Buyuk ajdodlar: Az-Zamaxshariy. Videofilm.

011

Кўҳна Хоразм заминида азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Абул Қосим аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир. Алломани чуқур ҳурмат ва меҳр билан «Устоз ул-араб ва-л-ажам» («Араблар ва ғайри араблар устози»), «Фахру Хваразм» («Хоразм фахри») каби шарафли номлар билан атаганлар.

044

Хива шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан  1997 йилда тайёрланган.  Видеофильм ижодкорлари: Хуршид Даврон, Неъмат Солаев,Комил Аваз,Бойназар Мадраҳимов, Фарҳод Бобожонов.

044

Аз-Замахшарийнинг тўлиқ номи Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий ал-имом ал-ҳанафий ал-мўътазилий бўлиб, лақаби «Жоруллоҳ», тўрт юз олтмиш еттинчи ҳижрийда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Бағдодга келиб, устозлар ҳузурида таълим олган. Хуросонга бир неча марта борган. Қаерга бормасин, атрофига одамлар йиғилиб, унга шогирд бўлишган. Ким билан мунозара қилмасин, у таслим бўлиб, Замахшарийнинг илмини эътироф этган. Шундай қилиб, унинг овозаси бутун оламга ёйилди ва замонасининг ягона алломасига айланди. Аз-Замахшарийнинг турли илм соҳаларида ўта ҳассослик билан таълиф этган асарлари бор. Уларнинг биринчиси «Ал-Кашшоф» тафсиридир. Алломанинг наҳв ҳақида «Ал-Муҳожот», «Ал-Муфассал», араб тилида «Ал-муфрад вал-мураккаб», ҳадис тафсирида «Ал-Фоиқ», луғатда «Асосул-балоға», фиқхда эса «Руусул-масоил» номли китоблари мавжуд.

(Tashriflar: umumiy 115, bugungi 1)

Izoh qoldiring