Abdulhamid Ismoil bilan yangi romani haqida suhbat

ҳамид исмоил

    Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир.

07

АБДУЛҲАМИД  ИСМОИЛ  БИЛАН ЯНГИ РОМАНИ ҲАҚИДА СУҲБАТ
01

Айни пайтда Лондондда истиқомат қилаётган ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг янги романи “Жинлар базми” дея ном олган. Асар 1937 йилда қатағонга учраб отувга ҳукм бўлган таниқли ўзбек ёзувчиси, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” тарихий романларининг муаллифи Абдулла Қодирийга бағишланган. Мухбиримиз билан мўъжаз суҳбат давомида Ҳамид Исмоилов янги романнинг мазмун-моҳияти ва унинг ёзилиши тафсилотлари билан ўртоқлашмоқда.

Мухбир: : Сиз ўзбек тилида янги роман ёзибсиз, айтинчи, асарингиз нима ҳақида?

Ҳамид Исмоилов: Чиндан ҳам буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ҳаётининг баъзи лавҳаларини тасвирловчи “Жинлар базми” дея аталган романни ёзиб тугатдим (дарвоқе, ёзувчининг илк ҳикояларидан бири ҳам шундай аталади). Абдулла Қодирий 1937 йилда янги роман яратишга киришган ва унинг ўзининг таъбирича, бу романни ўқиганлар “Ўтган кунлар” ва “Меҳробдан чаён” китобларини ўқимай қўйишади, яъни, муаллиф янги романининг шунчалик мафтункор бўлишини кутган. Қодирий ўзининг бу романда тақдир тақазосига кўра учта хонга хотин бўлган бир “канизакнинг” ҳаётини тасвирламоқчи бўлган эди. Ёзувчи дўстларига: “Бир қиш ўтирсам романни ёзиб тамомлайман, тайёргарчилик ишларини ниҳоясига етказдим, ёзиш қолди, холос. Шундан кейин одамлар менинг олдин ёзган китобларимни ўқимай қўядилар”, – деб гапириб юрарди. Аммо 1937 йилнинг 31 декабрида уни ҳибсга олдилар, ҳамма қўлёзмаларини мусодара қилиб, кейинроқ ўтга ташладилар. Турган гап, романдан асорати ҳам қолмади. Қодирийни 1938 йил 4 октябрь куни Чўлпон, Фитрат ва ўзбек маданиятининг бошқа таниқли вакиллари билан бирга қатл этдилар.

Менинг романинг айнан шу давр ҳақида – роман ёзаётган, ҳибсга олинган, турмада ўтирган ва ўз асарининг тақдири борасида қайғуриб изтироб чекаётган Қодирий ҳақида. Менинг романим фақат ёзувчининг онгида яратилган аммо қоғозга ёзилмай қолган роман ҳақида. Қодирийнинг ўзи айтишича, у бирор асар яратаётган пайтда унинг фикри-зикрига бошқа ҳеч нарса кирмайди ва у ўз асарининг дардига мубтало бўлади.

Шу маънода менинг романим Қодирийнинг атрофида, Қодирийнинг атрофидан келиб чиққан ҳолда барпо этилади, у билан бирга қамалган одамлар нафақат воқеа иштирокчилари, балки ёш аёл ва унинг аянчли тақдири тўғрисидаги у ёзаётган асарга муаллифдош ҳам бўлиб қоладилар. Ойхон-пошша исмли аёлнинг бокира муҳаббати топталиб, ўзини Қўқон хони Умархоннинг (шоир Амирий, шоира Нодиранинг эри) ҳарамига жория қилиб берилади, хон қўққисдан ўлганида эса ўғли Мадаминнинг ҳарамига ўтади, пировардида, Бухоро амири Насрулло Қўқонни забт этиб Ойхон-пошша унинг қўлига ўтади. Бир маънода у Қодирийнинг гўзал, бироқ барча тарафидан сотилган, топталган адабиётининг рамзига айланади.

Шу маънода мен Қодирий орқали унинг рўёсидаги романини ёзиб тугатдим, аммо менинг асарим – ёзувчи ва унинг ижод маҳсули ҳақида.

Мухбир: Романни яратиш жараёнида қандай материаллардан фойдаландингиз, ахир Қодирийнинг ҳаёти ҳақида жуда оз нарсалар маълум? Айниқса унинг НКВД қамоқхонасида ўтирган даври ҳақида. Боз устига, унинг барча қўлёзмалари ёндириб ташланган деяпсиз.

Ҳамид Исмоилов: Шу ерда Михаил Булгаковнинг “Қўлёзмалар ёнмайди” деган машҳур иборани келтириш жоиз бўларди, аммо афсуски улар ёниб кули кўкка совирилган. Мен Қодирий бу бахтсиз аёл ҳақида нималарни ўқиб чиққан бўлса, ёзилган нарсаларнинг ҳаммасини ўқиб чиқдим. Ҳозир исмларини мен ошкор эта олмайдиган баъзи тарихчилар катта ёрдам бердилар, улардан беҳад миннатдорман. Қачонлардир Қодирий танишиб чиққан барча материаллар қўлимдан ўтди, устига-устак Қодирийга ноаён бўлган инглиз, рус ва бошқа саёҳатчилару жосуслар ўша пайтларда шу ўлкаларга келиб тўплаган материаллардан ҳам фойдаландим. Бир вақтлар мен Чўлпон устида кўп ишлаганман, у Қодирийга энг яқин дўст ва ҳамкфикр инсон бўлган. Қайта қуриш йилларида бошқа ёзувчилар қатори мен ҳам КГБ архивлари билан танишиш имкониятига эга бўлдим, гапнинг индаллоси, қўлимда етарлигидан ортиқ материаллар бор эди. Қодирий таъбирича, бир қиш ўтириб, қиссани қоғозга тушириш қолганди, холос. Лекин бу ҳужжатли роман эмас, балки Амирий, Нодира, Увайсий, Гулханий исмлари билан боғлиқ Қўқон, Хива, Бухоро сарой маданиятларию Қодирий, Фитрат, Чўлпон ва Усмон Носир яшаган ўтган асрнинг 30-йиллар даврлари чамбарчас боғланган бир асар бўлиб қолди. Шу билан бирга, бу роман нафақат ўзбеклар, балки руслар, поляклар, яҳудийлар, афғонлар, инглизлар, татарлар ва кўплаб бошқа халқлар ҳақидаги бир асардир.

Мухбир: Романни қачон ва қаерда чоп этмоқчисиз?

Ҳамид Исмоилов: Даставвал романни ўзимнинг ҳамда Фейсбукнинг Абдулла Қодирийга бағишланган саҳифасида бобма-боб чоп этмоқчиман, кейин бир гап бўлар.

 Matn FA saytidan olindi.

хдк

(Tashriflar: umumiy 120, bugungi 1)

Izoh qoldiring