Vasiliy Shukshin. Oydindagi suhbatlar

022

     Баев деган чол кўзга ташланмайдиган бир одамгина эди, ҳеч қачон сафнинг олдига чиқмаган, бирон-бир марта бўлсин, одамлар оғзига тушадиган аҳмоқлик қилмаган, лекин бир умр бирон ақл талаб этиладиган фойдали ишни ҳам эпламаган.

Василий Шукшин
ОЙДИНДАГИ СУҲБАТЛАР
Ўринбой Усмон таржимаси
09

033ШУКШИН Василий Макарович (1929.25.7, Олтой ўлкаси Бийск тумани Сростки қишлоғи — 1974.2.10, Волгоград вилояти Клетск қишлоғида вафот этган; Москвада дафн қилинган) — рус ёзувчиси, кинорежиссёр, сценарист. Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969).. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Қишлоқ одамлари» (1963). 1964 йилда Василий Шукшин сценарийси асосида «Шундай йигит яшайди» фильми суратга олинган ва ушбу картина Венецияда бўлиб ўтган 16-Халқаро кинофорумда «Олтин шер» мукофотига сазовор бўлган. Шукшиннинг «Любавинлар» (1965) романи, шу роман асосида ишланган «Любавинларнинг тугатилиши» (1972) фильмида, Степан Разин ҳаёти ва унинг курашига оид «Сизга эркинлик бергани келдим» кинороманида (1971),«Характерлар», «Сизнинг ўғлингиз ва акангиз» (1966), «Ғаройиб кишилар» каби кинокартиналарида инсоннинг теран ички кечинмалари, орзу ва умид сари талпинишлари, баъзи бир кимсаларда учрайдиган мешчанлик фалсафасининг фожиага олиб келиши маҳорат билан тасвирланган. Шукшиннинг адабиёт ва кино соҳасидаги фаолиятида турли тоифа кишиларининг ёрқин образлари яратилган.
Василий Шукшиннинг бадиий адабиёт ва кинодаги услуби ишонтириш санъатининг кучи билан чуқур ҳаётийлик касб эта олган. Шукшин С. Герасимовнинг «Кўл бўйида» фильмидаги Черних ролининг ижроси учун Давлат мукофотига сазовор бўлган (1971). «Улар Ватан учун жанг қилдилар» фильмини суратга олиш чоғида тўсатдан вафот этган.Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

001

Маря Селезнева болалар боғчасида ишларди, лекин ундан аллақандай бир хасталик тарқатувчи таёқчалар топишди-да, ўзингизга бошқа иш топинг, қайта ихтисослашинг, дейишди

— Қаердан иш топаман? — аччиғланди Маря. — Пенсияга бор-йўғи бир ярим йил қолган бўлса. «Бошқа иш топ», дейиш осон — оғизнинг бир четидан чиқиб кетади. Нима мен сизларга тўнғизманми… у ёнимдан бу ёнимга ағдарилгани? – у «қайта ихтисослашинг»ни «у ёнингизга қайта ағдарилинг» тарзидаги ҳазил дея тушунди.

Марянинг устидан бир кулишди-бир кулишди… Ва кейин қишлоқ магазини — «селмаг»га қоровуллик қилишни таклиф этишди Маря ўйлаб кўргач, бунга кўнди.

Ана шундай қилиб у селмагни қўриқлай бошлади.

Баев деган бир чол тунлари унинг олдига келишга ўрганди. Баев умрини идораларда ғимирсиш билан ўтказди – бир қарасанг қишлоқ жамоатида, ундан кейин тери тайёрлаш идорасида, яна бир кўрсанг, колхоз бошқарувида – қаерда бўлмасин, чўт соққаларини шиқиллатарди, бутун ҳаёти давомида унинг у ён-бу ён сурган соққалари жамланса, катта бир уйдан ҳам баландроқ бўлар. У кўзга ташланмайдиган бир одамгина эди, ҳеч қачон сафнинг олдига чиқмаган, бирон-бир марта бўлсин, одамлар оғзига тушадиган аҳмоқлик қилмаган, лекин бир умр бирон ақл талаб этиладиган фойдали ишни ҳам эпламаган.

Шундай қилиб на катта-ю на кичик қадам ташлаб, олтмиш уч ёшгача етиб келди, ана шундай одам эди у. Икки қиз, бир ўғил ўстирди, тузуккина уй қуриб олди… Бориб-бориб, бундай қарашса – бу Баев деганлари ақлли экан! Қаранглар-а, шунча ёшга етиб бир мартагина «оҳ» чекмабди, ҳамма нарсага эришибди, бари жойида ва яхши. Баев аслида калласи тупа-тузук ишлайдиган эркаклигига ўзи ҳам ишониб қолди ва турли суҳбатларда ўзининг ақлли эканлигига ишора қила бошлади. Лекин у хоҳ ақлли эркаклар бўлсин, хоҳ ақлли аёллар бўлсин, эсини танигандан буён уларни ёқтирмасди, ҳеч қачон улар билан баҳслашмасди, бу одамларнинг ўзидан ҳар тарафлама устунлигини хотиржамгина тан оларди. Лекин мана энди унинг юраги ғалати тепа бошлади – бундан бирон хавф кўрмай қолди ва юрак тепиши кеч бўлса-да, уни бир фикрга бошлади — у ноёб бир ақл эгаси.

Кейинги пайтларда Баевга уйқусизлик азоб берарди, шунданми, у магазин қоровули Марянинг олдига суҳбатлашиш учун боришга одатланди.

Маря тунда сартарошхонада ўтирарди. Яъни Маря тунда кундузи соч-соқол олинадиган уйчада ўтирарди, чунки унинг ойналаридан селмаг кафтдагидай кўринарди.

Сартарошхона жойлашган уйчада ўткир атир ҳиди анқир, хона иссиқ ва қандайдир бир ўта қулай эди. Яна қўрқинчли эмасди. Селмаг ва уйча орасидаги майдон бошдан-оёқ ёп-ёруғ, тунлари эса ойдин эди. Ажиб бир гўзал тунлар эди — ой кўкдан арғамчида тортиб туширилгандайин – у ана шундай яқин ва катта эди. Кундузи қор эрир, тунга бориб эса, тош қотарди. Муз атрофга ёйилган мовий нурда ғоятда чиройли ялтилларди.

Уйчада чироқни ёқишмасди, фақатгина девор ва шифтда печкадан ёнаётган ўтдан таралаётган нур доғлари ўйинга тушарди. Ва бу тез оқаётган ёруғ чеҳралар бир-бирига қоришиб кетар, ажралар, тебранар ва шивирлашарди.

Ана шу тарзда бу ажойиб тебранаётган каштали дунёчада ўтириш ҳам, суҳбатлашиш ҳам мароқли эди. Деразадан ташқарида катта бир ҳаёт кечаётганини ва унинг қўйнида ўзинг ҳам борлигини ҳис этаётгандай бўлардинг. Ва эртага яна бир кун бошланади, сен унда ҳам борсан ва балки бирон-бир яхши воқеа содир бўлади. Агар ақлли яшасанг, яхшиликка ишонишинг мумкин.

— Одамларчи, улар фақат бугунги кунни ўйлаб яшашади, – Баев мулоҳаза юритарди. – Ҳаётда эса ҳеч бир нарсани назардан қочирмаслик керак. Қатъий режа!.. – Баев қиёфасига маъноли тус берди, бунда унинг юқори лаби қаергадир, бурни томонга қараб тортилди, кўзи эса қисилди — гўёки ҳозир у «ним-ма» дейдигандай туюлди. – Режа! Қайси бир ақлли хўжайин олдиндан нимаси борлигини ва қанча туришини билмасдан уй бузишга тушади. Ҳисоб-китоб ишида буни режа дейдилар. Бирда яшаб турган кулбамизни бузишга шайландим – кўнгил кенгроқ, каттароқ уйда яшашни тусаб қолди, лекин бундай каллани ишлатсам, ярмига кучим етадими-йўқми? Ўттиз ёшинггача оловдай яшайсан, ундан кейин – даминг чиқиб қолибди.

Маря қувватлаб бош чайқади.

Чиндан ҳам Баев ақллига ўхшайди, идораларда ўтириб кучини беҳуда сарфламаган, уни бир умр учун сақлаган – ана шундан у ҳозирда тўқ, тиқмачоқдек, яна камида йигирма беш йиллик умрни мўлжаллаб турибди.

— Абжирлар ҳам кўп-да ! Мен бирда беморхонада ётгандим … мени у ерга Неверов олиб борганди, уруш пайтида ижроқўмга раис эди, эсладингми?
— Йўқ. Унақалардан нечтаси …
— Неверов, Василий Илич. Ўшанда сут етказиб беришни эплашолмаганми — у нима қилишини билмай қолган, тириклай гўрга кўмишса ҳам майли эди. Мен бир марта унинг кабинетига кирдим ва дедим: «Василий Илич, сут етказиб бериш топшириғини бажаришни ўргатишимни истайсизми?» — «Қани», — деди у . » Бизда-чи колхозчилар ҳаммасини топширишдими?» — » Ҳаммасини топширишгандайин , — деди у. — Нимайди?» Мен сўзим-да давом этдим: «Сиз текшириб кўринг, ҳа, текшириб кўрингчи, ҳаммасини топширишганмикан?»

— Эҳ, ўшанда қанча сут элтиб топширардик! – эслади Маря. – Ҳе, шундай сигирни соғишинг биланоқ топширган пайтларимиз бўлган. Болаларга бир пиёладан берардинг, қолганини сут олиб кетувчилар идишига қуярдинг. Ҳалиги режа деганлари ҳам қандай эди-я… қип-қизил аҳмоқона!

— Сен гапларимни эшит! — Баев олис йиллардаги кашфиётини эсларкан жонланиб кетди. — « Ҳаммасини топширишганми? Ё йўқми?»  У бир қизни чақирди: « Маълумотни, — деди , — олиб кел». Кўриб чиқдик:  деярли ҳаммасини топширишган, гапиришга арзимагани қолган. « Мана, — деди, — деярли ҳаммаси». — « Энди бундай қиламиз, — бу гапни мен унга айтдим, — келинг, мулоҳаза юритамиз: давлат топшириғига мана шунча етмайди, ҳозир қанчалигини эслолмайман, шундайми? Колхозчилар ўзларида деярли борини топширишган … Сутни қаердан оламиз?»  У менга: «Сен, — деди, — менинг миямни… эшитганинг, бўладиган гапни гапир!»  У оламда йўқ сўконғич эди. Мен қўлимга чўт олдим : келинг, бир ҳисоблайлик. Айтайлик, сен сут йиғадиганларга беш юз литр топширишинг керак. — Баев хаёлидаги чўтда хаёлидаги беш донани сурди, Маряга тоқат билан ва мулойим боқди. — Шундайми? Бу сенинг сигиринг сутида ёғ шунча-шунча бўлиши ҳисобидан. – Баев хаёлидаги яна бир неча соққани олдингиларидан баландроқда сурди. – Лекин сигирингни сутидаги ёғ беш юз литрга етадиган даражада эмаслиги, ундан пастлиги аниқ бўлди. Тушуняпсанми? Унда сен беш юз литр эмас, айтайлик, беш юз етмиш беш литр олиб боришинг зарур. Тушундингми?

Маря ҳозирча тушуниб етмади.
— Ўшанда у ҳам тушунмади : менга қараб кўзларини пирпиратди: тушунмаяпман, нима демоқчисан. Ҳаммадан, дедим, бир фоиздан ёғлиликни олиб ташланг — ана сизга — қўшимча сут. Сиз бу сутни колхозчилардан олинаётган давлат топшириғидек кўрсатасиз. Сут бўлса бўлгани, уни қоғозда истаганингча ўзгартириш мумкин. Эҳ, у ўшанда хурсандлигидан ўтиргани жой тополмай қолди. Оғзингга сиққанини сўра, дейди. Биласанми, нима дедим: мени шаҳар беморхонасига ётқизишга олиб бор. Олиб борди.

Маря давлат топшириғини бажаришдаги қийин аҳволдан қандай чиқа олишганларини ҳалигача ҳеч ақлига сиғдира олмасди.

— Ё Худо-я! – ҳаяжонланди Баев. – Мана сен беш юз литрингни олиб бординг, кейин сенга гражданка Селезнева ҳали яна етмиш беш литр гарданингда турибди, дейишади. Сен албатта, нега экан, дейсан. Менга ўхшаган қўлида чўт, қандайдир биттаси келинг бирга ҳисоблаймиз, дейди… Ёғга келганда хатога йўл қўйилибди-да. Ходим қарамаган-да… Мен бўлсам – беморхонадаман. Ҳозирдаям у ерга қишлоқдан борганларни яқин йўлатишмайди. Мен эсам қандай бир пайтда беморхонада ётдим.

— Нега энди?.. Оғриб қолдингми, нийма?
— Сенга нима десамикан… Йўқ. Менда бир қусур бориди: ўшандаям кўзим… деярли кўр эдим. Анна шунинг учун урушга олишмаган. Лекин мен беморхонага бунинг учун эмас… қандай ифодаласам экан… Шаҳар беморхонасида ётишни кўнглим тусаб қолди. Эсимдан чиққан эмас, унда ёш йигит эдим, лекин бир нарсани ўйлаганим-ўйлаган эдим: шаҳар беморхонасига қандай қилиб ётсам экан? Ана шунда ўша воқеа қўл келиб қолди. Ҳа. Беморхонага бордим, демак, менга койка ажратилган, ҳамма нарса ёғ тушса, ялагудек, чойшаблар, койка олдида жавонча … Палатада тағғин бешта жўрттага инқиллаган ётибди, ҳар қайси ҳар хил сабаб билан, биттасининг қўли майиб, бошқасининг боши ўраб ташланган, битта тракторчини курагининг ярми куйиб кетган, бензин ёнган ерга ўзини урибди-чи. Анна шуннақа. Ҳа, майли, деб ўйлайман, менинг орзум амалга ошади.

— Нима бало, ҳеч бир сабабсиз ётишми, бўлгани шуми? — Марянинг ақли етмасди.
— Бўлгани. Қани, бу ерда менга қандай қарашаркин, дея ўйлайман. Бошқача қарашади дея эшитганим бор-да. Ҳеч қандай бир махсус қарашни кўрмадим — фақат «Нимадан безовтасиз? Қаерингиз оғрияпти?»; деб сўрашгани-сўрашган. Юрагим оғрияпти, кел, қўлингдан келса, унга даво топгин, дейман. Ҳамма еримни муштлаб чиқишди, қулоқ тутишди, бирон-бир натижа йўқ.. Э, беморхона ҳақида гапириб нима, одамларга келайлик… Демак, мен палатага кирганимда ўша шаҳарлик  қўтир эчкилар ётишганди… Мен уларга яхшиликча  «Хўш, салом, йигитлар!» дедим. Ва йўл чарчоғи енгиб, бирпасгина мизғимоқчи бўлдим: йўл узоқ эди-да, арава чайқаб ташлаганди. Бирпасгина мизғиб олай, дедим.   Кўзим илинибди, демак, у қўтир эчкилар менга нима дейишди де: «Анализ олиш зарур»;. — «Қанақа анализ ?»  — « Нажас, — дейишди, — тўққиз юз грамм ва яна ҳалиги бир шишача тер»;. Мен таажжубга тушдим, албатта, лекин …

Ана шунда Марянинг ич-ичидан кулги отилиб чиқди, қўзларидан ёш тирқираб отилганча кулди. Баев ҳам аввалига «ҳм-ҳм»лаб турди, лекин кейин Марянинг кулгидан тўхтатишини кутиб қиёфаси жиддийлашди.
— Ҳа, нима бўлди кейин? — Маря кўзини жун рўмоли учи билан артганча сўради . — Айтганларини тўплаб бердингми?

— Аввалига улар терларини тўплашга, ҳа, артишга тушишди, — Баев давом этди, у ҳикояси масхарага айланганидан норози эди, у сабоқ чикарадиган хулоса топишга интилди. – Устимга тўшаклар ёпишди, устидан иккита кўрпа ташлашди, терни бўлса қўлтиғим остидан сиқиб чиқаришга уринишди, шундай қилса, тер томчилармиш. Қарагин, одамларнинг калласини нима эгаллаган: касалликка соляпти, дейишади-да! Қарагин, ўйлаб кўрсалар бўлмасмиди – даҳшатли уруш кетаётган бўлса, уларни, механизаторлар каби ҳозирча бронда тутиб туришибди: бундай пайтда сўлиб-сарғайганликка олгин-да бу дунёда йўқдайин оғзингга толқон сол. Йўқ, улар қаёқдаги жин ургур гапларни ўйлаб топишади. У ётганича ўйлайди, ҳаёти олдинда, уни қандай қилиб бўлсада режалаштириш, измида бор нарсани ҳисоблаши керак, айтишларича?.. Сен нима! У тиш қайрайди ва ўйланиб ўтиргандан кўра ётганча қотиб-қотиб кулган маъқул дейди.

Маря тўққиз юз грамм ҳақида эслаб қолди ва яна хохолади. У Баевнинг ҳозиргидайин жиддий гапларидан сўнг кулиш яхши эмаслигини тушунарди, лекин барибир ўзини кулгидан тўхтата олмасди.
— Шуннаққа, қандай қип … ановини ?.. Йиғиб беролдингми? — аёл яна кўзларини артди. — Нима қилайин, ўзимга кучим етмаяпти, Николай Ферапонтич, сен мени кечир, лекин роса кулгили-да, Тўққиз юз граммни йиғиб бердингми-йўқми?

— Нима-нима, биз шунақамизда, ўзимизга кучимиз етмайди-да, — Баев ранжиди, — Энтак-тентак яшаймиз – ўзимизга кучимиз етмайди, ичамиз- саёқ юрамиз — ўзимизга кучимиз етмайди, фосиқ ишларга қўл урамиз,  яна ўзимизга кучимиз етмайди. Ана менинг куёвим, ишни ажралишгача олиб борди, ярамас сўйлоқ, ўзига кучи етмайди. Айғирлар. Разиллар. — Баев жаҳли чиққанидан қизариб-бўзарди. – Бир катта михни олсанг-да, уларнинг клубига борсанг, ҳаммасини қаторлаштириб мих билан тешсанг. Қаҳ-қаҳлашни ўрганишибди-да? Оёқлари тупроқ сочишни ўрганишибди-да?.. Ана энди бошингни эггин, мен сенга яшашни ўргатаман! Сассиқ такалар.

Ўртага сукунут чўкди. Маря оғир уҳ тортди: унда-да қизи бор, унинг оилавий ҳаёти ҳам бўлмаган.
— Сен уларга қандай ёрдам берасан ? – деди аёл — . Майли, кўнглинг таскин топсин, лекин айтгин, қандай ёрдам берасан?
— Ҳеч қандай, — Баевнинг бақиришига сал қолди. — Масалаларини ўзлари ҳал қилиб олишсин.

Улар яна жим қолишди.

Баев ҳидланадиган тамаки солинган шишача олди, бурун катакларига тортди – биринчисига, иккинчисига, — хиралашган кичкина кўзларини пирпиратди ва рўмолчага маза қилиб акса урди.

— Кўзингга фойдаси борми ўзи? — Маря тамаки ҳалқачаларига ишора этиб сўради.
— Агар бу бўлмаганда аллақачон кўр бўлиб қолардим. Фақат шу тамаки ушлаб турибди-да.
— Кўзинг қачон хиралашиб қолди, қаерда? Уруғларингда ҳамманинг кўзи ўткир эди-ку.

— Ўткир… – Баев нафасини ичига ютди. – Ҳаммасининг кўзи ўткир, лекин ҳаммаси ҳам ақлли эмас. – Баев шишачани чўнтагига яширди, ўйланганча жим қолди. — Марҳум отам мени нима қилганини на қалам билан ёзиб бўлади, на…нима дейдилар?.. Менинг мактабга бормаслигим учун у ўйлаб топган ишларни ақлингга сиғдира олмайсан. Мен эса ўлгидай ўқишни истардим. Ўшшанда диний мактаб эди… Руҳоний отахон отамнинг олдига келиб, қобилиятли бола, мактабга борсин, деди. Кейин! Менинг отамга фақат… Ёмонликни эслаш гуноҳ, лекин … тағин… Мен қанчалик илтимос қилмадим, оёғининг тагига ётиб олдим, нола қилиб, кўз ёш тўкдим – мактабга боришга ижозат беринг! У пиймани токчага отади ва тамом. Печ ёнида ўтир, оёғингни иссиқ қилгин – отамнинг топган гапи шу. Эҳ-ҳ!.. — Баев аччиғланганча яна жим қолди. — Шунаққа, ҳамма уйқуга кетгач, қорачироқни ёқаманда, печ бурчагига тиқиламан ва ўқийвераман-ўқийвераман. Тун бўйи ўқиб чиқаман – ана шунда кўзимдан нур қочган-да.

— Шунаққа қилиб, нега отанг сени бундай?..
— Буни ўзидан сўрагин! Ўқиш эркакларнинг иши эмасмиш.  Ўжар, саводсиз одам эди. Бир умр мен унинг қилгуликларини юрагимда сақлаб келдим.. Эсимда турибди, ўлаётганда: «Кечир, Колка, ўқишингга тўсқинлик қилдим …», деди. Бундай пайтларда нима дейиш кераклигини яхши биламан, лекин тил айланмайди. «Майли, — дейман, — ўтганни қайтариб бўлармиди.»  Ана шундай юрагим тош қотди! Чунки унинг тили аччиқ эди! Менинг каллам эса жойида эди!  Баъзан, шеърни икки марта ўқисам, ҳеч бир тутилмасдан ёддан шариллатавердим.
— Кўрдингми, агар «кечир» деган бўлса, кейин тушуниб етибди-да.

— Ҳа, кейин- кейин-да … Менинг олдимга келишади-да, « Худо ҳаққи, ариза ёзиб бергин», дейишади ё бошқа бир нарсани илтимос қилишади, қуп-қуруққа эмас, битта товуқми ё ўнта тухумми, баъзан юнг… икки фунтча олиб келишади… Мен ўтираманда, ёзишга тушаман, илтимоснома ёзиш мен учун тупургандек бир гап: бир жойида қаттиқ оламан, бошқа ерида бўёқни қуюқлаштираман, зарур бўлса, ўзингни уволгина кўрсатасан, ё бўлмаса, юқори ташкилотлар ҳақида гап қистириб ўтасан… Буни катта бир илм дейдилар. Ёзиб бўлиб, илтимосчининг қўлига тутқазасан: «Ма, оёғингни қўлингга олиб, йўлга туш». Бу инсон оғзи қулоғига етиб кетяпти. Бир соатми-ярим соатдами товуқлик бўлиб олганингни ҳам сезмайди. Отам эса буни кўриб туради, бурнини тортади — албатта ўзининг айбини билади-да. Ҳа, сени-я, ўйлайман, ўқигани қўйганингдами, мен ҳозир… Майли. Унда товуқнинг ўзи нари турсин, ҳиди бормиди! Ахир, мен ҳаммасига ўзим ўқиб-ўрганиб эришдим — аввал ҳисобчи, сўнг бухгалтер бўлдим. Ҳозирги дангасаларни ўқит-гандек мени ўн йил ўқитганларида, мен нималар қилмаган … билмадим. Эҳ-ҳ! Майли. – Баевга чиндан ҳам алам қилаётганди, ҳатто кўзлари ёшланди, у букилган кўрсаткич бар-моғи билан артиб олди. — Ҳозир нимасини айтасан. Албатта, алам қилади… Мана энди ҳаммаси ўтди-кетди — бу қўлларимдан қанча иш ўтганини бир тасаввур қилиб кўргин! Ахир мени бошқа туманларга ревизор қилиб жўнатишди! Боряпман, хаёлимдан кетмайди: катталар менинг бизда биттаси ҳазиллашгандайин – черков диний мактаби – ЧДБ да бор-йўғи бир ярим синф ўқиганимни билишгандами. Бор-йўғи бир ярим қиш борди-келди қилдим, сизлар бўлсангиз, бошқаларни тафтиш қилишга жўнатяпсиз! Индамадим-қўй-дим…
— Худо сенга ўқиш учун бир интилиш бахш этган экан-ку! — Маря чинакамига ҳурмат билан сўзлади. — Бу интилиш қаердан пайдо бўлган?
— Кузатувчанлик, — Баев тушунтирди. – Мен эсимни таниганимдан буён бир нарсани биламан – ҳар доим кузатувчан эдим. Дўмбоққина болалигимда тиззамгача сувга кириб турган пайтим кўп бўлган. Эсингдами, қишлоқ яқинида кўл бор эди? Раменское деб ата-шарди- сувга тушардим ва тураверардим. Ярим кунгача ҳаракатсиз турардим – сувда нималар бўлаётганини кузатардим. Бу Худо томонидан берилади. Бу ҳеч қачон одамлар томонидан эмас. Мен отамдан ақлли маслаҳат ўрнига тепки олардим, холос.
— Қаранглар-а, — Маря яна ҳурмат билан сўзлади. — Менга эса, нима бўлса, бари-бир! Кўчада ўйнаб тўймасдим. Кун бўйи кўчадан уйга киргим келмасди.
— Мен гуноҳ иш деб ўйлайман… – Баев атрофга қараб олди ва овозини пасайтирди. — Мен ўйлайман: марҳум онам мени бошқа биронтасидан орттирганми ё?
— Ё Худойим! – Маря ҳаяжонга тушди, лекин у ҳам паст овозда сўзланди ва ат-рофга аланглашига оз қолди. – Анися холла-я! Ферапонтич, нималар деяпсан…

Худойим! Сенми, сен отангга ўхшайсан. Фақат сен тўлароқ ва соқолинг йўқ, бўлмаса… Нима бўлди сенга, Худони ўйла! У бу ишни … ким билан қилиши мумкин?
— Энди-ии!.. — Баев яна шишачани қўлига олди. — Менинг калламни ишлаши кимга тортган экан? Мен бир нарсани ўйлайман : америкаликлар-чи ўшшанда бизда ҳаммаёқни қазиб ташлашганди – тоғларда нимадир қидиришарди… Э, ит биладими! Улар-чи… анови… тиниб-тинчимас халқ…
— Шунаққа, ўхшайсанми ўзи?
— Энди-ии!.. Ўхшайман! Кичиклигингдан бир одам атрофида уймалашаверсанг, ўхшаб қоласан. Ана ит хўжайинига ўхшаб боради-ю, одам-чи… Э, ит биладими! Балки, бўйнимга гуноҳ юкларман. Лекин отам икковимизнинг қарашларимиз осмон билан ерча.

Юрагим сезиб туради: менинг хамиртурушим деҳқонча эмас. Туғилганимдан буён на шудгорлашга, на экишга… бирон-бир деҳқончиликка ҳавасим йўқ.. Шаробга ҳам ҳеч қачон кўнгил қўймаганман — Баев деҳқон зотидан эмаслигини исботлаш учун қаттиқ тиришмасдан, кўпроқ мулоҳаза юритар ва иккиланарди. — Агар бундай ўйлаб қараганда, нега бу нарсалар менда йўқ? Мен ер олиш учун интилишим керак эди ё байрам кунлари… олишиб-солишиб юришим. Йўқ! Ўзимнинг полизимизда ғимирлашни ёқтирмайман. Мен идорада ўтириш учун яратилганман …
— Шунаққақип, ўтириб келишган — иссиққинада ва ҳурматда,- Маря ўрнидан турди.
— Ўтир ! — Баев ҳаяжонланиб бақирди. — Нега сен эркак ўрнига тун бўйи ишлаб чиқасан? Идорада ўтир ва вақт ўтказавер.
— Вақт ўтказавер…
— Ан-на! Калла бўлиши керак? Мана мен калла тўғрисида гапиряпман. Агар келиб чиқишим деҳқон бўлса, бу каллани қайдан олганман?
— Нима, сенингча, деҳқонлардан катта одамлар чиқмаганми? Ана урушда…
— У-у-урушда! – Баев аёлнинг гапини бўлди. — наган кўтариб ва томоқ йиртиб чопиб юриш – бу ҳали энг буюк донолик эмас. Томоқйиртарлар бизда кўп бўлган эмас. Биргина Ваня Кисани олгин… Болалигидан қўлида пичоқ эди. Боши турмадан чиқмасди, юраккасал. Ана шуям ботирларнинг ботири саналарди…
— Ўхшатишни қойиллатдинг-да!
— Ўхшатаман-да? Ботирликда Кисадан ўтадиган бўлганми?.. Биронта шунақаси борми?
— Киса — қароқчи. Қароқчи, бўлган-тургани қароқчи. Мен яхши эркаклар ҳақида гапираман. Ана Иван Козловни олгин… Оддий аскар эди, командир бўлди. Орденининг саноғига етмайсан, ўшшанда фотосуратини юборганда бутун қишлоқ томоша қилишга чопгандик.
— Бу … шунчаки бир, — Баев чуқур нафас олди. У чаласавод Марянинг ўзига тенг эмаслигини яширмасди, у билан баҳслашиб нима, барибир ўзининг калта ўйи билан бирон ниманинг тагига етмаса. – Албатта, командир, орденлар … шақар-шуқур, ғарчиллайдиган этик…Буларнинг ҳаммаси таъсир кўрсатади. Лекин барибир бошни ҳеч қандай орден билан алмаштира олмайсан. Балки бош дегани бордир, балки … шундай — шапка кияди-ган бир нарсадир.

Баев Маря билан ана шундай суҳбатлашарди. Учгача, тўртгача ўтиришарди. Кўпинча нимагалардир келиша олишмас, гаплари қочиб қолиб, қизишишар, лекин тинч-гина хайрлашишарди. Баев майдон орқали жўнаб қоларди, тўғри кесиб чиқса – уйи, Маря эса диванга чўзилиб, тонг отгунча хотиржам ухларди. Сўнгра – сершовқин, серташвиш, самарасиз кун бошланарди… Ва сўнг яна тун ер узра қора чодирини ёзар, яна суҳбат, ўйга чўмиш, эслаш – турмушнинг тинчгина, зўрға илғаб қолинадиган шодликларига шўнғиш истаги етаклаб кетарди.

… Бирда Баев Маря билан тунги учларгача суҳбатлашиб ўтиришди. Баев хушбўй эрмаги – тамакининг охирги қисмини валерянка томчиларига қўшиб бурнига тиқди-да, кетишга чоғланди. Ана шунда Маря, дўкон айвончасига бир киши кириб бораётганини кўрди…. Кирди, қулфни тортди ва ортига ўгрилди. Маря курсига қапишиб кетди.
— Ферапонтич, — Маря даҳшатга тушиб шивирлади, — қарагин!

Баев тикилиб қаради ва қўрқувдан юзи буришиб кетди.

Айвончадаги одам депсинди, яна қулфга қўл чўзди… Темирнинг шарақлагани эшитилди.
— От! — Баев Маряга пичирлади. — От!.. Тўғри деразадан ўқ уз!

Маря қимирламади. У деразадан кўз узмасди..
— От! — Баев яна ундади.
— Мен қандай қип отаман?! Тирик одамга… «От!»; Қандай?! Нима демоқчисан?

Айвончадаги одам уйча деразаси томон қаради, пастга тушди ва тўғри Марялар томон йўналди.
— Етти олам хўжайини, ўзинг асрагин, — Маря шивирлади, — қиёмат яқинлашяпти. Худойим, гуноҳкор бандангни ўзинг кечир…

Баев бўлса шивирлашга ҳам мажол тополмас, фақат бармоқлари билан милтиққа ва деразага имо қилар – отгин, дермиди.

Дераза тагида қорни ғарчиллатган қадам товуши эшитилди… Нотаниш одам тўх-таб, деразадан тикилди. Ана шунда Маря уни таниди. Шодон қичқирди:
— Э, бу Петка-ку! Петка Сибирсев!
— Нимага ҳеч ким йўқ ? – сўради Петка .
— Кир, кирақол! — Маря қўл силкиди. – Маккор, ярамас! Ҳозир нақ юрагим ёрилиб кетади, деб қўрқдим. Ярим тунда тентираб юрадиган шайтон! Бошоғриқ тутиб қолиб кун билан туннинг фарқига бормай қолган у.

Петка ичкари кирди.
— Нима ҳоззир тунми? – сўради у.
— Қип-қизил тентак-ку бу! — Маря яна койинди. — Сен нима дўконга чоракталикка келдингми?

Петка тунлигини ҳайрат ва алам билан англади.
— Ухлаб қолибман …

Ниҳоят Баевнинг қўл-оёғи ҳаракатга келди, бир-икки марта тамаки ҳидлади, ак-сирмади, рўмолчага бурун қоқди.
— Ҳа-а, — деди у. — Эсини йўқотганича ичадими одам, тун билан куннинг фарқига бормай қолса-я…

Петка Сибирсев узун тахта «ешак»ка ўтирди, бошини ушлади.
— Шунчаликка борадими! — Маря ҳалигача ҳайратланарди. – Отиб қўйганимда нима бўларди?

Петка бошини кўтарди, Маряга қаради — ё унинг нима деётганини тушунмади, ё гапига тузук аҳамият бермади.
— Унинг боши оғрияпти, — Баев куйингандай сўзланди. — Эҳ-ҳ… Одамлар! — Баев рўмолча билан лабларидан тамаки чангини қоқди, кўзларини артди. — Набирам менга бир китобчани ўқиб беряпти: Александр Невскийнинг рус ерини ҳимоя қилганини… Яхши ёзилган, лекин мен ундаги биронта сўзга ишонмайман.

Маря ва Петка чолга ўгирилишди.
— Ишонмайман! — Баев бор кучини жағига тўплаб бақирди. — Ёзган одам ўйлаб топ-ган… ва жарақ-жарақ пул олган .
— Қандайига? – Маря тушунмади.
— Ёлғонни эшворган! Нима, алдашмайдими?
— Ахир бу тарихий воқеа-ку — деди Петка. – Қандай қилиб ёлғон тўқиши мумкин? Албатта, у ўт-бетини бўяган, лекин бу бўлган воқеа.
— Бўлмаган.
— Шундайми! – Петка оғриётган бошини тебратди. — Ҳм…
— Хўп, унда кимлар билан бирга ҳимоя қилган? Сенга ўхшаган жангчилар билан-ми?

Петка яна чолга қаради … Лекин индамади.
— Агар сизлар билан бирон нима қила олмаётган бўлишса – тўрт томонда туриб тарбия қилаётган, ақлингизни ўстираётган … ҳар томонлама курашаётган бўлишса, — у пайтда онгни қандай ўстириш мумкин бўлган?

Петка чўнтагига қўл тиқди — чекишга бир нима излади, лекин на папирос, на гугурт топди.
— Газетага ёз — маслаҳат берди у. – Инкор эт.

Шундай деди-да, ўрнидан шартта туриб уйчадан чиқиб кетди.

Маря ва Баев деразадан Петканинг юришини кузатиб туришди. Йигитнинг оёқ-лари остида тунги аёзда музлаган қорнинг шиша синаётгандай қарсиллаши эшитилди, бироздан сўнг дўкон муюлиши тарафда бурилгач, унинг қадам товуши янада қаттиқроқ эшитилди.
— Улар тўй қилишмоқда, шекилли, — деди Маря. – Петканинг синглиси ановинга… ановинга… оти нимайди… ўшанга тегяпти. Акаси агроном қизимиз деб келганди-ку… Оти нимайди?
— Мен уларни қаердан танийман? Танишниям истамайман… Қаёқдаги қаланғи-қасанғилар . – Баев бирданига бўшашиб кетганини, айниқса оёқлари бўшашаётганини – худди пахтага ўхшаб қолганини ҳис қилди. Нима бўлганда ҳам у қаттиқ қўрққанди, — Шунақаям ичадими одам, тун билан кунни ажратолмаса!
— Қарагин, тунлар ҳам қандай ёп-ёруғ. Балки уйқусидан сапчиб тургандир, қараса, атроф ёруғ ва дўконга чопган.
— Бу эй-й… у ойни қуёш деб ўйлаганми?

Маря кулди:
— Қаттиқ маишат қилишган кўринади.

Баевнинг қорни таталаб қолди, у шоша-пиша тамаки шишачаси оғзини ёпди-да, чўнтагиги яшириб, қўзғалди.
— Мен борайин. Сен навбатчиликни тинчгина ўтказиб олгин.
— Саломат бўл, Ферапонтич. Эртага келгин, мен картошка олиб келаман, пишира-миз
— Пиширамиз, пиширамиз, — деди Баев. Ва тезда ташқарига чиқди.

Маря унинг майдонни кесиб ўтганини ва кўча тарафга юрганини кўрди. У оёқ-лари остига қараганча шошиб-пишиб борарди. Унинг оёқлари остида ҳам муз ғарчиллар-ди, лекин юмшоққина – Баев валенка кийиб олганди.

Атроф эса мусаффо, шундайин сокин ва мусаффо эди — кичкина бир нарса бўлса-да, кўришинг, паст овоз бўлса-да, эшитишинг мумкин эди. Лекин негадир хотиржам эмас эди. Кўкракданимадир безовта қилаётгандайин. Худди юрагингга қайноқ бир нарсани тегизишаётгандай, товонингга ҳам, чаккангга ҳам оҳиста уришаётгандайин. Ва қулоқ-ларингда силтаб-силтаб қон шанғиллайди. Бўлгани шу, ерда эса, бошқа ҳеч нарса эшитил-майди. Ой бўлса арғамчига осилиб туради.

 

098

Vasiliy Shukshin
OYDINDAGI SUHBATLAR
O‘rinboy Usmon tarjimasi
09

033SHUKSHIN Vasiliy Makarovich (1929.25.7, Oltoy o’lkasi Biysk tumani Srostki qishlog’i — 1974.2.10, Volgograd viloyati Kletsk qishlog’ida vafot etgan; Moskvada dafn qilingan) — rus yozuvchisi, kinorejissyor, stsenarist. Rossiyada xizmat ko’rsatgan san’at arbobi (1969).. Dastlabki hikoyalar to’plami — «Qishloq odamlari» (1963). 1964 yilda Vasiliy Shukshin stsenariysi asosida «Shunday yigit yashaydi» fil`mi suratga olingan va ushbu kartina Venetsiyada bo’lib o’tgan 16-Xalqaro kinoforumda «Oltin sher» mukofotiga sazovor bo’lgan. Shukshinning «Lyubavinlar» (1965) romani, shu roman asosida ishlangan «Lyubavinlarning tugatilishi» (1972) fil`mida, Stepan Razin hayoti va uning kurashiga oid «Sizga erkinlik bergani keldim» kinoromanida (1971),«Xarakterlar», «Sizning o’g’lingiz va akangiz» (1966), «G’aroyib kishilar» kabi kinokartinalarida insonning teran ichki kechinmalari, orzu va umid sari talpinishlari, ba’zi bir kimsalarda uchraydigan meshchanlik falsafasining fojiaga olib kelishi mahorat bilan tasvirlangan. Shukshinning adabiyot va kino sohasidagi faoliyatida turli toifa kishilarining yorqin obrazlari yaratilgan.
Vasiliy Shukshinning badiiy adabiyot va kinodagi uslubi ishontirish san’atining kuchi bilan chuqur hayotiylik kasb eta olgan. Shukshin S. Gerasimovning «Ko’l bo’yida» fil`midagi Chernix rolining ijrosi uchun Davlat mukofotiga sazovor bo’lgan (1971). «Ular Vatan uchun jang qildilar» fil`mini suratga olish chog’ida to’satdan vafot etgan.Asarlari o’zbek tiliga tarjima qilingan.

09

Marya Selezneva bolalar bog‘chasida ishlardi, lekin undan allaqanday bir xas-talik tarqatuvchi tayoqchalar topishdi-da, o‘zingizga boshqa ish toping, qayta ixtisos-lashing, deyishdi
— Qaerdan ish topaman? — achchig‘landi Marya. — Pensiyaga bor-yo‘g‘i bir yarim yil qolgan bo‘lsa. «Boshqa ish top», deyish oson — og‘izning bir chetidan chiqib ketadi. Nima men sizlarga to‘ng‘izmanmi… u yonimdan bu yonimga ag‘darilgani? – u «qayta ixtisos-lashing»ni « u yoningizga qayta ag‘dariling» tarzidagi hazil deya tushundi.
Maryaning ustidan bir kulishdi-bir kulishdi… Va keyin qishloq magazini — «sel-mag»ga qorovullik qilishni taklif etishdi Marya o‘ylab ko‘rgach, bunga ko‘ndi.
Ana shunday qilib u selmagni qo‘riqlay boshladi.
Baev degan bir chol tunlari uning oldiga kelishga o‘rgandi. Baev umrini idoralar-da g‘imirsish bilan o‘tkazdi – bir qarasang qishloq jamoatida, undan keyin teri tayyor-lash idorasida, yana bir ko‘rsang, kolxoz boshqaruvida – qaerda bo‘lmasin, cho‘t soqqa-larini shiqillatardi, butun hayoti davomida uning u yon-bu yon surgan soqqalari jamlan-sa, katta bir uydan ham balandroq bo‘lar. U ko‘zga tashlanmaydigan bir odamgina edi, hech qachon safning oldiga chiqmagan, biron-bir marta bo‘lsin, odamlar og‘ziga tushadigan ah-moqlik qilmagan, lekin bir umr biron aql talab etiladigan foydali ishni ham eplama-gan.
Shunday qilib na katta-yu na kichik qadam tashlab, oltmish uch yoshgacha yetib keldi, ana shunday odam edi u. Ikki qiz, bir o‘g‘il o‘stirdi, tuzukkina uy qurib oldi… Borib-borib, bunday qarashsa – bu Baev deganlari aqlli ekan! Qaranglar-a, shuncha yoshga yetib bir mar-tagina «oh» chekmabdi, hamma narsaga erishibdi, bari joyida va yaxshi. Baev aslida kal-lasi tupa-tuzuk ishlaydigan erkakligiga o‘zi ham ishonib qoldi va turli suhbatlarda o‘zining aqlli ekanligiga ishora qila boshladi. Lekin u xoh aqlli erkaklar bo‘lsin, xoh aqlli ayollar bo‘lsin, esini tanigandan buyon ularni yoqtirmasdi, hech qachon ular bilan bahslashmasdi, bu odamlarning o‘zidan har taraflama ustunligini xotirjamgina tan olardi. Lekin mana endi uning yuragi g‘alati tepa boshladi – bundan biron xavf ko‘rmay qoldi va yurak tepishi kech bo‘lsa-da, uni bir fikrga boshladi — u noyob bir aql egasi.
Keyingi paytlarda Baevga uyqusizlik azob berardi, shundanmi, u magazin qoro-vuli Maryaning oldiga suhbatlashish uchun borishga odatlandi.
Marya tunda sartaroshxonada o‘tirardi. Ya’ni Marya tunda kunduzi soch-soqol Oli-nadigan uychada o‘tirardi, chunki uning oynalaridan selmag kaftdagiday ko‘rinardi.
Sartaroshxona joylashgan uychada o‘tkir atir hidi anqir, xona issiq va qandaydir bir o‘ta qulay edi. Yana qo‘rqinchli emasdi. Selmag va uycha orasidagi maydon boshdan-oyoq yop-yorug‘, tunlari esa oydin edi. Ajib bir go‘zal tunlar edi — oy ko‘kdan arg‘amchida tortib tushirilgandayin – u ana shunday yaqin va katta edi. Kunduzi qor erir, tunga borib esa, tosh qotardi. Muz atrofga yoyilgan moviy nurda g‘oyatda chiroyli yaltillardi.
Uychada chiroqni yoqishmasdi, faqatgina devor va shiftda pechkadan yonayotgan o‘tdan taralayotgan nur dog‘lari o‘yinga tushardi. Va bu tez oqayotgan yorug‘ chehralar bir-biriga qorishib ketar, ajralar, tebranar va shivirlashardi.
Ana shu tarzda bu ajoyib tebranayotgan kashtali dunyochada o‘tirish ham, suhbat-lashish ham maroqli edi. Derazadan tashqarida katta bir hayot kechayotganini va uning qo‘y-nida o‘zing ham borligini his etayotganday bo‘larding. Va ertaga yana bir kun boshlanadi, sen unda ham borsan va balki biron-bir yaxshi voqea sodir bo‘ladi. Agar aqlli yashasang, yaxshilikka ishonishing mumkin.
— Odamlarchi, ular faqat bugungi kunni o‘ylab yashashadi, Baev mulohaza yuritardi. –Hayotda esa hech bir narsani nazardan qochirmaslik kerak. Qat’iy reja!.. – Baev qiyofasiga ma’noli tus berdi, bunda uning yuqori labi qaergadir, burni tomonga qarab tortildi, ko‘zi esa qisildi — go‘yoki hozir u «nim-ma» deydiganday tuyuldi. – Reja! Qaysi bir aql-li xo‘jayin oldindan nimasi borligini va qancha turishini bilmasdan uy buzishga tusha-di. Hisob-kitob ishida buni reja deydilar. Birda yashab turgan kulbamizni buzishga shaylandim – ko‘ngil kengroq, kattaroq uyda yashashni tusab qoldi, lekin bunday kallani ishlatsam, yarmiga kuchim yetadimi-yo‘qmi? O‘ttiz yoshinggacha olovday yashaysan, undan keyin – daming chiqib qolibdi.
Marya quvvatlab bosh chayqadi.
Chindan ham Baev aqlliga o‘xshaydi, idoralarda o‘tirib kuchini behuda sarflama-gan, uni bir umr uchun saqlagan – ana shundan u hozirda to‘q, tiqmachoqdek, yana kamida yigirma besh yillik umrni mo‘ljallab turibdi.
— Abjirlar ham ko‘p-da ! Men birda bemorxonada yotgandim … meni u yerga Neverov olib borgandi, urush paytida ijroqo‘mga rais edi, esladingmi?
— Yo‘q. Unaqalardan nechtasi …
— Neverov, Vasiliy Ilich. O‘shanda sut yetkazib berishni eplasholmaganmi — u nima qilishini bilmay qolgan, tiriklay go‘rga ko‘mishsa ham mayli edi. Men bir marta uning kabinetiga kirdim va dedim: «Vasiliy Ilich, sut yetkazib berish topshirig‘ini bajarish-ni o‘rgatishimni istaysizmi?» — «Qani», — dedi u . » Bizda-chi kolxozchilar hammasini topshirishdimi?» — » Hammasini topshirishgandayin , — dedi u. — Nimaydi?» Men so‘zim-da davom etdim: «Siz tekshirib ko‘ring, ha, tekshirib ko‘ringchi, hammasini topshirishgan-mikan?»
— Eh, o‘shanda qancha sut eltib topshirardik ! – esladi Marya. – He, shunday sigirni sog‘ishing bilanoq topshirgan paytlarimiz bo‘lgan. Bolalarga bir piyoladan berarding, qolganini sut olib ketuvchilar idishiga quyarding. Haligi reja deganlari ham qanday edi-ya… qip-qizil ahmoqona!
— Sen gaplarimni eshit! — Baev olis yillardagi kashfiyotini eslarkan jonlanib ketdi. — » Hammasini topshirishganmi? Yo yo‘qmi?» U bir qizni chaqirdi: » Ma’lumotni, — dedi , — olib kel». Ko‘rib chiqdik: deyarli hammasini topshirishgan, gapirishga arzimagani qolgan .» Mana, — dedi, — deyarli hammasi». — » Endi bunday qilamiz, — bu gapni men unga aytdim, — keling, mulohaza yuritamiz: davlat topshirig‘iga mana shuncha yetmaydi, hozir qanchaligini eslolmayman, shundaymi? Kolxozchilar o‘zlarida deyarli borini topshi-rishgan … Sutni qaerdan olamiz?» U menga: «Sen, — dedi, — mening miyamni… eshit-ganing, bo‘ladigan gapni gapir!» U olamda yo‘q so‘kong‘ich edi. Men qo‘limga cho‘t oldim : keling, bir hisoblaylik. Aytaylik, sen sut yig‘adiganlarga besh yuz litr topshirishing kerak. — Baev xayolidagi cho‘tda xayolidagi besh donani surdi, Maryaga toqat bilan va mulo-yim boqdi. — Shundaymi? Bu sening sigiring sutida yog‘ shuncha-shuncha bo‘lishi hisobidan. – Baev xayolidagi yana bir necha soqqani oldingilaridan balandroqda surdi. – Lekin sigiringni sutidagi yog‘ besh yuz litrga yetadigan darajada emasligi, undan pastligi aniq bo‘ldi. Tushunyapsanmi? Unda sen besh yuz litr emas, aytaylik, besh yuz yetmish besh litr olib borishing zarur. Tushundingmi?
Marya hozircha tushunib yetmadi.
— O‘shanda u ham tushunmadi : menga qarab ko‘zlarini pirpiratdi : tushunmayapman, nima demoqchisan. Hammadan, dedim, bir foizdan yog‘lilikni olib tashlang — ana sizga — qo‘shimcha sut. Siz bu sutni kolxozchilardan olinayotgan davlat topshirig‘idek ko‘rsatasiz. Sut bo‘lsa bo‘lgani, uni qog‘ozda istaganingcha o‘zgartirish mumkin. Eh, u o‘shanda xursand-ligidan o‘tirgani joy topolmay qoldi. Og‘zingga siqqanini so‘ra, deydi. Bilasanmi, nima dedim: meni shahar bemorxonasiga yotqizishga olib bor. Olib bordi.
Marya davlat topshirig‘ini bajarishdagi qiyin ahvoldan qanday chiqa olishgan-larini haligacha hech aqliga sig‘dira olmasdi.
— Yo Xudo-ya! – hayajonlandi Baev. – Mana sen besh yuz litringni olib bording, keyin senga grajdanka Selezneva hali yana yetmish besh litr gardaningda turibdi, deyisha-di. Sen albatta, nega ekan, deysan. Menga o‘xshagan qo‘lida cho‘t, qandaydir bittasi keling birga hisoblaymiz, deydi… Yog‘ga kelganda xatoga yo‘l qo‘yilibdi-da. Xodim qaramagan-da… Men bo‘lsam – bemorxonadaman. Hozirdayam u yerga qishloqdan borganlarni yaqin yo‘latishmaydi. Men esam qanday bir paytda bemorxonada yotdim.
— Nega endi?.. Og‘rib qoldingmi, niyma?
— Senga nima desamikan… Yo‘q. Menda bir qusur boridi: o‘shandayam ko‘zim… deyar-li ko‘r edim. Anna shuning uchun urushga olishmagan. Lekin men bemorxonaga buning uchun emas… qanday ifodalasam ekan… Shahar bemorxonasida yotishni ko‘nglim tusab qoldi. Esimdan chiqqan emas, unda yosh yigit edim, lekin bir narsani o‘ylaganim-o‘ylagan edim: shahar bemorxonasiga qanday qilib yotsam ekan? Ana shunda o‘sha voqea qo‘l kelib qoldi. Ha. Bemorxonaga bordim, demak, menga koyka ajratilgan, hamma narsa yog‘ tushsa, yalagudek, choyshablar, koyka oldida javoncha … Palatada tag‘g‘in beshta jo‘rttaga inqillagan yotibdi, har qaysi har xil sabab bilan, bittasining qo‘li mayib, boshqasining boshi o‘rab tashlan-gan, bitta traktorchini kuragining yarmi kuyib ketgan, benzin yongan yerga o‘zini uribdi-chi. Anna shunnaqa. Ha, mayli, deb o‘ylayman, mening orzum amalga oshadi.
— Han nimma, hech bir sababsiz yotishmi, bo‘lgani shumi? — Maryaning aqli yetmasdi.
— Bo‘lgani. Qani, bu yerda menga qanday qarasharkin, deya o‘ylayman. Boshqacha qarashadi deya eshitganim bor-da. Hech qanday bir maxsus qarashni ko‘rmadim — faqat «Nimadan bezovtasiz? Qaeringiz og‘riyapti?» deb so‘rashgani-so‘rashgan. Yuragim og‘riyapti, kel, qo‘lingdan kelsa, unga davo topgin, deyman. Hamma yerimni mushtlab chiqishdi, quloq tutishdi, biron-bir natija yo‘q.. E, bemorxona haqida gapirib nima, odamlarga kelay-lik… Demak, men palataga kirganimda o‘sha mollar yotishgandi… Men ularga yaxshilikcha
«Xo‘sh, salom, yigitlar!» dedim. Va yo‘l charchog‘i yengib, birpasgina mizg‘imoqchi bo‘ldim: yo‘l uzoq edi-da, arava chayqab tashlagandi. Birpasgina mizg‘ib olay, dedim.
Ko‘zim ilinibdi, demak, u qo‘tir echkilar menga nima deyishdi de: «Analiz olish zarur». — «Qanaqa analiz ?» — » Najas, — deyishdi, — to‘qqiz yuz gramm va yana haligi ko‘pik-langan ter». Men taajjubga tushdim, albatta, lekin …
Ana shunda Maryaning ich-ichidan kulgi otilib chiqdi, qo‘zlaridan yosh tirqirab otilgancha kuldi. Baev ham avvaliga «hm-hm»lab turdi, lekin keyin Maryaning kulgidan to‘xtatishini kutib qiyofasi jiddiylashdi.
— Ha, nima bo‘ldi keyin? — Marya ko‘zini jun ro‘moli uchi bilan artgancha so‘radi . —
Aytganlarini to‘plab berdingmi?
— Avvaliga ular terlarini to‘plashga, ha, artishga tushishdi, — Baev davom etdi, u hikoyasi masxaraga aylanganidan norozi edi, u saboq chikaradigan xulosa topishga intil-di. – Ustimga to‘shaklar yopishdi, ustidan ikkita ko‘rpa tashlashdi, ko‘pikni bo‘lsa qo‘l-tig‘im ostidan siqib chiqarishga urinishdi, nimaymish, ter tomchilarmish. Qaragin, odam-larning kallasini nima egallagan: kasallikka solyapti, deyishadi-da! Qaragin, o‘ylab ko‘rsalar bo‘lmasmidi – dahshatli urush ketayotgan bo‘lsa, ularni, mexanizatorlar kabi hozircha bronda tutib turishibdi: bunday paytda so‘lib-sarg‘ayganlikka olgin-da bu dunyo-da yo‘kdayin og‘zingga tolqon sol. Yo‘q, ular qayoqdagi jin urgur gaplarni o‘ylab topisha-di. U yotganicha o‘ylaydi, hayoti oldinda, uni qanday qilib bo‘lsada rejalashtirish, izmi-da bor narsani hisoblashi kerak, aytishlaricha?.. Sen nima! U tish qayraydi va o‘ylanib o‘tirgandan ko‘ra yotgancha qotib-qotib kulgan ma’qul deydi.
Marya to‘qqiz yuz gramm haqida eslab qoldi va yana xoxoladi. U Baevning hozirgi-dayin jiddiy gaplaridan so‘ng kulish yaxshi emasligini tushunardi, lekin baribir o‘zini kulgidan to‘xtata olmasdi.
— Shunnaqqa, qanday qip … anovini ?.. Yig‘ib beroldingmi? — ayol yana ko‘zlarini artdi. — Nima qilayin, o‘zimga kuchim yetmayapti, Nikolay Ferapontich, sen meni kechir, lekin rosa kulgili-da, To‘qqiz yuz grammni yig‘ib berdingmi-yo‘qmi?
— Nima-nima, biz shunaqamizda – o‘zimizga kuchimiz yetmaydi-da, — Baev ranjidi, — Entak-tentak yashaymiz – o‘zimizga kuchimiz yetmaydi, ichamiz- sayoq yuramiz — o‘zimizga kuchi-miz yetmaydi, fosiq ishlarga qo‘l uramiz – yana o‘zimizga kuchimiz yetmaydi. Ana mening kuyovim, ishni ajralishgacha olib bordi, yaramas so‘yloq, o‘ziga kuchi yetmaydi. Ayg‘irlar. Razillar. — Baev jahli chiqqanidan qizarib-bo‘zardi. – Bir katta mixni olsang-da, ular-ning klubiga borsang, hammasini qatorlashtirib mix bilan teshsang. Qah-qahlashni o‘r-ganishibdi-da? Oyoqlari tuproq sochishni o‘rganishibdi-da?.. Ana endi boshingni eggin, men senga yashashni o‘rgataman! Sassiq takalar.
O‘rtaga sukunut cho‘kdi. Marya og‘ir uh tortdi: unda-da qizi bor, uning oilaviy hayoti ham bo‘lmagan.
— Sen ularga qanday yordam berasan ? – dedi ayol — . Mayli, ko‘ngling taskin topsin, lekin aytgin, qanday yordam berasan?
— Hech qanday, — Baevning baqirishiga sal qoldi. — Masalalarini o‘zlari hal qilib olishsin.
Ular yana jim qolishdi.
Baev hidlanadigan tamaki solingan shishacha oldi, burun kataklariga tortdi – birinchisiga, ikkinchisiga, — xiralashgan kichkina ko‘zlarini pirpiratdi va ro‘molchaga maza qilib aksa urdi.
— Ko‘zingga foydasi bormi o‘zi? — Marya tamaki halqachalariga ishora etib so‘radi.
— Agar bu bo‘lmaganda allaqachon ko‘r bo‘lib qolardim. Faqat shu tamaki ushlab turibdi-da.
— Ko‘zing qachon xiralashib qoldi, qaerda? Urug‘laringda hammaning ko‘zi o‘tkir edi-ku.
— O‘tkir… – Baev nafasini ichiga yutdi. – Hammasining ko‘zi o‘tkir, lekin hammasi ham aqlli emas. – Baev shishachani cho‘ntagiga yashirdi, o‘ylangancha jim qoldi. — Marhum otam meni nima qilganini na qalam bilan yozib bo‘ladi, na…nima deydilar?.. Mening maktabga bormasligim uchun u o‘ylab topgan ishlarni aqlingga sig‘dira olmaysan. Men esa o‘lgiday o‘qishni istardim. O‘shshanda diniy maktab edi… Ruhoniy otaxon otamning ol-diga kelib, qobiliyatli bola, maktabga borsin, dedi. Keyin! Mening otamga faqat… Yomonlikni eslash gunoh, lekin … tag‘in… Men qanchalik iltimos qilmadim, oyog‘ining tagiga yotib oldim, nola qilib, ko‘z yosh to‘kdim – maktabga borishga ijozat bering! U Piy-mani tokchaga otadi va tamom. Pech yonida o‘tir, oyog‘ingni issiq qilgin – otamning topgan gapi shu. Eh-h!.. — Baev achchig‘langancha yana jim qoldi. — Shunaqqa, hamma uyquga ketgach, qorachiroqni yoqamanda, pech burchagiga tiqilaman va o‘qiyveraman-o‘qiyveraman. Tun bo‘yi o‘qib chiqaman – ana shunda ko‘zimdan nur qochgan-da.
— Shunaqqa qilib, nega otang seni bunday?..
— Buni o‘zidan so‘ragin! O‘qish erkaklarning ishi emasmish.O‘jar, savodsiz odam edi. Bir umr men uning qilguliklarini yuragimda saqlab keldim.. Esimda turibdi, o‘la-yotganda: «Kechir, Kolka, o‘qishingga to‘sqinlik qildim …», dedi. Bunday paytlarda nima deyish kerakligini yaxshi bilaman, lekin til aylanmaydi. «Mayli, — deyman, — o‘tganni qaytarib bo‘larmidi.» Ana shunday yuragim tosh qotdi! Chunki uning tili achchiq edi! Mening kallam esa joyida edi! Ba’zan, she’rni ikki marta o‘qisam, hech bir tutilmasdan yoddan sharillataverdim.
— Ko‘rdingmi, agar «kechir» degan bo‘lsa, keyin tushunib yetibdi-da.
— Ha, keyin- keyin-da … Mening oldimga kelishadi-da, » Xudo haqqi, ariza yozib bergin», deyishadi yo boshqa bir narsani iltimos qilishadi, qup-quruqqa emas, bitta tovuqmi yo o‘nta tuxummi, ba’zan yung… ikki funtcha olib kelishadi… Men o‘tiramanda, yozishga tushaman, iltimosnoma yozish men uchun tupurgandek bir gap: bir joyida qattiq olaman, boshqa yerida bo‘yoqni quyuqlashtiraman, zarur bo‘lsa, o‘zingni uvolgina ko‘rsatasan, yo bo‘lmasa, yuqori tashkilotlar haqida gap qistirib o‘tasan… Buni katta bir ilm deydi-lar. Yozib bo‘lib, iltimoschining qo‘liga tutqazasan: «Ma, oyog‘ingni qo‘lingga olib, yo‘lga tush». Bu inson og‘zi qulog‘iga yetib ketyapti. Bir soatmi-yarim soatdami tovuqlik bo‘lib olganingni ham sezmaydi. Otam esa buni ko‘rib turadi, burnini tortadi — albatta o‘zi-ning aybini biladi-da. Ha, seni-ya, o‘ylayman, o‘qigani qo‘yganingdami, men hozir… Mayli. Unda tovuqning o‘zi nari tursin, hidi bormidi! Axir, men hammasiga o‘zim o‘qib-o‘rganib erishdim — avval hisobchi, so‘ng buxgalter bo‘ldim. Hozirgi dangasalarni o‘qit-gandek meni o‘n yil o‘qitganlarida, men nimalar qilmagan … bilmadim. Eh-h! Mayli. – Baevga chindan ham alam qilayotgandi, hatto ko‘zlari yoshlandi, u bukilgan ko‘rsatkich bar-mog‘i bilan artib oldi. — Hozir nimasini aytasan. Albatta, alam qiladi… Mana endi hammasi o‘tdi-ketdi — bu qo‘llarimdan qancha ish o‘tganini bir tasavvur qilib ko‘rgin! Axir meni boshqa tumanlarga revizor qilib jo‘natishdi! Boryapman, xayolimdan ketmaydi: kattalar mening bizda bittasi hazillashgandayin – cherkov diniy maktabi – ChDB da bor-yo‘g‘i bir yarim sinf o‘qiganimni bilishgandami. Bor-yo‘g‘i bir yarim qish bordi-keldi qildim, sizlar bo‘lsangiz, boshqalarni taftish qilishga jo‘natyapsiz! Indamadim-qo‘y-dim…
— Xudo senga o‘qish uchun bir intilish baxsh etgan ekan-ku! — Marya chinakamiga hur-mat bilan so‘zladi. — Bu intilish qaerdan paydo bo‘lgan?
— Kuzatuvchanlik, — Baev tushuntirdi. – Men esimni taniganimdan buyon bir narsani bilaman – har doim kuzatuvchan edim. Do‘mboqqina bolaligimda tizzamgacha suvga kirib turgan paytim ko‘p bo‘lgan. Esingdami, qishloq yaqinida ko‘l bor edi? Ramenskoe deb ata-shardi- suvga tushardim va turaverardim. Yarim kungacha harakatsiz turardim – suvda nimalar bo‘layotganini kuzatardim. Bu Xudo tomonidan beriladi. Bu hech qachon odamlar tomonidan emas. Men otamdan aqlli maslahat o‘rniga tepki olardim, xolos.
— Qaranglar-a, — Marya yana hurmat bilan so‘zladi. — Menga esa, nima bo‘lsa, bari-bir! Ko‘chada o‘ynab to‘ymasdim. Kun bo‘yi ko‘chadan uyga kirgim kelmasdi.
— Men gunoh ish deb o‘ylayman… – Baev atrofga qarab oldi va ovozini pasaytirdi. — Men o‘ylayman: marhum onam meni boshqa birontasidan orttirganmi yo?
— Yo Xudoyim! – Marya hayajonga tushdi, lekin u ham past ovozda so‘zlandi va at-rofga alanglashiga oz qoldi. – Anisya xolla-ya! Ferapontich, nimalar deyapsan…
Xudoyim! Senmi, sen otangga o‘xshaysan. Faqat sen to‘laroq va soqoling yo‘q, bo‘lmasa… Nima bo‘ldi senga, Xudoni o‘yla! U bu ishni … kim bilan qilishi mumkin?
— Endi-ii!.. — Baev yana shishachani qo‘liga oldi. — Mening kallamni ishlashi kimga tortgan ekan? Men bir narsani o‘ylayman : amerikaliklar-chi o‘shshanda bizda hammayoqni qazib tashlashgandi – tog‘larda nimadir qidirishardi… E, it biladimi! Ular-chi… anovi… tinib-tinchimas xalq…
— Shunaqqa, o‘xshaysanmi o‘zi?
— Endi-ii!.. O‘xshayman! Kichikligingdan bir odam atrofida uymalashaversang, o‘xshab qolasan. Ana it xo‘jayiniga o‘xshab boradi-yu, odam-chi… E, it biladimi! Balki, bo‘ynimga gunoh yuklarman. Lekin otam ikkovimizning qarashlarimiz osmon bilan yercha.
Yuragim sezib turadi: mening xamirturushim dehqoncha emas. Tug‘ilganimdan buyon na shudgorlashga, na ekishga… biron-bir dehqonchilikka havasim yo‘q.. Sharobga ham hech qachon ko‘ngil qo‘ymaganman — Baev dehqon zotidan emasligini isbotlash uchun qattiq tirishmasdan, ko‘proq mulohaza yuritar va ikkilanardi. — Agar bunday o‘ylab qaraganda, nega bu narsalar menda yo‘q? Men yer olish uchun intilishim kerak edi yo bayram kunlari… olishib-solishib yurishim. Yo‘q! O‘zimning polizimizda g‘imirlashni yoqtirmayman. Men idorada o‘tirish uchun yaratilganman …
— Shunaqqaqip, o‘tirib kelishgan — issiqqinada va hurmatda,- Marya o‘rnidan turdi.
— O‘tir ! — Baev hayajonlanib baqirdi. — Nega sen erkak o‘rniga tun bo‘yi ishlab chiqasan? Idorada o‘tir va vaqt o‘tkazaver.
— Vaqt o‘tkazaver…
— An-na! Kalla bo‘lishi kerak? Mana men kalla to‘g‘risida gapiryapman. Agar kelib chiqishim dehqon bo‘lsa, bu kallani qaydan olganman?
— Nima, seningcha, dehqonlardan katta odamlar chiqmaganmi? Ana urushda…
— U-u-urushda! – Baev ayolning gapini bo‘ldi. — nagan ko‘tarib va tomoq yirtib chopib yurish – bu hali eng buyuk donolik emas. Tomoqyirtarlar bizda ko‘p bo‘lgan emas. Birgina Vanya Kisani olgin… Bolaligidan qo‘lida pichoq edi. Boshi turmadan chiqmasdi, yurakkasal. Ana shuyam botirlarning botiri sanalardi…
— O‘xshatishni qoyillatding-da!
— O‘xshataman-da? Botirlikda Kisadan o‘tadigan bo‘lganmi?.. Bironta shunaqasi bormi?
— Kisa — qaroqchi. Qaroqchi, bo‘lgan-turgani qaroqchi. Men yaxshi erkaklar haqida gapiraman. Ana Ivan Kozlovni olgin… Oddiy askar edi, komandir bo‘ldi. Ordenining sanog‘iga yetmaysan, o‘shshanda fotosuratini yuborganda butun qishloq tomosha qilishga chopgandik.
— Bu … shunchaki bir, — Baev chuqur nafas oldi. U chalasavod Maryaning o‘ziga teng emasligini yashirmasdi, u bilan bahslashib nima, baribir o‘zining kalta o‘yi bilan biron nimaning tagiga yetmasa. – Albatta, komandir, ordenlar … shaqar-shuqur, g‘archillaydigan etik…Bularning hammasi ta’sir ko‘rsatadi. Lekin baribir boshni hech qanday orden bilan almashtira olmaysan. Balki bosh degani bordir, balki … shunday — shapka kiyadi-gan bir narsadir.
Baev Marya bilan ana shunday suhbatlashardi. Uchgacha, to‘rtgacha o‘tirishardi. Ko‘pincha nimagalardir kelisha olishmas, gaplari qochib qolib, qizishishar, lekin tinch-gina xayrlashishardi. Baev maydon orqali jo‘nab qolardi, to‘g‘ri kesib chiqsa – uyi, Marya esa divanga cho‘zilib, tong otguncha xotirjam uxlardi. So‘ngra – sershovqin, sertashvish, samarasiz kun boshlanardi… Va so‘ng yana tun yer uzra qora chodirini yozar, yana suhbat, o‘yga cho‘mish, eslash – turmushning tinchgina, zo‘rg‘a ilg‘ab qolinadigan shodliklariga sho‘ng‘ish istagi yetaklab ketardi.
… Birda Baev Marya bilan tungi uchlargacha suhbatlashib o‘tirishdi. Baev xushbo‘y ermagi – tamakining oxirgi qismini valeryanka tomchilariga qo‘shib burniga tiqdi-da, ketishga chog‘landi. Ana shunda Marya, do‘kon ayvonchasiga bir kishi kirib borayotganini ko‘rdi…. Kirdi, qulfni tortdi va ortiga o‘grildi. Marya kursiga qapishib ketdi.
— Ferapontich, — Marya dahshatga tushib shivirladi, — qaragin!
Baev tikilib qaradi va qo‘rquvdan yuzi burishib ketdi.
Ayvonchadagi odam depsindi, yana qulfga qo‘l cho‘zdi… Temirning sharaqlagani eshitildi.
— Ot! — Baev Maryaga pichirladi. — Ot!.. To‘g‘ri derazadan o‘q uz!
Marya qimirlamadi. U derazadan ko‘z uzmasdi..
— Ot! — Baev yana undadi.
— Men qanday qip otaman?! Tirik odamga… «Ot!» Qanday?! Nima demoqchisan?
Ayvonchadagi odam uycha derazasi tomon qaradi, pastga tushdi va to‘g‘ri Maryalar tomon yo‘naldi.
— Yetti olam xo‘jayini, o‘zing asragin, — Marya shivirladi, — qiyomat yaqinlashyapti. Xudoyim, gunohkor bandangni o‘zing kechir…
Baev bo‘lsa shivirlashga ham majol topolmas, faqat barmoqlari bilan miltiqqa va derazaga imo qilar – otgin, dermidi.
Deraza tagida qorni g‘archillatgan qadam tovushi eshitildi… Notanish odam to‘x-tab, derazadan tikildi. Ana shunda Marya uni tanidi. Shodon qichqirdi:
— E, bu Petka-ku! Petka Sibirsev!
— Nimaga hech kim yo‘q ? – so‘radi Petka .
— Kir, kiraqol! — Marya qo‘l silkidi. – Makkor, yaramas! Hozir naq yuragim yorilib ketadi, deb qo‘rqdim. Yarim tunda tentirab yuradigan shayton! Boshog‘riq tutib qolib kun bilan tunning farqiga bormay qolgan u.
Petka ichkari kirdi.
— Nima hozzir tunmi? – so‘radi u.
— Qip-qizil tentak-ku bu! — Marya yana koyindi. — Sen nima do‘konga choraktalikka keldingmi?
Petka tunligini hayrat va alam bilan angladi.
— Uxlab qolibman …
Nihoyat Baevning qo‘l-oyog‘i harakatga keldi, bir-ikki marta tamaki hidladi, ak-sirmadi, ro‘molchaga burun qoqdi.
— Ha-a, — dedi u. — Esini yo‘qotganicha ichadimi odam, tun bilan kunning farqiga bormay qolsa-ya…
Petka Sibirsev uzun taxta «eshak»ka o‘tirdi, boshini ushladi.
— Shunchalikka boradimi! — Marya haligacha hayratlanardi. – Otib qo‘yganimda nima bo‘lardi?
Petka boshini ko‘tardi, Maryaga qaradi — yo uning nima deyotganini tushunmadi, yo gapiga tuzuk ahamiyat bermadi.
— Uning boshi og‘riyapti, — Baev kuyinganday so‘zlandi. — Eh-h… Odamlar! — Baev ro‘molcha bilan lablaridan tamaki changini qoqdi, ko‘zlarini artdi. — Nabiram menga bir kitobchani o‘qib beryapti: Aleksandr Nevskiyning rus yerini himoya qilganini… Yaxshi yozilgan, lekin men undagi bironta so‘zga ishonmayman.
Marya va Petka cholga o‘girilishdi.
— Ishonmayman! — Baev bor kuchini jag‘iga to‘plab baqirdi. — Yozgan odam o‘ylab top-gan… va jaraq-jaraq pul olgan .
— Qandayiga? – Marya tushunmadi.
— Yolg‘onni eshvorgan! Nima, aldashmaydimi?
— Axir bu tarixiy voqea-ku — dedi Petka. – Qanday qilib yolg‘on to‘qishi mumkin? Albatta, u o‘t-betini bo‘yagan, lekin bu bo‘lgan voqea.
— Bo‘lmagan.
— Shundaymi! – Petka og‘riyotgan boshini tebratdi. — Hm…
— Xo‘p, unda kimlar bilan birga himoya qilgan? Senga o‘xshagan jangchilar bilan-mi?
Petka yana cholga qaradi … Lekin indamadi.
— Agar sizlar bilan biron nima qila olmayotgan bo‘lishsa – to‘rt tomonda turib tarbiya qilayotgan, aqlingizni o‘stirayotgan … har tomonlama kurashayotgan bo‘lishsa, — u paytda ongni qanday o‘stirish mumkin bo‘lgan?
Petka cho‘ntagiga qo‘l tiqdi — chekishga bir nima izladi, lekin na papiros, na gugurt topdi.
— Gazetaga yoz — maslahat berdi u. – Inkor et.
Shunday dedi-da, o‘rnidan shartta turib uychadan chiqib ketdi.
Marya va Baev derazadan Petkaning yurishini kuzatib turishdi. Yigitning oyoq-lari ostida tungi ayozda muzlagan qorning shisha sinayotganday qarsillashi eshitildi, birozdan so‘ng do‘kon muyulishi tarafda burilgach, uning qadam tovushi yanada qattiqroq eshitildi.
— Ular to‘y qilishmoqda, shekilli, — dedi Marya. – Petkaning singlisi anovinga… anovinga… oti nimaydi… o‘shanga tegyapti. Akasi agronom qizimiz deb kelgandi-ku… Oti nimaydi?
— Men ularni qaerdan taniyman? Tanishniyam istamayman… Qayoqdagi qalang‘i-qasang‘ilar . – Baev birdaniga bo‘shashib ketganini, ayniqsa oyoqlari bo‘shashayotganini – xuddi paxtaga o‘xshab qolganini his qildi. Nima bo‘lganda ham u qattiq qo‘rqqandi, — Shunaqayam ichadimi odam, tun bilan kunni ajratolmasa!
— Qaragin, tunlar ham qanday yop-yorug‘. Balki uyqusidan sapchib turgandir, qarasa, atrof yorug‘ va do‘konga chopgan.
— Bu ey-y… u oyni quyosh deb o‘ylaganmi?
Marya kuldi:
— Qattiq maishat qilishgan ko‘rinadi.
Baevning qorni tatalab qoldi, u shosha-pisha tamaki shishachasi og‘zini yopdi-da, cho‘ntagigi yashirib, qo‘zg‘aldi.
— Men borayin. Sen navbatchilikni tinchgina o‘tkazib olgin.
— Salomat bo‘l, Ferapontich. Ertaga kelgin, men kartoshka olib kelaman, pishira-miz
— Pishiramiz, pishiramiz, — dedi Baev. Va tezda tashqariga chiqdi.
Marya uning maydonni kesib o‘tganini va ko‘cha tarafga yurganini ko‘rdi. U oyoq-lari ostiga qaragancha shoshib-pishib borardi. Uning oyoqlari ostida ham muz g‘archillar-di, lekin yumshoqqina – Baev valenka kiyib olgandi.
Atrof esa musaffo, shundayin sokin va musaffo edi — kichkina bir narsa bo‘lsa-da, ko‘rishing, past ovoz bo‘lsa-da, eshitishing mumkin edi. Lekin negadir xotirjam emas edi. Ko‘krakdanimadir bezovta qilayotgandayin. Xuddi yuragingga qaynoq bir narsani tegizishayotganday, tovoningga ham, chakkangga ham ohista urishayotgandayin. Va quloq-laringda siltab-siltab qon shang‘illaydi. Bo‘lgani shu, yerda esa, boshqa hech narsa eshitil-maydi. Oy bo‘lsa arg‘amchiga osilib turadi.

033

(Tashriflar: umumiy 95, bugungi 1)

Izoh qoldiring