Olim To’laboyev (Oltinbek) «Hammasi hayot haqida» teledasturida

07

   «Шоирнинг энг катта салтанати – Сўз. Ундан маҳрумлик – йўқлик. Бу Сўз шундай қудратки, у ўз яратувчисини ўзига бўйсундиради. Сўзга қайсарлик қилиб бўлмайди, уни енгиб ҳам бўлмайди. Ҳатто ижодкор айтиш лозим бўлган бу Сўзни айтмаслик ҳам қўлидан келмайди. Шунинг учун ҳам Рауф  Парфи: “Сўз мени таъқиб қилар, Чирқиратар ўйиб кўксимни, Сен кимнинг божисан, эй Сўз?!”(242) – дейди. Ташқаридан кирган молга бож тўланади. Шоирнинг қалбига кирган “мол”га тўлайдиган божи унинг Сўзи…» Олим Олтинбек (Тўлабоев)нинг яқин кунларда сайтда эълон қилиниши режалаштирилган «Рауф Парфининг адабий-эстетик қарашлари» мақоласидан.

077

  Олим Олтинбек (Тўлабоев) 1966 йилда туғилган. 1987-1992 йиллари ТошДУнинг Ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. 1992-1995 йилларда шу ўқув даргоҳи аспиранти бўлган. “Каримбек Камийнинг ҳаёт ва ижод йўли” мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шоир Камийнинг “Дилни обод айлангиз” шеърлар тўпламини нашрга тайёрлаб, чоп эттирган (Т.: “Маънавият”, 1998). Республика матбуотида мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти масалаларига, атоқли ўзбек шоири Рауф Парфи ижодига бағишланган қатор мақолалари билан иштирок этиб келмоқда.

044

(Tashriflar: umumiy 90, bugungi 1)

Izoh qoldiring