Erkin A’zamning asarlari ingliz tilida nashr etildi.

044   Таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг асарлари «Farevell to Fairy Tales» («Эртаклар билан хайрлашув» ёки “Алвидо, эртаклар” деб ўгириш мумкин) номи билан инглиз тилида нашр этилди. 12 март куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтказилган маданий кечада китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, кечада Ўзбек рассомлари Жавлон Умарбеков ва Бобур Исмоиловларнинг рангтасвир асарларидан намуналар намойиш этилди. Ўзбекистонлик фортепианочи Фотима Аҳмадова кечада ўзбек бастакорлари асарлари ҳамда 19 асрда яшаб ўтган венгер бастакори Франтс Лист композицияларидан намуналар чалиб берди.
Маросимда БМТнинг маданий бўлинмаси UNESCO даги Ўзбекистоннинг доимий вакили Лола Каримова-Тиллаева иштирок этди.

055

09  Эркин Аъзам 1950 йил 10 августда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1998). ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1972). Дастлабки ҳикоялар тўплами — «Чироқлар ўчмаган кеча» (1977). «Отойининг туғилган йили» (1981), «Олам ям-яшил» (1984), «Жавоб» (1986), «Байрамдан бошқа кунлар» (1988), «Пакананинг ошиқ кўнгли» (2001), «Кечикаётган одам» (2002) каби қисса ва ҳикоялардан иборат китоблари нашр этилган. «Чантриморе», «Пиёда», «Пакана», «Дилхирож», «Эркак» каби экран асарларининг ҳаммуаллифи.

МАРОСИМДАН ФОТОЛАВҲАЛАР
055

08

099

077

005

08

0021

022

(Tashriflar: umumiy 312, bugungi 1)

Izoh qoldiring