Qanday kitob o’qiyapsiz?

088
Бу рўйхатда таниқли ёзувчилар ҳам, оддий китобхонлар ҳам бор! Жами: 80 киши саволларимизга жавоб берди! Китоб мутолаа қилмаётганлар ҳам келтирилган. “Фақат газета ўқийман” деганлар эса киритилмади. Дарвоқе, саволимизга жавоб берганлар орасида битта китобни 37 маротиба ўқиётганини айтган инсон росманасига таҳсинга сазовор…
Веб-саҳифамизда кейинчалик ҳам китоб мутолааси билан боғлиқ қисқа ва лўнда сўровномаларни эълон қилиб борамиз.

077

ҚАНДАЙ КИТОБ ЎҚИЯПСИЗ?
Жажжи тадқиқот
Анвар Намозов томонидан тайёрланган

Бу рўйхатда таниқли ёзувчилар ҳам, оддий китобхонлар ҳам бор! Жами: 80 киши саволларимизга жавоб берди! Китоб мутолаа қилмаётганлар ҳам келтирилган. “Фақат газета ўқийман” деганлар эса киритилмади. Дарвоқе, саволимизга жавоб берганлар орасида битта китобни 37 маротиба ўқиётганини айтган инсон росманасига таҳсинга сазовор…

Худойберди Тўхтабоев, ёзувчи: — Мен, асосан, Марк Твен, Жанни Родари, Николай Носовларни ўқийман. Айни дамда эса Достоевскийни мутолаа қиляпман. Унинг сўз бойлиги кучли, образларда самимият бор.

Қамбар Ота, шоир: — Китобми?.. Ёшлар ижодини кузатиб бораман.

Тоҳир Малик, ёзувчи: — Мен Эркин Воҳидов қаламига мансуб “Табассум” ҳажвий шеърларини мутолаа қилмоқдаман.

Эркин Аъзам, ёзувчи: — Қўлимда Эшқобил Шукурнинг “Кўз юмиб кўрганларим” номли китоби. Шуни ўқияпман.

Усмон Азим, шоир: — Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”сини мутолаа қиляпман.

Мурод Муҳаммад Дўст, ёзувчи, кинодраматург: — “Боғбон алифбоси”. Бу китобни қайта ўқияпман.

Аҳмад Аъзам, ёзувчи: — Очиғи, бетоблигим боис, икки ойдан бери калламга ҳеч нарса келмаяпти. Фақат компьютер титкилайман. Ўзимни чалғитиш учун майда-чуйда нарсаларга уриняпман.

Хуршид Даврон, шоир: Шу кунларда ўқиётганларим: 1. Мавлоно Румийнинг “Маънавий маснавий” асарини (Одил Икром таржимасида). 2. Мо Янь. Статьи, интервью; 3. Константинос Кавафис. Полное собрание стихотворений; 4. Элис Мунро. Рассказы.

Шароф Бошбеков, ёзувчи, драматург: — Мен, очиғи, ҳозирча китоб ўқиётганим йўқ. Шу кунларда ўз асарларимни қайта кўриб чиқиш билан овораман.

Усмон Қўчқор, шоир: — Хабарингиз борми-йўқми, пенсияга чиққанман. Айни кунларда Озарбайжон ёзувчиси Элчин қаламига оид “Оқ Туя”ни ўқияпман.

Шойим Бўтаев, ёзувчи: — Ибн Батутанинг “Саёҳатнома”си мутолааси билан машғулман.

Улуғбек Ҳамдамов, ёзувчи: — Радий Фиш. Жалолиддин Румийни қайта ўқияпман.

Абдуқаюм Йўлдошев, ёзувчи: — 1987 йили Исфандиёр Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романидаги машҳур ривоят асосида “Манқурт ҳақида афсона” номли пьеса ёзган, ҳатто асарини улуғ адибнинг ўзига ўқитиб, ёзма тарзда маъқуллатиб ҳам олган экан. Пьесани шу кунларда театрларимиздан бири саҳналаштирмоқчи бўлибди, шунга муаллиф мендан асарини таржима қилиб беришни сўради. Таржимага киришишдан олдин Чингиз оғанинг “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат” романларини қайта ўқиб чиқяпман.
Кейинги пайтлари адвокатлар ҳаёти билан қизиқиб қолганман. Шу кунларда америкалик машҳур олима Лейл Лаундеснинг “Как говорить с кем угодно и о чем угодно. Навыки успешного общения и технологии эффективных коммуникации” номли каттагина асарини ҳам мутолаа қиляпман.

Зулфия Қуролбой қизи: —  Достоевскийнинг “Иблислар” асарини ўқияпман.

Иқбол Мирзо, шоир: — Марсель Брионнинг “Менким — Соҳибқирон Жаҳонгир Темур” асарини ўқияпман.

Санжар Назаров, ношир: — Герман Гессе қаламига мансуб “Игра в бисер” асарини мутолаа қиляпман.

Нигора Умарова, журналист: — Ҳозирги кунда тўлақонли равишда китоб ўқияпман, деб бўлмайди. Доимий равишда ўқийдиган китобларим эса Қуръони каримнинг шайх Абдулазиз Мансур қилган маъноли таржимаси ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол” жилдлари.

Шаҳноза Тўрахўжаева, муҳаррир: — Яқинда Тоғай Муроднинг “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” асарини ўқиб тугатдим. Ҳозир Шавкат Раҳмон ва Рауф Парфи китоблари қўлимда.

Жаббор Эшонқул, фольклоршунос олим: — Заки Валидий, “Тўғон тарихи усул”.

Сайфиддин Мелиев, режиссёр, актёр: — Явдат Илёсов, “Илон авровчи”; Г.Гессе, “Курортник”.

Қўчқор Норқобил, шоир, ёзувчи: — Мен Чехов ҳикояларини русча оригиналида ўқияпман. Куприн ва Шукшиннинг ҳикояларини ҳам русчада мутолаа қилиш ниятим бор. Бизда улар жуда кам таржима қилинган. Улар жудаям зўр, деган ўзбек ёзувчиларининг устозидир.

Жумагул Сувонова, шоира: — Мен юнон донишмандлари қаламига тегишли “Ҳақиқатнинг оддий сўзлари” рукнидаги китобни ўқияпман. Шеърлардан Ҳалима Аҳмедованинг “Нигоҳ қибласи”, Хосият Рустамованинг “40:0”ини.

Ҳабиб Темиров, ёзувчи: — Достоевский қаламига оид “Иблислар”ни мутолаа қиляпман.

Соҳибжон Алижонов, тележурналист: — Мен Михаил Зошченко қаламига оид “Можаро”сини учинчи марта ўқияпман (тўртинчи ёки бешинчи марта бўлишиям мумкин).

Зокир Худойшукуров, шоир: — Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик”, М.Содиқнинг “Тафсири ҳилол” асарларини мутолаа қиляпман.

Баҳодир Мирмақсудов, актёр, режиссёр: — Шу кунларда мутолаа қилаётган китобларим: Учқун Назаровнинг “Паймона”си, Носир Зоҳиднинг “Қасос”и.

Носир Тошматов, журналист: — Мен Шукур Холмирзаевнинг 2-томини ўқияпман. У киши билан ҳаётлигида ҳамсуҳбат бўлмаганимдан пушаймонман.

Ислом Ҳамро, “Шарқ зиёси” газетаси бош муҳаррири: — Луқмон Бўрихоннинг “Тун қаъридаги шуъла”сини; Саид Анварнинг “Касб танламай мен ўлай”ини.

Музаффар Аҳмад, “Жаҳон адабиёти” журнали бўлим мудири: — Беруний ҳақидаги илмий-биографик адабиётларни ўқиб, ўрганяпман. Кейин Ибн Синони ўрганишга киришаман.

Дамин Жумақулов, “Тафаккур” журнали ходими: — “Гулистон”ни ўқияпман.

Дилшод Назаров, тадбиркор: — Мен Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикояларини мутолаа қиляпман. Айниқса, “Оромкурси” жуда ёқиб қолди. Моҳирона ёзилган.

Иброҳим Расулов, кинорежиссёр: — Акмал Мирзонинг “Оқ тепалик ўғри” романини мутолаа қиляпман.

Фахриддин Содиқ, ёзувчи, радиожурналист: — Очиғи, китоб ўқимаяпман шу кунларда.

Равшан Хонниёз, тадбиркор, бир нечта китоблар муаллифи: — Мен “Отсюда к великому счастью” китобини ўқияпман. Чампион Тойч асари.

Абдулла Шаропов, нашриёт муҳаррири, тарихчи: — Мен Беҳбудийнинг “Танланган асарлари”ни мутолаа қиляпман.

Дилфуза Комил, шоира: — Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” асарини такрор ўқияпман.

Акмал Мирзо, радиобошловчи, “Чой устида” кўрсатуви муаллифи: — Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўтмишдан эртаклар” китобини ўқиш билан бандман.

Дилниёз Ғаффоров, актёр: — Мен ўқиётган китоб Александр Дюмага тегишли “Иф қалъасининг сири (граф Монте Кристо)” романи.

Одил Соатов, дизайнер: — Айни кунларда китоб ўқиётганим йўғ-у, охирги мутолаа қилганим Дан Брауннинг “Код да Винчи” асари бўлди.

Бахтинисо Азимбоева, психолог: — Ҳозир мен Лиза Николс китобини ўқияпман. Номи: “Как стать хозяином своей жизни”.

Холмуҳаммад Тоғаймурод: — А.Камю, “Вабо” романи ва Шекспир сонетларини ўқияпман.

Бахтиёр Расулов, тадқиқотчи олим: — The New Great Game. The Blood and oil in Central Asia. Мазкур асар Марказий Осиёда углеводород захиралари атрофидаги геосиёсат ҳақида.

Муҳаммад Исмоил, шоир: — “Тазкиратул авлиё”, “Тарихи Рошидий”… Яна Facebook cаҳифаларини ўқиб бораман.

Аҳрор Қўшматов, “Имкон-шоу” кўрсатуви бошловчиси: — Мен ҳозирги пайтда водийлик ҳажвчи ёзувчи Мамасоли Саримсоқов (тахаллуси Муҳаммад Содиқ) қаламига тегишли “Юбилярнинг хотини” асарини ўқияпман.

Баҳор Гули Абдуллоҳ, журналист: — Шу кунларда Ўткир Ҳошимовнинг “Хазина”сини қўлимдан қўймаяпман.

Хуршидбек Иброҳимов, компьютер дизайнери: — Facebook — 100 та китоб дегани    !!!

Баҳриддин Бозоров, рассом-дизайнер: – Қайси китобни ўқиётганимни айтайми? Марҳамат: Одил Ёқубов, “Сўз”…
Мабодо бошқа нарса керак эмасму? (Нимага шама қилганини ўзи билади).

Нигора Солиҳова, журналист: — Мен, асосан, психология ва болалар адабиётини қизларим билан бирга ўқийман.

Равшан Йўлдош, детектив асарлар муаллифи, сценарийнавис: — Мен фақат русча ўқийман. Бруно Травеннинг “Проклатье золота” асарини мутолаа қиляпман.

Фарруҳжон Файзиев, ҳуқуқшунос: — “Афғон шамоли”, муаллифи: Исҳоқжон Нишонов.

Дилбаҳор Худойбердиева, матбуот котиби: — “Ҳадис ва ҳаёт”, 29-жузя.

Ҳабиба Райимова, Лондонда иш олиб бораётган тадқиқотчи: — Куни кеча Лев Толстой қаламига мансуб “Анна Каренина” китобининг инглизчасини харид қилдим. Ғалати, аммо таржимасига қизиқдим.

Ортиқхўжа Норов, журналист: — Мен Виктор Суворовнинг “Аквариум” романини ўқияпман.

Муслимбек Мусалламов, шоир: — Асқад Мухторнинг “Эл-юрт керак экан одамга” китобини мутолаа қиляпман.

Ориф Тўхташ, шоир: — Айни дамда камина Рауф Парфининг китобини маззззззза қилиб ўқияпман.

Наргиза Розиқова, “Бекажон” газетаси муҳаррири: — Усмон Азим шеъриятини мутолаа қилиш билан бандман.

Музаффар Муҳаммадназар, onlayn.uz маъмури: — Мен А.Намозовнинг “Нотаниш” номли қиссасини ўқимоқдаман. Бу муаллифнинг “Қиёфа ўғриси”ни мутолаа қилиш ниятим ҳам бор.

Муҳайё Йўлдош: — Иззат Султон, “Озод”; Жамила Эргашева, “Гуноҳ”.

Шодмонқул Салом, “Китоб дунёси” газетаси бош муҳаррири: — Шу кунларда мен ўқиётган китоб Шойим Бўтаевнинг “Қўрғонлаган ой” романи ҳисобланади.

Дилмурод Эргашев (Doktor D), шифокор, актёр: — И.Ильф, Е.Петров, “Золотой телёнок”.

Комил Мажид, шоир: — Шавкат Раҳмон ва Усмон Азим сайланмасини мутолаа қилмоқдаман.

Комила Носирова, журналист: — Ҳозир Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” китобини ўқияпман.

Нилуфар Юнусова, журналист: – Уильям Фолькнернинг қисса ва ҳикояларини мутолаа қиляпман.

Фозил Жаббор, журналист: — Лев Толстой, “Анна Каренина”.

Алишер Назаров, “Ёшлик” журнали ходими: — Айни дамда Расул Ҳамзатов қаламига оид “Менинг Доғистоним”ни ўқиш жараёнидаман.

Умид Кўчимов, шоир: — Марина Цветаеванинг “Танланган асарлари”ни мутолаа қиляпман. Ҳали тугатмадим, русча талқинда. Яна Талант Бек деган шоирнинг “Феруза осмон” шеърий тўпламини ўқияпман.

Мақсуд Жонихонов, журналист: — ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг “Яссавийнинг сўнгги сафари” номли романини иккинчи марта ўқияпман. Жуда ажойиб асар.

Ғайрат Мажид, шоир: — Алихонтўра Соғуний қаламига оид “Тарихи Муҳаммадий” китобини мутолаа қиляпман.

Аброр Зоҳидов, “7х7” газетаси бош муҳаррири: — Мен Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” асарини 37-марта мутолаа қиляпман.

Хурсанд Тўлибаев, филолог: — Шукур Холмирзаев ҳикояларини ўқияпман. Рауф Парфини ҳам.

Жўрабек Рамазонов, шоир: — Дейл Карнеги тўпламининг 200 бетини ўқиб, тўхтатиб қўйгандим. Ҳозир шуни давом эттиряпман.

Анвар Шерматов, тадқиқотчи: — Мен шу кунларда Bush-Clan номли китобни немис тилида мутолаа қиляпман (USAнинг собиқ президенти авлод-аждоди ҳақида). Бу китоб инглиз тилидан немисчага таржима қилинган.

Ҳасан Тошхўжаев, шоир: — Николай Носовнинг Билмасвой ҳақидаги китобини мутолаа қиляпман. Тўғрироғи, боламга ўқиб бериш орқали такрорлаяпман.

Анвар Жалолов, тадбиркор: — 1) “Конец истории”, Ф.Фукуяма; 2) “Трансформация разнообразия”, Ален Тюринг. Энг асосийси, “Меҳробдан чаён”ни қайтадан ўқиб бошлаганман.
“Конец истории” китобида инсон тарихи нафақат моддият билан, балки билимлар мажмуаси ва унинг ривожланиш йўналиши билан белгиланиши исботланишга ҳаракат қилинган.
“Трансформация разнообразия” кўпроқ илмий мақола сифатида ёзилган, жуда кўплаб фикрлар илгари сурилган. Масалан, нима учун бир хил нарсаларнинг кўплиги хилма-хилликни келтириб чиқаради, деган савол кўтарилган. Барча ғиштлар бир хил-у, лекин улардан турлича бинолар қурилади. Шу принципни каттароғига қўлласангиз… Атомлар ҳаммаси бир хил, лекин уларнинг катта уюшмасидан турли жонзотлар пайдо бўлади. Нима учун? Одамлар тузилишидан бир хил-у, бироқ уларнинг ўзлари турлича! Ота-онаси битта бўлса ҳам! Шу каби масалалар. Жуда қизиқ!

Луқмон Бўрихон, ёзувчи: — Қайси китобни ўқияпман? Адашдингиз-ов, мен ўқувчи эмас, ёзувчиман.
Охирги марта эса Абдуғани Илашев деганнинг “Давр нафаси” номли китобини ўқиб чиқдим. Жиззахлик адиб. Ҳар ҳолда нигоҳлари тиниқ, фалсафаси теран.

Беҳбуд Ботиров: — Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асарини ўқияпман.

Жавоҳир Зокиров, актёр: — Апулей, “Золотой осёл”.

Акбархўжа Расулов, актёр: — Книга Э.Э.Шмидта, “Оскар и розовая дама”.

Аслиддин Суюнов, журналист: — “Посмодeрн дунёда қиблани таниш”, Тимотти асари (Фахриддин Низом таржимаси).

Танлант Бек, шоир: — Румийнинг “Маънавий маснавий” асарини Одил Икром таржимасида ўқиб чиқдим. Ҳозир шуни Жамол Камол таржимасида варақлаяпман.

(Tashriflar: umumiy 428, bugungi 1)

Izoh qoldiring