Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi

034    Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан

Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда.

ЭРКИН АЪЗАМ
ЎЗИ БИР ЧИНОР ЭДИ
034

Қайдан қайгача у — менинг қаётим?
Асқад Мухтор

034Бойсуннинг марказидаги чорраҳа аркида эртаю кеч «жағи тинмайдиган» бир радиокарнай бўларди. Бекорчи ёш-яланг кечқурунлари шунинг тагида писта чақиб «дунёнинг такдирини ҳал қиларди». Талабалик кезлари таътилга борганимда бир оқшом мен ҳам ўшаларга қўшилиб, пойтахт ҳаётидан ахборот бермокда эдим, радиода «Шеърият кечаси» бошланиб қолди.

Ўқилаёгган шеърлар одатдагига ўхшамасди — гўё доно бир одам кўнгил кечинмаларини, мулоҳазаларини оҳанжамага ўрамасдан сокин бир тарзда нақл қилмокда. Сўзлар содда, ҳатто жуда содда — шеърбоп эмас. Аммо шу қадар ҳаётий, ҳаққонийки, беихтиёр сеҳрлаб қўяди. Ҳалигина билағонлик қилаётган одам мум тишлаб қолдим. Худди шундай ҳолатга тушиб шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда.

Дарвоқе, ким бу, қайси шоиримиз? Наҳотки, «адабиётни сув қилиб ичган» мендек одам билмаса?!

Ўша дақиқаларда бу овоз эгаси бир куни келиб мени ҳифзу ҳимоятига олишини, у кишидан кўп сабокдар, кўп меҳр кўришим ва оқибатда бир умр ихлос ва эҳтиром қилиб юрадиган устозимга айланишини хаёлимга келтира олармидим?

* * *

Саккизинчими, тўққизинчи синфда ўқирдим. Туман кутубхонаси «Туғилиш» романига бағишлаб китобхонлар конферендияси ўтказадиган бўлди. Маърузачи — энг фаол китобхон ҳисобланган камина. Анжуманда ўша кунлар таътилда юрган ҳамшаҳар ёзувчимиз Шукур Холмирзаев ҳам иштирок этишини эшитиб баттар қалтироқ босади. Йўқ, биппа-бинойи минбарга чиқиб, бир соатлар мобайнида романнинг мазмунини бошдан-оёк айтиб бердим. Сўзимни гугатар-тугатмасимдан мактабимиз партия гашкилотининг секретари — адабиёт муаллими сиёсий ҳушёрлик қилмоқчи бўлдими, «Романнинг гоявий мазмуни нимадан иборат, шуни айтинг бизга», деб қолди. Эсанкираб атрофга алангладим. Энсаси қотган шекилли, Шукур ака ўтирган жойддан луқма қилди: «Мазмунини эшитдингиз, ғояси ҳам шунинг ичида! Асарнинг номи айтиб турибди-ку — «Туғилиш».

Ҳукмфармо партиялар ўтди, ғоявий талаблар ўтди — «Туғилиш» ҳануз ўқилади. Умидилла деган синфдошим ҳамон ўша романхонликни эслаб, «Зўр китобни айтиб бериб эдинг-да, ҳозиргидай ёдимда, жуда таъсирли эди», деб қўяди. Мен унга ўзимнинг китобларимдан дастхат билан совға қилганман. «Жўра, хафа бўлмайсан-у, бир бетини ўқисам, уйқу босади, — дейди у. — Ҳув, айтиб берган китобинг зўр эди».

* * *

Илк талабалик йилларим эди, қишки таътилда уйга бормай, ғоявий мазмунга ишқибоз ўша ўқитувчиларимни назарда тутгандек, «Кечирасиз, ўртоқ муаллим!» деган бир қисса ёзиб ташладим. Машинкадан чиқаргач, ҳадиксирай-ҳадиксирай ҳамшаҳар- ҳамхонам Неъмат Қурбонга ўқишга бердим.

Неъмат Қурбон мендан уч-тўрт ёш катта, санъатшуносликка ўқир, ўзбек адабиёти билан унча иши йўқ, нуқул «Юность», «Дружба народов» журналларига қизиқар, ўзининг ҳам бир-икки ҳикояси «Ленин учқуни»ю «Шарк юлдузи»да чиққан пўримнамо, «културний» йигит эди. У мен тирмизакни кўпам менсийвермас, ёзиб-чизиб юришимга ҳам беписанд қарар эди.

Неъмат Қурбон қиссани ўқиб бўлди-ю, индамай кўчага чиқиб кетди, ҳаял ўтмай бир шиша вино кўтариб келди. Икковлон ўгириб янги асарни «ювдик». «Буни «Юность»га юбориш керак!| — деди тажрибакор ҳамхонам бир маҳал мени ҳанг-манг қилиб. — Афсус, бизда таржима масаласи чатоқ-да. Ке, мен буни Асқад акага кўрсатай. Фақат шу одам тушунади».

Кейин, ўзининг айтишича, Неъмат Қурбон қиссани кўтариб бир-икки марта Ёзувчилар уюшмасига борган, лекин Асқад Мухторга учрашолмаган. У киши гоҳ меҳнат таъгилида бўлган, гоҳ Москвада пленумда.

Шу тариқа икковимиз ҳам бу ташаббусдан совидик. Бора-бора ёзганим кўзимга бирёқламароқдек кўрина бошлади. Бундай бўлмаганда ҳам мен, қишлоқи бир талаба Асқад Мухторга рўпара кела олармидим!

Кейинчалик билдим: бир иш чиқса-чиқмаса борсам бўлар экан — ҳар қалай, ютқазмас, кўп замон йўл қидириб улоқиб юрмас эдим.

Нега ўша йиллари янгичароқ бирор нима ёзган одам уни бошқа бировга эмас, айнан Асқад Мухторга кўрсатиб олмоққа ошиқарди?..

* * *

«Гулистон» журналида адабиёт бўлимида ишлардим. Бош муҳарриримиз Асқад ака бир куни хонамга кириб, қўлимга бир даста шеър тутқазди: «Шуни бир кўриб беринг». (Бошқа раҳбарларга ўхшаб у киши ходимларни ҳузурига чақириб ўтирмас, гапи бўлса, мана шундай ўзи кириб келаверарди. Умуман, машҳур «Гулистон» журнали, таҳририягдаги ғаройиб муҳит тўғрисида хизматдош биродарларимиз кўп ёзган, ўша хотиралардан аксарияти ушбу китобдан ҳам ўрин олган, мен эса биргина воқеани эсламоқчиман.) Қарасам — ўзларининг шеърлари. Ҳайрон бўлдим: буни нега менга бердилар? Буларни «бир кўриб бериш»га менинг ҳаддим сиғармиди — шоир бўлмасам, қолаверса, шеърлар кимсан Асқад Мухторники?! Хўп, кўрдим, ўқиб чиқдим ҳам дейлик, кейин нима?.. Гап шундаки, ўша кезлар ўзингиз бош бўлган нашрда асарингизни бостириш одобдан саналмас эди. Шунданми, бош муҳарриримиз журналга алоқадор жамики материални синчиклаб кўздан кечирар, таҳрир қилар, таҳрир қилганда хам бойитиб, ярқиратиб юборар, баъзиларини ўзи ёзиб берар, аммо минбаъд имзо қўймас эди. Расми шу. Бўлмаса, Асқад ака буни нега менга берди?

Шеърлар туркуми менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Ҳолбу- ки, биз — шартаки «гулисгон»чилар унча-мунча нарсани ган ол- мас, манаман деган асардан ҳам бирор нуқсон топиб, уни муал- лифга, ким бўлишидан қатъи назар, тап тортмасдан айтиб таш- лайверар эдик. Таҳририятда шундай бир руҳ ҳукмрон эдики, раҳбариятга хушомад эмас, рўйихотирсиз айтилган дадил фикр кўпроқ қадрланарди (қаранг, ўша йилларда!).

Туркум Асқад аканинг «Собирман», «Янгам», «Аяжонимиз» каби кейинчалик машҳур бўлиб кетган шеърларидан иборат эди. Ҳаяжонимни ичимга сиғдиролмай, шеърларни кўтариб муаллифнинг эмас (ҳай-ҳай, накд хушомад саналади-я!), бош муҳаррир ўринбосари Ваҳоб аканинг (Рўзиматов) олдига кирдим. «Шундай- шундай гап, домла, шеърлар жуда зўр, қойил қолдим, буларни нима қилай энди, нега менга бердилар ўзи?» Ваҳоб ака таъриф-тавсифларимни бир қадар совуққонлик билан тинглай туриб, «Ҳай, маъқул келган бўлса, келаси сонга тайёрлайсиз-да, окаси», деди куруққина. Баттар таажжубим ошди: «Ўзимизгами?!»

Ўша йили Асқад ака ол гмиш ёшга тўларди, Ёзувчилар уюшмасида мазкур сана юзасидан Зулфия опа бошлиқ махсус ҳайъат тузилган, Ваҳоб аканинг айтишича, «Гулистон»да шеър эълон қилиш тадбири ана шу ҳайъатнинг қатъий қарори асосида амалга оширилмоқда экан.

Шеърларни мақтаб яна кўпира бошладим шекилли, Ваҳоб ака гапни қисқа қилиб «Бунчалик ёққан экан, ана, кириб ўзига айтинг, окаси!» деди. «Ўзларига? Нима деб? Қандай?..»
Айтолмадим. Буни эшитса, қитмир хизматдошларим «Бош муҳаррирга ялтоқилик қиляпти!» деб мени еб ташларди. Лекин шеърларни уларнинг ҳаммасига ўқитиб чиқдим, ҳаммаси бир овоздан ган берди: зўр, зўр шеърлар!

Орадан икки-уч кун ўтгач, Асқад акани қабулхонада холироқ учратиб, «Домла, шеърларингиз менга жуда ёкди, раҳмат» деб сўз бошлаган эдим, у киши эшитиб-эшитмай «ҳа-ҳа, яхши» дедию гапни бошқа ёққа буриб юборди — «Иностранная литература» журналида чиққан аллақандай бир мақолани таърифлай кетди.

Ёзган асари ҳақида фикр эшитишга, айниқса, мақтов эшитишга бу қадар лоқайд яна қайси адибни биласиз?!

* * *

Саксонинчи йили мен Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлдим. Осонлик билан, силлиққина эмас. Котибият йиғилишидаги қабул чоғи «номзод ҳақида ким гапиради, ким гапиради?» қилиб, Аскад акага сўз берилди. У киши гапни танқиддан бошлади. Мени бўшангликда, сустроқ фаолиятда айблади. Кейин, кутилмаганда бир осмонга кўтардики, у сўзларни айнан келтириш менга ноқулай. Асқад ака нима гап қилганини шундан ҳам билса бўладики, мажлис ахли бир зум ҳангу манг бўлиб қолди. Сўнгра, чамаси, Асқад акага тескарироқ тарафдан ҳисобланган бир оқсоқолимиз тилга кириб, «Намунча, Асқад Мухторович! — деди. — Бу бола ҳали бир роман-поман ёзиб кўрсатмаган бўлса! Сиз буни ҳозирданоқ…» «Романни сиз ёзасиз-да, — деди Асқад ака бўш келмай. — Мен роман ёзиш ҳақида эмас, бу йигитнинг ёзувчилик салоҳияги ҳақида фикримни айтдим, холос!» Хийла тортишув бўлди. Мен бир ёқда қолиб, икки тараф ўзаро баҳслаша кетди — уюшмага аъзо бўлиш-бўлмаслигим хавф остида эди. Хайрият, учинчи бир тоифа — бетарафлар муҳокамага аралашиб, «Шогирди экан, қўлида ишлар экан, Асқад Мухторович яхши ниятда сал кўтариброқ гапирди, майли энди», дея муросага келтиришди.

Мана, шу гапларга неча ўн йил бўлди. Менинг беш-ўнта китобим чикди, бири — ўзимга маъқулрокдек, бошқаларга номаъқул, яна бирини ўзим хомроқ, бўшроқ ҳисоблайман, бошқалар эса, ёзган тузук нарсаси шу, дейди.

Энди устозимиз ҳаётда йўқ, сўрай олмайман: у киши ўшанда нимага асосланиб мени бу қадар таърифлаган экан? Яхши ниятда айтилган ўша сўзларни эсласам, ҳамон устознинг руҳи олдида хижолат чекаман, ўзимнинг ношудлигимдан куйиб кетаман. Нега ишончни оклаёлмадим, имкониятим етарди шекилли?..

* * *

«Гулистон»нинг 1979 йилги уч сонида «Отойининг туғилган йили» босилгач, мен бир думалаб «машҳур» бўлдим-қолдим. Бошда андақ кескин, ғалатироқ туюлдими, ўқиганлар унинг ютуғу камчиликлари қолиб, бунақа нарсанинг қандай чиққанига таажжубланишар, «Ҳа-а, Асқад ака зўр-да!» дея таҳсин айтишар эди.

Шундан сўнг бирдан бозорим чаққон бўлиб кетди. Мукофот оладиган ҳам мен, газетада мақталадиган ҳам мен, узоқ-яқинга ижодий сафарга, ҳар турли фестивалу анжуманларга юбориладиган ҳам мен… Босар-тусаримни билмай қолганим-ку йўқ, лекин туриб-туриб ажабланардим: наҳотки, шунчалик зўр бўлсам, ё бунда бошқа бир сиру сабаб бормикан?
Бор экан! Кейин-кейин орқаваротдан эшитиб қолардим: рўйхатларга мени аксарият бош муҳарриримиз Асқад Мухтор тавсия қилар экан. Лекин ишхонада муносабат ўша-ўша, бирон марта бўлсин, ҳой, фалончи, фалон жойга сени мен юборувдим ёки фалон рўйхагга сени мен қўшувдим, деган миннат-писанда йўқ. Худди ҳамма гапдан бехабардек!

Бу меҳр, меҳрибонликларнинг сабаби нима, асоси бормиди — ҳали-ҳамон менга сир.

Дарвоқе, Асқад Мухтордан мурувват кўрган, баҳраманд бўлган бир менми?!

«Майда бўлманглар, майдаликдан қочинглар». Устознинг мана шу ўгити мағзига энди-энди етаётганга ўхшайман.

* * *

Касалхонада даволанаётган эдим, бир оқшом ҳовлида тугунча кўтариб кетаётган Элдорни (Асқад аканинг кенжаси) кўриб қолдим. «Кимга келган экан?» деб суриштирсам — бир ҳафтадан буён домла реанимация бўлимида ётган экан. Ким билибди денг, ҳамма ўзининг дарди билан овора.

Реанимация бўлимининг мудири билан гаплашиб, киришга рухсат сўрадим. «Вой, нима деяпсиз! У кишининг олдига ҳеч ким қўйилмайди». «Мен шогирдлариман. Ўзларидан сўраб кўринг, йўқ демаслар. Илтимос». «Устозингизнинг дарди оғир — инсульт. Лекин жуда бардошли, ажойиб одам эканлар, кулибгина ётибдилар».

Реанимацияга киргач, врачнинг айнан шу сўзларини эсладим. Аскад ака ҳақикатан ҳам беозоргина жилмайиб ётардилар. Дард оғир, тил йўқ. Нуқул эгнимга ишора қиладилар. Ниҳоят англадим: «Сен бу ерда нима қилиб юрибсан? — демоқчи. — Меники- ку тушунарли, ҳар қалай, қилар ишимни қилиб, ёшимни яшаб қўйдим. Қолган гаплардан ўзинг хабардорсан. Аммо сен, ёш йигит, нимага касал бўласан?»

Шу аҳволда ётиб ҳам бировга меҳрибонлик қилиш… Умуман, бу инсонни қачон, қаерда кўрмайин, албатта бирор-бир ҳикмат эшитганман, ибрат олганман десам, ишонаверинг.

Асқад аканинг дарди қайталаниб, яна касалхонага ётганида бир кўргани борганим эсимда. Келинлари бошларида қараб ўтирган экан. (Ўша вақтда кампирлари Роза опамиз ҳам оёқоғриққа йўлиқиб, юролмайдиган бўлиб қолган эди.) Яна тананинг бир томони фалаж, яна тил йўқ — не-не дори-дармону махсус машқлар билан андак бийронлашган тил.

Бемор имо-ишора тили билан «энага» — келиндан блокноту қалам сўраб олиб, чап қўллаб ниманидир чиза бошлайди. Узоқ машғуллик. Ниҳоят, блокнотдан йиртиб олинган қоғоз менга тегади. Қоғозга тикиламану беморга қарайман. У бир қўллаб юзига фотиҳа тортган бўлади, кейин бемажолгина «хайр-хайр» қилади. Аммо руҳан алланечук хотиржам. Мен ўзимни тутиб туролмайман… Яхши кўрар эдим-да, бу инсонни!

Қоғозга тобутнинг расми чизилган эди…

* * *

«Кадрли Эркинжон! Саломат бормисиз?
Журналингизни кўрдим. Ҳавасим келди. Табриклайман.
Шу нарсани юборяпман Сизга. Кўрарсиз. Кексалик, бу ёғи хасталик, камуйқу бўлиб қолар экан одам. Ўшандай пайтларда хаёлга келган фикрлардан. Маъқул келса, яйратиброқ берарсиз — ораларини очиб, юлдузчалар билан ажратибми.
Ўзингиз билган одамлар ул-бул жойига тиргалса, «кечаги замон назарда тутилган» дегандай бирор важ кўрсатарсиз.
Шу хатни ҳам чап қўлда зўрға эплаштирдим. Аввал денг, ҳарфларнинг алоҳида-алоҳида расмини солиб чиқаман, кейин бир- бирига уланади. Нимасини айтасиз!
Ёзяпсизми ? Соғлиққа қаранг.
Омад тилайман.
Асқад Мухтор».

Бир вақтлар ажиб хушхат бўлган устозимизнинг қўли. Таниб бўлмайдиган даражада. Баъзи ҳарфлари тушиб қолган. Хўрлиги келади одамнинг.

Бу мактубни мен кўп кишига кўрсатдим, кўпларга ўқиб бердим. Бирор жойга ташлаб қўйишга кўнглим бўлмадими, негадир ирим қилибми, доимий ҳамроҳим — папкамга солиб олдим. Қоғоз титилиб кетгунча, уч йилми-тўрт йил ёнимда юрди.

* * *

Асқад аканинг «Уйқу қочганда…» деб номланган «Тундаликлар»и «Тафаккур»да бекам-кўст эълон қилинди. Эьлон қилиндию зўр адабий воқеага айланди. У шов-шувларни, таъриф-тавсифни айтинг! Мақола ёзганда ундан иқтибос келтирмаган шоиру адиб қолмади ҳисоб.

«Тундаликлар», моҳиятан, донишманд адибнинг юрак-юрагидан чиққан сара фикрлари, адабий-фалсафий қарашларининг қаймоғи, таъбир жоиз бўлса, усгозимизнинг ижодий васиятномаси эди.

Журнал чиқишга чикди-ю, кўнгил хижилроқ эди. Ўзимизга боғлиқ-боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, муаллиф ўтинганидек, асарни яйратиб, муносиб бир шаклга солиб беролмаган эдик.

«Тундаликлар»нинг давоми келгач, ана шу хижолатни ювиш учунми, ажабтовур қилиб муаплифимизнинг сиймосини чиздирдик, матнни йирик ҳарфларда тердириб, рамзий безаклар билан кўркамлаштирдик. Журналнинг нишона нусхаси чиққан куни уни кўтариб ёзувчи Неъмат Аминов иккаламиз Асқад акани зиёрат қилгани бордик. Таассуфки, у кишини кўриш имкони бўлмади. Оғирроқ аҳволда эканлар шекилли, уйдагилари кирмасликни маслаҳат беришди.

Аскад ака ўша журнални кўрдими, кўриб кўнгли киройи тўлдими, жиндак бўлса ҳам суюндими — буниси энди бизга қоронғи.

* * *

Ўша куни ҳаво намчил, эринибгина қор ёғар эди. Икки шогирд — Хайриддин Султон икковимиз устозни табриклагани бордик. Қўлимизда бир даста 1ул. Қарасак — эшик олдида «тез ёрдам» машинаси турибди. Тараддудланиб қолдик. Бир маҳал йўлақда адибнинг тўнғич ўғпи Темур ака кўринди. «Кечирасизлар, йигитлар, дадам яна оғирлашиб қолдилар, касалхонага олиб кетяпмиз». Қўлимиздаги гулдастани қаёққа қўйишни билмасдик.

Шу тариқа сўнгги туғилган кунида Асқад ака касалхонага тушди. Орадан кўп ўтмай эса вафот этди.

* * *

Одамзод нега бундай экан-а: тириклигида бировни ҳадеганда эслайвермаймиз, боши ёстиққа текканда йўқлаб боргани гоҳо вақт тополмаймиз — оламдан ўтганидан кейин эса, айниқса, марҳум номдорроқ бўлса, таърифини осмону фалакка етказиб, кўтариб-кўпиртириб хотиралар ёзамиз, гўё шу йўсин қарзимизни узган бўламиз. Аммо бефойда.

Менинг назаримда, Асқад Мухтор ҳаётлик чоғида ҳам, ундан кейин ҳам лозим даражада қадр топмагандек туюлади. Ваҳоланки, у киши, Саид Аҳмад аканинг таъбирича, «орамизда энг доно, энг мулло», ажиб новатор ёзувчи, бетакрор шоир эди. Бир ижодкорга етарли барча унвону мукофотларга муносиб кўрилган, собиқ Иттифокдан тортиб чет элларда ҳам ном таратган улкан санъаткор эди. Лекин, ажабки, ўзича «адабиётнинг катта йўли шу бўлади» деб Эски шаҳар жинкўчаларида адашиб-улоқиб юрган унча-мунча жайдари «қўшиқчи»ларни кўпчилик яхши биларди-ю, Асқад Мухтор номи асосан адабиёт мухлисларигагина маълум эди. Нега бундай? Адиб ўзини ҳар ёнга урмагани, ўта маданиятли, камтарину камсукум бўлгани учунми? Ё бунинг бошқа сабаблари ҳам бормиди? Балки, биз билмаган камчиликлари бўлган чиқар?

 Ана шу сабабларни мулоҳаза қилиб кўриш бугун бизга тан. Токи бу сабаблар сабоқ бўлсин!

* * *

«Ғоявийлик дедик, партиявийлик дедик… бизлар ютқаздик. Ёзганларимиз бугун ғариб кўринади. Энди келди чинакамига ёзиш даври. Сизлар ёзинглар энди…»

«Опа-сингиллар», «Туғилиш», «Давр менинг такдиримда», «Чинор», «Бўронларда бордек ҳаловат», «Бухоронинг жин кўчалари» каби ажойиб адабий обидалару теран фалсафий шеърлар муаллифи бир гал бизга ўкинч билан ана шундай деган эди. Бундай мардона эътирофга нима дейсиз!

* * *

Дўрмондан ижарага чорбоғ олмоқчи бўлганимда ўша кезлар ҳаёт бўлган Роза опамизу ўғиллари «Бизнинг боғимизни олинг,  домлангизнинг чироғини ёқиб ўтирасиз», деб қистаган бўлишди. Саид Аҳмад ака эса, «Олсанг, бошқасини ол, болам, — деб маслаҳат берди. — Асқадни яхши кўрардинг, биламан, ҳадеб кўзингга кўриниб кетаверади, тушларингга кираверади…» Кўндим. Аммо баъзида Дўрмон боғларини кезатуриб Асқад аканинг чорбоғларига кираман, у киши юрган йўл-йўлкаларга қарайман, у киши ўтқазган дов-дарахтга тикиламан — излари қолган, қўллари теккан…

Бир куни айланиб, яшаган хоналарига кириб қолдим. Дераза рафида ётган кандайдир китобга кўзим тушди. Олиб қарасам — «Қорақалпоқ қиссаси». Муқовалари тўзиб кетган, варақларида сиёҳ изи. Ўзиям бегона бир кимсага тегишлими, ичида сердаъвогина имзо ҳам бор. Мен бу асарни мактабдалик давримда ўқиган эдим. Уйга олиб келиб қайта мутолаа қилишга киришдим.

Бу — адибнинг «назарногирроқ» асарларидан ҳисобланади. Ажабо, уни ўқиганим сари ҳайратим ошарди. Ширали тилию тиниқ тасвирларини кўрсангиз! Манаман деган корақалпоқ ёзувчиси ҳам ҳавас қиладиган пишиқ-пухта асар. «Қизил»роқ ўринларини олиб қўйсангиз, қирқ-қирқ беш йил бурун ёзилган бу қиссадаги фожиавий ҳолатлар жаҳон адабиёти даражасидаги асарларга асос бўлгулик!

Қани эди, ижодий ҳасби ҳолингизда лоақал шундай бир асар бўлса!..

* * *

Ушбу хотиралар китобининг ташаббускорларидан бири мен эдим. Ёзган ҳам ёзди, ёзмаган ҳам. Тўплам босмага тайёр бўлди ҳисоб. Биргина камина нимани, қандай ёзмоқни билмай бошим котарди. Ўзимга боғлиқ гапларни ёзай десам, нокамтаринлик бўладигандек. Ўзимни аралаштирмай ёзмоқчи бўлсам, адабий мақолага ўхшаб қоладики, у менинг вазифам эмас, қолаверса, талаб ҳам ўзгача. Раҳматли устозимиз ҳаётидан унча-мунча хабардор эканман, мана шу узуқ-юлуқ эсдаликларни битаётиб, худди у киши ҳақида яна бир куни, эҳтимол, каттароқ нарса ёзадигандек бўлавердим. Журъатсизлик қилиб юрганимнинг боиси ҳам шу экан.

Асқад Мухтор халқимизни улкан чинорга қиёслаб роман ёзган эди. Биздек шогирдлари, мухлислари назарида у кишининг ўзи бир чинор эди. Мен умримда учратган бутун одамлар даврасининг бошида устоз Асқад Мухтор туради. Чин инсон Асқад Мухтордек яшаб ўтади. Чин адиб Аскад Мухтордек бўлади.

077

ERKIN A’ZAM
O’ZI BIR CHINOR EDI
034

Qaydan qaygacha u — mening qayotim?
Asqad Muxtor

Boysunning markazidagi chorraha arkida ertayu kech «jag’i tinmaydigan» bir radiokarnay bo’lardi. Bekorchi yosh-yalang kechqurunlari shuning tagida pista chaqib «dunyoning takdirini hal qilardi». Talabalik kezlari ta’tilga borganimda bir oqshom men ham o’shalarga qo’shilib, poytaxt hayotidan axborot bermokda edim, radioda «She’riyat kechasi» boshlanib qoldi.

O’qilayoggan she’rlar odatdagiga o’xshamasdi — go’yo dono bir odam ko’ngil kechinmalarini, mulohazalarini ohanjamaga o’ramasdan sokin bir tarzda naql qilmokda. So’zlar sodda, hatto juda sodda — she’rbop emas. Ammo shu qadar hayotiy, haqqoniyki, beixtiyor sehrlab qo’yadi. Haligina bilag’onlik qilayotgan odam mum tishlab qoldim. Xuddi shunday holatga tushib she’r tinglayotgan jo’ralar menga savolchan tikiladi: kim, qaysi shoiring bu? Ovoz tanish, juda tanish, shu qadar yurakka yaqin, qadrdonki, baayni bolalikdan bu ohanglarni tinglab o’sgansiz, baayni hikmatlarga kon mo’ysafid bobongiz boshingizni silayturib hasratli bir ko’yda arzu hol etmoqda.

Darvoqe, kim bu, qaysi shoirimiz? Nahotki, «adabiyotni suv qilib ichgan» mendek odam bilmasa?!

O’sha daqiqalarda bu ovoz egasi bir kuni kelib meni hifzu himoyatiga olishini, u kishidan ko’p sabokdar, ko’p mehr ko’rishim va oqibatda bir umr ixlos va ehtirom qilib yuradigan ustozimga aylanishini xayolimga keltira olarmidim?

* * *

Sakkizinchimi, to’qqizinchi sinfda o’qirdim. Tuman kutubxonasi «Tug’ilish» romaniga bag’ishlab kitobxonlar konferendiyasi o’tkazadigan bo’ldi. Ma’ruzachi — eng faol kitobxon hisoblangan kamina. Anjumanda o’sha kunlar ta’tilda yurgan hamshahar yozuvchimiz Shukur Xolmirzaev ham ishtirok etishini eshitib battar qaltiroq bosadi. Yo’q, bippa-binoyi minbarga chiqib, bir soatlar mobaynida romanning mazmunini boshdan-oyok aytib berdim. So’zimni gugatar-tugatmasimdan maktabimiz partiya gashkilotining sekretari — adabiyot muallimi siyosiy hushyorlik qilmoqchi bo’ldimi, «Romanning goyaviy mazmuni nimadan iborat, shuni ayting bizga», deb qoldi. Esankirab atrofga alangladim. Ensasi qotgan shekilli, Shukur aka o’tirgan joyddan luqma qildi: «Mazmunini eshitdingiz, g’oyasi ham shuning ichida! Asarning nomi aytib turibdi-ku — «Tug’ilish».

Hukmfarmo partiyalar o’tdi, g’oyaviy talablar o’tdi — «Tug’ilish» hanuz o’qiladi. Umidilla degan sinfdoshim hamon o’sha romanxonlikni eslab, «Zo’r kitobni aytib berib eding-da, hozirgiday yodimda, juda ta’sirli edi», deb qo’yadi. Men unga o’zimning kitoblarimdan dastxat bilan sovg’a qilganman. «Jo’ra, xafa bo’lmaysan-u, bir betini o’qisam, uyqu bosadi, — deydi u. — Huv, aytib bergan kitobing zo’r edi».

* * *

Ilk talabalik yillarim edi, qishki ta’tilda uyga bormay, g’oyaviy mazmunga ishqiboz o’sha o’qituvchilarimni nazarda tutgandek, «Kechirasiz, o’rtoq muallim!» degan bir qissa yozib tashladim. Mashinkadan chiqargach, hadiksiray-hadiksiray hamshahar- hamxonam Ne’mat Qurbonga o’qishga berdim.

Ne’mat Qurbon mendan uch-to’rt yosh katta, san’atshunoslikka o’qir, o’zbek adabiyoti bilan uncha ishi yo’q, nuqul «Yunost`», «Drujba narodov» jurnallariga qiziqar, o’zining ham bir-ikki hikoyasi «Lenin uchquni»yu «Shark yulduzi»da chiqqan po’rimnamo, «kulturniy» yigit edi. U men tirmizakni ko’pam mensiyvermas, yozib-chizib yurishimga ham bepisand qarar edi.

Ne’mat Qurbon qissani o’qib bo’ldi-yu, indamay ko’chaga chiqib ketdi, hayal o’tmay bir shisha vino ko’tarib keldi. Ikkovlon o’girib yangi asarni «yuvdik». «Buni «Yunost`»ga yuborish kerak!| — dedi tajribakor hamxonam bir mahal meni hang-mang qilib. — Afsus, bizda tarjima masalasi chatoq-da. Ke, men buni Asqad akaga ko’rsatay. Faqat shu odam tushunadi».

Keyin, o’zining aytishicha, Ne’mat Qurbon qissani ko’tarib bir-ikki marta Yozuvchilar uyushmasiga borgan, lekin Asqad Muxtorga uchrasholmagan. U kishi goh mehnat ta’gilida bo’lgan, goh Moskvada plenumda.

Shu tariqa ikkovimiz ham bu tashabbusdan sovidik. Bora-bora yozganim ko’zimga biryoqlamaroqdek ko’rina boshladi. Bunday bo’lmaganda ham men, qishloqi bir talaba Asqad Muxtorga ro’para kela olarmidim!

Keyinchalik bildim: bir ish chiqsa-chiqmasa borsam bo’lar ekan — har qalay, yutqazmas, ko’p zamon yo’l qidirib uloqib yurmas edim.

Nega o’sha yillari yangicharoq biror nima yozgan odam uni boshqa birovga emas, aynan Asqad Muxtorga ko’rsatib olmoqqa oshiqardi?..

* * *

034«Guliston» jurnalida adabiyot bo’limida ishlardim. Bosh muharririmiz Asqad aka bir kuni xonamga kirib, qo’limga bir dasta she’r tutqazdi: «Shuni bir ko’rib bering». (Boshqa rahbarlarga o’xshab u kishi xodimlarni huzuriga chaqirib o’tirmas, gapi bo’lsa, mana shunday o’zi kirib kelaverardi. Umuman, mashhur «Guliston» jurnali, tahririyagdagi g’aroyib muhit to’g’risida xizmatdosh birodarlarimiz ko’p yozgan, o’sha xotiralardan aksariyati ushbu kitobdan ham o’rin olgan, men esa birgina voqeani eslamoqchiman.) Qarasam — o’zlarining she’rlari. Hayron bo’ldim: buni nega menga berdilar? Bularni «bir ko’rib berish»ga mening haddim sig’armidi — shoir bo’lmasam, qolaversa, she’rlar kimsan Asqad Muxtorniki?! Xo’p, ko’rdim, o’qib chiqdim ham deylik, keyin nima?.. Gap shundaki, o’sha kezlar o’zingiz bosh bo’lgan nashrda asaringizni bostirish odobdan sanalmas edi. Shundanmi, bosh muharririmiz jurnalga aloqador jamiki materialni sinchiklab ko’zdan kechirar, tahrir qilar, tahrir qilganda xam boyitib, yarqiratib yuborar, ba’zilarini o’zi yozib berar, ammo minba’d imzo qo’ymas edi. Rasmi shu. Bo’lmasa, Asqad aka buni nega menga berdi?

She’rlar turkumi menga juda qattiq ta’sir qildi. Holbu- ki, biz — shartaki «gulisgon»chilar uncha-muncha narsani gan ol- mas, manaman degan asardan ham biror nuqson topib, uni muallifga, kim bo’lishidan qat’i nazar, tap tortmasdan aytib tash- layverar edik. Tahririyatda shunday bir ruh hukmron ediki, rahbariyatga xushomad emas, ro’yixotirsiz aytilgan dadil fikr ko’proq qadrlanardi (qarang, o’sha yillarda!).

Turkum Asqad akaning «Sobirman», «Yangam», «Ayajonimiz» kabi keyinchalik mashhur bo’lib ketgan she’rlaridan iborat edi. Hayajonimni ichimga sig’dirolmay, she’rlarni ko’tarib muallifning emas (hay-hay, nakd xushomad sanaladi-ya!), bosh muharrir o’rinbosari Vahob akaning (Ro’zimatov) oldiga kirdim. «Shunday- shunday gap, domla, she’rlar juda zo’r, qoyil qoldim, bularni nima qilay endi, nega menga berdilar o’zi?» Vahob aka ta’rif-tavsiflarimni bir qadar sovuqqonlik bilan tinglay turib, «Hay, ma’qul kelgan bo’lsa, kelasi songa tayyorlaysiz-da, okasi», dedi kuruqqina. Battar taajjubim oshdi: «O’zimizgami?!»

O’sha yili Asqad aka ol gmish yoshga to’lardi, Yozuvchilar uyushmasida mazkur sana yuzasidan Zulfiya opa boshliq maxsus hay’at tuzilgan, Vahob akaning aytishicha, «Guliston»da she’r e’lon qilish tadbiri ana shu hay’atning qat’iy qarori asosida amalga oshirilmoqda ekan.

She’rlarni maqtab yana ko’pira boshladim shekilli, Vahob aka gapni qisqa qilib «Bunchalik yoqqan ekan, ana, kirib o’ziga ayting, okasi!» dedi. «O’zlariga? Nima deb? Qanday?..»
Aytolmadim. Buni eshitsa, qitmir xizmatdoshlarim «Bosh muharrirga yaltoqilik qilyapti!» deb meni yeb tashlardi. Lekin she’rlarni ularning hammasiga o’qitib chiqdim, hammasi bir ovozdan gan berdi: zo’r, zo’r she’rlar!

Oradan ikki-uch kun o’tgach, Asqad akani qabulxonada xoliroq uchratib, «Domla, she’rlaringiz menga juda yokdi, rahmat» deb so’z boshlagan edim, u kishi eshitib-eshitmay «ha-ha, yaxshi» dediyu gapni boshqa yoqqa burib yubordi — «Inostrannaya literatura» jurnalida chiqqan allaqanday bir maqolani ta’riflay ketdi.

Yozgan asari haqida fikr eshitishga, ayniqsa, maqtov eshitishga bu qadar loqayd yana qaysi adibni bilasiz?!

* * *

Saksoninchi yili men Yozuvchilar uyushmasiga a’zo bo’ldim. Osonlik bilan, silliqqina emas. Kotibiyat yig’ilishidagi qabul chog’i «nomzod haqida kim gapiradi, kim gapiradi?» qilib, Askad akaga so’z berildi. U kishi gapni tanqiddan boshladi. Meni bo’shanglikda, sustroq faoliyatda aybladi. Keyin, kutilmaganda bir osmonga ko’tardiki, u so’zlarni aynan keltirish menga noqulay. Asqad aka nima gap qilganini shundan ham bilsa bo’ladiki, majlis axli bir zum hangu mang bo’lib qoldi. So’ngra, chamasi, Asqad akaga teskariroq tarafdan hisoblangan bir oqsoqolimiz tilga kirib, «Namuncha, Asqad Muxtorovich! — dedi. — Bu bola hali bir roman-poman yozib ko’rsatmagan bo’lsa! Siz buni hozirdanoq…» «Romanni siz yozasiz-da, — dedi Asqad aka bo’sh kelmay. — Men roman yozish haqida emas, bu yigitning yozuvchilik salohiyagi haqida fikrimni aytdim, xolos!» Xiyla tortishuv bo’ldi. Men bir yoqda qolib, ikki taraf o’zaro bahslasha ketdi — uyushmaga a’zo bo’lish-bo’lmasligim xavf ostida edi. Xayriyat, uchinchi bir toifa — betaraflar muhokamaga aralashib, «Shogirdi ekan, qo’lida ishlar ekan, Asqad Muxtorovich yaxshi niyatda sal ko’taribroq gapirdi, mayli endi», deya murosaga keltirishdi.

Mana, shu gaplarga necha o’n yil bo’ldi. Mening besh-o’nta kitobim chikdi, biri — o’zimga ma’qulrokdek, boshqalarga noma’qul, yana birini o’zim xomroq, bo’shroq hisoblayman, boshqalar esa, yozgan tuzuk narsasi shu, deydi.

Endi ustozimiz hayotda yo’q, so’ray olmayman: u kishi o’shanda nimaga asoslanib meni bu qadar ta’riflagan ekan? Yaxshi niyatda aytilgan o’sha so’zlarni eslasam, hamon ustozning ruhi oldida xijolat chekaman, o’zimning noshudligimdan kuyib ketaman. Nega ishonchni oklayolmadim, imkoniyatim yetardi shekilli?..

* * *

«Guliston»ning 1979 yilgi uch sonida «Otoyining tug’ilgan yili» bosilgach, men bir dumalab «mashhur» bo’ldim-qoldim. Boshda andaq keskin, g’alatiroq tuyuldimi, o’qiganlar uning yutug’u kamchiliklari qolib, bunaqa narsaning qanday chiqqaniga taajjublanishar, «Ha-a, Asqad aka zo’r-da!» deya tahsin aytishar edi.

Shundan so’ng birdan bozorim chaqqon bo’lib ketdi. Mukofot oladigan ham men, gazetada maqtaladigan ham men, uzoq-yaqinga ijodiy safarga, har turli festivalu anjumanlarga yuboriladigan ham men… Bosar-tusarimni bilmay qolganim-ku yo’q, lekin turib-turib ajablanardim: nahotki, shunchalik zo’r bo’lsam, yo bunda boshqa bir siru sabab bormikan?
Bor ekan! Keyin-keyin orqavarotdan eshitib qolardim: ro’yxatlarga meni aksariyat bosh muharririmiz Asqad Muxtor tavsiya qilar ekan. Lekin ishxonada munosabat o’sha-o’sha, biron marta bo’lsin, hoy, falonchi, falon joyga seni men yuboruvdim yoki falon ro’yxagga seni men qo’shuvdim, degan minnat-pisanda yo’q. Xuddi hamma gapdan bexabardek!

Bu mehr, mehribonliklarning sababi nima, asosi bormidi — hali-hamon menga sir.

Darvoqe, Asqad Muxtordan muruvvat ko’rgan, bahramand bo’lgan bir menmi?!

«Mayda bo’lmanglar, maydalikdan qochinglar». Ustozning mana shu o’giti mag’ziga endi-endi yetayotganga o’xshayman.

* * *

Kasalxonada davolanayotgan edim, bir oqshom hovlida tuguncha ko’tarib ketayotgan Eldorni (Asqad akaning kenjasi) ko’rib qoldim. «Kimga kelgan ekan?» deb surishtirsam — bir haftadan buyon domla reanimatsiya bo’limida yotgan ekan. Kim bilibdi deng, hamma o’zining dardi bilan ovora.

Reanimatsiya bo’limining mudiri bilan gaplashib, kirishga ruxsat so’radim. «Voy, nima deyapsiz! U kishining oldiga hech kim qo’yilmaydi». «Men shogirdlariman. O’zlaridan so’rab ko’ring, yo’q demaslar. Iltimos». «Ustozingizning dardi og’ir — insul`t. Lekin juda bardoshli, ajoyib odam ekanlar, kulibgina yotibdilar».

Reanimatsiyaga kirgach, vrachning aynan shu so’zlarini esladim. Askad aka haqikatan ham beozorgina jilmayib yotardilar. Dard og’ir, til yo’q. Nuqul egnimga ishora qiladilar. Nihoyat angladim: «Sen bu yerda nima qilib yuribsan? — demoqchi. — Meniki- ku tushunarli, har qalay, qilar ishimni qilib, yoshimni yashab qo’ydim. Qolgan gaplardan o’zing xabardorsan. Ammo sen, yosh yigit, nimaga kasal bo’lasan?»

Shu ahvolda yotib ham birovga mehribonlik qilish… Umuman, bu insonni qachon, qaerda ko’rmayin, albatta biror-bir hikmat eshitganman, ibrat olganman desam, ishonavering.

Asqad akaning dardi qaytalanib, yana kasalxonaga yotganida bir ko’rgani borganim esimda. Kelinlari boshlarida qarab o’tirgan ekan. (O’sha vaqtda kampirlari Roza opamiz ham oyoqog’riqqa yo’liqib, yurolmaydigan bo’lib qolgan edi.) Yana tananing bir tomoni falaj, yana til yo’q — ne-ne dori-darmonu maxsus mashqlar bilan andak biyronlashgan til.

Bemor imo-ishora tili bilan «enaga» — kelindan bloknotu qalam so’rab olib, chap qo’llab nimanidir chiza boshlaydi. Uzoq mashg’ullik. Nihoyat, bloknotdan yirtib olingan qog’oz menga tegadi. Qog’ozga tikilamanu bemorga qarayman. U bir qo’llab yuziga fotiha tortgan bo’ladi, keyin bemajolgina «xayr-xayr» qiladi. Ammo ruhan allanechuk xotirjam. Men o’zimni tutib turolmayman… Yaxshi ko’rar edim-da, bu insonni!

Qog’ozga tobutning rasmi chizilgan edi…

* * *

«Kadrli Erkinjon! Salomat bormisiz?
Jurnalingizni ko’rdim. Havasim keldi. Tabriklayman.
Shu narsani yuboryapman Sizga. Ko’rarsiz. Keksalik, bu yog’i xastalik, kamuyqu bo’lib qolar ekan odam. O’shanday paytlarda xayolga kelgan fikrlardan. Ma’qul kelsa, yayratibroq berarsiz — oralarini ochib, yulduzchalar bilan ajratibmi.
O’zingiz bilgan odamlar ul-bul joyiga tirgalsa, «kechagi zamon nazarda tutilgan» deganday biror vaj ko’rsatarsiz.
Shu xatni ham chap qo’lda zo’rg’a eplashtirdim. Avval deng, harflarning alohida-alohida rasmini solib chiqaman, keyin bir- biriga ulanadi. Nimasini aytasiz!
Yozyapsizmi ? Sog’liqqa qarang.
Omad tilayman.
Asqad Muxtor».

Bir vaqtlar ajib xushxat bo’lgan ustozimizning qo’li. Tanib bo’lmaydigan darajada. Ba’zi harflari tushib qolgan. Xo’rligi keladi odamning.

Bu maktubni men ko’p kishiga ko’rsatdim, ko’plarga o’qib berdim. Biror joyga tashlab qo’yishga ko’nglim bo’lmadimi, negadir irim qilibmi, doimiy hamrohim — papkamga solib oldim. Qog’oz titilib ketguncha, uch yilmi-to’rt yil yonimda yurdi.

* * *

Asqad akaning «Uyqu qochganda…» deb nomlangan «Tundaliklar»i «Tafakkur»da bekam-ko’st e’lon qilindi. E`lon qilindiyu zo’r adabiy voqeaga aylandi. U shov-shuvlarni, ta’rif-tavsifni ayting! Maqola yozganda undan iqtibos keltirmagan shoiru adib qolmadi hisob.

«Tundaliklar», mohiyatan, donishmand adibning yurak-yuragidan chiqqan sara fikrlari, adabiy-falsafiy qarashlarining qaymog’i, ta’bir joiz bo’lsa, usgozimizning ijodiy vasiyatnomasi edi.

Jurnal chiqishga chikdi-yu, ko’ngil xijilroq edi. O’zimizga bog’liq-bog’liq bo’lmagan sabablarga ko’ra, muallif o’tinganidek, asarni yayratib, munosib bir shaklga solib berolmagan edik.

«Tundaliklar»ning davomi kelgach, ana shu xijolatni yuvish uchunmi, ajabtovur qilib muaplifimizning siymosini chizdirdik, matnni yirik harflarda terdirib, ramziy bezaklar bilan ko’rkamlashtirdik. Jurnalning nishona nusxasi chiqqan kuni uni ko’tarib yozuvchi Ne’mat Aminov ikkalamiz Asqad akani ziyorat qilgani bordik. Taassufki, u kishini ko’rish imkoni bo’lmadi. Og’irroq ahvolda ekanlar shekilli, uydagilari kirmaslikni maslahat berishdi.

Askad aka o’sha jurnalni ko’rdimi, ko’rib ko’ngli kiroyi to’ldimi, jindak bo’lsa ham suyundimi — bunisi endi bizga qorong’i.

* * *

O’sha kuni havo namchil, erinibgina qor yog’ar edi. Ikki shogird — Xayriddin Sulton ikkovimiz ustozni tabriklagani bordik. Qo’limizda bir dasta 1ul. Qarasak — eshik oldida «tez yordam» mashinasi turibdi. Taraddudlanib qoldik. Bir mahal yo’laqda adibning to’ng’ich o’g’pi Temur aka ko’rindi. «Kechirasizlar, yigitlar, dadam yana og’irlashib qoldilar, kasalxonaga olib ketyapmiz». Qo’limizdagi guldastani qayoqqa qo’yishni bilmasdik.

Shu tariqa so’nggi tug’ilgan kunida Asqad aka kasalxonaga tushdi. Oradan ko’p o’tmay esa vafot etdi.

* * *

Odamzod nega bunday ekan-a: tirikligida birovni hadeganda eslayvermaymiz, boshi yostiqqa tekkanda yo’qlab borgani goho vaqt topolmaymiz — olamdan o’tganidan keyin esa, ayniqsa, marhum nomdorroq bo’lsa, ta’rifini osmonu falakka yetkazib, ko’tarib-ko’pirtirib xotiralar yozamiz, go’yo shu yo’sin qarzimizni uzgan bo’lamiz. Ammo befoyda.

Mening nazarimda, Asqad Muxtor hayotlik chog’ida ham, undan keyin ham lozim darajada qadr topmagandek tuyuladi. Vaholanki, u kishi, Said Ahmad akaning ta’biricha, «oramizda eng dono, eng mullo», ajib novator yozuvchi, betakror shoir edi. Bir ijodkorga yetarli barcha unvonu mukofotlarga munosib ko’rilgan, sobiq Ittifokdan tortib chet ellarda ham nom taratgan ulkan san’atkor edi. Lekin, ajabki, o’zicha «adabiyotning katta yo’li shu bo’ladi» deb Eski shahar jinko’chalarida adashib-uloqib yurgan uncha-muncha jaydari «qo’shiqchi»larni ko’pchilik yaxshi bilardi-yu, Asqad Muxtor nomi asosan adabiyot muxlislarigagina ma’lum edi. Nega bunday? Adib o’zini har yonga urmagani, o’ta madaniyatli, kamtarinu kamsukum bo’lgani uchunmi? YO buning boshqa sabablari ham bormidi? Balki, biz bilmagan kamchiliklari bo’lgan chiqar?

Ana shu sabablarni mulohaza qilib ko’rish bugun bizga tan. Toki bu sabablar saboq bo’lsin!

* * *

«G’oyaviylik dedik, partiyaviylik dedik… bizlar yutqazdik. Yozganlarimiz bugun g’arib ko’rinadi. Endi keldi chinakamiga yozish davri. Sizlar yozinglar endi…»

«Opa-singillar», «Tug’ilish», «Davr mening takdirimda», «Chinor», «Bo’ronlarda bordek halovat», «Buxoroning jin ko’chalari» kabi ajoyib adabiy obidalaru teran falsafiy she’rlar muallifi bir gal bizga o’kinch bilan ana shunday degan edi. Bunday mardona e’tirofga nima deysiz!

* * *

Do’rmondan ijaraga chorbog’ olmoqchi bo’lganimda o’sha kezlar hayot bo’lgan Roza opamizu o’g’illari «Bizning bog’imizni oling, domlangizning chirog’ini yoqib o’tirasiz», deb qistagan bo’lishdi. Said Ahmad aka esa, «Olsang, boshqasini ol, bolam, — deb maslahat berdi. — Asqadni yaxshi ko’rarding, bilaman, hadeb ko’zingga ko’rinib ketaveradi, tushlaringga kiraveradi…» Ko’ndim. Ammo ba’zida Do’rmon bog’larini kezaturib Asqad akaning chorbog’lariga kiraman, u kishi yurgan yo’l-yo’lkalarga qarayman, u kishi o’tqazgan dov-daraxtga tikilaman — izlari qolgan, qo’llari tekkan…

Bir kuni aylanib, yashagan xonalariga kirib qoldim. Deraza rafida yotgan kandaydir kitobga ko’zim tushdi. Olib qarasam — «Qoraqalpoq qissasi». Muqovalari to’zib ketgan, varaqlarida siyoh izi. O’ziyam begona bir kimsaga tegishlimi, ichida serda’vogina imzo ham bor. Men bu asarni maktabdalik davrimda o’qigan edim. Uyga olib kelib qayta mutolaa qilishga kirishdim.

Bu — adibning «nazarnogirroq» asarlaridan hisoblanadi. Ajabo, uni o’qiganim sari hayratim oshardi. Shirali tiliyu tiniq tasvirlarini ko’rsangiz! Manaman degan koraqalpoq yozuvchisi ham havas qiladigan pishiq-puxta asar. «Qizil»roq o’rinlarini olib qo’ysangiz, qirq-qirq besh yil burun yozilgan bu qissadagi fojiaviy holatlar jahon adabiyoti darajasidagi asarlarga asos bo’lgulik!

Qani edi, ijodiy hasbi holingizda loaqal shunday bir asar bo’lsa!..

* * *

Ushbu xotiralar kitobining tashabbuskorlaridan biri men edim. Yozgan ham yozdi, yozmagan ham. To’plam bosmaga tayyor bo’ldi hisob. Birgina kamina nimani, qanday yozmoqni bilmay boshim kotardi. O’zimga bog’liq gaplarni yozay desam, nokamtarinlik bo’ladigandek. O’zimni aralashtirmay yozmoqchi bo’lsam, adabiy maqolaga o’xshab qoladiki, u mening vazifam emas, qolaversa, talab ham o’zgacha. Rahmatli ustozimiz hayotidan uncha-muncha xabardor ekanman, mana shu uzuq-yuluq esdaliklarni bitayotib, xuddi u kishi haqida yana bir kuni, ehtimol, kattaroq narsa yozadigandek bo’laverdim. Jur’atsizlik qilib yurganimning boisi ham shu ekan.

Asqad Muxtor xalqimizni ulkan chinorga qiyoslab roman yozgan edi. Bizdek shogirdlari, muxlislari nazarida u kishining o’zi bir chinor edi. Men umrimda uchratgan butun odamlar davrasining boshida ustoz Asqad Muxtor turadi. Chin inson Asqad Muxtordek yashab o’tadi. Chin adib Askad Muxtordek bo’ladi.

077

(Tashriflar: umumiy 1 196, bugungi 1)

1 izoh

  1. Ёднома жуда самимий, «эркин аъзамча» услубда битилган.Муносиб шогирднинг асл устозига самимий эҳтироми. Асқад Мухторнинг «Фано ва бақо» ҳикояси ўзбек насрининг шедеврларидан. Асқад Мухтор — адабиётнинг қатор йўналишларида баробар қалам тебрата олган ижодкор.Муаллиф ёзганларини «узуқ-юлуқ хотиралар» деб атабди. Ўзи яхши кўрган одамларинг ҳақида ёзишдан қийини йўқ. Аввалига улар ҳаётини, фаолиятини миридан-сиригача биладиганга ўхшайсан. Қоғоз билан ёлғиз қолганингда эса узуқ-юлуқ хотираларгина ёдингга келади.Ёдномадан шундай хулоса олдим:чинакам устоз шогирдини ўз ўрнида жазолаши, ўз ўрнида тақдирлай билиши керак.

Izoh qoldiring