Rauf Parfi bilan suhbat.2004 yil. Mart. Jizzax.

05   Рауф ака билан бўлган бу суҳбат 2004 йилнинг 1 март куни шоир ихлосмандлари томонидан Жиззахда видео тасвирга олинган. Афсуски,видео тасвирнинг сифати жуда паст, овоз билан тасвир бир-бирига мос келмаслигини эътиборга олиб,қолаверса,биз учун Рауф Парфининг суҳбат давомида айтган сўзлари муҳимлигини назарда тутиб мазкур суҳбатнинг техник нуҳсонлардан тозаланган аудио нусхасини сизга тақдим этишни ўйладик.Суҳбат илк марта сайтимизга 2013 йил апрелида жойлаштирилган эди..

090

012    Рауф Парфи 1943 йил 27 сентябрда Тошкент вилоятининг Шўралисой қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1960—65). Ижоди 60-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърлар тўплами — «Карвон йўли» (1968). «Акс-садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хотирот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» (1981), «Сабр дарахти» (1986), «Сукунат» (1991), «Тавба» (2001), «Сўнгги видо» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Байроннинг «Манфред», Нозим Ҳикматнинг «Инсон манзаралари», Карло Каладзенинг «Денгиз хаёли» каби асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 2005 йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.

07
РАУФ ПАРФИНИНГ
ЧЎЛПОН ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАСИДАН:

09

Зулм — башариятнинг муқаддас бешикларидан бўлмиш улуғ Туркистонга бостириб кирди. Милён-милён гуноҳсиз инсонларимизнинг пок қонларини тўкди, илоҳий масжидларимизга кўппакларини боғлади, мезаналарига қўнғироқлар осди, боғларимизга «итларга ва сартларга кириш манъ этилади», деб ёзиб қўйди, жаҳоннинг кўрки бўлган обидаларга бомба ёғдирди, бир кечада минглаб ўзбекларни, эру хотин, болаларни, ҳомиладор аёлларнинг қорнидаги гўдаккача жаҳолат пичоғи билан сўйди, неки ҳалол бўлса борини харом қилди, нажосатга тўлдирди.

Бу аҳлоқсиз, маданиятсиз оломон, шайтанат бандалари менинг улуғ халқимни — ўзбек туркларини ҳар хил лақаблар, тамғалар, ёрлиқлар ёпиштириб келди. Лекин ўзбек туркларининг илоҳий Руҳини, қутлуғ тилини суғуриб ололмади. Шоирнинг ичидан нелар кечди экан, у қаро кунлар.

Зулм — бир миллатни (бошқа) бир миллат билан хундор душман қилишга эришди. Зулм учун инсон-инсонга дўст-биродар эмас, ўч олишга доим шай турган жаллод бўлиши керак эди. Эришди. Шоир солномачи эмас, у юзлаб бадиий қиёфалар яратолди.

09

(Tashriflar: umumiy 209, bugungi 1)

Izoh qoldiring