Muhammad Ali. To’qqiz o’git

07    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обру ва эътибор. Демак, менинг зиммамга оз обруйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир (Муҳаммад Алининг «Капалак руҳи» китобидан).

МУҲАММАД АЛИНИНГ ТЎҚҚИЗ ЎГИТИ
Шерзод Тошхонов ва ХДК тайёрлаган

001
0011. Агар мусулмон бўлмаганимда, ҳозир нимага эришган бўлсам, барчаси менга насиб бўлмас эди. Агар мусулмон бўлмаганимда, исмимни алмаштирмаган ва эзгуликни ёйишга хизмат қилолмаган бўлардим. Мен мусулмонликни қабул қилганим учун бугунги муваффақиятларга эришдим. Мусулмон бўлмаганимда дунё Муҳаммад Алини танимай   ўтарди.

    Қаерга бормай мени ҳамма танийди ва исмимни билади. Одамлар мени яхши кўришади ва менга ҳайрат билан қарашади. Бу – бир банда учун бериладиган улкан обру ва эътибор. Демак, менинг зиммамга оз обруйимдан тўғри фойдаланиш масъулияти юкланган. Шунинг учун, ирқи, дини ва мақомидан қатъиназар, ҳар бир одамга яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳарчанд баъзи инсонлар бошқалардан ўзларини устунроқ ва муҳимрок санасалар-да, Аллоҳнинг наздида барча баробар. Ул Зот учун муҳими қалбимиздан нималар кечаётгани ва амалларимиздир

Мабодо ҳаётимни қайтадан бошлашни иложи бўлганда мен улғайганда эмас, болалигимдаёқ исломга ўтган бўлардим.

012. Мен машғулотларнинг ҳар бир дақиқасини ёқтирмасдим. Аммо ўзимга «Бўшашма, ҳозир сабр қил ва ҳаётингни қолган қисмини чемпиондек ўтказ”, — дедим.

Бу ҳаётда ҳеч бир нарса осонликча келмайди. Олдинга қўйган мақсадларингга эришиш учун маълум бир нарсаларни қурбон қилишинг керак – кучинг ва вақтингни сарфлашинг зарур. Баъзида шундай дақиқалар бўладики, барчасига қўл силтаб орзулардан воз кечгинг келади. Шундай дақиқаларда ишни давом эттирсанг нималарга эришишинг, бўш келсанг нималардан қуруқ қолишингни ўйла.

023. “Агар эллик ёшдаги инсон хаётни йигирма ёшидагидек қабул қилса, у ҳаётининг ўттиз йилини беҳудага сарфлаган бўлади”

Анчадан буён кўрмаган танишингизни учратсангиз ва у сиз ўзгариб кетганингизни айтса, унга миннатдорчилик билдиринг. Бу энг яхши мақтов. Ҳар куни янгилик ўрганасиз, тажриба орттирасиз, хатоларингиз устида ишлайсиз, шахс сифатида ривожланасиз. Шунинг учун ҳам сиз аввалгидай қотиб қолмайсиз. Асосийси ўзгариб ўзликни унутмаслик.

034. “Жангдаги ғалабага ёки мағлубият мухлислардан йироқда – рингдан ташқарида, спорт залда эришилади. У ерда сени ҳеч ким кўрмайди”.

Орзу бир зумда амалга ошмайди. Ҳар бир қадам, ҳар бир одатингиз ва ҳар бир ҳаракатингиз орзуга қанчалик тез ёки, аксинча, рўёбга чиқиши ва чиқмаслигини белгилаб беради.

045. “Жаҳон чемпионлари машғулот залларидан чиқмайди. Ғолибни, инсоннинг ички олами – иштиёқи, орзулари ва мақсадлари дунёга келтиради”.

Ғолибликни қўлга киритиш иштиёқингиз қанчалар юқори? Орзу билан ҳар куни уйқуга кетишдан олдин ва уйғонганингизда биргамисиз? Олдингизга қўйган мақсад ва орзуга эришиш учун сиз унга ҳар бир сония интилишингиз керак ва натижаси омадли бўлишига иккиланмаслик керак.

056. “Тасаввурга эга бўлмаган инсоннинг қанотлари ҳам йўқ”.

Қанотларини ишга солмаётган қуш узоққа уча олмайди. Бизнинг қанотларимиз – бу бизнинг тасаввуримиз. Кимки ундан фойдаланмаса бир жойда туриб қолади ва ривожланмайди. Орзу қилинг ва тасаввурингизни ишга солинг, шундай қилиб чексиз ва чегарасиз оламда эркин парвоз қила оласиз.

067. “Мақсадлар – мени аниқ йўлимда ушлаб туради”.

Мақсад сари интилишда уни аниқ тушуниб олишингиз керак. Ниятингизга эришганингиздан сўнг нима бўлади?

078. “Капалакдай парвоз қил, аридек чақ. Ҳеч ким Муҳаммад Алини енга олмайди!”

Ғалабангизга ишончингиз комилми? Агар йўқ бўлса жангга киришманг. Фақатгина ўз кучига ва ўзига ишонганлар ғалаба қозонади. Кундан кунга ўз-ўзингизга такрор ва такроран айтинг: “Мен олдимга қўйган мақсадимга эришаман!”

089. “Иложи йўқ – бу шунчаки баланд сўз, унинг ортида кичик инсонлар беркинади. Бирор бир нарсани ўзгартиришдан кўра, уларга одатий ҳаётда яшаш осонроқ. Иложи йўқ – бу аниқ эмас, рўё.

Бу шунчаки, фикр. Иложи йўқ – бу ҳукм. Бу чақирув. Иложи йўқ – ўзингизни кўрсатишга имконият. Иложи йўқ – бу абадий эмас. Иложи йўқнинг ҳам имкони бор”.

Одамлар имкониятларини тўғри баҳолай олмайдилар ва ўзларини чегарага солиб қўйишади. Таваккал қилишдан қўрқманг, чегараларни бузиб ташланг ва имкониятларингиз нақадар чексиз эканлигига гувоҳ бўласиз.

07

MUHAMMAD ALINING TO’QQIZ O’GITI
Sherzod Toshxonov va XDK tayyorlagan

001
0881. Agar musulmon bo’lmaganimda, hozir nimaga erishgan bo’lsam, barchasi menga nasib bo’lmas edi. Agar musulmon bo’lmaganimda, ismimni almashtirmagan va ezgulikni yoyishga xizmat qilolmagan bo’lardim. Men musulmonlikni qabul qilganim uchun bugungi muvaffaqiyatlarga erishdim. Musulmon bo’lmaganimda dunyo Muhammad Alini tanimay o’tardi.

    Qayerga bormay meni hamma taniydi va ismimni biladi. Odamlar meni yaxshi ko’rishadi va menga hayrat bilan qarashadi. Bu – bir banda uchun beriladigan ulkan obru va e’tibor. Demak, mening zimmamga oz obruyimdan to’g’ri foydalanish mas’uliyati yuklangan. Shuning uchun, irqi, dini va maqomidan qat’inazar, har bir odamga yaxshi munosabatda bo’lishga harakat qilaman. Harchand ba’zi insonlar boshqalardan o’zlarini ustunroq va muhimrok sanasalar-da, Allohning nazdida barcha barobar. Ul Zot uchun muhimi qalbimizdan nimalar kechayotgani va amallarimizdir

Mabodo hayotimni qaytadan boshlashni iloji bo’lganda men ulg’ayganda emas, bolaligimdayoq islomga o’tgan bo’lardim.

012. Men mashg’ulotlarning har bir daqiqasini yoqtirmasdim. Ammo o’zimga «Bo’shashma, hozir sabr qil va  hayotingni qolgan qismini chempiondek o’tkaz”, — dedim.

Bu hayotda hech bir narsa osonlikcha kelmaydi. Oldinga qo’ygan maqsadlaringga erishish uchun ma’lum bir narsalarni qurbon qilishing kerak – kuching va vaqtingni sarflashing zarur. Ba’zida shunday daqiqalar bo’ladiki, barchasiga qo’l siltab orzulardan voz kechging keladi. Shunday daqiqalarda ishni davom ettirsang nimalarga erishishing, bo’sh kelsang nimalardan quruq qolishingni o’yla.

023. “Agar ellik yoshdagi inson xayotni yigirma yoshidagidek qabul qilsa, u hayotining o’ttiz yilini behudaga sarflagan bo’ladi”

Anchadan buyon ko’rmagan tanishingizni uchratsangiz va u siz o’zgarib ketganingizni aytsa, unga minnatdorchilik bildiring. Bu eng yaxshi maqtov. Har kuni yangilik o’rganasiz, tajriba orttirasiz, xatolaringiz ustida ishlaysiz, shaxs sifatida rivojlanasiz. Shuning uchun ham siz avvalgiday qotib qolmaysiz. Asosiysi o’zgarib o’zlikni unutmaslik.

034. “Jangdagi g’alabaga yoki mag’lubiyat muxlislardan yiroqda – ringdan tashqarida, sport zalda erishiladi. U yerda seni hech kim ko’rmaydi”.

Orzu bir zumda amalga oshmaydi. Har bir qadam, har bir odatingiz va har bir harakatingiz orzuga qanchalik tez yoki, aksincha, ro’yobga chiqishi va chiqmasligini belgilab beradi.

045. “Jahon chempionlari mashg’ulot zallaridan chiqmaydi. G’olibni, insonning ichki olami – ishtiyoqi, orzulari va maqsadlari dunyoga keltiradi”

G’oliblikni qo’lga kiritish ishtiyoqingiz qanchalar yuqori? Orzu bilan har kuni uyquga ketishdan oldin va uyg’onganingizda birgamisiz? Oldingizga qo’ygan maqsad va orzuga erishish uchun siz unga har bir soniya intilishingiz kerak va natijasi omadli bo’lishiga ikkilanmaslik kerak.

056. “Tasavvurga ega bo’lmagan insonning qanotlari ham yo’q”

Qanotlarini ishga solmayotgan qush uzoqqa ucha olmaydi. Bizning qanotlarimiz – bu bizning tasavvurimiz. Kimki undan foydalanmasa bir joyda turib qoladi va rivojlanmaydi. Orzu qiling va tasavvuringizni ishga soling, shunday qilib cheksiz va chegarasiz olamda erkin parvoz qila olasiz.

067. “Maqsadlar – meni aniq yo’limda ushlab turadi”

Maqsad sari intilishda uni aniq tushunib olishingiz kerak. Niyatingizga erishganingizdan so’ng nima bo’ladi?

078. “Kapalakday parvoz qil, aridek chaq. Hech kim Muhammad Alini yenga olmaydi!”

G’alabangizga ishonchingiz komilmi? Agar yo’q bo’lsa jangga kirishmang. Faqatgina o’z kuchiga va o’ziga ishonganlar g’alaba qozonadi. Kundan kunga o’z-o’zingizga takror va takroran ayting: “Men oldimga qo’ygan maqsadimga erishaman!”

08

9. “Iloji yo’q – bu shunchaki baland so’z, uning ortida kichik insonlar berkinadi. Biror bir narsani o’zgartirishdan ko’ra, ularga odatiy hayotda yashash osonroq. Iloji yo’q – bu aniq emas, ro’yo. Bu shunchaki, fikr. Iloji yo’q – bu hukm. Bu chaqiruv. Iloji yo’q – o’zingizni ko’rsatishga imkoniyat. Iloji yo’q – bu abadiy emas. Iloji yo’qning ham imkoni bor”.

Odamlar imkoniyatlarini to’g’ri baholay olmaydilar va o’zlarini chegaraga solib qo’yishadi. Tavakkal qilishdan qo’rqmang, chegaralarni buzib tashlang va imkoniyatlaringiz naqadar cheksiz ekanligiga guvoh bo’lasiz.

03

(Tashriflar: umumiy 506, bugungi 1)

1 izoh

  1. Qanotlarini ishga solmayotgan qush uzoqqa ucholmaydi. Bizning qanotlarimiz bu bizning tasavvurimiz.

    «Kapalakday parvoz qil, ariday chaq. Hech kim Muhammad Alini yenga olmaydi».

    …Tavakkal qilishdan qo’rqmang, chegaralarni buzib tashlang va imkoniyatlaringiz naqadar cheksiz ekanligiga guvoh bo’lasiz.

    Yon daftarchaga ko’chirilganlari

Izoh qoldiring