтган жойларни суратга олиш мақсадида рассом сифатида Тарас Шевченкони ҳам ўзи билан олиб кетган эди.Экспедиция Сирдарё орқали Орол денгизига, у ердан Амударёга ўтиб, ҳар иккала дарё,Орол денгизи атрофларини ўрганди, Чимбой,Манғишлоқда бўлди.

Ушбу ҳудудлар эса Хива хонлиги таркибида эди.Табийки, Хива хони ҳар қандай экспедициянинг ижозатисиз ўз ҳудудига киришига қарши эди.Шу боис Хоразм ҳукмдори Саид Муҳаммадхон Маҳмуд Ниёз ясовулбоши итоатидаги қўшинни Қўнғирот томон жўнатади.Қолаверса, бу пайтда айнан Қўнғиротда Хива хонига нисбатан Муҳаммад Фано бошчилигида исён кўтарилганди.Ҳукмдор бир ишдан ҳадиксирарди.Агар Бутаков қўшини Қўнғиротга бориб, исёнкор Фано ундан ёрдам сўрагудек бўлса, икки ўртада жанг келиб чиқиб, замонавий қуролларга эга чор қўшини хон навкарларини мағлуб этарди.Аммо Хива хони ҳам анойи эмас эди.У тезда чора кўриб, Қўнғиротдаги исённи бартараф этди, Фано дорга осилди.

Бутаков қўшини Қўнғиротга етиб келганида исён бостирилганига ун кун бўлганди.Дарёда уч кемани кўрган хон Шоҳмурод иноқ, Муҳаммад Маҳрам,Абдулла мингбоши навкарларини дарёнинг икки тарафига жойлаб, жангга ҳозирлади.

Бу ҳақда Огаҳий шундай ёзади: «Алқисса, сипоҳи Нусратпаноҳ тўрт тарафдин ҳужум этиб, учонлар(кемалар)ни ўртага олиб, ҳазрати аъло ҳоқонийдан рухсат тиладилар.Токим, барча бирдин қасд қилиб, бир ҳамлада учонларни вайрон ва кофирларни жаҳонга келмагонлар билан яксон қилгайлар.Ул чоғда ўрислар бу ҳолни кўруб, учонларни дарёнинг ғарбий қирғоғига еткуриб, лангар ташлаб турдилар»

Ушбу воқеа тўғрисида эса адмирал Бутаков «Дневные записки плавания А.И.Бутакова на шхуне » Константин» для исследования Аральского моря в 1848″ асарида экспедиция Оролбўйида бўлганида хонлик ичида ўзаро исён, низо бўлиб ўтганини таъкидлаб ўтади.

Табийки, исён, низо-нифоқ хонликнинг ўз ички иши эди.Шу боис Бутаков экспедицияси Саид Муҳаммадхон қўшини билан жанг қилмай, мақсади Оролбўйи,Сирдарё ва Амударё этакларини ўрганиш эканини айтади.Шу билан жангга чек қўйилди.Хонлик қўшини Хивага қайтди.Бутаков экспедицияси Оролбўйида, Амударёда,Чимбой,Қўнғиротда қолиб, 1848-1849 йиллар давомида хонликка тегишли сарҳадларни ўрганди.Албатта, ушбу эксепдиция ўз номига кўра илмий бўлсада, чор империяси манфаати, мустамлакачилиги учун хизмат қилаётганди.Хусусан, қўшин сафидаги Тарас Шевченко ҳам экспедиция мақсадини биларди.Оренбургга бадарға этилган аскар бўлгани сабаб, қолаверса, Бутаковнинг ўзи уни махсус қўшинга тортганидан Хоразм сарҳадларига келиб қолганди.

Бутаков қўшини шу зайл воҳада бўлиб, 1849 йили ортига қайтиб кетди.Бироқ Тарас Шевченко Оролбўйида,Қўнғирот,Чимбой,Хива хонлиги тўқайзорларида,Амударёда юриб, яратган расмлари «Прекрасный акварельный альбом видов Аральского моря» тўпламидан жой олди.Кўрган-кечирганлари эса «Кундаликлар» ига битилди.

Шевченко Орол денгизининг Қўс оролида шундай шеър битганди:

Нима қилай? Мен Орол бўйлаб,
Тентирайман гоҳида ўйлаб,

Шеър ёзаман кезиб, яширин,
Ифодалаб қалбимнинг сирин,

Баён этиб кўрганларимни,
Сезганларим илҳом паримни,

Руҳлантирар, такрор ва такрор
Шеър ёзаман нима чорам бор?

Қувиб ғамни солдатга монанд,
Бутун қалбим ҳиссиёт-ла банд.

Бошқа бир шеърида эса яна шундай сатрлар бор:

Узоқ кездик денгизда сарсон,
Сирдарёга чиқдик бир замон,

Лангар ташлаб тўхтаган бўлдик,
Яъни бўшаб дам олган бўлдик..

Хуллас,Шевченконинг Оролбўйи,Амударё ва Сирдарё қирғоқларига келиши,Хива хонлиги ҳудудида бўлиши илҳом бахш этганди.

Лекин расмий Санкт-Петербург, исёнкорлиги учун бадарға этилган Оренбург линия батальони оддий аскари Шевченкони ўз экспедициясига қўшиб, Хоразм сарҳадларига олиб боргани учун адмирал Бутаковга ҳайфсан эълон қилди.Подшо маъмурияти мустамлакачилик ниятида ташкил этилган экспедицияга исёнкор шоир ва рассом қўшилиб қолганидан норози бўлганди.Шу тариқа 10 йиллик бадарға ҳам тугади.1857 йил Шевченко Оренбургдаги тутқунликдан қутулди.

Дўстлари ёрдамида Петербургга, кейин эса Украинага бориб яшади, ижод қилди.Аммо тутқунликда кечирган ҳаёти, мудом кузатув остида бўлгани, таъқиблар таъсири унинг соғлигини издан чиқарганди.Ана шу боис Шевченко хасталикдан 1861 йил 10 мартда ҳаётдан кўз юмди.

Унинг Хоразм сарҳадларига келиб, Амударё ва Оролбуйи қаълаларида юриб, чизган расмлари, кундаликларидаги битиклари эса тарихда боқий асарлар бўлиб қолди.

ТАРАС ШЕВЧЕНКО ЧИЗГАН СУРАТЛАРДАН
012

009
Сирдарё соҳилида
008
Кўкорол ороли

007

010
Орол денгизи соҳилидаги Раим овули
011
Чўлда ёнғин

011

(Tashriflar: umumiy 90, bugungi 1)

Izoh qoldiring