Umid Bekmuhammad. Qatag’on davridagi jasorat

033

4-7  октябр —  ўзбек миллатининг кўплаб зиёлилари қатағон қилинган кун.

Маълумки, ҳозирги пайтда тарих фанида 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати “Катта террор” дея номланмоқда. “Катта террор”нинг бошланиши 1937 йил 30 июлдаги СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов имзоси билан “ Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида”ги 00447-сонли оператив “мутлақо махфий” тамғаси остидаги буйруқдан бошланганди.

001
ҚАТАҒОН ДАВРДАГИ ЖАСОРАТ
УМИД БЕКМУҲАММАД
001

002Тарихдаги фожиали сана — 1938 йил 4-7 октябрда Тошкентда собиқ иттифоқ Олий судининг ҳарбий коллегияси сайёр йиғилиши бўлиб ўтганди.Ўшанда кўплаб Ўзбекистонлик партия ва давлат, жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар-умуман элита-миллат гуллари қатағон этилиб умр шамлари сўндирилган эди. Маълумки, ҳозирги пайтда тарих фанида 1937-38 йиллардаги қатағон сиёсати “Катта террор” дея номланмоқда. “Катта террор”нинг бошланиши 1937 йил 30 июлдаги СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов имзоси билан “ Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича опреация тўғрисида”ги 00447-сонли оператив “мутлақо махфий” тамғаси остидаги буйруқдан бошланганди.

Натижада “Катта террор” 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябригача давом этиб, бу фурсат оралиғида миллионлаб инсонлар қатағон сиёсат жабрини тотишди-отилди, қамоққа ташланди, давр жабри-зулмини чекишди. Хуллас, “Катта террор” даврини тадқиқ қилишнинг ўзи катта илмий тадқиқот ишларини талаб қилади.
Айнан 1938 йил 4-7 октябрда Ўзбекистондаги сайёр суд томонидан 165 кишига ҳукм ўқилишига сиёсий бюронинг бундан олдинроқда ўтказилган бир йиғилиши асос бўлганди.1938 йил 28 мартда И.В.Сталин, В.М.Молотов, Л.М.Каганович, А.А.Жданов, К.Е.Ворошилов каби сиёсий бюро аъзолари 165 нафар ўзбекистонлик элита вакилининг қатағон қилиниши мумкин бўлган рўйхатини имзолаганди.

Шунга кўра,олий суд ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишида 155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатув лагерига-МТЛга 10 йиллик қамоққа ҳукм қилинганди.Отувга ҳукм қилинган миллат намоёндалари орасида Исроил Ортиқов ҳам бор эди.Хўш, Исроил Ортиқов ким бўлган?

Маълумки, аксарият инсонлар Сталин даврида амалга оширилган қатағон даврда ҳамма сукунат билан рўй бераётган даҳшатли воқеаларга муносабат билдирмаган,деган тасаввурда.Чунки тоталитар тузумда қарши фикр билдиришнинг ўзи, қатағон қилинаётганларга ачиниш туйғусининг ифодаланиши, айбланаётган инсонларга шериклик дея баҳоланиши мумкин.Аммо тарихий ҳужжатларга кўра, ҳали қатағон тўлқини бошланмасидан олдиноқ, жамиятда бўлиб турган мудҳиш воқеаларга қарши фикр билдирган инсон бўлган.Бу жасоратли инсон Исроил Ортиқов эди.
Бу шахс тақдирига тўхталишдан олдин,Хоразм вилояти мисолида шу даврда бўлиб ўтаётган воқеаларга бир назар солсак.

Аслида «Катта Террор» давридаги тозалашга олдин «фатво» берилган—1923 йилнинг 12 июн куни Москвада бўлган РКП(б)нинг тўртинчи йиғилишида И.В.Сталин нутқ сўзлаб, унда шундай таҳдидона фикрларни билдириб ўтганди: » …Хоразм ва Бухоро ҳақидаги нутқимга қайтаман.Хоразм тўғрисида хоразмлик вакиллар бугунги йиғилишда қатнашмаётганлиги сабабли гапириб ўтирмайман.Қўлимдаги материаллар билангина Хоразмдаги партия, давлат ишини баҳолаш адолатдан эмас.Бу ерда Хоразм тўғрисида Бройдо нима деган бўлса, буларнинг ҳаммаси ўтмишга таауллуқлидир.Хоразмнинг келгусидаги аҳволи учун бу катта аҳамиятга эга эмас. Партия тўғрисида у (Бройдо) партия аъзоларининг 50% савдогарлар ва бошқалардир деди.Балким бу ўтмишда шундай бўлгандир.Лекин Хоразмда ҳозирги пайтда тозалаш олиб борилаяпти.Ҳали Хоразмга бирорта партия билети берилган эмас.Партия тўғрисида тозалашдан кейин гапирса бўлади.Айтишларича, Хоразмда бир неча минг партия аъзоси бор.Ўйлайманки, тозалашдан кейин у ерда 100дан ортиқ партия аъзоси қолмайди.Бухорода ҳам ўтган йили шундай аҳвол мавжуд бўлиб, 16 минг партия аъзоси бор эди.Маълумки, тозалашдан кейин 1000дан зиёд партия аъзоси қолди.»( И.В.Сталин, Тўла асарлар тўплами, 1947 йил, 5 том, 330 бет, Москва, ).

Сталиннинг бу фикри кўп йиллар давомида дастуриламал вазифасини ўтади.Натижада жойларда тозалаш, коллективлаштиришга қарши бўлган мулкдорларни «қулоқ», «ёт унсур» дея қамаб, сургун қилиш, эркин фикрли, эътиқодли инсонларни таъқиб қилиш авж олди.

Биргина 1929 йилда хонлик даврида қозикалон,Хоразм Халқ Республикаси даврида адлия нозири бўлган Бобоохун Салимов ( У ҳақда мана бу саҳифада ўқинг), 1907-1912 йилларда Истамбул университетида ўқиган, кейинчалик ХХР маданият нозир бўлиб ишлаган мулла Бекчон Раҳмоновлар жадид зиёлиси сифатида ўз уйларида отиб кетилади.

004
1920 йил 13 сентябрда Кремльда РСФСР ва ХХР ўртасида шартнома имзоланиши пайтида Бобоохун Салимов нутқ сўзламоқда.

Ёки Боғот қишлоғилик мулла Матёқуб Матниёзов 1928 йил 30 декабрда «Большевиклар Хоразмни «соғин сигир»га айлантириб қўйдилар, аввалига солиқ солдилар, ҳар хил заёмлар тақсимладилар, эндиликда эса бойлардан ерларини тортиб олмоқдалар.Мана сизга жонли мисол: заём берганларида «ютиб оласизлар», » ўз деҳқон хўжалигингизни яхшилаб оласизлар» деб айтишди, лекин ким ютуққа эга бўлди?Ҳеч ким.Гўё хўжаликни яхшилаб оласизлар, деб ширкатдан аванс бердилар, энди бўлса шу ссудани талаб қилмоқдалар, баҳорда деҳқон 100 сўмга сотиб олган ҳўкизни ҳозирда 40 сўмга сотади, чунки бутун ёз бўйи ишлаб топган пулни заём ва солиқ учун олиб қўйишмоқда, деҳқон ссудани тўлаш учун сотишга мажбур бўлмоқда.» дея ҳақиқатни кўпчилик олдида айтгани учун «қулоқ» сифатида сургун қилинади.

Ўша даврда қулоқ қилинган фақатгина у эмас эди.Қурбон Берегиннинг ёзишига кўра, «1928 йилнинг ўзида, Хоразм округида бўйича собиқ хон амалдорлари, тўраларнинг 200,руҳоний уламоларнинг 52, савдогарларнинг 141, судхўрларнинг 13, жами эса 532 мулкдор хонадоннинг хўжалиги тугатилиб, улардан 899273 таноб ери тортиб олинган.Шунингдек, 220 от, 80 туя, 229 ҳукиз, жами 605 иш ҳайвони, 202 арава, 1040 та кунда, паза, ўроқ, кетмон, белкурак, яна 404 чиғир, 2 машина двигатель, 1 насос, 36 мой жувозлари, 13 гурунч жувози, 80 тегирмон, 246 та турар жойлари тортиб олиниб мусодара қилинади» (Қ.Берегин, «Хоразм округида меҳнатсиз хўжаликларни тугатиш якунлари», Самарқанд-Тошкент, 1930 йил, 44 бет).

Бундан ташқари «тугатилган хўжаликлардан қишлоқ аҳолисига таъсир қилувчи зарарли деб 18 бой, 14 собиқ хон хонадонига қарашли тўралар, 10 руҳонийлар, 8 савдогарлар, 4 судхўр, жами 55 киши топилди ва улар район ер комиссиялари томонидан зарарли деб топилиб, округ доирасидан сургун қилинди» (Қ.Берегин, юқоридаги китоб, 45-бет).

Ана шундай қалтис бир вазиятда бегуноҳ қулоқ ва қатағон бўлаётган инсонларни ажал домидан сақлаш мақсадида, кўпдан –кўп кишилар ноҳақ туҳмат, турли гумонлар билан азоб чекаётганликларини, Ўзбекистон ёшлар қўмитасининг саркотиби Исроил Ортиқовгина айта олган.Ортиқов Хоразм мисолида воқеаларга баҳо бериб ўтади.

У 1932 йилнинг 23 –августида бўлиб ўтган ёшлар анжуманида мардлик билан беайб қатағон қилинаётган одамларни ажал домидан қутқаришга интилади: » Мана сизларга ахлоқ тузатиш уйида бўлиб ўтган бир факт.Бу ерда 15 ёшида 3 йиллик қамоқ жазосига ( бу тўғриси даҳшат) ҳукм қилинган бир бола ўтирибди.Бу бола ҳозиргача қамалиб ётиб, ёши 17 га етган.16 ёшдаги бир бола бўлса, от ўғирлаб кетаётган одамни кўрган, лекин ўғрини ушлаш қўлидан келмаган,аммо ўғрини кўрганини сўзлагани учун қамалган.Ёки бир отни миниб айланиб юрганлиги учун, телба бўлиб қолган ўзбек аёлини қамашган.Шифокор бу хотиннинг телбалиги, уни суд қилишга қонун йўл қўймаслиги ҳамда уни тезлик билан озод қилиш зарурлигини кўрсатиб тушунтириш хати берсада, прокурор уни қабул қилмаган.

Янги Урганч қамоқхонаси бошлиғи, партия аъзоси, «Қизил Меҳнат» нишони билан мукофотланган Матчонов қонунларнинг бузилишига йўл қўйган.Бу киши қамоққа яқин қариндошларини кўриш учун келадиган хотинлар чиройли бўлса, аввал қамоқхона бошлиғи олдига киришни ёзилмаган қонун даражасига чиқарган…Аёлларга шундан кейингина ўз қариндошларини кўришга ижозат берилган.

Ёки, бир камбағал бечора эса заём учун 10 сўм қарздор бўлган, унинг камбағаллиги инобатга олиниб, қарзни тўлаш бир ҳафтага кечиктирилган.Шундай бўлса ҳам шу иш учун бу камбағални аксилинқилобчиликда айблаб суд қилганлар» (Тошкент, ЎЗДАВНАШР, 1936 йил, 17-бет). дея ёшлар анжуманида минбардан туриб жасорат билан нутқ сўзлайди.

Шунингдек,Исроил Ортиқов, маданий турмуш каби сиёсатлар натижасида меҳнаткашларнинг аҳволи оғирлашаётганини, турмуш шароити ортга қараб кетаётганини, айирмачилигу шовинизм авж олиб, ишга қабул қилишда ҳам бунга эътибор қаратилаётганлигини танқид қилиб, дадиллик билан айта олган:
«Байналминал тарбия деймизу, колхозга қозоқларни қабул қилмаслик, ёғ заводи ва бошқаларга улуғ рус давлат шовинизми каби муносабатлар бўлган чиқишларни кўрамиз» деб алоҳида таъкидлаб ўтади.
Шу каби ўша даврда авж олган маданий турмуш даражасида яшаяпмиз деган ақиданинг ҳам нотўғрилигини айтади: «Мен бир уй билан танишдим.Мана шундай бир том тагида бўлган қоронғи, зах уйларда бир хонада хотинлар яшайди, иккинчи хонада эркаклар яшайди, булар билан бир қаторда отхона жойлашган.Ушбу одамлар ёнида от, туя, ҳўкиз. Эшаклар боғланган.Ахлат чуқури ҳам ўша ерда.Ҳамма бинолар лойдан, тупроқдан ишланган бўлиб, ёғочдан ишланган иморатлар бутунлай йўқ» (ўша асар, 27-бет).

Кўрганингиздек, ҳамма ёппасига «ура» деб турган, қатағон авжига чиққан пайтда жамиятни, қолаверса рус-совет шовинизмини танқид қилиш учун ҳаммадаям журъат, метин ирода топилавермасди.Исроил Ортиқов эса буни минбардан туриб ёшлар анжуманида ҳақиқий аҳволни, совет тузумининг нақадар қирғинбарот эканлигини дадил, баралла айта олган.

Гарчи, ушбу нутқи билан Исроил Ортиқов қатағон » машинаси»ни тўхтатиб қололмаган бўлсада, ноҳақдан айбланаётган инсонларни ажал домидан қутқаришга интилган, ўз даврининг мудҳиш сиёсатини ҳаққоний танқид қила олган.Бу советларнинг ситамли , хусусан,Сталиннинг қатағон сиёсати авж олган даврда рўй бераётган камчиликларни ҳаққоний, минбардан туриб айтилган ягона ҳодиса деса ҳам бўлади.

Хўш, фидойилик кўрсатган жасоратли Исроил Ортиқовнинг ҳаёти қандай кечган эди?

1907 йил Қўқонда ҳунарманд оиласида туғилган Исроилнинг отаси 1918 йил Қўқон мухторияти дашноқлар томонидан қонга ботирилганда вафот этганди.Онаси эса 1920 йилда ҳаётдан кўз юмади.Шу тариқа тақдир зарбалари боис Исроил темир йўл идорасида ишловчи акаси Аҳмаджон қарамоғида вояга етади.Балоғатга етгач акаси билан темир йўлда ишлай бошлайди.Саводини шу ерда ишловчи ишчилар орқали чиқарди.Русчани ўрганди.
Маълумки, 1925-30 йиллар оралиғида Ўзбекистон бўйлаб ёшлар ташкилотининг қад тиклаши ва ўз сафларига шижоатли ёшлар жалб этиш даври бўлган.Ана шу жараёнда қалбидаги бир олам эзгу ҳислар билан Исроил ҳам 1925 йилдан ёшлар ташкилотига аъзо бўлиб кирди, унинг тадбирларида иштирок этди.1928 йилда унинг ташкилотчилиги эътиборга олиниб, Боғдод тумани ёшлари ўзларига саркотибликка сайланди.1929-30 йилларда эса Қўқон, Олтиариқ тумани ёшлар ташкилотига раҳбарлик қилди.Бу йилларда у давр тўфонлари боис етим қолган ёшларни мактаб, интернатларга жалб қилиш, ёшларнинг саводини чиқариш, ташкил этилаётган колхоз, заводларга ишга жалб этишга уринди.Натижада ёш ташкилотчи И.Ортиқов 1930 йил декабрида Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг бўлим мудирлигига, 1931 йил февралидаги 5-қурултойда эса республика ёшларининг саркотиби этиб сайланди.

Республика миқёсидаги бундай катта, маъсулиятли ишга 24 ёшли йигитнинг муносиб кўрилганига сабаб, унинг одамлар билан муомиласидаги самимийлиги, ёшларни атрофида уюштира билиши, уларни олға етаклай олиши, ташкилотчилигида эди.Шу тарзда у бевосита жойларда бўлиб вазиятни ўрганиш мақсадида Самарқанд, Фарғона, Наманган, Сурхондарё,Хоразм округларига сафар қилиб, ёшлар орасида бўлди, уларни қийнаётган муаммоларга дуч келди.Муаммоларни бартараф етишга интилиб, округ, республика раҳбарларига мурожаат қилди.

У қурилаётган Қувасой цемент заводи,Чирчиқ электрохимия комбинати, Тошкент тўқимачилик комбинати, Қўқон, Бухоро, Самарқанд пахта йигирув фабрикалари,Марғилон шойи тўқиш комбинатларига ёшларни жалб этиш, уларга зарур шароит яратиш учун ўша жойларда бўлди.Саводли, интилувчан ёшларни эса Москва,Петербургга юбориб ўқитишга интилди.Уни ёшлар ва республика, округ раҳбарлари кабинетда ўтирмайдиган раҳбар дея аташар, у эса бундан қувонарди. Афсуски, шундай шижоатли инсоннинг боши устидаям 1937 йилдаги қатағон қуюни айлана бошлади. 1937 йилнинг 14 октябрида ҳибсга олиниб, 1938 йил 5 октябрида “халқ душмани” дея отиб ташланади.Бу пайтда у эндигина 31 ёшга тўлганди…

012

001
QATAG’ON DAVRDAGI JASORAT
UMID BEKMUHAMMAD
001

002Tarixdagi fojiali sana — 1938 yil 4-7 oktyabrda Toshkentda sobiq ittifoq Oliy sudining harbiy kollegiyasi sayyor yig’ilishi bo’lib o’tgandi.O’shanda ko’plab O’zbekistonlik partiya va davlat, jamoat arboblari, shoir va yozuvchilar-umuman elita-millat gullari qatag’on etilib umr shamlari so’ndirilgan edi. Ma’lumki, hozirgi paytda tarix fanida 1937-38 yillardagi qatag’on siyosati “Katta terror” deya nomlanmoqda. “Katta terror”ning boshlanishi 1937 yil 30 iyuldagi SSSR ichki ishlar xalq komissari Nikolay Yejov imzosi bilan “ Sobiq quloqlar, jinoyatchilar va boshqa antisovet elementlarni qatag’on qilish bo’yicha opreatsiya to’g’risida”gi 00447-sonli operativ “mutlaqo maxfiy” tamg’asi ostidagi buyruqdan boshlangandi.

Natijada “Katta terror” 1937 yil 5 avgustdan 1938 yil noyabrigacha davom etib, bu fursat oralig’ida millionlab insonlar qatag’on siyosat jabrini totishdi-otildi, qamoqqa tashlandi, davr jabri-zulmini chekishdi. Xullas, “Katta terror” davrini tadqiq qilishning o’zi katta ilmiy tadqiqot ishlarini talab qiladi.
Aynan 1938 yil 4-7 oktyabrda O’zbekistondagi sayyor sud tomonidan 165 kishiga hukm o’qilishiga siyosiy byuroning bundan oldinroqda o’tkazilgan bir yig’ilishi asos bo’lgandi.1938 yil 28 martda I.V.Stalin, V.M.Molotov, L.M.Kaganovich, A.A.Jdanov, K.YE.Voroshilov kabi siyosiy byuro a’zolari 165 nafar o’zbekistonlik elita vakilining qatag’on qilinishi mumkin bo’lgan ro’yxatini imzolagandi.

Shunga ko’ra,oliy sud harbiy kollegiyasining sayyor yig’ilishida 155 kishi otuvga, 10 kishi mehnat tuzatuv lageriga-MTLga 10 yillik qamoqqa hukm qilingandi.Otuvga hukm qilingan millat namoyondalari orasida Isroil Ortiqov ham bor edi.Xo’sh, Isroil Ortiqov kim bo’lgan?

Ma’lumki, aksariyat insonlar Stalin davrida amalga oshirilgan qatag’on davrda hamma sukunat bilan ro’y berayotgan dahshatli voqealarga munosabat bildirmagan,degan tasavvurda.Chunki totalitar tuzumda qarshi fikr bildirishning o’zi, qatag’on qilinayotganlarga achinish tuyg’usining ifodalanishi, ayblanayotgan insonlarga sheriklik deya baholanishi mumkin.Ammo tarixiy hujjatlarga ko’ra, hali qatag’on to’lqini boshlanmasidan oldinoq, jamiyatda bo’lib turgan mudhish voqealarga qarshi fikr bildirgan inson bo’lgan.Bu jasoratli inson Isroil Ortiqov edi.Bu shaxs taqdiriga to’xtalishdan oldin,Xorazm viloyati misolida shu davrda bo’lib o’tayotgan voqealarga bir nazar solsak.

Aslida «Katta Terror» davridagi tozalashga oldin «fatvo» berilgan—1923 yilning 12 iyun kuni Moskvada bo’lgan RKP(b)ning to’rtinchi yig’ilishida I.V.Stalin nutq so’zlab, unda shunday tahdidona fikrlarni bildirib o’tgandi: » …Xorazm va Buxoro haqidagi nutqimga qaytaman.Xorazm to’g’risida xorazmlik vakillar bugungi yig’ilishda qatnashmayotganligi sababli gapirib o’tirmayman.Qo’limdagi materiallar bilangina Xorazmdagi partiya, davlat ishini baholash adolatdan emas.Bu yerda Xorazm to’g’risida Broydo nima degan bo’lsa, bularning hammasi o’tmishga taaulluqlidir.Xorazmning kelgusidagi ahvoli uchun bu katta ahamiyatga ega emas. Partiya to’g’risida u (Broydo) partiya a’zolarining 50% savdogarlar va boshqalardir dedi.Balkim bu o’tmishda shunday bo’lgandir.Lekin Xorazmda hozirgi paytda tozalash olib borilayapti.Hali Xorazmga birorta partiya bileti berilgan emas.Partiya to’g’risida tozalashdan keyin gapirsa bo’ladi.Aytishlaricha, Xorazmda bir necha ming partiya a’zosi bor.O’ylaymanki, tozalashdan keyin u yerda 100dan ortiq partiya a’zosi qolmaydi.Buxoroda ham o’tgan yili shunday ahvol mavjud bo’lib, 16 ming partiya a’zosi bor edi.Ma’lumki, tozalashdan keyin 1000dan ziyod partiya a’zosi qoldi.»( I.V.Stalin, To’la asarlar to’plami, 1947 yil, 5 tom, 330 bet, Moskva, ).

Stalinning bu fikri ko’p yillar davomida dasturilamal vazifasini o’tadi.Natijada joylarda tozalash, kollektivlashtirishga qarshi bo’lgan mulkdorlarni «quloq», «yot unsur» deya qamab, surgun qilish, erkin fikrli, e’tiqodli insonlarni ta’qib qilish avj oldi.

Birgina 1929 yilda xonlik davrida qozikalon,Xorazm Xalq Respublikasi davrida adliya noziri bo’lgan Bobooxun Salimov (U haqda mana bu sahifada o’qing), 1907-1912 yillarda Istambul universitetida o’qigan, keyinchalik XXR madaniyat nozir bo’lib ishlagan mulla Bekchon Rahmonovlar jadid ziyolisi sifatida o’z uylarida otib ketiladi.

Yoki Bog’ot qishlog’ilik mulla Matyoqub Matniyozov 1928 yil 30 dekabrda «Bol`sheviklar Xorazmni «sog’in sigir»ga aylantirib qo’ydilar, avvaliga soliq soldilar, har xil zayomlar taqsimladilar, endilikda esa boylardan yerlarini tortib olmoqdalar.Mana sizga jonli misol: zayom berganlarida «yutib olasizlar», » o’z dehqon xo’jaligingizni yaxshilab olasizlar» deb aytishdi, lekin kim yutuqqa ega bo’ldi?Hech kim.Go’yo xo’jalikni yaxshilab olasizlar, deb shirkatdan avans berdilar, endi bo’lsa shu ssudani talab qilmoqdalar, bahorda dehqon 100 so’mga sotib olgan ho’kizni hozirda 40 so’mga sotadi, chunki butun yoz bo’yi ishlab topgan pulni zayom va soliq uchun olib qo’yishmoqda, dehqon ssudani to’lash uchun sotishga majbur bo’lmoqda.» deya haqiqatni ko’pchilik oldida aytgani uchun «quloq» sifatida surgun qilinadi.

O’sha davrda quloq qilingan faqatgina u emas edi.Qurbon Bereginning yozishiga ko’ra, «1928 yilning o’zida, Xorazm okrugida bo’yicha sobiq xon amaldorlari, to’ralarning 200,ruhoniy ulamolarning 52, savdogarlarning 141, sudxo’rlarning 13, jami esa 532 mulkdor xonadonning xo’jaligi tugatilib, ulardan 899273 tanob yeri tortib olingan.Shuningdek, 220 ot, 80 tuya, 229 hukiz, jami 605 ish hayvoni, 202 arava, 1040 ta kunda, paza, o’roq, ketmon, belkurak, yana 404 chig’ir, 2 mashina dvigatel`, 1 nasos, 36 moy juvozlari, 13 gurunch juvozi, 80 tegirmon, 246 ta turar joylari tortib olinib musodara qilinadi» (Q.Beregin, «Xorazm okrugida mehnatsiz xo’jaliklarni tugatish yakunlari», Samarqand-Toshkent, 1930 yil, 44 bet).

Bundan tashqari «tugatilgan xo’jaliklardan qishloq aholisiga ta’sir qiluvchi zararli deb 18 boy, 14 sobiq xon xonadoniga qarashli to’ralar, 10 ruhoniylar, 8 savdogarlar, 4 sudxo’r, jami 55 kishi topildi va ular rayon yer komissiyalari tomonidan zararli deb topilib, okrug doirasidan surgun qilindi» (Q.Beregin, yuqoridagi kitob, 45-bet).

Ana shunday qaltis bir vaziyatda begunoh quloq va qatag’on bo’layotgan insonlarni ajal domidan saqlash maqsadida, ko’pdan –ko’p kishilar nohaq tuhmat, turli gumonlar bilan azob chekayotganliklarini, O’zbekiston yoshlar qo’mitasining sarkotibi Isroil Ortiqovgina ayta olgan.Ortiqov Xorazm misolida voqealarga baho berib o’tadi.

U 1932 yilning 23 –avgustida bo’lib o’tgan yoshlar anjumanida mardlik bilan beayb qatag’on qilinayotgan odamlarni ajal domidan qutqarishga intiladi: » Mana sizlarga axloq tuzatish uyida bo’lib o’tgan bir fakt.Bu yerda 15 yoshida 3 yillik qamoq jazosiga ( bu to’g’risi dahshat) hukm qilingan bir bola o’tiribdi.Bu bola hozirgacha qamalib yotib, yoshi 17 ga yetgan.16 yoshdagi bir bola bo’lsa, ot o’g’irlab ketayotgan odamni ko’rgan, lekin o’g’rini ushlash qo’lidan kelmagan,ammo o’g’rini ko’rganini so’zlagani uchun qamalgan.Yoki bir otni minib aylanib yurganligi uchun, telba bo’lib qolgan o’zbek ayolini qamashgan.Shifokor bu xotinning telbaligi, uni sud qilishga qonun yo’l qo’ymasligi hamda uni tezlik bilan ozod qilish zarurligini ko’rsatib tushuntirish xati bersada, prokuror uni qabul qilmagan.

Yangi Urganch qamoqxonasi boshlig’i, partiya a’zosi, «Qizil Mehnat» nishoni bilan mukofotlangan Matchonov qonunlarning buzilishiga yo’l qo’ygan.Bu kishi qamoqqa yaqin qarindoshlarini ko’rish uchun keladigan xotinlar chiroyli bo’lsa, avval qamoqxona boshlig’i oldiga kirishni yozilmagan qonun darajasiga chiqargan…Ayollarga shundan keyingina o’z qarindoshlarini ko’rishga ijozat berilgan.

Yoki, bir kambag’al bechora esa zayom uchun 10 so’m qarzdor bo’lgan, uning kambag’alligi inobatga olinib, qarzni to’lash bir haftaga kechiktirilgan.Shunday bo’lsa ham shu ish uchun bu kambag’alni aksilinqilobchilikda ayblab sud qilganlar» (Toshkent, O’ZDAVNASHR, 1936 yil, 17-bet). deya yoshlar anjumanida minbardan turib jasorat bilan nutq so’zlaydi.

Shuningdek,Isroil Ortiqov, madaniy turmush kabi siyosatlar natijasida mehnatkashlarning ahvoli og’irlashayotganini, turmush sharoiti ortga qarab ketayotganini, ayirmachiligu shovinizm avj olib, ishga qabul qilishda ham bunga e’tibor qaratilayotganligini tanqid qilib, dadillik bilan ayta olgan:»Baynalminal tarbiya deymizu, kolxozga qozoqlarni qabul qilmaslik, yog’ zavodi va boshqalarga ulug’ rus davlat shovinizmi kabi munosabatlar bo’lgan chiqishlarni ko’ramiz» deb alohida ta’kidlab o’tadi.
Shu kabi o’sha davrda avj olgan madaniy turmush darajasida yashayapmiz degan aqidaning ham noto’g’riligini aytadi: «Men bir uy bilan tanishdim.Mana shunday bir tom tagida bo’lgan qorong’i, zax uylarda bir xonada xotinlar yashaydi, ikkinchi xonada erkaklar yashaydi, bular bilan bir qatorda otxona joylashgan.Ushbu odamlar yonida ot, tuya, ho’kiz. Eshaklar bog’langan.Axlat chuquri ham o’sha yerda.Hamma binolar loydan, tuproqdan ishlangan bo’lib, yog’ochdan ishlangan imoratlar butunlay yo’q» (o’sha asar, 27-bet).

Ko’rganingizdek, hamma yoppasiga «ura» deb turgan, qatag’on avjiga chiqqan paytda jamiyatni, qolaversa rus-sovet shovinizmini tanqid qilish uchun hammadayam jur’at, metin iroda topilavermasdi.Isroil Ortiqov esa buni minbardan turib yoshlar anjumanida haqiqiy ahvolni, sovet tuzumining naqadar qirg’inbarot ekanligini dadil, baralla ayta olgan.

Garchi, ushbu nutqi bilan Isroil Ortiqov qatag’on » mashinasi»ni to’xtatib qololmagan bo’lsada, nohaqdan ayblanayotgan insonlarni ajal domidan qutqarishga intilgan, o’z davrining mudhish siyosatini haqqoniy tanqid qila olgan.Bu sovetlarning sitamli , xususan,Stalinning qatag’on siyosati avj olgan davrda ro’y berayotgan kamchiliklarni haqqoniy, minbardan turib aytilgan yagona hodisa desa ham bo’ladi.

Xo’sh, fidoyilik ko’rsatgan jasoratli Isroil Ortiqovning hayoti qanday kechgan edi?

1907 yil Qo’qonda hunarmand oilasida tug’ilgan Isroilning otasi 1918 yil Qo’qon muxtoriyati dashnoqlar tomonidan qonga botirilganda vafot etgandi.Onasi esa 1920 yilda hayotdan ko’z yumadi.Shu tariqa taqdir zarbalari bois Isroil temir yo’l idorasida ishlovchi akasi Ahmadjon qaramog’ida voyaga yetadi.Balog’atga yetgach akasi bilan temir yo’lda ishlay boshlaydi.Savodini shu yerda ishlovchi ishchilar orqali chiqardi.Ruschani o’rgandi.Ma’lumki, 1925-30 yillar oralig’ida O’zbekiston bo’ylab yoshlar tashkilotining qad tiklashi va o’z saflariga shijoatli yoshlar jalb etish davri bo’lgan.Ana shu jarayonda qalbidagi bir olam ezgu hislar bilan Isroil ham 1925 yildan yoshlar tashkilotiga a’zo bo’lib kirdi, uning tadbirlarida ishtirok etdi.1928 yilda uning tashkilotchiligi e’tiborga olinib, Bog’dod tumani yoshlari o’zlariga sarkotiblikka saylandi.1929-30 yillarda esa Qo’qon, Oltiariq tumani yoshlar tashkilotiga rahbarlik qildi.Bu yillarda u davr to’fonlari bois yetim qolgan yoshlarni maktab, internatlarga jalb qilish, yoshlarning savodini chiqarish, tashkil etilayotgan kolxoz, zavodlarga ishga jalb etishga urindi.Natijada yosh tashkilotchi I.Ortiqov 1930 yil dekabrida O’zbekiston yoshlar tashkilotining bo’lim mudirligiga, 1931 yil fevralidagi 5-qurultoyda esa respublika yoshlarining sarkotibi etib saylandi.

Respublika miqyosidagi bunday katta, ma’suliyatli ishga 24 yoshli yigitning munosib ko’rilganiga sabab, uning odamlar bilan muomilasidagi samimiyligi, yoshlarni atrofida uyushtira bilishi, ularni olg’a yetaklay olishi, tashkilotchiligida edi.Shu tarzda u bevosita joylarda bo’lib vaziyatni o’rganish maqsadida Samarqand, Farg’ona, Namangan, Surxondaryo,Xorazm okruglariga safar qilib, yoshlar orasida bo’ldi, ularni qiynayotgan muammolarga duch keldi.Muammolarni bartaraf yetishga intilib, okrug, respublika rahbarlariga murojaat qildi.

U qurilayotgan Quvasoy sement zavodi,Chirchiq elektroximiya kombinati, Toshkent to’qimachilik kombinati, Qo’qon, Buxoro, Samarqand paxta yigiruv fabrikalari,Marg’ilon shoyi to’qish kombinatlariga yoshlarni jalb etish, ularga zarur sharoit yaratish uchun o’sha joylarda bo’ldi.Savodli, intiluvchan yoshlarni esa Moskva,Peterburgga yuborib o’qitishga intildi.Uni yoshlar va respublika, okrug rahbarlari kabinetda o’tirmaydigan rahbar deya atashar, u esa bundan quvonardi. Afsuski, shunday shijoatli insonning boshi ustidayam 1937 yildagi qatag’on quyuni aylana boshladi. 1937 yilning 14 oktyabrida hibsga olinib, 1938 yil 5 oktyabrida “xalq dushmani” deya otib tashlanadi.Bu paytda u endigina 31 yoshga to’lgandi…

021

(Tashriflar: umumiy 838, bugungi 1)

Izoh qoldiring