«Qodiriy bog’i» (videofilm)

099
Фильм ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган уй, ҳовли ва шийпон, унинг қадами теккан Тошкентнинг қадимий Самарқанд-Дарвоза, Чарх-Камолон, Эскижeва, Чорсу сингари маҳаллалари, Кўкалдош, Абулқосим мадрасалари, 1- босмахона, «Сузук ота» ғори, биринчи ўзбек театр труппаси иш бошлаган бино ва саҳна, Эски шаҳарнинг Чувалачи, Қумлоқ, Тахтапул, Кўкча сингари гузарлари, Қодирий жуда кўп йиллар давомида кириб турган «Турон» кутубхонаси ва бошқа жойлар ҳали-ҳамон сақланиб турибди. Шуниси диққатга сазоворки, адибнинг барча асарларида ана шу ерларнинг изи ва иси бор. Аммо, бу эскирган ва йиллар давомида нураб бораётган табаррук қадамжолар бузилиб, йўқ бўлиб кетиш арафасида. Шу сабабдан ҳам, ушбу ҳужжатли фильм ҳам тарихий, ҳам адабий манбаа сифатида авлодларга хизмат қилади деган умиддамиз.

04

«Қодирий боғи» — 26 дaqiqa.
Сценарий муаллифи: Э. Усмонов
Режиссёр: Х.Валиев
Оператор: А.Зоҳидов

033

(Tashriflar: umumiy 832, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring