O’zbekiston xalq artisti O’lmas Alixo’jaev vafot etdi

090     Бугун  25 сентябрь куни    Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев узоқ хасталикдан сўнг  оламдан ўтди. Таниқли актëр жума куни аср намозидан сўнг Тошкентнинг Минор қабристонига дафн этилди. Аллоҳдан марҳумни раҳматига олишни сўраймиз.

077Ўлмас Алихўжаев 1941 йилда Урганчда тошкентлик ҳарбий оиласида таваллуд топган. 1964 йилда актёрлик факультетини тамомлаган. 1963 йилдан буён фильмларда суратга тушган.Ўлмас Алиҳўжаев бахти кулган актёрлардан, у жуда эрта, талабалик давридаёқ кинофильмларда роллар ўйнашга таклиф этилган ва 1962 йилда «Абдулла Набиев» бадиий фильмида Абдулла Набиев образини яратган. Бу ёш ва келажаги порлоқ актёрнинг кинодаги биринчи роли ва биринчи муваффақияти эди. Ёқуб Аҳмедов «Фурқат» бадмий фильмида Фурқат образи орқали кенг маданий жамоатчиликка қандай тез танилган бўлса, Ўлмас Алихўжаев ҳам Абдулла Набиев образи орқали барчанинг назарига тушди. Шундан бери кинода фаол қатнашиб, «Ўзбекфильм», «Ўзбектелефильм», «Тожикфильм» киностудияларида суратга олинган ўттиздан ортиқ бадиий ва телевизион фильмларда роллар ижро этди. Ўлмас Алихўжаевнинг тарихий ва замонавий мавзудаги бадиий фильмлар: «Улуғбек юлдузи»даги Али Қушчи, «Ўтган кунлар»даги Отабек, «Шиддат»даги Ёдгор Ҳамидович, «Оловли йўллар»даги Ҳамза, «Тожикфильм» киностудиясида суратга олинган «Тинчлик даврида»ги Ғулом Аҳмедов каби қатор образлари актёрнинг кўп йиллик изчил ва самарали меҳнатининг маҳсулидир.

Ўлмас Алихўжаев деганда мухлислар энг аввал «Ўтган кунлар» бадиий фильмидаги Отабекни ҳам тасаввур этишади. Мухлислар назарида бу образлар Ўлмас Алихўжаевга атаб ёзилгандек, фақат Ўлмас Алихўжаев ижро этиши керакдек туюлади. Актёрнинг истеъдодига бундан ортиқ меҳр ва баҳо бўлиши мумкинми? Айни шу роли билан актёр ўзбек кино тарихида ўчмас юлдуз бўлиб қолди.

090

055

(Tashriflar: umumiy 217, bugungi 1)

Izoh qoldiring