Sevgi to’g’risida hikmatlar

022

Севги ҳеч қачон кексаймайди. Эҳтимол киприк тўкилиб соч оқарар, балки ёноқлардан нур кетиб, ажин тушар, лекин севган юрак ҳеч қачон  кишининг қаҳратон совуғини ҳис қилмайди. Ундан хали ҳам ёзнинг тафти уфуриб турган бўлади (Леонардо да Винчи).

099
СЕВГИ ТЎҒРИСИДА ҲИКМАТЛАР
Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси
033

004    Яшаганимиз учун эмас, севганимиз учун ҳам ҳаётни яхши кўрамиз. Севгида доим қандайдир телбалик бўлади. Бу телбалик учун эса ҳар доим сабаб топилади.
Фридрех Нитше

004   Гўзаллик бизни худога шубҳа қилишдан тўхтатиб турувчи кучлардан биридир.
Жин Эноил

004  Дунёни эркак кишисиз тасаввур қилиб кўринг: жиноят йўқ, бахтга тўла олам. Аммо аёллар бу қадар гўзал бўлмаган бўишар эди.
Марион Смит

004   Севиш учун яшасанг, яшаш учун севасан.
Леонард Читунху

004  Севгига ҳамма нарсани бағишла. Юрагингга қулоқ тут.
Ралф Уолдо Эмерсон

004  Ютуқ, севги ва орзу ҳаётинг ҳамда ўзингни назорат қилишингга ёрдам беради.
Жон Уайне Шатлер

004   Севгисиз абадийликдан кўра ўлим ҳукмрон бўлган маконда яшашни маъқуллайман.
Роберт Ж.Игерсол

004   Севгининг севишдан бўлак шифоси йўқ.
Ҳенри Дэвид Троа

004 Ўттиз ёшда дўст излаймиз. Қирқ ёшимизда эса дўст бизни севги каби қадрлай олмаслигини тушунамиз.
Эврипид

004 Севги гольфга ўхшайди: агар унга жиддий қарамасанг унинг қизиғи йўқ. Уни жиддий деб қабул қилсанг, қалбингни вайрон қилади.
Арнольд Дейли

004 Севги олам гардишини айлантирмайди. Севги шу гардиш айланишига маъно бағишлайди.
Франклин Жонес

053

004 Фақат юракдагина энг баланд самовий юксакликка кўтарилиш мумкин.
Жалолиддин Румий

004 Сен пайқаган аёл – гўзал. Сени пайқаган аёл эса дилбардир.
Адлай Стевенсон

004 Доимо севиш қўлидан келадиган аёл ҳеч қачон кексаймайди.
Жин Пацл Ричер

004 Ўзингни севмай туриб бошқани сева олмайсан. Қандай қилиб ўзингга ажрата олмаган вақт ва қувватни ўзга инсонга беришинг мумкин?
Барбара де Анжельс

004 Севгини қўшиқ куйлашга ўхшатаман: ҳар ким хуморидан чиққунича куйлайди. Аммо бу қўшиқлар ҳеч кимни ҳайратга солмайди.
Зора Хурстон

004 Севгининг энг катта кучи ўзи теккан нарсани илоҳийлаштира олишидир.
Барбара де Анжелис

004 Севиб қурилган оила ҳар қандай ҳиссий қийинчиликларга бардош бера олади.
Матт Гроенинг

004 Ундан бошқасини кўрмаслик севгидир. Севгин, фақат уни ва тоабад!
Роберт Бёрнс

004 Севги ва урушдаги барча нарса адолатлидир.
Францис Эдвард Смедлий

004 Севгининг боши ва интиҳоси биз ўйлаганчалик эмас. Муҳаббат бу – кураш. Муҳаббат бу – уруш! Севиш бу – улғайиш демакдир.
Жеймс Бальдвин

004 Севилиш учун севиш инсонийлик, севиш учун севиш эса фаришталикдир.
Алфонс Марие Луис де Ламартине

004 Муҳаббат берувчини ҳам, олувчини ҳам даволайди.
Карл Меннингер

004 Мағрур бўйинда бошланган севги соф бўлади.
Сматер Уинсолоу

004 Замин севиш учун энг маъқул жой. Бундан яхшироғини билмайман.
Роберт Ли Фрост

004 Севги лаззати бир зум, азоби эса бутун умрликдир.
Қадимий юнон ҳикмати

004 Мен севган кишимга эркин бўлишини тилайман. Ҳаттоки мендан ҳам.
Анна Линдберг

004 Севги – бу бир-бирига тикилиш эмас, бир-бирининг ички дунёсини ўрганишдир.
Антуан де Сэнт Экзюпери

004 Севган кўнгил доимо ёш.
Юнон мақоли

004 Севги фасллар алмашинувига бўйсунмай унувчи ва ғунча тугадиган ягона гулдир.
Жуброн Халил Жуброн

004 Ҳаттоки энг ёлғиз дақиқаларда ҳам бошингни тик тутиб яша. Узоқ вақт ҳаттоки танамиз тупроққа кириб, хок бўлганда ҳам, океан сувлари қуриб кетганида ҳам мен сен билан бирга бўламан.
Сорин Керин

004 Менга сени ким севишини айт, мен сенга кимлигингни айтаман.
Антуан де Сент Экзюпери

004 Дўст бу бизни биладиган ва шу билан бирга бизни севадиган инсондир.
Жером Каммингс

004 Мен ўзимнинг ошиғимман ва менинг севиклим бу – ўзим.
«Соломон» («Сулаймон) қўшиғидан парча

004 Худони англашнинг энг яхши йўли севишдир.
Ван Гог

004 Севги азоб келтиради. Бу азоб билан эса гўзаллик келади.
Лейлана Лин

004 Биз ёлғиз эмаслигимизни ҳис қилиш учун ҳам севамиз.
Клив Луис

004 Севги ажойиб, аммо у қарзларни тўламайди.
Жессика Мартин

004 Муҳаббат кўпроқ ёввойи атиргулга ўхшайди: гўзал ва нафис. Аммо, у ўз ҳимояси учун қон тўкишдан ҳам тўхтамайди.
Марк Овербай

004 Ҳеч ким бизни севмаса биз ўзимизни севишдан воз кечамиз.
Энн Луис

004 Очиғини айтсам, севги курашиш учун, кучли бўлиш учун, таваккал қилиш учун арзийди. Хавфли томони шундаки, севишга таваккал қилмаслик ундан ҳам ёмонига таваккал қилиш дегани.
Эрика Жонг

004 Менинг севиклигим доимо оқиб турувчи сувдир. Доимо ҳаракатда бўлгани учун ҳеч қачон алдамайди. Тугамаганлиги учун ҳам ўзгармайди.
Хуан Рамон

004 Ёш эмаслигини тушунган одамнинг ёшлиги уни аслида анча олдин ташлаб кетган бўлади.
Сомерсет Моэм

004 Мени сев ёки нафратлан. Эътиборингдан айирмасанг бўлди.
Либби Фудим

004 Ҳар ким оташин севгига йўлиқади. Чин ошиқларгина унинг бемаъниликларига дош бера олади.
Роуз Франкин

004 Мен доимо худога “ё парвардигор менга ички гўзаллик бер” деб дуо қиламан.
Суқрот

004 Бир-бирини севмай туриб, юрган уятсизлар ҳам бор.
Франчес Дук

004 Биз доимо биринчи севгининг охиргиси ҳамда охирги севгининг биринчиси эканлигига ишонамиз.
Жорж Жон

004 Чоршанбада ҳам сени севишим сен учун шунчаки одатий ҳол. Пайшанбада сендан воз кечишим эса сен учун аҳамиятли ҳол.
Эдна Винсент Миллай

004 Ўз қалбидан меҳр, ҳурмат, истак,сабр, афсус, ҳаяжон ва кечиримлилик элементларини топиб, уларни бирлаштирган кимёгар севги деб аталган атомни яратади.
Жуброн Халил Жуброн

004 Йўқлик севгини заифлаштиради ва ундан-да буюгини яратади. Худди қандилни ўчирган шамол гулханни аланга олдиргандек.
Франциз де Ла Рочфоколд

004 Севгининг ҳам муқаддаслигини унутма. Сен тақдиримдаги авлиё, қалбимдаги ишончсан.
Сорин Керин

004 Одамларни қулашига йўл қўймаслик, уларни қўллаб-қувватлаш ва севиш мендаги бош мақсаддир.
Уэльс маликаси Диана

004 Севиш ва эришиш жуда яхши. Севиш ва йўқотиш эса кейинги яхшиликнинг боши.
Уильям Теккери

004 Сенинг вазифанг севгини излаш эмас, балки муҳаббатга зид бўлган ичингдаги тўсиқларни топишдир.
Жалолиддин Румий

004 Ишққа мубтало бўлиш эътиқодни топиш билан баробар.
Хорхе Луис Борхес

004 Кун келиб биз шамол ва тўлқинларни, ернинг тортишиш кучини бошқарганимиздан кейин севги қувватидан бохабар бўламиз. Шунда жаҳон тарихида инсон оловни иккинчи маротаба кашф қилгандек бўлади.
Пиерре де Чардин

004 Парвардигор кўплаб жумбоқли бўлакларни яратган. Бир-бири учун яратилган икки бўлакдангина гўзал тасвир яралади.
Жессика Кочран

004 Табиани севиш санъатни янада кўпроқ тушунишнинг тўғри йўлидир.
Винсент Ван Гог

004 Севги – эътиқод қилиш жараёни демакдир. Эътиқодли киши эса аллақачон севгидан хабардор бўлади.
Эрих Фром

004 Кимнидир севиш унда парвардигорнинг гўзаллигини кўриш демакдир.
Виктор Гюго

004 Севиш – бир зумга бўлса-да жаннатий ҳаловатга эришиш демакдир.
Карен Сунде

004 Ўзи муҳтож бўлган нарсани излаб, дунё бўйлаб сафарга отланган киши уни топиш учун бир кун уйга қайтади.
Жорж Мур

004 Муҳаббат ҳақидаги суҳбатларда шу қадар дилбарлик ва маккорлик бўладики, севги ўз соҳибларини осонлик билан фош этади.
Сенека

004 Ҳақиқий севги беминнат қайғуриш бошланган дақиқадан туғилади.
Антуан де Сэнт Экзюпери

004 Муҳаббат: туйғудан бехабар инсоннинг жонсиз танадан фарқи йўқ, фақатгина унинг кўзлари очиқ.
Альберт Эйнштейн

004 Эътиқод, умид ва севги каби илоҳий мукофотлар ичида энг буюги – муҳаббатдир.
Инжилдан

004 Кимдир менга “Сени севаман”, деса назаримда у пешонамга қурол тираб тургандек. Унга “Мен ҳам сени севаман”, деб жавоб беришдан бошқа чорам қолмайди.
Курт Воннегут

004 Чин муҳаббат ғийбатга ўхшайди: у тўғрида ҳамма гапиради, аммо камдан-кам киши унинг гувоҳи бўлган.
Франциз де Ла Рочфоколд

004 Улар севишмаганликлари боис севгини кўз-кўз қилишмайди. Чин муҳаббатнинг йўли ҳеч қачон текис бўлмаган. Севги бизга яқин қадрдон. Севги – зулм. Унингдек лаззат бериб, азобловчи йўқ.
Уильям Шекспир

004 Биз такаббур жонзотмиз. Аммо бизда муҳаббат, дўстлик, сахийлик, меҳрибонлик, эътиқод ва шодлик деган имкониятлар ҳам борлигини унутмайлик.
Дин Конотз

004 Ҳаёт телбаликлари бизга ота-онамизни севишни ўргатса, илоҳий фалсафа уларни кечиришга даъват қилади.
Монтескье

004 Ушбу мўъжиза чин севги соҳибларигагина насиб қилади: улар қанча кўп билишса, шунча кўпроқ эгалик қилишади.
Мария Рилке

004 Меҳр ва севгининг эсда қолмайдиган кичик тафсилотлари инсон ҳаётининг энг лаззатли дамларидир.
Уильям Вордс

004 Барча севги ширин. Олингани ҳам, берилгани ҳам. Бундан илҳомланганлар омадли худди мендек. Аммо, буни ҳис қилганлар чинакамига бахтиёрдирлар.
Перси Шеллей

004 Мен ҳар дақиқа, ҳар соат, ҳар кун ва ҳар ой сева оламан. Муҳими бу қўлимдан келади ва мен бундан бахтиёрман.
Альфред Стюарт

004 Севги кўп нарсани ваъда қилмайди, аммо севиб қолган кўп нарса бера олади.
Франк Тиббетс

004 Севгисиз яшалган умр қаровсиз қолган каминга ўхшайди: олови сўнган, овози тинган ва ёруғи ўчган.
Франк Теббетс

004 Севги ҳеч қачон кексаймайди. Эҳтимол киприк тўкилиб соч оқарар, балки ёноқлардан нур кетиб, ажин тушар, лекин севган юрак ҳеч қачон кишининг қаҳратон совуғини ҳис қилмайди. Ундан хали ҳам ёзнинг тафти уфуриб турган бўлади.
Леонардо да Винчи

004 Одамлар севиш ўрнига, севгидан қўрқадилар. Мактабда буни ўргатишмайди. Бироқ, бу ҳақиқат.
Леонардо да Винчи

004 Севги азоби – тириклик азоби ниҳоясиз жароҳат- мусобақа якуний сарҳад.
Маурин Даффи

004 Севги бу мангуликка кираверишда сўнгги мусобақа ва синовдир.
Данте Габриел Розетти

004 Севги бу аёл ва эркакнинг асл қиёфасини кўрсатувчи алданишдир.
Ҳ. Л. Мэнкэн

004 Кўп нарсани сев. Ҳақиқат шуларнинг бирида бўлади, албатта. Кимки кўп севса, ҳаракатларида ҳам бу кўпроқ кўринади, ҳамда кўп нарсага эришади.
Ван Гог

004 Донишманд дағал кийим кийиб юрса ҳам, қалбида қимматбаҳо хазинани олиб юради. У бундан бохабар бўлса ҳам, ўзини кўз-кўз қилмайди. У ўзини севади. Аммо, ўзига юқори баҳо бермайди.
Лао Цзу

004 Агар сенда севги бўлса, бошқа нарсанинг кераги бўлмайди. Агар сенда бу бўлмаса, сендаги бор нарса ҳеч нимага арзимайди.
Жеймс Берри

004 Қаергадир йўл олсанг, қалбинг ҳам ўзинг билан кетади. Аммо, қачонки дўстларингни тарк этсанг, уларнинг қалблари ҳам сеники билан бирга кетади.
Бенжамин Франклин

004 Севги- бу сабр ва меҳрдир. У хасислик ёки мақтанчоқлик эмас. У такаббур ҳам эмас.
Инжилдан

004 Файласуф- бу донишмандликнинг, тўғрироғи, ҳақиқатнинг ошиғидир.
Вольтер

004 Севги – бу сенинг нимадир бўлишинг эмас, бу сенинг нимадир қилишинг.
И. Челси

004 Агар сени севсам, буни сенга қандай тааллуқли жойи бор,
Гёте

004 Бу ҳақиқатни айтиш қанчалик қийин бўлмасин, бироқ севги –ҳаётдаги орзуларимизнинг бахтсиз натижасидир.
Сорин Керин

004 Севгининг кўзи кўр, шу сабабли ошиқлар ўзлари йўл қўйган майда аҳмоқликларини кўрмайдилар.
Вильям Шекспир

004 Сен ҳеч кимни сени севишга ёки сенга пул қарз беришга мажбурлай олмайсан.
Яҳудий мақоли

004 Нафрат ҳаётни тўсиб қўяди; муҳаббат бу тўсиқдан озод қилади. Нафрат ҳаётни чигаллаштиради; муҳаббат уни уйғунлаштиради. Нафрат ҳаётни зулматга бошлайди; муҳаббат уни чароғон қилади.
Мартин Лютер Кинг

004 Муҳаббат – идеал нарса. Турмуш – ҳақиқат; ҳақиқат ҳам, идеал ҳам жазоланмай қолмаган.
Гёте

004 Пок севгигина севги уйғота олади.
Перл Бак

004 Бошқаларни деб сабр қилиш Муҳаббат, ўзи учун сабр қилиш Умид, Худо учун сабр қилиш эса Эътиқод деб аталади.
Адел Беставрос

004 Ёлғиз яшашга интилган киши инсон сифатида ҳеч нимага эриша олмайди. Агар унинг юраги бошқа бир юракнинг уришига жавоб бермас экан, сўлишга маҳкум. Ўз ўй-хаёлларидан ўзгасини тан олмайдиган инсоннинг онги ҳам кундан-кунга торайиб боради.
Перл Бак

004 Муҳаббат йўқ жойда мангу яшагандан кўра, ўлим ҳукмрон ерда яшаб, севишни афзал биламан.
Роберт Инжерсол

004 “Севмоқ” феъли форс тилида “дўст бўлмоқ” деб таржима қилинади. “Мен сени севаман” эса “Мен сенинг дўстингман”га тўғри келади. “Мен сени ёмон кўраман” дейиш учун “Сен менинг дўстим эмассан” дейиш кифоя.
Шуша Гаппи

004 Муҳаббатда қўрқув бўлмайди. Чин севги қўрқувга барҳам беради.
Инжилдан

004 Севги ёнимиздаги аёлнинг биз каби яшаётгани ва нафас олаётганини, биз каби ўйлаб, қувонч-дардимизга шерик бўлаётганини ҳис қилишдир.
Баронез Оркзи

004 Сенга тинчлик соғинаман. Сенга севги соғинаман. Сенга дўстлик соғинаман. Сенинг гўзаллигинг менга аён. Сенинг заруратинг менга аён. Менинг донишмандлигим Олий Асосга суянади. Бу асос сенинг Қалбинг. Кел, биргалашиб муҳаббат учун курашайлик.
Моҳандас Ганди

004 Севги сўзда эмас, ҳаракатда намоён бўлади.
Жероме Коммингс

004 Ўзингга нисбатан олижаноб бўл. Ўзингни севишни ўрган. Вақти келганда ўзингни кечиришни ҳам бил. Биз ўзимиздаги яхши фазилатларни шакллантирибгина бошқаларнинг гўзал хислатларини кўра оламиз.
Уилфред Петерсон

004 Биз яшаётган ҳаёт ва муҳаббат ўзимиз яратган ҳаёт ва муҳаббатдир.
Лео Бускаглиа

004 Она яккаю ягона фарзандини қанчалик севса, сен ҳам дунёни шунчалик сев.
Будда

004 Севги учун ҳамма нарсани бағишла. У ташриф буюрган юракка бўйсун.
Ральф Уолдо Эмерсон

004 Ўз эридан кўз-қулоқ бўлмаган хотин эрини севмайди.
Эдгар Ватсон Хоу

004 Бошқалар нима дейишидан қатъий назар қалбингдаги муҳаббатни асраб қолиш орқали ҳаётингни гўзаллаштира оласан.
Кен Кейес

004 Ютуқ, севги ва орзу ўзингни ҳамда ҳаётингни тўла назорат қила олишинг учун асос бўлади.
Жон Уайне Шатлер

004 Кимнидир севиш биз учун жамики вазифалардан, топшириқлардан ҳам қийин бўлиши мумкин, аммо бу қолган барча ишларга пухта тайёр бўлишнинг имконидир.
Райнер Мариа Рилке

004 Нафрат – гуноҳ. Севги – гоноҳкорликдир.
Моҳандас Ганди

004 Муҳаббат ҳеч нарсадан ташвишланмайди. Ҳеч қандай қўрқувни тан олмайди. Тўсиқларга қарши курашади. Шунинг учун у ҳаммасини уддалайди. Севмаган киши эса ожиздир холос.
Томас Кемпис

004 Яхши мусиқани тинглаган, яхши китоб мутолаасини одат қилган, гўзал суратларга иштиёқманд бўлган, турли ўйинлар билан машғул бўлган, яхши давраларнинг суҳбатини тинглаган киши ким бўлиши мумкин? Жавоби оддий: дунёдаги энг бахтли инсон!
Ҳелен Томсон

004 Севган инсонга кулдиргич ҳам ҳуснбузар бўлиб кўринади.
Япон халқ мақоли

004 На донолик, на машҳурлик ёки севги кўнгилнинг буюклигини кўрсата олмайди. Фақатгина меҳр буни уддалайди.
Жин Бабтист Хенри Лакордейр

98

004 Муҳаббатда энг муҳими нима? Бу билиш ва ошкор қилмаслик. Билиш – сен севган кишинг ҳақида. Ошкор қилмаслик – уни севишингдир. Андиша юзасидан ошкора қилмаётганингда билиш мустаҳкамланади. Шунинг ўзи севгини асраб қолади.
Мариа Цветова

004 Ҳамма ҳам эҳтиросли. Аммо телбалик чин ошиқларнинг қўлидангина келади.
Роус Дороти Франкен

004 Энг буюк севги она муҳаббати, сўнгра итнинг муҳаббати, кейингиси эса ошиқ муҳаббати.
Поляк халқ мақоли

004 Донолик ва муҳаббатнинг ягона ёқадан бош чиқариши? Бу шунчаки сафсата!
Неккархоним

004 Мен доимо муҳаббатнинг ҳақига дуо қиламан.
Д. Х. Лауренс

004 Муҳаббатда оламга хос хусусият мавжуд: бутун борлиқни тебратувчи туйғу.
Де Чардин

004 Севсанггина муҳаббатнинг моҳиятини тушунасан.
Теранс Динеш

004 Мен ҳар куни севги билан чамбарчас ҳаётимизни севгисиз яшаб, бизга берилган қудратдан фойдаланмай вақтимизни беҳуда совураётганимизга ишонч ҳосил қиламан.
Мари Чолмоделей

004 Қанчалик кўп берсам, шунчалик кўпаяди. Иккаласининг ҳам поёни йўқ.
Уильям Шекспир

004 Муҳаббатнинг нималигини энди тушуняпман. Ажрашганимизда иккимиз ҳам танамизнинг ярми йўқлигидан азобланамиз. Биз гўёки икки бўлакка бўлинган китобга ўшаймиз: на униси тугал, на буниси. Севги – айрилиқдаги икки ёртидир.
Эдмон де Гонсорт

004 Мен кейинги тонг дўстлар бир-бирларига ҳижолат билан қарамасликлари зарурлигини ҳис қилиб севишни қадрлайман.
Нельсон Босвел

004 Бирор иш қилганда уни севиб бажар. Ёки уни ҳеч қачон қилма.
Моҳандас Ганди

004 Ҳеч қачон қовоғингни солиб юрма. Чунки сендаги табассум кимнидир мафтун қилиб, севишига сабабчи бўлишини аниқ билмайсан.
Жастин Милтон

004 Мен сени сенлигинг учун эмас, сенинг олдингдаги менлигим учун севаман.
Рой Крофт

004 Оташин муҳаббат музлаб якун топади.
Суқрот

004 Севиб қолганингда ухлай олмайсан. Чунки сен учун тушингдан кўра ўнгинг яхшироқ бўлади.
Доктор Сос

004 Мен тўғримдаги энг яхши таассурот – сенсан.
Шэннон Краун

004 Кўп аразлашадиган ошиқлар айниқса бир-бирларини қаттиқроқ севадилар. Бу дегани улар бир-бирларига кўп эътибор беришади.
Шауна Уолтмер

004 Кимнидир сени ҳамма нарсанг бўлишига йўл қўйма. Акс ҳолда, у кетиб қолса ҳеч ниманг қолмайди.
Кеня Мишел

004 Севги урушга ўхшайди: бошлаш осон, тугаши эса қийин.
Қадимий мақол

004 Севгининг кўзи кўр. Турмуш эса бу сўқирликни даволайди.
Палин Томасон

004 Баъзида кўнгил кўз кўра олмаган нарсани ҳам кўради.
Жэксон Браун

004 Бу дунёда эркак киши эгалик қила оладиган энг қимматли нарса – аёл қалбидир.
Жосиа Холланд

004 Севги ва ҳурмат ҳар қандай муносабатларни мустаҳкамлайди.
Стефан Рамже Ван

004 Севиб йўқотиш умуман севмасликдан яхшироқ.
Эрнест Хемингуэй

004 Севги вақтнинг ўтишига, вақт эса севгининг ўтишига хизмат қилади.
Француз мақоли

004 Сабрсиз одам – севгисиз одам.
Италян халқ мақоли

004 Ҳақиқат, сабаб ва севги икки қалбни боғлаб турувчи бош омиллар.
Уильям Шекспир

004 У кетди. Ўзимни ҳақоратланган ҳис қилдим. Унга қилишим керак бўлган энг катта ёрдам – ундан нафратланишдир.
Уильям Шекспир

004 Муҳаббат шундай ҳолатки, бунда ҳамма нарса кўзимизга аниқ-равшандек бўлиб кўринади.
Фридрих Нитше

004 Кимнингдир табассуми сенинг ҳам табассум қилишингга сабаб бўлиши – севгидир.
Роберт Хелен

004 Биринчи муҳаббат бироз телбалик ва бениҳоя қизиқувчанликка мойил.
Бернард Шоу

004 Севги бор жойда карамни ҳам осонлик билан тенг иккига бўлиш мумкин.
Ирланд халқ мақоли

004 Биз бу ҳаётда буюк ишлар қила олмаймиз. Қўлимиздан келгани кичик ишларни буюк муҳаббат билан қилишдир.
Тереза она

004 Эркак киши учун энг жасоратли иш аёлни севишдир.
Морт Шал

004 Оломон дўст дегани эмас. Ундаги қиёфалар суратлар галереясидан бошқа нарса эмас. Улар гапиришади, бироқ эшитишмайди. Чунки улар орасида муҳаббат йўқ.
Францис Бэкон

004 Севги бошланишида алангадек бўлади: жуда ҳам иссиқ ва шиддатли. Вақт ўтгани сайин у кўмирга ўхшаб боради: узоқ ёнади.
Генри Уард Бичер

004 Муҳаббат абадий бўлади. Унинг кўриниши ўзгарса ҳам, моҳияти ўзгармайди.
Винсент Ван Гог

004 Эркак кишининг қаерда яшаши эмас, қаерда севиши муҳим.
Лотин мақоли

004 Гўзал муҳаббатга эга кўнгил ҳеч қачон кексаймайди.
Турк мақоли

004 Юрагингда ғазаб, азоб ёки ҳасад асраб юрма. Булар қувватингни сўриб, севгидан узоқлаштиради.
Лео Бускаглиа

004 Севикли бўлиш учун севишни билиш керак.
Сенека

Манба: www.hikmatlar.blogspot.com

021

(Tashriflar: umumiy 9 751, bugungi 1)

Izoh qoldiring