Senator lotin-kirill masalasida rasmiy munosabat bildirdi

ikbol1.jpg   Кейинги кунларда жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинган лотин-кирилл мавзусида сенаторлар томонидан расмий изоҳ берилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иқболжон Мирзалиев (Иқбол Мирзо) Тараққиёт марказида Сенатнинг 24-25 август кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар муҳокамасига бағишланган тадбир якунида лотин ёзувига асосланган ўзбек тили ёзуви бўйича баҳслар юзасидан шундай муносабат билдирди:

«Бир нарсани аниқ айтишим мумкин: ҳеч қачон кирилл алифбосига қайтилмайди. Фақат битта масала — лотин графикаси таҳрир қилинади. Масалан, баъзи ҳарфларимиз иккита ҳарф билан ёзилади. «Пошшо» деб ёзадиган бўлсангиз, сўз чўзилиб кетади.

Лотин ёзувининг қулайликлари кўп, дунёга интилсак, инглиз тилини ўрганиш учун айни муддао. Лекин таҳрирталаб. Масалан, «ш» ҳарфи сўз бошида келса, дейлик, Шуҳрат Ризаевнинг исмида бош ҳарфнинг биттаси катта, битта кичик ёзилади. Энди Шуҳрат акадан рухсат олган ҳолда битта белги билан белгилаймиз (кулади).

Шуҳрат ака таклифининг битта яхши тарафи шундаки, бу баҳс, мунозара уйғотди. Лекин давлатнинг бу борадаги сиёсати қатъий, ўзгармайди», деган сенатор.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафталар давомида адабиётшунос Шуҳрат Ризаевнинг кирилл алифбосига қайтиш бўйича билдирган таклифи ҳамон муҳокамалар марказида турибди. Интернетда лотин ёки кирилл алифбосидан бирини танлаш бўйича баҳслар давом этмоқда.

09

(Tashriflar: umumiy 221, bugungi 1)

Izoh qoldiring