4 mart — Sevimli bastakorim Pol Moria (1925-2006) tug’ilgan kun.

44456

Поль Морианинг  оҳанрабо мусиқаси, у раҳбарлик қилган  оркестрнинг суюкли нағмалари ёшлик йилларимдан бошлаб бутун умрим давомида ҳамроҳим бўлиб келмоқда. Унинг мусиқаси дунёга келиб орттирган бойликларимдан бири  десам,адашмайман.
Поль Мориа (Paul Mauriat) 1925 йилнинг 25 мартида дунёга келиб, 2006 йилнинг 3 ноябрида оламдан кўз юмган. Буюк бастакор саксон йилдан сал зиёд умри мобайнида миллионлаб мусиқа мухлислари меҳрига сазовор бўлган асарлар яратди. Энг ғаройиб жойи шундаки,миллионлаб одамлар унинг номини билишмаса-да,мусиқасини билишади,севишади. Унинг мусиқаси сонсиз телевизион кўрсатувларда жаранглаган.Aйниқса,қарайиб 30 йиллар мобайнида «Время»,»Ахбарот»дан кейин об-ҳаво маълумоти берилганда янграб турган оҳанг болалигимиздан таниш бўлиб қолган,баъзан щзщзидан хаёлимида жонланиб, янграй бошлайди.
Поль Мориа асарлари инсон зоти бор экан, дунё бўйлаб жаранглаб,юракларга муҳаббат улашаверади.

 

 

(Tashriflar: umumiy 43, bugungi 1)

Izoh qoldiring