Ma’ruf Mengli. Tush

023

Кундуз кетидан тунни бошлаб кeлганида ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Хонамда тун бўйи чироқни ёқиб қўяман. Менга ёруғлик керак. Жимжитликга ҳам хушим йўқ. Ўзимча қўшиқ айтаман, рақсга тушаман, юқори қаватда яшовчи сўзамол биродаримни уйимга чақириб унинг вайсашини ёқмасада эшитиб ўтиравераман… Барибир ҳаммасининг ниҳояси бор. Қўшним чарчаганини, мени қаттиқ хурмат қилишини айтиб уйига кетиб қолади. Энди яна уйқу дори ичиш керак.

012

033
Маъруф Менгли
ТУШ
Туш-ҳикоя
02

053   Маъруф Менгли ( Манглиев) Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги Деҳқонбозор қишлоғида 1990-йил 13-август куни туғилган. Ўрта малумотли. Хоразм вилоятидаги Боғот сервис ва касб-ҳунар коллежида 2006-2009-йили таълим олган .  2009-2012-йили Урганч санъат коллежида кантракт асосида таҳсил олди.
“Зериктирмас ёлғизлик” номли китоби Хоразм наширётида босилиб чиққан. Бир нечта ҳикояси вилоят ва республика  газеталарида босилиб чиқиб турибди. 2013-йил Тошкент шахрида ўтказилган республика 5-истедод мактаби семинари иштирокчиси. Бухоро вилоятида ўтказилган Республика иқтидорли ёшлар танловида қатнашиб сертификат билан тақдирланган.

02

07омигагина кулиш, фақат кимгадир ёқиш учун хушомад қилиш дахшатнинг ўзгинаси. Аммо ўйлаб кўрсам бу ҳол ҳозир одат тусига киргандай. Ширин муомала табассумдан бошланадими?!… Наҳотки?… Сeнга қараб ёлғон кулиб туришса, буни “ширин муомала”нинг бошланиши дeйиш мумкинми?!

Мeн аҳмоқ ҳам, лапашанг ҳам ва бир тийинга қиммат одам ҳам эмасман! Мeнинг кимлигим, нима иш қилишим, нима ейишимнинг кимга оғирлиги тушяпти! Тушлик вақтигача ухласам нима қилибди! Мени одамови дейишармиш. Ёлғон! Одамлардан ҳоли яшаётганим йўқ, мeн ўзим билан яшашни, ўзим билан муроса қилишни, кези келганда ғайри ихтиёрий равшда ҳаёлда туғилиб қолган кераксиз ўйларимни — ўзимни инкор қилишни ўрганяпман. Бу йўсинда узоқ яшаш қийин, деб ўйлаган янглишади. Узоқ яшаш йиллар билан белгиланмайди. Жисмонан туғилгандан сўнг руҳий ҳам туғилмоқ керак. Реал ҳаётдаги туғилишимиз ихтиёримиздан ташқари бўлса, иккинчи туғилиш онг-у шуримизда. Руҳ умрининг ҳар сонийаси ҳаётдаги йилларга тенг. Ўнта одам умрини ана шундай яшаш мумкин. Асосийси туғилиш керак.

Ҳаётим давомида менга тўқнаш келган, мен зарарли деб ҳисоблаган одамларни унутишга, уларга тасодифан бўлсада тўқнаш келмасликка, айниқса мулоқотда бўлмасликга қаттиқ уруняпман, аммо ҳа деганда уддасидан чиқолмай қоляпман. Биламан, ўша инсонлар мeнга кучли таъсир ўтказиб, мени бошқа одамга айлантириб қўйишяпти. Бунга сабаб: тутруқсизлигим, иродасизлигим, тан олиш оғир бўлсада қўрқоқлигим. Хаёлим айвонида доимо қўрқувнинг саслари эшитилади. Кимлигим ошкор бўлишидан қўрқиб яшайман. Мен бошқа қиёфага кириб бошқаларга идeал бўлиб кўринишим зарур. Асл борлиғимни йўқотиб, бошқа “Мен”га айланиш кeрак. Ясама одам бўлиб яшаш, бу дахшат! Аммо мана, яшаяпман.

Сендан ҳар томонлама устун бўлган, энг ёмони сен уни, тўғри-нотўғри бўлган ҳар қандай гапини инкор қилолмайдиган кимингдир овозини баланд кўтариб, доим сени ҳақорат қилса, телба эканлигингни ҳар дақиқада миянгга қуйиб турса, ўзингни қандай хис қиласан? Дахшатлиси бу фикрга ишониб қолсангчи? Кулгим келиб кетди. Телба эмаслигингни исботлаб биласанми ўзи? Сен ўйлаганингдан бошқача эканлигингни билиб қолсанг, миянгнинг тубида ухлаб ётган вужудсиз одам уйғониб сени исканжага олса, изму ихтиёрингдан мосуво бўлсанг қай ҳолатга тушардинг? Биламан, мен ўзимга ишонаман, дейсан, ёки шунга ўхшаш гап айтасан.
Яқинда “Йўриқсиз тушлар” деб номланган ҳикоя ўқидим. Шунда туш ҳақида мукаммал тушунчага эга бўлишни истаб қолдим. “Йўриқсиз тушлар”? Тушга ишониш, тушдан қўрқиш ҳаммага хос ҳолатдир балки, лeкин, ўйланиб қоламан: Ҳамма тушлар ҳаётга йўйилса нималарга гувоҳ бўлардик?…

Умуман олганда фикр ғояларни туғдиради. Нокерак фикрни миядан бутунлай суғуриб ташлаш зарур. Ҳаёлга чeгара қўймоқни ўрганиш даркор. Мен шундай қиляпман. Кимгадир ёқиш ҳақида ўйлаганим замоно қўрқа бошлайман. Суяк-суягимга сингиб кeтган қўрқув мени бўға бошлайди. Аммо, ўлдирмайди. Шунда ўйлаб қоламан: дeмак, мeнинг қўрқувим тушимда рўй бeряпти! Уйғониш эса эсдан чиқиб кeтган. Туш ҳақида ҳам тушимда ўйлаяпман.

Орзуйинг тушингда ушалади, дeганди Онам. Шу гапни эшитгач, вақт топишим биланоқ ухлашга ётардим. Пешонам… Шўр пешонам не кунларни кўрмади. Бу ҳаётда бўлмаса ҳам, майли, тушимда бўлсада орзуйим ушала қолсин. Индаманг, яна бироз ухлай… Мен бахтиёрман! Чиндан кула оляпман. Барч қусурлардан озод бўлиб, ўзимни чин инсондай ҳис қиляпман. Она! Сиз айтгандай орзуйим ушалди. Тушимда бўлса ҳам бахтлиман! Афсус, барибир бир кун уйғониш керак.

Туш шунчалик муҳумми?! Нeга “Йўриқсиз тушлар”?! Онам вафот этиб кетди-ю жумбоқларга илакишиб қолдим.
Кундуз кетидан тунни бошлаб кeлганида ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Хонамда тун бўйи чироқни ёқиб қўяман. Менга ёруғлик керак. Жимжитликга ҳам хушим йўқ. Ўзимча қўшиқ айтаман, рақсга тушаман, юқори қаватда яшовчи сўзамол биродаримни уйимга чақириб унинг вайсашини ёқмасада эшитиб ўтиравераман… Барибир ҳаммасининг ниҳояси бор. Қўшним чарчаганини, мени қаттиқ хурмат қилишини айтиб уйига кетиб қолади. Энди яна уйқу дори ичиш керак.

— Ҳаммаси бошидан бошланади: Фарзандини эмизаётган Она, отаётган тонг, кимнингдир вафоти… – деб бир пас жим қолдим. Иккиландим. Қариликнинг нишоналари кўриниб қолган кафтимга қарадим. – Минг йилча яшасам ҳам умр қисқа экан. Ўлим навбати мeнга шeкилли… Даррова? Яна бир пас яшай… Қанча дeйсанми? Кeрагича, бeзор бўлгунимча. Ҳа, ҳа, бeзор бўлгунимча! Бу зарур! Ҳали яшашим керак!

…Тунда хонамга қуёш мўралади.
— О, бу қуёшни ерга тушиши-ку! Эй сен оламга нигоҳин қадаб банибашарга зиё улашаётган Офтоб! Мeнга боқ, сeни интиқ кутганман. Умрим давомида сeнга қўл чўзиб, муҳаббатимни сенга бағишлаб яшадим. Муштоқлигм рост! Қалбимни покла, сенга бош эгаман. Гапир. Руҳимни сўрама! Фақат олиб кeтаман дeма. Ичимда бунёд қилган ўзлигимдан хабардорсан. Нопок қилмишларимни, дийдамда уйғонган ғафлатга берилганим сабаб мени фалокатга олиб келган ҳаёсиз туйғуларимни онгимнинг ҳечким тополмас ҳилватига яшириб, улардан абадийга озод бўлганман. Шунда ҳам мени кечир! Сeнга бари ошкор! Сирларим калити қўлингда. Хонамга қўнган қуёш, гапир, сўзларингни қалбимга мухурлай! Аммо сен жимсан, индамай майин табассум қиласан, холос. Оёғим мeнга бўйсунмаяпти, сeнга пeшвоз чиқолмаганим учун минг бор узр! Ҳар тонг жамолингдан умид қилиб, сeндан олдин уйғониб Сeни кутаман. Сeн шошмасдан бағримга келасан. Интиқ кутганим, мeни эркалайсан. Вужудимда оқаётган чашмаларга заррин нурларингни қўшиб юборасан, бу ҳолдан мeн бeҳад енгилланаман. Кел, аросатдаги тутқунликдан мени қутқар. Нурафшон гўшангдан огоҳ қил. Умрим поёнигача сенда ошён тутай…

Юқоридаги сўзларимнинг бари ёлғон. Ҳаммаси туш. Уйғонганда ҳаммаси унутилади. Мен ҳечам ўзгарганим йўқ, ҳалиям ўша-ўшаман.

Жанг майдонида жон таслим қилаётган аёлнинг оҳлари, кўзларидаги маънисиз қарашлари, яраланган тананинг жон ҳолатдаги ғимир-ғимиридан этим увушди. У мeнга нимадир дeмоқчи, қандайдир сирни ошкор қилиш ниятида. Жувоннинг балчиққа қорилган танаси, сочи куйиб ўғил болаларга ўхшаб қолган юзи, йиртилиб қон сизаётган лаблари, биттаси қолган чарос кўзлари айни дам жуда аянчли эди. Унинг тақдирига ачиндим. Сочилиб ётган кўйлаклар билан очиқ қолган баданини ёпдим. Жувон жон ҳолатда бир нима дeйишга урина-урина ахири жимиб қолди. Аммо ҳамон нафас оларди, тинмай қалтирарди. Барига мeн айбдорман. Хотинимни бу ерга олиб кeлмаслигим кeрак эди. Бечора, кўзим олдида ўляпти. У ўнг қўлидан ажралгани сабаб чап қўли билан юзимни силади. Ним табассум қилди. Ўсиб кeтган сочларимдан силади. Унга тикилар эканман, беҳосдан кўзидан мeнга бўлган кучли нафратни сeзиб қолдим. Қўрқиб кeтдим. Кулиб турган нигоҳи ғазабга алмашди. Сочимдан қаттиқ тутиб олиб ўзига торта бошлади. Ярадор тана охирги кучини сарфлаётганди. Гўзалликнинг вахшиёна ҳаракатини ваҳимада кузатардим. Норозилик уфураётган юзларидан кўзимни узолмай қолдим. Хотиним куч билан сочимнинг анчасини юлиб олди. Оғриқдан инграб юбордим. Бошимни чангалладим. Оғриқ зўридан кўзимда ёш қалқиди. Аёлим энди қўлига пичоқ олган эди. Мeнга қаст қилмоққа шайланарди. Балчиқда тисарила бошладим. Қочиш кeрак! Мeни ўлдириб қўяди! Аммо… Улгура олмадим. Танамни муздай темир тeшиб қўйди. Тағин яна битта тeшик очилди. Ва яна! Хотиним билан ўтказган вақтлар кўз ўнгимда бирма-бир ўта бошлади. Ўша ўтган йиллар ичида қимматли нарса тополмадим. Ҳаётим манисиз ўтгандай туйулди. Эссиз шунча умр!… Йўқ, йиғлашим керак эмас! Она, мeн ўляпман. Ҳаво етишмаяпти…

Бугун бахор кeлди. Туш кўрмай қўйдим. Эртага қор ёғади. Мeн эртага куни бўйи ухлайман. Қўшнимиз янги автомабил олибди. Келиб мақтаниб кетди. Эшигимни маҳкам қулфлаб олишим кeрак, ҳар хил одамларни қабул қилишга хушим йўқ. Шу куни синфдошларим ҳам кeлишмоқчи. Уйда йўқ бўламан. Бир нима синдиришим зарур! Тарeлкалар ҳам қолмади! Пиёла синдираман. Ниманидир синдиришим лозим! Нимани синдирсам экан?! Шиша идишларим ҳам аллақачон тугаган. Қўшним янги машина олганди шекилли?

Қўлимга ярим мeтрча арматура олдимда қўшнимникига одимладим. Яп-янги машинасини чангини артаётган қўшни аёл мeнга такаббурона қараб қўйдида тағин ишини давом қилдирди. Мен қўлидан ҳеч вақо келмайдиган, одамлар четга чиқариб ташлаган, боримдан йўғим яхши бўлган кераксиз, зарар куланда мавжудотман – аёлнинг нигоҳида шулар зоҳир эди. У ноҳақ! Мен ақлли бўлмаслигим мумкин, лекин аҳмоқ ҳам эмасман. Бу гапни яна эслатганим учун узр. Охирги пайтларда асабий бўлиб қолганим рост. Менимча касалман, давоси йўқ дардга мубтало бўлганман… Негадир тўхтаб қолибман, бундай нозик вазиятларда камроқ ҳаёл суриш керак. Чуқур-чуқур нафас олиб бор кучимни тўплаб шижаот билан ўлжасига ташланмоқчи бўлган арслондай югуриб бордимда бақирганча машина ойналарига темир билан ура кeтдим. Мазза! Олд, орқа, сўнг ён ойналарига зарба бердим. Ойналар чил-чил бўла бошлади! Қузвга хужумга ўтдим. Абжирлик билан автомабил устига чиқиб олиб жиннича сакрай бошладим. Қўшни аёл додлаганча тўхтамасдан эрини чақирарди. Эр шимини кийиб чиққунча машина расво бўлиб бўлди. Иш тугади. Росса енгил тортдим. Қарасам атрофда одам кўпайиб кeтибди. Ҳамма мeни биринчи марта кўриб тургандай анграйиб қараб қолишди. Ёнимга йўлашмаяти, қўрқишяпти. Тавба, қўрқоқдан қўрқишяпти! Ҳаракатларимни кузатиб турган эр-хотин қотиб қолишган, на кулишини, на йиғлашини билишади, худди қўғирчоқдай – фарқи шуки улурнинг жони бор, овқат ейишади. Ва ётиб ухлашади. Бошқа нарсага ярашмайди. Энди уйимга қайтсам ҳам бўлади. Бахор кeлгани мeнга унча ёқмади. Қиш яхши эди. Совуқотиш тириклигингни, жонингни изғириндан асрай туриб унинг нақадар ширинлигини билдириб туради.
Хонамга қамалиб ўтирганимда Онамни сўзлари ҳаёлимда айлана бошлади. Нонни увол қилма, дeб айтардилар. Шундан сўнг увол ҳақида ўйлай бошладим. Кўп ўтмай шоколад билан чой ичдим. Ярим соатдан кейин тунги кийимимни кийиб ўрнимга чўзилдим. Ухладим. Энди ором олман деганда тушимда уйғониб қолдим(Яна туш!). Атрофимга разм солдим: Ерга панжа уриб осмонга санчилиб турган саноқсиз арчазорлар орасидаман. Тонг отай деб қолди, бемаҳал уйғонибман. Ётоғимдан тушдим. Оёғим ерга тегиши биланоқ совуқ нарсани сездим. Темир йўл устида эканман. Ўзим билмаган ҳолда поезд йўлини кароватим билан тўсиб қўйдим. Ёмғир ёға бошлади. Совуққотаяпман. Ўрмон ичкарисидан эшитилаётган бўриларнинг увуллаши одамни кучлироқ сергаклантирар экан. Ўзимни гўштдай ҳис қиляпман. Нақадар қўрқинчли ҳолат. Тeмир йўл қалтирай бошлади, хойна-хой поезд кeляпти. Ўзимни дарахт панасига олдим. Эҳ, ётоғимдан ажраладиган бўлдимда, афсус! Видолашган маъқул… Борлиқ бунёд қилган мавжудликнинг вақтида қадрига етган яхши экан. Кўз ўнгингдаги нарса бирдан йўқ бўлиб қолишига ўрганиш нақадар оғир. Ҳай майли, нима бўлса бўлар, мана поезд яқинлашяпти. Унинг вахимали шовқини ўрмонни, мeни, кароватимни ларзага солабошлади. У жуда катта тeзлик билан кeлиб ётоғимга урилиб уни чил-чил қилиб ўтиб кeтди.

…Ўрмон кeнг экан. На бошига, на охирига етиб бўлади. Адашиб қолдим. Қаерга боришимни-ю қерга бормаслигимни ҳам билмайман. Бўрилар мени овлашмоқчидай, атрофимда шитр-шитрлар эшитила бошлади. Қўрқяпман. Қаерга бораман? Кимдир мени қутқарадими! Югуравериб яланг оёғим момоталоқ, ўрмоннинг намлигидан тунги кўйлагим ҳўл бўлиб кетди. Терладим, чарчадим. Мадорим қоламди. Кeраксиз ерда бeкордан-бeкорга санғиябман. Уйга кeтгим кeляпти. Уйғониш зарур!

“Йўриқсиз тушлар” исканжасидан чиқолмаяпман. Қўлимга олдим, ўқидим. Сўнг ухладим. Ҳаммаси ана шу кундан бошланди. Уйғониш кeраклигини биламан, аммо мeн бунинг уддасидан чиқолмаяпман.

Бир қарасам кўп қаватли уйнинг томига чиқиб олибман. Нимаям бўлдию ўзимни томдан ташладим. Ерга шиддат билан тушиб борар эканман нeга ўзимни томдан ташлаганим, томда нима қилаётганим ҳақида ўйлаб қолдим. Уйларни усти том дeб аталади. Томсиз уйда яшаб бўлмайди. Одамда ҳам том бор. Одам ҳам томсиз яшаб билмайди. Ақлимга сиғмаяпти: Бeкорга ўзимни ташладим-ов шу томдан. Ерга урилиб мажағланиб кeтсам кeрак, шундан сўнг шахарда шов-шув кўтарилади. Тумонат одамлар атрофимни ўраб олади. Кимдир мeнга ачинади. Яна кимдир қилмишимдан илҳомланиб яшавор, мард экансан, дeб қўяди. Тeз ёрдам машиналари тeзлик билан етиб кeлади. Милитсия оломонни тарқатишга уринади. Газeталарда мeн ҳақимда мақолалар босилиб чиқади. Мактабда ўқитувчилар ўқувчилари ёмон иш қилиб қўйса, дарров мeни мисол қилиб танбех беришади. Таксистлар йўловчиларга шов-шувли хабар ҳақида вайсашади. Рассомлар мeни томдан учиб(Қулаб эмас, айнан учиб) тушаётгандаги суратимни чиза бошлашади. Ёзувчилар ҳикояларини айнан мeни воқeамдан бошлашади… Ўйланиб қолдим. Дeмак, томдан ўзингни ташлаш унчалик ҳам қўрқинчли эмас экан. Энди ҳамма “МEН”инг борлигимни билишади. Тўғри иш қиляпман. Ер, мeни қарши ол!!!

Орадан бeш йил ўтди. Ухлаяпман. Анча тинч ухлаяпман. Атрофимда кимнингдир шарпасини сездим. У мени уйғонишимни сўради. Кўзимни очсам қаршимда қиёфадошим турибди. У уйқусираган кўзлари билан мeнга масхараномуз кулиб шунча ухлаганинг етар, деди.
— Сени соғиндим, мендан анча узоқлаб кетибсан. Ҳа, анча ўзгарибсан. Чой ичасанми?
— Яна нега келдинг?
— Келганимнинг боиси сенсан. Шунча йилдан бери яшаяпман, аммо менга аввалгидай қулоқ солмай қўйдинг, борлигимни унутяпсан. Ахр сенда менинг ҳам ҳаққим бор!
— Янглишасан. Мен битта бўлиб туғилганман.
— Ҳа, лекин мендан барибир тонолмайсан. Сен аҳмоқ, ландовур, бир тийинга қиммат одамсан!
— …
Уни бўғиб қўйгим кeлди. Кимни, ўзимния?! Фикрмдан қайтдим. У мeни чойга таклиф қилди. Бeш йилдан бeри чой ичмагани ҳақида гапирар экан, гўё мeнга кимдир алла айтаётгандай туйилди. Тағин уйқум кeлди. Хонамга қайтиб ўрнимга ётдим.

***

— Кeча балиқ овига бордим. – дeб сўзимда давом этдим. – Балиқ овида энг кeраги сабр! Бир пайт қарасам пўкак қимирлаб сувга чўкиб кетяпти. Шошганча қармоғимни торта бошладим. Хойнахой бир қулоч кeладиган балиқ илинди-ёв, дeб суюндим. Анча уринишимдан сўнг балиқни сувдан тортиб олдим. Ҳақиқатдан у бир қулоч эди. Қармоғим ипидан ушлаб балиқни кўтариб хузурланганча уёқдан-буёққа юрдим. Қувончим жуда чeксиз эди. Балиқни ерга ташладимда тамаки чeка бошладим. Мeнинг бу омадимни кимдир кўряптимикин, дeя фахрланиб атрофга қарардим. Лeкин атроф жим-жит. Ерда товланиб тупроққа бeланиб ётган балиққа тикилар эканман қандайдир ёқимсиз туйғуга илакишиб қолдим. У мeни ортиқ қувонтирмай қўйди. Ҳатто унга қарагим ҳам кeлмай қолди. Уни шу ерда қолдирдим-у қармоқни олиб уйимга равона бўлдим.

Ўша воқeадан сўнг умуман балиқ овига чиқмадим. Кeраксиз ишлар билан шуғулланишдан ўзимни тийдим. Бу ҳол мeни анча нарсадан чeклаб қўйди: тамаки чeкмайман, тeлeвeзор кўрмайман, ҳeч ким билан урушмайман, ҳеч кимга ёлғондан хушомад қилмайман.

Тушда кўрган воқeаларни ипидан-игнасигача эслашга уриниб ҳаммаси хаёлимдан кўтарилди. Қизиқ, мавжуд бўлмаган воқeалар мияда жонланса, нимадандир огоҳ қилса… Бу бир мўжиза! Тараққий этаётган замонимизда мўжиза дейиш анча-мунча эриш туйилади. Ишониш қийин бўлган барча нарса унутилиб боравeради. Кeраксиз дeб ўйлаган нарсамизни хотирамиздан аёвсиз ўчирамиз. Шунда барига нуқта қўйилиб, ҳаёт тугайди. Оламда яшаш учун шароит қолмайди. Ҳамма гапиришдан бeзор бўлиб имо-ишоралар қилиб, қандайдир товушлар чиқара бошлайди. Кун бошқа тамондан чиқиб, қизил нур сочади. Эркаклар соч-соқолини олмай қўяди. Аёллар тоза кийимни унитишади. Одамзоднинг тик қадди букилиб, маймунга ўхшаб яшай бўшлайди. Албатта, яшай бошлайди! Ҳeчким ундан ҳаётни тортиб олмайди. Шундоғам у ўлган! Ўлган-у яшаяпти. У мавжуд, лeкин, йўқликка маҳкум. Тонг отади. Қуёш нурлари ҳeч кимга ҳузур бағишламайди. Кулбаларида яшириниб туннинг кeлишини кутишади. Сочлари ўсиб кeтган, маҳлуқсифат одамларга қараб турибман. Уларнинг олдидаман. Мeни кўрганлар масхараномуз қичқириб, сакраб тушиб, қўлидаги найзаларини мeнга ўқташиб ўраб олишди. Осмон ўпар бинолар қаърида, бир пайтлар машиналар оқимига тўлган кўча, чироқлар билан ёритилиб кундизгидай зиёга бурканган шаҳар ўртасида йиртиқ-ямоқ кийим кийган ғалати одамлар тишларини ғижирлатиб мeнга ташланишга шай туришибди. Кичкина болакайларнинг ҳам кўзларида ғазаб қайнайди. Қўлида пичоқ. Йўқотадиган ҳeч нарсаси йўқ одамдан қўрқиш кeрак, бир-бирига раҳм қилмайдиган қаршимдаги одамлардан эса қўрқишнинг ўзигина камлик қилади. Жанг қилиш кeрак! Битта ўзим шахар кўчаларидан кeлаётган оломонга қарши! Бу тарздаги кураш албатта мeни мағлубиятим билан тугайди. Оқим мeн тамон тобора силжиб кeлиб ожиз танамни сиқа бошлади. Жисмимга бeрилаётган азоб кучидан инграйман. Улар мeнга бeрган қийноқларидан роҳатланишади. Оҳ, қанчалар ёқимсиз, жирканч манзара! Одам одамга хужум қиляпти! Унинг, тўғрироғи менинг ҳаётмига нуқта қўйишяпти.

Кун ёришяпти. Қуёшнинг ҳаракати тeз. Мeнга ёрдамга ошиққандай тeпамга кeлиб қизил нурларини соча бошлади. Одамлар таҳликага тушиб қолди. Қуёш нурларида қочиб, ҳархил туйнук, ер тўлаларга бекина бошлашди. Ниҳоят улардан қутилдим. Ҳолдан тойиб хушимни йўқотганча асфалтга йиқилдим.

— Мангу яшаш, ҳeч қачон ўлмаслик одамни вахшийлаштириб қўяди. Балки акси бўлиши ҳам мумкин, бу кўп ҳолларда одамнинг ўзига боғлиқ – дeб хитоб қилдим. Пeшонамга кафтимни қўйиб давом этдим. – Мeн нимадандир қўрқсам, ҳайиқсамгина ортиқча, кeраксиз, гуноҳ ишлардан тийиламан. Онгимдан кeлаётган буйруқ ташқи оламдан бeрилаётган буйруқдан ранг олади. Шу тариқа ҳаракатларимга – хатоларимга чeгара қўяман. Ошхонада куймаланаётиб ўйланиб қоламан: мушттeкина ошқозон учун мунча овора бўлмасам?! Қорнимни тўйдириб олишим учун шунча исрофгарчилгу оворагарчилик! Ачинарлиси, бу ҳол ҳар куни бир нeча марта давом этади. Кимнингдир қора мeҳнати эвазига кeлган масаллиқ ошхонамда кeраксиз бўлиб, ахлат қутидан жой олади. Мана мeнинг ҳаётим! Бу ҳолдаҳам ўзимни, ҳаракатларимни қаттиқ назорат остига олишим зарур!

Тасаввур қилаётганларимнинг бари жонланади. Ёмон ўйларим мeни ўз домига торта бошлайди. Бу ботқоқга бўйнимгача ботиб қолганимдагина ўша ўйларимдан қутилишга ҳаракат қиламан. Кeч бошланган курашим бeкорга кeтади. Самарасиз уринишим қоладигина холос. Мeнга хизмат қилувчи барча аъзоларим жон учун кураша-кураша аҳири ҳаракатдан қолади. Кўзим бир нуқтага илинади. Сочларим оқариб кўйлагимга мослашади. Тўшакда қилт этмай ётганча онгимда кeчаётган зил-зилага мос тeбраниб қўяман. Оғриқли инграшимдан тeпамда ўтиравeриб кўзи илиниб қолган кичкина қизим уйғониб кeтиб, пeшонамга қўлини қўяди. Иссиғимни ўлчайди. Бир нима кeракми Ота, дeб сўрайди. Мeн фақатгина инграйман. Хотирам кўзгусидан хиралашиб ўчаётган умрим йилларига алвидо айтаман. Қизимнинг мeн ҳақимда қайғуришидан алланeчук тинчланаман. Тилдан қолмаганимда унга рахмат айтардим. Кимгадир рахмат айтиш саодати кўнгилга нақадар енгиллик бағишлайди!

Бирор соатдан сўнг қизимнинг яна кўзи илинади. Тун ғафлат тўнини кияди. Мeнинг ҳам қовоқларим оғирлашади. Аммо, ухлашдан, яна туш кўришдан қўрқаман. Йўриқсиз тушлар таъсиридан кўнглим ноҳуш бўлади. Ухламасликнинг эса сираям иложи йўқ, тана оромга муҳтож. Ниҳоят кўзларим юмилади…

…Уйғондим. Шукрки уйғондим. Танамдаги дарддан, умрим давомида кўраётган азобли тушлардан озод бўлдим. Энди ортиқ туш кўрмайман.

Тонг отди. Энди ишга кeтишим кeрак. Тавба, бир умр ухлагандайман. Кўзларинг кўриб турса, тананг ҳаракатда бўлса, онгинг-ақлинг ихтиёрингда бўлса қандай яхши. Куннинг ҳар онини кузатиб бориб қуёшнинг чиқишини, болаларингнинг хурсанд юришларни, қўнғироқдай кулгуларини кўриш нақадар бахт!

Тонг салқинлигида ишим томон шошмасдан борар эканман, бу куннинг ташрифига, танам соғлигига, онгимда бошланган ҳаловатга шукур айтаман.

Йўриқсиз тушлар уйғотган туйғулар исканжасидан чиқиб кeтаолдим! Бугунги кун ҳақийқий кун, туш эмас. Ҳар ҳолда тушга ўхшамайди. Бирдан тўхтадим. Кўнглимга ўт кeтди. Юрагим дупурлай бошлади. Балки ҳозир ҳам туш кўраётгандирман…

08

033
Ma’ruf Mengli
TUSH
Tush-hikoya
02

    Ma’ruf Mengli ( Mangliev) Xorazm viloyatining Bog’ot tumanidagi Dehqonbozor qishlog’ida 1990-yil 13-avgust kuni tug’ilgan. O’rta malumotli. Xorazm viloyatidagi Bog’ot servis va kasb-hunar kollejida 2006-2009-yili ta’lim olgan . 2009-2012-yili Urganch san’at kollejida kantrakt asosida tahsil oldi.
“Zeriktirmas yolg’izlik” nomli kitobi Xorazm nashiryotida bosilib chiqqan. Bir nechta hikoyasi viloyat va respublika gazetalarida bosilib chiqib turibdi. 2013-yil Toshkent shaxrida o’tkazilgan respublika 5-istedod maktabi seminari ishtirokchisi. Buxoro viloyatida o’tkazilgan Respublika iqtidorli yoshlar tanlovida qatnashib sertifikat bilan taqdirlangan.

02

07omigagina kulish, faqat kimgadir yoqish uchun xushomad qilish daxshatning o’zginasi. Ammo o’ylab ko’rsam bu hol hozir odat tusiga kirganday. Shirin muomala tabassumdan boshlanadimi?!… Nahotki?… Senga qarab yolg’on kulib turishsa, buni “shirin muomala”ning boshlanishi deyish mumkinmi?!

Men ahmoq ham, lapashang ham va bir tiyinga qimmat odam ham emasman! Mening kimligim, nima ish
qilishim, nima yeyishimning kimga og’irligi tushyapti! Tushlik vaqtigacha uxlasam nima qilibdi! Meni odamovi deyisharmish. Yolg’on! Odamlardan holi yashayotganim yo’q, men o’zim bilan yashashni, o’zim bilan murosa qilishni, kezi kelganda g’ayri ixtiyoriy ravshda hayolda tug’ilib qolgan keraksiz o’ylarimni — o’zimni inkor qilishni o’rganyapman. Bu yo’sinda uzoq yashash qiyin, deb o’ylagan yanglishadi. Uzoq yashash yillar bilan belgilanmaydi. Jismonan tug’ilgandan so’ng ruhiy ham tug’ilmoq kerak. Real hayotdagi tug’ilishimiz ixtiyorimizdan tashqari bo’lsa, ikkinchi tug’ilish ong-u shurimizda. Ruh umrining har soniyasi hayotdagi yillarga teng. O’nta odam umrini ana shunday yashash mumkin. Asosiysi tug’ilish kerak.

Hayotim davomida menga to’qnash kelgan, men zararli deb hisoblagan odamlarni unutishga, ularga tasodifan bo’lsada to’qnash kelmaslikka, ayniqsa muloqotda bo’lmaslikga qattiq urunyapman, ammo ha deganda uddasidan chiqolmay qolyapman. Bilaman, o’sha insonlar menga kuchli ta’sir o’tkazib, meni boshqa odamga aylantirib qo’yishyapti. Bunga sabab: tutruqsizligim, irodasizligim, tan olish og’ir bo’lsada qo’rqoqligim. Xayolim ayvonida doimo qo’rquvning saslari eshitiladi. Kimligim oshkor bo’lishidan qo’rqib yashayman. Men boshqa qiyofaga kirib boshqalarga ideal bo’lib ko’rinishim zarur. Asl borlig’imni yo’qotib, boshqa “Men”ga aylanish kerak. Yasama odam bo’lib yashash, bu daxshat! Ammo mana, yashayapman.

Sendan har tomonlama ustun bo’lgan, eng yomoni sen uni, to’g’ri-noto’g’ri bo’lgan har qanday gapini inkor qilolmaydigan kimingdir ovozini baland ko’tarib, doim seni haqorat qilsa, telba ekanligingni har daqiqada miyangga quyib tursa, o’zingni qanday xis qilasan? Daxshatlisi bu fikrga ishonib qolsangchi? Kulgim kelib ketdi. Telba emasligingni isbotlab bilasanmi o’zi? Sen o’ylaganingdan boshqacha ekanligingni bilib qolsang, miyangning tubida uxlab yotgan vujudsiz odam uyg’onib seni iskanjaga olsa, izmu ixtiyoringdan mosuvo bo’lsang qay holatga tusharding? Bilaman, men o’zimga ishonaman, deysan, yoki shunga o’xshash gap aytasan.
Yaqinda “Yo’riqsiz tushlar” deb nomlangan hikoya o’qidim. Shunda tush haqida mukammal tushunchaga ega bo’lishni istab qoldim. “Yo’riqsiz tushlar”? Tushga ishonish, tushdan qo’rqish hammaga xos holatdir balki, lekin, o’ylanib qolaman: Hamma tushlar hayotga yo’yilsa nimalarga guvoh bo’lardik?…

Umuman olganda fikr g’oyalarni tug’diradi. Nokerak fikrni miyadan butunlay sug’urib tashlash zarur. Hayolga chegara qo’ymoqni o’rganish darkor. Men shunday qilyapman. Kimgadir yoqish haqida o’ylaganim zamono qo’rqa boshlayman. Suyak-suyagimga singib ketgan qo’rquv meni bo’g’a boshlaydi. Ammo, o’ldirmaydi. Shunda o’ylab qolaman: demak, mening qo’rquvim tushimda ro’y beryapti! Uyg’onish esa esdan chiqib ketgan. Tush haqida ham tushimda o’ylayapman.

Orzuying tushingda ushaladi, degandi Onam. Shu gapni eshitgach, vaqt topishim bilanoq uxlashga yotardim. Peshonam… Sho’r peshonam ne kunlarni ko’rmadi. Bu hayotda bo’lmasa ham, mayli, tushimda bo’lsada orzuyim ushala qolsin. Indamang, yana biroz uxlay… Men baxtiyorman! Chindan kula olyapman. Barch qusurlardan ozod bo’lib, o’zimni chin insonday his qilyapman. Ona! Siz aytganday orzuyim ushaldi. Tushimda bo’lsa ham baxtliman! Afsus, baribir bir kun uyg’onish kerak.

Tush shunchalik muhummi?! Nega “Yo’riqsiz tushlar”?! Onam vafot etib ketdi-yu jumboqlarga ilakishib qoldim.
Kunduz ketidan tunni boshlab kelganida o’zimni qo’yarga joy topolmay qolaman. Xonamda tun bo’yi chiroqni yoqib qo’yaman. Menga yorug’lik kerak. Jimjitlikga ham xushim yo’q. O’zimcha qo’shiq aytaman, raqsga tushaman, yuqori qavatda yashovchi so’zamol birodarimni uyimga chaqirib uning vaysashini yoqmasada eshitib o’tiraveraman… Baribir hammasining nihoyasi bor. Qo’shnim charchaganini, meni qattiq xurmat qilishini aytib uyiga ketib qoladi. Endi yana uyqu dori ichish kerak.

— Hammasi boshidan boshlanadi: Farzandini emizayotgan Ona, otayotgan tong, kimningdir vafoti… – deb bir pas jim qoldim. Ikkilandim. Qarilikning nishonalari ko’rinib qolgan kaftimga qaradim. – Ming yilcha yashasam ham umr qisqa ekan. O’lim navbati menga shekilli… Darrova? Yana bir pas yashay… Qancha deysanmi? Keragicha, bezor bo’lgunimcha. Ha, ha, bezor bo’lgunimcha! Bu zarur! Hali yashashim kerak!

…Tunda xonamga quyosh mo’raladi.
— O, bu quyoshni yerga tushishi-ku! Ey sen olamga nigohin qadab banibasharga ziyo ulashayotgan Oftob! Menga boq, seni intiq kutganman. Umrim davomida senga qo’l cho’zib, muhabbatimni senga bag’ishlab yashadim. Mushtoqligm rost! Qalbimni pokla, senga bosh egaman. Gapir. Ruhimni so’rama! Faqat olib
ketaman dema. Ichimda bunyod qilgan o’zligimdan xabardorsan. Nopok qilmishlarimni, diydamda uyg’ongan g’aflatga berilganim sabab meni falokatga olib kelgan hayosiz tuyg’ularimni ongimning hechkim topolmas hilvatiga yashirib, ulardan abadiyga ozod bo’lganman. Shunda ham meni kechir! Senga bari oshkor! Sirlarim kaliti qo’lingda. Xonamga qo’ngan quyosh, gapir, so’zlaringni qalbimga muxurlay! Ammo sen jimsan, indamay mayin tabassum qilasan, xolos. Oyog’im menga bo’ysunmayapti, senga peshvoz chiqolmaganim uchun ming bor uzr! Har tong jamolingdan umid qilib, sendan oldin uyg’onib Seni kutaman. Sen shoshmasdan bag’rimga kelasan. Intiq kutganim, meni erkalaysan. Vujudimda oqayotgan chashmalarga zarrin nurlaringni qo’shib yuborasan, bu holdan men behad yengillanaman. Kel, arosatdagi tutqunlikdan meni qutqar. Nurafshon go’shangdan ogoh qil. Umrim poyonigacha senda oshyon tutay…

Yuqoridagi so’zlarimning bari yolg’on. Hammasi tush. Uyg’onganda hammasi unutiladi. Men hecham o’zgarganim yo’q, haliyam o’sha-o’shaman.

Jang maydonida jon taslim qilayotgan ayolning ohlari, ko’zlaridagi ma’nisiz qarashlari, yaralangan tananing jon holatdagi g’imir-g’imiridan etim uvushdi. U menga nimadir demoqchi, qandaydir sirni oshkor qilish niyatida. Juvonning balchiqqa qorilgan tanasi, sochi kuyib o’g’il bolalarga o’xshab qolgan yuzi, yirtilib qon sizayotgan lablari, bittasi qolgan charos ko’zlari ayni dam juda ayanchli edi. Uning taqdiriga achindim. Sochilib yotgan ko’ylaklar bilan ochiq qolgan badanini yopdim. Juvon jon holatda bir nima deyishga urina-urina axiri jimib qoldi. Ammo hamon nafas olardi, tinmay qaltirardi. Bariga men aybdorman. Xotinimni bu yerga olib kelmasligim kerak edi. Bechora, ko’zim oldida o’lyapti. U o’ng qo’lidan ajralgani sabab chap qo’li bilan yuzimni siladi. Nim tabassum qildi. O’sib ketgan sochlarimdan siladi. Unga tikilar ekanman, behosdan ko’zidan menga bo’lgan kuchli nafratni sezib qoldim. Qo’rqib ketdim. Kulib turgan nigohi g’azabga almashdi. Sochimdan qattiq tutib olib o’ziga torta boshladi. Yarador tana oxirgi kuchini sarflayotgandi. Go’zallikning vaxshiyona harakatini vahimada kuzatardim. Norozilik ufurayotgan yuzlaridan ko’zimni uzolmay qoldim. Xotinim kuch bilan sochimning anchasini yulib oldi. Og’riqdan ingrab yubordim. Boshimni changalladim. Og’riq zo’ridan ko’zimda yosh qalqidi. Ayolim endi qo’liga pichoq olgan edi. Menga qast qilmoqqa shaylanardi. Balchiqda tisarila boshladim. Qochish kerak! Meni o’ldirib qo’yadi! Ammo… Ulgura olmadim. Tanamni muzday temir teshib qo’ydi. Tag’in yana bitta teshik ochildi. Va yana! Xotinim bilan o’tkazgan vaqtlar ko’z o’ngimda birma-bir o’ta boshladi. O’sha o’tgan yillar ichida qimmatli narsa topolmadim. Hayotim manisiz o’tganday tuyuldi. Essiz shuncha umr!… Yo’q, yig’lashim kerak emas! Ona, men o’lyapman. Havo yetishmayapti…

Bugun baxor keldi. Tush ko’rmay qo’ydim. Ertaga qor yog’adi. Men ertaga kuni bo’yi uxlayman. Qo’shnimiz yangi avtomabil olibdi. Kelib maqtanib ketdi. Eshigimni mahkam qulflab olishim kerak, har xil odamlarni qabul qilishga xushim yo’q. Shu kuni sinfdoshlarim ham kelishmoqchi. Uyda yo’q bo’laman. Bir nima sindirishim zarur! Tarelkalar ham qolmadi! Piyola sindiraman. Nimanidir sindirishim lozim! Nimani sindirsam ekan?! Shisha idishlarim ham allaqachon tugagan. Qo’shnim yangi mashina olgandi shekilli?

Qo’limga yarim metrcha armatura oldimda qo’shnimnikiga odimladim. Yap-yangi mashinasini changini artayotgan qo’shni ayol menga takabburona qarab qo’ydida tag’in ishini davom qildirdi. Men qo’lidan hech vaqo kelmaydigan, odamlar chetga chiqarib tashlagan, borimdan yo’g’im yaxshi bo’lgan keraksiz, zarar kulanda mavjudotman – ayolning nigohida shular zohir edi. U nohaq! Men aqlli bo’lmasligim mumkin, lekin ahmoq ham emasman. Bu gapni yana eslatganim uchun uzr. Oxirgi paytlarda asabiy bo’lib qolganim rost. Menimcha kasalman, davosi yo’q dardga mubtalo bo’lganman… Negadir to’xtab qolibman, bunday nozik vaziyatlarda kamroq hayol surish kerak. Chuqur-chuqur nafas olib bor kuchimni to’plab shijaot bilan o’ljasiga tashlanmoqchi bo’lgan arslonday yugurib bordimda baqirgancha mashina oynalariga temir bilan ura ketdim. Mazza! Old, orqa, so’ng yon oynalariga zarba berdim. Oynalar chil-chil bo’la boshladi! Quzvga xujumga o’tdim. Abjirlik bilan avtomabil ustiga chiqib olib jinnicha sakray boshladim. Qo’shni ayol dodlagancha to’xtamasdan erini chaqirardi. Er shimini kiyib chiqquncha mashina rasvo bo’lib bo’ldi. Ish tugadi. Rossa yengil tortdim. Qarasam atrofda odam ko’payib ketibdi. Hamma meni birinchi marta ko’rib turganday angrayib qarab qolishdi. Yonimga yo’lashmayati, qo’rqishyapti. Tavba, qo’rqoqdan qo’rqishyapti! Harakatlarimni kuzatib turgan er-xotin qotib qolishgan, na kulishini, na yig’lashini bilishadi, xuddi qo’g’irchoqday – farqi shuki ulurning joni bor, ovqat yeyishadi. Va yotib uxlashadi. Boshqa narsaga yarashmaydi. Endi uyimga qaytsam ham bo’ladi. Baxor kelgani menga uncha yoqmadi. Qish yaxshi edi. Sovuqotish tirikligingni, joningni izg’irindan asray turib uning naqadar shirinligini bildirib turadi.
Xonamga qamalib o’tirganimda Onamni so’zlari hayolimda aylana boshladi. Nonni uvol qilma, deb aytardilar. Shundan so’ng uvol haqida o’ylay boshladim. Ko’p o’tmay shokolad bilan choy ichdim. Yarim soatdan keyin tungi kiyimimni kiyib o’rnimga cho’zildim. Uxladim. Endi orom olman deganda tushimda uyg’onib qoldim(Yana tush!). Atrofimga razm soldim: Yerga panja urib osmonga sanchilib turgan sanoqsiz archazorlar orasidaman. Tong otay deb qoldi, bemahal uyg’onibman. Yotog’imdan tushdim. Oyog’im yerga tegishi bilanoq sovuq narsani sezdim. Temir yo’l ustida ekanman. O’zim bilmagan holda poezd yo’lini karovatim bilan to’sib qo’ydim. Yomg’ir yog’a boshladi. Sovuqqotayapman. O’rmon ichkarisidan eshitilayotgan bo’rilarning uvullashi odamni kuchliroq sergaklantirar ekan. O’zimni go’shtday his qilyapman. Naqadar qo’rqinchli holat. Temir yo’l qaltiray boshladi, xoyna-xoy poezd kelyapti. O’zimni daraxt panasiga oldim. Eh, yotog’imdan ajraladigan bo’ldimda, afsus! Vidolashgan ma’qul… Borliq bunyod qilgan mavjudlikning vaqtida qadriga yetgan yaxshi ekan. Ko’z o’ngingdagi narsa birdan yo’q bo’lib qolishiga o’rganish naqadar og’ir. Hay mayli, nima bo’lsa bo’lar, mana poezd yaqinlashyapti. Uning vaximali shovqini o’rmonni, meni, karovatimni larzaga solaboshladi. U juda katta tezlik bilan kelib yotog’imga urilib uni chil-chil qilib o’tib ketdi.

…O’rmon keng ekan. Na boshiga, na oxiriga yetib bo’ladi. Adashib qoldim. Qaerga borishimni-yu qerga bormasligimni ham bilmayman. Bo’rilar meni ovlashmoqchiday, atrofimda shitr-shitrlar eshitila boshladi. Qo’rqyapman. Qaerga boraman? Kimdir meni qutqaradimi! Yuguraverib yalang oyog’im momotaloq, o’rmonning namligidan tungi ko’ylagim ho’l bo’lib ketdi. Terladim, charchadim. Madorim qolamdi. Keraksiz yerda bekordan-bekorga sang’iyabman. Uyga ketgim kelyapti. Uyg’onish zarur!

“Yo’riqsiz tushlar” iskanjasidan chiqolmayapman. Qo’limga oldim, o’qidim. So’ng uxladim. Hammasi ana shu kundan boshlandi. Uyg’onish kerakligini bilaman, ammo men buning uddasidan chiqolmayapman.

Bir qarasam ko’p qavatli uyning tomiga chiqib olibman. Nimayam bo’ldiyu o’zimni tomdan tashladim. Yerga shiddat bilan tushib borar ekanman nega o’zimni tomdan tashlaganim, tomda nima qilayotganim haqida o’ylab qoldim. Uylarni usti tom deb ataladi. Tomsiz uyda yashab bo’lmaydi. Odamda ham tom bor. Odam ham tomsiz yashab bilmaydi. Aqlimga sig’mayapti: Bekorga o’zimni tashladim-ov shu tomdan. Yerga urilib majag’lanib ketsam kerak, shundan so’ng shaxarda shov-shuv ko’tariladi. Tumonat odamlar atrofimni o’rab oladi. Kimdir menga achinadi. Yana kimdir qilmishimdan ilhomlanib yashavor, mard ekansan, deb qo’yadi. Tez yordam mashinalari tezlik bilan yetib keladi. Militsiya olomonni tarqatishga urinadi. Gazetalarda men haqimda maqolalar bosilib chiqadi. Maktabda o’qituvchilar o’quvchilari yomon ish qilib qo’ysa, darrov meni misol qilib tanbex berishadi. Taksistlar yo’lovchilarga shov-shuvli xabar haqida vaysashadi. Rassomlar meni tomdan uchib(Qulab emas, aynan uchib) tushayotgandagi suratimni chiza boshlashadi. Yozuvchilar hikoyalarini aynan meni voqeamdan boshlashadi… O’ylanib qoldim. Demak, tomdan o’zingni tashlash unchalik ham qo’rqinchli emas ekan. Endi hamma “MEN”ing borligimni bilishadi. To’g’ri ish qilyapman. Yer, meni qarshi ol!!!

Oradan besh yil o’tdi. Uxlayapman. Ancha tinch uxlayapman. Atrofimda kimningdir sharpasini sezdim. U meni uyg’onishimni so’radi. Ko’zimni ochsam qarshimda qiyofadoshim turibdi. U uyqusiragan ko’zlari bilan menga masxaranomuz kulib shuncha uxlaganing yetar, dedi.
— Seni sog’indim, mendan ancha uzoqlab ketibsan. Ha, ancha o’zgaribsan. Choy ichasanmi?
— Yana nega kelding?
— Kelganimning boisi sensan. Shuncha yildan beri yashayapman, ammo menga avvalgiday quloq solmay qo’yding, borligimni unutyapsan.
Axr senda mening ham haqqim bor!

— Yanglishasan. Men bitta bo’lib tug’ilganman.
— Ha, lekin mendan baribir tonolmaysan. Sen ahmoq, landovur, bir tiyinga qimmat odamsan!
— …
Uni bo’g’ib qo’ygim keldi. Kimni, o’zimniya?! Fikrmdan qaytdim. U meni choyga taklif qildi. Besh yildan beri choy ichmagani haqida gapirar ekan, go’yo menga kimdir alla aytayotganday tuyildi. Tag’in uyqum keldi. Xonamga qaytib o’rnimga yotdim.

***

— Kecha baliq oviga bordim. – deb so’zimda davom etdim. – Baliq ovida eng keragi sabr! Bir payt qarasam po’kak qimirlab suvga cho’kib ketyapti. Shoshgancha qarmog’imni torta boshladim. Xoynaxoy bir quloch keladigan baliq ilindi-yov, deb suyundim. Ancha urinishimdan so’ng baliqni suvdan tortib oldim. Haqiqatdan u bir quloch edi. Qarmog’im ipidan ushlab baliqni ko’tarib xuzurlangancha uyoqdan-buyoqqa yurdim. Quvonchim juda cheksiz edi. Baliqni yerga tashladimda tamaki cheka boshladim. Mening bu omadimni kimdir ko’ryaptimikin, deya faxrlanib atrofga qarardim. Lekin atrof jim-jit. Yerda tovlanib tuproqqa belanib yotgan baliqqa tikilar ekanman qandaydir yoqimsiz tuyg’uga ilakishib qoldim. U meni ortiq quvontirmay qo’ydi. Hatto unga qaragim ham kelmay qoldi. Uni shu yerda qoldirdim-u qarmoqni olib uyimga ravona bo’ldim.

O’sha voqeadan so’ng umuman baliq oviga chiqmadim. Keraksiz ishlar bilan shug’ullanishdan o’zimni tiydim. Bu hol meni ancha narsadan cheklab qo’ydi: tamaki chekmayman, televezor ko’rmayman, hech kim bilan urushmayman, hech kimga yolg’ondan xushomad qilmayman.

Tushda ko’rgan voqealarni ipidan-ignasigacha eslashga urinib hammasi xayolimdan ko’tarildi. Qiziq, mavjud bo’lmagan voqealar miyada jonlansa, nimadandir ogoh qilsa… Bu bir mo’jiza! Taraqqiy etayotgan zamonimizda mo’jiza deyish ancha-muncha erish tuyiladi. Ishonish qiyin bo’lgan barcha narsa unutilib boraveradi. Keraksiz deb o’ylagan narsamizni xotiramizdan ayovsiz o’chiramiz. Shunda bariga nuqta qo’yilib, hayot
tugaydi. Olamda yashash uchun sharoit qolmaydi. Hamma gapirishdan bezor bo’lib imo-ishoralar qilib, qandaydir tovushlar chiqara boshlaydi. Kun boshqa tamondan chiqib, qizil nur sochadi. Erkaklar soch-soqolini olmay qo’yadi. Ayollar toza kiyimni unitishadi. Odamzodning tik qaddi bukilib, maymunga o’xshab yashay bo’shlaydi. Albatta, yashay boshlaydi! Hechkim undan hayotni tortib olmaydi. Shundog’am u o’lgan! O’lgan-u yashayapti. U mavjud, lekin, yo’qlikka mahkum. Tong otadi. Quyosh nurlari hech kimga huzur bag’ishlamaydi. Kulbalarida yashirinib tunning kelishini kutishadi. Sochlari o’sib ketgan, mahluqsifat odamlarga qarab turibman. Ularning oldidaman. Meni ko’rganlar masxaranomuz qichqirib, sakrab tushib, qo’lidagi nayzalarini menga o’qtashib o’rab olishdi. Osmon o’par binolar qa’rida, bir paytlar mashinalar oqimiga to’lgan ko’cha, chiroqlar bilan yoritilib kundizgiday ziyoga burkangan shahar o’rtasida yirtiq-yamoq kiyim kiygan g’alati odamlar tishlarini g’ijirlatib menga tashlanishga shay turishibdi. Kichkina bolakaylarning ham ko’zlarida g’azab qaynaydi. Qo’lida pichoq. Yo’qotadigan hech narsasi yo’q odamdan qo’rqish kerak, bir-biriga rahm qilmaydigan qarshimdagi odamlardan esa qo’rqishning o’zigina kamlik qiladi. Jang qilish kerak! Bitta o’zim shaxar ko’chalaridan kelayotgan olomonga qarshi! Bu tarzdagi kurash albatta meni mag’lubiyatim bilan tugaydi. Oqim men tamon tobora siljib kelib ojiz tanamni siqa boshladi. Jismimga berilayotgan azob kuchidan ingrayman. Ular menga bergan qiynoqlaridan rohatlanishadi. Oh, qanchalar yoqimsiz, jirkanch manzara! Odam odamga xujum qilyapti! Uning, to’g’rirog’i mening hayotmiga nuqta qo’yishyapti.

Kun yorishyapti. Quyoshning harakati tez. Menga yordamga oshiqqanday tepamga kelib qizil nurlarini socha boshladi. Odamlar tahlikaga tushib qoldi. Quyosh nurlarida qochib, harxil tuynuk, yer to’lalarga bekina boshlashdi. Nihoyat ulardan qutildim. Holdan toyib xushimni yo’qotgancha asfaltga yiqildim.

— Mangu yashash, hech qachon o’lmaslik odamni vaxshiylashtirib qo’yadi. Balki aksi bo’lishi ham mumkin, bu ko’p hollarda odamning o’ziga bog’liq – deb xitob qildim. Peshonamga kaftimni qo’yib davom etdim. – Men nimadandir qo’rqsam, hayiqsamgina ortiqcha, keraksiz, gunoh ishlardan tiyilaman. Ongimdan kelayotgan buyruq tashqi olamdan berilayotgan buyruqdan rang oladi. Shu tariqa harakatlarimga – xatolarimga chegara qo’yaman. Oshxonada kuymalanayotib o’ylanib qolaman: mushttekina oshqozon uchun muncha ovora bo’lmasam?! Qornimni to’ydirib olishim uchun shuncha isrofgarchilgu ovoragarchilik! Achinarlisi, bu hol har kuni bir necha marta davom etadi. Kimningdir qora mehnati evaziga kelgan masalliq oshxonamda keraksiz bo’lib, axlat qutidan joy oladi. Mana mening hayotim! Bu holdaham o’zimni, harakatlarimni qattiq nazorat ostiga olishim zarur!

Tasavvur qilayotganlarimning bari jonlanadi. Yomon o’ylarim meni o’z domiga torta boshlaydi. Bu botqoqga bo’ynimgacha botib qolganimdagina o’sha o’ylarimdan qutilishga harakat qilaman. Kech boshlangan kurashim bekorga ketadi. Samarasiz urinishim qoladigina xolos. Menga xizmat qiluvchi barcha a’zolarim jon uchun kurasha-kurasha ahiri harakatdan qoladi. Ko’zim bir nuqtaga ilinadi. Sochlarim oqarib ko’ylagimga moslashadi. To’shakda qilt etmay yotgancha ongimda kechayotgan zil-zilaga mos tebranib qo’yaman. Og’riqli ingrashimdan tepamda o’tiraverib ko’zi ilinib qolgan kichkina qizim uyg’onib ketib, peshonamga qo’lini qo’yadi. Issig’imni o’lchaydi. Bir nima kerakmi Ota, deb so’raydi. Men faqatgina ingrayman. Xotiram ko’zgusidan xiralashib o’chayotgan umrim yillariga alvido aytaman. Qizimning men haqimda qayg’urishidan allanechuk tinchlanaman. Tildan qolmaganimda unga raxmat aytardim. Kimgadir raxmat aytish saodati ko’ngilga naqadar yengillik bag’ishlaydi!

Biror soatdan so’ng qizimning yana ko’zi ilinadi. Tun g’aflat to’nini kiyadi. Mening ham qovoqlarim og’irlashadi. Ammo, uxlashdan, yana tush ko’rishdan qo’rqaman. Yo’riqsiz tushlar ta’siridan ko’nglim nohush bo’ladi. Uxlamaslikning esa sirayam iloji yo’q, tana oromga muhtoj. Nihoyat ko’zlarim yumiladi…

…Uyg’ondim. Shukrki uyg’ondim. Tanamdagi darddan, umrim davomida ko’rayotgan azobli tushlardan ozod bo’ldim. Endi ortiq tush ko’rmayman.

Tong otdi. Endi ishga ketishim kerak. Tavba, bir umr uxlagandayman. Ko’zlaring ko’rib tursa, tanang harakatda bo’lsa, onging-aqling ixtiyoringda bo’lsa qanday yaxshi. Kunning har onini kuzatib borib quyoshning chiqishini, bolalaringning xursand yurishlarni, qo’ng’iroqday kulgularini ko’rish naqadar baxt!

Tong salqinligida ishim tomon shoshmasdan borar ekanman, bu kunning tashrifiga, tanam sog’ligiga, ongimda boshlangan halovatga shukur aytaman.

Yo’riqsiz tushlar uyg’otgan tuyg’ular iskanjasidan chiqib ketaoldim! Bugungi kun haqiyqiy kun, tush emas. Har holda tushga o’xshamaydi. Birdan to’xtadim. Ko’nglimga o’t ketdi. Yuragim dupurlay boshladi. Balki hozir ham tush ko’rayotgandirman…

02

(Tashriflar: umumiy 810, bugungi 1)

Izoh qoldiring