Hamza. Devon & Nihoniy g’azallari bilan aytiladigan qo’shiqlar

022

   Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди…
Бундан уч йил аввал ҳали Ҳалима Носированинг биронтаям қўшиғи youtubeда қўйилмаган пайтда мен биринчи бўлиб мана шу қўшиқни жойлаштирганимдан ҳозир ҳам фахрланаман. Ўшанда дунёнинг тўрот томонига сочилган ўзбеклардан кўплаб миннатдорчилик ҳам эшитган эдим.

09

011

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
ХУШ КЕЛУБСИЗ

Эй маҳваши замоним, эй ёр хуш келубсиз,
Биздек ғарибни йўхлаб, дилдор хуш келубсиз.

Ноумид айламасдан, мунглуғ фақирингизни,
Кўнглини бир олай деб, бисёр хуш келубсиз.

Етди фалакка бошим, кўп шоду хуррам ўлдум,
Маҳв ўлди барча ғамлар, зинҳор, хуш келубсиз.

Беҳадди бешумор ул қилган гуноҳларимни,
Олмай кўнгилга ҳаргиз, минг бор, хуш келубсиз.

Ман беадаб ёзардим ашъор куйганимдан,
Кўрганингизда топмай озор, хуш келубсиз.

Кўрманг,илоҳи, ҳаргиз камлик юзин жаҳонда,
Мақсудингизни берсун жаббор, хуш келубсиз.

Тортиқ қилай десам йўқ бир жондан ўзга туҳфа,
Қилмай фақирлиғимдан ҳеч ор, хуш келубсиз.

1911

022

(Tashriflar: umumiy 7 027, bugungi 1)

Izoh qoldiring