Ispanlar o‘yini yoxud Kolumb va Beruniy munozarasi & & Abu Rayhon Beruniy. Tanlangan asarlar. 1-2 jild & Aziz Qayumov. Abu Rayhon Beruniy. Abu Ali ibn Sino

og-ab-rayn-al-brn-6002.jpgАл Беруний ва Тусийлар тузиб чиққан бошланғич меридианлар Гринвич меридианидан анчагина фарқли бўлиб чиқдики, бу улар Христофор Колумб Американи очмасидан олдин «Янги дунё» ҳақида билишган, деган иддаони беради. Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Тусий Ал Берунийдан жуда кўп нарсаларни ўрганганини айтиб, унга юксак баҳо берган ва шундай экан, биринчи иддао Ал Берунийга бориб тақалади.

ИСПАНЛАР ЎЙИНИ ЁХУД
Колумб ва Беруний мунозараси
9

image.jpgМаълумки, Ал Беруний, Носириддин Тусийлар бошланғич меридианини тузиб чиққан шаҳарлар Макка, Мадина, Бағдод, Дамашқ, Қуддус, Қоҳира, Урганч, Самарқанд, Бухоро сингари шаҳарлардан то Қурдобагача борганди. Биламизки, Қурдоба Испанияда, араблар Испанияни босиб олган даврларда вужудга келган халифалик шаҳри. Ал Беруний ва Тусийлар тузиб чиққан бошланғич меридианлар Гринвич меридианидан анчагина фарқли бўлиб чиқдики, бу улар Христофор Колумб Американи очмасидан олдин «Янги дунё» ҳақида билишган, деган иддаони беради. Янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Тусий Ал Берунийдан жуда кўп нарсаларни ўрганганини айтиб, унга юксак баҳо берган ва шундай экан, биринчи иддао Ал Берунийга бориб тақалади.

Биринчи тахмин: Зенг Хе ким?

2a541786577b8bee18311100b15195b6.jpegАвстралияни кашф этган Жеймс Кук ва дунёни айланиб чиққан Магелланда Зенг Хенинг харитаси бор эди. Зенг Хе Хитой қўшинида хизмат қилган аскар, кейинчалик император саройи лашкарбошиси, тарихчиси ва олими. У 317 та кемада 27870 нафар аскар билан дунё бўйлаб саёҳатга чиққан.

Калифорния ва Лос Анжелесдан топилган хитойликларга тегишли кемалар ва инсон скелетлари қолдиқлари шунинг асорати бўлса, ажабмас. Аммо бу муҳим эмас. Гап шундаки, АҚШнинг Конгресс кутубхонасида Хубилай Хоннинг «Мўғуллар империясининг бешинчи хоқони: 1260-1294» даврига оид Америка қитъасини кўрсатадиган харита бор. Хубилай Хоннинг кутубхонасидаги дурдона китоблар, қўлёзмалар, бадиий мероснинг салмоқлигина қисми Хоразмшоҳлар давлатидан олиб кетилган маънавий меросимиздир. Унда нафақат дунё классикаси, балки барча қомусий мутафаккирларимизнинг дурдона асарлари, асл тарихий манбаларимиз бўлган. Чингизхон истилосидан сўнг улар Мўғулистонга олиб кетилганди. Бу китоблар орасида, албатта, Берунийнинг асарлари ҳам бўлган. Ўз ўрнида савол туғилади, бу қўлёзмаларнинг нусхаси қандай қилиб Пекинда пайдо бўлиб қолди?

Чингизхонга хизмати туфайли тарихда «хоин» лақабини олган хоразмлик элчи Маҳмуд Ялавоч нафақат Чингизхоннинг ишонган тоғи эди, ҳатто кейинги даврларда ҳам, хусусан, Гуюкхон ва Мункелар даврида мўғуллар бошқарувидаги Хитойда юқори лавозимда ишлаган, бироз Пекиннинг ҳокими ҳам бўлган, илм-фан ва қурилиш, ободонлаштиришда жонбозликлар кўрсатган. Ўз навбатида Зенг Хе ҳам мусулмон бўлган ва Маъмун академияси олим-мутафаккирларининг барча асарларини ўрганиб чиққан. Мана, гап қаёққа бориб тақаляпти…

Иккинчи тахмин: Колумб Американи тасодифан кашф этмаган ва бежизга Ҳиндистон деб атамаган

Шаҳзода Генри Испания қироли бўлгач, ўгай синглиси Изабеллани ўгай онаси билан Аревалога сургун этади. Аревалодаги қасрда у юксак диний ва илмий таҳсил олади. Шу тариқа у Араб халифалиги асоратлари, Испаниядаги бир қанча шаҳарлар тарихи ва, айниқса, Шарқ мутафаккирларининг асарларини яқиндан ўрганади. Қирол Генрининг хотини — португалиялик Юаннанинг ҳомиладорлик даврида Изабелла пойтахтга қайтарилади ва қироличага нафақат яқин хизматчи бўлади, шу билан бирга таҳсилини ҳам давом эттиради. Кейинчалик ўзининг тарафдорлари бўлган исёнчилар ёрдамида Изабелла қирол билан сулҳ тузишга эришди. Унга кўра, қиролнинг вориси қизи эмас, синглиси Изабелла бўлди. Шу тариқа португалларнинг яширин режаси иш бошлади.

Бу қандай режа эди?

Португалия қироллигининг географик кашфиётлар пайти кашф этилган ҳудудлар борасида маълумотларни яширин сақламоқ ва бу борада ҳар қандай ёлғон ҳамда уйдурма ишлатиш сиёсати бор эди. Шунинг учун Бразилия ва Африка қитъасида кашф этилган бир қанча ҳудудлар, аслида, анча илгари кашф этилган, лекин бу борада маълумотлар яширин сақланарди. Бартоломеу Диас, Фернандо Магеллан, Васко да Гама ва Диего Као каби сайёҳларнинг Португалия қироллигидан баъзи яширин топшириқлар олгани ва айрим саёҳатлар махсус дафтарларгагина ёзилиши, денгизчилар қайдномаларига эса қайд этилмаслиги яширин қонун эди.

Колумб гарчи Италияда туғилган бўлса-да, Португалиянинг Лиссабон шаҳрига кўчиб кетган, шу ерда португал қизига уйланганди ҳам. Уни саёҳатчи-денгизчи қилган ҳам португаллар бўлади. Унинг “Янги дунё”ни очиш учун ҳомийлик тариқасида испан қиролига қилган бир қанча илтимоси ҳар доим рад этиларди. Ҳатто португалиялик қиролича ҳам Қирол Генрихга сўзини ўтказолмаганди. Албатта, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Бу, албатта, чигаллик туғдиради. Шундай чигалликки, калаванинг учи айланиб яна бир жойга келаверади. Масалан, нега «Янги дунё»ни очишга рухсат йўқ эди? Чунки уларнинг қўлида турган ва ошкор этиш тақиқланган маълумотларда (Беруний, Хўжандий ва Тусийнинг асарлари шулар қаторида) бу жой «Ҳиндистон» бўлиши тахмин эди. Ҳиндистон эса Осиёда. Осиёни истило этиш эса мумкин эмас. Испания-Португалия келишувига кўра, Осиё португалларники бўлиши керак эди. Колумбнинг устози Тосканелли бўлган. Шундай экан, у билган ҳамма нарсасини Колумбга айтган. Яъни Тосканелли Берунийдан илҳомланиб юрганлардан эди. Бу эса Американинг нега дастлаб Ҳиндистон деб аталганига қисман ойдинлик киритади. Бундан ташқари, Колумбнинг ишонган тоғи шарқ манбаларини чуқур ўрганган қиролича Изабелла эди. Ниҳоят, Колумб ниятига етди. Изабелланинг саъй-ҳаракатлари билан қирол Фердинанд унга ҳомийлик қиладиган бўлди.

Калаванинг учи Берунийга ҳам бориб тақалади

maxres.jpgНью-Йорк штатида жойлашган Миддлтаун археологик тадқиқотлар марказининг собиқ директори Салвадор Майкл Трентонинг тадқиқотларига кўра, Колумб Америкага қилган сафарида Рожер Беконнинг географияга оид асарини ёнида олиб юрган. Беконнинг бу асари эса Беруний, Хўжандий, Тусий асарлари ва бир қанча араб манбаларининг маълумотлари асосида ёзилган. Бундан ташқари, Беруний шунчаки бошқа тиллардаги асарларни она тилисига эмас, она тилисидаги манбаларни бошқа тилларга ҳам таржима қилгани ва унинг бу ёзувлари Андалусия (ҳозирги Испания)га қадар етиб боргани ҳақида етарли фактлар мавжуд.

Тарихчи ва тилшуос Лео Вейнер 1920 йилда чоп этилган «Африка ва Американинг кашф этилиши» китобида Колумбнинг “Янги дунё”ни очишида шарқ мутафаккирларининг қўлёзмаларидан фойдаланганини исботлаб берган. Колумбнинг экспедициясида иккита кеманинг капитанлари мусулмонлар эди.

Испаниядаги Қурдоба халифалиги даврида мусулмон денгиз сайёҳи, гранадалик ибн Фарук 999 йилдаёқ Американи кўриб келган бўлса, географик олим Ал Идрисий 31 кунлик саёҳатини тасвирлаганида асир тушган денгиз сайёҳларининг араб тилида гаплашадиган аборигенлар томонидан халос этилганини ёзган. Абу Райҳон ал Беруний тартиб берган харитада эса Американинг жанубий ва шимолий ҳиссалари тасвирланганди. Бу иккала асар олмон тарихчиси Александр фон Визенаюннинг «Қадим Американинг кутилмаган сиймолари» ва Иван ван Сертиманнинг «Улар Колумбдан аввал келишганди» асарларида қайд этилган. Визенаюн асарида калла суякларини тадқиқ этиб, улар мавританияликларга тегишли эканлигига урғу берган бўлса, Иван Сертима бошқача фикрни илгари сурган. У ХI-XII аср шарқ манбалари (жумладан, Берунийнинг асарлари ҳам) ва XIII асрга оид Хитой солномаларини (Зенг Хе ҳам ўша манбалардан фойдаланган. Демак, барибир, Берунийга ҳам бориб тақалади) яқиндан ўрганиб, уларга урғу берган.

Колумб саёҳатга чиққанида қўлида Беруний, Зенг Хе, Тусийларнинг манбаларидан ташқари Идрисийнинг харитаси ҳам бўлган. Бу харитада ва асарда янги қитъанинг 1312 йилда 8 та мусулмон томонидан кашф этилгани ҳақида қайд этилган.

Мавзу юзасидан:

— Археологик топилмалар, тилларнинг лингвистик ва филологик таҳлиллари, яшаш минтақаларининг номлари, қўлёзмалар, меъморчилик услублари XI асрдаги Шарқ дунёси топилмалари билан айнан ўхшаш.

— Машҳур денгизчи Пири Раиснинг харитасида ҳам Америка кўрсатиб берилган.

— Калифорния университети профессорлари — Хайзер ва Баумхофф тадқиқотлари натижаси ўлароқ Невадада араб мактаблари бўлганини исботловчи бир қанча буюмлар топилган.

— XII асрда Атапаскан ҳинду қабиласининг апачи ва новойи гуруҳлари шарқликларнинг маконларига ҳужум қилиб, жануб томон ҳайдашган.

— 1951 йилда АҚШнинг Бентон шаҳри яқинида шарқона буюм топилади. Унда арабчада «Шайтон бутун ёлғонларнинг манбаидир», деб ёзилганди.

— 1787 йилда Тедди Мейсон Харрис Малден ва Массачусетс штати ораларидаги йўл таъмири пайти топилган тангаларни Гарвард университетига жўнатади. Маълум бўладики, бу пуллар IX асрга оид Самарқанд тангалари эди.

— Христофер Колумб Америкага сафар қилганидаёқ моддий ашёларни топаркан, Гаитида бу ерда олдин осиёликлар бўлганини билиб бўлганди. Тринидадда ҳам худди шундай бўлди. Гаити ва Тринидадда топилган ашёлар, қуроллар ва матолар VIII асрда Испанияни ишғол этган арабларга тегишли эди. Тринидадда аҳолисининг ахлоқ нормалари эса мусулмонча эди.

— Американинг 565 та яшаш минтақасида ва географик жой номи арабча. Улар Колумбдан олдин шундай номланарди. Ҳатто ҳиндуларнинг апачи, могикан, хохокам ва бир нечта гуруҳларининг номлари арабчадир.

Яна Колумб ҳақида

267px-Possible_portrait_of_Christopher_Columbus.jpg1. Колумб Беатрис Боабадиля билан оила қурган. Боабадиля (Абу Абдулладан келиб чиққан) араблардан бўлган.

2. Колумб Сан-Салвадор номини берган оролнинг олдинги номи “Гуанахан” (арабча “Ихвана”дан олинган бўлиб, «қардошлик» маъносини беради) эди.

3. Колумбнинг ўғли отаси Гондурасда кўрган араб ҳиндулари ҳақида ҳам ёзган. Уларнинг гуруҳи Алмамилар бўлиб, Ал-Имомдан келиб чиққан.

4. Колумб илк бор бу ерни мусулмонлар очган бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи далиллар билан тўқнашган жой Гаити эди ва негадир кейинги оролга бориб, яна ортга қайтгунигача Гаитида қолган экспедиция аъзолари, ўнлаб гувоҳлар ғойиб бўлганди. Колумб уларни ҳиндулар ўлдирганлигига Испания қиролини ҳам ишонтирган.

Хулоса

2008 йилда Мўғулистон олими Сумия Замбалжорж Американи Колумбдан олдин мўғуллар кашф этганини исботлашга уринди. У Америкадаги бир қанча орол, мавзеларнинг номи мўғулча эканига ишондими ёки Улан-Батордаги кутубхонада сақланаётган бизнинг буюк алломаларимизнинг асарларига орқа қилдими, ким билади дейсиз?

Хуллас, Колумб Америкага сафарга чиққанида ўзи билан Берунийнинг қарашларини ҳам олиб кетгани аниқ. Бир сўз билан айтганда, испанларнинг эркатойи бўлган Колумб шарқ алломаларининг барча қимматли кашфиётлари ва манбаларини ўзиники қилмоқчи эди, холос. Аслида, у тамаки чекишни ихтиро этишдан бўлак нарса қолдирмаган.

Ваҳоб РАҲИМ
«7 Мўъжиза» газетасидан

Al Beruniy va Tusiylar tuzib chiqqan boshlang‘ich meridianlar Grinvich meridianidan anchagina farqli bo‘lib chiqdiki, bu ular Xristofor Kolumb Amerikani ochmasidan oldin “Yangi dunyo” haqida bilishgan, degan iddaoni beradi. Yanayam aniqroq qilib aytadigan bo‘lsak, Tusiy Al Beruniydan juda ko‘p narsalarni o‘rganganini aytib, unga yuksak baho bergan va shunday ekan, birinchi iddao Al Beruniyga borib taqaladi.

ISPANLAR O‘YINI YOXUD
Kolumb va Beruniy munozarasi
9

Persian_Scholar_pavilion_in_Viena_UN_(Biruni).jpgMa’lumki, Al Beruniy, Nosiriddin Tusiylar boshlang‘ich meridianini tuzib chiqqan shaharlar Makka, Madina, Bag‘dod, Damashq, Quddus, Qohira, Urganch, Samarqand, Buxoro singari shaharlardan to Qurdobagacha borgandi. Bilamizki, Qurdoba Ispaniyada, arablar Ispaniyani bosib olgan davrlarda vujudga kelgan xalifalik shahri. Al Beruniy va Tusiylar tuzib chiqqan boshlang‘ich meridianlar Grinvich meridianidan anchagina farqli bo‘lib chiqdiki, bu ular Xristofor Kolumb Amerikani ochmasidan oldin “Yangi dunyo” haqida bilishgan, degan iddaoni beradi. Yanayam aniqroq qilib aytadigan bo‘lsak, Tusiy Al Beruniydan juda ko‘p narsalarni o‘rganganini aytib, unga yuksak baho bergan va shunday ekan, birinchi iddao Al Beruniyga borib taqaladi.

Birinchi taxmin: Zeng Xe kim?

siapa-cheng-hoo001.jpgAvstraliyani kashf etgan Jeyms Kuk va dunyoni aylanib chiqqan Magellanda Zeng Xening xaritasi bor edi. Zeng Xe Xitoy qo‘shinida xizmat qilgan askar, keyinchalik imperator saroyi lashkarboshisi, tarixchisi va olimi. U 317 ta kemada 27870 nafar askar bilan dunyo bo‘ylab sayohatga chiqqan.

Kaliforniya va Los Anjelesdan topilgan xitoyliklarga tegishli kemalar va inson skeletlari qoldiqlari shuning asorati bo‘lsa, ajabmas. Ammo bu muhim emas. Gap shundaki, AQSHning Kongress kutubxonasida Xubilay Xonning “Mo‘g‘ullar imperiyasining beshinchi xoqoni: 1260-1294” davriga oid Amerika qit’asini ko‘rsatadigan xarita bor. Xubilay Xonning kutubxonasidagi durdona kitoblar, qo‘lyozmalar, badiiy merosning salmoqligina qismi Xorazmshohlar davlatidan olib ketilgan ma’naviy merosimizdir. Unda nafaqat dunyo klassikasi, balki barcha qomusiy mutafakkirlarimizning durdona asarlari, asl tarixiy manbalarimiz bo‘lgan. Chingizxon istilosidan so‘ng ular Mo‘g‘ulistonga olib ketilgandi. Bu kitoblar orasida, albatta, Beruniyning asarlari ham bo‘lgan. O‘z o‘rnida savol tug‘iladi, bu qo‘lyozmalarning nusxasi qanday qilib Pekinda paydo bo‘lib qoldi?

Chingizxonga xizmati tufayli tarixda “xoin” laqabini olgan xorazmlik elchi Mahmud Yalavoch nafaqat Chingizxonning ishongan tog‘i edi, hatto keyingi davrlarda ham, xususan, Guyukxon va Munkelar davrida mo‘g‘ullar boshqaruvidagi Xitoyda yuqori lavozimda ishlagan, biroz Pekinning hokimi ham bo‘lgan, ilm-fan va qurilish, obodonlashtirishda jonbozliklar ko‘rsatgan. O‘z navbatida Zeng Xe ham musulmon bo‘lgan va Ma’mun akademiyasi olim-mutafakkirlarining barcha asarlarini o‘rganib chiqqan. Mana, gap qayoqqa borib taqalyapti…

Ikkinchi taxmin: Kolumb Amerikani tasodifan kashf etmagan va bejizga Hindiston deb atamagan

Shahzoda Genri Ispaniya qiroli bo‘lgach, o‘gay singlisi Izabellani o‘gay onasi bilan Arevaloga surgun etadi. Arevalodagi qasrda u yuksak diniy va ilmiy tahsil oladi. Shu tariqa u Arab xalifaligi asoratlari, Ispaniyadagi bir qancha shaharlar tarixi va, ayniqsa, Sharq mutafakkirlarining asarlarini yaqindan o‘rganadi. Qirol Genrining xotini — portugaliyalik Yuannaning homiladorlik davrida Izabella poytaxtga qaytariladi va qirolichaga nafaqat yaqin xizmatchi bo‘ladi, shu bilan birga tahsilini ham davom ettiradi. Keyinchalik o‘zining tarafdorlari bo‘lgan isyonchilar yordamida Izabella qirol bilan sulh tuzishga erishdi. Unga ko‘ra, qirolning vorisi qizi emas, singlisi Izabella bo‘ldi. Shu tariqa portugallarning yashirin rejasi ish boshladi.

Bu qanday reja edi?

Portugaliya qirolligining geografik kashfiyotlar payti kashf etilgan hududlar borasida ma’lumotlarni yashirin saqlamoq va bu borada har qanday yolg‘on hamda uydurma ishlatish siyosati bor edi. Shuning uchun Braziliya va Afrika qit’asida kashf etilgan bir qancha hududlar, aslida, ancha ilgari kashf etilgan, lekin bu borada ma’lumotlar yashirin saqlanardi. Bartolomeu Dias, Fernando Magellan, Vasko da Gama va Diyego Kao kabi sayyohlarning Portugaliya qirolligidan ba’zi yashirin topshiriqlar olgani va ayrim sayohatlar maxsus daftarlargagina yozilishi, dengizchilar qaydnomalariga esa qayd etilmasligi yashirin qonun edi.

ph03110.jpgKolumb garchi Italiyada tug‘ilgan bo‘lsa-da, Portugaliyaning Lissabon shahriga ko‘chib ketgan, shu yerda portugal qiziga uylangandi ham. Uni sayohatchi-dengizchi qilgan ham portugallar bo‘ladi. Uning “Yangi dunyo”ni ochish uchun homiylik tariqasida ispan qiroliga qilgan bir qancha iltimosi har doim rad etilardi. Hatto portugaliyalik qirolicha ham Qirol Genrixga so‘zini o‘tkazolmagandi. Albatta, buning o‘ziga yarasha sababi bor. Bu, albatta, chigallik tug‘diradi. Shunday chigallikki, kalavaning uchi aylanib yana bir joyga kelaveradi. Masalan, nega “Yangi dunyo”ni ochishga ruxsat yo‘q edi? Chunki ularning qo‘lida turgan va oshkor etish taqiqlangan ma’lumotlarda (Beruniy, Xo‘jandiy va Tusiyning asarlari shular qatorida) bu joy “Hindiston” bo‘lishi taxmin edi. Hindiston esa Osiyoda. Osiyoni istilo etish esa mumkin emas. Ispaniya-Portugaliya kelishuviga ko‘ra, Osiyo portugallarniki bo‘lishi kerak edi. Kolumbning ustozi Toskanelli bo‘lgan. Shunday ekan, u bilgan hamma narsasini Kolumbga aytgan. Ya’ni Toskanelli Beruniydan ilhomlanib yurganlardan edi. Bu esa Amerikaning nega dastlab Hindiston deb atalganiga qisman oydinlik kiritadi. Bundan tashqari, Kolumbning ishongan tog‘i sharq manbalarini chuqur o‘rgangan qirolicha Izabella edi. Nihoyat, Kolumb niyatiga yetdi. Izabellaning sa’y-harakatlari bilan qirol Ferdinand unga homiylik qiladigan bo‘ldi.

Kalavaning uchi Beruniyga ham borib taqaladi

Nyu-York shtatida joylashgan Middltaun arxeologik tadqiqotlar markazining sobiq direktori Salvador Maykl Trentoning tadqiqotlariga ko‘ra, Kolumb Amerikaga qilgan safarida Rojer Bekonning geografiyaga oid asarini yonida olib yurgan. Bekonning bu asari esa Beruniy, Xo‘jandiy, Tusiy asarlari va bir qancha arab manbalarining ma’lumotlari asosida yozilgan. Bundan tashqari, Beruniy shunchaki boshqa tillardagi asarlarni ona tilisiga emas, ona tilisidagi manbalarni boshqa tillarga ham tarjima qilgani va uning bu yozuvlari Andalusiya (hozirgi Ispaniya)ga qadar yetib borgani haqida yetarli faktlar mavjud.

Tarixchi va tilshuos Leo Veyner 1920 yilda chop etilgan “Afrika va Amerikaning kashf etilishi” kitobida Kolumbning “Yangi dunyo”ni ochishida sharq mutafakkirlarining qo‘lyozmalaridan foydalanganini isbotlab bergan. Kolumbning ekspeditsiyasida ikkita kemaning kapitanlari musulmonlar edi.

Ispaniyadagi Qurdoba xalifaligi davrida musulmon dengiz sayyohi, granadalik ibn Faruk 999 yildayoq Amerikani ko‘rib kelgan bo‘lsa, geografik olim Al Idrisiy 31 kunlik sayohatini tasvirlaganida asir tushgan dengiz sayyohlarining arab tilida gaplashadigan aborigenlar tomonidan xalos etilganini yozgan. Abu Rayhon al Beruniy tartib bergan xaritada esa Amerikaning janubiy va shimoliy hissalari tasvirlangandi. Bu ikkala asar olmon tarixchisi Aleksandr fon Vizenayunning “Qadim Amerikaning kutilmagan siymolari” va Ivan van Sertimanning “Ular Kolumbdan avval kelishgandi” asarlarida qayd etilgan. Vizenayun asarida kalla suyaklarini tadqiq etib, ular mavritaniyaliklarga tegishli ekanligiga urg‘u bergan bo‘lsa, Ivan Sertima boshqacha fikrni ilgari surgan. U XI-XII asr sharq manbalari (jumladan, Beruniyning asarlari ham) va XIII asrga oid Xitoy solnomalarini (Zeng Xe ham o‘sha manbalardan foydalangan. Demak, baribir, Beruniyga ham borib taqaladi) yaqindan o‘rganib, ularga urg‘u bergan.

Kolumb sayohatga chiqqanida qo‘lida Beruniy, Zeng Xe, Tusiylarning manbalaridan tashqari Idrisiyning xaritasi ham bo‘lgan. Bu xaritada va asarda yangi qit’aning 1312 yilda 8 ta musulmon tomonidan kashf etilgani haqida qayd etilgan.

Mavzu yuzasidan:

— Arxeologik topilmalar, tillarning lingvistik va filologik tahlillari, yashash mintaqalarining nomlari, qo‘lyozmalar, me’morchilik uslublari XI asrdagi Sharq dunyosi topilmalari bilan aynan o‘xshash.

— Mashhur dengizchi Piri Raisning xaritasida ham Amerika ko‘rsatib berilgan.

— Kaliforniya universiteti professorlari — Xayzer va Baumxoff tadqiqotlari natijasi o‘laroq Nevadada arab maktablari bo‘lganini isbotlovchi bir qancha buyumlar topilgan.

— XII asrda Atapaskan hindu qabilasining apachi va novoyi guruhlari sharqliklarning makonlariga hujum qilib, janub tomon haydashgan.

— 1951 yilda AQSHning Benton shahri yaqinida sharqona buyum topiladi. Unda arabchada “Shayton butun yolg‘onlarning manbaidir”, deb yozilgandi.

— 1787 yilda Teddi Meyson Xarris Malden va Massachusets shtati oralaridagi yo‘l ta’miri payti topilgan tangalarni Garvard universitetiga jo‘natadi. Ma’lum bo‘ladiki, bu pullar IX asrga oid Samarqand tangalari edi.

— Xristofer Kolumb Amerikaga safar qilganidayoq moddiy ashyolarni toparkan, Gaitida bu yerda oldin osiyoliklar bo‘lganini bilib bo‘lgandi. Trinidadda ham xuddi shunday bo‘ldi. Gaiti va Trinidadda topilgan ashyolar, qurollar va matolar VIII asrda Ispaniyani ishg‘ol etgan arablarga tegishli edi. Trinidadda aholisining axloq normalari esa musulmoncha edi.

— Amerikaning 565 ta yashash mintaqasida va geografik joy nomi arabcha. Ular Kolumbdan oldin shunday nomlanardi. Hatto hindularning apachi, mogikan, xoxokam va bir nechta guruhlarining nomlari arabchadir.

Yana Kolumb haqida

1. Kolumb Beatris Boabadilya bilan oila qurgan. Boabadilya (Abu Abdulladan kelib chiqqan) arablardan bo‘lgan.

2. Kolumb San-Salvador nomini bergan orolning oldingi nomi “Guanaxan” (arabcha “Ixvana”dan olingan bo‘lib, “qardoshlik” ma’nosini beradi) edi.

3. Kolumbning o‘g‘li otasi Gondurasda ko‘rgan arab hindulari haqida ham yozgan. Ularning guruhi Almamilar bo‘lib, Al-Imomdan kelib chiqqan.

4. Kolumb ilk bor bu yerni musulmonlar ochgan bo‘lishi mumkinligini ko‘rsatuvchi dalillar bilan to‘qnashgan joy Gaiti edi va negadir keyingi orolga borib, yana ortga qaytgunigacha Gaitida qolgan ekspeditsiya a’zolari, o‘nlab guvohlar g‘oyib bo‘lgandi. Kolumb ularni hindular o‘ldirganligiga Ispaniya qirolini ham ishontirgan.

Xulosa

2008 yilda Mo‘g‘uliston olimi Sumiya Zambaljorj Amerikani Kolumbdan oldin mo‘g‘ullar kashf etganini isbotlashga urindi. U Amerikadagi bir qancha orol, mavzelarning nomi mo‘g‘ulcha ekaniga ishondimi yoki Ulan-Batordagi kutubxonada saqlanayotgan bizning buyuk allomalarimizning asarlariga orqa qildimi, kim biladi deysiz?

Xullas, Kolumb Amerikaga safarga chiqqanida o‘zi bilan Beruniyning qarashlarini ham olib ketgani aniq. Bir so‘z bilan aytganda, ispanlarning erkatoyi bo‘lgan Kolumb sharq allomalarining barcha qimmatli kashfiyotlari va manbalarini o‘ziniki qilmoqchi edi, xolos. Aslida, u tamaki chekishni ixtiro etishdan bo‘lak narsa qoldirmagan.

Vahob RAHIM,
“7 Mo‘jiza” gazetasidan

08

(Tashriflar: umumiy 108, bugungi 1)

Izoh qoldiring