Fil haqidagi «haqiqat». Rivoyat.

09
Тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар жамоаси у қандай ҳайвон эканлигини билиб келиш учун уч вакилини юборибди.

07
ФИЛ ҲАҚИДАГИ «ҲАҚИҚАТ»
Абдул-Мажид ибн Одам Саноийнинг “Ҳақиқат боғлари” асаридан
Маҳкам Маҳмуд таржимаси

011

054Тоғлар ортида фақат кўзи ожизлар яшайдиган бир қишлоқ бор экан. Бир подшоҳ шавкатли лашкари билан ўтиб кетаётиб, қишлоқ яқинида вақтинча қўниб, чодирларини тиклабди. Подшоҳнинг қўшинида кўп жангларда душманларни қийратган бир жанговар фил ҳам бор экан. Филнинг овозасини эшитган кўзи ожизлар жамоаси у қандай ҳайвон эканлигини билиб келиш учун уч вакилини юборибди.

Вакиллар кела солиб, ҳайвоннинг турли жойларини пайпаслаб, ушлаб кўришибди. Биттаси филнинг оёғини, биттаси хартумини, биттаси қулоғини ушлаб кўриб, филнинг қандайлигини билдим, деб ўйлабди.

Вакиллар ўз жамоасига қайтганида қишлоқ аҳли йиғилиб, фил нималигини тезроқ билгиси келиб, уларни савол-жавобга тутишибди. Филнинг япалоқ катта қулоғини ушлаб билган вакил:
— Фил гиламга ўхшаш, япалоқ кигизга ўхшаркан, — дебди.

Филнинг хартумини ушлагани бўлса:
— Фил — узун, эгилувчан ичакдай ичи бўш, лекин жуда кучли нарса экан, — дебди.

Ҳайвон оёғини ушлаган вакил:
— Фил устун каби йўғон ва мустаҳкам бир нарса, — дебди.

Кўзи ожизлар ҳар бири ўзи билган қисмни айни ҳақиқат деб билиб, қатъий ишонч ҳосил қилибди. Ҳеч бири филни бус-бутун тасаввур қилолмагани сабабли, у ҳақда айни ҳақиқатни билолмабди. Чунки, ҳақиқий билимни кўзи (қалб кўзи) очиқларгина билади. Илоҳий оламнинг бир бутунлигини билиш ҳам (қалб кўзи) кўрларга насиб этмайди.

07
FIL HAQIDAGI «HAQIQAT»
Abdul-Majid ibn Odam Sanoiyning “Haqiqat bog’lari” asaridan
Mahkam Mahmud tarjimasi

011

09Tog’lar ortida faqat ko’zi ojizlar yashaydigan bir qishloq bor ekan. Bir podshoh shavkatli lashkari bilan o’tib ketayotib, qishloq yaqinida vaqtincha qo’nib, chodirlarini tiklabdi. Podshohning qo’shinida ko’p janglarda dushmanlarni qiyratgan bir jangovar fil ham bor ekan. Filning ovozasini eshitgan ko’zi ojizlar jamoasi u qanday hayvon ekanligini bilib kelish uchun uch vakilini yuboribdi.

Vakillar kela solib, hayvonning turli joylarini paypaslab, ushlab ko’rishibdi. Bittasi filning oyog’ini, bittasi xartumini, bittasi qulog’ini ushlab ko’rib, filning qandayligini bildim, deb o’ylabdi.

Vakillar o’z jamoasiga qaytganida qishloq ahli yig’ilib, fil nimaligini tezroq bilgisi kelib, ularni savol-javobga tutishibdi. Filning yapaloq katta qulog’ini ushlab bilgan vakil:
— Fil gilamga o’xshash, yapaloq kigizga o’xsharkan, — debdi.

Filning xartumini ushlagani bo’lsa:
— Fil — uzun, egiluvchan ichakday ichi bo’sh, lekin juda kuchli narsa ekan, — debdi.

Hayvon oyog’ini ushlagan vakil:
— Fil ustun kabi yo’g’on va mustahkam bir narsa, — debdi.

Ko’zi ojizlar har biri o’zi bilgan qismni ayni haqiqat deb bilib, qat’iy ishonch hosil qilibdi. Hech biri filni bus-butun tasavvur qilolmagani sababli, u haqda ayni haqiqatni bilolmabdi. Chunki, haqiqiy bilimni ko’zi (qalb ko’zi) ochiqlargina biladi. Ilohiy olamning bir butunligini bilish ham (qalb ko’zi) ko’rlarga nasib etmaydi.

хдк

(Tashriflar: umumiy 134, bugungi 1)

Izoh qoldiring