Alber Kamyu: Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisi

021      Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди. Ҳаттоки, ўндан ортиқ асарларнинг илк бошланмаси шу дафтардан ўрин олган. Масалан, «Бегона» қиссасининг илк сатрларини ҳам айнан шу дафтардан топиш мумкин: «Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман. Ғарибхонадан «Онангиз вафот қилди. Кўмиши эртага. Чуқур ҳамдардлик билдирамиз» деган телеграмма олдим. Тушунмайсан. Балки кеча ўлгандир».

«ҲАМИША ҲАҚ БЎЛИШГА ИНТИЛИШ —
ОДОБCИЗ АҚЛ БЕЛГИСИ»

Альбер Камюнинг «Ён дафтарча»сидан
Замира РЎЗИЕВА тайёрлаган
056

02Ҳақиқий ижодкорнинг асарларини унинг ҳаёти тўлдириб туради, деганди машҳур файласуфлардан бири. Дарҳақиқат, аксарият машҳур ижодкорларнинг болалиги машаққатли ўтган. Ота-онасидан эрта айрилган ёки камбағалликда ҳаёт кечирган, тирикликнинг тошдан қаттиқ залворли юкини ёшлигиданоқ елкасига олишга мажбур бўлган. Оддий нарсаларга ҳам осон эга бўла олмаслиги иродасини тоблаган, машаққатли меҳнат эса сабр мактаби вазифасини ўтаган.
Машҳур француз ёзувчиси, файласуф олим Альбер Камю 1913 йил оддий хизматчи оиласида дунёга келди. У эндигина икки ёшга тўлганида отаси Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлди. Онаси оиланинг қора қозонини фаррошлик касби ортидан қайнатди. Ўн ёшли Камюни бошланғич синф ўқитувчиси ҳеч қандай манфаатсиз лицейга ўқишга киришга тайёрлай бошлади. Футболга иштиёқи баланд бўлган Альбер 17 ёшида сил касаллигига чалинди. Энди у севимли машғулоти — футбол билан шуғулланиш бахтидан маҳрум бўлганди…
Аммо ижодкорнинг кучли матонати келажакдан умидини узмасликка ундади. Бир куни ҳаммаси яхши бўлишига ишонч уни янги марралар сари чорлади. «Мен қашшоқлик ва қуёш ўртасидаги ярим йўлда эдим. Қашшоқлик менга барча бахт-саодат гўё тарих ва қуёш нурлари остидалигини ишонтиришга халақит берди, қуёш эса тарих ҳали ҳаммаси эмаслигига ўргатди», дея хотирлайди у.
Европанинг виждони сифатида эътироф этилган Альбер Камю ҳаётидаги ҳар бир унутилмас кунни ён дафтарчасига қоралаб борди. Нимадан кўнгли тўлмади, қачон ўзини бахтли деб айта олди, унинг қадрлайдиган туйғулари ва ҳаёт ҳақидаги ҳар ким ўзича кашф этадиган тасаввурлари ва таассуротлари жой олган битиклар йиллар оша шакллана борди. Ҳаттоки, ўндан ортиқ асарларнинг илк бошланмаси шу дафтардан ўрин олган. Масалан, «Бегона» қиссасининг илк сатрларини ҳам айнан шу дафтардан топиш мумкин: «Бугун онам ўлди. Ё кечамикан, билмайман. Ғарибхонадан «Онангиз вафот қилди. Кўмиши эртага. Чуқур ҳамдардлик билдирамиз» деган телеграмма олдим. Тушунмайсан. Балки кеча ўлгандир».
Шу тариқа санъат ва файласуфона қарашлар билан бойиган асарлари қаторига ижодкорнинг ён дафтари ҳам қўшилди. Вақтлар ўтиб кундалик асар даражасига етди. Ҳозир сизга илинганларимиз 1945 ва 1951 йиллар оралиғидаги «Ён дафтарча»дан ўрин олган.

P. S. Саҳифа қуйисида Камюнинг Аҳмад Аъзам томонидан таржима қилинган «Бегона»  қиссаси  ва «Вабо»  романини мутолаа қилишингиз, юклаб олишингиз мумкин.

056

* * *

Инсон — ўзи қандай бўлса, шундай бўлишни рад этадиган ягона мавжудотдир.

* * *

Ёшлигимда одамлардан улар менга бериши мумкин бўлганидан кўпроғини: абадий дўст бўлиш, туйғуларга содиқликни талаб қилардим. Энди улардан ўзлари бериш мумкин бўлганларидан озни: ёнимда бўлиши ва сукут сақлашни талаб қилишга ўрганиб олдим. Уларнинг туйғулари, дўстлиги, эзгу марҳаматларига ҳамиша чинакам мўъжизадек — Тангрининг инъомидек қарайман.

* * *

Кундузи қушлар парвози беҳудадек туйилади, лекин кечга бориб уларнинг ҳаракати собит мақсадли бўла бошлайди. Улар нимагадир интилади. Ҳаёт оқшомига етган одамлар ҳам шундай бўлиб қолишлари мумкин… Ҳаётнинг оқшоми бўладими?

* * *

Ёзувчи вафот этганидан кейин унинг ижоди қайта баҳолай бошланади. Худди шундай одам вафот этгандан сўнг унинг орамиздаги ўрнини қайта баҳолай бошлашади. Демак, ўтмиш буткул хомхаёллар билан тўлдирилган ўлим томонидан яратилган.

* * *

Фақат бир нарса — ўлим муқаррар. Бошқа ҳамма нарсадан қочиб қутулса бўлади. Туғилишдан ўлимгача бўлган вақт оралиғида муқаррар ҳеч нарса йўқ: барини ўзгартириш ва ҳатто агар жуда хоҳласа, урушни тўхтатиб, тинч-осойишта яшаш мумкин.

* * *

Одамлар, бир томондан, никоҳ ва муҳаббатни, иккинчи томондан — бахт ва муҳаббатни сабот билан чалкаштиришади. Ҳолбуки, улар мутлақо турлича нарсалардир. Бевосита шунинг учун муҳаббат жуда ноёблигига қарамасдан, никоҳ қурганлар орасида бахтиёрлар ҳам учрайди.

* * *

Бир неча китобини чиқариб, янги асарларида: «Шу пайтгача хато йўлдан кетаётган эканман. Энди ҳаммасини бошидан бошлайман. Ҳақ эмаслигимни тушундим», дейдиган мутафаккирни тасаввур этайлик. Бундан кейин уни ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Ҳолбуки, бу билан у ўзининг фикрлаш ҳуқуқини исботлаганди.

* * *

Инсон учун қусурларини муттасил пеш қилгандан кўра фазилатларини эътироф этиш кўпроқ фойда келтиради. Ҳар бир одам ўзининг афзалликларини намоён этишга интилиши табиий.

* * *

Ҳамиша ҳақ бўлишга интилиш — одобсиз ақл белгисидир.

* * *

Мен ҳамиша шундай фараз қиламанки, мабодо, инсон зоти бир дақиқа ёлғондан тўхтаб, ичидагини ошкор айтса борми, жамият шу заҳоти титилиб кетган бўлади.

* * *

Достоевский мазмунидан кўра бу ҳаётнинг ўзига кўпроқ муҳаббат қўйиш керак, дейди. Тўғри, дарҳақиқат, ҳаётга муҳаббат сўнганида унинг мазмуни ҳам ўз-ўзидан ўчиб қолади.

* * *

Санъат қайсидир маънода дунёнинг пировардсизлиги ва фонийлигига қарши исёндир: санъат бир вақтнинг ўзида воқеликни ҳам сақлаб, ҳам ўзгартиришдан иборат, чунки унда унинг ҳиссий ғайрат манбаи мавжуд… Санъат борлиқни тўлиқ қабул қилиш ёки тўлиқ қабул қилмаслик эмас. У бир пайтнинг ўзида исён ва муросадан тузилади…

Manba:www.qashqadaryogz.uz/

027

«HAMISHA HAQ BO’LISHGA INTILISH —
ODOBCIZ AQL BELGISI»

Alber Kamyuning «Yon daftarcha»sidan
Zamira RO’ZIEVA tayyorlagan
056

02Haqiqiy ijodkorning asarlarini uning hayoti to’ldirib turadi, degandi mashhur faylasuflardan biri. Darhaqiqat, aksariyat mashhur ijodkorlarning bolaligi mashaqqatli o’tgan. Ota-onasidan erta ayrilgan yoki kambag’allikda hayot kechirgan, tiriklikning toshdan qattiq zalvorli yukini yoshligidanoq yelkasiga olishga majbur bo’lgan. Oddiy narsalarga ham oson ega bo’la olmasligi irodasini toblagan, mashaqqatli mehnat esa sabr maktabi vazifasini o’tagan.
Mashhur frantsuz yozuvchisi, faylasuf olim Alber Kamyu 1913 yil oddiy xizmatchi oilasida dunyoga keldi. U endigina ikki yoshga to’lganida otasi Birinchi jahon urushida halok bo’ldi. Onasi oilaning qora qozonini farroshlik kasbi ortidan qaynatdi. O’n yoshli Kamyuni boshlang’ich sinf o’qituvchisi hech qanday manfaatsiz litseyga o’qishga kirishga tayyorlay boshladi. Futbolga ishtiyoqi baland bo’lgan Alber 17 yoshida sil kasalligiga chalindi. Endi u sevimli mashg’uloti — futbol bilan shug’ullanish baxtidan mahrum bo’lgandi…
Ammo ijodkorning kuchli matonati kelajakdan umidini uzmaslikka undadi. Bir kuni hammasi yaxshi bo’lishiga ishonch uni yangi marralar sari chorladi. «Men qashshoqlik va quyosh o’rtasidagi yarim yo’lda edim. Qashshoqlik menga barcha baxt-saodat go’yo tarix va quyosh nurlari ostidaligini ishontirishga xalaqit berdi, quyosh esa tarix hali hammasi emasligiga o’rgatdi», deya xotirlaydi u.
Yevropaning vijdoni sifatida e’tirof etilgan Alber Kamyu hayotidagi har bir unutilmas kunni yon daftarchasiga qoralab bordi. Nimadan ko’ngli to’lmadi, qachon o’zini baxtli deb ayta oldi, uning qadrlaydigan tuyg’ulari va hayot haqidagi har kim o’zicha kashf etadigan tasavvurlari va taassurotlari joy olgan bitiklar yillar osha shakllana bordi. Hattoki, o’ndan ortiq asarlarning ilk boshlanmasi shu daftardan o’rin olgan. Masalan, «Begona» qissasining ilk satrlarini ham aynan shu daftardan topish mumkin: «Bugun onam o’ldi. YO kechamikan, bilmayman. G’aribxonadan «Onangiz vafot qildi. Ko’mishi ertaga. Chuqur hamdardlik bildiramiz» degan telegramma oldim. Tushunmaysan. Balki kecha o’lgandir».
Shu tariqa san’at va faylasufona qarashlar bilan boyigan asarlari qatoriga ijodkorning yon daftari ham qo’shildi. Vaqtlar o’tib kundalik asar darajasiga yetdi. Hozir sizga ilinganlarimiz 1945 va 1951 yillar oralig’idagi «Yon daftarcha»dan o’rin olgan.

P. S. Sahifa quyisida Kamyuning Ahmad A’zam tomonidan tarjima qilingan «Begona»  qissasi va «Vabo» romanini mutolaa qilishingiz, yuklab olishingiz mumkin.

056

* * *

Inson — o’zi qanday bo’lsa, shunday bo’lishni rad etadigan yagona mavjudotdir.

* * *

Yoshligimda odamlardan ular menga berishi mumkin bo’lganidan ko’prog’ini: abadiy do’st bo’lish, tuyg’ularga sodiqlikni talab qilardim. Endi ulardan o’zlari berish mumkin bo’lganlaridan ozni: yonimda bo’lishi va sukut saqlashni talab qilishga o’rganib oldim. Ularning tuyg’ulari, do’stligi, ezgu marhamatlariga hamisha chinakam mo»jizadek — Tangrining in’omidek qarayman.

* * *

Kunduzi qushlar parvozi behudadek tuyiladi, lekin kechga borib ularning harakati sobit maqsadli bo’la boshlaydi. Ular nimagadir intiladi. Hayot oqshomiga yetgan odamlar ham shunday bo’lib qolishlari mumkin… Hayotning oqshomi bo’ladimi?

* * *

Yozuvchi vafot etganidan keyin uning ijodi qayta baholay boshlanadi. Xuddi shunday odam vafot etgandan so’ng uning oramizdagi o’rnini qayta baholay boshlashadi. Demak, o’tmish butkul xomxayollar bilan to’ldirilgan o’lim tomonidan yaratilgan.

* * *

Faqat bir narsa — o’lim muqarrar. Boshqa hamma narsadan qochib qutulsa bo’ladi. Tug’ilishdan o’limgacha bo’lgan vaqt oralig’ida muqarrar hech narsa yo’q: barini o’zgartirish va hatto agar juda xohlasa, urushni to’xtatib, tinch-osoyishta yashash mumkin.

* * *

Odamlar, bir tomondan, nikoh va muhabbatni, ikkinchi tomondan — baxt va muhabbatni sabot bilan chalkashtirishadi. Holbuki, ular mutlaqo turlicha narsalardir. Bevosita shuning uchun muhabbat juda noyobligiga qaramasdan, nikoh qurganlar orasida baxtiyorlar ham uchraydi.

* * *

Bir necha kitobini chiqarib, yangi asarlarida: «Shu paytgacha xato yo’ldan ketayotgan ekanman. Endi hammasini boshidan boshlayman. Haq emasligimni tushundim», deydigan mutafakkirni tasavvur etaylik. Bundan keyin uni hech kim jiddiy qabul qilmaydi. Holbuki, bu bilan u o’zining fikrlash huquqini isbotlagandi.

* * *

Inson uchun qusurlarini muttasil pesh qilgandan ko’ra fazilatlarini e’tirof etish ko’proq foyda keltiradi. Har bir odam o’zining afzalliklarini namoyon etishga intilishi tabiiy.

* * *

Hamisha haq bo’lishga intilish — odobsiz aql belgisidir.

* * *

Men hamisha shunday faraz qilamanki, mabodo, inson zoti bir daqiqa yolg’ondan to’xtab, ichidagini oshkor aytsa bormi, jamiyat shu zahoti titilib ketgan bo’ladi.

* * *

Dostoevskiy mazmunidan ko’ra bu hayotning o’ziga ko’proq muhabbat qo’yish kerak, deydi. To’g’ri, darhaqiqat, hayotga muhabbat so’nganida uning mazmuni ham o’z-o’zidan o’chib qoladi.

* * *

San’at qaysidir ma’noda dunyoning pirovardsizligi va foniyligiga qarshi isyondir: san’at bir vaqtning o’zida voqelikni ham saqlab, ham o’zgartirishdan iborat, chunki unda uning hissiy g’ayrat manbai mavjud… San’at borliqni to’liq qabul qilish yoki to’liq qabul qilmaslik emas. U bir paytning o’zida isyon va murosadan tuziladi…

Manba:www.qashqadaryogz.uz/

02е

 

098

(Tashriflar: umumiy 196, bugungi 1)

Izoh qoldiring