Nazira Ahmedova: Mumtoz qo’shiqlar va romanslar

09
Назира Аҳмедова… Бу номни бугунги ёшларнинг аксарияти яхши билмайди. Унинг жарангдор ва ширали овозини телевидение фондларида сақланиб қолган фоноёзувларда эшитиш, назокатли қиёфасини эса кино тасмаларида кўриш мумкин, холос. Назира Аҳмедованинг замондошлари уни “Узбекистон булбули” деб аташарди.
Раҳматли онам Назира Аҳмедова қўшиқларини  беҳад яхши кўрарди. Бу меҳр онамдан менгаям ўтган. Баъзан онамни соғинсам Назира Аҳмедова қўшиқларини, айниқса, «Ишқида» ва «Чаман ичра»ни тинглайман. Ўша лаҳзаларда кўзларини юмиб қўшиқ эшитиб ўтирган онам  сиймоси тасаввуримда пайдо бўлади.

08

02
ЎЗБЕК ОПЕРАСИНИНГ БУЛБУЛИ
Шоиста ҒАНИХОНОВА
Санъатшунослик фанлари номзоди
01

03Назира Аҳмедова (1913.5.6, Наманган — 1964.25.2, Тошкент) — ўзбек опера хонандаси (лирик колоратурали сопрано). Ўзбекистон халқ артисти (1951). Москва ўзбек опера студияси (1927—30) да таълим олган. Ўзбек ишчи-ёшлар театри (1930), Ҳамза театри (1931) артисти. Ўзбекистон радио қўмитаси (1932), Ўзбек мусиқа театри (1935— И . Навоий театри хонандаси. Ўзбек қардош халқлар опералари ва чет эл ҳамда рус классик операларида 20 дан ортиқ роллар ижро этган: Норгул, Нодира (С. Васи-ленко, М. Ашрафий, «Бўрон», 1939— 43, «Буюк канал», 1941), Тана (Е. Брусиловский, «Эр Тарғин», 1939—43), Асал, Лайли (Р. Глиер, Т. Содиқов, «Гулсара», 1949—54, «Лайли ва Мажнун», 1954—58), Микаела (Ж. Бизе, «Кармен», 1944—47) ва бошқалар Қатор ўзбек халқ қўшиқлари ва композиторларнинг романслари (Д. Зокиров, «Кўрмадим», М. Бурҳонов, «Ишқида», Т. Содиқов, «Сарвигул»)ни маҳорат билан ижро этган.

01

Назира Аҳмедова… Бу номни бугунги ёшларнинг аксарияти яхши билмайди. Унинг жарангдор ва ширали овозини телевидение фондларида сақланиб қолган фоноёзувларда эшитиш, назокатли қиёфасини эса кино тасмаларида кўриш мумкин, холос. Назира Аҳмедованинг замондошлари уни “Узбекистон булбули” деб аташарди.

Назира Аҳмедова туғма истеъдод эгаси, ноёб овоз соҳибаси эди. У 1913 йилнинг 5 июнида жуда кўплаб санъат ва маданият арбобларини етиштириб берган сўлим Андижон шаҳрида таваллуд топди. Мусиқа санъатига бўлган меҳр-муҳаббат унинг вужудига она сути билан бирга кирган десак, янглишмаймиз. Дарҳақиқат, Назира Аҳмедованинг онаси ҳам халқ қўшиқ ва лапарларини маромига етказиб куйлар, дуторни моҳирона ижро этарди. Ёш Назира отасининг вафотидан сўнг Тошкентга келади ва ўқишини мактаб-интернатда давом эттира бошлайди. Бу ерда ўтказиладиган бадиий ҳаваскорларнинг концертларида, тадбирларда фаол иштирок этган Назира ўзининг бадиий ижодиётга бўлган мойиллигини, овозининг ноёблигини сезиб, қўшиқчилик билан жиддий шуғуллана бошлайди.

1928 йили кўплаб иқтидорли ўзбек ёшларининг биринчи вакиллари қаторида Н.Аҳмедова ҳам Москва бадиий театр мактабига ўқиш учун жўнайди. У ерда ўқишнинг ўзига яраша қийинчиликлари, машаққатлари ҳам йўқ эмасди, шу билан бирга бошқа халқ маданияти ва санъати билан танишув ёш қўшиқчининг дунёқарашини бойитди, кенгайтирди. Энг муҳими, Назира Аҳмедова Европа қўшиқчилик санъати мактабининг вокал йўналишини чуқур эгаллади, овоз диапазони янада кенгайди. Бутун ижодий фаолияти давомида тинимсиз меҳнат ва изланишда бўлди.

Назира Аҳмедова она юртига қайтиб келгач, ўзбек ишчи ёшлар театрига қабул қилинади ва тез орада Ўзбек миллий академик драма театрига (собиқ Ҳамза номидаги театрга) ишга ўтади. Айни пайтда ғайрат ва шижоатга тўлган хонанда радиода бир қатор халқ қўшиқлари, лапарлари, замонавий қўшиқларни куйлаб халққа танила боради.

У 1933 йили Тошкент “Колизей” театрининг опера студиясига қабул қилинади.

1935 йил. Бу йил Назира Аҳмедова учун эсдан чиқмас, омадли йил бўлди. Уни Республика давлат мусиқа театрига ишга таклиф этишди. У бу ерда ёрқин, эсда қолувчи ранг-баранг образларни яратди. Унинг ёқимли тембрга эга бўлган, “лирик-колоратурали сопрано-овоз” деб баҳоланган овози, ташқи қиёфаси, нафис ва назокатли ҳаракатлари, актёрлик иқтидори — ўзига хос бадиий ифодавийлик касб этиб, хонанда улардан моҳирона фойдалана оларди. “Эр Тарғин” мусиқали драмасидаги Тана роли унинг илк ижро этган ролларидан бўлиб, замондошлари хотирасида бир умр сақланиб қолди. Назокатли ва жозибадор қалмоқ гўзали Тана нафақат ботир Тарғинни, балки томошабинлар қалбини ҳам ўзига мафтун этди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Назира Аҳмедова бу асарда машҳур санъаткор Ҳалима Носирова билан бирга роль ижро этди. Хоннинг маккора қизи Оқюнус (Ҳ.Носирова) азоб чекаётган асира Танани хўрлаётган пайтдаги уларнинг биргалашиб ижро этган дуэти томошабинларни ҳар гал чуқур ҳаяжон ва титроққа соларди. Бу дуэт ўша йиллари деярли барча концерт дастурларида энг кўп ижро этиладиган намунавий асарга айланди.

1938 йили “Эр Тарғин” операси Ленинградда намойиш этилди. Россиянинг дунё тан олган маданий маркази ўзбекларнинг ўзига хос спектаклини кўтаринки руҳ билан қарши олди, мутахассислар асарни юқори баҳолашди, асар ва ижрочилар шарафига тасаннолар ўқилди. Ленинград матбуотида босилиб чиққан тақризларда мутахассислару томошабинларни вокал ва драматик маҳоратлари ила лол қолдирган тўрт нафар санъаткорнинг номи тилга олинди. Булар — Ўзбекистон халқ артистлари Ҳалима Носирова, Назира Аҳмедова, Муҳиддин Қори-Ёқубов ва Карим Зокировлар эди

Ўша кезлари Алишер Навоий асари асосида яратилган “Лайли ва Мажнун” операси мазкур санъатнинг Ўзбекистонда ривож топишига асосий туртки бўлди. Р.Глиэр ва Т.Содиқовларнинг мазкур операси тўрт маротаба таҳрирдан ўтказилди ва ҳар гал асар драматик жиҳатдан такомиллашиб, пишиб борди. 1954 йили асарнинг тўртинчи таҳририда Лайли образини саҳнага Назира Аҳмедова олиб чиқди. Образнинг бу галги талқини аввалгиларидан тубдан фарқ қилиб, бошқача бир кўринишда намоён бўлди. Шарқ маданияти ва урф-одатларини, аёлларга хос бўлган самимийлик, жозибадорлик, ақл-заковатни, тақдир зарбаларига сабр, матонат билан жавоб берадиган образ талқинини актриса саҳнада ҳаққоний ва самимий акс эттира олди.
Бундан ташқари Назира Аҳмедова Собир Абдулланинг “Фарҳод ва Ширин” мусиқий драмасида ( Тўхтасин Жалилов мусиқаси) гўзал ва ҳийлагар Моҳим ролини ҳам қиёмига етказиб ижро этди. Хоразмча куйлашнинг жозибадор усулидан фойдаланган актриса танноз ва инжиқ малика образини саҳнада жонлантирди.

Толибжон Содиқовнинг “Гулсара” асарида эса Назира Аҳмедова Моҳим характерига тамомила зид, қарама-қарши образни яратди. Спектаклдаги Асал партияси гўёки Назира Аҳмедова учун махсус ёзилгандай эди. Асал образи ҳаётдан завқ олиб яшайдиган қиз бўлиб, бу образ жўшқин ва эҳтиросга тўла, нозик қалб тебранишлари билан йўғрилган руладалар (булбул нағмасининг мусиқий атамаси) билан бойитилган. Санъатшунос олима А.Корсакова “Ўзбек опера театри” китобида шундай ёзади: “Актриса, ўзбек операсининг куйлаш услубига хос бўлмаган услубда моҳирона куйлаб, “замонавий қўшиқ мактабини тўла эгаллаганини намойиш этди, товуш софлигига, бенуқсон интонацияга эришди”.

Айнан шу “замонавий қўшиқ мактаби” усуллари Назира Аҳмедованинг беозор испан қизи Микаэлани (Жорж Бизенинг “Кармен” операси), Пётр Чайковскийнинг “Евгений Онегин” ва “Пиковая дама”, Жузеппе Вердининг “Риголетто” операларида ва Европа классикларининг бошқа асарларида ёрқин образлар ижро этишига катта ёрдам берди.

1963 йили Назира Аҳмедова 50 ёшида дунёдан кўз юмди. У ўзбек маданиятига қўшган улкан ҳиссаси учун “Ўзбекистон халқ артисти” деган юксак унвон билан такдирланди. 2002 йилдан бошлаб вокалистларнинг Назира Аҳмедова номидаги республика танловлари ўтказиб келинмоқда.

2013 эса санъатсевар халқимиз, Ўзбекистон маданияти ва санъати арбоблари, опера санъати шайдолари ёрқин истеъдод соҳибаси Назира Аҳмедова таваллудининг 100 йиллигини кенг ншшонладилар. Назира Аҳмедова Ўзбекистон маданияти тарихида ўчмас из қолдирган, халқимиз юрагидан муносиб ўрин эгаллаган миллий опера санъатининг беназир ва унутилмас сиймоларидан бири бўлиб қолади.

07  NAZIRA AHMEDOVA QO’SHIQLARINI YUKLAB OLING
08
Bormikin
Chaman ichra
Ishqida
Jonim mening
Kelur
Ko’nglim sendadur
Ra’no bo’lmasa
Tong qo’shig’i
Yor madhi

08

ИЗ ВСПОМИНАНИЙ ТАТЬЯНЫ ПЕРЦЕВОЙ
«Когда мы были… или культура в Таше.Театр Навои»
08

И еще одну певицу я всегда вспоминаю с грустью. Как же щедро одарила ее судьба, и как рано она ушла!

011 Очень красивая она была, Назира Ахмедова, Тоже сопрано, кстати. Я ее в «Риголетто» слышала. Пела она Джильду. Певица от бога. Кстати, она впервые стала петь в манере европейских исполнителей, что было, согласитесь ближе к оригиналу, если речь идет о европейских же операх. Соседка моя. Жили они наискосок от нашего дома, и я иногда видела, как она выходит из машины. Недосягаемая. Богиня. С ее младшим сыном Ильяром мы учились в сорок третьей школе, в параллельных классах. Слава богу, он жив- здоров. И живет в Ташкенте. С ним мы иногда переписываемся. Средний сын Бахтияр. Боря, как все его звали, веселый, компанейский парень, очень простой и душевный, рано умер. О самой старшей дочери не знаю ничего, да и ее саму не знала. А Назира Ахмедова умерла молодой. До сих пор моя подруга Ванда Княжевская, вспоминая о ней, напевает: «На лужайке, на проталинке, промочили зайцы валенки»…. одно время эту песню постоянно гоняли по радио, и ее мелодия вполне отчетливо звучит у меня в голове.

Хорошая она была женщина, и мать хорошая,… когда она умерла, Бахтияр пришел к матери Ванды. Сидел и плакал… что там говорить, пусть земля ей будет пухом…

011

(Tashriflar: umumiy 424, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring