Rahmon Qo’chqor. Abdulla Qahhor. «Hayrat» ko’rsatuvi

004

Абдулла Қаҳҳор босиб ўтган ҳаёт йўли ҳам, ижод йўли ҳам виждон йўли эди. У сўнгги нафасигача миллат дарди билан яшади. Шунинг учун ҳам унга оғир бўлган. Мамлакатда тоза фикрлайдиган одамлар камайиб кетгани, шулар ҳам иқтидорини янги ҳақиқат излашга эмас, эскиларини такрорлашга сарф айлаганига қарамай, Абдулла Қаҳҳор доимо озод фикр, янги ҳақиқатлар учун курашган — ёлғизланиш, танқиду таъқибларни писанд қилмасдан курашган. Абдулла Қаҳҳорнинг ижодий нафасидан номардлик, ҳар қандай ғирромлик титраган, тубанлик ўзини панага тортган. Унга тиш қайраганлар эса юзларига ниқоб тортишга мажбур бўлишган. Унинг борлиги миллатнинг ҳам давлати, ҳам сарвати, ҳам шавкати бўлган. Муболағасиз шундай!(Иброҳим Ҳаққулнинг «Абдулла Қаҳҳор жасорати» эссесидан. Эссени тўлиқ ҳолда ушбу саҳифада ўқишингиз мумкин.)

002


09

011Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17 cентябрда Қўқон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1967). Хамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1966) лауреати. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).Ўрта Осиё Давлат унверситетининг педагогика факултетини тамомлаган (1930). Унинг илк «Ой куйганда» (1924) ҳажвий шеъри Норин шилпиқ тахаллуси остида «Муштум» журналида босилган. Ёзувчи «Бошсиз одам» (1929) ҳикоясини эълон килгач, умрининг охиригача насрда самарали ижод қилган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Олам яшаради» (1935). Шундан сўнг унинг «Ҳикоялар» (1935, 1936) тўпламлари кетма-кет нашр этилган. Бу даврда у «Сароб» (1935) романини ҳам ёзган. «Қўшчинор чироқлари» (1951) романи, «Синчалак» (1958), «Ўтмишдан эртаклар» (1965), «Муҳаббат» (1968) қиссалари ўзбек насри тараққиётига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган. У ўзининг «Шохи сўзана» («Янги ер», 1949—53), «Оғриқ тишлар» (1954), «Тобутдан товуш» (1962), «Аяжонларим» (1967) саҳна асарлари билан драматург сифатида ҳам танилган. А. С. Пушкин, Л. Толстой, Н. В. Гогол, Чехов асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.
Абдулла Қаҳҳор 1968 йил 25 майда Москва шаҳрида вафот этган.

Abdulla Qahhor 1907 yil 17 centyabrda Qo’qon shahrida tug’ilgan. O’zbekiston xalq yozuvchisi (1967). Xamza nomidagi O’zbekiston Davlat mukofoti (1966) laureati. Vafotidan so’ng «Buyuk xizmatlari uchun» ordeni bilan mukofotlangan (2000).O’rta Osiyo Davlat unversitetining pedagogika fakultetini tamomlagan (1930). Uning ilk «Oy kuyganda» (1924) hajviy she’ri Norin shilpiq taxallusi ostida «Mushtum» jurnalida bosilgan. Yozuvchi «Boshsiz odam» (1929) hikoyasini e’lon kilgach, umrining oxirigacha nasrda samarali ijod qilgan. Dastlabki hikoyalar to’plami — «Olam yasharadi» (1935). Shundan so’ng uning «Hikoyalar» (1935, 1936) to’plamlari ketma-ket nashr etilgan. Bu davrda u «Sarob» (1935) romanini ham yozgan. «Qo’shchinor chiroqlari» (1951) romani, «Sinchalak» (1958), «O’tmishdan ertaklar» (1965), «Muhabbat» (1968) qissalari o’zbek nasri taraqqiyotiga muhim hissa bo’lib qo’shilgan. U o’zining «Shoxi so’zana» («Yangi yer», 1949—53), «Og’riq tishlar» (1954), «Tobutdan tovush» (1962), «Ayajonlarim» (1967) sahna asarlari bilan dramaturg sifatida ham tanilgan. A. S. Pushkin, L. Tolstoy, N. V. Gogol, Chexov asarlarini o’zbek tiliga mahorat bilan tarjima qilgan.
Abdulla Qahhor 1968 yil 25 mayda Moskva shahrida vafot etgan.

011

(Tashriflar: umumiy 187, bugungi 1)

Izoh qoldiring