Abdulla Avloniy. Afg’on sayohati.

023

    Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқанинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Никўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла этдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар.

Абдулла Авлоний
АФҒОН САЁҲАТИ
033

1336 ҳижрий 16 рамазон 1919 мелодий 15 июль

1919-мелодий 15-июнда кеч соат 6 да Тошкандан Афғонистонға қараб ҳаракат қилдук. Бизим ила бирга машҳур мусташриқлардан ўртоқ Бровин ҳам бор эди. Ўртоқ Бровин бир неча ёврупо тилларин билмоқ ила баробар мукаммал форси тилини (ҳам) билурди. Бизлар ила бирга Туркистон Жумҳуриятининг «военни атташе» — ҳарбий қўмисари ўртоқ Иванўф, савдо ва тижорат шуъбаси тарафиндан ўртоқ Куликўф, сиёсий қўмисар ўртоқ Зиборўфлардан бошқа бир неча техниклар, ҳаво тилгиромчилари, афтомобиль устолари, ўн бир нафар қизил аскарлар ҳам бўлуб, булар(нинг) 9 нафари мусулмон эди. Булардан бошқа Афғонистондан Туркистонга келмиш афғон ҳайъати ваколасиндан Абдулраҳимхон ила бирга элли(к) афғон аскари ва бир сартарош ҳам бор эди.

1) Абдулраҳимхон валади Абдулқаюм — амир(н)инг мирзоси;
2) Қандилхон валади Меҳрдилхон — амир(н)инг мулозими;
3) Соҳибхон валади Абдулкаримхон — амир(н)инг мулозими;
4) Усто Абдулғани валади Абдулраҳмон — амир(н)инг сартароши.

Булардан бошқа ҳинд инқилобчи фирқасиндан 3. Ҳ. Зикриё афандида бизлар ила йўлдош эди. Ўртоқ Зикриё афанди лисони форсни(нг) мукаммал билмоғи ила баробар инглизча мукаммал сўзлаша биларди, оз-моз русчада сўйлашурди.

  • 16-июнда кеч соат 8 да келуб Хавос истансасида қолдук. Йўлларда бў(л)сун, истансаларда бў(л)сун, яланғоч, авротлари очуқ, кийимлари пора-пора мусулмон хотин-қизлари, ёш-ёш болалар кўрилурди. Албатта, илмсиз ва тарбиятсиз, аҳволи оламдан хабарсиз мусулмонларнинг ҳол-аҳволлари биргина Ўрта Осиё йўлинда эмас, бутун Туркистоннинг ҳамма ўлкасинда шўйла фано ва аянч ҳолда эканлиғин ҳеч ким инкор қилмайди… Бизим Туркистонда ҳар ерда ҳозирда иш бошин-да ўлтурган рус товаришларимизнинг ўзлари иш бошиға ўлтуруб олуб, ўзлари ошалаб, биз мусулмонларга ялатувларининг натижасидур.
    Мазкур аҳолилардан сўралганда, алҳамдулиллоҳ, бу йил бултургига қараганда ҳолларимиз яхши. Бу йил фақат яланғоч бўлсамиз ҳам бир оз емакликға гадолик ва тиланчилик қилуб умр ўткарамиз. Агарда бултур келган бўлсангиз эди, бул йўлда «оҳ, нон!..» деб жон бериб ётган му-сулмонларни кўрар эдингиз, дея бу ҳолларига ҳам шукур баён қилардилар.
  • 17-июнда сабоҳ соат 8 да Хавосдан Самарқандға қараб равока бўлдук. Бизим бу минган мада-ният айғиримиз пишқира-пишқира равон бўлди. Ҳозирда Туркистонда ер мойи — дугут — қора мой оз ўлдиғиндан ўтун ёқилуб юрарди. Бу маданият мошинамизга ўтун ёқиладиғиндан бу айғирнинг оғзидан йўлнинг ҳар икки тарафиға ўтлар сочилурди. Йўлнинг икки тарафида офтобнинг ҳарорати ила қоқ бўлуб ётган ўтларни(нг) гуруллатиб ёндуруб юборурди. Хусусан, кечалари йўлнинг икки тарафидаги ўтларнинг мошинадан тушган учқундан ёнмоғила чароғон бўлур эди. Ногаҳоний ўлароқ бизим мошинамиздинг ўти сўнуб, икки соат йўлда тўхтаб қолди. Шул вақт бир неча бизим қирмизи аскарлар ила вагон хизматчилари рўбарўмиздаги фақиргина бир одамнинг боғига деворидан ошуб тушуб, ўрук ва олмаларин олуб емоқға бошладилар. Бир неча хотунлар келуб, йиғлашуб, «Биз фақирларнинг озгина мевамизни(нг) сизлар еб кетасиз, бизлар қиш кунида нима еб овқат қиламиз», десалар-да қулоқ соладургон киши йўқ эди. Раҳм қилмоқ ўрнида ҳатто хотун бечораларни(нг) муштлаб урардилар. Ўртоқ Бровин ёнимға келуб:
    — Авлоний афанди, Сиз ижроия қўмита аъзоларидансиз, юринг, бирга боруб онлари фиртақўл қиламиз, — дея, иккимиз бирга онларнинг қошига борувимиз ила ерларина қайтдилар.
    17-июнда кеч соат 4 да Самарқанд шаҳрига етушдук. Бу кеча Самарқанд истансасида қолдук. Эртаси Тошкандан ўртоқ Иванўф ўртоқ Казакўф ила етуб келди. Чунки бу (н)лар биздан бир кун сўнг Тошкандан чиқған бўлсалар-да, буларнинг минган маданият айғирларининг еми ер мойи ўлдиғиндан тез чопар эмиш. Шунинг учун икки кунлик йўлни бир кунда тай қилмишлар.
    18-июнда кеч соат 4 да Бухорога эришдук. Бу кеча Когонда қолдук. Кеч соат 9 да Когон ижроия қўмитасининг идорасида махфий мажлис бўлди. Бу мажлисда аксари Туркистон Марказий Ижроия Қўмитасининг аъзолари ҳозир эдилар. Мажлисга раисликни Казакўф адо қилди. Мажлис ёпиқ ўлдиғиндан бу мажлисда ҳал қилинган масалаларни(нг) очиқ ёзмоқ мумкин эмасдир.
  • 19-июнда сабоҳ соат 10 (да) бутун Когондаги қизил аскарларнинг кўриги бўлди. Туркистонда биринчи ўлароқ барпо қилинган боевой поезд — ҳарб оташ аробасининг йўлга қўйилуви муносабати ила ҳамма ҳукумат арбоблари тарафиндан турли мавзуъда нутқлар сўйланди. Ҳамда бурадаги қирмизи аскарларға ТурЦИК тарафиндан қизил алвон байроқ тақдим қилинди. Соат 11 ларда Марвда бурада Тошканда муаллимлик вазифасида кўп вақтдан бери хидмати ила танилгон уч турк зобит(лар)ининг қўлға тушуб турмада ётганликларин хабарин манга эришдирдилар. Бурадан жўнамоғимиз соат 12 да ўлдиғиндан бир соат ичинда қўлимдан келғунча ҳаракат қилсам-да, онларни(нг) боруб кўрмоқға мумкин ўлмади. Бул хусусда Когон президенти Печёникўфға, Казакўф-ға учраб мазкур маҳбуслар хусусида сўйлашдим. Онлардан олғон жавобим «Бу иш особий отделни(нг) иши, бизлар қўлдан келғунча ҳаракат қилуб, бу(н)ларинг ишларин тез кўрилуб тамом қилинмоғига ҳаракат қилурмиз. Сиз хотиржам бўлингиз!» — дея мени қуруқ сўз ила қаноатлантирдилар. Фақат на чора, қуруқ сўзга юпануб, вақтим ўлмадиғиндан соат 12 да маданият йўрғамизга минуб, Когондан ҳаракат қилдук.
    Бироз юргандан сўнг йўл ишлаб юрган бир неча қафқазлик биродарлар вағонимизнинг мошинасини(нг) олдини(нг) тўсуб тўхтатдилар. Казакўф тушуб, онлар сўйлашгандан сўнг манга қараб «Ўртоқ Авлоний, боруб онлар ила сўйлашуб келинг, буларнинг орасида нима бўлган экан», деди. Ман боруб узоғда турган бухороликлар ила сўйлашгонимда, маълум бўлдики, ўтин ила юрадир-гон мошинадан ўт чиқиб, бухороликларнинг бирмунча буғдойларини (ё)ндуруб юборган экан. Шул сабабли Бухоро фуқаролари темир йўл ишчиларидан икки бошлиқ(лар)ини тутуб, қамаб қўйган эканлар. Маним таржимоним Абдулматлаб афанди ила иккимиз боруб, кўб сўзлар (билан) бухороликлар қўлиндан икки қамалган кишинин(нг) қутқаруб олдук. Бухороликдан бирини чақируб келуб, Казакўф олдида Бухорога, Когонга тилгиром ила аҳволни(нг) маълум қилуб, «Айб бу ишчи-ларда эмас, оташ арабанинг мошинасида — бул аҳволни(нг) маълум қиламиз. Когондан комиссия келуб, буғдойларингизни баҳо қиладур. Туркистон Жумҳурияти зарар-бурдингизни тўлайди», — деб жўнаб кетдик. Кеч соат 12 да Чоржўйга етушдук. Бу кечани Чоржўйда ўтқардук.
  • 20-июнда кундуз соат 10 да парахўдга ўлтуруб, Каркига қараб жўнамоқға ҳозирландук. Парахўдимиз ўзиға керакли нимарсаларин ҳозирлағунча соат 2 бўлди. Бизим бу сув айғири бақира-бақира жанубга қараб со(ат) икки яримда жўнади. Бизим бу тушган парохўдимиз ниҳоятда эски бўлуб, ҳамда орқасида аскар ва уруш асбоблари юкланган «баржа» исмли ўзи юралмайдирғон думи ҳам бор эди. Бу орқасига бойлаб олган дарди бедаво думини дақиюнус замонасидан қолган эски ва чурук арқонлар ила бойлаб олғон эди. Чоржўйдан Каркиға бориш бизим бу кўҳна парохў-димиз ила беш кунлик йўл бўлуб, Каркидан Чоржўйға келиш икки кунлик йўл эмиш. Чунки дарё-нинг манбаъига қараб юрмоқ бу кўҳна парохўдимиз учун оғир ўлуб, сувнинг мансабига оқадурғон тарафига қараб юрмоқ енгил эмиш. Бу Ому(р) дарёнинг боргунча икки тараф соҳили кичик-кичик қишлоқлардан иборат бўлуб, ернинг аксари Бухоро хонлиғига тобеъдур. Бу ерда ватан қилуб ўлтургон халқларнинг аксари туркманлардир. Туркманлар табиат жиҳатиндан ниҳоятда ғаюр ва жасур, худрой, илмсиз, маълумотсиз, ахлоқсиз, тутган ерини кесадиргон халқдирлар. Табиий дарё соҳили ўлдиғиндан ери ниҳоятда ўсумликдир. Ҳар хил экин ва мевалар ўсади. Хусусан, бу дарё лабларида битган қобун бутун дунёга ширинликда машҳурдур. Ҳавоси мўътадил ўлдиғиндан одамлари ниҳоятда соғломдурлар.
    21—22 июнларни(нг) дарё соҳилинда кемамизни(нг) лангарандоз қилуб ўтказдук. Бизим бу кемамиз кўб эски ўлдиғиндан кўб ери сувга ботуб юрар эди. Шул сабабли кўб ерларда дарёнинг саёз ериға тўғри келуб, қумға ўлтуруб қолуб, кемачилар бир соат, икки соат овора бўлуб, бу «бобой кемаини қумдан аранг халос қилурдилар.
  • 23-июнда кеч соат 8 да энг хавфлик аталғон Бурдалиқ исмли ерга етушдук. Ўртоқ Иванўф ила ўртоқ Бровин менинг қошимға келуб, «Биродар Авлоний, Сиз афғонлар ила бу қишлоқға боруб аҳволот олиб келинг. Чунки энг хавфлик ҳисобланган жой ушбу ердир», — дедилар. Кеч соат 9 да ман, ҳиндистонлик Зикриё афанди ҳамда тўрт афғон меҳмонлар ила баробар Бурдалиқ қариясига бордук. Бир неча қўрғончаларға боруб хабар олдук. Бу ерда Карки бекларининг бармоқлари ила тўпланган, бизим қаршимизға ҳозирлангон аскарларининг бор-йўқлиғиндан маълумот олгонимиз-да маълум бўлдики, бул ерда бизимча хавф қилинган душмандан асар йўқ. Икки соат чамасида йўл юруб қишлоқилардан икки товуқ, йигирма беш дона тухум сотуб олуб, парохўдимизға қайтуб келдук. Улардан олгон маълумотни(нг) келуб ўртоқ Иванўфға баён қилдук. Бу кеча хотиржам Бурдалиқ соҳилинда ётдук.
  • 23-июннинг тонги отди. Бизим-чун бу кунги тонг(нинг) энг хавфлик, энг даҳшатлик эдиги айтишиндан маълум бўлуб турар эди. Сабоҳ соат 4 да парохўдимиз Карки тарафиға қараб равона бўлди. Ярим соат чамасида йўл юргандан сўнг ўнг тарафимиздан ту(р)кманлар тирборон қилмоқға бошладилар. Ўртоқ Бровин ила ўртоқ Иванўф менинг қошимға келуб «Авлоний, сиз боруб афғонлар ила ул туркманлардан аҳволот олуб келингиз!» — дедилар. Ман меҳмон афғонлар ҳамда ҳиндистоний Зикриё афандини(нг) олуб Абдулматлаб афандига оқ байроқ кўтартируб, тўғри туркманларнинг аркони ҳарбларига бордук. Бизларни йироғдан кўрган ҳамон икки отлиқ аркони ҳарбдан чиқуб бизим қаршимизға келдилар. Бул кишиларнинг иккиси(н)да олтмиш ёшла-ринда, қўлларинда милтиқ, белларинда қилич туркман беклариндан эди. Отлариндан тушуб, бизлар ила кўришдилар. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг, ман:
    — Бизлар сизларға меҳмонмиз. Дарё узориндан Каркиға боруб, урадан Афғонистонға ўтуб кетамиз. Балки сизнинг аскарларингиз бизнинг кимлар эканлиғимизни(нг) билмасдан, балки биз-ларни(нг) душман ҳисоблаб отиш очгандирлар?
    Туркман беклариндан бири:
    — Болам, сиз билганни(нг) биз ҳам биламиз. Бизлар руслар ила қирқ йилдан бери яшаб дўст келдук. Аммо шул кунларда оромиз бузулди. Каркида руслар бизларға кўб жабру зулмлар қил-дилар, бир неча бекларимизни тутуб ўлдирдилар. Уйларимизни ёндирдилар. Бола-чақамизни ҳам ўлдирмоқдан тоймадилар. Бизлар инсоният нуқтаи назариндан бундай хўрлиқға чидашга тоқатимиз қолмади. Ҳукуматга қаршу қиём қилмоқға мажбур бўлдук. ё нажот, ё ўлим дея ишга кириш-дик. ё ишимизни(нг) ўнгғаруб оламиз, ё баримиз қирилуб битамиз.
    Ман:
    — Сизлар Бухоро хонлиғина тобеъ кишиларсиз. Бухоро хукумати бизларға таъминот беруб, йўлда сизларға ҳеч хавф-ҳарос йўқдир. Агарда сизларға бирор нимарса вуқуъ бўлса, бизлар жавобгармиз, деган эди. Бобо, сизлар нима учун хонларингизға итоат қилмайсиз, оқ байроқ кўта-руб кетуб ётган бизим парохўдимизға отиш очдингиз?
    Туркман беги:
    — Болам, бизлар қатъиян қарор қилганмизки, Чоржўй тарафиндан келган парохўдни Каркига ўтказмаслиқға. Бул хусусда Бухоро амирининг фармони бўлса ҳам итоат қилмасмиз. Бизлар қайдан биламиз, эҳтимолқи, сизлар парохўдда Каркиға ёрдамға ўқ-яроқ олиб кетаётгандирсиз.
    Ман:
    — Бобо! Агарда сизлар парохўдда яроқ-ўқ бор деб хавф қиладиргон бўлсангиз, рухсат берингиз, бизлар қайиқға тушуб ўтуб кетайлук.
    Бек:
    — Йўқ, болам, дарё ичиндан қайиқ туруб, чибинни(нг) ҳам ўткармасмиз! Ман:
    — Бобо! Бўлмаса, бизлар Афғонистонға қандоқ қилуб кетамиз? Бек:
    — Болам! Агарда сизлар хоҳласангиз, сизлар бизларнинг меҳмонимизсиз. Элчига ўлим йўқ! Сизларнинг ҳаммангизни бизлар бошимизға кўтарамиз. От ила, ароба ила бир кўндируб, эртаси кун Афғонистон чегарасига еткуруб қўюб келамиз. Агарда бизим сўзимизға инонмасангиз, хат қилуб муҳр ҳам босуб берамиз. Сизларнинг бирортангизни бурнингиз қонаса, бизлар жавобгардирмиз!
    Ман:
    — Биз ила бирга кетуб бораётган бир неча руслар ҳам бор, уларга нима дейсиз?
    Бек:
    — Болам, боя сенга элчига ўлим йўқ, дедим. Ким бўлса бўлсун, бизлардин айирмасиға қарамасдан, неча киши бўлсангиз, ҳаммангизни ўтказуб юборамиз.
    Ман:
    — Бобо! Агарда бизларга тўғри парохўд ила дарёдан ўтуб кетувга рухсат берсангиз бўлмасми?
    Бек:
    — Болам! Ман санга боғона дедим-ку, ҳеч мумкин эмас. Агарда бизлар ўтқаруб юборсак-да, йўлда бошқалар бор. Алар ўткармаслар. Ушбу ердан бошлаб то Каркиғача дарёнинг ҳар икки тарафида аскар бор. Мутлақо сизларни(нг) ўткаргани қўймаслар. Агарда менинг сўзимға кирмас-дан илгари қараб юрсангиз, бекорға овора бўласиз. Албатта, бироз юргандан сўнг кейин қайтмоқға мажбур бўласиз.
    Ман:
    — Отажон! Бўлмаса, ман сиздан олган маълумотни(нг) парохўддаги ўртоқларға боруб сўйлайин, онлар нима маслаҳат кўрсалар, шунга қараб иш қилурмиз. Балки тез яна ёнингизға келурман, — дея хайрлашуб, парохўдимизға қайтуб келдук. Урадан олингон маълумотларнинг ҳаммасини келуб, парохўддаги аркони ҳарб ва Афғонистон ҳайъати ваколасин жамъ қилуб, бирин-бирин сўйлаб бердим ва ўз фикримча, бек бобонинг сўзи тўғридур. Нима бўлса ҳам қайтмоқ маслаҳат. Менимча, ўтиб кетмоқ маҳол кўринур, — дедим, Мажлис менинг фикримға қўшулмади. Нима бўлса ҳам қатъиян дарёни(нг) ёруб, куч ила бўлса-да, ўтуб кетмоқға қарор қилдилар. Маж-лис асносинда баъзи ўртоқлар (Казакўф) бизларға ҳар нимарса бўлса ҳам иш қилуб, уришсангиз ҳам дарёдан Каркиға бир илож қилуб ўтушга ҳаракат қилингиз, деган эди. Туркманларда нима қувват бор дейсиз. Қарс-қурс беш-ўн ўқ отган ила бўлди — қўйдими? Нарироқ боруб тўпдан, пулемётдан, бўмбамётдан, милтиқдан бир отиш очсак, туркманлар ўзлари қочурға жой тополмай қоладирлар, дея сўзлаган кишилар-да бўлди. Соат том бир эди. Парохўд ичида ҳамма аскарлар мукаммал яроғландилар. Бизим бу икки парохўДимизда бир тўп, бир пулемёт, бир бўмбамёт, юз киши интернационал Астрия — Мажор аскарлардан бошқа бизлар ила бирга Афғонистонға кетуб бораётган 11 киши — фирқа олойи ва бир неча парохўд ходимлари, қарийб бир юз қирқ киши, ҳаммаси мукаммал яроғланди, Тўп ва пулемётларнинг атрофлари тойланган пахта ила ўралди. Ҳамма аскарлар-да ўзларини пахта тойлари ила иҳота қилдилар-да, парохўдимиз хуштагини чал-ди-да, «ҳар чи бода бод» дея равона бўлдук. Бизлар боруб сўйлашгон туркманлар дарёнинг ўнг соҳилиндан кемамиз йироқ ўлдиғиндан отган ўқлари етушмас эди. Онлар ўқларининг етган-етмаганига қарамасдан пайдарпай ўқ равон қилмоқда эдилар. Толеъга қаршу бизим парохўдимиз борган сари дарёнинг сиқиқ ерига борур эди. Бора-бора ўнг тарафдан ўқ етадирган ерга бориб қолди. Соат 3 дан 20 минут ўтган эди. Дарёнинг сўл соҳилиндан Оқтепа исмли ердан қумлик баланд-баланд тепалар устидан дурбин ила қаралганда, ўрмалашган туркман аскарлари кўрина бошлади. Кемамиз беш дақиқа чамаси илгари кетган эди. Бирдан ўнг тарафдан ҳамда сўлдан отиш очдилар. Бу ногаҳоний икки тарафдан бирдан очилган отишнинг ўртасида қолган бир ҳовуч инсон каттаси ўзини йитуруб, ақлини шоширмоғи табиийдур. Бизим қўманда ҳайъати бизим тарафдан отиш очмоқға парохўд ҳуштагини таъйин қилмишди. Толеъга қаршу бирдан бир ўқ келуб кема-мизнинг пар қозонини тешуб юборди. Бир тарафдан дўл ёқғондек ўқ парохўднинг мошинахонаси-га қараб келса, иккинчи тарафдан кают(а)ларга қараб чизиллаб ўқлар келмоқда эди.
    Парохўднинг пар қозонининг тешилуви-да бизим учун бир бало бўлди. Бутун кемадаги кишиларнинг қулоқлари(ни) шавуллаб, гаранг қилуб юборди. Қулоқларимизға пахта тиқуб қўйсак-да чидаб турмоқ имкон хорижинда эди. Шул вақт овози хаста бўлган одамга ўхшаш кемамиз уч маротаба хириллаб юборди. Бизнинг аскарлар тарафиндан-да отиш душман тарафиға қараб очилди. Лекин толеъга қаршу иш ишдан кечган эди. Чунки бу вақтда ўртоқ Иванўф ила аскар бошлиғи ва улардан бошқа 22 киши мажруҳ бўлуб, 3 киши ўлган эди. Бизим каютамизда бизлар-дан бошқа тўрт рус, австрия(ли), арман ўртоқлар-да бор эдилар. Бунларнинг ҳаммалари англиски беш отар милтиқлар ила қуролланган эдилар. Фақат ман ила биродарим Абдулматлабға винтовка етушмай қолган эди. Бу бизим баҳодир ўртоқларимиз «Сизлар милтиқ отишни(нг) билмайсиз. Ҳали қараб туринг, бизлар қанақанги душманни урамиз», — дея аввалда яроғланган вақтларида мақтануб-да қўйган эдилар. «Мард киши майдонда айлансун» фаҳвосинча, бирдан (бир) бизим каютанинг тепасида отишуб тургон австрия(ли)га ўқ тегуб, бизнинг каютаға юмалаб тушмасинму. Буни кўрган замон ўртоқларимизнинг ғайрат ва баҳодирлиқлари сувға уруб кетди. Бўғумлари бўшашуб, тарвузлари қўлтуқларидан тушуб, иккинчи милтиқни(нг) қўлларига олишга ҳолатлари қолмади — журъат қила билмадилар. Фақат биргина Гриша исмли ўртоқдан бошқалари каютадан юқорига чиқмоқға-да журъат қила олмадилар. Бизнинг ила бирга кетаётган австрия(ли) дўқтури-мизда ҳеч нимарсани(нг) билмайдиргон, вақт ғаниматда ўзининг номин дўқтур қўюб олгон бир киши экан. Каютамизга юмалаб тушган австрия(ли)нинг қони бутун хонамизни(нг) қонға бўягандан сўнг, ародан бир соат кечгандан сўнг ўларча маст ҳолатида келуб, бечорани(нг) ярасини боғлади. Ярани(нг) боғлаган вақтида бир фи(л)шир дўқтуримизнинг камоли мастлиғидан қўлтуғидан кўта-руб турарди. Агарда ўз ҳолина қўйса, йиқилуб кетуви шубҳасиз эди. Ҳарна ўлса, иш ишдан кечмиш эди. Парохўдимиз борган сари сўнг(л) тарафимиздаги душманнинг энг қувватли отишининг остига яқинлаша борур эди. Толеънинг бадлиғина қаршу шу аснода бизим парохўдимизнинг орқасига боғланган баржамизнинг бир арқони узилуб, биргина арқони қолгон эди. Агарда иккинчи арқони-да узилса, бир кемамиз — қанча асбоб, қирқ-эллик чамасида одам, бир тўп, бир бўмбамёт душман қўлига тушган бўлур эди. Иш ўнгидан келмаса, шўйла бўлар экан. Пулемётимизда «тит-тит» дея уч-тўрт ўқ чиқоруб, бир тўхтаб, тузуккина отилмади. Тўпимизда беш-олтидан ортуқ ўқ чиқара олмади. Бўмбамёт эса икки ёки учдан ортуқ ўқ узолмади. Табиий, инсон жонидан умид узгандан сўнг кўб-да қўрқмас экан. Парохўд ичидаги инсонларнинг ҳаммаси-да бутун иш қўлдан кетганлиғин сезган эдилар. Парохўдимиз бўлса, қоқ душманнинг уяси бўлган қумлик тепанинг тагина борган эди. Шул вақт парохўднинг устига чиқуб қарасам, бир-икки киши мастшо, ҳама сувга уруб кетубдур. Ҳар замонда бир бизнинг тарафда-да ўқ отилуб қўядур. Тездан душман қўлиға ҳамма-мизнинг асир тушажагимиз муқаррар эди.
    Ўртоқ Гришани(нг) чақируб дедимки, «ўртоқ Бровин қаю ерда бўлса, боруб айт. Ўртоқ Иванўф мажруҳ бўлуб, ўзи ила ўзи овора. Авлоний айтадурки, тезлик ила сиз расфаражени қилинг. Парохўд кейинға қараб қайтмаса, қолганларимизданда айриламиз», — дегил дея ўртоқ Бровинға ўртоқ Гришани юбордим.
    Тездан ўртоқ Гриша «Сенинг сўзингни боруб ўртоқ Бровинға айтдим, мақбул бўлди. Парохўднинг қайтмоғига буйруқ қилди», — деди. Демак, парохўдимиз секин ўнг тарафина бурилуб, сувнинг оқишига қараб, маъюсона равона бўла бошлади. Ҳариф душман қайтсак-да, отишни шид-датландирур эди. Соат 4 дан 30 дақиқа ўтган эди. Демак, маъюсона бир суратда кейин қараб чекилдик ва душманнинг отган ўқларининг аксари «разривной» бўлуб, охирги вақтларда кўброқ «боевой» ўқ ёғдира бошлаган эди. Табиий, душман тарафида-да зоеъот бизим тарафдан икки ҳисса ҳисоб қилинурди. Душман бизнинг кейин қараб қайтувимиздан истифода қилуб, ярим соат-лик йўлғача отиш ила кузатуб келдида, жим бўлди. Демак, бу бизим кўҳна парохўдимиз душман-нинг тўрт соатлик ёғдиргон ўқига чидаш берди. Олинғон маълумотларга биноан, душман тарафинда рус офисарлари ўлмак ила баробар инглис агенлари-да борлиғи маълум бўлди.
    Тошкандан Афғонистонға ҳайъат ила бирга кетадиргон мусулмон фирқа олойиндан 2 си оғир, 2 си енгил яраланмиш эди. Ҳисом Жалолий ила Валихўжа ўғли енгил, Мустафо Тиллобек ўғли ила Аваз Самад ўғли оғир яраланмиш эди. Парохўднинг атрофидаги душман ўқиндан урилган тешуклар бир мингдан зиёда эди. Бизим бу кўҳна парохўдимиз кейин қараб қайтишда сувнинг оқимига қараб юрганлиғиндан аввалда юқори қараб бир кун юрган йўлини 3 соатда тай қилди. Демак, кеч соат 8 да дарёнинг ўртасида бир оролга лангарандоз ўлди. Дарёнинг баъзи ери чуқур, баъзи ери саёз ўлдиғиндан кечалари юрмоқ мумкин эмас эди. Кундуз кунлари-да баъзи вақтларда дарёнинг саёз ерига тўғри келуб қолуб, «бобой кема»миз қумға ўлтуруб қолуб, бўкура-бўкура бир соат-икки соат сарсонлиғдан сўнг базўр қумнинг қўлиндан яқосин қутқаруб, равона бўлурди. Шул сабаблара мабни ‘агарда соҳилда қарор олса, эҳтимол душман тарафидан янада ҳужум бўла қолса, яқосин соҳилдан қутқармоқ оғир бўлуви эҳтимоли бор(э)ди. Ҳамда душман ила бизим оромиз 3 соатлик сув йўли ўлдиғиндан, эҳтимол, душман бизим ортимиздан қувиб келуб, кечаси бирдан ногаҳоний ҳужум қилув эҳтимоли-да бор эди. Мана шу ҳолларни(нг) эътиборға олуб, кемамиз дарёнинг ўртасидаги оролда лангарандоз ўлди. Бу энг хавфлик кечани(нг) дарё юзинда, орол ёнинда ўткарурга қарор қилдук. Кечанинг соат 4 инда оролға қўйилган қороғулимиз «Туркман келди!» — дея амон қичқирди. Бутун аскарлар тўпдан, пулемётдан, тўфангдан оролға қараб отиш оча бошладилар. Ярим соатдан сўнг отиш тўхтади. Тафтиш асносинда туркманларнинг юрак қилганликлари очиқ маълум бўлмади. Ярадор бўлғон аскар бошлуғининг ўрнига янги тайин бўлғон командиримизнинг ярим соат миёнасида отилган 4—5 минг чамасида ўқнинг ҳавога кетганлиғи очиқ маълум бўлди. Тонг ёришар-ёришмас, парохўдимиз Чоржўйға қараб равона бўлди. Бу бизим парохўдимиз ҳазрати Нўҳнинг кемаси ила шовла еган энг эски, 1900 йилинда Петроғрадда ясалгон, ҳар одимда бир тўхтайдиргон парохўд эди. Лекин сувнинг оқишига қараб юрганда учар қуш ҳам етолмас эди.
  • Байт:
    Гунбази даврон каби айрилмадинг бир нуқтадан,
    Тўрт кеча-кундуз юруб, Чоржўй кайтиб келдимиз,
  • дея 24 июнда соат 4 да яна ўзимизнинг тўрт кун илгари чиқуб кетгон Чоржўйимизға қайтуб келдик. Букун кечғача ярадорларимизни(нг) Чоржўй хастахонасига извошчиклар ила узатдук. Бу кеча(нинг) Чоржўй истансасининг шимол тарафинда, тахминан, истансадан 7 чақирим йироқликда парохўд ичинда ётдук.
    25-июнда кеч соат 4 да парохўддан ашёларимизни(нг) чиқоруб, вағона ўлтурдик. Бизим бу маданият йўрғаси кеч соат 5 да Асхобод тарафига қараб равона бўлди.
  • 26-июнда соат бирда «Аннинка» истансасига етушдук. Йўлларда қайси кўз ила кўрайлук, йўлларнинг ҳар икки тарафи бутун харобазор. Вайрона бўлган хоналар, бузилган вағўнлар, бурда-бурда бўлуб ётгон темирлардан бошқа ҳар бир одимда ҳайвон ўлумтиклари. Яқин-яқин ерда инсон мозорлари. Назари диққат ила боққан инсонга жигарсўз бу қумлик гўё маҳшаргоҳ каби кўринурди.
    Бу манзарани кўрган инсон: (рубоий)
  • Гуллар хазон ўлмиш, тикони қолмиш,
    Боғлар барбод ўлмиш, хазони қолмиш,
    Золим фалак бу элларга қаҳр этмиш,
    Хонавайрон, синган қозони қолмиш, —
  • демакға мажбур бўлурди.
    Йўлларнинг ҳар икки тарафидаги қирғиз уйлар(и), туркман хоналариндан асар ўлароқ хароба айвонлар, бузилган деворлар, қорайган ўчоқлар қолмиш. Бизи минган вағонимиз ҳам бу даҳшатлик Ишқобод муҳорабасига иштирок этган(и) сабабли эшиклари бузилган, ойналари синган, сувхоналари хароб бўлганлиқиндан мариз кишидек суст ҳаракат қилурди. (Поезд) «Аннинка» истансасинда бироз истироҳат қилди-да, Мариға қараб секин ҳаракат қилди.
  • 27-июнь кундуз соат 12 да Мариға келуб тўхтади(к). Мари истансасинда бизлари(нг) рус ва мусулмон ўртоқлар мусиқа ила қаршу олдилар. Соат 2 да Марининг махсус ҳукумат боғинда бизлар учун бир зиёфат вердилар. Бу зиёфатда Туркистон Жумҳуриятининг Ишқобод муҳораба-сига махсус аркони ҳарб аъзолари ҳозир эдилар. Зиёфатдан сўнг Афғонистондан келмиш ва-килларнинг Туркистон Жумҳурияти номиндан бир неча ўртоқлар оташин нутқлар ила қаршу олдилар. Буларга жавобан Мирзо Абдулраҳимхон нутқ сўйлади. Туркман атаманлариндан Ўроз сўфи сўз олуб, «Мен афғон биродарларимизнинг Туркистонға қадам босуб, Афғонистонға ҳамҳудуд ўлан Туркистон Жумҳурияти ила дўстлашмак ниятинда келарин табрик этарам», — деди. Мажлис тамом бўлгандан сўнг ўз ётоқхонамиз ўлан вағонимиза келуб ётдук.
  • 28-июнда кеч соат 8 да вағонимиз секин Кушкаға қараб ҳаракат қилди. Кеч соат 10 да Кушка(га) келуб тўхтади. Бурадаги рус, мусулмон ўртоқлар бизи мусиқа ила қаршу олдилар. Афғон ҳукуматининг сарҳад ҳокими Ёрмуҳаммадхон тарафиндан келуб бизлари(нг) кутуб тургон чопар — отлиқ аскар Абдулраҳимхондан мактуб олуб, биз 22 киши учун от ва бошқа керакли ашёлар — нимарсалари(нг) рўйхатин олди-да, равона бўлди.
    29-июнда қиладургон ишимиз йўқлиғиндан Кушка қалъалари ва бошқа керакли ерлари(нг) айлануб, тамошо қилдук. Кушка қалъаси Туркистоннинг Афғонистон ҳудуди ўлдиғиндан эски ҳукумат замонинда «тилсимот» қилуб ишланмишдур. Мундин ташқари, қалъа кичик бир тоғнинг водисинда бино қилиндиғиндан атрофиндаги тоғлар табиий бир буюк истеҳком хидматин адо қилур. Бурада симсиз тилғироф — ҳаво тилғирофи ради(о) ҳам мавжуддир. Ҳавоси гўзал, ери ўсумликдир. Оқар сув ўлмадиғиндан тоғ этаклариндан чиқадиргон булоғ — чашмаларнинг бир нечасин симинт ила ишлаб, бир ерга жам қилуб, водофровод — ер остиндан юрадигон сув ижро қилинмишдир. Шимол тарафиндан оқадиргон Кушка ирмоқи ўлса-да, шаҳар баландлиқға бино қилиндиғиндан тубанроқдаги қариялари(нг) суғорур. Бул ердаги мусулмонлар рамазон рўзасин Тошкандан бир кун сўнг ушладиғиндан ийдни(нг) 29-июнда душанба куни ясадилар. Букун кеч соат 2 да бир неча рус ўртоқлар ила бирга афғон фуқаролариндан бири бизлари(нг) зиёфатга чақирди. Афғон халқи туркистонлик каби бисёр меҳмоннавоз эмиш. Зиёфатдан қайтуб, хонамиз ўлан вағо-нимизға келдук. Бу вақт бир неча рус ўртоқлар Мирзо Абдулраҳимхонға ариза олуб келди. Бура-да Афғон фуқаролариндан жамшидий исмли бир қабила бор экан. Мазкур жамшидийларнинг бир қисми Туркистон туфроғинда туруб, ўғрилик ва қароқчилик ила иш кўрур экан. Русия туфроғиндан аёғлик моллари(нг) ҳайдаб кетуб, афғон туфроғидаги шерикларина беруб, Кушка атрофидаги шерикларина афғон туфроғидаги ўртоқлари ҳар хил аёғлиқ моллар(нг) келтуруб бериб, шўйла ўғрилик ила касби маишат қилур эканлар. Яқин замонда Кушка атрофиндаги хохуллари(нг) уч юз қадар қўйини ҳайдаб, афғон туфроғига ўтқазуб юбормиш эканлар. Мана шул хусусда мазкур хохуллар йўқолган қўйларин борасида ариза келтурмишди. Абдулраҳимхон хохуллар қўлидан аризани олуб, тездан бу аризани(нг) ерина еткурмоқни ваъда қилуб, хохуллари жўнатди.
    Бурадаги руслар сарҳадга яқин яшадиқлариндан Афғонистоннинг лисони умумийси ўлан форсича тилни(нг) мукаммал суратда билурлар.
    Тошкандан чиқғондан буён ҳамма ерда бизим мажлисларимиз қизиқ ва мароқли борурди. Чунки аромизда турли-турли миллатлар ўлдиғи каби турли-турли лисонда сўйлашувлари ила баробар тўрт хотун киши ўлдиғиндан кўб вақтларда мажлисимиз гуллаб-қизуб кетар эди. Баъзи мажлисларда бир тарафда бир-икки киши инглизча сўйлашса, бир тараф да бир-икки киши форси-ча сўйлашур. Бир тарафда бир-икки киши русча сўйлашса, бир тарафда бир-икки киши немисча сўйлашур. Бир тарафда хотунлар бир-бирлари ила ҳарзагўйлик қилсалар, бир тарафда бир-икки киши туркча гаплашур эдилар. Баъзи вақтларда бир лисонда сўйлануб тургон сўзни(нг) иккинчи лисонға таржима қилдирур эдилар. Аксар вақт бир лисондан иккинчи лисонға таржима қилмоқға аромиздаги хотунлар сабабчи бўлур эдилар.
  • 29-июнда кеч соат 4 да ужин — кечлик емак вақтинда ўртоқ Бровин Мирзо Раҳимхонға хито-бан форси лисонда «Ман сиз халқни яхши билурман, сиз кўп ҳийлакор одамларсиз, сўзларингизни эътибори йўқ. Чунки уч кун бўлди ҳамон бизларнинг кетмоғимиз учун от ва бошқа ашёлар ҳозир ўлмади», — деганда ғазавангирнинг бири ўлан сиёсат дунёсиндан тариқча хабарсиз Мирзо Ра-ҳимхоннинг ранглари учуб, еб тургон таоми талх бўлуб, ранги ўзгарди-да ва у бир калима ўлсун, жавоб бера билмади. Фақат «соиб меояд, меояд» ила кифояланди. Агарда Абдулраҳимхон ўрнинда аҳволи оламдан хабардор бир киши бўлса эди, шўйла жавоблари верур эди: «Товариш, Бровин! Бошқа киши сўйласа ҳам сиздек мусташриқ бир киши бўйла сўзларни сўйламасангиз керак эди. Чунки сиз бизим Афғонистоннинг йўллари ила тониш киши эдингиз. Бизнинг йўлларни яхши биласизки, тоғлик, чўл-биёбондир. Сизнинг Туркистонингизға ўхшаш бу чўлистонда афтомо-бил ёки оташ аробамиз йўқки, сизни(нг) дарҳол ўтқузуб олуб кетсак. ёки сиз 3—4 кишидан иборат эмассизки, дарҳол 3—4 от тайёр қилуб, миндуруб кетсак. Сиз 24 кишидан иборат ҳайъати вакола-нинг минмагингиз учун 24 от, олуб борадиргон юкларингиз учун 30 от, сизларга йўлда тикмак учун 15 чодир-хайма учун 15 от, ҳар хил асбоб ва таомлари(нг) юклаб юрмоқға 15 от, сизлари(нг) муҳо-фазат қилуб кетмоқға, оз бўлғонда 50 отлиқ аскар, буларни(нг) бир ерга жам қилғонда 164 от ҳосил эдар. Бу отлар ила бошқа ашёлари(нг) ҳозирламак учун бизим бу қишлоқ сипоҳдор ҳокимина, энг оз бўлғонда, 3-4 кун вақт лозимдур», — деб жавоб вера билурди.
    30-июнда Мирзо Раҳимхоннинг кучи фақат ўзига етди-да, кеч соат 5 да ёнига 2 афғон аскарин олуб, сарҳад ҳокиминдан хабар олуб келмоқға жўнаб кетди. Соат 8 да бизим учун ҳамма ашё ва отлар ҳозирлиқ хабарин олуб келди ва Ҳирот ноиб ал-ҳуқумаси тарафиндан юборилган форси мактубни(нг) ўқуб берди.
    Келган мактубнинг қисқача мазмуни шундан иборат:
  • Муҳтарам азиз меҳмонлар!
    Сизлар учун сарҳадга от, ҳайма ва хидматкорлар, аскарлар юборилди. 1-июлда сабоҳ соат
    8 да Кушкада ҳозир ўлса керак. Сиз, азизимонлар, шунга қараб ҳозирланувинниз матлубдир. Имзо: Ҳирот волийси.
  • 1 -июлнинг тонги отди. Туркистондан Афғонистонға борадиргон ҳайъати ваколанинг дилиндаги энг қизиқ иштаҳолардан биринчиси от ила сафар қилмоқ бўлса, иккинчи, Афғонистон сарҳадиндан кечуб, Афғонистон туфроғин кўрмак, аскар, таълимот ва тартиботларин мушоҳада қилмоқ эди. Ароларинда бир-бирлариға бу қумлик, тоғлик саҳро узоринда афғонлар бизларға қаю тариқа меҳмондорлик қилурлар экан, дея ўз ароларинда сўзлашубда қўярлар эди.
    Вақтики, соат сабоҳ 8 ни сўқмиш эди, Кушка истансасинда бир юз отлиқ афғон аскари, 60 адад эгарланмиш отлар ҳозир ўлдиғин кўрдик. Мол ва ашёлар ортмак учун тева қавмига ўхшаш қавм урилган отларга юкларимизни бир онда ортуб, тайёр қилдилар. Бизларға минмак учун келтурган отларининг устидаги эгар-жабдуғлари том ёврупоча ўлуб, отлари-да энг яхши отлардан эди. Соат 10 да отларға миндукда, Кушка шаҳрига хайр дея Афғонистон ҳудудига қараб равона бўлдук.
    Йўлда бизим кетишимиз жуда мароқли ва қизиқ кетиш эди. Олдинда ҳайъати вакола, орқада юз адад муслиҳ афғон аскари, унинг орқасида 30 отға юклангон ашёларимиз келарди. Биз ила бирга келаётган афғон аскарларининг ҳаммаси кавалерски милтиқ ила муслиҳ ўлуб, отлари ҳам яхши, кийимлари Австрия аскарларининг кийимларининг худди ўзи эди. Фақат ранги малла. Оёғларида яхши ботинка, иликларида малла рангда чулғов чулғонғон эди. Бош кийимлари ҳам малла рангда бўлуб, ўнг тарафига афғон тамғо ўткузулгон эди. Бул аскарларнинг кийимларининг Афғо-нистоннинг ўз корхонасида ишланган ашёларидан ўлдиғи ўз-ўзиндан маълум эди. Бу Осиё азаматларининг турмушлари ёвруполик ўртоқларимизнинг назари диққатларин жалб қиларди.
    Ичимизда умринда от минмагон, от ила сафар қилмагон кишилар ҳамда бир неча хотунлар ўлдиғиндан масофаси 3,5 тош бир йўлни(нг) тай қилғунча, она сутлари оғзиларина келди. йўл узоринда баъзилар отдан юмалаб-да тушди. Бири йиқилуб, қўли чиқди. Хотунлардан бири-да отдан юмалаб олди. Кетуб бораётган йўлимизнинг икки ёни паст-паст тоғлардан иборат бўлуб, йўл бу тоғларнинг адирида эди. Йўлнинг бир тарафида кичкина сув ҳам оқуб турар эди.
    Алҳосил, соат бир яримда Чиҳлдухтарон исмли бир манзилга эришдук. Чиҳлдухтарон ила Шайх Жўнайд ароси 22 чақиримлик масофадир. Чиҳлдухтарон хусусида сўрагонимда, Тошкандаги Чиҳлдухтарон хусусида мардумлар қиладургон нақлиётни(нг) айни ўзин сўйлаб бердилар. Бурада бизлар учун 15 адад хайма-чодирлар тикилгон кенг бир кўкаламзор майдонға келуб тушдук. Бу майдоннинг ҳар тарафида фахса девордан ясалгон қалъа бор. Бизлар учун турли-турли таомлар ҳозирлангон, ҳар бир ишга бошқа одамлар-хидматкорлар тайин қилингон эди. Чодирлар-ни(нг) ичига кируб, истироҳат қилдук. Бу чодирларнинг игнасидан ифигача ўз корхоналаринда ясалганлиги устиндаги тамғалариндан маълум бўлуб турар эди. Бироз истироҳат қилганимиздан сўнг ҳозирланмиш таомларни(нг) алоҳида таом чодирина муҳайё қилдиларда, бизларга «Марҳа-мат кунид, нон тайёр шуд», — дедилар.
    Боқинг, бўйла кўҳистонда бизлар учун 7-8 турли таом ҳозирламишлар. Ошубталагон вақти-мизда Кушкада Абдулраҳимхонни(нг) хафа қилғон ўртоқ Бровин оғзига таомлар тотти. Лаззатлик келуб, мундан икки кун илгари қаҳру ғазаб ила сўйлагон сўзларин унутди-да, беихтиёр, «Абдулра-ҳимхон соиб, афғонҳо бисёр хўб таом пухта мекунанд», — деб юборди. Бизларда, берган худога ёқибди, дейинча, икки кун илк заҳарлик мажлиснинг заққум тамоларин, оғу каби сўзларин эшитган, букун тамиз суфра устида, ғариз таомлар олди(миз)да ширин сўзлар сўйланганига таажжуб хандаларимиз келди-да, қаҳ-қаҳ уруб кулишуб юбордук. Ўртоқ Бровиннинг ранги бироз ўзгарди-да, бизлара хитобан: «Чаро ханда мекунед?» **** — деб қўйди.
    2-июлда сабоҳ соат 8 да бурадан ҳаракат қилдук. Соат 11 да Чордара исмли манзилға етушдук. Бизлар келуб етушганча, хаймадорлар биздан илгари келуб, чодирлари(нг) тикуб, таомла-ри(нг) ҳозирлаб қўймишлар эди. Афғонларинг тезкорлиги ва чидамлилиги, фидокор, озга қаноат қилувчи, табиий ва жиддий, жанговар бирхил эканлиғлари юриш ва туришиндан, иш ва ҳаракатла-риндан маълум бўлуб турар эди.
    Бу икки манзил ораси 18 чақирим масофадир.
    Чордара кичик бир қишлоқ. Аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик ила касби маишат қилурлар.
  • 3-июлда бурадан ҳаракат қилуб, соат 9 да Хожа Милол исмли қишлоқға етушдук. Бу қишлоқнинг-да аҳолиси экинчилик, чорвачилик ила тирикчилик қилурлар. Бу икки манзилнинг ораси 18 чақирим масофадир. Бу қарияда Хожа Милол исмли бир кишининг мақбараси ўлдиғиндан бу қишлоқ шул мазор исмила тасмия қил(ин)мишдир.
    4-июлда сабоҳ соат 4 да бурадан жўнаб, соат 12 да Парвона исмли қишлоқга етушдук. Бурада бизларни бир юз қадар мунтазам афғон отлиқ аскари нақоралар, найлар ила қаршу ол-ди(лар). «Бу қишлоқни(нг) қадим замонларда Фарғонадан келмиш бир зот бино қилдиғиндан бу қариянинг исми ила тасмия қилинмишдир. Бу қишлоқда Фарғона отанинг мақбураси-да вордир. Афғонлар «соҳиб»ни(нг) «соиб» деб юритганларидек, «Фарғона» отани(нг) «Парвона» деб юритурлар эмиш. Бу аскарларнинг оросида туркманлардан ҳам бор эди. Туркманларнинг биридан «Нечук сиз афғонларнинг оросида юрубсиз? Сизлар на вақт бурая келдингиз?» — деб сўрдиғим-да шўйла жавоб бердилар: «Вақтоки, Эрон шоҳлариндан Нодиршоҳ туркманларни(нг) тахти идорасига олгондан сўнг туркманлардан аскар ясаб, Афғонистонға ҳужум қилуб, Афғонистонни(нг)-да тахти ҳимоясини олгон вақтида бир минг уйлик туркманлари(нг) кўчириб келуб, ерлашдирмишдир». Бу ту(р)кманлар афғонча сўйлаша билувлари баробаринда ўз оталарини(нг)-да унутмамишлар.
    Бу икки манзил ороси 45 чақирим масофадир, бутун тоғ ила чўлдир. Йўлда тоғнинг тор ерлари — дарбандлари бордир-ки, ёз кунларида улов ила юрмоқ мумкин ўлса-да, қиш кунларида юрмоқ четан ва хавфликдир. Бу тоғни(нг) афғонлар Кўҳи Бобо — Бобо тоғи атарлар. Бу тоғ бурадан бошланиб Афғонистонни(нг) шарқ тарафин иҳота эдан табиий истеҳкомлардан ўлуб, шунақаси Кобулдан 4 тош беридан ўтуб кетуб, Ҳиндустон чегарасига боруб, тираладур. Бу тоғ Туркистон учун Афғонистонға бир садои сангиндир, ҳамкандадир. Бу тоғнинг йўлида — дарбандида Истанбул бўғозининг қуйруғидан бу тоғ орасинда (ўтган) йўл узоринда эски замонлар турклар тарафиндан бино қилинмиш Чуқурқалъа исминда бир қалъани(нг) харобаси вордур. Бу қалъа ердан қирқ газ чамасинде кавланиб, ер остига бино қилинмишдир. Тебасида ердан йигирма газ чамаларида юқори ишланган тарзи меъмори Туркистон мадрасаларининг пештоқларининг кўфия нусхасидир. Ичкарисига қирқ зина ила тушиладир. Бир тарафи ҳужралардан иборат ўлуб, ҳаммаси пишган ғиштдан ясалган. Баъзи тарафлари бузилгон, емрилгон ҳолда турган кишига гўё бўйнинин эгуб, «Эй, турк уруғлари, (ман) сизлари учун айтарлик туҳфалар(ин)данми?» — дея салом берган каби қийшаюб, кулимсираб турар эди. Бу қалъаи ёнида бир ирмоқ бўлуб, бу ирмоқ устига айни замонда ишлангон кўфрукнинг устунлари энг қадим асрлардан эканлиғин маъюсона изҳор қилур эди.
    Бу қалъанинг шарқ тарафинда 3 чақирим қалъадан йироқликда давраси 15 газ чамасида бир минора вордир. Бу тоғ ила Фарғона ота ороси 22 чақирим масофа ўлуб, Туркистоннинг Мирзачўлига ўхшаш тошлик, қумлик бир чўлдир. Бу чўлнинг ўртасида йўловчилар учун ясалмиш кенглиғи 12 газ, бўйи 20 газ чамасида қудуқ вордирки, бу қудуқнингда юқорида мазкур қалъаларнинг биноси ила бир замонда бино қилинмиш, усти пишган ғиштдан гунбаз қилинуб ёпилмишдир. Бу қудуқнинг суви бу чўлда сафар қилғон кишилар учун нуқул оби ҳаётнинг ўзгинасидир.
  • 5-июлда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 8 да Ҳирот шаҳрига етушдук. Бул икки манзил ороси 18 чақирим масофадир. Кушкадан то Ҳиротгача бу йўлдан бошқа яна бир йўл бордур. Чиҳлдухтарондан чиқуб Дўғи работига келинур. Бул икки манзил ороси 24 чақирим масофадур. Ҳирот ила Кушканинг ороси бутун тоғлик ўлуб, йўл бу тоғларнинг дарбандлари оросиндан кета-дур. Бураларинг ери аксар қумлик, тошлик ўлдиғиндан ўсумлик ерлари оздур. Унда-мунда кичик қишлоқлар ўлуб, уйлар лойдан ясалгон паст-паст иморатлардан иборатдур. Булардан бошқа, унда-мунда овул тикуб ўлтургон кўчмалари-да бордур. Экинлари: буғдой, арфа, жўхори, тариқ. Баъзи ерларда беда ҳам экар эканлар.
    Буранинг аҳолисининг бир қисми экинчилик ила қолганлари аёғлик мрл-чорбочилик ила касби маишат қилурлар. Тоғларнинг устларида адирларида ўтлаб юргон тева, от, қорамол, қўй, эчкулар ҳар одимда кўзга тўда-тўда учрарди. Ҳозирда Туркистонда аёғлик молларнинг уруғи қуругонлик-дан бир неча йилдан бери бўйла подаларни(нг) кўрмагонлигимиздан, жин кўзига чақа чилдирма кўрингонидек, бизим кўзимизга бир турли бўлуб кўринур эди. Ихтиёрсиз, «Оҳ!.. Туркистон! Бу Ёврупо қонхўрларйнинг оламсўз, оташфишон жаҳон муҳорибалари натижасида на ҳола келдинг?!» — дея хўрсинуб-хўрсинуб қўярдик. Баъзи ерларда қовун, ҳандалак, бодринглар сувсиз битар экан.
    Бурадаги муқим халқ жамшидий ҳамда ҳазора, бироз афғонларда вордир.
    Туркистоннинг сарҳади ўлан Чиҳлдухтаронда афғон ҳукумати тарафиндан бир рисоладор ила 400 чамасида аскар турадир.
    Ҳирот ила Парвона оросида тоғлик йўлдир. Бу тоғлар оросидан чиқғонимиздан кўзимизға 9 адад минор кўринди. Бу минораларнингда бир қисмин Шоҳруҳ, бир қисмин Мир Ҳусайн бино қилдиғин сўйлаюрлар. Бу минораларнинг бир тарафида бино қилингон мадраса— замонасининг дорулфунунларининг Ҳирот шаҳрининг қўрғонидан ташқарида ўлдиғиндан марҳум Абдулраҳмонхоннинг замонида инглизлар, «Руслар Куш(ка)дан ҳужум қилса, бура онлар учун олвериш-ли», — дея ҳаммасини(нг) буздируб юбормишдур. Бу минораларнинг баландлиғи 22 газ, айланаси 20 газ чамасидадур. Сар то по ложувардий нақшинкорлик ўлуб, жуда эски ўлдиғиндан нақшлари емрилуб, барбод ўлмиш эса-да, баъзи ерларинда хатти кўфий ила ёзилмиш оятлар киши онгламаслик даражада ялтираб турадур.
  • ҲИРОТ
  • Ҳирот шаҳри энг қадим бир шаҳр ўлуб, Ҳирирўд наҳри бўйига айланаси бир тош — 8 чақирим, эски замонда ту(р)клар тарафиндан (475 ҳижрийда салжуқ туркларидан Жалолиддин Мукдашод) ясалмиш, қўрғон ила иҳота, атрофи тоғ бир водийга бино қилинмишдир. Яқин замонларда афғонлар бул эски қўрғоннинг ташқарисидан янги усулда яна икки қат девордан қўрғон ясамишлардирки, баландлиғи 2 газдир. Бу деворларнинг ташқарисига чуқурлиғи 10 газ ўрхандақ қазиб қўймишлар.
    Ҳирот Афғонистоннинг машҳур шаҳарлариндан ўлдиғиндан бура бир ноибнал-кукума (губернатор) тарафиндан идора қилинур. Аскарий ишлар идорасини(нг) ноиби солор (военнуй губернатор) идора қиладир.
    Ҳирот, бир тарафдан, Эрон сарҳади, иккинчи тарафдан, Туркистон чегарасига яқин ўлдиғиндан тинч замонларда (мирное время) 7-8 минг аскар тутиладир. Бурада бир юзи ўттиз отиш тўпи вордурки, булардан 84 (таси) қадим замонлардан қолмиш оғзиндан ўқланадурғон (даҳанпур), қолғон 70 адади янги усулда (системада) ясалмиш турли тўплар ва пулемўтлардан иборатдур. Бурада Ёврупо муҳорабаси замонида Гирмониядан олингон 40 минг 11 отар милтиқ (винтовка) дан тўрт минги ўлуб, қолғонлари Кобул корхонасида ишлангон биротар (берданка) ила муслихдирлар.
  • Аскарлар маишати:
    Афғонистоннинг аскар олув усули умрийдур. Ҳозирда аскарға отлиқ бўлса, бир ойга 32 рупия, пиёдаға 20 рупия оқча, 2 пуд буғдой берилур. Отлиқ аскарларға от емига 3 пуд арпа берилур. Агарда отлар ўла қолса, тамға босилгон от терисини(нг) ҳукуматға олуб келуб кўрсатуб, отнинг ярим-ёрти оқчасини(нг) ҳукуматдан олуб, етмаганини(нг) ўз ёнидан қўшуб, бошқа от олурлар.
  • Кийимлари:
    Аскарларнинг киядурғон кийимлари ўз ёнлариндан ўлуб, фақат вақти сафарда ёки маневра — кўрук замонларида ҳукумат амборидан (интендант) кийим берилур. Аскар сафарға чиқғон вақтида қаю ерға борса, ҳукумат тарафидан қўюлгон кадомдордан арзон баҳо ила озуқ олурлар.
  • Афғон халқи:
    Умуман афғон халқи жангжўй, урушқоқ бир халқ ўлдиғиндан аҳолининг яроқ-аслаҳасизи йўқ ҳукминдадир. Милтиқ, тапонча олмоқға кучи етмаганларининг қилич, шоф ва ханжарлари бордур. Буларга қодир бўлмаганларининг қўлларида ойболта ёки шашвар, жуда йўқларининг қўлларида «марҳабо таёқ»лари бордур.
  • Кийимлари:
    (Афғон) миллий кийимлари узун кўйлак, кенг иштон, калтагина суртукча (жилетка) ила салладан иборатдур. Баъзилари 20 газ иштон, 12 газдан кўйлак қилуб киядурғомларида вор. Хотунлари бизим Туркистон хотунлари каби сатрга ўралуб юрурлар. Лекин сатрлари бизим Туркистон фаранжисига ўхшамай, қора фардадан иборатдур. Юзларига оқ ифдан тўқулгон тўр тутарлар. Афғонистонда, кўпданким, соқол, мўйлаб бахшина хотима верилмишдир. Ёврупо либосини(нг) киймак одат ҳукмина кирмишдир. Уламоларидан тортуб, авомлариға қадар калта кийим, бошларина шлафа қўярлар. Қўлларини(нг) фешоналарина кўтаруб, салом верурлар. Бизим Туркистоннинг мутаассиб уламолари Афғонистонға саёҳат қилса, фойдадан холи бўлмас эди.
  • Касбу маишатлари:
    Афғон халқининг кўби деҳқончилик, чаҳорпочилик ила касби маишат қиладур. Туркистонда ўсадурғон ҳар хил ғалла ва мевалар мавжуддир. Атрофга мол олуб боруб, олув-сотув ила кун кечурадурғонлари-да чўхдур. Ҳар хил қўл ҳунарлари илада умр ўткарадурғонларида оз дагилдир. Баъзи амалдорларининг қиладурғон ишлари бизим марҳум… замонидан қолишмайдур. Отларининг олдида яёв бир-икки «шотир» исмли инсондан мураккаб «ҳайвон» чопуб юрадир. Каттароқларининг отларининг жиловида жиловдор, икки тараф узангиларининг ёнида «рикобдор» исмли «ҳайвонвлар от чопса, чопуб, йўртса, йўртуб кетадур.
  • Аксари ерлар тоғлик-тошлик ўлдиғиндан ўсумлик ерлари озлиқ сабабли оч-яланғоч халқ ниҳояда кўпдур.
    Афғон халқи мазорларга ихлос қиладиргон, мазор устларига қўчқор шохи қўядиргон, оқ-кўк латталар бойлайдирғон, тумор ва бозубанд тоқодурғон эмишлар. Баъзи катта-катта «кирнил-мирнил»ларингда билакларига тумор ва бозубанд тоқилғонин кўруб ҳайрон қолдук.
  • Тўғри келуб, Қалъаи Тупроққўрғон ичига кирдик. Бурада бизим Ҳирот ноиб-ал-ҳукумаси ила ноибус солор бир минг қадар муслиҳ аскар ила 7 маротаба тўф отуб қаршу олди. Бу аскарларнинг ҳаммаси 11 отар милтиқ ила муслиҳ эдилар. Булар ила саломлашгандан сўнг қалъадан 2 чақирим йироқ тоғ яқинида бизлари(нг) Боғи Шоҳий исмли боғларига олуб боруб тушурдилар. Бу боғнинг жануб тарафиға мунтазам шарқ усулида ясалган икки қат иморат, ичи 4 ботмон чамасида мевазор, гулзор, бир тарафи фаҳса девор ила иҳота, фараҳбахш бир боғ эди, Бу боғнинг ўртасида биридан бирига сув оқадурғон 4 ҳовуз ўлуб, бу ҳовузлар ичида қирмизи балиқлар бир-бирлари ила ўйна-шуб юрурди. Ҳаммамиз шу боғдаги хоналарға ўрнашдик. Таом вақти етди. Турли-турли таомлар, ҳар хил мевалар ҳозирлаша эдилар. Еб-ичуб, ўз хонамиза мурожаат қилдук. Истироҳат қилдук.
  • 7-июлда ҳукумат пойтунлариға минуб, бозор тамо(шо)сига кетдук. Бозорларининг растаси у қадар торки, бизим Туркистон аробаси юрмоғи мумкин эмасдир. Бураларда ароба деган нимарса мутлақ йўқ ҳукминдадир. Фақат ҳукуматға махсус бир-икки пойтун ила 5-4 ҳўкуз аробалари вордир. Алҳосил, бозор ичига пойтун ила кирмоқ мумкин ўлмади. Орқамизда бирга келган аскарларнинг отларига минуб юрмоқға мажбур бўлдук. Расталари-да мунтазам ўлмаюб, дағдошнинг кафшига ўхшаш пойма-пой эди. Бир дўкон читфуруш, ёнида кафшфуруш, унинг ёнида аттор, унинг ёнида баққол — аралаш-қуралаш эди. Кўчалар бутун ҳифзи сиҳҳатға муғойир, ифлос, чанг-ғубор. Одим ерда кўча тарафга хонадонлардан чиқорилгон (а)(хла)(т)ларнинг бўйига инсон боласи тоқат қилуб юра билмайди. Тиланчилик у қадар кўбки, боз у кўчаларда сизни(нг) кўз очиргони қўймайдур. Бизим йўлбошчи афғон биродаримиз бозор ичидан далаға олиб чиқуб кета бошлади. Ман тўхтатуб, «Мирзо соиб, бизлар(ни) қаён олиб борурсиз, бизларнинг бозордан оладиғон нимарсаларимиз бор», — десам, ул манга қараб: «Соиб! Бизим Афғонистоннинг расму таомили сизнинг Туркистоннинг расмига ўхшаган эмас. Четдан келган кишилар ким бўлса бўлсун, бозордан мол оладурғон бўлса ноиб соибдан рухсатсиз ололмайдилар. Бир бошқа куни ноиб-ал-ҳукумадан ижозат олуб, сўнгра келуб олурсиз», — деди. Мен ҳамроҳларима русчалаб аҳволни маълум қилдим. Онларда таажжубға қолуб, иккинчи йўл ила «Жаннатда кўрмак бор, емак йўқ экан», — дея манзилимизға мурожаат қилдук.
  • 8-июлда ноиб-ал-ҳукуманинг ҳузурина меҳмон бўлдук. Чаҳорбоғ исмли ҳукумат ўрдасида бизларни(нг) 300 мунтазам аскар ила қаршу олдилар. Тарзи меъмори шарқ усулида ясалган Чаҳорбоғ ичида хонада бизлар учун улуғ зиёфат верилди. Бутун Ҳиротнинг ҳукумат арбоблари ушбу ош мажлисина чақирилган эдилар. Ошдан сўнг сиёсат оламиндан сўзлар бўлуб, бизлар бироз нутқлар сўйлашдук. Сўнгра мажлисга хотима верилди. Ўз манзилимиз(га) қайтуб келдук.
  • 10-июлда ноиб-ал-ҳукума бизим манзилимизға меҳмон бўлди. 2 соат ўлтуруб бизлар ила бирга борғон хонимларға бир неча адад тарихий, эски замонлардан қолгон брошка ва тангалар хадя қилуб хайрбод қилуб қайтуб кетди. Мақсади аслимиз ўлан Қобулға жўнатмоқға бир кун мулло Бровин боруб ноибдан сўраса-да, кетмоғимизға то Кобулдан фармон келмағунча юрмоғимизнинг мумкин эмаслиғин хабарин олуб келди. Кобул хабарин кутуб бир неча кун мунда қолдук.
  • 22-июлда Кобулдан бизларнинг юрмоғимизға фармон келдиғин ноиб тарафиндин маълум қилинди.
    23-июлда мажруҳ бўлуб Чоржўй касалхонасида қолғон ўртоқ Иванўф икки ёвари ила яхши бўлуб келуб қолди.
    23-июлда ноиб-ал-ҳукума келуб, яна бизлар ила кўришуб, сўйлашуб, хайрлашуб эртаси кунға сафарга ҳозирлик кўрмоғимизни(нг), афғон ҳукумати тарафидан ҳамма ҳозирлик мукамматл суратда тайёрландиғин маълум қилуб, бизлар ила бирга кетмоқға Абдусатторхонни(нг) меҳмондор таъйин қилинғонлиғин маълум қилуб, жўнаб кетди. Букун ҳаммамиз-да мақсади аслимиз ўлан Кобул жўнамоқға ҳозирланнурдик. Бу кеча йўл хусусида музокарамиз ўлди.
    Ҳиротдан Кобулға уч йўл ўлуб, биринчиси Қандаҳор йўлидирки, 56 манзил (работ) ўлуб, масофатан 1846 чақиримдир. Иккинчиси, Ҳазора йўлидирки, 31 манзил (работ) ўлуб, масофатан 1000 чақиримдир. Учинчиси Мазори Шариф йўлидирки, масофатан 1556 чақирим ўлуб 46 манзил (работ)дир. Бошқа йўлларга қараганда Ҳазора йўли тоғлик ва хавфлик ўлса-да, яқин ўлдиғиндан, ҳар чи бода бод, дея Ҳазора йўли кетмоқға жазм қилдук.
    24-июль сабоҳ соат 6 да ҳаракат қилуб, соат 10 да Поли пири исмли работға боруб тушдук. Бу работ ила Ҳирот ороси 4 тош 32 чақирим, 8 қуру бўлур. Бизим бу сафаримиз ҳақиқий ҳамда энг мароқли бир сафар эди. Чунки 25 ҳайъати вакола(т)дан бошқа бизларға тайин бўлгон меҳмондорнинг тахти идорасинда 5 чойдор, 7 ошфаз, 4 фаррош, 6 меҳтар, 4 тахта равончи, 5 кадамдор (бор) эди. Мундан бошқа бизлар ила бирга кетмоқ учун тайин бўлгон кўми(н)дон аписарнинг тахти идорасинда 25 отлиқ аскарда вор эди. Мундан бошқа юкларимизни(нг) ортгон корвоннинг 45 оти ўлуб, жамъан 128 отлиқ бирдан ҳаракат қилдимиз эди.
    Бизим бу келуб тушгон манзилимиз икки таноб — 800 мураббъ сажен чамасида ўлуб, бир тарафи меҳмонхона ўлуб, ўртасидан девор ила айрилгон, иккинчи тарафи отхона ўлуб, бу(нинг) бир тар(з) ҳукумат тарафидан ғалла-озуқлар сақланадургон кадом омборхонадан иборат эди. Тарзи меъмори бизим Туркистоннинг мадрасаларининг ҳужраларининг айнидир. Бураларда йиғоч камёб ўлдиғиндан биносининг ҳаммаси хом ғиштдан, томининг устида гумбаз қилинуб ёфилмишдир. Бу работларнинг ҳаммаси бир суратда, бир қолибда, бир усулда ишланмишдирки, бириндан иккинчисига кўчуб боргон киши аввалғисиндан иккинчисини(нг) айирмоқға буюк зеҳн соҳиби ўлмоғин тақозо эдар. Ҳар бир работда ҳукумат тарафиндан қўйилмиш бир арбоб, бир кадомдор ва ҳар бирининг хидматинда бир неча хидматкорлар вордир.
    Арбоби ҳукумат солиқларин халқдан йиғуб кадомдор қўлига топшурар. Кадамдор бу йиғилмиш озуқа ва бошқа нимарсаларни(нг) ҳукумат тарафиндан юрадургон кишиларға ва хусусий йўловчиларга қатъий ҳамда арзон баҳо ила сотуб, оқчасини(нг) ҳисоб юза ҳукуматға топшурар экан.
    Афғон ҳукуматин «казонний» нимарсаларининг исмини(нг) «саркори» исми ила юритур экан. Масалан, отларини «аспи саркори», идишларини «зуруфи саркори», чодирларини «ҳаймаи саркори» каби.
  • 25 июлда сабоҳ соат 4 да бурадан чиқуб соат 10 да Турон исмли работға бордук. Бу икки манзил ороси 6 тош 12 куру, 48 чақирим йўлдир. Бизим йўл узоринда кетувимиз гўзал бир кетиш, суюмли бир юриш, мароқли бир саёҳатлар эди. Чунки бизлар турли-турли миллатлардан мураккаб ўлсамиз-да, аромизда муҳаббат ва муваддат барпо ўлдиғиндан бир шокилаи инсон ўлан, бир тўда инсон юғунтаси ташкил эдан юриш ҳар хил назариётлари пешгоҳи назарға келтуради. Хусусан, отларинг аёғларининг тоғларинг тошлари(н) гумбурлатуб уран замонларда чиқғон садолар, кўз ва ниятлар олам-башарият(н)инг ҳиссияти ижтимоийясин на қадар гўзал, на қадар суюмли ўлдиғин бир мисоли мужассами эди. Бу кўрувиятлар, бу садолар, бу гулдурослар шўйла чуқур-чуқур ҳиссиётлар сездиради. Гўё биза:
    «Эй, мухталиф одам болалари! На учун сиз бу қадар бир-бирингиза душман ўлдингиз? Токайғача бир-бирингизни қонларингизи ичажаксиз? Токайгача бир-бирингиза душманлик ва ҳақорат назари ила боқажаксиз? Токайғача ҳаёти ижтимоийянинг йўлларина хобил ўлажаксиз?! Йўқ! Бу фикрингиздан қайтингиз! Бу рафторингиздан ўсонингиз! Бу мутаассиблик, бу жаҳолатингизи бероқингиз! Бир кун келур, бу этдиғингиз, бадкирдорингиздан пушаймон ўлажаксиз! Лекин сўнг ўнгажагингиз фойда вермаз!» — садоларин англатадур:
  • Назм:
    На кўрди дунёда инсон бузуқ бу ихтилофиндан,
    Туғулди турли шўришлар маишат ихтилофиндан.
    Бўлуб бир-бирга душман кун кечурди, кўрмади роҳат
    Қирилди, маҳв ўлди, кечди улфат иттифоқиндан.
    Ойилди молу сарватдан, қариб ўлди шақоватга
    Йироқ кетди адолатдан ҳама миллат хилофиндан.
    Банда Ҳиротдан чиқғон кундан бошлаб оғримишдим.
  • Иккинчи қуни от устида юрмоқға дард йўл вермади. «Тахта равон»ға тушуб юрмоқға мажбур ўлдим. Бу афғонларинг тахта равон исмли аробалари Туркистоннинг ўлук кўтарадурғон анбарларин ўзгинасидир. Фақат айирмаси узун-қисқалиғиндадур. Бу аробанинг бўйида, энида бир ярим газ ўлдиғиндан инсон ичинда аёғ узатуб ётмоқ(и) имкон хорижиндадир. Бу аробанинг олди ила ортига икки от қўшилуб «равон» қилинур экан. Мабодо бу отлар йўрта қолса, ичиндаги одам соғ бўлса, оғруб, оғриқ бўлса, ўсал бўлуви табиийдур. Бу «роҳатижон маофа»да бир кун юргондан сўнг тавба ва тазарруълар ила эртаси от минуб юрмоқға мажбур бўлдим.
  • 26-июлда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 12 да «Мизво» исмли работға тушдук. Бу икки манзил ороси 7 тош, 14 куру 56 чақирим бўлур.
    27-июлда сабоҳ соат 4 да бурадан чиқуб соат 10 да «Ўби» ёки «Ҳўби» исмли работға тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош, 12 куру 48 чақирим бўлур.
  • 28-июлда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 11 да «Шоилон» исмли работға тушдук. Бу икки манзил ороси 5,5 тош, 11 куру, 44 чақирим йўлдир. Бурадан Ҳўбони санги кирдор исмли мазор вордир. Афғонларинг нақлларинча, мундан 7 юз йиллар муқаддам бурада бир «аждаҳо» пайдо бўлуб, кўб кишилари(нг) нобуд қилмиш. Охирда бу мазор соҳиби бир неча киши ила келуб, фалахмон тош ила уруб ўлдирмишдир. Бу мазорнинг устига афғонлар ўн пут чамасида келадургон юмоқ бир тошни(нг) келтуруб қўймишлар. Бу работнинг исмини(нг) «Шоилон» қўйилувин шул сабаби мабнии дея сўйладилар.
    Бу работнинг бир ёниндан катта сув ўтдиғиндан чиқуб, тўфанг ва бўмба ила балиқ ов қилдук. Бир бўмба ўртоқ Иванўфнинг ёвари ўлан австрия(ли) Волпрамнинг кўлинда портлаб ўнг оёғиндан мажруҳ бўлди. Иванўфнинг иккинчи ёвари Афаштин оғриқ бўлуб, 2 ўз аскаримиз, 2 афғон аскари ила Ҳиротға «тахта равон» ила қайтуб кетди.
  • 29 июлда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб соат 11 да Хожаи Чаштға етишдук. Бу икки манзил ороси 5,5 тош, 11 куру 44 чақирим йўлдир. Бу работдан бир тош масофада Хожаи Мавдуд исмли мазор вордир. Ушбу мазорнинг бир тарафинда санги мармар узорина ушбу байт ёзилмишдир:
  • Эй дил, ба хуш бошки, одам тамом рафт,
    Пиру жавон, шоҳу гадо, хосу ом рафт…
  • Бу зотнинг лақаби Чошти ўлуб Хожа Чашти исмила маъруф ўлдиғиндан бу қария ҳамда бу ердаги работнинг исмида Хожа Чашти исмила юритилмишдир.
    Бурада эски замонларда жаҳонгир турклар тарафиндан ясалган миноралар, мадарасалар, масжидлар, шарқ усулида бино қилинган қўрғонларинг харобалари вордир. Бу харобаларинг илк замонда турклар бино қилдиғин шул қариянинг мўйсафид одамлари сўйладилар.
    Бу қабрнинг бош тарафина санги мармар узорина ушбу сатрлар муҳрдур:
  • Офтоби сипеҳри фазлуллоҳ
    Орифи баргузидаи маъбуд.
    Сарвари оли саййиди кавнайн,
    Садри султон Қутбиддин Мавдуд.
    Ғавсул аъзами амин ҳазрати ҳақ
    Қутби дин, подшоҳи соҳиби жуд.
    Шайхи оламки, аз жалоли шараф,
    Хайма зад барфарози чархи кабуд.
    Хожаи Мавдуд Чаштий, онки, фалак
    Пеши қадраш киҳоди сар ба сужуд,
    Хисравонаш ғуломи даргоҳаш,
    Ҳаст чун арши каъбаи мақсуд.
    Мухлисонаш ба ҳар ду кавн азиз
    Мункиронаш зи фазли раб мардуд.
    Ояти аржаи з-ҳақ чу чашид,
    Мурғи руҳаш ба садри бол кушуд.
    Сад фиғон аз жафоу жаври сипеҳр
    Ки ба кас жуз жафо вафо на намуд.
    Аз хирад жуст соли фавташро
    Сорамий ин бино чу мефармуд.
    Дод фосиҳи хирад зи-ризвон гуфт:
    Қудси олло сирриҳу Мавдуд.
  • тарихи вафоти 555
  • Қабриинг аёғ тарафина санги мармар узорина ушбу сатрлар муҳрдур: (назм)
  • Шоҳеки азиз карда маъбудаст,
    Ғавсеки амин офият маҳмудаст.
    Шайхеки дараш каъбаи мақсудаст.
    Султон Саййил қутби дин Мавдудаст.
    Он хожаки, мири коинот аз жудаст.
    Маҳбуби илоҳ ин замин мавжудаст.
    Чаштастки ҳожатгаҳи ҳар неку ва рост
    Чун руҳи малак равзаи он пурсуд аст.
    Эй Сорамий, аз ҳиммати султони жаҳон
    Дар рўйи замин Чашт яқин донки беҳишт аст.
  • Бу қабрнинг узорина йиғочдан ясалмиш фанжара мундан 783 йил илк ўлсада, ҳоло бир ерида бузилмамиш ҳамда ойина каби ярақлаюр. Бу фанжара ул вақтдаги устоларинг сўнг даража нафискор ва моҳир ўлдиқларин англатадур.
  • 30-июлда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 11 да Хори зор исмли работға тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош, 12 куру, 48 чақирим масофадур. Бу работда Бровин ҳайъати ваколаға Тошкандан таржимонлик сифати ила чиқғон Ҳиндистоннинг ҳақиқий социалистлариндан ўлан мавлавий Зикриё афандини(нг) арзимаган ишдан сабаб топуб, ичкари ҳовлидан ташқарига қувлаб чиқорди ҳамда кўб ўринсиз ҳақоратлар қилди. Банда Тошкандан чиқғондан Зикриё афанди ила унсият пайдо қилдиғимдан ҳамда то ушбу манзилғача бир(га) ётуб, бир(га) туриб келдиғимдан бу хўр-ликға мен-да шерик ўлдимда, мен ҳам Зикриё афанди ила ташқари хонага чиқмоқға мажбур бўлдим.
  • 31-июлда сабоҳ соат 3 да бурадан чиқуб, соат 12 да Танги азоб исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил олис ўлдиғи ила баробар, ҳаммаси баланд-баланд тоғлардан иборатдир. Бошқаларға қараганда бу манзилнинг йироқлиғин сабаби, бу тоғларнинг орасида работ солишга лаёқатлик ер ўлмадиғи ҳамда бураларда қария, қишлоқ йўқлиғидир. Бирдан бир кунда дам олмасдан от устида бир ўлтурганча 9 тош йўлни босмаклик на қадар оғир ўлдиғи табиий ўлдиғиндан бу кечадан бир неча кишиларим(из) оғруб чиқдилар.
    Бу манзилдан тахминан 3 чақирим йироқликда тоғнинг тефасида Банди Жамшиди исминда бир ер вордирки, 3 мураббаъ саржин бир тош узорина иброни хати ила ёзилмиш бир мактуб вордир, Мундан 4 йил муқаддам Гермония тарафиндан келгон ҳайъати вакола (посол)лар бу хатнинг кўфиясини(нг) сурф ила олуб кетмишлар. Бу тош тоғга муттасил бир тарафга мойил ўлдиғиндан ҳамда чўқ эски замондан қолмиш асар ўлдиғиндан ҳамда устина кўб замонлар қор-ёмғурлар ёға-ёға ҳарфларинг баъзи ерлари ўқуб бўлмаслик даражасига келмишдир. Аммо баъзи ҳарфлар очиқдан очиқ хатти иброни ўлдиғина мусбитдир.
  • 1-авғустда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб соат 8 да Чангаобод исмли работға бориб тушдук. Бу икки манзил ороси 3 тош, 6 куру, 24 чақирим йўлдир.
  • 2-авғустда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 10 да Гузарфам исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир. Бу работнинг рўбарўсида бир қабр вор. Устина ёзилмиш тарихи сана ҳижрий ила 133 да вафоти маълум ўлса-да, ҳожининг исми маълум эмасдир. Афғонларда исмини(нг) ким ўлдиғин билмас эканлар.
  • 3-авғустда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, Тийра булуқ исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим масофадур.
  • 4-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 12 да Оҳангарон исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош 12 куру, 48 чақирим йўлдир.
  • 5-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 9 да Коҳи исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 3 тош, 6 куру, 24 чақирим масофадир. Бу манзилда Ҳирирўд наҳрининг соҳилинда манзаралик бир ерга бино қилинмишдир.
  • 7-авғустда сабоҳ соат 5 да бурадан ҳаракат қилуб, соат 2 да Давлатёр исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 9 тош, 18 куру, 72 чақирим масофадир. Бу манзил Ҳирот ила Ко-булнинг сарҳади (чегара)си ўлуб, бурада Ҳирот туфроғи тамом бўлуб, бу ердан бошлаб Кобул туфроғи ҳисобланур.
    Ҳиротдан то Давлатёрғача йўллар узоринда тоғлар оросинда ватан эдан халқнинг аксари тожиклар ўлуб, бироз афғонлар-да вордир. Бунларнинг касби маишатлари экинчилик, тўрт оёғлик мол-чаҳорпочиликдир. Ҳар одим жойда гуруҳ-гуруҳ ўтлаб юрган тева, йилқи, қора мол, қўйлар кўрилмоқда эди. Экинлар эса буғдой, арфа, шоли, мошдан бўлак майда кўк экинлари-да ора-сира кўрилурди. Аммо дарахт, мева йўқ ҳисобиндадир. Экинлари ниҳоятда яхши битган эди. Маълумотлик кишиларинг сўзларига қараганда, агарда чет давлатга сотилмаса, бу йил Афғонистонда битган ғалланинг бир неча йилга етажагин сўйлардилар. Аёғлик молларнинг кўплиғина далил бир катта қўйни(нг) 4 рупия, 12 танга бухорига берур эдилар. Яхши отлар 500 рупиядан тортиб 50 ру-пия(гача), 150 тангаи бухорига йўлга ярайдиргон, минса бўладиргон отларни(нг) ўз ичимиздан олгон кишилар бўлди. Сигирнинг баҳоси 100 рупиядан тортуб 25 рупияғача эди. Буғдой, арпаларнинг баҳоси бир пути бир ярим рупия ўлуб, шунга ҳам оладирғон киши топилмас экан. Деҳқонларнинг бир неча йилғи ғаллалари бов устига бов ўлуб, босилиб ётмишдир.
  • 8-авғустда сабоҳ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 12 да Қизил исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 7 тош, 14 куру, 56 чақирим йўлдир. Буранинг работи иморатлиқ ўлмадиғиндан чодирлар тикулиб, бу кечани(нг) чодирлар ичинда ўткардук. Ҳиротдан то ушбу манзилғача иссиғ ҳавода келмуш эдик. Бурада ўйла бир совуқ ҳавога дучор ўлдукки, кўб кишилар кечанинг совуқлиғиндан юруб тонг оттирдилар. Бул манзилғача саратон ҳавосинда келуб эдук. Бурадан бошлаб ул баҳор ҳавосига дучор ўлдук. Бураларда арфа, буғдой эндигина ердан чиқуб келаётибдир, Ҳолбуки Ҳиротда қовун-тарбуз еб келмиш эдук. Давлатёрдан бошлаб, бураларда паст-паст да-рахтлар кўрина бошлади.
  • 9-авғустда бурадан сабоҳ соат 6 да чиқуб, соат 10 да Лаъл исмли работға боруб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 3 чақирим йўлдир.
    Ютавғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 9 да Кирмон исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 3 тош, 6 куру, 24 чақирим масофадир.
    Давлатёрдан бошлаб то Кобулғача йўл узорина ва тоғ ораларинда ватан эданларинг аксари ҳазоралардир. Бироз тожиклар-да вордир. Бунлари(нг) «Барбари» исми илада юритулур.
  • Бу халқларинг қиёфатлари ва кийган кийимлари, хотунларининг бошидаги «дакана»лари, эрларининг бошидаги телфак-бўрклари, алҳосил бутун турмушлари бизим Туркистон қирғизларининг айни ўзгинасидир. Ҳеч бир ерда ойирмалари йўқдир. Фақат ойирмалари лисонлариндадир. Бунлар форси лисон ила сўйлашурлар, турки билмазлар. Ҳазораларинг мўйсафидларининг сўзларина қараганда, бунлар Чингизхон замонасида келуб, бураларда ерлашиб қолмишлар. Асл ватанлари Туркистоннинг Баҳри Ҳазар тарафинда эмиш. Лисонлари, Нодиршоҳ ва Шоҳ Аббос бураларинг истило қилдиғин замонида форсилашмиш ҳамда мазҳабларида шиъалашмишдир. Бунларида афғоклар оросинда мазҳаб даъволари ҳукмфармодир. Илм ва маорифсизлик натижаси ўлароқ қадим замонларда бизим Туркистонда ту(р)клар ила қирғизлар оросинда шўйла қабила низолари оросиндаги ўр-водий бутун тева, йилқи, қўй, қорамоллар ила тўлгон эди. Бунларинг бола-чақалари ила, мол-ашёлари ила узундан-узоғ бўлиб кетишлари бо бир-бирлариникг бақируб-чақиришлари, қўйларнинг, қўзиларнинг маъраши, отларнинг, тойларнинг кишнаши, теваларнинг, бўталоқларинг-ўнграши ҳар кимнинг назар-диққатини(нг) ўзига жалб қилурди. Лекин бунлари ичинда ёш йигитлар оз кўринарди. Яроғлик йигитлари ҳаммаси муҳорабага кўнгилли бўлуб кетганлиғин сўйладилар.
    Бу кетиш манзарасининг энг гўзал ери, инсоннинг диққат-назарини жалб этадиргон жойи уч-тўрт яшар ёш-ёш болалар шўйла баланд-баланд тоғлардан, тошлар оросиндан пилдираб, бошяланг, оёқяланг, оналариндан оталариндан илгарига тушуб, чопа-чопа кетарлар эди. Бунларинг ҳаммалари Кобул атрофинда яшайдиргон афғон кўчма халқлариндан эди.
  • 16-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Элбанд исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир, Бу манзилдан бир тош масофада Элбанд дарёсиндан кечуб ўтдук.
  • 17-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 12 да Роғул исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош 12 куру, 48 чақирим масофадир.
  • 18-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 10 да Боди Осиё исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир. Бу манзилда олма, ўрук эндигина пишгон эди. Олма-ўрукларнинг бир ман — 8 қядоғи бир рупиядан эди. Демак, бурада баҳордан чиқуб, жавзога кирдук.
  • 19-авғустда сабоҳ соат 6-да бурадан чиқуб, соат 10 да Човғил исмли работ(га) келуб тушдик. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим масофадир.
  • 20-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Сарчашма исмли работ(га) келуб туш-дук. Бу икки манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир. Бурада Имом Абу Жаъфар Содиқнинг зиёратгоҳ мақбараси вордир. Ва бу зиёратгоҳ ёнида тўрт чашма ҳавзлар вордирки, ҳар биринда мингларча балиқлар сузишиб ўйнашиб юрур.
  • 21-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Кўҳи Ҳаштрўға келуб тушдук. Бу икқи манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир.
    Шул куни соат 12 да бурадан чиқуб, соат 3 да Қозиқалъа исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир.
    Ҳиротдан бошлаб, то Кобулға келганча йўлларда у қадар мазор кўпдурки, йўлнинг ҳар икки тарафи бир мазористон манзарасин ташкил эдар. Йўллар тоғ-тошлардан иборат ўлдиғиндан чуқур қазулуб, кўммоқмумкин ўлмаюб, ўлуклари атрофигатош теруб, устигатош бо(с)тируб қўяр эканлар.
    Бу Ҳазора йўли Кобулнинг энг яқин, энг қаттиқ, энг қатнов йўли ўлдиғиндан халқ чумолидек ўлуб турар экан. Бу бир ойлик йўл оросида тиббий ёрдам йўқлиқ сабабли оғирроқ касал бўлгон кишиларни(нг) йўлнинг бир четига ётқизуб, устига тош бостируб кета берар эканлар.
  • 22-авғустда сабоҳ соат 9 да Кобул(дан) юборилган «коди» пойтунларға ўлтируб, «Кобул» шаҳрина дохил бўлдук. Йўлда бизлар учун тайин бўлингон меҳмондорлар бизлари Маҳтоб боғига тушуриб, мусиқий бир юзга яқин отлиқ аскарлар ила расм-гимн(?) ижро қилуб, бизларға чой тутдилар. Бу Маҳтоб боғида бир соат(лик) чой-зиёфатдан сўнг такрор аробаларимизға минуб, бир неча ҳайъати вузароларинг бизлара пешво(з) чиқмоқлари ила эҳтиромлар сўнгида Кобул шаҳрида энг машҳур ўлан Боғи Мустафоға ерлашдук. Ерлашган хоналаримиз мукаммал Еврупо усулида ясалмиш бинолар ўлуб, уй ашёларида том ёвропоча эди. Бизим учун тайин ўлгон мёҳмондор, ошпазлар-да, таомларимизи-да ёврупоча ҳозирлаб берур эдилар.
    Бир неча кунлик сафар машаққатин истироҳат қилуб азола қилдук. Бу арода Англетара давлати ила Афғон ҳукумати оросинда олти ойға муторака қилинуб, муҳорабага хотима верилдиғик очиқ суратда англадук.
  • 25-авғустда Англетара давлати тарафиндан Кобулға бир ҳайъат келмиш дея бир хабарни Бровин сўйламиш эди. Бу хабарни(нг) собиқ Кушка коменданти 26 авғустда сиёсий қўмисаримиз ўлан Зиборўфдан рухсат олуб, нозири хорижи Маҳмуд Тарзи афандининг ҳузурина воруб аҳволот олдим. Ярим соат суҳбатдан сўнг бу шойеъ ўлан хабаринг аслсиз ўлдиғи очиқ маълум бўлди. Бу хабаринг аслсиз ўлдиғин келуб, ҳайъати ваколамиза сўйладим. Бу хабаринг не сабабдандир. Бровин тарафиндан сўйландиғиндак аслсиз ўлдиғин аввалан ҳозирда Кобулда мусулмбн динини(нг) хоту-ни ила қабул қилмиш Всеваладатскидан нақлан сўйламиш эди. Келуб сўйлагон вақтимда ўртоқ Бровин манга такфир назари ила боқуб, бир неча калима нолойиқ сўзларни-да сўзлади. Банда сукут этмоқдан бошқа чора йўламаюрдим.
  • 28-авғустда но(зири) хорижи Маҳмуд Тарзи афанди бир неча кишилар ила бир ҳайъат (ўлуб) Афғон ҳукумати тарафиндан бизлари табрик қилмоқға келдилар. Ароларинда Ҳиндистон инқило-бин қўмита аъзолариндан-да киши бор бўлуб, ҳарбия мактабининг мудири Висоми афандида бор эди.
    Бир соат суҳбатдан сўнг табрик мажлисина хотима верилди.
  • 30-авғустда Маҳмуд Тарзи афанди бир ҳайъат ила бизим ҳузуримиза ташриф буюрдилар. Суҳбат асносинда «ағитация» қилмасликға ҳамда брошура— инқилобий рисолалар тарқатмаслик-ға бизлардан сўз олуб, минбаъд бозор ва кўчаларға Чиқмоқға ва кезмоқға ҳукумат тарафиндан рухсат ва изн ўлдиғин маълум қилуб кетди.
    Ийди қурбоннинг 3-куни амир соҳиб ила кўришмак муқаррар ўлса-да, шул кунларда Кобул шаҳрида вабо қўзғалуб, бир неча кишилар вабо касали ила оғриганликлари мушоҳада қилиндиғин-дан амир ийд кунларин шаҳардан ташқари бир қишлоқда ўткардиғиндан кўришмоғимиз кейинга чўзилди. Аммо бу миёналарда ўртоқ Бровин — «хусусий амир» ила бир неча маротаба суҳбатда бўлинди.
  • 1-сентябрда ҳукумат тарафиндан тайин қилинмиш афтомобилларға минуб, амир Ҳабибуллохон бино қилгон Чиҳл сутун исмли боғга бордук. Бу боғ Қобулнинг машҳур боғлариндан ўлуб, тамом Европо усулида бир кичик тоғнинг устига бино қилинмишдир. Бу бинонинг атрофи турли мевалар ва гулзорлар, йўллар йўлка ила зинатланмиш ўлуб, хонанинг ичларидаги Аиёлари-да том Ёвропо асбобларининг сўнг даражадаги усул(и)да-(мода)-да ясалмиш ашёлардан эди. Хона ичла-рини мукаммал мўрча водапровод — сувмошинлар ила зийнат верилуб, жануб тарафинда хона-нинг саҳни узорина бир понтон сув шалоласи-да бино қилинмиш эди. Бу иморатнинг устида ўлтир-ўлуб, иш бошина қирғиз минганда, турклари(нг) исканжа оросина олуб, иш бошина турклар минганда, қирғизлари(нг) тутуб, бечора қирғизларинг тили «буғдой»га келмай «буйдай» дея бош кесувчилар, қон тўкувлар бўлгани каби Афғонистонда ҳозирда ҳам ҳукмфармо ўлан «сунний-шиий» муноқашалари ва Бухородаги «жадид-қадим» даъволари каби бу ислом ҳукуматининг тахти идорасинда ўлан бу икки хил қавм бир-бирлари ила анису улфат тута билмас эканлар. Аро-сира бир-бирларига ҳақорат, назари ила боқиш бир тарафда турсун, отишув, қон тўкишувлар-да бўлуб турар экан. Бунларинг қабила даъволари ул замонларда бироз сустлангон бўлса-да, мундан 25 йил муқаддам марҳум Абдураҳмонхон замонинда бутун ҳазоралар бирдан ҳукуматға ёғий бўлуб ҳукумат ила бир неча вақт урушгонлариндан сўнг ҳар тарафдан аскар келуб, бунларинг 480 қўрғон-қалъаларин ер ила яксон қилинуб, ўзларин қиличдан кечурилмишдир. Мана бу воқе сўнг яна оролариндаги қабила даъволарина кучаюб, ҳозирда ҳам бир-бирларина қийшиқ кўз ила боқув ҳукмфармодир. Шул сабаблар(га) мабни ҳазоралардан аскар олинмаюб, фақат қора хидматларгагина ишлатилар экан.
    Аммо ҳазора қишлоқларининг бошлуқлари арбоб, элбош, закотчи, кадомдор, хазиначи ва буларнинг тахти ҳимоясиндаги хидматчилар ҳазораларнинг ўзлариндан қўйилар экан. Арбоб қўл остиндан фуқародин йиғилгон ушр ва хирожлари(нг) жамъ қилуб, кадомдорға топшурар, кадом-дор бунлари(нг) сотуб ёки моллик ҳолатинда ҳукуматға топшурар.
    Тартиб ва низомлари яхши ўлса-да, олингон маълумотларга қараганда, кечадиргон болтанинг софи ўзидан бўлғонга ўхшаш, ҳазораларинг ўзлариндан бўлгон кадомдор — арбоблари ҳукумат буйруғида(н) ортуқча ушр ва хирож олуб, бечора фукарога жабру зулм қилур экан. Аммо мол-дор, давлатманд кишиларға бўйла жабр-зулм қила олмадиқларин, бутун оғирлиқ, фақир-фуқаро-нинг устига тушгонлиғин кўз ёш ила сўйлағон кишилар бўлди. Ҳатто уятларида яхшироқ кийимлар, остларида яхшироқ отлар бўлса, зўрлик қилуб, тортуб олар эканлар. Туркистонликларнинг «Ўй-нашма(гил) арбоб ила, арбоб урар ҳар боб ила» дея сўйлайдиргон зарбулмасаллари шўйла арбоб-лар ҳақинда (б)ўлса керак.
    Ҳазоралар бизинг Туркистон қирғизлари каби кўчма ўлмай, ҳаммаси турғундир. Кўчмалари ниҳоятда оздир. Умуман афғон халқларининг кўчмалари бутун йил бўйи кўчуб, умр ўткарар экан, чунки Афғонистонда йилнинг тўрт фаслинда-да баҳор бўладиргон ерлари бор (э)кан. Бир ерда агар куз бўлуб, ўт адо бўлса, иккинчи баҳор бўлган ёрга қараб кўчарлар.
    Ҳазоралар ахлоқ жиҳатидан бизим Туркистон қирғизларига яқин келмаюрлар. Бир минг меҳмонни(нг) бир сариғ чақага олмаюрлар. Бир нимарса борми, деб сўрасангиз, бор бўлса-да, йўқ деюрлар. Қўлларига оқча берганингиздан сўнг аранг чиқоруб бурурлар, Бермакка сиздан 2—3 баҳо олурлар. Бунларинг ороларинда қизларни(нг) хотунликға сотув айб эмас экан. Ҳазратларинг оралинда бобий мазҳабина кирганларида вор экан.
  • 12-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, созт 11 да Азғарот исмли работ(га) келуб тушдик. Бу икки манзил ороси 5 тош, 12 куру, 40 чақирим масофадир.
  • 13-авғустда сабоқ соат 5 да бурадан чиқуб, соат 11 да Панжоб исмли работға келуб тушдик. Бу икки манзил ороси 6 тош, 12 куру, 48 чақирим йўлдир. Бу работнинг Панжоб аталувин сабаби 5 тарафдан беш ирмоқ келуб, бурада бир ерга қуйилур экан.
    14-августда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 10-да Зарсан исмли работға келуб тушдик. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир.
    Бу манзилда Кобулдан Туркистона тайин ўлинмиш ҳайъати вакола бизлара йўлуқди. Бошлиқ-лари женерол Мирзо Муҳаммадхондур. Бу ҳайъат ичинда тўфчи, муҳандис, юзбоши, дўқтир ва бир туркистонли таржимон Муҳаммадшариф Сўфизодада вор эди. Бу ҳайъат 20 кишидан иборат эди. Бу ҳайъат бизлара амир соиб тарафиндан истиқбол саломлари сўйладикдан сўнг амир бизла-ри тўрт кўз ила кутуб турдиғин сўйладилар. Муҳораба аҳволиндан савол қилиндик-да генерал жаноблари:
    «Ғалаба бизим тарафда муторака қилинди. Ҳиндистон аскарлари бизларга қарши муҳорабадан алмутанозеъ қилсалар, белужилар бизим тарафға яроғ-аслаҳалар ила гуруҳ-гуруҳ ўтдилар. Инглизларнинг бизларға қарши олуб келуб уруштиргон аскарлари «шотланс»лар, «гуркасилар или «будда»дан иборат эди. Сўнг замонларда инглизлар бир неча матур ҳавойи-ойирфилон кетургон бўлсалар-да, мақсудларина эриша олмадилар. Ғалаба бизим тарафда ўлароқ муҳорабая муторака ёпилди», — дея сўзин тамом этди.
    Бу кеча ўртоқ Бровин таклифи уза Мирзо Муҳаммадхонға Тошкандаги мусулмонларнинг Марказий бюросина бир мактуб ёзуб вердим.
    Мазкур мактубнинг кўфияси:
  • КЎФИЯ
    Сана 1919 мелодий. 13 авғустус. Туфроғ Афғонистон, работ Зарсангда ёзилди.
    РУСИЯ ИШТИРОКИЮН ҚЎМИТАСИНИНГ ТУРКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИНИНГ МАРКАЗБЮРОСИНА!
  • Зоти олийларингизга маълум эдарамки, ушбу зот шавкат маоб Мирзо Муҳаммадхон генерал Афғонистон амири тарафи олийлариндан буюк ваколат ила бизим Туркистона ташриф буюражақлар.
    Муҳтарам афандилар! Ҳар ҳолда бу зотинг эҳтиромларин ерина етурувингиза аминам. Боқий эҳтиром.
    Русия Шўролар Жумҳуриятининг Афғонистон вакиллариндан
    * имзо
  • 15-авғустда сабоҳ соат 6 да икки ҳайъати вакола бир-бирларимиз ила хайрбодлашуб, афғонлар Туркистон тарафина, бизлар Кобулға қараб равона ўлдук. Соат 12 да Морхона исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош, 12 куру, 48 чақирим йўлдир. Бу манзилдан чиқишдан бошлаб, иккинчи манзилға етушгунимча афғонларинг кўчма халқларина учрадук. Бу икки манзил оросиндаги ўр-водий бутун тева, йилқи, қўй, қорамоллар ила тўлгон эди. Бунларинг бола-чақалари ила, мол-ашёлари ила узундан-узоғ бўлиб кетишлари бо бир-бирларининг бақируб-чақиришлари, қўйларнинг, қўзиларнинг маъраши, отларнинг, тойларнинг кишнаши, теваларнинг, бўталоқларинг ўнграши ҳар кимнинг назар-диққатини(нг) ўзигажалб қилурди. Лекин бунлари ичинда ёш ййгитлар оз кўринарди. Яроғлик йигитлари ҳаммаси муҳорабага кўнгилли бўлуб кетганлиғин сўйладилар.
    ‘ Бу кетиш манзарасининг энг гўзал ери, инсоннинг диққат-назарини жалб этадиргон жойи уч-тўрт яшар ёш-ёш болалар шўйла баланд-баланд тоғлардан, тошлар оросиндан пилдираб, бошяланг, оёқяланг, оналариндан оталариндан илгарига тушуб, чопа-чопа кетарлар эди. Бунларинг ҳаммалари Кобул атрофинда яшайдиргон афғон кўчма халқлариндан эди.
    16-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Элбанд исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир. Бу манзилдан бир тош масофада Элбанд дарёсиндан кечуб ўтдук.
    17-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 12 да Роғул исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 6 тош 12 куру, 48 чақирим масофадир.
    18-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 10 да Боди Осиё исмли работға келуб тушдук, Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир. Бу манзилда олма, ўрук эндигина пишгон эди. Олма-ўрукларнинг бир ман — 8 қадоғи бир рупиядан эди. Демак, бурада баҳордан чиқуб, жавзога кирдук.
    19-авғустда сабоҳ соат 6-да бурадан чиқуб, соат 10 да Човғил исмли работ(га) келуб тушдик. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим масофадир.
    20-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Сарчашма исмли работ(га) келуб туш-дук. Бу икки манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир. Бурада Имом Абу Жаъфар Содиқ-нинг зиёратгоҳ мақбараси вордир. Ва бу зиёратгоҳ ёнида тўрт чашма ҳавзлар вордирки, ҳар биринда мингларча балиқлар сузишиб ўйнашиб юрур.
    21-авғустда сабоҳ соат 6 да бурадан чиқуб, соат 11 да Кўҳи Ҳаштрўға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 5 тош, 10 куру, 40 чақирим йўлдир.
    Шул куни соат 12 да бурадан чиқуб, соат 3 да Қозиқалъа исмли работға келуб тушдук. Бу икки манзил ороси 4 тош, 8 куру, 32 чақирим йўлдир.
    Ҳиротдан бошлаб, то Кобулға келганча йўлларда у қадар мазор кўпдурки, йўлнинг ҳар икки тарафи бир мазористон манзарасин ташкил эдар. Йўллар тоғ-тошлардан иборат ўлдиғиндан чуқур қазулуб, кўммоқ мумкин ўлмаюб, ўлуклари атрофигатош теруб, устигатош бо(с)тируб қўяр эканлар.
    Бу Ҳазора йўли Кобулнинг энг яқин, энг қаттиқ, энг қатнов йўли ўлдиғиндан халқ чумолидек ўлуб турар экан. Бу бир ойлик йўл оросида тиббий ёрдам йўқлиқ сабабли оғирроқ касал бўлгон кишиларни(нг) йўлнинг бир четига ётқизуб, устига тош бостируб кета берар эканлар.
    22-авғустда сабоҳ соат 9 да Кобул(дан) юборилган «коди» пойтунларға ўлтируб, «Кобул» шаҳрина дохил бўлдук. Йўлда бизлар учун тайин бўлингон меҳмондорлар бизлари Маҳтоб боғига тушуриб, мусиқий бир юзга яқин отлиқ аскарлар ила расм-гимн(?) ижро қилуб, бизларға чой тутдилар. Бу Маҳтоб боғида бир соат(лик) чой-зиёфатдан сўнг такрор аробаларимизға минуб, бир неча ҳайъати вузароларинг бизлара пешво(з) чиқмоқлари ила эҳтиромлар сўнгида Кобул шаҳрида энг машҳур ўлан Боғи Мустафоға ерлашдук. Ерлашган хоналаримиз мукаммал Еврупо усулида ясалмиш бинолар ўлуб, уй ашёлари-да том ёвропоча эди. Бизим учун тайин ўлгон мёҳмондор, ошпазлар-да, таомларимизи-да ёврупоча ҳозирлаб берур эдилар.
    Бир неча кунлик сафар машаққатин истироҳат қилуб азола қилдук. Бу арода Англетара давла-ти ила Афғон ҳукумати оросинда олти ойға муторака қилинуб, муҳорабага хотима верилдиғин очиқ суратда англадук.
    25-авғустда Англетара давлати тарафиндан Кобулға бир ҳайъат келмиш дея бир хабарни Бровин сўйламиш эди. Бу хабарни(нг) собиқ Кушка коменданти 26 авғустда сиёсий қўмисаримиз ўлан Зиборўфдан рухсат олуб, нозири хорижи Маҳмуд Тарзи афандининг ҳузурина воруб аҳволот олдим. Ярим соат суҳбатдан сўнг бу шойеъ ўлан хабаринг аслсиз ўлдиғи очиқ маълум бўлди. Бу хабаринг аслсиз ўлдиғин келуб, ҳайъати ваколамиза сўйладим. Бу хабаринг не сабабдандир. Бровин тарафиндан сўйландиғиндак аслсиз ўлдиғин аввалан ҳозирда Кобулда мусулмон динини(нг) хоту-ни ила қабул қилмиш Всеваладатскидан нақлан сўйламиш эди. Келуб сўйлагон вақтимда ўртоқ Бровин манга такфир назари ила боқуб, бир неча калима нолойиқ сўзларни-да сўзлади. Банда сукут этмоқдан бошқа чора йўламаюрдим.
    28-авғустда но(зири) хорижи Маҳмуд Тарзи афанди бир неча кишилар ила бир ҳайъат (ўлуб) Афғон ҳукумати тарафиндан бизлари табрик қилмоқға келдилар. Ароларинда Ҳиндистбн инқило-бин қўмита аъзолариндан-да киши бор бўлуб, ҳарбия мактабининг мудири Висоми афанди-да бор эди.
    Бир соат суҳбатдан сўнг табрик мажлисина хотима верилди.
    30-авғустда Маҳмуд Тарзи афанди бир ҳайъат ила бизим ҳузуримиза ташриф буюрдилар. Суҳбат асносинда «ағитация» қилмасликға ҳамда брошура — инқилобий рисолалар тарқатмасликға бизлардан сўз олуб, минбаъд бозор ва кўчаларға чиқмоқға ва кезмоқға ҳукумат тарафиндан рухсат ва изн ўлдиғин маълум қилуб кетди.
    Ийди қурбоннинг 3-куни амир соҳиб ила кўришмак муқаррар ўлса-да, шул кунларда Кобул шаҳрида вабо қўзғалуб, бир неча кишилар вабо касали ила оғриганликлари мушоҳада қилиндиғин-дан амир ийд кунларин шаҳардан ташқари бир қишлоқда ўткардиғиндан кўришмоғимиз кейинга чўзилди. Аммо бу миёналарда ўртоқ Бровин — «хусусий амир» ила бир неча маротаба суҳбатда бўлинди.
    1-сентябрда ҳукумат тарафиндан тайин қйлинмиш афтомобилларға минуб, амир Ҳабибуллохон бино қилгон Чиҳл сутун исмли боғга бордук. Бу боғ Қобулнинг машҳур боғлариндан ўлуб, тамом Ёвропо усулида бир кичик тоғнинг устига бино қилинмишдир. Бу бинонинг атрофи турли мевалар ва гулзорлар, йўллар йўлка ила зинатланмиш ўлуб, хонанинг ичларидаги Аидлари-да том Ёвропо асбобларининг сўнг даражадаги усул(и)да-(мода)-да ясалмиш ашёлардан эди, Хона ичла-рини мукаммал мўрча водапровод — сувмошинлар ила зийнат верилуб, жануб тарафинда хона-нинг саҳни узорина бир понтон сув шалоласи-да бино қилинмиш эди. Бу иморатнинг устида ўлтиргон кишининг бутун Кобул шаҳрининг манзараи умумийсини(нг) кўруб ўлтирувчи нақадар баланд бир ерга бино ўлиндиғина шоҳиддур. Бу қасрнинг рўбарўсида баланд бир тоғнинг устина баландлиғи олти газ чамасида оқ санги мармардан марҳум Ҳабибуллохон номина ёдгорлик (фомитник) бино қилинмишдир.
    3-сентябрда маъруф боғлариндан ўлан Боғи Бобирға бордик. Бу боғнинг шимол тарафинда Бобирнинг мақбараси вордир. Мақбаранинг жануб тарафинда том сангги мармардан бино қилин-миш бир масжид бор. Бу масжидда замонинда қирқ минг руфия харожат ўлдиғин, биносининг Заҳриддин шоҳ бино қилдиғин сўйладилар. Бу боғда Бобирнинг ўз қўли ила экилмиш чинорлар ва бошқа дарахтлар мавжуддир.
    6-сентябрда ўртоқ Бровиннинг фақат ўзи амир ила боруб сўйлашуб келди-да, ҳозирда Кобул-да фақат Зиборуф ўзи қолиш(и)га, қолгон ҳайъати ваколаға қайтуб кетмоқға амир тарафиндан рухсат бўлғонлиғин маълум қилди.
    8-сентябрда 15-нумералик буйруқ ёзиб, биринчи ўртоқ Иванўф, иккинчи ўртоқ Куликўф, учинчи манга, тўртинчи Маминга ва икки канвоердан бошқаларига-да Тошкандға қайтмоқға рухсат ўлдиғин маълум қилди.
    9-сентябрда ўртоқ Маминнинг хонасинда шул хусусида мажлис қилинди. Бу мажлисда ўртоқ Бровинда бор эди. Ўртоқ Иванўф ила ўртоқ Куликўфлар юқорида ёзилмиш буйруқға иродлар тегдира бошладилар. Ўртоқ Бровин ўзин шошируб, жавоб вера билмадиғиндан охирда «Сизлар сабр қилинг, бан эртага боруб амир ила сўйлашуб кўрайин, сўнгра сизлара келуб чиқғон натижани (результат)ни маълум қиламан. Сизлар шунга қараб амал қилурсиз», — деди. Мажлис эртанинг натижасига таваққуф қилинуб ёфилди.
    10-сентябрда Бровин боруб амир ила сўйлашуб келди-да, аввалги қарор ўзгарганлиғин ҳамда 15-нўмиралик ёзуб бизларға верган буйруқномасин саҳв ўлғонлиғин маълум қилмоқ ила баробар эртаси кун бутун ҳайъати вакола амир ила воруб сўйлашмоқға муқаррар бўлғонлиғин маълум қилди.
    11-сентябрда сабоҳ соат 10 да афтомобилларға минуб, Боғи Фоғмонға, амир соибнинг ҳузурина вордик. Фоғмон Кобулдан 12 чақирим масофада тоғ орасина бино қилинмиш бир қишло(қ)да ўлуб, ҳаво жиҳатиндан гўё Туркистоннинг Чимёнининг айни ўзи эди. Бу боғнинг ичинда том Ёврупо усулинда бино қилинмиш бир неча гўзал бинолар ўлмоқ ила баробар ашёу асбоблар-да бутун ёврупоча эди. Бу боғинг шарқ тарафинда гўзал гулзор тефасинда 10 газлик бир ёғочнинг учинда ўртасина Афғон тамғаси нақшлангон қизил байроқ кулумсираган каби бўлуб, бизларни (ҳ)илфил-лаб саломалаюрди. Афтомобилларимиздан тушуб 22 ёшинда ўлан жавон — Афғон амири ўлан Омонуллахон ила бир тарафи оинабандлик, чаҳордаралик қасрда кўришдук. Икки соат сиёсий суҳбатдан сўнг мажлисға хотима чекди. Мажлис охиринда амир соиб ўртоқ Бровинга «Эртан ман фақат мусулмонлар ила кўришажакман, чунки сизинг ила бирга келмиш мусулмонлар фақат бугун иккигина киши келмиш, сабоҳ ҳаммасини баним ҳузурина кўндирмалисиз», —дея афтомобилларимиз ёнина қадар келиб бизлари кузатди.
    12-сентябрда сабоҳ соат 9 да яна афтомобилларга ўлтуруб, бутун ҳайъати вакола ҳамма мусулмонлар ила вормиш эдук. Бизлар ила бирга во(р)миш меҳмондор Муҳаммад Алини(нг) амир соиб чоқирди-да бир неча калима сўз сўйлаб қайторуб чиқорди. Муҳаммад Али бизим ёнимиза ранги тағйир топгон ҳолда келуб, ўртоқ Бровинға хитобан: «Ман сизга сўйласам-да, сиз қабул қилмадингиз. Кеча сизға амир соиб, ман эртага фақат мусулмонлар илагина кўришаман деган эди. Руслар мусулмонларға инонмас экан, кеча ман сўйлаган вақтимда нима учун «бисёр хўб, бисёр хўб» деб кетди-да, бугун нима учун биргалашуб келди. Бориб айтғил, агарда мусулмонларға инонмас экан , онлар нима учун Кобулға олиб келди. Ман фақат бугун мусулмонлар ила суҳбат қилмоқчиман, Агарда бу иш онлара ёқишмас экан, ҳаммаларина-да рухсат, дея манга ғазаблануб сўйлади», — деган вақтида ўртоқ Бровиннинг ранги ўчуб, «Хўб, хўб мо мерим» дея онлар «Сизлар қолуб, амир ила сўйлашуб кетасиз», — дея афтомобилға минуб кетдилар. Бизлар қолуб навбат ила қиёмғача сўйлашдук. Қиёмдан сўнг ўлтуруб бирга ош ошашдук. Бизлардан сўнг Фарғонадан келмиш кишилар-да бор эди — суҳбат онлар ила бўлди. Бу Фарғонадан келанлар уч кишидан иборат эди. Бошлиқлари андижонлик марҳум Худоёрхоннинг набираси эди. Булар ила бирга келмиш, 36 йилдан бери Кобули ватан эдан Худоёрхон уруғйндан Акрамхон тўра ҳамда Акрамхоннинг кичик биродари-да бор эди. Бунларнинг амир ила суҳбатлари то асрғача чўзилди. Биз бу миёнада гулзорлар атрофинда кезуб юрдик. Аср вақтинда мажлислари тамом бўлди, ҳаммамиз бирга ўлтируб чой ичуб, манзилимизға авдат этдук, Фарғонадан келанларнинг ким тарафиндан келуви бизға маълум ўлмаса-да, буюк бир ваколат ила келдиқларин сездик. Албатта бунлар Фарғонада ҳукуматға қаршу қиём қилмиш кишилар тарафиндан келгонлариға жазм ҳосил қилдук.
    20-сентябрда умуми ҳайъати вакола амир ила сўйлашмоқға аввалги мажлисда нотамом қолғон масалаларни(нг) хитома эришдирмак хусусида йўлга чиқмиш эдук. Нозири хорижий тарафиндан йўл узоринда амирнинг шу кунлари бироз нотоблиғи сабабли сўйлашмоқға имкон йўқлиғин бир қосид мактуб ила англатди. Йўлимиз қисқа бўлди. Манзилимиз(а) авдат этдук. 18-сентябрдан бошлаб, бандага кўкрак оғриғи касали ориз бўлмиш эди. Вақтдан истифода қилуб меҳмондор Муҳаммад Алиға мени шифохонаға бормоғимизға рухсат вермағин истидъо этдим. Муҳаммад Али ман ила бирга шифо(хонага) бордик. Шифохона мудири ўлан Мизбек ила Муҳаммад Али мени тонишдирди. Мизбек усмони турклариндан ўлуб, бир неча йиллардан бери Кобул шифохонасида буюк хидматлар ёпмиш. Мукаммал ўлан бу шифохонани(нг) йўлга қўймиш. Ўзи прописур бир зот ўлуб, ташриҳ илминда буюк маҳорати вордир. Ҳар йил уч-тўрт юз чамасида кишиларни(нг) опиратсия қилмоқда экан. Фақат юздан беш фрасенти ўлуб, қолонлари соғалар эканлар. Бу шифохонанинг мукаммал асбобларин бир неча йил муқаддам Фарансадан кетурмиш экан. Бу шифохонада хотунларға махсус шуъбасида вордир. Оператсия қилуб тургон ҳолатларинда ўз кўзимиз ила мушоҳада қилдук. Бу шифохонанинг бир тарафинда болаларға махсус чечак шуъбасида вордур.
    Бурадан дармони(нг) олуб йўлга чиқдик. Йўл узоринда кўн корхона — мошинхоналарина кирдик. Бу корхонада 400 киши ишлар экан. Бу корхонада бир чекадан хом тери кируб, бир чеккадан ўтук, ботинка, эгар, юган, алҳосил бутун чарм эотидан ишланадиргон ҳама ашёлар мунтазам суратда ҳозирланмоқда эди. Бу нарсаларнинг аксари мошина ила ишлануб, жузъий бир ерлари қўл ила ишланур эди. Бурадан чиқуб, манзилимизға авдат этмишдим. Келган замон ичи қаро товаришларимдан бири банго хитобан: «На ерга вормиш эдингиз? Амирнинг зиёфатина-ми вор-дингиз?» — деди. Жавобан ман товаришға шифохонани(нг) ҳамда корхонани(нг) кўрғанлиғимни баён қилуб: устол устина дардима дармон учун кетургон даволарни(нг) чиқаруб қўйгон вақтимда ул манго ўринсиз савол бергон ичи қора товаришнинг нафаси ичига тушуб кетди-да, «Ман сизга ул сўзни мазоҳ тариқасида сўйламишдим», — деди. Оҳ, на инсоният, на баробарлик, на сотсиоли-стлик, на миллат тафриқа қилмайдиргон интернатсиёлистлар дунё юзинда топиламукин? Балки бордир, топилур, лекин вужуди анқонинг тухмидек камёб эканлиғин Афғонистон сафарига чиқ-ғонда аниқ билдим. Афғонистонға чиқғон беш ҳайъати ваколанинг ичида биргина мусулмон ман ўлдиғимдан ҳар бир оғир меҳнатлар, ҳар бир кулфат ва азиятлар мени устимға юкланди. Ҳиротға яқин Пар(в)она қишлоғиндан бошлаб товаришларимизнинг ораларига тафриқа тушди. Тафриқа-нинг сабаби ўртоқ Бровин афғон туфроғига ўтгандан сўнг ўзини(нг) женерол — чор ноил эълон қилмиш эди. Ҳамда бутун тутгон тактика, ҳатти-ҳаракатида Ниқўлайнинг генералларини(нг) рафториндан қолишмас эди. Бу ҳаракат бошқа ўртоқларимизға оғир келуб, Парвонада мажлис асносинда шу борда сўз очилди. Лекин «ғат-ғат этар карнайчи, балоға қолур сурнайчи» мақолинча ўз мақсад ва ғояларина ва ғарази шахсияларина мен бечорани(нг) олат қилдилар-да, мажлисда ўртоқ Бровинға хитобан «Ўртоқ Авлонийға бўйла қилдинг, ўйла ёфдинг, бизлара ўйла деди, бўйла деди»,— дедилар. Ўртоқ Бровин манга қараб бир неча калима оғир сўзларнинг-да сўйлаб олди. Ҳолбуки ман Тошкандан чиқғондан бу она қадар ҳеч кима малол келадурғон сўз-да сўйламамиш, оғир келадурғон иш-да қилмамиш эдим. Лекин иш эса «Ҳолвани(нг) ҳаким ер, калтакни(нг) етим ер» қабилинда эди.
  • (назм)
    Дунё кездим, кўбни кўрдим, ҳеч ҳақиқат кўрмадим,
    Ҳуррият номин эшитдим, лек адолат кўрмадим.
    Маслаку мақсадға ишлармиз, дея лоф урдилар,
    Ишламак-да сўзларига ҳеч садоқат кўрмадим.
    Қайда ул инсоният, қайда мусовот, оҳким,
    Тилларига дилларин асло лаёқат кўрмадим.
    Мажлису минбарда оғиздан чиқар озодлик,
    Жойи хилватгоҳда бир тўғри ният кўрмадим.
    Ҳосили бир неча маслакдош ила қилдим сафар,
    Ҳеч ерда биргина ҳузру ҳаловат кўрмадим.
    Чин ҳақиқат, чин вужуди дунёда анқо каби,
    Марди майдон кўрдим, аммо соф тийнат кўрмадим.
    Қайда ул озод, ҳурлик, ҳам баробарлик қаён?
    Қатъан авлоди башарда унс(у), улфат кўрмадим.
    Қайда борсанг ғолиби мағлубни айлар поймол,
    Марҳабо, эй ҳуррият, сандан мурувват кўрмадим.
  • Хайр, келдим мақсадға. Натижада ишнинг асли очилди. Бровин аввалда мандан хафа бўл-миш эса-да, сўнг мақсадни англаб, маним боримда ёнмиш ғазаб ўтиға сув қуйилди, паст бўлди. Бровин Ниқулай замонасида Мосқвадаги «васточни покултет» мактабин тамом қилмиш. Сйёсат, тадбир бобларинда…га сабақ берар эди. Фасоднинг манбаи на ердан чиқғонлиғин англади-да, чорасига киришди. Товаришлара «Хўб, бу масалани(нг) эртан Ҳирот воруб, урада ҳал қиламиз», — дея мажлиса хотима верди. Аммо товариш Бровин Ҳирот келғунча ишни(нг) яхши юритди. Бу борадаги тадбир ва сиёсат рўлин яхшигина ўйнади. Мосқвадан ўзи ила бирга олиб келаётган секретарша — саркотиба Райуна Петровнани Ҳиротда Боғи Шоҳийда товариш Зиборуф ила (бир)бировига бирлаштирди-да орога тушган тафриқани(нг) осонлик ила ҳал қилди. Дарҳиқақат, асли фасоднинг боши шул нуқтада эди. Чунки Тошкандан чиқғондан бошлаб, Зиборуф қизгинага яқин келса, бурнини кўрсатур эди, яъни иккинчи иборат ила айтганда, олдиндан келса тишлаб, орқасидан келса тефар эди. Мана шул асов қизгинани(нг) Бровин политически руководитель — сиёсий бошлиғимиз ўлан товариш Зиборуфға ром қилуб берди-да, ғалва, жанжалдан халос бўлди. Мана бу орода «Тўйдан тўфиқча» мафҳуминча, икки товаришнинг муноқашин ўртасида эзилуб, дасмоя бўлуб, баҳона бўлуб, олат бўлуб, сўкуш эшитуб, алҳосил икки тош аросида чоқилуб, икки дарранда оросида талануб келаётган ман бечора-да бу никоҳ тўйидан сўнг озодлиқға чиқдим.
  • 22 сентябрда саёҳат тариқасида Боғи Баландға бордик. Бу боғ Кобулнинг ғарб тарафинда ўлуб, Лолшоҳ бино қилмишдир. Сўнгра марҳум Абдулраҳмонхон таъмир қилмишдирки, бу боғ Кобулнинг энг маръи, машҳур боғлариндандир. Кобулда бир неча маъруф боғлар ўлса-да, бу боғларға кезмак, сайр этмак, ҳавохўрий қилмак, касби ҳаво этмак учун умумий халқларға йўл йўқдир. Фақат бирта қисм ҳукумат арбобларинагина кезмак ва баҳр олмак мумкиндир.
    23-сентябрда саломхонада бутун ҳайъати вакола амир ҳузурина вордик. Шул кунлар банда ниҳоятда оғир бетоб бўлсам-да, бора олмаслиғим ўртоқ Бровин(га) изҳор қилсам-да, Бровин ўзи баним ёнима келиб, фақат мусулмонлардан биргина оромизда сан ўлуб, сан-да вормойин қолмо-ғинг яхши ўлмаяжак, ҳар на қилсанг-да, қувватингни ўзингга йиғуб, бир илож қилуб бормасанг ўлмаз — дея бани-да олиб вормиш эди.
  • Бу кун мажлисда сўйламиш сиёсат масалалариндан энг аҳамиятлилари: Амир тарафиндан бизим ҳукуматдан талаб:
    1) Кушка қалъаси;
    2) Термиз қалъаси;
    3) Карки қалъаси;
    4) Радиостанса — ҳаво тилғироми, мукаммал суратда асбоблари ила. Агарда бу мавжуд бўлмаса, мукаммал Кушкадан то Кобулғача симлиқ тилғиром. Бу талабларға Бровин шўйла жавоб берди: Термиз ила Карки қалъалари бўлса, аслда Афғонистоннинг ери ўлмай, Бухоро туфроғига тобеъдур. Шул хусусдан бул хусусда ман бир нимарса дея олмайман. Чунки, агарда талаб қилмоқ лозим ўлса, бу ерлари Бухоро ҳукумати талаб қилмоғи лозимдир. Шайх Жўнайд (Кушка) хусусида бул ер аслда афғонларники бўлса, балки шўролар ҳукумати берса ҳам ажаб эмас. Лекин бизда бўйла буюк ишларга ҳукм қилмоқға ёхуд бўйла бир туфроқ масалаларида бермоғ-олмоқға ҳаққимиз йўқ. Бизға бир мунча муддат лозимдурки, марказдан бу талабларни(нг) тилғиром воситасила сўрай-миз. Бу талабларнинг рад ё қабули марказнинг ҳукмига вобастадир. Аммо ҳаво тилғироми ёхуд симлик тилғиром хусусида қатъий ваъда бера оламизки, бизим ҳукумат бермоғи муқаррардур, — деди. Мана шул хусусда кўб музокаралардан сўнг икки муддат муқобилиндан юқорида мазкур талабларни(нг) «Марказдан савол қилмоқға ва бу саволларға жавоб келгуниға қадар ним расмий уч ерда Туркистон жумҳуриятининг қўнсули турмоқға амирда изн верди.
  • 1) Майманада;
    2) Мозори Шарифда;
    3) Ҳиротда;
    4) Кобул — пре(д)ставитель қабул қилинуб, мунда 15 киши, бошқа кўнсулхоналарда беш кишидан ортиқ одам турмамоқ шарти ила. Бунинг муқобилина ўртоқ Бровин қайнаб кетуб, амир тарафиндан Туркистоннинг қаю шаҳрига қўнсул қўймоқ ва қанчадан одам қўймоқ Афғон ҳукуматининг ихтиёриндадир, одамнинг ададига биз чегара қўймаймиз, деди.
    Бу масалалардан бошқа Туркистон жумҳуриятининг адолатсиз идораси хусусида ҳамда Туркистон хусусида «Марказ»дан келадирғон «декрет» буйруқларнинг ижр(о) қилинмаюб, устол устинда, қоғаз юзиндан қолиб келавотгани хусуслариндан эди. Бу масалага ўртоқ Бровин қисқагина «Большевикларнинг оросинда дуруст одам кам топиладур, шунинг учун Туркистонда дуруст одам оз ўлдиғиндан идора ишлари тартибсиздир», — дея жавоб берди. Ман бу хусусда сўз олуб, бу берилгон саволларнинг бир неча моддалари мусулмонларга тааллуқлик ўлдиғиндан бирин-бирин жавоб бериб ўтдим.
    Бу вақт соат ўн иккини(нг) сўқмиш эди. Амир тарафиндан таомға таклиф қилинди. Таом асносинда дардим ўлтурмоқға ихтиёр вермадиғиндан мажлисдан рухсат олуб, манзилимға авдат этдим.
    Сўнградан баним вердиғим мажлисда жавобларимдан амирнинг мандан қаттуғ хафа бўлмонлиғи англашилди. Чунки ман мажлисда сўзлагон сўзларим ҳақиқат ўлдиғиндан, ҳақиқатга жон қурбон дедим-да, амир хафа бўлса-да, ман хафа бўлмадим.
    25-сентябрь ўртоқ Бровин қошимға келуб, мени Ҳиротға қўнсул, Абдулматлаб Орифжон ўғлини(нг) манга ноиб тайин қилмоқлиғини маълум қилди. Банда бўйла улуғ хидматга лаёқатим йўқлиғин, мақсадим ўртоқ Иванўф ила Тошкандға кетмоқлиқ ўлдиғин изҳор қилуб, илтижо қил-сам-да, мандан бошқа киши йўқлиғин ҳамда бу ўта муваққат ўлдиғин, балки тездан Тошкандға ёзуб, мани(нг) халос қилажағин билдирди. На чора, ўзимнинг кучим ўзимга маълум. Бўйла оғир бир хидматнинг ифосина иқтидорсиз ўлсам-да, Туркистон жумҳуриятина ожизона бир хидмат дея зўр ила қабул этдим.
    26-сентябрда тасдиқнома (мандат)ларимизни(нг) ёзуб қўлларимизга топшурди. Мозори Шарифға канвоердардан Киселофни(нг) қўнсул, Муҳаммад Юсуф Зокир ўғлини(нг) ноиб, Майманаға Ҳусайн Исҳоқ ўғли Маминни(нг) қўнсул тайин қилдида, шул кундан эътиборан сафар тадорикин кўрмоқлиғимизни(нг) маълум қилди.
    27-сентябрда хайрбод қилмоқға амир соиб ёнига бордик. Бироз сиёсий суҳбатдан сўнг амир ўз қиличин ўртоқ Иванўфға тақдим қилди. Иванўф ўз қиличин амирға тақдим қилди. Бундан бошқа амир тарафиндан ўртоқ Иванўфға бир яхши от, бир тилло соат, бошқа бизлар ила борган рус ўртоқларнинг ҳаммасига бирор кумуш соат ва бир неча кийимлик Кобул корхонасининг мовутиндан (суконни тирикасиндан) берилди. Мусулмонларнинг ҳаммасига бир салла, бир чафон, бир дўффидан берилуб, баъзиларина кумуш соат ҳам тақдир ўлиндида, хайрбоддан авдат ўлинди. Мундан биринчи ўктабрғача сафар тадорики кўрилди-да, биринчи ўктабрда Кобулға хайр дея яна Ҳазора йўли ила Ҳиротға қараб равона ўлдук.
  • Кобул шаҳри
  • Кобул шаҳри умуман манзара(лик), энг қадим, гўзал бир шаҳр ўлуб, наҳрнинг бўйига бино қилинмишда, атрофи бутун тоғ бир водийдадир.
    Эски шаҳрнинг кўчалари тор, ҳифзи сиҳҳатга муғойир бинолар ўлса-да, янги шаҳарда янги бино ўлинмиш гўзал Ёврупо усулида ясалмиш бино-да кўпдир. Марҳум Абдурраҳмонхон, бошлаб марҳум Ҳабибуллохон итмома эришдирмиш мошинхона-корхонада игнадан тўфға қадар Афғон ҳукуматининг эҳтиёжина керакли ашёлар тайёрланмоқдадир. Бурада мукаммал мактаби тарбиядан бошқа бир неча мактаби рушдий ва бир неча янги усулда мукаммал ибтидоий мактаблар мавжуддир. Ва булардан бошқа бутун эски мадрасаларда ислоҳот ясалуб, бутун фанлар мукаммал сувратда ўқутилмоқдадир. Тижорат жиҳатиндан бутун Ёврупода мавжуд ашё сувратда мавжуддир. Ахлоқ жиҳатиндан одамлари таассуб деган нимарсадан бутун воз кечмишлар. Соқолларига қўшуб мўйлабларини(нг)да қирдирурлар. Уламоларида, авомлари-да калта кийим киюрлар, хотунлари-да ёврупоча кийинурлар, ёш-ёш болалари-да қўлларини(нг) чаккаларига қилуб салом (честь) верурлар. Бошларига эрлари ила баробар хотунларида шлафа киюб, юзларина тўр тутуб юрур-лар. Бир кимса нафрат назари-ла боқмаюр.
    Кобулда экон вақтимда «Иштирокиюн» ғазетасини(нг) ҳар бир нўмерасини(нг) қолдурмай ўқуб турар эдим. Тошкандан чиқғон вақтимда Туркистоннинг еттинчи қурултойи Марказдан ўртоқ Кўбузўф келуви муносабати ила Марказнинг Туркистонға назари бўлакча, Туркистон идораси бўлак равишда, Марказнинг ҳатти-ҳаракати (тактика) сига мағойир дея ўртоқ Қўбузўф бақируб-чақирса-да, Туркистоннинг тол чумчуқлари еттинчи қурултойда Қўбузўфға қарши чиқуб… кўтаруб Марказнинг Туркистон хусусидаги тўғри фикрига Туркистоннинг Казакўф, Успенскийлар тўдаси(груффаси) ҳар тарафдан садлар чекуб, ўз хоҳишларинча зўрма-зўраки (кайфа ма яша) ҳукумат тузмишлар эди. Охирда Қўбузўф бечорани(нг) «тўғри сўз туғонига ёқмас» мақолинчз, бу мусулмон тарафдори дея иш бошиндан сурмишлар эди.
    Бу Жумҳурият қурултойидан бир неча ой сўнгра фирқа қурултойи чоқирилуб, уларда хоҳ жумҳурият қурултойи бў(л)сун, хоҳ фирқа қурултойи бў(л)сун, «Тобулин муноқашаси» — жанжоли-ғалваси тамом бўлса, мана энди «Тобулин»нинг ўрнига «Қўбузўфнинг муноқашаси»н чиқардилар. Мана бу чақирилмиш фирқа қурултойи-да сар то по Қўбузўф жанжоли-хархашаси илэ кечмиш эди. Ман, банда бу қурултой охирларинда Афғонистонға қараб ҳаракат қилмиш эдим. Бизим бу Афғонистон сафаримиз узоғ чўзилдиғиндан Кобулда экон вақтимизда олти ой тўлув муносабати ила 8-Шўролар қурултойин чақирилдиғин хабарин ғазиталарда ўқуб, бу қурултой нима натижа веражак, дея тўрт кўз ила мунтазир эдик. Ҳар бир нумера ғазитларни(нг) иттисолан кўздан кечурмакда эдик. Бу миёнада бирдан ғазиталзр Тошканда гимнззистлар бироз бош кўтаруб, ҳукуматға қаршу ҳаракатда бўлуб-да мунҳазм ўлдиқларин, сўнгроқ Туркистон ҳукумат аъзолари, яъни Казакўф, Успенскийлар фирқа (группа)си Қўбузўфға ғалаба чолуб, Қўбузўфни(нг) тутуб қамэгэнларин сўнгра яна қамоқдан халос бўлгонлиғин, сўнгра яна Қўбузўф қўрқувиндан қочуб ёширинганлиғин хабэрин кетурмиш эди. Бу хабарни(нг) эшитгон кеч бизим ўртоқлардан бир нечалари шодлиқ, ясаб, қиёмда кўтаришдилэр. Ўртоқ Ивэнўф ҳақиқатпараст ва ҳақиқатдэн хабар-дор бир одам ўлдиғиндан бунларнинг бу шодликларини иштирок этмаюрди. Қўлидан келгунча Қўбузўфнинг тутгон йўлин ҳақ эканлиғин англэтмоқ ҳаракатинда бўлурди. Лекин VIII қурултой натижэсин англаёлмасдан Кобул йўлига чиқмиш эдук.
    26-уктабрда ҳама ўртоқлар ила саломат Ҳирот шаҳрина келуб тушдук. Ҳирот ноиб-ал-ҳукума-си Ҳиротда машҳур Чаҳорбоғ, ҳукумат ўрдаси ёнидан бир саройчадан бизларға ер верди.
    Бизлар Кобул чиқғон вақтимизда 11 киши ҳаракат қилмиш эдук.
    1) Ўртоқ Ивэнўф; 2 ёвари:
    1) Алиштин,
    2) Волпрам; банда — Ҳирот кўнсули; ноиби ман Абдулматлэб Орифжон ўғли, сафоратхона учун бир аскар — Ҳазратқул Мавлонқул ўғли. Ўртоқ Иванўф ила Тошкандға кетадирғон уч мастеравой, бири мехоник, икки тилғирофист, — Фовлуф, Тиркузуф, икки аскар — бири Ҳисом Жалолий, бири Вали Хожа эди. Ҳисом Жалолий ила мехоник Фишкол «австрия»нинг хотун-болаларида бор эди.
    27-ўктабрдэ ўртоқ Иванўф ила ноиб-ал-ҳукума ҳузурина кируб, кўришуб, бир оз сўйлэшуб чиқдук.
    28-ўктабрдэ ўртоқ Иванўф кетув(и) муносабати ила хайрбод қилмоқға икки ёвари ила ноиб-ал-ҳукумэ қошиға кирди. Ноиб-ал-ҳукума ўртоқ Иванўфға пируза Қўзлик, Алиштин ила Волпрамга олмос кўзлик узук сийлов берди.
    30-ўктабрда сабоҳ ўртоқ Иванўф ҳама одамлари ила Ҳиротдан Тошкандға қараб равона ўлди. Бизлар маъюсона бурада хайрлашуб қолдук.
    4-нўябрда Тошкандан Афғон ҳукуматиға ёллануб, бир офисарибиз (гирмон), бир меньшевик учувчи (лўдчик) келди, Мана шул кўнғача Русия аҳволотиндан Туркистондаги саккизинчи қурултой натижзсиндан ҳеч хабаримиз йўқ эди. Тошканда чиқадирғон русча «Коммунист» ғазетасининг 121 нўмири(ни) кўрмоқға мушарраф бўлдик. Бу нўмир ғазетада шўролар Туркистонининг сайлов натижалари мукаммал суратда ёзилуб, Туркистондаги тол чумчуқларнинг аксарларин хиёнатлари зоҳир бўлуб, баъзилари ҳибс қилинуб: баъзилари фирқа(дан) чиқорилуб, ҳукумат бошига «марказчиилар, яъни марказ Масқванинг таълимотини(нг) комил суратда Туркистонда ижро қилмоқ керак, деган фикрдаги одамлар ўтиргонликлари очиқ суратда ёзилган эди. Ҳақиқат ўлсун бу хаёл, дея бироз таскини хотир ўлдук.
    Тўққизинчи нўябрда ўртоқ Суритса бошлиқ Афғонистонга Масқвадан тайин ўлинмиш ҳайъат келди. Бу ҳайъзтгэ раис ўртоқ Суритса, бир саркотиб, бир ёвар матрос, буларнинг ҳар учи Масқва кўмитасидзн тайинланмиш кишилар. Яна булардан бошқз Масқва қўмита тарафиндан кўндирил-миш Ҳиндистон инқилобчилариндан:
    1. Абдулраб афанди, Пешовар шаҳриндз туғилгон, ўзи афғон наслиндан Юсуфзай қабиласина мансубдир.
    2. Рожа Маҳандра Протов афанди Ҳиндистоннинг аввалғи ҳукмдорларининг оиласига мансуб зотдир.
    3. Бирбатзо Даҳонгра Очорпор афэнди Ҳиндистон бараҳманлариндан ўлуб, ул Ҳиндистонда ҳинд тилинда «Ҳиндистон» исминда ҳамда инглиз тилинда «Ганж(и) Ҳиндистон) исминда ғазиталар нашр қилмишдир. Булардан бошқа Тошкандан мухбирлик сифатила қўшилмиш Ислом Шоаҳмадуф… мусулмонлариндандир. Булардан бошқа бир дўқтур, бир таржимон, 12 адад аскарларда вор эди.
    12-нўябрда бутун ҳайъати ваколани(нг) ноиб-ал-ҳукума Чаҳорбоғда меҳмон қилди. Ўртоқ Суритса ноибға 20 қадоқ чамэсида келадурғон кумуш «ваза» ила бир олмос кўзлик «брошка» жиға тақдим қилди.
    13-нўябрда ноиб-ал-ҳукума ўртоқ Суритса ёнига боруб, икки соат чамасида гаплашуб қайтди.
    14-нўябрда ўртоқ Суритса сафоратхонамиза бутун ҳайъати вакола ила ташриф буюрди.
    17-нўябрда ўртоқ Суритса Ҳазорэ йўли ила Кобулға қараб жўнади. Ноиб-ал-ҳукума Ҳи-рот(дан) тўрт чақирим йироқ бир ҳукумат боғида йўлда Суритсага чой тутиб, бир яхши сувсар пўстин ила бир машҳур эн чакмон тақдим қилди.
    18-нўябрда ўртоқ Суритсанинг маслаҳати ила Тошкандға сафорат хонамизға керэклик нимэрсалар ила оқча олиб келмоқға ҳамда бурадан пўшталарни(нг) олиб бормоқға «дипломатический курьер» (қилуб) юбордум.
  • Нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи, филология фанлар доктори, профессор  Бегали Қосимов

045

(Tashriflar: umumiy 143, bugungi 1)

1 izoh

  1. Ассалому алайкум,Абдулла Авлонийнинг «Афғон саёҳати» асари унинг ўзига хос асари бўлиб,адиб таваллудининг юз йиллиги муносабати билан шаҳсий архивидан топилган,нашр қилинган.Бунинг учун устоз Бегали Қосимов(Оллоҳ раҳмат қилсин)га Раҳмат айтамиз.Яқинда «БЭ»га Бобур боғи ва мақбараси ҳақида (Темурийлардан Шоҳрух Мирзо ва Бобур Мирзо ҳақидаги маҳлумот биз учун алоҳида аҳамиятга эга)сўзлик ёзиш учун, адашмасам, тўртинчи марта мутолаа қилган эдим,ўқимишли асар.Адабий суҳбатларда сезганманки, бу асарни айрим зиёлиларимиз ҳам билишмайди, сайтда берилганидан хурсанд бўлдим, чунки асарни билганлар ҳам, билмаганлар ҳам ўқишади.Раҳмат!

Izoh qoldiring