Bahodir Karimov ‘Hammasi hayot haqida’ ko’rsatuvida.

022
Таниқли адабиётшунос олим Баҳодир Каримов (Баҳодир Карим) «Ҳаммаси ҳаёт ҳақида» кўрсатувида. «O’zbekiston» телерадиоканали. Кўрсатув муаллифи ва бошловчиси: Гулшoд Иброҳимова. 2013 йил

033

Каримов Баҳодир Нурметович 1966 йил 7 февралда Туркманистон Республикаси Тошҳовуз вилояти Тоза-ёрмиш қишлоғида зиёли оиласида туғилган. 1983 йили 30-ўрта мактабни битирди. 1984-1986 йилларда Приморье ўлкасида ҳарбий хизматда бўлди.
1986 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди ва уни 1991 йили имтиёзли диплом билан битирди.1991-1994 йилларда университет аспиранти, 1996-1999 йилларда шу университет докторанти бўлган.
2003-2006 йилларда ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети декани вазифасида ишлади, айни чоқда ЎзМУ қошидаги филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун дисссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган Кенгаш раиси сифатида фаолият кўрсатди. Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан 2001 йили университет қошида ташкил этилган Олий Адабиёт Курсини бошқарди (2001-2009). Б.Каримов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (2005 йилдан).
Б.Каримов 1999 йилдан буён ЎзМУ “Жаҳон адабиёти ва назария” кафедрасига мудирлик қилади.

033

(Tashriflar: umumiy 252, bugungi 1)

Izoh qoldiring