Maxtumquli Firog’iy. She’rlar.

Ashampoo_Snap_2018.01.30_14h44m08s_001_.png  Бу йил бутун турк оламида Махтумқули Фироғийнинг 290 йиллиги нишонланади. Туркманистонда 2014 йилни Махтумқули йили деб эълон қилинганлиги ҳам миллат мутафаккирига бугунги миннатдор авлодларнинг беқиёс эҳтироми тимсолидир.Атоқли шоир ижоди ўзбек халқи учун ҳам қадрли, ўзбеклар Махтумқулини ўзимники деб билади.

ХАЛҚНИНГ БАРҲАЁТ КУЙЧИСИ
Қурбон Итолмасов
Бухоро туркман маданий маркази раҳбари
07

09  Махтумқули Фироғий 1724 йили Атрек (ҳозирда Эрон ҳудудида) дарёси бўйидаги Ҳожиговшон қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси таниқли туркман шоири Давлатмамат бўлиб, Озодий тахаллуси билан ижод қилган.

Махтумқули бошланғич маълумотни отасидан олади. Бу ҳақда шоирнинг ўзи шундай ёзади:

Ранжу заҳмат чекиб, агар қилсам ёд,
Қиблагоҳим—отам ўқитган устод.

Кейинги таълимни Бектурди эшондан, Хивадаги Шерғози ва Бухородаги Кўкалдош мадрасаларида олган. Махтумқули Шарқ адабиётини чуқур ўзлаштирган. Шоир «Сан бўлсам» шеърида Абусаид Абулхайр, Умар Хайём, Абулқосим Фирдавсий, Низомий Ганжавий, Ҳофиз Шерозийларни катта ҳурмат билан тилга олади.

Шоир шеърларининг даврлар ўтиб, замонлар алмашса-да, ўз аҳамиятини йўқотмай, аксинча, қадр-қиммати тобора ортиб бориши улардаги панд-насиҳатларнинг юракларга малҳам бўлиб сингганлигидандир, кўнгилларни илҳомлантириб, қанот бахш этишидандир, кишиларни ҳаяжонга солишидандир. Унинг шеърлари жароҳатли юракларга малҳам, ҳорғин вужудларга қувват, тушкун руҳга кўтаринкилик бағишлайди. Худди шунинг учун туркман халқи қийналган, озор чеккан, ночор қолган, ғуссага ботган пайтларда Махтумқулини дардларидан фориғ этадиган маънавий бир ҳакими Луқмон деб билади. Шоирнинг малҳам янглиғ шеърлари, даъваткор сўзлари барча даврларда катта-ю кичикнинг руҳини поклаб, бу гўзал дунёга, инсонга, ҳаётга муҳаббат уйғотадиган, халқ кўнглини юксакка кўтариб, бутун туркман жамиятининг руҳий соғ¬ломлигига хизмат қилиб келган.

Ҳақиқатдан ҳам Махтумқули шеърлари тоғ бағридан қайнаб чиққан зилол чашманинг суви каби мусаффодир. Улар лола-райҳонли, гул-лолали боғ-бўстоннинг муаттар ҳиди каби барқ уриб, кўнгилни завқу шавққа тўлдиради.

Бўғин-бўғинларни бўшаштириб, юракларни яйратган дуторнинг майин ва дил ўртар ноласи каби ҳаяжонга солади. Махтумқули яшаган замон ниҳоятда оғир ва мураккаб бир давр эди. Шу даврнинг маънавий ҳавосидан нафас олган шоир кучли ларзаларнинг, турли ҳодисаларнинг гирдобида куйиб-пишиб яшаган.

У жамиятни, ҳаётни, одамларни теран тушунган, инсоният эришган дунёвий ва диний тасаввуфий илмларни чуқур ўзлаштирган, маънавий камолотга эришган комил зот бўлган. Мутафаккир умуминсоният бахту саодати учун жон куйдириб яшаган чоғида ўша даврда дунёнинг турли бурчакларига сочилган, мустақил давлати бўлмаган туркман халқини ҳамжиҳат бўлишга, ягона давлат атрофига жипслашишга, миллий бирдамликка чақиради.

Махтумқули Бухоро ёки Хивада, Афғонистон ёки Ҳиндистонда, Румистон ёки бошқа бир юртларда бўлиб, «элдан-элга оралаб» юрса-да, унинг фикри хаёли, дарду ташвиши ҳамиша халқи ва унинг тақдири билан банд бўлган.

XVIII асрда Махтумқули олға сурган «туркман қабилаларининг иттифоқи» ҳақидаги муҳим ижтимоий фикрнинг амалга ошиши учун катта тўсиқлар мавжуд эди. Бу асрда туркман қабилаларининг ҳар бири алоҳида-алоҳида ҳолда ўз йўлини ахтарарди. Миллий туркман давлатининг йўқлиги, бу қабилаларнинг ҳар ердан паноҳ ахтариб юриши улар орасидаги ихтилофларни юзага келтирарди, уларни бир-биридан узоқлаштирарди. Туркманларнинг ўзаро келишмаслигини истаб, бу йўналишда муайян мақсад билан ҳаракат қилган кучлар ҳам оз эмасди. Ана шундай шароитда мутафаккир шоир халқининг энг улуғ душмани ноаҳиллик экани, баҳамжиҳат бўлиб, ўзаро тил топишиш кераклиги, барча қабилалар бирлашиб, бир мақсадга, бир давлатга бўйсуниши зарурлигини қайта-қайта уқтиради.

«Туркманнинг…» шеърида шундай мисралар бор:

Кўнгиллар, юраклар бир бўла бошлар,
Уюшса, эрийди тупроқлар, тошлар,
Бир суфрада тайёр қилинган ошлар,
Юксалади бахт-иқболи туркманнинг.

Бу шеър қўшиқ қилиб куйланган, туркман халқи учун XVIII-XIX асрларда миллий мадҳия бўлиб хизмат қилган. Лекин бу аниқ ғояни ноаҳил халқининг бир дастурхон атрофида жам бўлишини қандай қилиб амалга ошириш мумкин эди? Мутафаккир шоир бунинг учун бир бошга бўйсуниш зарурлиги, бир марднинг атрофига жам бўлиш кераклиги ғоясини илгари сурди. Шоир ҳар қандай оғир ва мушкул шароитларда ҳам ўз элининг бахтиёр келажагига бўлган ишончини йўқотмади.

Махтумқули Фироғийнинг туркман халқи олдидаги энг буюк хизматларидан бири унинг ҳамжиҳатлик йўлидаги изчил кураши ва ўзаро низоларни кескин қоралашидир. Мана, қанча вақтдан буён мутафаккир шоирнинг аҳиллик, ҳамжиҳатлик ҳақидаги сабоқларидан туркман халқининг неча-неча насли тарбияланди ва тарбияланмоқда. Барқарор давлатни орзу қилган Махтумқули ғояларининг нақадар ҳақлигини ҳаёт тасдиқлади.

Бугун шоирнинг азиз элига у орзу қилган бахтиёр истиқбол муяссар бўлди. Мустақил ва бетараф Туркманистон давлати жаҳон харитасида тинчлик ва ҳамжиҳатлик мамлакати сифатида майдонга чиқди. Ҳамжиҳатликнинг буюк кучига ишонган туркман халқи Махтумқулидан ҳамиша миннатдордир. Бу йил Махтумқули ижоди ўзбек халқи учун қадрдон, кўплаб шеърлари асосида куйланаётган қўшиқлари севиб тингланади. Махтумқули Фироғийнинг 290 йиллиги нишонланади. Туркманистон 2014 йилни Махтумқули йили деб эълон қилганлиги ҳам миллат мутафаккирига бугунги миннатдор авлодларнинг беқиёс эҳтироми тимсолидир.

05
МАХТУМҚУЛИ ФАРОҒИЙ

ШЕЪРЛАР
08

ХОР ҚИЛДИ

Эй дўстларим, телба дунё
Яхши кунларим хор қилди.
Икки юзли, лўли дунё
Мени шодликка зор қилди.

Аввал керак ёр йигитга,
Дўст йўқ кўнгли тор йигитга,
Асли ёлғиз эр йигитга
Золим фалак озор қилди.

Кишим йўқ—тингласа дардим,
Йўлбарс тулки бўлди—кўрдим,
Хароб бўлди гўзал юртим,
Қизилбош тору мор қилди.

Қўлдан кетгандир достоним,
Гўё тандан чиқди жоним,
Кўзи ёшли Менгли хоним
Сўнмас ўтга дучор қилди.

Отсиз қолди кучли полвон,
Шундай бўлди, найлай, замон,
Таклиф этиб ўзни жувон
Дилга илонни ёр қилди.

Махтумқули, тий тилингни,
Букарлар алиф белингни,
Озорга қўйма элингни,
Барчаси эътибор қилди.

АЙРИЛДИМ

Булбулман, оҳу зор чекиб,
Гўзал гулзордан айрилдим.
Кўзимдан қонли ёш тўкиб,
Севгили ёрдан айрилдим.

Ёр сурма қўйса ярашар,
Таърифин келтирсам агар:
Оғзи ғунча, лаби шакар,
Бир зулфи тордан айрилдим.

Ширин жонда йўқдир тоқат,
Жабри унинг жонга роҳат,
Қошлари фитнаи офат,
Кўзи хумордан айрилдим.

Айрилдим ғунча гулимдан,
Қора сочли сунбулимдан,
Хуш овозли булбулимдан,
Ширин гуфтордан айрилдим.

Телба кўнглимнинг армони,
Барча гўзаллар султони,
Саккиз жаннатнинг бўстони,
Боғу баҳордан айрилдим.

Элларининг донғи достон,
Зилол суву яйловга кон,
Гўкланглик—оти Менглихон
Отлик дилдордан айрилдим.

Махтумқули масту ҳайрон,
Таърифига битдим достон,
Манзилгоҳи боғу бўстон,
Олма-анордан айрилдим.

ОТ ҚОЛМАДИ

Золим фалакнинг дастидан
Ошиқларда от қолмади.
Қора ернинг шум феълидан
Узоқ умр, зот қолмади.

Кўпдир фалак ғам-ташвиши,
Жонга бало ҳар бир иши,
Тарқади мардлар кенгаши,
Улуғ жамоат қолмади.

Чарх бошга не кунлар солди,
Дил ёғи, кўз нурин олди,
Бутун элат «олим» бўлди,
Бизда насиҳат қолмади.

Фалак, айлама баҳона,
Зулм этдинг гадо-ю хонга,
Очиқ кўнгил йўқ меҳмонга,
Кексага ҳурмат қолмади.

Тоғда туриб қолди селлар,
Кетди ҳушим, эгик беллар,
Махтумқули айтар: эллар,
Ортимда зурёд қолмади.

ТУРКМАННИНГ

Жайҳун (1) билан Хазар (2) баҳри ораси,
Чўл устидан эсар ели туркманнинг.
Гул-ғунчаси қаро кўзим қораси,
Қора тоғдан энар сели туркманнинг.

Ҳақ сийламиш—бордир унинг сояси,
Ёйилар чўлида нори (3), мояси (4),
Ранг-баранг гул очар қиру қояси,
Ғарқ бўлмиш райҳонга чўли туркманнинг.

Қизил-яшил бўлиб чиқар париси,
Ҳар ёққа таралар мушк-анбар иси,
Бек, тўра, оқсоқол, юртнинг эгаси,
Кўз қувнатар гўзал эли туркманнинг.

Отаси марддир, у марднинг зурёди,
Мағрурдир, чунки Гўрўғли авлоди,
Дала-қирда ўққа тутса сайёди (5),
Тирик тутолмас, шер ўғли туркманнинг.

Кўнгиллар, юраклар бир бўла бошлар,
Уюшса, эрийди тупроқлар, тошлар,
Бир суфрада6 тайёр қилинса ошлар,
Юксалади бахт-иқболи туркманнинг.

Кўнгил ҳаволанар отга чиққанда,
Тоғ лаълга айланар қиё боққанда,
Бол келтирар дарё тўлиб оққанда,
Тўғон қолмас, келса сели туркманнинг.

Туркман тилидан Эргаш ОЧИЛОВ таржимаси.

1) Жайхун—Амударё.
2) Хазар—Каспий денгизи.
3) Нор—эркак туя.
4) Моя—урғочи туя.
5) Сайёд—овчи.
6) Суфра—дастурхон.

Манба: «Бухоронома» газетаси,09.04.2014

04
XALQNING BARHAYOT KUYCHISI
Qurbon Itolmasov
Buxoro viloyati turkman milliy-madaniy markazi rahbari
07

07Maxtumquli Firog’iy 1724 yili Atrek (hozirda Eron hududida) daryosi bo’yidagi Hojigovshon qishlog’ida dunyoga kelgan. Uning otasi taniqli turkman shoiri Davlatmamat bo’lib, Ozodiy taxallusi bilan ijod qilgan.

Maxtumquli boshlang’ich ma’lumotni otasidan oladi. Bu haqda shoirning o’zi shunday yozadi:

Ranju zahmat chekib, agar qilsam yod,
Qiblagohim—otam o’qitgan ustod.

Keyingi ta’limni Bekturdi eshondan, Xivadagi Sherg’ozi va Buxorodagi Ko’kaldosh madrasalarida olgan. Maxtumquli Sharq adabiyotini chuqur o’zlashtirgan. Shoir «San bo’lsam» she’rida Abusaid Abulxayr, Umar Xayyom, Abulqosim Firdavsiy, Nizomiy Ganjaviy, Hofiz Sheroziylarni katta hurmat bilan tilga oladi.

Shoir she’rlarining davrlar o’tib, zamonlar almashsa-da, o’z ahamiyatini yo’qotmay, aksincha, qadr-qimmati tobora ortib borishi ulardagi pand-nasihatlarning yuraklarga malham bo’lib singganligidandir, ko’ngillarni ilhomlantirib, qanot baxsh etishidandir, kishilarni hayajonga solishidandir. Uning she’rlari jarohatli yuraklarga malham, horg’in vujudlarga quvvat, tushkun ruhga ko’tarinkilik bag’ishlaydi. Xuddi shuning uchun turkman xalqi qiynalgan, ozor chekkan, nochor qolgan, g’ussaga botgan paytlarda Maxtumqulini dardlaridan forig’ etadigan ma’naviy bir hakimi Luqmon deb biladi. Shoirning malham yanglig’ she’rlari, da’vatkor so’zlari barcha davrlarda katta-yu kichikning ruhini poklab, bu go’zal dunyoga, insonga, hayotga muhabbat uyg’otadigan, xalq ko’nglini yuksakka ko’tarib, butun turkman jamiyatining ruhiy sog’¬lomligiga xizmat qilib kelgan.

Haqiqatdan ham Maxtumquli she’rlari tog’ bag’ridan qaynab chiqqan zilol chashmaning suvi kabi musaffodir. Ular lola-rayhonli, gul-lolali bog’-bo’stonning muattar hidi kabi barq urib, ko’ngilni zavqu shavqqa to’ldiradi.

Bo’g’in-bo’g’inlarni bo’shashtirib, yuraklarni yayratgan dutorning mayin va dil o’rtar nolasi kabi hayajonga soladi. Maxtumquli yashagan zamon nihoyatda og’ir va murakkab bir davr edi. Shu davrning ma’naviy havosidan nafas olgan shoir kuchli larzalarning, turli hodisalarning girdobida kuyib-pishib yashagan.

U jamiyatni, hayotni, odamlarni teran tushungan, insoniyat erishgan dunyoviy va diniy tasavvufiy ilmlarni chuqur o’zlashtirgan, ma’naviy kamolotga erishgan komil zot bo’lgan. Mutafakkir umuminsoniyat baxtu saodati uchun jon kuydirib yashagan chog’ida o’sha davrda dunyoning turli burchaklariga sochilgan, mustaqil davlati bo’lmagan turkman xalqini hamjihat bo’lishga, yagona davlat atrofiga jipslashishga, milliy birdamlikka chaqiradi.

Maxtumquli Buxoro yoki Xivada, Afg’oniston yoki Hindistonda, Rumiston yoki boshqa bir yurtlarda bo’lib, «eldan-elga oralab» yursa-da, uning fikri xayoli, dardu tashvishi hamisha xalqi va uning taqdiri bilan band bo’lgan.

XVIII asrda Maxtumquli olg’a surgan «turkman qabilalarining ittifoqi» haqidagi muhim ijtimoiy fikrning amalga oshishi uchun katta to’siqlar mavjud edi. Bu asrda turkman qabilalarining har biri alohida-alohida holda o’z yo’lini axtarardi. Milliy turkman davlatining yo’qligi, bu qabilalarning har yerdan panoh axtarib yurishi ular orasidagi ixtiloflarni yuzaga keltirardi, ularni bir-biridan uzoqlashtirardi. Turkmanlarning o’zaro kelishmasligini istab, bu yo’nalishda muayyan maqsad bilan harakat qilgan kuchlar ham oz emasdi. Ana shunday sharoitda mutafakkir shoir xalqining eng ulug’ dushmani noahillik ekani, bahamjihat bo’lib, o’zaro til topishish kerakligi, barcha qabilalar birlashib, bir maqsadga, bir davlatga bo’ysunishi zarurligini qayta-qayta uqtiradi.

«Turkmanning…» she’rida shunday misralar bor:

Ko’ngillar, yuraklar bir bo’la boshlar,
Uyushsa, eriydi tuproqlar, toshlar,
Bir sufrada tayyor qilingan oshlar,
Yuksaladi baxt-iqboli turkmanning.

Bu she’r qo’shiq qilib kuylangan, turkman xalqi uchun XVIII-XIX asrlarda milliy madhiya bo’lib xizmat qilgan. Lekin bu aniq g’oyani noahil xalqining bir dasturxon atrofida jam bo’lishini qanday qilib amalga oshirish mumkin edi? Mutafakkir shoir buning uchun bir boshga bo’ysunish zarurligi, bir mardning atrofiga jam bo’lish kerakligi g’oyasini ilgari surdi. Shoir har qanday og’ir va mushkul sharoitlarda ham o’z elining baxtiyor kelajagiga bo’lgan ishonchini yo’qotmadi.

Maxtumquli Firog’iyning turkman xalqi oldidagi eng buyuk xizmatlaridan biri uning hamjihatlik yo’lidagi izchil kurashi va o’zaro nizolarni keskin qoralashidir. Mana, qancha vaqtdan buyon mutafakkir shoirning ahillik, hamjihatlik haqidagi saboqlaridan turkman xalqining necha-necha nasli tarbiyalandi va tarbiyalanmoqda. Barqaror davlatni orzu qilgan Maxtumquli g’oyalarining naqadar haqligini hayot tasdiqladi.

Bugun shoirning aziz eliga u orzu qilgan baxtiyor istiqbol muyassar bo’ldi. Mustaqil va betaraf Turkmaniston davlati jahon xaritasida tinchlik va hamjihatlik mamlakati sifatida maydonga chiqdi. Hamjihatlikning buyuk kuchiga ishongan turkman xalqi Maxtumqulidan hamisha minnatdordir. Bu yil Maxtumquli ijodi o’zbek xalqi uchun qadrdon, ko’plab she’rlari asosida kuylanayotgan qo’shiqlari sevib tinglanadi. Maxtumquli Firog’iyning 290 yilligi nishonlanadi. Turkmaniston 2014 yilni Maxtumquli yili deb e’lon qilganligi ham millat mutafakkiriga bugungi minnatdor avlodlarning beqiyos ehtiromi timsolidir.

05
MAXTUMQULI FAROG’IY

SHE’RLAR
08

XOR QILDI

Ey do’stlarim, telba dunyo
Yaxshi kunlarim xor qildi.
Ikki yuzli, lo’li dunyo
Meni shodlikka zor qildi.

Avval kerak yor yigitga,
Do’st yo’q ko’ngli tor yigitga,
Asli yolg’iz er yigitga
Zolim falak ozor qildi.

Kishim yo’q—tinglasa dardim,
Yo’lbars tulki bo’ldi—ko’rdim,
Xarob bo’ldi go’zal yurtim,
Qizilbosh toru mor qildi.

Qo’ldan ketgandir dostonim,
Go’yo tandan chiqdi jonim,
Ko’zi yoshli Mengli xonim
So’nmas o’tga duchor qildi.

Otsiz qoldi kuchli polvon,
Shunday bo’ldi, naylay, zamon,
Taklif etib o’zni juvon
Dilga ilonni yor qildi.

Maxtumquli, tiy tilingni,
Bukarlar alif belingni,
Ozorga qo’yma elingni,
Barchasi e’tibor qildi.

AYRILDIM

Bulbulman, ohu zor chekib,
Go’zal gulzordan ayrildim.
Ko’zimdan qonli yosh to’kib,
Sevgili yordan ayrildim.

Yor surma qo’ysa yarashar,
Ta’rifin keltirsam agar:
Og’zi g’uncha, labi shakar,
Bir zulfi tordan ayrildim.

Shirin jonda yo’qdir toqat,
Jabri uning jonga rohat,
Qoshlari fitnai ofat,
Ko’zi xumordan ayrildim.

Ayrildim g’uncha gulimdan,
Qora sochli sunbulimdan,
Xush ovozli bulbulimdan,
Shirin guftordan ayrildim.

Telba ko’nglimning armoni,
Barcha go’zallar sultoni,
Sakkiz jannatning bo’stoni,
Bog’u bahordan ayrildim.

Ellarining dong’i doston,
Zilol suvu yaylovga kon,
Go’klanglik—oti Menglixon
Otlik dildordan ayrildim.

Maxtumquli mastu hayron,
Ta’rifiga bitdim doston,
Manzilgohi bog’u bo’ston,
Olma-anordan ayrildim.

OT QOLMADI

Zolim falakning dastidan
Oshiqlarda ot qolmadi.
Qora yerning shum fe’lidan
Uzoq umr, zot qolmadi.

Ko’pdir falak g’am-tashvishi,
Jonga balo har bir ishi,
Tarqadi mardlar kengashi,
Ulug’ jamoat qolmadi.

Charx boshga ne kunlar soldi,
Dil yog’i, ko’z nurin oldi,
Butun elat «olim» bo’ldi,
Bizda nasihat qolmadi.

Falak, aylama bahona,
Zulm etding gado-yu xonga,
Ochiq ko’ngil yo’q mehmonga,
Keksaga hurmat qolmadi.

Tog’da turib qoldi sellar,
Ketdi hushim, egik bellar,
Maxtumquli aytar: ellar,
Ortimda zuryod qolmadi.

TURKMANNING

Jayhun (1) bilan Xazar (2) bahri orasi,
Cho’l ustidan esar yeli turkmanning.
Gul-g’unchasi qaro ko’zim qorasi,
Qora tog’dan enar seli turkmanning.

Haq siylamish—bordir uning soyasi,
Yoyilar cho’lida nori (3), moyasi (4),
Rang-barang gul ochar qiru qoyasi,
G’arq bo’lmish rayhonga cho’li turkmanning.

Qizil-yashil bo’lib chiqar parisi,
Har yoqqa taralar mushk-anbar isi,
Bek, to’ra, oqsoqol, yurtning egasi,
Ko’z quvnatar go’zal eli turkmanning.

Otasi marddir, u mardning zuryodi,
Mag’rurdir, chunki Go’ro’g’li avlodi,
Dala-qirda o’qqa tutsa sayyodi (5),
Tirik tutolmas, sher o’g’li turkmanning.

Ko’ngillar, yuraklar bir bo’la boshlar,
Uyushsa, eriydi tuproqlar, toshlar,
Bir sufrada6 tayyor qilinsa oshlar,
Yuksaladi baxt-iqboli turkmanning.

Ko’ngil havolanar otga chiqqanda,
Tog’ la’lga aylanar qiyo boqqanda,
Bol keltirar daryo to’lib oqqanda,
To’g’on qolmas, kelsa seli turkmanning.

Turkman tilidan Ergash OCHILOV tarjimasi.

1) Jayxun—Amudaryo.
2) Xazar—Kaspiy dengizi.
3) Nor—erkak tuya.
4) Moya—urg’ochi tuya.
5) Sayyod—ovchi.
6) Sufra—dasturxon.

Manba: «Buxoronoma» gazetasi,09.04.2014

04

XDK

(Tashriflar: umumiy 23 170, bugungi 4)

9 izoh

  1. toqiz oy yotmisham onam qornida koz ochib dunyoni korgan kunlarim sherini topalmayapman sherni mundarijadagi nomi kerak

  2. Maxtimquli asarlari va sherlarining kitob variantini qayerdan xarid qilsa bo’ladi?

  3. MAXTUMQULI — Ijodiy manoda mening kumirim » ustozim » ramziy manoda albatta. Xudoning suygan bandasi. Bu insonning sherlarini o’qishning o’zi katta baxt !!!
    ZaFaR_MATCHON

  4. Олтинга тенг сузлар бир гап билан айтганда

  5. Ха хакикаттан жуда ажойиб инсон шерларини хар бии созида маноси бор

Izoh qoldiring