Yaxshi va yomon. Paulo Koeloning “Iblis va Primxonim” qissasidan rivoyat

07   Черков эса Леонардодан расмни тезроқ тугатишини талаб қилар эди. Бир неча кунлик изланишдан сўнг рассом ўз истагидаги одамга дуч келди. Ахлатлар ичида ётган одам мастликдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Леонардо ўз ёрдамчилари ёрдамида, қийинчилик билан бўлса-да, ўша одамни черковга олиб борди. Чунки яна ҳам ёмонроқ одамни қидиришга унинг вақти ҳам, имкони ҳам йўқ эди.

ЯХШИ ВА ЁМОН
Пауло Коэльонинг “Иблис ва Примхоним”
қиссасидан ривоят
09

Леонардо да Винчи  “Сўнгги овқатланиш” номли расмни чизишда жуда катта қийинчиликларга дуч келди…

Яхшини ҳазрати Исо орқали тасвирлаб, ёмонни сўнгги кечки овқатда унга хиёнат қилган Яҳуда орқали кўрсатиб бериши лозим эди. Расмнинг ярмини битиргач, бу инсонларга модел вазифасини ўтаб берадиган чеҳралар қидириши лозим эди. Шу сабабли ўзи истаган юзларни қидира бошлади.

Кунларнинг бирида рассом хор концертини кўришга борди. Хордагилардан бирининг чеҳраси яхшини ифодалашга уйғунлигини ҳис қилди. Концертдан сўнг ўша одамни ўз хонасига таклиф қилиб, фикрини билдирди. Шундан сўнг у одамга қараб яхшини ифодалаб олиш мақсадида кўплаб намуналар чизиб олди.

Орадан уч йил ўтгач, “Сўнгги овқатланиш” асари ҳам тугалланиб қолган бўлса-да, Яҳудани тасвирлайдиган одамни топа олмас эди. Черков эса Леонардодан расмни тезроқ тугатишини талаб қилар эди. Бир неча кунлик изланишдан сўнг рассом ўз истагидаги одамга дуч келди. Ахлатлар ичида ётган одам мастликдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Леонардо ўз ёрдамчилари ёрдамида, қийинчилик билан бўлса-да, ўша одамни черковга олиб борди. Чунки яна ҳам ёмонроқ одамни қидиришга унинг вақти ҳам, имкони ҳам йўқ эди.

Ёрдамчилар топилган одамни тик тутиб турдилар. Бечора нималар бўлаётганини билмас эди. Леонардо эса унинг юзида акс этган ишончсизликни, гуноҳни, худбинликни расмда акс эттирар эди…

Леонардо ишини тугатгач, одам ўзига келди. Мастлиги тарқалиб, шишиб кетган кўзларини очиб девордаги гўзал расмни кўрди ва шундай деди:
– Мен бу расмни олдин ҳам кўрганман!
– Қачон? Қаерда? – Леонардо ҳайронликдан ўзини йўқотиб қўяёзди.
– Уч йил олдин, – деди одам ҳазин тўла овоз билан. – Қўлимдаги бор имкониятлар йўқолмасидан олдин бир хорда қўшиқ айтардим. Ўша пайтларда бир рассом Исонинг юзини тасвирлаш учун мени чақирган эди…

Яхши ва ёмоннинг юзи бир хил…

034

YAXSHI VA YOMON
Paulo Koeloning “Iblis va Primxonim”
qissasidan rivoyat
09

Leonardo da Vinchi “So’nggi ovqatlanish” nomli rasmni chizishda juda katta qiyinchiliklarga duch keldi…

Yaxshini hazrati Iso orqali tasvirlab, yomonni so’nggi kechki ovqatda unga xiyonat qilgan Yahuda orqali ko’rsatib berishi lozim edi. Rasmning yarmini bitirgach, bu insonlarga model vazifasini o’tab beradigan chehralar qidirishi lozim edi. Shu sababli o’zi istagan yuzlarni qidira boshladi.

Kunlarning birida rassom xor kontsertini ko’rishga bordi. Xordagilardan birining chehrasi yaxshini ifodalashga uyg’unligini his qildi. Kontsertdan so’ng o’sha odamni o’z xonasiga taklif qilib, fikrini bildirdi. Shundan so’ng u odamga qarab yaxshini ifodalab olish maqsadida ko’plab namunalar chizib oldi.

Oradan uch yil o’tgach, “So’nggi ovqatlanish” asari ham tugallanib qolgan bo’lsa-da, Yahudani tasvirlaydigan odamni topa olmas edi. Cherkov esa Leonardodan rasmni tezroq tugatishini talab qilar edi. Bir necha kunlik izlanishdan so’ng rassom o’z istagidagi odamga duch keldi. Axlatlar ichida yotgan odam mastlikdan o’zini yo’qotib qo’ygan edi. Leonardo o’z yordamchilari yordamida, qiyinchilik bilan bo’lsa-da, o’sha odamni cherkovga olib bordi. Chunki yana ham yomonroq odamni qidirishga uning vaqti ham, imkoni ham yo’q edi.

Yordamchilar topilgan odamni tik tutib turdilar. Bechora nimalar bo’layotganini bilmas edi. Leonardo esa uning yuzida aks etgan ishonchsizlikni, gunohni, xudbinlikni rasmda aks ettirar edi…

Leonardo ishini tugatgach, odam o’ziga keldi. Mastligi tarqalib, shishib ketgan ko’zlarini ochib devordagi go’zal rasmni ko’rdi va shunday dedi:
– Men bu rasmni oldin ham ko’rganman!
– Qachon? Qaerda? – Leonardo hayronlikdan o’zini yo’qotib qo’yayozdi.
– Uch yil oldin, – dedi odam hazin to’la ovoz bilan. – Qo’limdagi bor imkoniyatlar yo’qolmasidan oldin bir xorda qo’shiq aytardim. O’sha paytlarda bir rassom Isoning yuzini tasvirlash uchun meni chaqirgan edi…

Yaxshi va yomonning yuzi bir xil…

034

(Tashriflar: umumiy 187, bugungi 1)

Izoh qoldiring