Hayot to’g’risida hikmatlar

022

   Ер ва қуёшни, борлиқдаги тирикликни сев. Қўл чўзганга хайр-эҳсон қил. Аҳмоқларга сабр билан жавоб бер. Даромадингни ва меҳнатингни атрофингдагиларга бағишла. Золимлардан ҳазар қил. Қаноатли бўлишга урин. Мактабда ўрганганларингни синаб кўр. Кўнглингга малол келган билимдан воз кеч (Уолт Уитман).

099
ҲАЁТ ТЎҒРИСИДА ҲИКМАТЛАР
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси
033

004 Ҳаёт тўғрисидаги илк қарашларимиз далиллардан эмас, уйдирмалардан иборат бўлади.
Артур Шопенгауэр

004 Гўзал ҳаёт ўзи келмайди. Ибодат, матонат, фидойилик ва муҳаббат билан қурилади. Шу ҳаёт сенга ҳам насиб қилишини хоҳлайман.
Деннис Кастило

004 Ҳеч ким кузатмаётгани каби рақсга туш. Ҳеч қачон жафо кўрмагандек севгин. Ҳеч ким тингламаётгандек куйла. Жаннатни кўрмай туриб, унинг ерда эканлигини ҳис қилиб яша.
Уильям Паркей

004 Яша, яшашга қўй ва яшашга ёрдамлаш.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Бугунги ҳаёт тарзимиз ҳақида гапирганда, касалхоналардаги ўринларнинг ярмидан кўпи эртасидан қайғуриб, асаб ва руҳий хасталикларга чалинган одамлар билан тўлиб-тошганини айтишни унутмаслик лозим.
Дейл Карнеги

004 Хоҳиш ҳаётнинг ярми. Беғамлик эса ажалнинг ярмидир.
Халил Жуброн Халил

004 Ҳаёт – бу муҳаббат. Муҳаббатни бой берган киши ҳаётни ҳам бой беради.
Лео Бускаглиа

004 Яхши ҳаётнинг таркиби ўқиш, ишлаш ва хоҳлашдан иборат.
Кристофер Морло

Яшашнинг икки йўли бор. Ундаги ҳамма нарсанинг мўъжизавий эканлигига ишониб ёки ҳаммасини одатий ҳол дея қабул қилиб яшаш.
Альберт Эйнштейн

004 Бир маротаба яшашимиз рост. Агар оқилона яшасанг, шу ҳам етарли.
Жо Льюис

004 Ҳаёт – бу энг узун кундан бошқа нарса эмас.
Жорж Барнс

004 Ҳаёт пиёзга ўхшайди: арчаётганингда кўзингдан ёш чиқади.
Француз мақоли

004 Хоҳлаганингча яшаб, яшагунингча хоҳла.
Шотланд мақоли

004 Ҳаёт қайта-қайта ҳолдан тойдиради, дейилади эртакларда.
Уильям Шекспир

004 Ер ва қуёшни, борлиқдаги тирикликни сев. Қўл чўзганга хайр-эҳсон қил. Аҳмоқларга сабр билан жавоб бер. Даромадингни ва меҳнатингни атрофингдагиларга бағишла. Золимлардан ҳазар қил. Қаноатли бўлишга урин. Мактабда ўрганганларингни синаб кўр. Кўнглингга малол келган билимдан воз кеч.
Уолт Уитман

004 Инсонга пул берсанг кўнглини хушлайсан. Унга орзу бера олсанг қалбини ҳаракатга ундайсан. Агар унга эътиқодни бериб, қалбини ўзгартирсанг, ундаги пул ва орзу унинг ҳаётига маъно олиб киради.
Нейл Стейт

004 Ҳаёт узунлиги билан эмас, чуқурлиги билан ўлчанади.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Ҳаёт тарзингга хос бўлган ҳеч нарса сенга зарар келтирмайди.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Яхшилик қилганларгина бу ҳаётда яшай оладилар.
Лев Толстой

004 Ҳаёт илоҳий тилсимдир. Унга на илм, на фалсафа ёки инсон эътиқоди ойдинлик кирита олмаган.
Жеймс Редфельд

004 Келажак унга тайёргарлик кўрганларникидир.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Шаҳарда ҳаёт шунчалик шошма-шошарки, одамлар қидирган нарсаларини топгунларича ўзларини йўқотиб қўйишади.
Эдвард Фостер

004 Ёлғиз одам нуқул ҳаётдан нолийди ва ном-нишонсиз йўқолиб кетади.
Уильям Темпл

Ҳаётда ҳамма нарсадан бохабар бўл. Бироқ, кўп ҳам эътиборли бўлма. Баъзи бир нарсаларнигина тўғирлашга ҳаракат қил.
Поуп Жон

004 Киши ҳаёти – ҳақиқий романтика. Жасурлик билан борилса, у инсонни ўз лаззатларидан баҳраманд қилади.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Шаҳардаги саёҳатим бир йилга чўзилди. Адашмасам ўша кун якшанба эди.
У. С. Филдс

004 Ҳаётдаги энг яхши нарсалар савдолашилмайди. Дўстлик, вафо ва муҳаббат талонга муҳтож эмас.
Жорж Хевит

004 Бир кунлик умрда ҳам бир асрлик ҳаёт кечирса бўлади.
Жин де Ла Броер

004 Ҳаёт сабоқлари ўрганилмагунича қаршимизда қайта ва қайта намоён бўлаверади.
Дэвид Эшли Бревер

004 Шу бугунги кунинг учун яша. Эртага ҳамма нарса ўзгаради. Сен ҳам.
Стефен Рамжеван

004 Таржимаи ҳолдан бўлак аниқ ва ишончли тарих йўқ.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Мусобақанинг қийинлашиб бориши сенинг унга ҳали тайёр эмаслигингдан дарак.
Боб Марлей

004 Маънолироқ яшашнинг сири учта: бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашиш.
Уильям Уард

004 Умр ўлчами муддат билан эмас, амал билан белгиланади.
Кори Тен Бум

004 Бугун эртанинг тарихига айланмасидан яшашга улгур.
Мақол

004 Агар қилиш мумкинлигига ишонганимизда кўп нарсани уддалаган бўлар эдик.
Члетин Малешерберс

004 Бахтиёрлик бахтсизлик йўқ дегани эмас.
Қози Шамс

004 Ишлари аъло бўлиши учун яхши тадбир қўллаган кишининг ишлари яхши бўлади.
Жак Бек

004 Қабристон биз яшаётган дунё сабоғи намоён бўладиган энг ёрқин кўзгудир.
Сорин Керин

004 Сохта ғолибликдан ҳақиқий мағлубият афзал.
Уиллиям Маркевич

004 Ҳаётдаги ютуқ эришилган муваффақият билан эмас, бой берилган имкониятлар билан ўлчанади.
Уочман Ниль

004 Идеал ҳаётнинг йўқлиги аниқ. Аммо, бахтли ҳаёт кечирса бўлади.
Грег Эванс

004 Шаҳар – одамлар ўз билганларини ривожлантирадиган ва излайдиган марказдир.
Маргарет Меад

004 Ёлғиз яшашга интилган киши инсон сифатида муваффақият қозона олмайди.
Перл С. Бак

004 Самимий яшасанг, жуда эрта ҳам ўлмайсан ва жуда узоқ ҳам яшамайсан.
Лейди Р. Рассел

004 Ёшлик беқарорликлари бахтиёрликка тўсқинлик қилади. Кексаликдаги бахт ҳам омонат. Ҳаётнинг энг жўшқин, омадли даври 40 билан 60 ёш орасидадир.
Кристиан Невел Бови

004 Ер юзидаги гўзалликлар ва тилсимлар ичида яшаган одам ҳаётда ёлғизланиб қолмайди.
Рачел Карсон

004 Шифокор баъзида ўлим тиғига чап бериши мумкин. Лекин у қум соатдаги зарраларни тўхтатиб қўя олмайди.
Хезтер Трайл

004 Ҳар кишининг ҳаёти воқеалар тафсилоти ёзилган кундаликдир.
Жеймс М. Барри

004 Кулги энг яхши шифо. Аммо мусиқа кўнгилнинг аспиринидир.
Аллен Генцлер

004 Ҳаёт бу – саёҳатдир.
Виктор Гюго

004 Ҳаётдаги энг катта эҳтиёж манманликдир. Яхши ҳаётга бошлайдиган маслаҳатга қулоқ тутқазмайдиган қусур ҳам манманликдир.
Томас Кемпс

004 Ҳар бир киши ҳеч бўлмаганда уч нарсадан бохабар бўлиши лозим: қаерда эканлигидан, қаерга бормоқчилигидан ва у ерда нима қилиши кераклигидан.
Жон Раскин

004 Яшаш – келажак тўғрисида бирор нарса дея олмасликдир. Кейиндан озгина бўлса ҳам хабардор бўлиш фалокат келтиради. Санъаткор ҳам бундан батамом бехабар бўлади. Биз фақатгина тахмин қила оламиз.
Эгнес де Милле

004 Ҳаёт – келажак билан мунтазам тўқнашишдир.
Жозе Ортега Гассет

004 Бир грамм туйғу тонналаб далилларга тенг.
Жон Жунор

004 Тоғлар, дарёлар, дарахт ва ўрмонлар, кун ва тун ўзида энг моҳирона ҳамда энг буюк ҳақиқатни акс эттириб турибди.
Юан Соу

004 Ҳаётингда маъно йўқлигини сезганинг яшаш учун сабаб бўлсин.
Э. М. Сиоран

004 Дард ва шодлик барча ерда ёнма-ён яшайди. Бахтиёрлик ва хурсандчилик шаҳри Парижда ҳам бир кунда 50 киши ғам-қайғу туфайли жон беради.
Себастиан Николас де Чамфорт

004 Битта кемага ягона лангар камлик қилганидек, бутун бошли ҳаёт учун ҳам ягона орзу етарли эмас.
Эпиктет

004 Ҳаёт – гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир.
Грег Эванс

004 Ҳаёт – бу ўчирғич ишлатмасдан чизиш санъатидир.
Жон Гарднер

004 Ҳаётда бахтсиз бўлиш оғир. Бахтли бўлиб, бу бахтни йўқотиб қўйишдан хавотирланиш эса азоб.
Жин де Ла Броер

004 Ҳаёт ўзингни қидириш эмас, шакллантириш дегани.
Қадимий мақол

004 Ҳозир ҳамма катта ишлар қилиш илинжида. Ваҳоланки, ҳаёт майда-чуйдалардан иборат.
Франк Кларк

004 Ҳаёт! Бу аҳмоқ томонидан жазавага тушиб айтилган эртак.
Уильям Шекспир

004 Севги қалбни озиқлантирувчи, асровчи ва малҳам бўлувчи умрбоқий қувватдир. У ҳаётнинг абадий ютуғидир.
Смайли Блантон

004 Кимдир “Ҳаётдан тўйдим!” деса бу ҳаёт уни тўйдирганидан нишон.
Оскар Уайлд

004 Севги бизни ичимиздаги хоҳишларимиз билан мустақил ҳисоблашиш мажбуриятидан халос қилади.
Бригам Янг

004 Рақсга тушиш учун яша. Яшаш учун рақсга тушма.
Лих К.

004 Бахт – тўсиқлардан ўтиш эмас, уларни йўқ қилиш дегани.
Э. Харт

004 Эски бир ошнам тўғри айтган экан: “Ҳаётдан ўтишимга ишонаман, аммо бунга ҳали бор. Бутун меҳрибончилик ва яхшиликларни ҳозир қилганим яхши. Тўғри, булар ҳам ўтиб кетади. Аммо бунгача ҳам ҳали бор”.
У. К. Ганнет

004 Агар сенда хотиржамлик, соғлик ва қувват бўлсагина ҳаётинг шодлик ҳамда қониқиш хиссига тўла бўлади.
Норман Винсент Пилл

004 Ҳаёт йўргакдаги болага ўхшайди: ширин гапириб, эркаласангиз ухлаб қолади. Шу билан эътибор ҳам тугайди.
Оливер Голдсмит

004 Кўра била туриб қилинаётган нодонликчалик хавфли ҳеч нарса йўқ.
Гёте

004 Хаёлларингга диққат қил. Шунда улар сўзга айланадилар. Сўзларингга диққат қил, улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга диққат қил, у одатга айланади. Одатга диққат қил, у фазилатга айланади. Фазилатга диққат қил у тақдирингга айланади.
Франк Отлоу

004 Ҳаёт – саёҳат. У машаққат ва синовларга тўла эканлигига ишонаман. Аммо ўзимиздаги қобилият ва кучни бирлаштира олсак, манзилга осонгина етиша олишимизга шубҳа қилмайман.
Лес Броун

004 Йўқотилган вақт – биз яшай олмаган дақиқалардир.
Дотрич Боноффер

004 Яшаш – менинг ҳам санъатим, ҳам касбим бўлади.
Мишел де Монтижне

004 Ҳаёт – камтарлик тўғрисидаги узун сабоқ.
Жеймс Барри

004 Дин учун жон бериш тақводор бўлиб яшашдан осонроқ.
Хорхе Луис Борхес

004 Одамнинг ҳаёти билимдир. Бундан бехабар киши йўқликка маҳкум.
Карл Жунг

004 Мени ҳайратлантирадиган ва мен ёқтирадиган кишилар ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Аммо мен севадиган инсонларнинг бари бир хил: улар мени хурсандчиликка бошлайдилар.
У. Х. Оден

004 Ҳаётда энг муҳими бу – ҳаёт. Унинг натижаси эмас.
Гёте

004 Бир ҳаётни иккинчиси билан қиёслаш нотўғри. Улар ўртасидаги ягона ўхшашлик ўлим бўлиши мумкин.
Сорин Керин

004 Яшаш курашга ўхшайди: энг асосийси қаддингни тик тутган ҳолда кутилмаган ҳужумга тайёр туриш.
Марк Аврелий

004 Ҳар бир эркак ўз-ўзига ҳаёт сабоғини бериши лозим.
Антуан де Сэнт Экзюпери

Ҳаётингдаги йиллар эмас, йиллардаги ҳаётинг муҳим.
Эдлай Стевенсон

004 Ҳаётга сени кучсиз қилишига йўл қўйма. Акс ҳолда ҳаммасини яна бошдан бошлашинга тўғри келади.
Ричард Л. Эванс

004 Яшаб туриб яшашни билмаган одам чиндан ҳам қашшоқдир.
Гильберт Холланд

004 Ҳаммаси унинг ўз қўлида. У эса эркак.
Серж Танкиан

004 Ҳаёт бу ҳаракат ва туйғулардан иборат.
Оливер Уэнделл Холмс

004 Ўй-хаёлларни назорат қила олиш инсон идрокининг юқори поғонасидир.
Чарльз Дарвин

004 Миллионлаб инсонларнинг бегонадек яшашлари бу – шаҳар ҳаётидир.
Ҳенри Дэвид Троа

004 Мен ўзим гувоҳи бўлганларимнинг бир бўлагиман.
Лорд Альфред Теннисон

004 Ҳаёт бу – мен бир лаҳза тутиб турадиган қисқагина шам эмас. Бу келажак авлодга топширгунимча иложи борича ёрқинроқ ёниши керак бўлган қўлимдаги машъаладир.
Жорж Бернард Шоу

004 Ўтмишдаги хатолардан хафа бўлсамда ердаги ҳаётимни чекланганини ўйлаб бахтли яшашга интиламан.
Нельсон Мандела

004 Биз тўғримиздаги энг улкан ҳақиқат кўзгу қаршисида намоён бўлади.
Сорин Керин

004 Ҳар кимсанинг ҳаёти Яратган томонидан битилган эртакдир.
Ҳанс Кристиан Андерсон

004 Ҳаёт сен ўйлагандан кўра енгилроқдир. Қилишинг керак бўлган асосий иш қўлингдан келмайдиган ишлар ҳам борлигини тушуниш.
Кетлин Норрис

004 Қуш қурт-қумурсқани терсагина, сичқон пишлоқни ейиши мумкин.
Фил. К

004 Ҳаёт бизга доимо “Кел, ичкарироқ кир!” дейди. Аммо биз унинг суратинигина олиб, орқага тисариламиз.
Россел Бэйкер

004 Мен кўрган Рим пахса уйли эди. Мен қолдирган Рим эса мармар деворли.
Цезар Августус

004 Кези келганда сукут сақлаб соқов деб ном чиқарган ҳам маъқул.
Абраҳам Линкольн

004 Нодонлик хавфли. Аммо масъулиятсиз билим фожеадир.
Брюс Б. Кларк

004 Англашнинг барча эшиклари зулмат ичидаги зулматда бўлади.
Лао Цзу

004 Ҳаёт майдони жуда кенг. У ўз ҳикоясини ҳар қачон, ҳар қаерда бошлаши мумкин.
Лео Бускаглиа

004 Ҳаёт ўргатмоқчи бўлган сабоқларни ўрганмай туриб яшай олдим, деб айтиш хато.
Ҳенри Дэвид Троа

004 Шамолни Худо жўнатади. Қайси томонга сузишни биз ҳал қиламиз.
Майк Адамс

004 Ҳаёт – биз имтиҳон топширадиган, ҳаракат қилиб, буни уддалай оладиган синфхонасидир.
Роберт Тибодео

004 Баъзан кўзим юмиқ ҳолда ҳам кўп нарсани кўра оламан.
Син Детерс

004 Ҳаёт тонгида меҳнат қил; оралиқда маслаҳат бер; шомида эса дуо қил.
Олмон мақоли

004 Ҳаёт ўз номи билан якундир. Яшашга арзиш-арзимасликни унинг сенга етиш-етмаслиги кўрсатади.
Оливер Уэндел Холмс

004 Хуш келибсан ҳаёт! Ўзимдаги номаълум қирраларни билиб олиш учун сен билан миллион маротабалаб курашишга тайёрман!
Жеймс Жойс

004 Ҳаётнинг узоқ ёки қисқалиги унинг нимага сарфлангани билан белгиланади.
Давид Стар Жордан

004 Кунларини сахийлик лаззати билан ўтказмаётган одам темирчининг босқонига ўхшайди: нафас олади, аммо яшамайди.
Қадимий матал

004 Ҳаёт ҳамма учун ҳозирдан иборат. Чунки ўтмиш унинг учун ўтган, келажак бўлса мавҳум.
Марк Аврелий

004 Ҳар кишининг ҳаёти саёҳат. Ноқулайликларга қарамасдан йўлга отланиш керак.
Оливер Голдсмит

Манба: www.hikmatlar.blogspot.com

09

099
HAYOT TO’G’RISIDA HIKMATLAR
Ingliz tilidan Shuhrat Sattorov tarjimasi
033

004
Hayot to’g’risidagi ilk qarashlarimiz dalillardan emas, uydirmalardan iborat bo’ladi.

Artur Shopengauer

004
Go’zal hayot o’zi kelmaydi. Ibodat, matonat, fidoyilik va muhabbat bilan quriladi. Shu hayot senga ham nasib qilishini xohlayman.

Dennis Kastilo

004
Hech kim kuzatmayotgani kabi raqsga tush. Hech qachon jafo ko’rmagandek sevgin. Hech kim tinglamayotgandek kuyla. Jannatni ko’rmay turib, uning yerda ekanligini his
qilib yasha.

Uil`yam Parkey

004
Yasha, yashashga qo’y va yashashga yordamlash.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Bugungi hayot tarzimiz haqida gapirganda, kasalxonalardagi o’rinlarning yarmidan ko’pi ertasidan qayg’urib, asab va ruhiy xastaliklarga chalingan odamlar bilan
to’lib-toshganini aytishni unutmaslik lozim.

Deyl Karnegi

004
Xohish hayotning yarmi. Beg’amlik esa ajalning yarmidir.

Xalil Jubron Xalil

004
Hayot – bu muhabbat. Muhabbatni boy bergan kishi hayotni ham boy beradi.

Leo Buskaglia

004
Yaxshi hayotning tarkibi o’qish, ishlash va xohlashdan iborat.

Kristofer Morlo

Yashashning ikki yo’li bor. Undagi hamma narsaning mo»jizaviy ekanligiga ishonib yoki hammasini
odatiy hol deya qabul qilib yashash.

Al`bert Eynshteyn

004
Bir marotaba yashashimiz rost. Agar oqilona yashasang, shu ham yetarli.

Jo L`yuis

004
Hayot – bu eng uzun kundan boshqa narsa emas.

Jorj Barns

004
Hayot piyozga o’xshaydi: archayotganingda ko’zingdan yosh chiqadi.

Frantsuz maqoli

004
Xohlaganingcha yashab, yashaguningcha xohla.

Shotland maqoli

004
Hayot qayta-qayta holdan toydiradi, deyiladi ertaklarda.

Uil`yam Shekspir

004 Yer
va quyoshni, borliqdagi tiriklikni sev. Qo’l cho’zganga xayr-ehson qil. Ahmoqlarga sabr bilan javob ber. Daromadingni va mehnatingni atrofingdagilarga bag’ishla.
Zolimlardan hazar qil. Qanoatli bo’lishga urin. Maktabda o’rganganlaringni sinab ko’r. Ko’nglingga malol kelgan bilimdan voz kech.

Uolt Uitman

004
Insonga pul bersang ko’nglini xushlaysan. Unga orzu bera olsang qalbini harakatga undaysan. Agar unga e’tiqodni berib, qalbini o’zgartirsang, undagi pul va orzu
uning hayotiga ma’no olib kiradi.

Neyl Steyt

004
Hayot uzunligi bilan emas, chuqurligi bilan o’lchanadi.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Hayot tarzingga xos bo’lgan hech narsa senga zarar keltirmaydi.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Yaxshilik qilganlargina bu hayotda yashay oladilar.

Lev Tolstoy

004
Hayot ilohiy tilsimdir. Unga na ilm, na falsafa yoki inson e’tiqodi oydinlik kirita olmagan.

Jeyms Redfel`d

004
Kelajak unga tayyorgarlik ko’rganlarnikidir.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Shaharda hayot shunchalik shoshma-shosharki, odamlar qidirgan narsalarini topgunlaricha o’zlarini yo’qotib qo’yishadi.

Edvard Foster

004
Yolg’iz odam nuqul hayotdan noliydi va nom-nishonsiz yo’qolib ketadi.

Uil`yam Templ

Hayotda hamma narsadan boxabar bo’l. Biroq, ko’p ham e’tiborli bo’lma. Ba’zi bir narsalarnigina
to’g’irlashga harakat qil.

Poup Jon

004
Kishi hayoti – haqiqiy romantika. Jasurlik bilan borilsa, u insonni o’z lazzatlaridan bahramand qiladi.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Shahardagi sayohatim bir yilga cho’zildi. Adashmasam o’sha kun yakshanba edi.

U. S. Filds

004
Hayotdagi eng yaxshi narsalar savdolashilmaydi. Do’stlik, vafo va muhabbat talonga muhtoj emas.

Jorj Xevit

004
Bir kunlik umrda ham bir asrlik hayot kechirsa bo’ladi.

Jin de La Broer

004
Hayot saboqlari o’rganilmagunicha qarshimizda qayta va qayta namoyon bo’laveradi.

Devid Eshli Brever

004 Shu
bugungi kuning uchun yasha. Ertaga hamma narsa o’zgaradi. Sen ham.

Stefen Ramjevan

004
Tarjimai holdan bo’lak aniq va ishonchli tarix yo’q.

Ral`f Uoldo Emerson

004
Musobaqaning qiyinlashib borishi sening unga hali tayyor emasligingdan darak.

Bob Marley

004
Ma’noliroq yashashning siri uchta: boshqalar uchun qayg’urish, boshqalarga dalda bo’lish va boshqalar bilan fikrlashish.

Uil`yam Uard

004
Umr o’lchami muddat bilan emas, amal bilan belgilanadi.

Kori Ten Bum

004
Bugun ertaning tarixiga aylanmasidan yashashga ulgur.

Maqol

004
Agar qilish mumkinligiga ishonganimizda ko’p narsani uddalagan bo’lar edik.

Chletin Malesherbers

004
Baxtiyorlik baxtsizlik yo’q degani emas.

Qozi Shams

004
Ishlari a’lo bo’lishi uchun yaxshi tadbir qo’llagan kishining ishlari yaxshi bo’ladi.

Jak Bek

004
Qabriston biz yashayotgan dunyo sabog’i namoyon bo’ladigan eng yorqin ko’zgudir.

Sorin Kerin

004
Soxta g’oliblikdan haqiqiy mag’lubiyat afzal.

Uilliyam Markevich

004
Hayotdagi yutuq erishilgan muvaffaqiyat bilan emas, boy berilgan imkoniyatlar bilan o’lchanadi.

Uochman Nil`

004
Ideal hayotning yo’qligi aniq. Ammo, baxtli hayot kechirsa bo’ladi.

Greg Evans

004
Shahar – odamlar o’z bilganlarini rivojlantiradigan va izlaydigan markazdir.

Margaret Mead

004
Yolg’iz yashashga intilgan kishi inson sifatida muvaffaqiyat qozona olmaydi.

Perl S. Bak

004
Samimiy yashasang, juda erta ham o’lmaysan va juda uzoq ham yashamaysan.

Leydi R. Rassel

004
Yoshlik beqarorliklari baxtiyorlikka to’sqinlik qiladi. Keksalikdagi baxt ham omonat. Hayotning eng jo’shqin, omadli davri 40 bilan 60 yosh orasidadir.

Kristian Nevel Bovi

004 Yer
yuzidagi go’zalliklar va tilsimlar ichida yashagan odam hayotda yolg’izlanib qolmaydi.

Rachel Karson

004
Shifokor ba’zida o’lim tig’iga chap berishi mumkin. Lekin u qum soatdagi zarralarni to’xtatib qo’ya olmaydi.

Xezter Trayl

004
Har kishining hayoti voqealar tafsiloti yozilgan kundalikdir.

Jeyms M. Barri

004
Kulgi eng yaxshi shifo. Ammo musiqa ko’ngilning aspirinidir.

Allen Gentsler

004
Hayot bu – sayohatdir.

Viktor Gyugo

004
Hayotdagi eng katta ehtiyoj manmanlikdir. Yaxshi hayotga boshlaydigan maslahatga quloq tutqazmaydigan qusur ham manmanlikdir.

Tomas Kemps

004
Har bir kishi hech bo’lmaganda uch narsadan boxabar bo’lishi lozim: qaerda ekanligidan, qaerga bormoqchiligidan va u yerda nima qilishi kerakligidan.

Jon Raskin

004
Yashash – kelajak to’g’risida biror narsa deya olmaslikdir. Keyindan ozgina bo’lsa ham xabardor bo’lish falokat keltiradi. San’atkor ham bundan batamom bexabar
bo’ladi. Biz faqatgina taxmin qila olamiz.

Egnes de Mille

004
Hayot – kelajak bilan muntazam to’qnashishdir.

Joze Ortega Gasset

004
Bir gramm tuyg’u tonnalab dalillarga teng.

Jon Junor

004
Tog’lar, daryolar, daraxt va o’rmonlar, kun va tun o’zida eng mohirona hamda eng buyuk haqiqatni aks ettirib turibdi.

Yuan Sou

004
Hayotingda ma’no yo’qligini sezganing yashash uchun sabab bo’lsin.

E. M. Sioran

004
Dard va shodlik barcha yerda yonma-yon yashaydi. Baxtiyorlik va xursandchilik shahri Parijda ham bir kunda 50 kishi g’am-qayg’u tufayli jon beradi.

Sebastian Nikolas de Chamfort

004
Bitta kemaga yagona langar kamlik qilganidek, butun boshli hayot uchun ham yagona orzu yetarli emas.

Epiktet

004
Hayot – go’zallik, muhabbat, jo’shqinlik, yaratuvchanlik va qiziquvchanlik mujassam bo’lgan muqaddas ibodatxonadir.

Greg Evans

004
Hayot – bu o’chirg’ich ishlatmasdan chizish san’atidir.

Jon Gardner

004
Hayotda baxtsiz bo’lish og’ir. Baxtli bo’lib, bu baxtni yo’qotib qo’yishdan xavotirlanish esa azob.

Jin de La Broer

004
Hayot o’zingni qidirish emas, shakllantirish degani.

Qadimiy maqol

004
Hozir hamma katta ishlar qilish ilinjida. Vaholanki, hayot mayda-chuydalardan iborat.

Frank Klark

004
Hayot! Bu ahmoq tomonidan jazavaga tushib aytilgan ertak.

Uil`yam Shekspir

004
Sevgi qalbni oziqlantiruvchi, asrovchi va malham bo’luvchi umrboqiy quvvatdir. U hayotning abadiy yutug’idir.

Smayli Blanton

004
Kimdir “Hayotdan to’ydim!” desa bu hayot uni to’ydirganidan nishon.

Oskar Uayld

004
Sevgi bizni ichimizdagi xohishlarimiz bilan mustaqil hisoblashish majburiyatidan xalos qiladi.

Brigam Yang

004
Raqsga tushish uchun yasha. Yashash uchun raqsga tushma.

Lix K.

004
Baxt – to’siqlardan o’tish emas, ularni yo’q qilish degani.

E. Xart

004
Eski bir oshnam to’g’ri aytgan ekan: “Hayotdan o’tishimga ishonaman, ammo bunga hali bor. Butun mehribonchilik va yaxshiliklarni hozir qilganim yaxshi. To’g’ri, bular
ham o’tib ketadi. Ammo bungacha ham hali bor”.

U. K. Gannet

004
Agar senda xotirjamlik, sog’lik va quvvat bo’lsagina hayoting shodlik hamda qoniqish xissiga to’la bo’ladi.

Norman Vinsent Pill

004
Hayot yo’rgakdagi bolaga o’xshaydi: shirin gapirib, erkalasangiz uxlab qoladi. Shu bilan e’tibor ham tugaydi.

Oliver Goldsmit

004
Ko’ra bila turib qilinayotgan nodonlikchalik xavfli hech narsa yo’q.

Gyote

004
Xayollaringga diqqat qil. Shunda ular so’zga aylanadilar. So’zlaringga diqqat qil, ular harakatga aylanishadi. Harakatga diqqat qil, u odatga aylanadi. Odatga
diqqat qil, u fazilatga aylanadi. Fazilatga diqqat qil u taqdiringga aylanadi.

Frank Otlou

004
Hayot – sayohat. U mashaqqat va sinovlarga to’la ekanligiga ishonaman. Ammo o’zimizdagi qobiliyat va kuchni birlashtira olsak, manzilga osongina yetisha olishimizga
shubha qilmayman.

Les Broun

004
Yo’qotilgan vaqt – biz yashay olmagan daqiqalardir.

Dotrich Bonoffer

004
Yashash – mening ham san’atim, ham kasbim bo’ladi.

Mishel de Montijne

004
Hayot – kamtarlik to’g’risidagi uzun saboq.

Jeyms Barri

004
Din uchun jon berish taqvodor bo’lib yashashdan osonroq.

Xorxe Luis Borxes

004
Odamning hayoti bilimdir. Bundan bexabar kishi yo’qlikka mahkum.

Karl Jung

004
Meni hayratlantiradigan va men yoqtiradigan kishilar o’rtasidagi farq unchalik katta emas. Ammo men sevadigan insonlarning bari bir xil: ular meni
xursandchilikka boshlaydilar.

U. X. Oden

004
Hayotda eng muhimi bu – hayot. Uning natijasi emas.

Gyote

004
Bir hayotni ikkinchisi bilan qiyoslash noto’g’ri. Ular o’rtasidagi yagona o’xshashlik o’lim bo’lishi mumkin.

Sorin Kerin

004
Yashash kurashga o’xshaydi: eng asosiysi qaddingni tik tutgan holda kutilmagan hujumga tayyor turish.

Mark Avreliy

004
Har bir erkak o’z-o’ziga hayot sabog’ini berishi lozim.

Antuan de Sent Ekzyuperi

Hayotingdagi yillar emas, yillardagi hayoting muhim.
Edlay Stevenson

004
Hayotga seni kuchsiz qilishiga yo’l qo’yma. Aks holda hammasini yana boshdan boshlashinga to’g’ri keladi.

Richard L. Evans

004
Yashab turib yashashni bilmagan odam chindan ham qashshoqdir.

Gil`bert Xolland

004
Hammasi uning o’z qo’lida. U esa erkak.

Serj Tankian

004
Hayot bu harakat va tuyg’ulardan iborat.

Oliver Uendell Xolms

004
O’y-xayollarni nazorat qila olish inson idrokining yuqori pog’onasidir.

Charl`z Darvin

004
Millionlab insonlarning begonadek yashashlari bu – shahar hayotidir.

Henri Devid Troa

004
Men o’zim guvohi bo’lganlarimning bir bo’lagiman.

Lord Al`fred Tennison

004
Hayot bu – men bir lahza tutib turadigan qisqagina sham emas. Bu kelajak avlodga topshirgunimcha iloji boricha yorqinroq yonishi kerak bo’lgan qo’limdagi
mash’aladir.

Jorj Bernard Shou

004
O’tmishdagi xatolardan xafa bo’lsamda yerdagi hayotimni cheklanganini o’ylab baxtli yashashga intilaman.

Nel`son Mandela

004
Biz to’g’rimizdagi eng ulkan haqiqat ko’zgu qarshisida namoyon bo’ladi.

Sorin Kerin

004
Har kimsaning hayoti Yaratgan tomonidan bitilgan ertakdir.

Hans Kristian Anderson

004
Hayot sen o’ylagandan ko’ra yengilroqdir. Qilishing kerak bo’lgan asosiy ish qo’lingdan kelmaydigan ishlar ham borligini tushunish.

Ketlin Norris

004
Qush qurt-qumursqani tersagina, sichqon pishloqni yeyishi mumkin.

Fil. K

004
Hayot bizga doimo “Kel, ichkariroq kir!” deydi. Ammo biz uning suratinigina olib, orqaga tisarilamiz.

Rossel Beyker

004
Men ko’rgan Rim paxsa uyli edi. Men qoldirgan Rim esa marmar devorli.

Sezar Avgustus

004
Kezi kelganda sukut saqlab soqov deb nom chiqargan ham ma’qul.

Abraham Linkol`n

004
Nodonlik xavfli. Ammo mas’uliyatsiz bilim fojeadir.

Bryus B. Klark

004
Anglashning barcha eshiklari zulmat ichidagi zulmatda bo’ladi.

Lao Szu

004
Hayot maydoni juda keng. U o’z hikoyasini har qachon, har qaerda boshlashi mumkin.

Leo Buskaglia

004
Hayot o’rgatmoqchi bo’lgan saboqlarni o’rganmay turib yashay oldim, deb aytish xato.

Henri Devid Troa

004
Shamolni Xudo jo’natadi. Qaysi tomonga suzishni biz hal qilamiz.

Mayk Adams

004
Hayot – biz imtihon topshiradigan, harakat qilib, buni uddalay oladigan sinfxonasidir.

Robert Tibodeo

004
Ba’zan ko’zim yumiq holda ham ko’p narsani ko’ra olaman.

Sin Deters

004
Hayot tongida mehnat qil; oraliqda maslahat ber; shomida esa duo qil.

Olmon maqoli

004
Hayot o’z nomi bilan yakundir. Yashashga arzish-arzimaslikni uning senga yetish-yetmasligi ko’rsatadi.

Oliver Uendel Xolms

004
Xush kelibsan hayot! O’zimdagi noma’lum qirralarni bilib olish uchun sen bilan million marotabalab kurashishga tayyorman!

Jeyms Joys

004
Hayotning uzoq yoki qisqaligi uning nimaga sarflangani bilan belgilanadi.

David Star Jordan

004
Kunlarini saxiylik lazzati bilan o’tkazmayotgan odam temirchining bosqoniga o’xshaydi: nafas oladi, ammo yashamaydi.

Qadimiy matal

004
Hayot hamma uchun hozirdan iborat. Chunki o’tmish uning uchun o’tgan, kelajak bo’lsa mavhum.

Mark Avreliy

004
Har kishining hayoti sayohat. Noqulayliklarga qaramasdan yo’lga otlanish kerak.

Oliver Goldsmit

Manba: www.hikmatlar.blogspot.com

021

(Tashriflar: umumiy 1 144, bugungi 1)

Izoh qoldiring