Diqqat! Siz kutgan kitob: Shavkat Rahmon. Abadiyat oralab

shavkat rahmon

Шавкат Раҳмон XX аср ўзбек адабиётининг забардаст намояндаларидан биридир. Унинг шеърияти – ўлмас шеърият. Бу шеърият инсон юрагини ҳар гал ларзага солиб юборади, ақлини шоширади, ўйлашга ундайди.
Шоир ижоди билан илк бора танишаётган китобхон ўқиш чоғида сезгилари нозиклашиб, туйғулари ўткирлашиб, теварагига, одамларга, воқеа-ҳодисаларга қарашлари теранлашиб бораётганини ҳис этади. Мутолаа битгач эса, туйқус ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Чунки шоир ўзи айтган гапга не қадар чин кўнгилдан ишонган бўлса, унинг сўзи билан амали бир эканига ўқувчи ҳам шу қадар ишонади. Шу сабабли ҳам Шавкат Раҳмоннинг сўзи тирик, сўзида ўзи тирик!

“Мовароуннаҳр” нашриёти ана шу бетимсол шоирнинг “Абадият оралаб” китобини нашр этди.
Унга адиб ўзи тартиб берган “Сайланма” (1997) асос қилиб олинган. Бироқ янги китобдан “Сайланма”га кирмаган жуда кўп шеърлар ҳам жой олган. Китобни “Мовароуннаҳр” нашриётидан келишилган нархда улгуржи ёки чакана (доналаб) сотиб олиш мумкин.

Тўловни нақд, пул ўтказиш ёки терминал орқали амалга ошириш мумкин.
Манзил: 100002, Тошкент шаҳри Зарқайнар 18-берк кўча 47а-уй.
Мўлжал: “Ҳастимом” мажмуаси, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ёнида.
tel
Телефон: 240-08-23

gul

Shavkat Rahmon XX asr o’zbek adabiyotining zabardast namoyandalaridan biridir. Uning
she’riyati – o’lmas she’riyat. Bu she’riyat inson yuragini har gal larzaga solib yuboradi, aqlini
shoshiradi, o’ylashga undaydi.
Shoir ijodi bilan ilk bora tanishayotgan kitobxon o’qish chog’ida sezgilari noziklashib,
tuyg’ulari o’tkirlashib, tevaragiga, odamlarga, voqea-hodisalarga qarashlari teranlashib
borayotganini his etadi. Mutolaa bitgach esa, tuyqus o’zini qo’yarga joy topa olmay qoladi. Chunki
shoir o’zi aytgan gapga ne qadar chin ko’ngildan ishongan bo’lsa, uning so’zi bilan amali bir
ekaniga o’quvchi ham shu qadar ishonadi. Shu sababli ham Shavkat Rahmonning so’zi tirik, so’zida
o’zi tirik!

“Movarounnahr” nashriyoti ana shu betimsol shoirning “Abadiyat oralab” kitobini nashr etdi.
Unga adib o’zi tartib bergan “Saylanma” (1997) asos qilib olingan. Biroq yangi kitobdan
“Saylanma”ga kirmagan juda ko’p she’rlar ham joy olgan. Kitobni “Movarounnahr” nashriyotidan
kelishilgan narxda ulgurji yoki chakana (donalab) sotib olish mumkin.

To’lovni naqd, pul o’tkazish yoki terminal orqali amalga oshirish mumkin.
Manzil: 100002, Toshkent shahri Zarqaynar 18-berk ko’cha 47a-uy.
Mo’ljal: “Hastimom” majmuasi, Imom Buxoriy nomidagi Toshkent Islom instituti yonida.
tel
Telefon: 240-08-23

(Tashriflar: umumiy 96, bugungi 1)

1 izoh

  1. Бир куни тушимда Шавкат Рахмонни курдим, у кишини бетоб холида ётганини курдим. билмадим, шеърларини хар куни мутолаа килаверганим учунми ёки бошка бирон сабаби борми, билиш кийин. Шавкат Рахмон менга бир даста китобларини берди. хаммаси шеърий тупламлар эди. Якинда интернетда Зиёузда Шавкат акамнинг шеърларини топиб олдим. Булар балки уша туш рамздир — менга олдиндан берилган бир тухфадир. Акамизнинг рухлари шод булсин. Аллох рахматига олган булсин Амин!

Izoh qoldiring