Hamid Olimjon. Tarjimalar

021
Ҳамид Олимжон шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби сифатидагина эмас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет эл адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этган. Жумладан, “Ер юзи”, “Аланга” журналларининг саҳифаларида Михаил  Светлов ва Нозим Ҳикмат асарларидан қилган илк таржималари эълон қилинган эди. Кейинчалик Ҳамид Олимжоннинг таржимонлик фаолияти муттасил равишда ўсиб, бойиб борди.

002

033Ҳамид Олимжон шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби сифатидагина эмас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет эл адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этган. Жумладан, “Ер юзи”, “Аланга” журналларининг саҳифаларида М.А.Светлов ва Нозим Ҳикмат асарларидан қилган илк таржималари эълон қилинган эди. Кейинчалик Ҳамид Олимжоннинг таржимонлик фаолияти муттасил равишда ўсиб, бойиб борди.

Берилган маълумотларга кўра, Ҳамид Олимжон дастлаб рус адабиётидан 1931 йилда М.Ю.Лермонтовнинг замонамиз қаҳрамани “Бэла” қиссасидан ва П.А.Ширяевнинг “Курашчилар” ҳикоясини (1931), А.М.Горькийнинг “Челкаш” (1931) ҳикоясини ҳамда “Фабрик-заводлар тарихи” (1932) асарини, Н.Островскийнинг “Пўлат қандай тобланди?” романини (1936), А.С.Пушкиннинг “Кавказ асири” романтик достонини (1937), “Сув париси” асарини (1937), “Борис Годунов” драмасини (1941) ўзбек тилига таржима қилган.

Шунингдек, у А.С. Пушкин, А.Н.Одоевский, А.Н.Толстой, А.И.Безименский, М.А.Светлов, В.М.Чинбер, В.И.Лебедев-Кумач, П.Н.Арманд, К.М.Симоновнинг асарларини моҳирлик билан ўзбек тилига таржима қилган. Ҳамид Олимжон украин адабиётидан Тарас Шевченконинг “Туш”, “Рўмолча”, “Ўлкам, менинг жасадим…”, “Кичкина Марянага”, “Тонг чоғи ёш аскарлар”, “Учта катта йўлнинг боши”, “Орқасида тангри эшиги”, “Катеринанинг уйи”, “Гар бўлмаса бир кулба-хонанг…”, “Бир замонлар ўйнашиб ўсган”, “Мусиқа чалинглар, чароғон ҳар ён” каби шеърларини, Павло Тичинанинг “Украинани ўйлаганда” шеърини ўзбек тилига таржима қилган.

Ҳамид Олимжон чет эл адабиёти намоядаларининг қатор асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, ўзбек китобхонларига тақдим этган. Масалан, инглиз шоири Ж.Г.Байроннинг “Видо” шеърини, француз шоири Эжен Потьенинг “Интернационал” шеърини, турк шоири ва драматурги Нозим Ҳикматнинг “Қуёш — ичганлар қўшиғи” шеърини, “Нефтга қараб” асарини ўзбек тилига таржима қилган. Бу таржималар ўзбек китобхонини рус ва бошқа халқлар адабиётининг намояндалари ижоди ва чет эл шоир ва ёзувчилари ижоди билан яқиндан таништиришда катта роль ўйнайди ва улар ҳамон ўз қимматини сақлаб келади. Ҳамид Олимжон моҳир таржимон сифатида асар матнини бир тилдан иккинчи тилга шунчаки ўгириб қолмай, унга ижодий ёндашди, асл нусхадаги шакл ва мазмун бирлигини сақлаган ҳолда, миллий ва индивидуал хусусиятларни янги тил воситасида қайта гавдалантиришга эришди.

Ҳамид Олимжон томонидан таржима қилинган асарларнинг аксарияти, китобхонга газета ва журналлар, тўплам ва мукаммал асарлар орқали маълум. Бироқ атоқли шоирнинг таржима соҳасида қолдирган мероси ҳозиргача бир ерга жамлаб нашр қилинмаган.

001
Ҳамид Олимжон
ТАРЖИМАЛАР
002

Жорж Гардон Байрон
ВИДО

Жудо бўлмас эдилар улар,
Бадкирдорлар жудо этдилар.
Ортиқ, қалблар сақлайди жафо,
Осмондадир ҳақиқат, вафо.

Шодлик битди уларга мангу,
Ёшлик хазон, яшашда оғу.
Айри яшаш деган ўй, хаёл
Бўлди заҳар, оғули бир ҳол.
01
Севгучилар қалбида фироқ,
Кунлар ўтар ўксиз ҳаётда,
Қайғуларни, асло аритмоқ
Мумкин бўлмас бу коинотда.

Айрилиқда ва лекин ҳамон
Жароҳатлар изи сақланур,
Шундай, довул уриб ажратган
Икки қоя зулматда ёнур:

Шўрликларни сўнгсиз, беомон
Денгиз қаҳри ажратиб ётар,
Қалдироқлар уриб титратар,
Лекин ва на чақмоқ, на бўрон,
Ва на ўтда куйдиргучи ёз,
На қишдаги қаҳратон аёз.

Бир замонлар иккита дўст — ёр
Юрагида бўлган муҳаббат
Изларини нобуд, тору мор,
Ҳалок эта олмамиш албат.

Алвидо ёр! Агар шу бало
Қисматда бор бўлса — алвидо!
Сен бераҳм бўлсанг ҳам аммо,
Мен душманлик қилмасман — видо!

Қучоғида ширин, осуда
Уйқу блап тўлиб ётганинг,
Ёр ҳислари, асло кўзингга
Бадном бўлиб учрамас санинг!

Агар қалбим уришларини
Жиндак сеза олсайдинг — инон!
Шунча ёмон кўрмакдан мани
Бўлур эдинг ўзинг пушаймон.

Юрт кулса ҳам энди майлига,
Зарба гали сандадир бу бор:
Мен мубтало бўлган балода
Сени мақтар, мен ман шармисор.

Майли қаро, осий бўлай ман,
Ҳақ ҳам берай қарғамоқ учун,
Аммо, мени қучиб ўрганган
Қўллар билан ўлдирмоқ нечун?

Сен ишонким севги ўтини
Ёлғиз йиллар сўндира олур,
Аччиғ ғазаб икки юракни
Ажраталмас ва ожиз қолур.

Шу сезги сенда ҳам сақланур,
Севиб ёнмоқ қисматдир менга,
Бир ўй билан юрагим ёнур:
Энди доим ётдир мен сенга.

Ўликларга аламли фарёд,
Оҳ, нақадар мудҳиш бу таққос?
Иккимиз ҳам ҳаётмиз, ҳайҳот
Кунлар ўтар беваларга хос.

Ширин тили шод этган чоғда
Қизимизни эркалар экан,
Қизим, отанг сендан узоқда,
Дея имо қилганинғда сан —

Пайқаганда маъсума буни,
Уни ўпу шу онда бедод
Севгинг ичра жаннат топганни
Ва хайрихоҳ бўдганни эт ёд.

Агар қизда, ташлаб кетганинг
Бир ер топсанг падарга ўхшаш,
Ўрабошлар юрагинг санинг
Ва қўзғолар манда ҳам шу ғаш.

Гуноҳимни биларсан, балки?
Мажнун бўлиб суйганим, холос.
Армонларим хазон ва сени
Суймак билан куйганнм, халос.

Борлиғимни титратдинг, ишон,
Киборликни севмас бу мағрур
Руҳим сени дерди ва бу жон,
Энди ундан албат ажралур.

Ҳамма битди — сўзлардир абас,
Мен айтганлар ундан ҳам смон,
Лекин қалбга биз ҳоким эмас,
Унда орзу чексиздир ҳамон.

Алвидо ёр! Сандан узоқда,
Ҳарбир мунис нарсадан маҳрум,
Қалбим азоб деган тузоқда,
Бундан ортиқ бўларми ўлим?

02Александр Пушкин
ОЙ ЮЗИНГИЗ ЁНАР ҚОШИМДА…

Тикиламан кўрганда, дарҳол
Идрокимни йўқотиб ва лол:
Ягона кўз менинг бошимда,
Ой юзингиз ёнар қошимда,
Агар тақдир кўрмаса малол,
Эга бўлса эдим юз кўзга,
Бари билан қарардим сизга.

Тарас Шевченко
ВАСИЯТ

Ўлсам менинг жасадим
Украинага кўмилсин;
Қабрим у кенг даланинг
Энг ўртасида бўлсин.

Поёни йўқ она ер
Ва зангори Днепр
Кўриниб турсин менга,
Вағиллаб оққан дарё
Билиниб турсин менга!
03
Душман қонини дарё
Ювиб оқизган замон,
Элим топган кун омон,
Қўзғаларман қабримдан.

Кўминг-у қўзғанг исён,
Кишанлар кул-кул бўлсин,
Эрк жангида душманнинг
Қора қони тўкилсин.

Сўнг улуғ оилада
Бошлангиз эркин ҳаёт,
Секингина мени ҳам
Ёд этиб қилингиз шод.

Павло Тичина
УКРАИНАНИ УЙЛАГАНДА

Деразамда қават-қават муз,
Осмонда ой сузади сокин.
Оғир, жимжит чўкиб ётар тун,
Уйқу келмас. Вокзалда-ёлғиз.

Паровозлар солади шовқин.
Ухлалмасдан қўзғолдим, нега?
Ё бомбалар портламоқчими?
Снарядлар дод солмоқчими?
05
Муз қоплаган деразаларга
Осколкалар ёғилмоқчими?
Ҳеч нарса йўқ. Ва сайёралар
Орасида учмоқда ер ҳам.

О, ватаним! Ичаман қасам,
Қамиш қомат хонимлар қадар
Бежонмассан, менинг волидам.
Нелар кечди онанинг ҳоли?

Нелар бордир пешонасида?
Йўқ, йиғи йўқ ўғил сасида,
Дуо қилмас гўдак мисоли,
Ёнмоқдадир ғам найзасида.

Украина, оҳ Украина!
Бу тунларда сен ўзинг бедор,
Ўзинг ғамли, сен ўзинг бемор.
Қора тунда, чақмоқ ўтида
Япграб ёвга тикмоқдасан дор.

Бутун фикрим — хаёлим сенда.
Украина! Эй эрк қуёши!
Оёғингда ўғлингнинг боши,
Жароҳатинг азоби менда,
Бошимдадир қайғунинг тоши.

Ахир нега чекмайин азоб
Тупроғингда туғилган бўлсам,
Эмган бўлсам сутингни мен ҳам,
Нега бермай азобингга тоб?

Бўлган бўлсанг жонимга малҳам?
Мен ўзимни тутиб олганда,
Аста-секин чиқариб овоз,
Куйчинг бўлиб чолганимда соз,

Ишқинг бирдан ўтга солганда,
Мажнун бўлиб айтган бўлсам роз?
Мен ўйлайман Украинамни,
Ўз уйим деб қилганим йўқ ғам.

Қайғиртирмас кичкина кулбам.
Днепрни, бутун халқимни,
Авлодимни ўйлайман ҳардам.
Хафа бўлма додимга бироқ,

Оғриганда онанинг жони,
Чиқмайдими бола фиғони?
Сенсиз унга ўлган яхшироқ
Ва лозимдир тўкилса қони.
Жим… секинроқ… мени хаёллар

Олиб кетди сенга, онажон.
Ухлалмайман… жимжит ҳар томон.
Фақат тинмай солмоқдадир жар
Паровозлар вокзалда ҳамон.

Қурол ташир улар бетиним,
Танк, замбарак менинг элимга,
Куч ортдириб менинг белимга.
Мен уларни кузатаман жим,
Далда бериб ғамгин дилимга.

Сен ёвларнинг бошини учир,
Эй жонажон даҳшатли қурол,
Одамхўрлар элидан ўч ол,
Жаҳаннамга жонини кўчир.
Ҳаммасига қиёмат кун сол!

Гўдакларнинг недур гуноҳи?
Она, унга нима қилдинг сан?
Сийнасига юлдуз тилинган,
Бокира, пок қизларнинг оҳи
Унга охир бичмасми кафан?

Ана шўрлик бир бола бежон,
Яп-ялонғоч ётипти қорда.
Она билан отаси дорда.
Бу ваҳшийлик бўлган ҳукмрон
Қай замонда, қайси диёрда?

Сен ҳам тутдинг ёвнинг бўғзидан,
Жонини ол, бўғабер маҳкам.
Гўрга кирсин қонхўр, муттаҳам.
То тиз чўкиб ялинмас экан,
Ҳеч нарсадан қайтмагил сен ҳам!

Кўнглим шунда топар тасалло…
Осмонда ой сузади сокин.
Оғир, жимжит чўкиб ётар тун…
Кўзларимда уйқу йўқ асло…
Паровозлар солмоқда шовқун.

Константин Симонов
МЕНИ КУТГИЛ

Мени кутгил ва мен қайтарман,
Фақат кутгил, жуда интизор,
Кутгил, ёмғир зериктирганда,
Мени кутгил, ёққанида қор,
Атрофингни ҳарорат қоплаб,
Еру кўкни чанг тутганда, кут.
Бошқаларни узатган дўстлар
Кечагина унутганда, кут.
Хат келмасдан узоқ ерлардан,
Юрагингни қилганида қон,
Кутгил, сенла бирга кутганлар
Зериккандан чекканда фиғон.
04
Мени кутгил ва мен қайтармен,
Бўлса ҳамки, рангинг заъфарон,
Ёринг қайтмас, умидингни уз,
Деганларга тилама омон.
Майли, ўғлим, синглим, волидам,
Аза очсин мен йўқ туфайли.
Кутабериб сабри тугаган
Ёру дўстлар, ошнолар, майли,
Айрилиққа беролмасдан тоб,
Аччиқ-аччиқ ичсинлар шароб.
Кўзларингга тўлса ҳамки, ёш
Фақат сен кут ва айла бардош.

Мени кутгил ва мен қайтарман,
Ўлимларни қолдириб доғда.
Иши ўнгдан кепти десинлар
Кутмаганлар мени у чоғда.
Ёт туюлар кутмаганларга,
Бундай ажиб толеинг санинг.
Кута-кута мени офатдан
Омон сақлаб қолаолганинг.
Қандай омон қолганлигимни,
Ёлғиз сенга айтарман, сирдош,
Кутаолдинг мени сен фақат,
Буюк эди сендаги бардош.

хдк

(Tashriflar: umumiy 1 102, bugungi 2)

Izoh qoldiring