Atoqli san’atkor Kamoliddin Rahimov 72 yoshida vafot etdi

077
Ўзбекистон Халқ артисти, миллий Ўзбек қўшиқчилигида ўз мактабини яратган Камолиддин Раҳимов 72 ёшида вафот этди. 25 феврал куни тушдан кейин Наманганда устоз санъаткорнинг дафн маросими бўлиб ўтган. Устоз санъаткорнинг «Агар ошиқлигим айтсам, «Она», “Наргиз”, «Куйгай», «Токай», «Даҳр аро», “Қайдасан”, “Тортадур”, “Ярашмас”, “Дилдорим эрурсан” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари кириб бормаган ўзбек хонадони бўлмаса керак. Аллоҳ раҳматига олсин. Камолиддин Раҳимовнинг оила аъзолари ва яқинларига саҳифамиз  номидан чуқур таъзиямизни изҳор этамиз.

09

08РАҲИМОВ Камолиддин (12.01 1943 — 27.02. 2015) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1983). Жарангдор ва кучли овоз соҳиби. Ашула йўлларини дастлаб Ваҳобжон Абдуллаевдан ўрганган. Тош- кент маданият ин-тини тугатган (1987). Наманганда маданият уйи қошидаги Уста Рўзиматхон номидаги ашула ва рақс ансамблида хонанда, мусиқа раҳбари ва бадиий раҳбар (1960—71), Алишер На- воий номидаги вилоят театрида яюсахон хонанда (1972—98). Репертуаридан мум- тоз ва замонавий бастакорлар ашулалари («Баёт», «Ушшоқ», «Гиря», «Кўча боғи»,«Қаландарий», «Куйгай» каби) ҳамда куйларини ўзи яратган асарлари («Кул, азизим», «Менгараҳм айла», «Ҳаргиз»,«Келмаганингда», «Мастонамастона», «Парвона қилсангиз», «Она мадҳи» ва б.) ўрин олган. Ижро услубига ли- рик талқин, сўз б-н оҳангдаги уйғунлик хос. Ўзбектелефильм студиясида унинг ижодига бағишланган «Дил таронаси» фильми суратга олинган (1982). Р. иж- росидаги ашулалар бир нечта граммпла- стинка («Камолиддин Раҳимов куйлай- ди», 1966—1972; «Наргиз», 1980; «Бул- бул», 1983; «Ул ёр қўлида кўза», 1987) ҳамда компакт диск («Қайдасан» 2002) га ёзилган. Р. Навоий, Бобур, Машраб, Маҳтумқули ва б. мумтоз шоирлар асар- ларига ашулалар туркумларини 20 дан зиёд аудиокассетага тўплаб ёздирган. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида гастролда бўлган. «Элюрт ҳурмати» ор- дени б-н мукофотланган (1998).

09

011

(Tashriflar: umumiy 1 007, bugungi 1)

2 izoh

  1. Оллох рахматига олган булсин Камолиддин акага ухшаган кушикчилар жуда кам

  2. Устоз Камоладдин ака Рахимовнинг жойи жаннатда булсин.Амиийн

Izoh qoldiring