Baxtiniso Mahmudovaning so’nggi intervyusi & Nuriddin Egamov. Baxtinisoga

04  Саҳифа иқтидорли шоира Бахтинисо Маҳмудова хотирасига бағишланади

  Саҳифада Бахтинисо Маҳмудованинг вафотидан бир неча кун муқаддам берган интервьюси билан танишасиз. Уни Қашқадарё вилоят радиоси муҳаррири Лобар Ҳайдарова тайёрлаган. Мазкур суҳбат файлини кутубхонамизга тақдим этган Нуриддин Эгамов таъкидлаганидек, «Бу суҳбатда шоира синглимизнинг ҲАЁТГА МУҲАББАТи яшаяпти…»

Нуриддин ЭГАМОВ
БАХТИНИСОГА  ИККИ ШЕЪР
05

ТУЮҚ

Ҳовучингга дунё бахтини солар,
Бахш этиб тириклик бахтин исолар.
Руҳингга Масиҳдай бағишлар ҳаёт
Бахт исини солган Бахтинисолар…

2015 йил ноябрь

***
Бахтинисога

Кўнглингни тўкиб сол,
Дастурхон қилиб қоқ,
Силкитгин, зоғчалар еб кетсин,
“Барака топсин-ей”, деб кетсин,
Қолмасин дардингдан бир ушоқ…

Кўнглингни тўкиб сол,
Февралда гуллаган бодомдай,
Апрелда ёққан қор сингари,
Ғамларинг кетсин-ей ҳув нари,
Тўкилгин, сўнг яша одамдай.

Кўнглингни тўкиб сол,
Бўшатгин қудуқдай кўнглимга.
Сиғдирган “Искандар шохи”ни,
Қайси қайс-қайсарлар оҳини,
Озроқ жой топилар синглимга.

Кўнглингни тўкиб сол,
Бир ёмон туш каби сувга айт.
Ашкларинг ичингга ютмасдан,
Бағрингда пўртана битмасдан,
Соҳилдан тезгина ортга қайт.

Кўнглингни тўкиб сол,
Ҳа, мана, қадаҳим, қуй қани,
Тўлдиргин, сипқориб юборай,
Қуявер… воҳ… бунча тотли май…
Қолдирма бир қатра қуйқани.

Тўкиб сол,
тўкиб сол кўнглингни…

2016 йил 8 февраль

«Хуршид Даврон кутубхонаси»да Бахтинисо Маҳмудова саҳифалари:
Бахтинисо Маҳмудовага бағишлов
Ҳалима Аҳмедова. Менга ўша қуёшни юбор. Бахтинисога мактуб
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар & Эшқобил Шукур. Бахтинисо шеърларини ўқидим…
Бахтинисо Маҳмудова. Агарда қайтмасам…& Эшқобил Шукур. Бахтинисо билан хайрлашув
Бахтинисо Маҳмудова. Худо ва йиғи
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар
Абдунаби Бойқўзиев. Бахтинисога иккинчи мактуб
Абдунаби Бойқўзиев. Бахтинисога мактуб
Бахтинисо Маҳмудова. Шеърлар & Суҳбат & Бахтинисога умид ва бахт берайлик. Видеоролик
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар
Бахтинисо Маҳмудова. Шеърлар

Sahifa iqtidorli shoira Baxtiniso Mahmudova xotirasiga bagʻishlanadi

Sahifada Baxtiniso Mahmudovaning vafotidan bir necha kun muqaddam bergan intervyusi bilan tanishasiz. Uni Qashqadaryo viloyat radiosi muharriri Lobar Haydarova tayyorlagan. Mazkur suhbat faylini kutubxonamizga taqdim etgan Nuriddin Egamov taʼkidlaganidek, “Bu suhbatda shoira singlimizning HAYOTGA MUHABBATi yashayapti…”

Nuriddin EGAMOV
BAXTINISOGA  IKKI SHEʼR
05

TUYUQ

Hovuchingga dunyo baxtini solar,
Baxsh etib tiriklik baxtin isolar.
Ruhingga Masihday bagʻishlar hayot
Baxt isini solgan Baxtinisolar…

2015 yil noyabr

***
Baxtinisoga

Koʻnglingni toʻkib sol,
Dasturxon qilib qoq,
Silkitgin, zogʻchalar yeb ketsin,
“Baraka topsin-yey”, deb ketsin,
Qolmasin dardingdan bir ushoq…

Koʻnglingni toʻkib sol,
Fevralda gullagan bodomday,
Aprelda yoqqan qor singari,
Gʻamlaring ketsin-yey huv nari,
Toʻkilgin, soʻng yasha odamday.

Koʻnglingni toʻkib sol,
Boʻshatgin quduqday koʻnglimga.
Sigʻdirgan “Iskandar shoxi”ni,
Qaysi qays-qaysarlar ohini,
Ozroq joy topilar singlimga.

Koʻnglingni toʻkib sol,
Ha, mana, qadahim, quy qani,
Toʻldirgin, sipqorib yuboray,
Quyaver… voh… buncha totli may…
Qoldirma bir qatra quyqani.

Toʻkib sol,
toʻkib sol koʻnglingni…

2016 yil 8 fevral

“Xurshid Davron kutubxonasi”da Baxtiniso Mahmudova sahifalari:
Бахтинисо Маҳмудовага бағишлов
Ҳалима Аҳмедова. Менга ўша қуёшни юбор. Бахтинисога мактуб
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар & Эшқобил Шукур. Бахтинисо шеърларини ўқидим…
Бахтинисо Маҳмудова. Агарда қайтмасам…& Эшқобил Шукур. Бахтинисо билан хайрлашув
Бахтинисо Маҳмудова. Худо ва йиғи
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар
Абдунаби Бойқўзиев. Бахтинисога иккинчи мактуб
Абдунаби Бойқўзиев. Бахтинисога мактуб
Бахтинисо Маҳмудова. Шеърлар & Суҳбат & Бахтинисога умид ва бахт берайлик. Видеоролик
Бахтинисо Маҳмудова. Янги шеърлар
Бахтинисо Маҳмудова. Шеърлар

03

(Tashriflar: umumiy 101, bugungi 1)

Izoh qoldiring