Oybek uy-muzeyidan fotoreportaj.

uy-muzey

    Тошкентнинг Уста Ширин маҳалласида жойлашган (Тазетдинов кўчаси, 26-уй)  буюк ўзбек адиби Муса Тошмуҳаммад ўғли Ойбек уй-музейига  бир неча йилдан бери бормаганимни ўйласам,ўзимдан уялиб кетаман. Аслида, пеш қиладиган бирор баҳона ҳам йўқ. Ҳамма айб ўзимда. ТВ ишлари билан қаттиқ ўралашиб қолган эдим,десам, сал «бўшроқ» жойга ўтганимга ҳам мана 3 йил бўлди. Демак, ҳамма гап ҳафсаласизлигимда. Кейинги пайтда менга ўхшаган ҳафсаласиз одамлар кўпайиб қолганини ҳам  яхши биламан.
Яна бир гап. Бугун интернетдаги қидирув тармоғидан «Ойбек» сўзини бир қидириб кўринг. Ишончим комил,»Ойбек»дан кўра «Ойбек ва Нигора»-ю бошқа қўшиқчи Ойбеклар кўпроқ чиқади. Бу ҳолатни айтиш билан мен фонограмма боқаётган хонандаларни айбламоқчи эмасман. Ҳамма гап бизнинг ўзимизда. Бу ҳолатда «қилт» этган ўзгаришнинг йўқлигига ,энг аввало,ўзбек оиласида китобхонлик ҳавасининг йўқлиги бўлса,иккинчи,жиддий муаммо — бугун китобларнинг нархи ҳаддан ташқари баланд эканида. Китобхонлик тарғиботи кеча-кундуз олиб борилган тақдирда ҳам, айнан мана шу иккинчи муаммо ҳал этилмас экан,олға силжиб бўлмайди. Рус пошшоси даврида ва ҳозир ҳам жуда кўп мамлакатларда (мен ўзим Польшада бунинг гувоҳи бўлганман) баҳоси қиммат (яхши қоғоз,чарм муқова ва ҳ.к.) китоблар билан баб-баробар арзон китобларни нашр этиш жиддий йўлга қўйилган. Яъни бир китобнинг хос нашри 40 минг сўм ва оддийроқ қоғозда босилгани 3-4 минг сўм бўлиши мумкин.
Шу ерда тўхтамасам бўлмади.Сизни устоз Ойбек уймузейидан тайёрланган фото лавҳалар билан таништираман деб жиддий муаммо томонга кетиб қолибман. Бу ҳақиқатан ҳам жиддий муаммо ва унга маврид-бемаврид ҳали такрор-такрор қайтсам керак деб ўйлайман.
Энди айтадиган гапимни лўнда қилсам. Сиз ўзингиз (ёлғиз) ёки курсдошларингиз, ёки ҳамкасларингиз, ёки болаларингиз билан бу яқин орада қайси музейга бордингиз? Бу саволга нима дейишни билмай,сиз ҳам мен каби уялиб қолмаслигингизни жуда-жуда истардим.
Ўзим эса эртага (10 январ) -буюк адиб туғилган кунда,албатта, унинг нафаси иситиб турган уй-музейга бораман.

P.S.
Бир гапни ёзишни унутибман. Бу даргоҳ фақатгина устоз Ойбекнинг эмас,унинг садоқатли рафиқаси,мусаввир ва шоира,атоқли олима Зарифа Саидносирова хотираси ва фаолиятига ҳам бағишланган. Суратлар орасида икки рангтасвир асарга кўзингиз тушади. Уларни айнан Зарифа опанинг мўйқалами яратган.

Хуршид Даврон

9ш

uy-muzey

001

012

007

009

aba1aba2

aba3aba4

aba4

oybek

ay

aybek

yor

bola

89

zarifa1

zarifa

01

02

03

06

05

07

08

09

010

011

013

014

Manba’: mira gra / mytashkent.uz

(Tashriflar: umumiy 283, bugungi 1)

Izoh qoldiring