Ikki hikmatli rivoyat.

01
Мирзо Бобурнинг набираси, Ҳиндистоннинг улуғ подшоҳларидан бўлмиш  Акбар ўз оқиллиги билан ном қозонган экан. У мамлакатини айланиб, фуқаролари билан суҳбат қуришни одат қилган экан. Мана шундай сайрларнинг бирида подшоҳ файтунни тўхтатишга амр қилибди. Унинг эътиборини кўча четида туриб подшоҳга мадҳ айтиб турган бир гадой тортган эди.

009
ИККИ ҲИКМАТЛИ РИВОЯТ
02

УЧ САВОЛГА БИР ЖАВОБ

032  Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келиб, савол сўрамоқчи эканликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий олдига юборди.

Табризий талабаларга таяммум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди. Ҳазрат: “Сўранг!” дедилар.

Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера бошлади:
– Биринчи саволимиз шундай: Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани у? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!
– Иккинчисини сўранг! – деди Шамс Табризий.
– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз. Олов билан оловга азоб бериб бўладими?
– Кейинги сўровингиз қандай?
– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Бундай нарса йўқ-ку, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин!

Гапи тугагач, Табризий гувала билан вакилнинг бошига урди. У ҳамроҳлари билан қозига югурди ва арз қилди:
– Мен савол сўрадим, холос, у эса бошимга гувала билан урди.

Қози бунинг сабабини сўраб, Табризийга юзланди.
– Менга Аллоҳни кўрсатинг, ишонай, деди. Ўзи ҳам бошининг оғриғини кўрсатсин-чи!
– Оғриқ-ку бор, аммо қандай кўрсатаман? – фиғони фалакка чиқди вакилнинг.
– Саволига жавоб ҳам шундай, Аллоҳ бор, аммо кўринмайди. Яна мендан шайтон олов билан қандай азобланиши мумкинлигини сўради. Мен бунинг бошига гувала билан урдим. Ўзи ҳам тупроқдан яратилгани ҳолда, тупроқдан бўлган нарса бошига оғриқ берди.

Кейин менга: “Қўйинг, ҳамма билганини қилсин, бунинг учун ҳеч ким ҳеч қандай ҳақ-эваз тўламайди, жазо ҳам берилмайди”, деб айтди. Мен, шунчаки, унинг бошига гувала билан уришни хоҳладим. У эса, мана, ўша ишим учун ҳақини талаб қиляпти. Бу дунёдаги кичкина бир иш учун ҳисоб сўраларкан, абадий ҳаёт бўлмиш охиратда ҳисоб бўлмайдими?

Файласуфлар жим қолишди. Зотан, бу мантиқли сўзлар қошида бирор нима деб қаршилик қилиш имконсиз эди.

ТАҚДИР ВА МАРҲАМАТ

04  Мирзо Бобурнинг набираси, Ҳиндистоннинг улуғ подшоҳларидан бўлмиш Акбар ўз оқиллиги билан ном қозонган экан. У мамлакатини айланиб, фуқаролари билан суҳбат қуришни одат қилган экан.

Мана шундай сайрларнинг бирида подшоҳ файтунни тўхтатишга амр қилибди. Унинг эътиборини кўча четида туриб подшоҳга мадҳ айтиб турган бир гадой тортган эди.

  • Фақат подшоҳ менга бахт тақдим қила олади! – дерди гадой.

Унинг ёнида турган бошқа бир фақир эса, унинг сўзларининг акси ўлароқ: “Фақат Худо одамга бахт бера олади, фақат У” – дея такрорларди.

Бу икки фақирни зимдан кузатган подшоҳ саройга қайтгач, хизматкорларига нон ёпиб, уни ичини олтинга тўлдириб, биринчи гадойга олиб бориб беришни буюрибди. Иккинчи фақирга эса ҳеч нарса икром қилинмабди.

Эртаси куни подшоҳ яна ўша ердан ўтибди. Кечаги жойда биринчи гадой ўша‑ўша сўзларни такрорлаб турар, иккинчиси эса йўқ эди. Шунда шоҳ Акбар файтундан тушиб, гадойга яқинлашиб, сўрабди:

– Нега ҳали ҳам мендан ёрдам сўраб турибсан? Кеча мен сенга олтин жўнатган эдим‑ку?

– Қандай олтинлар ҳақида гапираяпсиз, шаҳаншоҳ? – ҳайрон бўлиб сўрабди гадой. – Мен кеча сизнинг акобирларингиздан битта нон олдим, у жуда ҳам оғир бўлгани учун, яхши пишмаган деган хаёлга бориб, уни ёнимдаги фақирга ўн тангага сотиб юбордим.

Бу гапларни эшитган Акбарнинг юзига табассум югурди ва у гадойга бундан кейин шоҳнинг марҳаматига эмас, Аллоҳдан марҳамат сўрашни маслаҳат берибди.

Зумрад ФОЗИЛЖОН қизи тайёрлаган.

Манба: http://muslima.uz

009
IKKI HIKMATLI RIVOYAT

04

UCH SAVOLGA BIR JAVOB

032Mavlono Rumiy huzuriga bir guruh faylasuflar kelib, savol so’ramoqchi ekanliklarini bildirishdi. Mavlono ularni Shams Tabriziy oldiga yubordi.

Tabriziy talabalarga tayammum qanday qilinishini ko’rsatib berayotgan edilar. Faylasuflar niyatlarini aytishdi. Hazrat: “So’rang!” dedilar.

Bir vakil chiqib barchalari nomidan savol bera boshladi:
– Birinchi savolimiz shunday: Alloh bor deysizlar, ammo qani u? Ko’rsatinglar, biz ham ishonaylik!
– Ikkinchisini so’rang! – dedi Shams Tabriziy.
– Shayton olovdan yaratilgan deysiz, yana uning olov bilan azoblanishi haqida gapirasiz. Olov bilan olovga azob berib bo’ladimi?
– Keyingi so’rovingiz qanday?
– Sizlarning aytishingizga ko’ra, oxiratda hamma qilgan ishlari uchun javob beradi. Bunday narsa yo’q-ku, odamlarni o’z holiga qo’ymaysizlarmi? Hamma xohlagan ishini qilsin!

Gapi tugagach, Tabriziy guvala bilan vakilning boshiga urdi. U hamrohlari bilan qoziga yugurdi va arz qildi:
– Men savol so’radim, xolos, u esa boshimga guvala bilan urdi.

Qozi buning sababini so’rab, Tabriziyga yuzlandi.
– Menga Allohni ko’rsating, ishonay, dedi. O’zi ham boshining og’rig’ini ko’rsatsin-chi!
– Og’riq-ku bor, ammo qanday ko’rsataman? – fig’oni falakka chiqdi vakilning.
– Savoliga javob ham shunday, Alloh bor, ammo ko’rinmaydi. Yana mendan shayton olov bilan qanday azoblanishi mumkinligini so’radi. Men buning boshiga guvala bilan urdim. O’zi ham tuproqdan yaratilgani holda, tuproqdan bo’lgan narsa boshiga og’riq berdi.

Keyin menga: “Qo’ying, hamma bilganini qilsin, buning uchun hech kim hech qanday haq-evaz to’lamaydi, jazo ham berilmaydi”, deb aytdi. Men, shunchaki, uning boshiga guvala bilan urishni xohladim. U esa, mana, o’sha ishim uchun haqini talab qilyapti. Bu dunyodagi kichkina bir ish uchun hisob so’ralarkan, abadiy hayot bo’lmish oxiratda hisob bo’lmaydimi?

Faylasuflar jim qolishdi. Zotan, bu mantiqli so’zlar qoshida biror nima deb qarshilik qilish imkonsiz edi.

TAQDIR VA MARHAMAT

04 Mirzo Boburning nabirasi, Hindistonning ulug’ podshohlaridan bo’lmish Akbar o’z oqilligi bilan nom qozongan ekan. U mamlakatini aylanib, fuqarolari bilan suhbat qurishni odat qilgan ekan.

Mana shunday sayrlarning birida podshoh faytunni to’xtatishga amr qilibdi. Uning e’tiborini ko’cha chetida turib podshohga madh aytib turgan bir gadoy tortgan edi.

  • Faqat podshoh menga baxt taqdim qila oladi! – derdi gadoy.

Uning yonida turgan boshqa bir faqir esa, uning so’zlarining aksi o’laroq: “Faqat Xudo odamga baxt bera oladi, faqat U” – deya takrorlardi.

Bu ikki faqirni zimdan kuzatgan podshoh saroyga qaytgach, xizmatkorlariga non yopib, uni ichini oltinga to’ldirib, birinchi gadoyga olib borib berishni buyuribdi. Ikkinchi faqirga esa hech narsa ikrom qilinmabdi.

Ertasi kuni podshoh yana o’sha yerdan o’tibdi. Kechagi joyda birinchi gadoy o’sha?o’sha so’zlarni takrorlab turar, ikkinchisi esa yo’q edi. Shunda shoh Akbar faytundan tushib, gadoyga yaqinlashib, so’rabdi:

– Nega hali ham mendan yordam so’rab turibsan? Kecha men senga oltin jo’natgan edim?ku?

– Qanday oltinlar haqida gapirayapsiz, shahanshoh? – hayron bo’lib so’rabdi gadoy. – Men kecha sizning akobirlaringizdan bitta non oldim, u juda ham og’ir bo’lgani uchun, yaxshi pishmagan degan xayolga borib, uni yonimdagi faqirga o’n tangaga sotib yubordim.

Bu gaplarni eshitgan Akbarning yuziga tabassum yugurdi va u gadoyga bundan keyin shohning marhamatiga emas, Allohdan marhamat so’rashni maslahat beribdi.

Zumrad FOZILJON qizi tayyorlagan.

Manba: http://muslima.uz

025

(Tashriflar: umumiy 679, bugungi 1)

Izoh qoldiring