Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati

063Мирзааҳмад Олимов. «Бобурнома»да қўлланган синонимлар луғати
Tошкент.,»Фан» — 2004

    Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Шунингдек, Мирзааҳмад Олим қаламига мансуб ғазал, рубоий ва қитъалар жамланмасидан иборат «Барча карвонлар кетибдир» номли тўплами ҳам кенг китобхонлар оммасига тақдим этилган.

Илм-фан заҳматкаши, истеъдодли шоир ва зукко адабиётшунос, умидли ёшларнинг раҳнамоси сифатида қалблардан ўчмас жой олган, ортидан ёрқин из қолдирган бу ҳассос инсон ижодидан сараланган қуйидаги туркум намуналар Сизни-да бефарқ қолдирмайди.

044 Мирзааҳмад Олимов 1981 йилда собиқ Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ўзбек филологияси факультетини ўзбек тили ва адабиёти ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатиб, 1982-1983 йилларда Ўзбекистон Республикаси «Фан» нашриётида кичик муҳаррир, 1983 йилда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафтаномасида мухбир бўлиб ишлади. 1983 йил охирида ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти адабиёт назарияси бўлимига ишга ўтиб, у ерда 1995 йилгача лаборант, катта лаборант, кичик илмий ходим, илмий ходим ва катта илмий ходим лавозимларида ишлади.

1995 йил август ойида Мирзааҳмад Олимов ЎзР ФА ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар бошқармаларининг йўлланмаси билан Бухоро Давлат университетига малакали мутахассис сифатида ишга юборилди. У ўзбек адабиёти тарихи кафедрасида дастлаб катта ўқитувчи, 1996 йил 1 майдан 1998 йил 2 декабргача кафедра мудири вазифасини бажарувчи ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 1998-2003 йилларда (академик таътил билан бирга) БухДУ ҳузуридаги докторантурани ўтади.
Мирзааҳмад Олимов 1995 йилда «Ҳозирги ўзбек адабиётида пафос муаммоси» мавзуидаги номзодлик диссертациясини ЎзР ФА Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги Ихтисослашган илмий кенгашда муваффақиятли ҳимоя қилди. Афсуски бешафат қотил бундан роппароса 2 йил аввал, февралнинг айни шу кунларида ўзбек адабиётшунослигида катта ишлар ишлашга қодир етук олим жонига қасд қилди, бизни зукко олим ва ажойиб инсондан жудо қилди. Илоҳо, жонажон биродаримизни раҳматингга олгин!

097МИРЗААҲМАД ОЛИМ ХОТИРАСИГА
Санжар Содиқ
филология фанлари доктори, профессор.
045

027 Бир вақтлар шоир Абдулла Орипов: «Мўмин Мирзо укам, сени ўлдирдилар!» – деган шеър ёзиб, дунёнинг норасолигидан фарёд чеккан эди. Энди мен ўша мисрани бироз ўзгартириб: «Мирзааҳмад укам, сени номардлар ўлдирдилар!» – дея бутун жаҳонга бонг ургим келади. Ҳа, инсоний қиёфасини буткул йўқотган, виждон, номус, диёнат кўчасидан ўтмаган, энг ёвуз ва шафқатсиз золимлар, мол-дунё йўлида ўзини томдан ташлайдиган малъунлар Мирзааҳмад Олимдек тенгсиз олимни ўлдирдилар. Унинг акаси, менинг асл дўстим Султонмурод Олим Бухородан телефонда бу совуқ хабарни йиғлай-йиғлай маълум қилганидан бери ўзимга келолмайман. Сўнгги марта қачон бу қадар қаттиқ изтироб чекканимни эслай олмайман. Балки отам оламдан ўтганида ва устоз Озод Шарафиддинов вафот этганида шу қадар оғир аламли дамларни бошимдан кечирган бўлсам керак.

Ҳаммадан алам қиладиган ери шундаки, энди қанча қайғурмайлик, нақадар изтироб чекмайлик, Мирзааҳмадни ҳаётга қайтаролмаймиз ёки худди унингдек янги бир олим ясай олмаймиз. Бунинг асосий сабаби шундаки, Мирзааҳмад сира такрорланмас инсон ва ўхшаши йўқ адабиётшунос олим эди. У жуда қисқа умр кўрган, яъни бор йўғи 53 йил яшаган бўлса-да, ўзидан қутлуғ ном ва асло ўчмас из қолдириб кетди.

08

  Ушбу асар ўзбек тилшунослигида алоҳида ёзма ёдгорлик тили бўйича яратилган биринчи синонимик луғат ҳисобланади. Уни шунчаки луғат эмас, луғат-тадқиқот деб аташ мумкин. Муқаддимада ўзбек тилининг бой синонимик хазинаси, ундаги арабий, форсий, туркий қатламлар ва унинг «Бобурнома»даги нашъу намоси ёритилган бўлса, луғат ичида синонимик қатор ҳосил қилган алоҳида сўзларнинг лисоний мансубияти, грамматик шакллари, услубий бўёғи кабилар ҳақида эътиборга молик фикрлар билдирилган.
Асар филолог олим ва мударрислар, ўзбек филологияси ва журналистика факультетлари талабалари, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари ҳамда тилимиз бойлиги билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.

(Tashriflar: umumiy 522, bugungi 1)

1 izoh

  1. Mутафаккир даражасидаги серкирра истеъдод сохиби эдилар. Аллох рахмат килсин!

Izoh qoldiring