Taniqli adib va ajoyib inson Ahmad A’zam olamdan o’tdi.

8c.jpg   Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига  сабр берсин.  / Bugun, 4 yanvar kuni, bir necha soat oldin taniqli o’zbek adibi Ahmad A’zam olamdan o’tdi. Iloyim, Alloh rahmatiga olsin, do’stimizning oilasiga, yaqinlariga sabr bersin.

   Аҳмад Аъзам – ёзувчи, мунаққид. 1949 йили Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган. 1971 йили Самарқанд давлат университетининг ўзбек ва тожик филологияси факултетини битирган. Шу йили Алишер Навоий номидаги музейда иш бошлаган. Кейин “Гулистон” журнали, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Совет Ўзбекистони санъати” журнали редаксияларида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган, сиёсий фаолият билан шуғулланган, “Бирлик” халқ ҳаракати ҳамраиси, “Эрк” демократик партияси бош котиби бўлган. Олий Мажлис депутатлигига сайланган (1999-2004 йиллар).

1995 йилдан Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир, “Ўзбекистон” телеканали бош директори, “Ўзбектелефилм” студияси бош директори лавозимларида ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида юзлаб кўрсатувлар ва ҳужжатли филмлар қилган, улардан энг машҳурлари: “Ўзлик”, “Халқнинг кўнгли”, Тўртинчи ҳокимият” .

“Ойнинг гардиши”, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда”, “Соясини йўқотган одам”, “Ҳали ҳаёт бор” деган насрий асарлар, “Масъул сўз” деган адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, “Ўзи уйланмаган совчи”, “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романлари чоп этилган.

09

(Tashriflar: umumiy 67, bugungi 1)

10 izoh

  1. Khusniya Sodikova Alloh rahmat qilgan bolsin.

    Раҳимжон Раҳмат Жойлари жаннатда бўлсин.

    Sundar Qoraboyev Alloh rahmatiga olsin.

    Vohid Kholov Oxiratlari obod bulsin

    Bekmurod Qodirov Ohirati obod bulsin ilohim

    Almaz Ulvi Binnatova Alloh rahmat qilgan bolsin

    Гулмира Мусажонова Жойлари жаннатдан бўлсин. Охиратлари обод бўлсин. Яхши инсон эдилар…..Бетобмидилар? Аллоҳ икки дунё саодатларини берсин………Яқинларига сабр тилайман……..

    Odil Alp Hudo rahmat qilsin.

    Анвар Намозов Э, нега? Нега?..
    Жойлари жаннатда бўлсин!

    Gulsevar Rizaeva Alloh rahmat qilsin

    Abdugofur Mamatov Аллоҳ раҳматига олсин.

    حبيب قوياش انّاالله و انّااليه راجعون!

    Dila Yurek Ohiratlari obod bolsin Ilohim

    Nuriniso Husayn Oxiratlari obod joylari jannattan bölsin.

    Juliboy Eltazarov inna lillohi ve inna ilayhi rojiun. Alloh rahmat qilsin

    Hamid Ismailov Ruhlari ravon bo’lsin!

    Айбек Копадзе Ajoib inson, vatanparvar adib edi. Joylari Jannat bo’lsin.

    Гулмира Мусажонова Мендаям биринчи савол:»Нега???????»бўлди…

    Xayrullo Fayz Alloh rahmat qilsin Uztozimizni

    Uktam Khakimov Жойлари жаннатдан булсин .

    Shaxnoza Xon Alloh rahmatiga olsin!

    Жалолиддин Хамидов Alloh rahmat qilgan bolsin

    Самиддин Лутфуллаев Худо рахмат кисин илохим!

    Аиша Анарбаева Оллох рахматига олсин

    Dania Abdullah Allah rahmatiga olsin…

    Akmal Muhammad inna lillahi va innaa ilayhi rojiuun

    Отабек Мирзабеков жойлари жаннатда булсин, яхши инсон эдилар!

    Zebunniso Huseyn Oxiratlari obod bo’lsin!

    Нигора Умарова Охиратлари обод бўлсин

    Maksud Bekjon Аллох рахмат килсин, яхши инсон, истеъдодли мунаккид ва ёзувчи эди. У утган асрнинг 70 йиллар охири ва 80 йилларда сахнага чиккан янги йуналишдаги узбек адабиётининг рамзларидан бири эди. Мархумнинг якинларига хамдардмиз.

    Мурод Карим Ruhlari shod bo’lsin

    Комил Мажид Аллоҳ раҳматига олсин!
    Охирати обод бўлсин!

    Shuhrat Haydarov Oxiratlari obod bo’lsin!

    Умида Турсунова Жойлари жаннатдан булсин. Бундай хабарларни эшитиш менга жуда огир Улар Анвар Журабоев билан деярли бир даврада ижод килишган…

    Олима Набиева Xudo rahmatiga olsin,joylari jannatda bo’lsin.Yaqinlariga sabr tilayman.

    Шахноза Умарова Joylari janatda bulsin

    Ibrokhim Aziz Бундай зотлар ўлмайди, қалбларда яшаб қолади… Жойлари жаннатда бўлсин…

    Сайфуллоҳ Носир Аллоҳ ғариқи раҳмат, шойистаи жаннат қилсин.

    Karomat Atajanova OLLOH RAHMAT QILSIN!! JOYLARI JANNATDA BULSIN!!!

    Nargiz Atabekova Olloh rahmatiga olsin.

    Azam Rahim Abdurazakov Оллоҳ рахмат қилсин.

    Marufcan Yoldaşev Оллоҳ рахмат қилсин. Беназир инсон эдилар…

    Умид Кучимов Olloh rahmatiga olgan bolsin

    Рузикул Ачилов Жойлари жаннатда булсин,ФБ да гаплашиб турардик,яхши зиёли фикрлари бор эди!

    Ruzmat Xamidov Оила аъзоларига сабр берсин!

    Рузикул Ачилов Авлод алмашяпти,маданиятимиз,тилимизни урганиш-асраш,адабиётимиз ишончли кулларда коляптимикин деган фикр келади,беихтиёр,Ахмад Аъзамни билганларини жуда кам одам билади,умр ганимат эканлигига яна бир амин булишга мажбурмиз…!

    Bonu Khikmatova Oxiratlari obod bo’lsin.

  2. Otabek Toshev Жойлари жанатда булсин,рахматли билан бир хонада ишлаган эдик.

    Анвар Намозов Охирги бор уйларида бир соатча суҳбатлашгандик.
    Охирати обод бўлсин.

    Muhammad Solih Olloh rahmat qilsin!

    Zebunniso Huseyn Oxiratlari obod bo’lsin!

    Лейла Юнусова Оллох рахмат килсин.

    Санжар Барноев Аллох рахматига олсин!

    Нигора Умарова Оллоҳим ғариқи раҳмат, шойистайи жаннат айласин

    Комил Мажид Аллоҳ раҳматига олсин.

    Дилмурод Абдураҳимов Inna lillahi va inna ilayhi roji’uun!

  3. Ётган жойингиз шоистаи жаннат бўлсин, жўрам ва оғам!Омийн

  4. Оға хотираси

    Аҳмад Аъзам билан илк бора 1981 йилда рассом Исфандиëр Ҳайдаровнинг уйида танишганмиз.
    Илк суҳбатданоқ Аҳмад ака менга китобий адабиëтдан ҳаëтий адабиëт фарқини ўргатиб сабоқ берган эди.
    Ўша пайт стилягаларига ҳос жинси шим¸ жинси куртка кийган сариққина бу киши мен учрашган илк закий мунаққид эди.
    Одатда рассомлар гуруҳини санъатшунос куратор тамсил қилади.
    Шу маънода Аҳмад ака ўтган асрдаги ўзбек модерн шоирлар гуруҳининг куратори эди.

    Рауф Парфининг 40 йиллигига бағишлаб ТошДУда ўтказилган тадбирда Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги шоирлар билан келиб модерн адабиëт ҳақида закий фикрлар билдириб шууримизда инқилоб ясаган ҳам Аҳмад Аъзам эди.
    Аҳмад ака «Бирлик» ҳаракати ва «Эрк» партияси тузувчиларидан бири бўлди.
    1993 йилга қадар «Эрк» партияси бош котиби ҳам бўлди.
    Бир муддат Аҳмад ака билан йўлларимиз айрилди. Аҳмад ака Оқсаройга яқинлик қилишда xайр бор деб ўйлади.
    Мен эса бундай яқинликни беxайр деб билдим ва бу фикримни у кишига очиқ айтдим.
    Аммо дунëқарашлар айрилиги дўстликка раҳна солмади.
    Дўстлик калимаси бу ерда бир оз шартли.

    У кишига мен бир оға каби қарар эдим. Аҳмад ака мени инисидек кўрар эди.
    Сариқ одамлар гап кўтармайди дейишади. Лекин Аҳмад ака аччиқ тизиқ гапларимни кўтарар эди.
    Интервю олганда сал қалтисроқ гапларини эфирга берганимда жахли чиқса ҳам, умумиятла, мендан рози бўлар эди.
    Аслида мен шу жомбойлик оғани бир ини каби самимий яхши кўрар эдим.
    Миллатнинг¸ тилнинг ва элнинг ҳеч бўлмаганда Аҳмад Аъзам каби қўриқчиси бор дея ўзимни овутар эдим.
    У кишининг оғир касал ëтганини билсамда¸вафоти ҳақидаги хабар юрагимни ништардек кесди.

    Шуҳрат Бобожон

  5. ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ САЙТИ ЖАМОАСИ ЁЗУВЧИ АҲМАД АЪЗАМНИНГ ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН МАРҲУМНИНГ ЯҚИНЛАРИГА, ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ЧУҚУР ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАДИ.

  6. Би-би-си Ўзбек хизмати

    Таниқли Ўзбек ёзувчиси, Шарқ ва Ғарб адабиётининг билимдони Аҳмад Аъзам оламдан ўтди.
    Аҳмад Аъзам 1949 йил 28 июнида Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги Ғазира қишлоғида туғилган.
    1971 йили Самарқанд давлат университетини битирган.
    «Гулистон» журнали, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, «Совет Ўзбекистони санъати» журнали таҳририятларида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ишлаган.
    Сиёсий фаолиятини «Бирлик» халқ ҳаракатида бошлаган, «Эрк» демократик партияси бош котиби бўлган.
    Олий Мажлис депутатлигига сайланган.
    1995 йилдан Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир, Ўзбекистон» телеканали бош директори, «Ўзбектелефильм» студияси бош директори лавозимларида ишлаган.

    Аҳмад Аъзамнинг «Ўзлик» муаллифлик кўрсатувлари кўплаб ўзбекистонликларнинг севимли кўрсатувига айланган.
    У сценарист ва тележурналист сифатида ҳам ижод қилган.
    Аҳмад Аъзамнинг «Ойнинг гардиши», «Бу куннинг давоми», «Асқартоғ томонларда», «Соясини йўқотган одам», «Ҳали ҳаёт бор» деган насрий асарлари,»Масъул сўз» деган адабий-танқидий мақолалар тўпламлари, «Ўзи уйланмаган совчи», «Рўё ёхуд Ғулистонга сафар» романлари чоп этилган.

    Би-би-си Ўзбек хизмати адибнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилади.

  7. Шум хабарни ўқиб, эсанкираб қолдим.Аҳмад акани Худо раҳмат қилсин.Жойлари Жаннатдан бўлсин.Марҳумнинг оила аъзоларига ва бошқа яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

  8. Özbék xelqi yene bir nurluq yultuzdin ayrilip qaptu.
    Alla merhumning axiretlikni ésil qilghin.

  9. Би-би-си Ўзбек хизмати

    ‘Аҳмад Аъзам сўзнинг қадрига етган инсон эди’

    Таниқли адиб ва мунаққид Аҳмад Аъзам 64 ёшида оламдан ўтган.
    Унинг сўнгги йилларда буйрак етишмовчилиги билан оғригани айтилади.

    Марҳум бугун Тошкентдаги «Камолон» қабристонига дафн этилган.

    Аҳмад Аъзам мунаққид ва ёзувчи бўлиш билан бирга, Ўзбекистондаги икки йирик сиёсий мухолифат ташкилоти-«Бирлик» ва «Эрк»нинг таъсисчи аъзоларидан бўлган ва кейинроқ бир муддат Ўзбекистон парламентининг депутати сифатида ҳам фаолият олиб борган эди.

    Унинг дўсти ва ҳамкасби, таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг хотирлашича, Аҳмад Аъзам сиёсат билан шуғулланганидан афсусланмаган ва ҳаётининг сўнгги йилларида оғир хасталикка чалинганига қарамасдан, ўзини бутунлай адабиётга бағишлаган.

Izoh qoldiring