Xondamir. «Makorim ul-axloq» asairidan Hazrat Navoiy vafotiga bag’ishlangan bob.

013 январ — Алишер Навоий хотираси куни

   Панжшанба кечаси Поёб работига лашкаргоҳдан мавлоно Вайс келиб,аъло ҳазрат бу кечаси Амир Шоҳ Малик работига ташриф қилдилар, у жойдан эрталаб юриш қиладилар, деган хабарни етказди. (Амир Алишер) бомдод намозини эртароқ адо қилиб, дарҳол отга миниб, Амир Шоҳ Малик работига қараб йўлланди…Бир фарсахга яқин юрганда, соҳибқироннинг дабдабали ва кўркам муҳаффаси кўринди. Шу фурсатда,Яратганннинг тақдири билан у зотнинг муборак боши айланиб қолди…

011

001   Ҳазрат Мир Алишер Навоий умрининг охирги йиллари оғир касалликка учрагани улуғ мутафаакирга замондош муаррихлар асарларида,шунингдек,бобомизнинг ўзлари томонидан «Хазойин ул-маоний» дебочасида аниқ ва равшан қайд этилган. Манбаларга қараганда,Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро шаддод ва бетамиз фарзандларининг навбатдаги исёнини даф этиб Астрободдан Ҳиротга қайтаётганидан хабар топган Алишер Навоий кутиб олишга чиқади ва 1501 йилнинг январ куни Ҳусайн Байқаро билан юзма-юз бўлган бир паллада ҳушдан кетиб йиқилади.
Ҳазрат Алишер Навоий хасталиги ҳақида ва вафотига оид илк  маълумотлар,асосан,муаррих Хондамир қаламига мансуб. У Ҳазрат Навоий ўлими тафсилотларини «Макорим ул-ахлоқ» ҳамда «Ҳабиб ус-сият» асарларида етарлича ҳаққоний ва аниқ ифодалаб берган. Бу ҳақда тарихшунос олим Убайдулла Каримовнинг тадқиқоти мавжуд.
Сўнгги йилларда Ҳазрат Навоий ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ чуқур ва машаққатли тадқиқотлар олиб борган Шуҳрат Сирожиддиновнинг таъкидлашича, улуғ шоир вафоти билан боғлиқ энг аниқ сана Хондамирга тегишлидир. У Ҳазрат Навоий ҳижрий 906 йили,жумод ул-охир ойининг ўн иккинчиси,якшанба куни вафот этганлигини ёзиб қолдирган.
Айни 3 январ улуғ бобомиз хотирасини ёд этиш куни тарзида бугунги авлодлар учун анъанага айланишини жуда жуда истардим. Оиласи ва фарзанди бўлмаган Алишер Навоийнинг меросчилари,ҳар қадамда мақтаниб юрганимиздек,маълум маънода,унинг фарзандлари эканмиз, бобомиз хотирасини ёд этиш ва авайлаш бизнинг маънавий бурчимиз ва буюк ватандошимиз олдидаги қарзимиздир.

099

   Хондамир Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Хожа Ҳумомуддин ибн Хожа Жалолиддин Муҳаммад ибн Бурҳониддин Муҳаммад Шерозий (1473—76, Ҳирот — 1534, Манду; Деҳлида дафн этилган) — тарихчи. Она томондан Мирхондиинг набираси ва шогирди. Отаси темурийлардан Султон Махмуд мирзонинг вазири бўлган. 10 ёшида Навоийнинг кутубхонасида кутубхоначи, 1498 й. мудир. 1503 й.дан Балхда Бадиуззамон Мирзо саройида хизмат қилган.
1507—10 й.ларда Шим. Афғонистонда (Башт қишлоғида) адабий ижод билан шуғулланган. 1510 й. Хондамир Ҳиротга қайтиб келган. 1528 й. Хондамир Ҳиндистонга, бобурийлар пойтахти Аграга, яъни Бобур хузурига борган ва 1529 й. Бобурнинг Бенгалия ва Ганг дарёси соҳили томон қилган юришида қатнашган. Бобур вафотидан сўнг Хондамир унинг вориси Ҳумоюн билан ҳарбий юришларда иштирок этган. Айни вақтда у «Ҳумоюннома» асарини ёзади. Бу хизмати эвазига унга «Амирул муар- рихин» унвони берилган. Ҳумоюн билан ҳарбий юришдан қайтиб келаётганда вафот этган. Васиятига биноан, Деҳлидаги машҳур қабристонга, шоир Хусрав Деҳлавий (1253—1325) ёнига дафн этилган. Хондамир 13 та асар ёзган, бизгача 8 таси етиб келган; «Маъосир улмулук» («Ҳамаср подшохдарнинг тарихи») (1498—99); Алишер Навоийга бағишланган: «Хулосат ул ахбор фи баён улаҳвол улахёр» («Хайрли кишилар аҳволини баён этиш борасида хабарлар хулосаси») (1498— 1500) ва «Макорим ул ахлоқ» («Олийжаноб хулкдар») (1501); «Дастур ул вузаро» («Вазирлар учун қўлланма») (1500— 01); «Номаи номи» («Атокли номалар») ёки «Иншои Ғиёсиддин», «Иншои Ғиёсий» (1522—23); Мирхонднинг «Равзат ус- сафо» асарига Хондамир томонидан қўшилган илова — 7 жилд ва «Географик қўшимча» (1522—23); «Ҳабиб ус сияр фи ахбор аф- род улбашар» («Инсон зоти хабарлари ва дўстнинг таржимаи ҳоли») (1520—24); «Ҳумоюннома» (1534).
Хондамирнинг қолган 5 та асарининг номлари маълум холос: «Осор ул мулук валанбийо» («Подшоҳ ва пайғамбарлар ҳақида ҳикоялар») (1524—25); «Ахбор ул ахёр» («Яхши инсонлар ҳақида хабарлар»); «Мунтахаби тарихи Вассоф» («Вассоф тарихидан сайланма»); «Жавоҳир ул ахбор» («Хабарлар гавҳарлари»); «Ғаройиб ул асрор» («Қизиқарли сирлар»). Навоийнинг маълумотига кура, Хондамир «Накий» тахаллуси билан шеърлар ёзган. Унинг 3 жилдли «Ҳабиб ус сияр фи ахбор афрод улбашар» асарининг 1 ва 2жидди Туркистондаги хонлар, Чингизхон ва унинг авлодларининг тарихи ҳақида, 3 жилдида эса, 15-а.нинг 90-й.ларида Мовароуннахр ва Хуросондаги темурийлар ўртасидаги ўзаро курашлар, Шайбонийхон босқини ҳақида бирмунча маълумотлар бор. Хондамир Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон тарихига оид муҳим асарлар яратган ва бу билан жаҳон маданияти хазинасига му- носиб ҳисса қўшган.

Дилором Юсупова.

xondamir

ХОНДАМИРИНГ «МАКОРИМУЛ-АХЛОҚ» РИСОЛАСИДАН «ОЛИЖАНОБ ҲАЗРАТИ СУЛТОН ЯҚИН ДЎСТИНИНГ БУ ДУНЁИ ФОНИЙДАН МАНГУЛИК ЖАҲОНИГА КЎЧИШИ БАЁНИДА» БОБИНИ ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИБ ЧИҚИШИНГИЗ,БОСМАДАН ЧИҚАРИШИНГИЗ ВА ЮКЛАБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

(Tashriflar: umumiy 321, bugungi 1)

Izoh qoldiring