Bayozi Haziniy.

054
Шоирнинг исми шарифи Зиёвуддин бўлиб, отасининг номи Каттахўжа, Ҳазиний тахаллусидир. Шоир ижоди ҳақида ўқувчига маълум тасаввур берувчи «Баёзи Ҳазиний» [«Ҳазиний баёзи»] Тошкентда уч марта чоп этилган.
Биз ушбу тўпламга Ҳазинийнинг ҳар учала тошбосма баёзидан, Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилояти музейи жамғармасидаги 45, 4312-рақамли қўлёзма баёзлардан ва бошқа манбаалардан 961 мисрадан иборат 49 та шеърини аниқлаб, киритдик. Тўплам анъанавий девон тартибида тузилдики, ниятимиз китобхон мутоаласини равонлаштириш эди.

01
СЎЗБОШИ
Аҳмад МАДАМИНОВ,
филология фанлари номзоди
011

022Кўҳна ва бой бадиий адабиётимизнинг тадрижий давоми ва таркибий қисми сифатида XIX асрнинг иккинчи ярми ва асримиз бошларидаги Қўқон адабий муҳити халқимиз бадиий тафаккури тарихида муҳим босқич ҳисобланади. Бу даврда Қўқонда Писандий, Муҳий, Қорий, Нисбатий, Муқимий, Фурқат, Ерий, Мавлавий йўлдош, Зорий, Муҳаййир, Рожий, Ғурбат, Муҳсиний, Муҳаммад Ҳаким, Нусрат, Тамкин, Тоиб, Котибий, Насимий, Шайдоий, Ножий кабн ўнлаб истеъдодли шоирлар етишди.

Ҳалқимизнинг машҳур, севикли шоирларидан бири мавлоно Ҳазиний ҳам юқоридаги ижодкорлар даврасида ижод этди. Афсуским, шонрнинг муфассал таржимаи ҳолига эга эмасмиз. Унинг ҳаётига оид айрим лавҳалар мазкур зотнинг 80 ёшлик амакиваччаси Валихон Мастоновда сақланаётган 5 та мўътабар қўлёзма ҳужжатда, авлодлари ва айрим замондошлари хотирасида сақланиб қолган. Мазкур ҳужжатлардан иккитаси Ҳазиний аждодлари шажарасидир.

Ҳижрий 1287, милодий 1870 йилда тузилган шажарада шоирнинг ота томонидан Набирахожа эшон исмли аждодининг йигирма олти насаб билан халифа Ҳазрат Алининг отаси Абдулмуталлибга етиб бориши қайд этилиб, ҳужжат 74 муҳр билан тасдиқланган. Иккинчи шажарада она томонидан пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уланиши кўрсатилган. Маълумотномага 22 та муҳр босилган. Шажаралардан маълум бўлишича Ҳазиний аждодларидан ўнлаб кишилар шу даврининг машҳур олим ва шоирлари бўлишган.

Шоирнинг исми шарифи Зиёвуддин бўлиб, отасининг номи Каттахўжадир. Бўлажак шоир 1867 йил июнь ойида Фарғона вилоятининг Кенагас қишлоғида зиёли-деҳқон оиласида дунёга келади. У бошланғич маълумотни отасидан олган. Сўнг мутолаа йўли билан кўп билим ҳосил қилиб, фазлу, камолатга эришган. Ҳазиний деҳқончилик касби билан шуғулланган, Ҳозирги Бағдод туманидаги Чопдор қишлоғидаги қумлик ерларни ўзлаштирган, мевали дарахтлар эктириб, боғ яратган, катта ҳовуз кавлатган, тегирмон ва бошқа бинолар қурдирган.

Ҳазиний ижоди ҳақида ўқувчига маълум тасаввур берувчи «Баёзи Ҳазиний» [«Ҳазиний баёзи»] Тошкентда уч марта чоп этилган. Дастлаб хижрий 1328 милодий 1910 йилда Тошкент шаҳрида «Матбааи Ғуломий»да нашр этилган шеърий мажмуасининг унвон варағида шундай дейилган: «Алҳамдулиллаҳ ва-л миннаки, ушбу китоби мустатоб [ёқимли] саодат интисоб [бахтиёрликка мансуб] бу овони файзиқтиронда ва замони фархатнишонда шоири оташзабон, айни Ҳазиний тўра эшони Хўқандийнинг ашъорларидан хўшачинлик қилиб жамъ этилуб, сафхаи ижодга намудор қилинди. Нечунким, алҳол ушбу хожанинг абётлари Фарғона ва Тошкенд ва ғайри ерларга мақбул ва марғубдур. Бинобарин, табъ ва тамсилиға қўшиш қилинуб, ном қўюлди «Баёзи Ҳазиний» маа ашъори ғарибаи шуаро Дигар ва абёти ҳаводиси зилзилаи Андижон деб. Мунинг шариға саъи балиғ кўргузгон фақирул ҳақир, тожири кутуб Мирзо Аҳмад бинни Мирзо Карим маҳрум».

«Баёзи Ҳазиний» ҳижрий 1329 (милодий 1911) йилда шоирнинг янги шеърлари билан бойитилиб иккинчн марта нашр этилди. Учинчи марта мазкур баёз ҳижрий 1331 (милодий 1913) йилда Тошкентда, О. А. Порцев матбаасида босилди.

Машҳур ҳофизимиз мулла Тўйчихон Тошмуҳаммадхон ўғлининг қўшиқларидан тузилган «Армуғони Хислат» (Тошканд, «матбааи Ғуломий», 1912 йил) баёзига Ҳазинийнинг «Ё Ҳаёт ан-набий» радифли ғазалига Камий ва мазкур баёз котиби Сирожиддин махдум Шавкатнинг боғлаган мухаммаслари, «Кел» радифли ғазалига Ҳислат боғлаган мухаммас киритилган. Аввалги икки мухаммаснинг «Ҳўқандча хониш» оҳангида, кейингисининг «Дилхирож» куйида айтилиши уқтирилган.

«Баёз»дан «Гулшани ашъор» (Тошканд, 1913 йил) баёзига шоирнинг ғазали ва муҳаммаси киритилган. Тошкандда нашр этилган «Маҳбубул-маҳбуб» баёзига ҳам Фарғона музофотидан етишган шоирлар асарлари қаторида Ҳазинийнинг Ҳамза мухаммас боғлаган ғазали ва Амоний Арабонийнинг шоирнинг «Кошки» радифли ғазалига боғлаган мухаммаси киритилган.

Шоир авлодларининг таъкидлашларича, Ҳазиний ўз шеърларики жамлаб девон тузган. Кейинчалик бу девон шоирнинг катта ўғли Амакихонда сақланган. 30-йиллар охиридаги қатоғон пайтида Амакихонни эшонликда айблаб, уйини тинтув қилиб, отасининг девони олиб кетилган, ўзини қамашган.

Бу нодир девонни излаш ҳозирга қадар натижа бергани йўқ.

Таассуфларким, улуғ қадриятларимиздан саналмиш ўтмиш адабиётимизга синфий, партиявий нуқтаи назардан қаралган вақтларда, кўҳна ва бой адабиётимизиинг кўплаб намояндалари сунъий равишда «илғор» ва «реакцион» гуруҳларга бўлиб, нохолис баҳоланди… Туркий халқларнинг фахри, файласуф шоир, мутафаккир «султонул орифин» (орифлар султони), «қутби миллат ваддин» («миллат ва диннинг қутби») Хўжа Яссавий ҳазратдан тортиб бу зоти бобаракотнинг издошлари Сўфи Оллоёр, Мажзуби Намангоний, Қорий, Муҳйи, Азимий, Жалолий, Ҳазиний Ҳўқандий каби ўнлаб шоирларимизнпнг пурҳикмат асарларидан халқимиз яқин йилларгача маҳрум бўлиб келди.

Минг шукрким, мустақиллик ва озодлик шарофати туфайли ўтмиш маданий-адабий меросимизни холис ўрганиш, бор ҳақиқатни айтиш имкониятига эга бўлдик.
Ҳазнний анъанавий ишқий ғазаллар ёзиш билан бирга тасаввуф руҳида ҳам асарлар ёзган. Унинг ижодий хазинасининг маълум бир қисмини Қуръон оятлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларига даъват қилувчи асарлар ташкил қиладики, бу хусусият шоирга исломий нуқтаи назардан ҳам алоҳида эътибор кўрсатилмоғини тақозо этади.

Биз ушбу тўпламга Ҳазинийнинг ҳар учала тошбосма баёзидан, Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилояти музейи жамғармасидаги 45, 4312-рақамли қўлёзма баёзлардан ва бошқа манбаалардан 961 мисрадан иборат 49 та шеърини аниқлаб, киритдик. Тўплам анъанавий девон тартибида тузилдики, ниятимиз китобхон мутоаласини равонлаштириш эди. Албатта, ушбу мажмуа дастлабки тажриба бўлганлиги учун айрим нуқсонлардан холи бўлмаслиги табиийдир. Бунинг учун узр сўраб, тўплам ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни мамнуният билан қабул этишимизни билдирамиз.

04

055Ҳазиний Xўқандий (тахаллу-си; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан изчил шуғулланган. 30 ёшида муршидидан иршод (тариқат раҳнамолигига рухсат) олиб, «Ҳазиний тўра» ва «Эшонбува» номлари билан халқ орасида эъзозланган, уз даврининг етук қодирия тариқати шайхи сифатида эътироф этилган ва «Муршиди Фарғона» номига мушарраф — валий зот бўлиб танилган. Деҳқончилик билан кун кечирган. Боғлар барпо қилган, бинолар қурдирган. Қабри ўз қишлоғида. Бу қабр — мақбара ва унинг атрофидаги обидалар меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.
19-аср 2-ярми ва 20-аср бошларида кўчирилган кўплаб қўлёзма баёзлар ва мажмуалардан Ҳазиний шеърлари ўрин олган. 1910—15 йилларда Тошкентнинг Орифжонов, Порсев ва Лахтин матбааларида «Баёзи Ҳазиний» тўпламлари бир неча бор нашр этилган.
Ҳазиний мумтоз шеърият жанрларидан ғазал, мураббаъ, мухаммас ва мусаддаслар ёзган. Адабий мероси 4000 мисра атрофида. Шоир асарларини ғоявий мавзуи бой. Унинг тасаввуф руҳидаги асарларида соф сўфиёна маъно ва мазмун тараннум этилса, ахлоқий мавзудаги битикларида поклик, одамийлик, саҳоватпешалик каби юксак инсоний фазилатлар улуғланган. Ҳазинийнинг ўндан ортиқ ғазалларига мухаммас боғланган ва назиралар қилинган.
«Баёзи Ҳазиний»нинг тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. № 12665, 14850, 15197). Фарғона шаҳрида уй-музейи ташкил қилинган, Ҳазиний номида жамоа хўжалиги, боғ, мактаб, кутубхоналар бор.

04

07b
БАЁЗИ ҲАЗИНИЙ
065

ҒАЗАЛЛАР

Жаҳони бевафодин охири бир кун кетар бордур,
Бу дунё бир работ, ҳар ким қўнуб бир-бир ўтар бордур.

Ишонма боғу роғинг, молу мулку тахту бахтингга,
Қуёшдин ибрат олғил, турмайпн охир ботар бордур.

Агар минг йил умр кўрсанг, жаҳонға подшо бўлсанг,
Бўлуб хоки мазаллат, гўр аросида ётар бордур.

Ибодат айлағил тангриға доим, ухламай тунлар,
Имонингни саломат элтгали неча хатар бордур.

Иигитлик даврини сургил, қариб тоат қилурсан деб,
Савобингға худо муҳтож эмас, деб ўргатар бордур.

Ҳазиний, бандаликда, бас юрурсан бехабар, ғофил,
«Кироман котибайн»ким хайру шаррингни битар бордур.

* * *

Истаса ҳар ким худони, кўнгли вайрондин топар,
Тун саҳарларда ва ё ул чашми гирёндин топар.

Лайли Мажнундин хабар олмоқни қилса муддао,
Ошиқи саргаштани оҳ ила афғондин топар.

Кетти Байтуллоға Адҳам тахту бахтидин кечиб,
Жомайи пашминасин саҳрода чўпондин топар.

Юсуфим деб йиғлар эрди, байтул-аҳзонда мудом,
Яъқуб ўғлини сўраб гар Мисри султондин топар.

Оқилу донода йўқтур заррача айшу ҳузур,
Бу жаҳон нашъу намосин сўрса, нодондин топар.

Суҳбати Ҳизри набини қилса ҳар ким орзу,
Мисли ул Мусо Калимдек оби ҳайвондин топар.

Ёр васли қуфлини гар истаса мифтоҳини,
Жустужў қилса киши, албатта ҳижрондин топар.

Мисли ул Вайсул-Қаран чўлларда тутмишман ватан,
Истаса ҳар ким Ҳазинийни регистондин топар.

* * *

Сано айтиб худоға андалиб сўйи чаман йиғлар,
Қаерда жойи махфий бўлса, ул айлаб ватан йиғлар.

Жудо бўлса кишиким Юсуфидин пири Канъондек,
Фироқ ўтиға ўртаб, сокини байтул-ҳазан йиғлар.

Жаҳондин кетти Яҳё гирядин тўхтатмайин кўзни,
Биёбонда мисоли ҳақни деб, Вайсул-Қаран йиғлар.

Ризо бўлса ўшал Айюби собирдек балосига,
Адо айлаб вужудин кирмга, мажруҳ бадан йиғлар.

Ки «Ва-л ябку касиран» маънисини ўйлаган одам
Ҳаёти ичра кулмай, барчадин тарки ватан йиғлар.

Яратган холиқидин ўзгасини суймаса ҳар ким,
Худодин ҳарна келса, мисли ул дашти миҳан йиғлар.

Тирикликда, Ҳазиний, ҳар киши фикрини қилмабдур,
Агар ўлса, ани ҳолиға гўр ичра кафан йиғлар.

* * *

Неча доноларни нодон айлади ишқи мажоз,
Ёрни кўйида сарсон айлади ишқи мажоз.

Ҳар киши Мажнун бўлуб, Лайлини гар қилса талаб,
Масканин дашту биёбон айлади ишқи мажоз.

Теша урди Қўҳкан Ширинни ҳажрида мудом,
Ваъдайи васлида бежон айлади ишқи мажоз.

Тоҳири ғурбаткашида ўлди Зуҳро кўйида,
£ри рухсорин қизил қон айлади ишқи мажоз.

Шайхи Санъондек дилини бўйниға зуннор осиб,
Ҳукми тарсобача хукбон айлади ишқи мажоз.

Юсуфим деб йиғлатиб Яъқубни қирқ йилғача,
Манзилини байтул-аҳгон айлади ишқи мажоз.

Ҳосил этмасдин Зулайҳо матлабин жононидин,
Охири зиндони бўҳтон айлади ишқи мажоз.

Эй Ҳазиний, мавлавий Жомий билан Ҳамдамни кўр,
Ул Хусайн Мирзони туғён айлади ишқи мажоз.

* * *

Гунаҳга тавба айлаб, эмди тоат қилмасам бўлмас,
Хатою маъсиятларга надомат қилмасам бўлмас.

Абас ўтти йигитлик, сад дариғо, бехабарликда,
Ғаниматдур, тирикликда ибодат қилмасам бўлмас.

На юз бирла борурмиз туҳфасиз ҳақ қошиға фардо,
Ҳаётим борича эмди, ибодат қилмасам бўлмас.

Сулуким — Қодирия, раҳбаримдур пири пироним,
Саҳарлар зикри оллоҳуни одат қилмасам бўлмас.

Юруб нафсим учун шул вақтқача, тоатни тарк эттим,
Қаноат шаҳриға бориб, тижорат дилмасам бўлмас.

фужуру фисқу исёним халойиқлар аро шуҳрат,
Мадина, Маккатуллони зиёрат қилмасам бўлмас.

Эгосиз ит каби умрум ўтубдур дарбадарликда,
Ҳазиний ихтиёри эмди, ҳижрат қилмаеам бўлмас.

* * *

Кимда дард йўқтур, билинг, ҳаргиз давони истамас,
Кўрса Луқмонни агар, андин шифони истамас.

Тушса ҳар кимни дилиға заррае ишқ ўтидин,
Тарк эта-р ҳою ҳавас, ғайр аз худони истамас.

Ҳақ расулнинг пайравида бўлмаса, уммат деманг,
Рўзи маҳшарда шафоат Мустафони истамас.

Адлиға забт айлади вақти халофатда Умар,
«Жомиъ ал-Қуръон» ўшал кони ҳаёни истамас.

Ул Алишери худо Дулдулсувори лофато,
Шаҳсувори арсайи Хайбаркушони истамас.

Ҳақ канизн эрдилар, Заҳро ўшал олийнасаб,
Мустафони қизлари Хайруннисони истамас.

Бул Ҳазиний кўнглида ихлоси ул майхонадин,
Дўзах ўтиға ушандоғ мубталони истамас.

* * *

Ўйласам, маҳбубима оламда жонон ўхшамас,
Жаннат ичра ҳуру ғулмон, балки ризвон ўхшамас.

Бир ажаб маъшуқае монанди йўқтур, беназир,
Эҳтимоли бор, Юсуфдин бўлак жон ўхшамас.

Ул замонлар чашми Мажнун бирла кўрмас Лайлини,
Зарра тушса ишқ, кўз ёшиға борон ўхшамас.

Ҳар нечук дарду аламдин ёр савдоси муҳол,
Марҳами ёрин висоли, бошқа дармон ўхшамас.

Мусиқий минқори қумри, андалиб савтин нетай,
Нола қилса нағмайи Довуди хушвон ўхшамас.

Найларам, дарду алам тортмоқдин ўзга чора йўқ,
То Ҳазиний, топмасам васфини, девон ўхшамас.

* * *

Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас,
Тирикликда халойиқ бир-бири қадрини билмас.

Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни йуқ, билсам
Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас.

Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур,
Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас.

Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қиш ўтгонини билмай,
Уғул-қйз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас.

Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар,
Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас.

Улум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур,
Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас.

Бу беш кунлик умрға жою манзил ҳам керакмасдур,
Улумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас.

Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам
Сиротул-мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас.

Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса,
Ушал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас.

* * *

Бу ўгар дунёга, дўстлар, боғу бўстонинг ғалат,
Барчани ташлаб кетарсан, кўшку айвонинг ғалат.

Ҳар киши дунёға келди, охири бир кун кетар,
Тоат этмай доимо беҳуда юргонинг ғалат.

Уйлагилким, кеттилар деб жумлаи хешу табор,
Бир куни сан ҳам кетарсан, мунда тургонинг ғалат.

Англагил, шоҳу гадоларга баробардур ўлум,
Қил сафар асбобини, беҳуда юргонинғ ғалат.

Тўша олмасдин борур бўлсанг худони олдиға,
Туҳфа келтурдингму, деб сўргонда армонинг ғалат.

Эй Ҳазиний, бу насиҳатга киши солса қулоқ,
Муддаийлар санга айтур, ҳарна айғонинг ғалат.

* * *

Қўйди ҳам кўксум аро юз минг жафоларни фироқ,
Ажратиб биздин яна кўп ошноларни фироқ.

Водариғо, ҳасрато, кетти ҳама аҳбоблар,
Ҳам жудо этти яна хеш-ақраболарни фироқ.

Лоф уруб, олам — мани мулкум, деган шаҳлар қани?
Қўймагай охир, билинг, шоҳу гадоларни фироқ.

Дардиға топмай даво, кетти Фалотундек ҳаким,
Олди ер қўйннға кўп ақли расоларни фироқ.

Аҳмади Мухтор кеттилар жаҳондин, дўстлар,
Юз йигирма тўрт минг ҳам авлиёларни фироқ.

Шоҳ бўл, хоҳи гадо, дунё вафо қилмас санго,
Барчамизни қўймағай ҳам раҳнамоларни фироқ.

Эй ёронлар, билсангиз, дунё эрур қўҳна работ,
Хотун, эркак қўймагай ҳам ёш балоларни фироқ.

Хонақода ўлтуруб зикр айлаган шайхлар қани?
Жонини олди, билинг, кўп авлиёларни фироқ.

Нақди умрингни дилингга олгуча тоатда бўл,
Эй Ҳазиний, айтасан зикру саноларнн фироқ.

* * *

Байтул-аҳзоним сори Юсуф каби зебоча кел,
Сабзаларнн яшнатиб, гулзор аро раъноча кел.

Мисли Мажнундек биёбонларда юрсам оҳ уруб,
Ҳоли зоримни кўруб, лутф айлабон Лайлоча кел.

Остонинг ёстониб ётсам, ўшал Вомиқ каби,
Чун тағофул айламай, ҳар дамда бир Узроча кел.

Ҳам чунон Фарҳод каби тоғларни кезсам неча йил,
Мисли Ширин қўлида бир ханжари бурроча кел.

Эҳтиёт айлаб ўзинг, эл кўзидин пинҳон қилиб,
Билмасун ул шум рақиблар, қилмайин ифшоча кел.

Хоҳ қишлоқ, хоҳ шаҳарда, майли, юрсанг тўффилик,
Кечаси кокул солиб, базм айлашиб, дурроча кел.

* * *

Қоматингни кўрсатиб, ёр этдингу раҳм этмадинг,
Ман ғарибга суҳбатинг бор этдингу раҳм этмадинг.

Ваъдалар айлаб дединг, доим санго айлай вафо,
Аҳду паймон синдуруб, хор этдингу раҳм этмадинг.

Дилдаги ҳасратларимни айтмоқа ҳамдард йўқ,
Манга мунча жабр ила кор этдингу раҳм этмадинг.

Ибтидоий кўрганимда илтифот этмай, яна
Чулғамоқға анкабут, тор этдингу раҳм этмадинг.

Неча муддат ошноликни бажо айлаб, яна
Эмдиликда на сабаб? Зор этдингу раҳм этмадинг.

Дор айлаб Мансури Халлождек остурмоқа,
Бу жудолик риштасин, дор этдингу раҳм этмадинг.

Нуқтадонлар токи билсун деб Ҳазнний ҳасратин,
Аҳли дониш масканин, тор этдингу раҳм этмадинг.

* * *

Товус каби маҳваш, мастона хиромон қил,
Рафторинг аро жилванг эт, барчани ҳайрон қил.

Васлингни умидида юрсун ҳама қон йиғлаб,
Ҳар ваъдае васлинга фурқат ила ҳижрон қил.

Хавф ила фароғат йўқ, ўйлаб, ўйима етмай,
Арзимни баёни айлай, бу мушкилим осон қил.

Ул қадди ниҳол узра зебо ики норингдин
Ким, онинг талабгори, жононинга эҳсон қил.

Ноз ила тағофулни тарк эт, бу Ҳазинийға,
Бир кеча висолингга, ҳо, бир, ука, меҳмон қил.

* * *

Халилдек оташи Намрудга кирсам, ўлса гулзорим,
Ҳимоят анлагай холиқ, ўзи бўлса харидорим.

Чиқибон куҳи Турга, «раббано» деб ман садо қилсам,
Нидойи «лантаро»никим манго еткур Сатторим.

Бошимға арра қўйса. Зикриёни зикрини айтсам,
Худоға маъқул ўлғайму мани бу феълу атворим.

Ушал Яҳё каби чўллар аро оҳу наво қилсам,
Эгамни даргаҳига манзур ўлғайму мани зорим?

Вужудимға тушуб қуртлар ўшал Айюби собирдек,
Қазосиға ризо бўлсам, манго раҳм этса Ғаффорим.

Кечибон тахту бахтимдин ўшал Иброҳим Адҳамдек,
Чақиргайму гадоликка қиёмат кун талабгорим?

Фироқи Лайли бирлан йиғласам монанди Мажнундек,
Келиб ҳолимни сўрганму ўшал кун жодуваш ёрим?

Илоҳо, Мустафони ҳурматидин кеч гуноҳимни,
Ҳазиний осийман, авф эт, хатога кетса гуфторим.

* * *

Мани мажнун ҳамиша ёр учун хунобалар юттум,
Бўлуб оворалар, дилдор учун хунобалар юттум.

Фироқида ўтуб умрум, муяссар бўлмади асло,
Ҳама меҳнатларим бекор учун хунобалар юттум.

Бўлуб Мажнунга монанд, дашту саҳрода чекиб ғурбат,
Висоли Лайлиға ман зор учун хунобалар юттум.

Қалам ёзган экан, рўзи азалда манга кулфатни
Ки тақдири азалда, ёр учун хунобалар юттум.

Машомимға етушмас бўйи роҳат, турфа ҳайронман
Иложин топмайин, ҳайрон учун хунобалар юттум.

Бу оламға келиб, бир лаҳза хуррам бўлмади кўнглум,
Фалакни кулфати бисёр учун хунобалар юттум.

Ғаму ҳасратларимни фош этай деб, эй биродарлар,
Ҳазиний, бир неча ашъор учун хунобалар юттум.

* * *

Хонқизу Чимёнда ҳоло Тожи бирла Тожихон,
Балки олам нчра танҳо Тожи бирла Тожихон.

Ул Қаровултепалик, Ҳонқнз ҳоло маскани,
Жўра ул қўзиға уко, Тожи бирла Тожихон.

Лаблари лаъли Бадахшон, тишлари дурри Адан,
Хуштакаллумликда гўё Тожи бирла Тожихон.

Қудрати билан мусаввир, улки чекмиш сувратин,
Дилраболар ичра барно Тожи бирла Тожихон.

Бир ажаб маҳбубае, маъшуқалардин беназир,
Бўлмағай ёр мунч»а зебо, Тожи бирла Тожихон.

Кўрса зоҳидлар агар, тақво яқосин чок этиб,
Солгуси бошига савдо Тожи бирла Тожихон.

Қошларин кўрган киши айлар гумон янги ҳилол,
Оҳубарра, чашми шаҳло Тожи бирла Тожихон.

Иқлими Фарғона Зуҳродин топармиш тарбият,
Бул сабаб ҳамтоси Зуҳро, Тожи бирла Тожихон.

Ота бирлан онаси ким, қайда деса жойингиз,
Бўлиси Оқилға фуқро Тожи.бирла Тожихон.

Дилраболар суҳбатин топтум, адувсиз топмадим,
Бул Ҳазинни қилди шайдо Тожи бирла Тожихон.

* * *

Қадримга етмас бир неча нодон,
Айлар жафолар бизларга чандон.

Вола бўлубман гулдек юзига,
Мисоли булбул қилурман афғон.

Лозим эмасму бизларга шафқат,
Арзимни айтай, ёримни кўргон.

Додимга етсун ул шўхи золим,
Бошиға тушсун, гар бўлса осон.

О.ҳим тутуни оламни тутгай,
Гар келса раҳминг, чиқмай туруб жон.

Шод айлагайму суйган қулини?
Бўлгай рақиблар ер бирла яксон.

Хам бўлди қадднм ҳасрат юкидин,
Бир йўқламайдур кулфатга солгон.

Эл ичра бўлдум мажнуни беҳуд,
Куйдургай оҳим дашту биёбон.

Нодонлиғимдин домиға туштум,
Ҳазиний янглиғ борму адашгон.

* * *

Жаҳонда ман каби дўстлар, залилу хор бўлғайму,
Бу ғам гирдобида мандек дили афгор бўлғайму.

Давом ҳасрат аро қолган, яна ҳар кечаю кундуз,
Бу олам ичра мандек кўзлари хунбор бўлғайму.

Ман эмди қайси бир дардимни элга айлайин изҳор,
Туганмас дардга қолган бир манингдек зор бўлғайму,

Чунон ғамбодадурман, бир дам орому қарорим йўқ,
Бу кўнгул овлагудек бир дили хушёр бўлғайму.

Фалак бошимга солди юз туман жабру жафоларни,
Қани, шул вақтларда соҳиби асрор бўлғайму.

Дилим бўлди хароб, ҳар лаҳза ғам ҳам изтироблардин,
Юрогим ғилу ғашдин йўқ қилурга ёр бўлгайму.

Агар ёдимга тушсаким, бўлурман мисли Мажнундек
Ки, бир Лайли ғамида ман каби бир хор бўлғайму.

Қилурман тун-саҳарлар тўти янглиғ оҳу афғонлар,
Юзум чун заъфарон янглиғ ҳамиша зор бўлғайму.

Худовандо, Ҳазинийнннг гуноҳин мағфират айлаб
Ки, дохил жаннати «ин таҳтаҳ ал-анҳор» бўлғайму.

Сиз ани одам деманг, кўнглида ҳиммат бўлмаса,
Балки имони хатарлик, анда ғайрат бўлмаса.

Кимки.коҳилдур, билинг, ҳамду санода хордур,
Мўъмини содиқ эмас ул, танда журъат бўлмаса.

Қони бўлса қатра найсон гар, садаф дурр бўлғуси,
Бадниҳоде қолгуси, анда қаноат бўлмаса.

Ҳотами Той кофир эрди, куймади дўзахда, бил,
Куйдурур эрди эгам, анда саховат бўлмаса?

Фоний дунёдин лаҳадга дастхоли бормагил,
На қилур холиқ сани, туҳфанг ибодат бўлмаса?

Жон берар вақтида шайтондин ўзинг қил эҳтйёт,
Бандалик номинг ғалат, имон саломат бўлмаса?

Халқ аро расво бўлубман деб, Ҳазиний, ғам ема,
Етмагай ҳеч ким саломатга, маломат бўлмаса?

* * *

Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча,
Уртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча.

Ман Вомиқ-у Узро — сан, васлингга етолмасдин
Ҳар кеча қароргоҳим остона тонг отқунча.

Раҳм айла бу ҳолимға, эй кўзлари хуморим,
Ҳажрингда бу кўнгуллар вайрона тонг отқунча,

Ҳеч кимға деёлмасман бу арз ила ҳолимни,
Қонға жигарим тўлди гирёна тонг отқунча.

Хилватда агар кўрсам, сиррпмни баён айлаб,
Сан бирла бўлай анда ҳамхона тонг отқунча.

Ахшомда жамолингни шамъини мунаввар қил,
Айтай санга ҳолимни, парвона тонг отқунча.

Найлайки, иложим йўқ, ҳар кўчада йиғларман,
Тор ўлди Ҳазинийға Фарғона тонг отқунча.

* * *

Эй банда, худо йўлида тоатни унутма,
Рўзу шабу ҳар лаҳза, ибодатни унутма.

Жон борича излаб, туну кун ҳақни ризосин,
Албатта, биродар, бу насиҳатни унутма.

Бу фоний жаҳон айшиға мағрур бўлубсан,
Дийдори худо бирла у жаннатни унутма.

Минг йил яшасанг, охири бир кун ўладурсан,
Охир бўласан, хоки мазаллатдга унутма.

Ҳеч кимға вафо қилмади, дунёни билурсан,
Санго келадургон у кун, навбатни унутма.

Эй одамийзод, аслингу наслинг сани туфроқ,
Ялғуз ётар бирла қиёматни унутма.

Шукр айла, Ҳазиний, сани оламға келтурди,
Инъоми худо, ризқ ила неъматни унутма.

* * *

Умидим шул қиёматда, шафоат осий умматга,
Ушал рўзи аломатда, шафоат осий умматга.

Лаҳаддин бош кўтаргай, аввалину охирин ул кун,
Турар барча надоматда, шафоат осий умматга.

Ҳама гўр бошида йиғлаб, кафан бўйнида ўлтургай,
Ошиб ваҳми ниҳоятда, шафоат осий умматга.

Малоик одам ўғлини сўрар саҳройи маҳшарга,
Турарлар анда ҳасратда, шафоат осий умматга.

Тарозуға солиб аъмолимизни, анда кўрсатгай,
Қолиб ваҳму хижолатда, шафоат осий умматга.

Худо қози бўлуб, сўрсаки биздин неку бадликни,
Туруб тахти адолатда, шафоат осий умматга.

Ҳазиний, шукр қилса ҳар киши, Аҳмадга умматдур,
Жаҳим аҳли шақоватда, шафоат осий умматга.

* * *

Худони ёди бирла йиғлагил шому саҳарларда,
Яқонгни чок этиб, сан йиғлагил шому саҳарларда.

Фиғон айлаб, гуноҳинг ваҳмидин қўрқуб, надомат қил,
Алам ўтиға бағринг доғлагил шому саҳарларда.

Аё толиб, ўзингни ташлагил ҳақни ризосиға,
Риёзат пўтасини боғлагил шому саҳарларда.
Аё, эй бехабар одам, ўлумни ёд қшшассан,
Кетиб хешу таборинг, ўйлагил шому саҳарларда.

Сирот ул-мустақим отлиғ йўлунгда бир хатар бордур,
Утарни, эй биродар, кўзлагил шому саҳарларда.

Жаҳаннамни азобидин ўзингни қутқарай десанг,
Тилингни маъсиятдин сақлагил шому саҳарларда.

Ики олам муродиға етай деб орзу қилсанг,
Ҳазиний, роҳи Бағдод кўзлагил шому саҳарларда.

* * *

Мисли Мажнуи Лайлидек девона бўлсам кошки,
Ер учун олам аро афсона бўлсам кошки.

Дайр аро пири муғон, ман телбага сунса шароб,
Боданўшини, сокини майхона бўлсам кошки.

Жоми ваҳдатда муҳаббат шарбатидин нўш этиб,
Маст ўлуб. идрокдин бегона бўлсам кошки.

Шиблийдек рақс айласам ҳар кўчаю бозор аро,
Ишқ ўтиға ўртаниб бирёна бўлсам кошки.

Мулку ашёдин кечиб кетсам, ёронлар, бенишон,
Эл кўзидин бир йўли пинҳона бўлсам кошки.

Заррача қилса тажалли, тангри дийдорин кўрўб,
Тоқат этмай Турдек сўзона бўлсам кошки.

Кимки дарёйи муҳаббатға чўмар, ғаввосдур,
Ман, Ҳазиний толиби дурдона бўлсам кошки.

* * *

Ул шўхи ситамгарлар ҳажрида адо қилди,
Ҳасрат юкини ортти. қаддимни дуто қилди.

Муғбача шаробидин бир коса тўло ичтнм,
Аввалда қилиб бехуд, ақлимни кўто қилди.

Шиблийни кўринг, дўстлар, нўш этти шаробидин,
Боши қизишиб, ул дам рақс ила симо қилди.

Май ичсалар ошиқлар, зоҳид қиладур таъна,
Мансур каби орифға юз жавру жафо қилди.

Ишқ лашкари қасд этса, ҳолингни хароб айлар,
Адҳам каби шаҳларни охирда гадо қилди.

Ут айла вужудингни ишқида самандардек,
Шамъ мавжиға парвона жонини фидо қилди.

Раҳм этмади Юсуфға, Канъонда наби эрди,
Байтул-ҳазан этмоқға Юсуфни жудо қилди.

Илмингга ҳаво қилма, тоатга бино қўйма,
Кўрдингму такаббурни, Шайтонни сиво қилди.

Бир боқиши-ла маҳваш, қалбимға назар солди,
Сайқал берибон дилни, кўнглумни сафо қилди.

Ботинда ўлуб эрдим, зоҳирда тирик аммо,
Исо келибон, Қум деб, ҳаққимға дуо қилди.

Дилхаста Ҳазиний, сан ҳар дамда фиғон этма,
Бошингга бу савдони албатта Худо қилди.

* * *

Вафо қилмас жаҳон бизгаки, ул одам ато ўтти,
Кўринг, икки жаҳонни сарвари ул Мустафо ўтти.

Кеча-кундуз расулуллоҳни олдидин жудо бўлмас
Абу Бакру Умар, Уомон, Алийи Муртазо ўтти.

Улум чанголидин охир қутулмас жону жонварлар,
Нечукким, ул Ҳасан бирлан Ҳусайни Карбало ўтти.

Жаҳондин анбиёю авлиё йиғлаб кеча-кундуз,
Утурмиз, деб ўлумни ваҳми бирлан мубтало ўтти,

Улумни дастидин, дўстлар, юрак-бағрим кабоб ўлди,
Нечукким, келди навбат бизга, ул ота-ано ўтти.

Кўринг, бу «нтизору хастадил айлаб Ҳазинийни,
Юруб дер дарбадар доимки, умри бебаҳо ўтти.

* * *

Сиза жон фидо, ё ҳаёт аи-набий,
Қилай ман гадо, ё ҳаёт ан-набий.

Отингиз — Муҳаммад, расули худо
Ки, сиз Мустафо, ё ҳаёт ан-набий.

Ки, хайрул-башар, саййид ал-мурсалин,
Рисолатпано, ё ҳаёт ан-набий.

Мани осийни еткурур равзага
Қачон ул худо, ё ҳаёт ан-набий?

Тавоф айласам хонайи Каъбани,
Будур муддао, ё ҳаёт ан-набий.

Қолай «Жаннатул-Бақя» хокида ман
Ки, етса қазо, ё ҳаёт ан-набий.

Ҳама умматингиз умид айлашур
Ки, рўзи жазо, ё ҳаёт ан-набий.

Ҳазиний дуоси бўлурму қабул,
Бу ғарқи гуно, ё ҳаёт ан-набий?!

* * *

Мустафога дунё вафо қилмади,
Зикриёга дунё вафо қилмади,
Анбиёга дунё вафо қилмади,
Авлиёга дунё вафо қилмади.

Абу Бакру Умар, Усмон, Алини,
Зуҳра бирлан Ҳасан, Ҳусайн ал валини,
Олди ажал барча мурсал-набини,
Муртазога дунё вафо қилмади.

Қаён кетти ўттуз уч минг саҳоба
Ким, юттилар ҳасрат бирла хуноба,
Дунё эрур бир работи хароба,
Раҳномага дунё вафо қилмади.

Ғавсул Аъзам авлнёлар раҳбари,
Ул Муҳаммад умм.атини ғамхори,-
Масиҳога жон бағишлар гуфтори,
Муттакога дунё вафо қилмади.

Тоҳирни кўр, Зуҳрога дил боғлади,
Ишқ ўтиға юрак-бағрин доғлади,
Тиғ устида ўлмоқлиғин чоғлади,
Ул шаҳлога дунё вафо қилмади.

Ул Мавлавий Жомий билан Ҳамдамим,
Мирзо Ҳусайн дер эрдилар маҳрамим,
Баҳром айтур, дилу жон-Гуландомим,
Ҳазинийга дунё вафо қилмади.

* * *

Умид бирлан келибдурмиз остонага,
Назар солинг бағри куйган девонага,
Хонумону молу жондин бегонага,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

Фарғонанинг тарбияти сиздан эрмиш,
Ҳар ҳожатманд муродини тилаб келмиш,
Зиёратга келиб, бунда йиғлаб турмиш,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

Шафқат қилинг ҳар талабда келганларга,
Келолмайин бемор бўлуб ётганларга,
Назар солинг бир йўл келиб кетганларга,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

Ҳар ким келса ихлос бирлан, навмид кетмас,
Умидим кўп, шу бандага гуноҳ битмас,
Иншооллоҳ, икки дунё хор анламас,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

Ўз исмингиз халқ ичинда Шоҳ Жалил,
Олиб келган сабза барги бизга қалил,
Езиб келган рисолангиз бизга далил,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

Бобонгиздур Мадинада ҳақ Мустафо,
Муттаконгиз Усмон каби кони ҳаё,
Ҳазинийдур ғуломингиз ожиз гадо,
Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг.

* * *

Олам аро ёздинг ани шуҳратин
Санга яқин кимки тутса миллатин
Сан суярсан бешак ани умматин,
Раҳматингдин бизни раҳо қилмағил.

Абу Бакру Умар, Усмон, Алини,
Соқий эттинг кавсарингга Алини,
Бизга раҳбар қилдинг шундоғ набини,
Ҳурматидин бизга жазо қилмағил.

Ҳасан-Ҳусайн, Хайруннисо ҳурмати,
Бандам дегил, кулл анбиё ҳурмати,
Авлиёйи аҳли ризо ҳурмати,
Ҳазинийға фардо жазо қилмағил.

Бир ёр учун тонгла расво қилмағил,
Шармандайи рўзи жазо қилмағил,
Номасияҳ, воҳасрато қилмағил,
Тонгла сафи қавми тарсо қилмағил.

Мустафони бизға қилдинг паямбар,
Шафқатлари биз осийға баробар,
Умматларға пушту паноҳи маҳшар,
Расулингни биздин жудо қилмағил,

* * *

Икки оламда эрурсиз осийларга раҳнамо,
Раҳматан-лил-оламин, деб кўз тутар рўзи жазо,
Қабрингизда мавж уродур, раҳмати нури худо,
Ҳар киши қилса зиёрат, дардига топгай даво,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

Бир назар қилгил манго.Одам сафийни ҳурмати,
Ҳам Ҳалили босафо, Нуҳи набини ҳурмати,
Ҳам Абу Бакру Умар, Усмон, Алини ҳурмати,
Юз йигирма тўрт минг ўтган набини ҳурмати,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

Танда-жисмимда имон, шоиста қилгил тавбага,
Ул умид бирлан бориб бошимни урсам равзага,
Ҳазрати Одам дуоси бўлди мақбул Каъбага,
Улмасидин бул Ҳазинийким, борибдур Бақяга,
Равзайи покингга келдим, ё расули Мустафо.

* * *

Вой, хор ўлди шариат, динимиз бўлди ғариб,
Бу нечук турфа аломат, динимиз бўлди ғариб,
Е яқиндурму қиёмат? Динимиз бўлди ғариб,
Кўп ривож олди шарорат, динимнз бўлди ғариб,
Барчадин кетти адолат, динимиз бўлди ғариб.

Тавба денглар, эй биродарлар, туруб шому сабо,
Айлашиб зору тазарруълар, тиланг ҳақдин пано,
Доимо тоат-ибодатда бўлуб, айланг дуо,
Шояд этса раҳм раббим подшоҳ, бизлар гадо,
Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб.

Хонақода зикрп ҳақ монеъ, шарорат ошкор,
Барча нокаслар ҳукуматда сайнддур, хожа хор,
Кимда дунё бўлса, ҳоло халқ ичра эътибор,
Олиму шайхи замон хилватда йиғлар зор-зор,
Жории бўлмасднн тариқат, динимиз бўлди ғариб.

Яхшиларга сабр қилмакдин бўлак йўқтур илож,
Бу на мушкулдур, мусулмонлар берур мушрикка бож,
Турмайин Фарғона ичра эмди, Байтуллога қоч,
Журм этиб, қилмай надомат, динимиз бўлди ғариб,

Ҳар қаёнда бўлса, доноларни ҳоло бағри қон,
Бу фалак рафтори каж дастидин айларлар фиғон,
Қўл яқода, тавба деб айланг .яна пиру жавон,
Бехабар турма, Ҳазиний, анқарнб охир замон,
Водариғо, бу на ҳик.мат, динимиз бўлди ғариб.

* * *

Мубталолар ноласини тун саҳар, ёрим, эшит,
Кечалар ҳажринг биланким айлаган зорим эшнт,
Ман нисор айлай йўлингда йўқ ила борим, эшит,
Мисли Санъон боғлағон бўйнумда зуннорим, эшит,
Ҳасратингда йиғларам доим шаби торим, эшит.

ЁШ тўкарман кўзларимдин Нуҳни тўфонидек,
Мисли Яҳёдек биёбонда Шуайб чўпонидек,
Юсуфим деб йиғласам чун Яъқуби Қанъонийдек,
Аввалида қул бўлуб, оҳир Миср султонидек
Бир калоба иф билан бўлган харидорим, эшит.

Зикриёдек ҳақ қазосиға ризо бўлсаммукин,
Мисли Мусодек худойимға наво қилсаммукин,
Балки Жиржисдек адувлар дастида ўлсаммуқин,
Неча ўлтургон билан ўлмай, тирик турсаммукин,
Шаҳрму ҳоил, шаҳидин тортгон озорим эшит.

Чилла ўлтурсам наҳангни батнида Юнусдек,
Улмайин жаннатга кирсам ман ўшал Идрисдек,
Шоҳ бўлсам оламда Искандару Ковусдек,
Интизор этсам Сулаймонға яна Билқисдек,
Осаф ибни Бурхиё келғунча хумморим, эшит.

Ул Сафиюллоҳдек, ё раббано, деб йиғласам,
Ҳазрати Айюбдек ҳақнн ризосин кўзласам,
Ё Ҳадилуллоҳдек ўғлумни қурбон айласам,
Мустафодек Маккадин чиқсам, Мадина кўзласам,
Бу Ҳазиний турмоқа бу ерда ночорим, эшит.

* * *

Баҳаққи Одаму Ҳавво, худоё, динга қувват бер,
Аё, Саттори беҳамто, худоё, динга қувват бер,
Туфайли Идрису Мусо, худоё, динга қувват бер,
Эрурсан қодири якто, худоё, динга қувват бер
Ки, барча сирридин огоҳ, худоё, динга қувват бер.

Мусаллат айладинг Нуҳи набини қавмига тўфон,
Нигнн бердинг Сулаймонға, жаҳонда айладинг султон,
Ғазаб қилдингки, бўлди Лут қавми лаҳзада яксон
Ки, ҳарна айламоқлик қудратингни олдида осон,
Узингсан холиқи ашё, худоё, динга қувват бер.

Баҳаққи Юсуфу Яъқуби нобино туфайлидин,
Ушал Айюби доно, Зикриё, Яҳё туфайлидин,
Дуони мустажаб этгил раСулуллоҳ туфайлидин,
Қазоға розилик берган Забиҳуллоҳ туфайлидин
Ки, ё раб, ҳурмати Исо, худоё, динга қувват бер.

Карам айлаб, наҳангни батнида Юнусға жо бердинг
Ки, қирқ кун қудратинг бирла қанотдин ғизо бердинг,
Халилнн душ.маниға пашшаедин кўп жазо бердинг,
Ғазабни шуъласи жўш урди, қавмига бало бердинг,
Муродим шулки, маъбудо, худоё, динга қувват бер.

Шафиъ қилдим тамоми руҳи поки анбиёларни,
Жаҳонда аввалу охирда ўтган авлиёларни,
Ҳабибинг умматимиз, ҳурматидин кеч гуноларни
Ки, раҳмат этгучи Раҳмон, қабул қилғил дуоларни,
Ҳазиний арзи шул санго, худоё, дина қувват бер.

ДАВОМИ МАНА БУ САҲИФАДА  (ЁЗУВНИ БОСИНГ)

(Tashriflar: umumiy 361, bugungi 1)

Izoh qoldiring