Turob To’la & Bahodir Yo’ldoshev. “Nodirabegim” (”Quvvai qahqaha”)

08
Драматург Туроб Тўла қаламига мансуб “Нодирабегим” фожиаси маърифат ва жаҳолат ўртасидаги кураш акс эттирилган саҳна асари ҳисобланиб, “Дийдор” театр-студияси актёрлари томонидан янгича талқин этилган.Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев

011

011

nodiraНодира — ХIХ асрнинг биринчи ярмида ижод қилган таниқли ўзбек шоираси. Унинг асл исми Моҳларойим бўлиб, Нодира — адабий тахаллуси. Бундан ташқари, Комила тахаллуси билан ҳам ўзбекча шеърлар битгани маълум. Форсий асарларини Макнуна тахаллуси билан ёзган. У ижод қилган даврда Қўқон адабий муҳитида ўзбек ва тожик тилларида бадиий асарлар яратиш қарийб тенг даражада эди. Нодира 1792-йили Андижонда таваллуд топган. Андижон ҳокими Раҳмонқул оталиқнинг қизи.

Нодирадан халқимизга икки девон қолди. Нисбатан тўла деб ҳисобланадиган туркий девонида 189 ғазал мавжуд. Улардан айримлари тожикча. Форсий шеърлари «Девони Макнуна»да жамланган. Шарқда соҳиби девон шоир бўлиш катта шараф ҳисобланган. Чунки девон тузиши учун шоир араб алифбосидаги барча ҳарфлар билан тугайдиган ғазаллар битган бўлиши керак. Нодира икки тилда ҳам ана шундай юксак даражага етган ижодкор эди. Шеърият мухлислари орасида шуҳрати баланд эди. Бу ҳақда унинг ўзи фахр билан:

Нодира, ҳар сўзки иншо айладим,
Айди анга аҳли даврон: «Марҳабо!»

деб ёзганида тамоман ҳақ эди. Чунки,мана, орадан бир ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлишига қарамай, унинг шеърлари ўқилади, қўшиқ қилиб куйланади, ҳамон кишиларга маънавий-маърифий, бадиий¬ табъий лаззат улашади. Нодира ижоди ўзидан кейинги кўплаб шоирлар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилди. Зокиржон Фурқатнинг айрим шеърлари айнан ана шу шоира асарларига назира (ўхшатма) тарзида дунёга келган. ХХ асрда Нодира ҳақида драма саҳнага қўйилди, бадиий филм ишланди. Унинг номига санъат ва таълим масканлари, кўчалар қўйилган.

011

08Шоир ва драматург Туроб Тўла 1918 йил 24 декабр куни Қозоғистон республикаси Чимкент вилоятига қарашли Турбат қишлоғида деҳқон оиласида туғилиб, болалар уйида тарбияланди. 1933—1941 йилларда Тошкент педагогика институтининг кечки бўлимида таҳсил олди. Шу билан бирга, «Ёш куч» журнали, «Ёш ленинчи» газеталарида ишлади. Сўнгра Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир, Ўзбекистон Радиосида бўлим бошқарувчиси, «Ўзбекфилм» киностудиясида адабий бўлим мудири, Республика киночилар уюшмаси котиби, Санъат ишлари бошқармасининг бошлиғи, Ҳамза номидаги Академик драма театри директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабиёт тарғиботи марказининг раҳбари каби бир қанча масъул лавозимларда фаоллик кўрсатди.

Туроб Тўла шеър ёзишни 1934 йиллардан бошлаган. 1939 йилда унинг биринчи шеърлар тўплами босилган. Унинг «Бахт тонготари» (1948), «Сен ҳақингда», «Қанот қоқинг, қўшиқларим», «Камалак», «Нафосат» тўпламлари нашр этилган. Шоирнинг қўшиқ учун ёзилган ёқимли, жарангдор шеърлари замонамиз кишиларининг юрагига ҳамоҳангдир. У қўшиқчи шоир сифатида, айниқса, машҳур бўлган.

Бир қанча киноқиссалар, жумладан, «Раис», «Марғилонлик қиз», «Талант», «Мафтунингман», «Фурқат», «Шашмақом», «Тўққизинчи аср монологи», «Қаҳр» филмлари сценарийси Туроб Тўла қаламига мансубдир.
Туроб Тўла драматург сифатида ҳам машҳур бўлиб, унинг «Қирқ қиз», «Қизбулоқ», «Момо ер» (Ч. Айтматов асари асосида), «Нодирабегим», «Қаҳр» песалари республика театрларида саҳналаштирилган. Шунингдек, у «Зулматдан нур» (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида) операси ҳамда «Самарқанд афсонаси» балетининг либреттоларини ёзган.Туроб Тўла Шекспирнинг «Қийиқ қизнинг қуюлиши» комедияси, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.А. Некрасов, Т. Шевченко, А. Тўқай, С. Муқонов асарларини ўзбек тилига таржима қилган. У Ўзбекистон халқ шоири (1988). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967).
Туроб Тўла 1990 йил 20 март куни Тошкент шаҳрида оламдан ўтган.

011

021ЙЎЛДОШЕВ Баҳодир Турсунович (1945.7.9, Каттақўрғон ш.) — режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1979), Ўзбекистон халқ артисти (1995). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1970). Ҳамза театрида реж. ассистенти (1968—70), реж. (1970-74), бош режиссёр. (1974-84). 1984 йилдан Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрининг бош режиссёри бўлиб ишлаган. Бугунги кунда «Дийдор» студиясининг бадиий раҳбари. Энг яхши спектакллари: «Рўйхатларда йўқ» (Б. Васильев), «Келинлар қўзғолони», «Фармонбиби аразлади» (С. Аҳмад), «Нодирабегим» (Т. Тўла), «Юлдузли тунлар» (П. Қодиров), «Зебуннисо» (Уйғун), «Майсаранинг иши» (Ҳамза), «Қора камар» (Ш. Холмирзаев), «Искандар» (А. Навоий), «Аршин мол олон» (У. Ҳожибеков),«Малика» (Фотима Галер), «Буюк ипак йўли» (М. Бафоев мусиқаси асосида),«Бухоройи шариф» (С. Айний асари асосида), «Тоға-жиянлар» (Р. Бобожон) ва б. Бир қанча бошқа театрларда ҳам спектакллар қўйган: Муқимий театрида «Нодирабегим», Лаос театрида «Келинлар қўзғолони», АҚШда «Дунё ёшлари», Конибодом театрида «Судхўрнинг ўлими», Сирдарё театрида «Дардимни кимга айтай», «Маъмура кампир», Самарқанд театрида «Нодирабегим»,«Чеча», «Буюк ипак йўли», Навоий театрида «Алишер Навоий» операси ва б. У, шунингдек, мамлакатнинг турли саналарига бағишланган байрам томошалари- ни саҳналаштирган: «Улуғбек юбилейи» (1994), «Наврўз» (1995), «Амир Темур юбилейи» (1996, Регистон), «Шарқ та роналари» (1997 йилдан 2013 йилгача) ва б. шулар жумласидан. Кинода актёр сифатида Олчинбек («Оловли йўллар»), Мухторов («Тоғдаги учрашув»), Шерзод («Олмос камар»), Собиров («Ошпаз») Акахон ( «Дев билан пакана») каби образлар яратган. Унинг спектакллари ҳар бир вокеанинг, эпизоднинг моҳиятини ифодалашга қодир саҳна воситаларига бойлиги б-н, тасвирий воситалар, мусиқа, пластиканинг мураккаб оҳангдошлиги б-н ажра- либ туради. Шунингдек, янги саҳна шаклларини топиш, давр мавзуси, ғоялари, характер, ўзбек театри анъаналарини унутмаган ҳолда жаҳон театри жараёни кенгликларига чиқишга интилиш, бугунги кун учун долзарб бўлган мавзуни ҳозиржавоблик б-н саҳнага олиб чиқиш Баҳодир Йўлдошев ижодига хос.

012

(Tashriflar: umumiy 402, bugungi 1)

Izoh qoldiring