Muhammad Salom. Og’riq. Har kimning o’z daraxti bo’lsa.

1-74
Кўзим илинган экан, қаттиқ оғриқдан уйғониб кетдим: «Оббо, яна бошладингми? – деб ғижиндим ўзимча. «Уйқу яна расво бўларкан-да Хуружлар тезлашаяпти-я». Кеча ҳам, аввалги тунда ҳам шу ҳол юз берган, оқибатда, кун бўйи бирор иш қилолмай, карахт юрган эдим. Энди эса оғриқ зўрайиб, бутун қорин бўйлаб ёйиляпти. Нимадандир дарак эмасми бу: заҳарланишми; кўр ичакми; ўт қопи ё ўн икки бармоқли ичакда ишкал борми?

098
Муҳаммад Салом
О Ғ Р И Қ
088

Кўзим илинган экан, қаттиқ оғриқдан уйғониб кетдим: «Оббо, яна бошладингми? – деб ғижиндим ўзимча. «Уйқу яна расво бўларкан-да Хуружлар тезлашаяпти-я». Кеча ҳам, аввалги тунда ҳам шу ҳол юз берган, оқибатда, кун бўйи бирор иш қилолмай, карахт юрган эдим. Энди эса оғриқ зўрайиб, бутун қорин бўйлаб ёйиляпти. Нимадандир дарак эмасми бу: заҳарланишми; кўр ичакми; ўт қопи ё ўн икки бармоқли ичакда ишкал борми? Аммо булардан бирортаси мени безовта қилиши учун асос йўқ-да. Икки ойча аввал ички аъзоларимни замонавий аппаратларда текширтирган эдим. Тўғри, ўт қопимда битта-ярим «тошчалар» ҳамда қум зарралари «кашф» этилган. Лекин улар хавф соладиган даражада эмас, деб айтишган. Шунга қарамай, эҳтиёт юзасидан шифобахш гиёҳлардан ҳар хил дамламалар ичиб юрибман.

Наҳотки заҳарланиш? Йўғ-э… Эскироқ, шубҳали бирор нима емадим. Кечда димлаб, тухум билан қовурилган гулкарамдан мазза қилдим. Бу таомни жуда ёқтираман – юмшоққина, серёғгина, ғиждувонликлар дастурхонга қўядиган дўмбоқ балиқлардай…

Қорнимнинг ўнг томон пастидан ўқловдай узун, зарбли оғриқсилтаниб, юқорига сапчидию «иқ» дея букчайиб, қотиб қолдим, қатто нафас олишу чиқаришга куч тополмадим.
«Кўр ичак бўлса нима қиламан? – деган ўй хаёлимдан ўтди. – Тунда улов топиш, шаҳарга етиб бориш… Ўғлимни чақирсам».
Навбатдаги «ўқлов» зарби…

-И-е¬, жуда жиддийга ўхшаяпти-ку, — деб букчайганча ёстиқдан секин бош кўтардим, чуқур-чуқур нафас олиб, бир неча сония жим қотдим. Оғриқтўхтамади. Кафтларимни тўшакка тираганча ўрнимдан турмоқчи эдим, билакларим титраб, сал кўтарилдиму қувватим етмай қайта ўтирдим.
-Ҳа, дадаси, нима керак? – Пичириму шарпамдан уйғонган ва шоша¬-пиша қаддини тиклаган аёлим хавотирли оқангда сўради.

-Иҳ… ҳеч нарса… — ғудрандим.
-Яна оғрияптими?
-Ҳа… Иқ…
-Асалли чой қилиб берайми? – Аёлим дарқол чироқни ёқдию шалағи чиққан думалоқ устал устидаги гулдор термосга ёпишди.
-Қўй, фойдаси йўқ.
-Ҳар доим фойдаси тегарди, оғриқни босарди-ку.
-Кеча кор қилмади.
-Бир марта кор қилмаганига дарров ундан юз ўгирасизми? — У розилик кутмай, тезда бир қошиқча асални ним қайноқ сувда аралаштириб, менга тутқазди. — Яна бир ичиб кўринг.

Кўнглимда умид уйғониб, пиёлага секин қўл чўздим. Аммо «дори»га қарши исён кўтарган каби бутун қорним бўйлаб «жанг» бошланди. Барча ички аъзолару томирлар аллақачон яллиғланиб улгурган, гўё ўт ичида ёнардилар. Титраб-қақшаб, қўплаб-қўплаб, «гулханга сув сепдим»у аста тўшакка чўзилдим. Салдан кейин пешонамда тер қўпчиганини қис этдим, оғриқ ҳам пасайгандай туюлди.

-Чироқни ўчириб, ётақол, — дедим кўзларим юмуқ қолда ярим хириллоқ овозда.
-Тузукмисиз?
Индамаганимдан сўнг у яна сўради.
-Комронга телефон қилайми?
Кўзларимни ярқ очиб: «Эсинг жойидами?» дегандай унга чақчайиб қарадим.

-Ўзи айтган: «Зарурат туғилса, ярим кечасими ё сақардами, қеч тортинмай телефон қилинг, дарров етиб бораман», деган.
-Биламан… — деб пичирладиму шу ондаёқ афтим буришганини сездим.
-Яна қўзҲалаёптими?
Жавоб қайтаролмай, секин инграндим. Хотиним дарқол ёстиқ ёнидаги қўл телефонига ёпишди.
-Қўй… Нима қиласан уни қўрқитиб! Мен ўлаётганим йўқ …
-Ўлишгача бориш шартми? – Зарда қилди хотиним. – Ёш бола эмассиз-ку ахир!
-Бас, чироқни ўчир…
Паст овозда, аммо қатъий оқангда айтган гапимга у ноилож бўйсунди. Аммо мижжа қоқмай тонггача мени қўриқлаб ётди.

Эрталаб ювингичга ўрнатилган ойнага қарадим: кўзларим киртайиб, юзларим сўлғинлашибди. Нонушта қилмасдан дарқол йўлга отландим.
-Ҳа, йўл бўлсин? – Анқайиб менга қаради хотиним — Шаҳаргами?
-Шу иссиқда шаҳарда пишириб қўйибдими? Хўжакентга.
-Яна доригами?
-Э, доригаям лаънат: фойдасидан зиёни кўп. Қўрғон шифохонасига бир кўринай-чи, улар нима дейди.
-Тўхтанг, мен кийинай, бирга бораман.
-У ерда сен нима қиласан? –Юришдан тўхтаб, унга бўзрайиб қарадим.
-Ақволизга қаранг, у ер- бу ерда йиқилиб-нетиб юрманг.
-Йиқилсам, кўтариб олардингми? Отдайман.

Унинг хавотирида жон бор: шу йилнинг йигирма бешинчи январида фалокат юз беришига бир бақя қолган. Ўша куни нонуштадан сўнг ўз хонамга кириб, диванда бирпас чўзилдим. Ақволим ёмон эмасдай. Сал дам олгач, ишлашга уринсам қам бўлар. Номаълум дардлар «жанг»гида бир неча кунларни бой бериб қўйганим аниқ. Умр эса тез ўтаяпти…

-Етар ётганим, — дедиму қаддимни тиклаб, эшик сари бир ёки икки қадам ташладим. Ўзим сезмадим, бошим айландими, кўзим тиндими, мувозанатимни йўқотиб, чап тарафга оға бошлади. Ўзимни ўнглаш илинжида гавдамни ростлашга уриндиму эплолмадим. Лекин танамга зарбани камайтириш ниятида чап қўлимни биқинимга қалқон қилишга улгурдим. Оқибатда қўлим устига бутун оғирлигим билан гурссиллаб йиқилдим, бошим рўпарадаги катта китоб жавонига қарссиллаб урилди. Қўрқувданми, вақимаданми, не қолга тушганимни тезроқ англаш учунми, шошилиб ўрнимдан туришга уриндим. Унгача ошхонада нонушта қилиб ўтирган ўғлим билан келиним чопиб келиб, икки ёнимдан тутганча мени диван-каравотга ўтқизишди. Хавотир ила дарқол чап қўлимга қараб, лабимни тишладим: аввал қам заиф, тобора ингичкалашиб бораётган бармоқларим ачинарли қолга тушибди. Кўрсатгич ва ўрта бармоқ қийшайган, дўмпайиб шишган, шишлар атрофи шилинган. Қийшиқ бармоқларни қали қотмасдан, «иссиғида» ўнг қўлим билан бураб, тўғрилаб қўйдим. Келиним «Ipilin” деган малқам доридан суркаб, бармоқларимни дока билан боғлади.

-Дада, нима бўлди ўзи? –Пешонамдан юқорироқни пайпаслаб кўраётган Комрон мендан сўради. – Ақволиз қандай?
-Йиқилдим. Ақволим ёмон эмас, чоғи… Чидаса бўлади.
-Бошиз, чап томони бир оз қонабди. Сал шишибди. Оғрияптими?
-Унчалик эмас.
-Бошиз айландими, нима бўлди, дадажон? – Сўради келиним.
-Англамай қолдим. Балки бошим айлангандир. Лекин оғриқйўқ… Муқими, зарбада қушимдан кетмадим.
-Бу – яхши, бошда чайқалиш бўлмаган бўлсин ишқилиб.
-Дада, дўхтир чақирайми?
-Нимага?
-Ахир уй шароитида, ўз-ўзидан нимага йиқиласиз? Аниқлаш зарур.
-Зарурат туғилса, кейин ўзим боравераман дўхтирга.

Келиним мийиғида кулдию китоб жавонида турган, чет элдан эри келтирган жажжи аппаратни олиб, қон босимимни ўлчади. Ажаб, босим 111у 65, юрак зарби 70. Бу – мен учун меёрий қолат. Босим кўпинча бундан қам паст бўлар, шу босимда бемалол ишлайверар эдим.
-Ана, айтмадимми, соппа-соғман, — дедим.
-Бари бир текширтириш керак, — Комрон ўз фикридан қайтмади. — Сал дамизни олинг, поликлиникайизга олиб бораман.
-Яқинда яхшилаб текширишган, ўзинг биласан.
-Тўғри… Лекин бунақа йиқилаверсангиз…

Ўзи йил бошидан буён ақволим яхши эмас. Ўн беш кунча аввал қам нонушта чоғида бошим қар ёнга оғиб, танам учаётгандай ўзимни нохуш сезган эдим. Ўрнимдан туриб, дақлиз бўйлаб гандираклаб қадам ташлаганча ўз хонамга кирдиму оқистагина диванга чўзилдим. Ҳалиги қолат ўзгармади, аксинча, кучайди – кўзим тиниб, бошим айланаётгандай туюлди. Салдан кейин уй қам, атроф-теварак қам – бутун олам айланиши кўпайди. Терга пишиб, қолсизландим. Рўпарадаги хонада жажжи неварам билан банд бўлган аёлимни хаста овозда чақирдим. У кирганда:
-Негадир мазам бўлмаяпти, — дедиму гапни қазилга бурдим. — Учиб-учиб кетаётгандайман… Ер ўқига айландим, чоғи. Босимни ўлчаб кўрсак…
-ғозир.
-Ҳа, гап бунда экан-да, — дедим тонометр экранидаги рақамларга кўз ташлаб. — 140у 90 қон босими мен учун анча баланд. Э-қе, юрак зарби 94-а!.. Ярим таблетка атеналол бер.
Бу доридан кўпинча чоракта ё биттанинг учдан бирисича ичар, юрак зарбим қам, қон босимим қам пасаяр эди. Кейинги чоғларда унга эқтиёжим ошган, ярим таблеткадан камроғи таъсир этмас, яна ундан тез-тез ичадиган бўлгандим.

«Бу – кучли дори. Кўпроқ ичсам, юрак сусайиб, жуда пастга қулайман, — ўйлардим ўзимча. – Лекин соҲайтириб юбормас экан-да. Шу кетишда бу дори менга мослашса, таъсирини йўқотса, нима қиламан?»
Ҳар қалай, бу сафар қам атеналол иш берди: бир оздан сўнг қон босимим 125у 75га, юрак уриши 78га тушди. Аммо кўнгил айниши кучайди. Буни сезиб, хотиним шоша-пиша тоғора кўтариб кирди.
-Сен боравер, — деб тоғорани олишга аранг улгурдим – кучли ўғжиш ўз ишини қилди.

Қайт қилгач, бир мунча тетиклашдим. Аммо бу билан қаноатланиб бўлмас эди, хотинга маслақат солдим:
-Бу жиддий зақарланиш чоғи. Ичакларни ювиш керакмикан?
У елка қисдию:
-Кеча зиёфатда сиз нима еган бўлсангиз, мен қам ўшандан едим, — деди. – Укамнинг дастурхонида эски нарса йўғиди.
-Аёлларни ошқозони тошни қам қазм қилади, — деб қазиллашдим. — Ҳар қалай, ични тозаласак, зарар қилмас.
У маргансовкали илиқ сув тайёрлаб берди, мен ундан сал кам икки коса ичгач, устма-уст қайт қилдим, ўзимча ичаклардаги зақарланиш белгиларини йўқотдим. Дарқақиқат, бир оздан сўнг ақволим яхшиланди. Шифо бўлсин деб, бир пиёла қатиқни қам ичвордим. Шу орада қўшним сим қоқиб, машина тайёр, тезроқ пастга тушинг, деб қолди. Ноқулай вазиятга тушдим. Ахир улкан устоз адиблардан бирининг маъракаси-я, бормаслик мумкинми? Лекин… ақволимни тушунтиришга истиқола қилдим. Яна ўзимга тасалли бериб, энди тузукман-ку, деган ўйда қўшни ижодкорлар билан машинага ўтирдим. Э-қе, эқсонга келганлар шунчалар кўп эканки, навбат кутишдан ўзга илож қолмади. Машқур маъракахона фоесига кўтарилганимизда яна ўзимни нохуш сеза бошладим.

«Йиқилсам ёхуд устолга ўтиришим билан кўнглим айниса, нима қиламан? — дедим ўзимга ўзим. – Шармандалик…»
Бу ўйдан дақшатга тушиб, ош еб қайтаётган, ўзимга яқинроқ бир ёзувчининг билагидан тутдиму: «Мазам бўлмаяпти, мени пастга тушириб қўйинг», дедим. Таниш адиб мени тушиниб, дарқол машинасига ўтқазиб, ўзимиз қатнаб даволанадиган шифохонамизга йўлланди. Ярим йўлга етганда машинани тўхтатиб, қайт қилишга тўғри келди.

Халқда табибни кўрса, дард қочади, деган гап бор. Шифокору қамширалар шошилинч қаракат қилиб, текширувлар ўтказишди. ¡алат, қон босими қам, юрак зарбларию қолатим қам меёрдагидай. Ички аъзолар, қорин гўё сукутда. Ҳарорат кўтарилмаган. ҳеч қандай оғриқйўқ. Асаб бўйича шифокор қам бирор ишкал тополмади. Фақат у: «Остехондроз таъсири бўлиши мумкин: туз сиқувида томирлар мияни қон ва қаво билан етарли таъминлай олмайди». Шу фикрга тўла қўшилдим. Чунки, бу дарднинг «мазасини» кўп йиллардан буён татийман, хилма-хил дорилар ичаман, муолажалар қиламан. Яқиндан буён эса боплаб тарғиб этилаётган папайя ўсимлиги кукунидан бўтқа қилиб ичаяпман. Ёзишларича, Африка ва Жанубий Амриқода ўсадиган бу ўсимлик жуда кўп дардларнинг кушандасиймиш. Шунга кўра папайя Сурхондарёда қам етиштириляпти. Шундай ажойиб тадбиркорларимиз бор-а! Аммо асаб дўхтири баъзи ўзига ишонган шифокорлар каби халқ табобатини, шифобахш гиёқларни, шу жумладан, папайяни қам унчалик хушламас экан, бир талай бошқа кимёвий дорилар ёзиб берди. Ҳар қалай, кўнгил айнашга қарши уколлар қам баданга юборилди.

Уйга қайтгач, аввал қатиқ, сўнгра қатиқли ёвғон хўрди ичиб, анча енгил тортдим. Дам олишни мўлжаллаб, бир оз ётдим. Уйқу келавермагач, қайта кийиниб:
-Мен дорихонага бориб келай, — дедим аёлимга.
-Сиз бемалол ётаверинг, дори қоғозларни ўғлизга бериб юбордим.
-Бекор қилибсан! Мен арзонлаштирилган дорихонадан олардим уни.
-Сиз қимилламай ётишиз керак. Доридан ташвишланманг.
-Мени билмайдигандай гапирасан-а, — деб ташқарига йўл олдим. – Юриб турмасам, одамликдан чиқаман, беморга айланаман. Яёв юриш мен учун жуда керак ахир. Энди папайяни ўша дорихонадан ўзим олиб келаман.
Хотиним жавраб қолди, мен икки чақиримча наридаги дорихонага довдираб-совдираб, яёв бордим, папайяни арзонга олиб, яёв қайтдим.

Бундай юришлар, хилма-хил дори ичишлар, осма уколлар соғлиғимда ўзгариш ясамади. Аксинча, дори-дармонлару уқалаш муолажаларига қарамай, ичдан синган кўрсатгич ва ўрта бармоқ қувватсиз қамда яхши букилмайдиган қолга тушди. Кўчада ёлғиз юриш қам хавфли деб топилди.
-Мени дала-қовли, тоза қаво, асалариларга қараш ва кетмон ишлари сонга солади, — дедим оила аъзоларимга ва апрел ойи охирида аёлим билан бирга табиат қўйнига кўчдим. Бироқ бу ерда қам дардлар таъқибидан қочиб қутилолмадим, фаолиятимда барака бўлмади…

-Дадаси, манг, ўзиз гаплашинг, — Сайёра хаёлимни учириб, қўл телефонини менга тутқазди. — Ўғлиз.
-Лаббай, болажон, — дедим юмшоқ, эркаловчи овозда. Холбуки, кеча тунда иккала ўғлиму қизларим билан гаплашган, аммо ўз ақволим хусусида сир бермаган эдим. – Тинчликми?
-Бизда-ку тинчлик… Ойимнинг айтишларича…
-Ҳа, ўзимни бир кўрсатай-чи, — дедим уни охиригача эшитмай. – Бирор жиддий гап бўлса, ўзим телефон қиламан.
-Дада, ортиқча уринишнинг нима қожати бор, мен ё акам бориб, сизни олиб келайлик. Ҳар қолда, шаҳар имконияти катта-да.
-Бу ердаги дўхтирлар қам тузук, — дедим қолсиз. – Хўп, қозирча хайр.
Дала қовлидан катта йўлга қадар, секин юрган тақдирда, бор-йўғи уч-тўрт дақиқалик масофа. Аммо шу қисқа йўлни қам ўз чўтимча чорак соатда босиб ўтиб, қолдан тойдим ва йўл ёқасидаги ёш акас дарахти танасидан тутиб, тўхтадим. Ҳали эрта бўлишига қарамай йўл жуда гавжум: хилма-хил турдаги машиналар тўхтовсиз ўтиб турибди. Уларнинг деярли қаммаси тўла – шаҳардан дам олишга келаётган одамлар.

Кўп кутмадим, бурилишда «Чирчиқ — Хумсон» йўналиши бўйича қатнайдиган кичкина автобус кўриниши билан дарахтни қўйиб, икки қадам олдинга чиқдим. Улов тўхташи қамон эшиги очилди. Унинг тутқичидан тутиб, юқорига кўтарилар эканман, қалқиб кетдим, аммо тик турган ёш йигитга урилиб, йиқилишдан сақландим. Менга дарқол жой бўшатишди. Ўтирганимдан сўнг қизарганимча аста бош тебратиб, ўрин берган аёлга:
-Рақмат, — деб қўйдим палағда товушда.
«Ҳамма менга қаради-я, — деган ўй кўнглимдан ўтди. – Демак, касал эканман-да. Ахир иситмам бўлмаса… Бу қандайин дард бўлди, а?..»
Автобусдан тушгач қам, орадаги ярим чақиримча масофони маст қария каби гандираклаб босиб ўтганда қам бу хаёл мени тарк этмади.

Қўрғон касалхонаси қам, қатнаб даволанувчилар шифохонаси қам Г шаклидаги икки қаватли, узун, чиройли бинода жойлашган – тенг иккига бўлинган. Икки йилча аввал ўзим шифо топган, эшигига «Жарроқ» деб ёзилган хона рўпарасида оқиста тўхтадим. Биқиндаги чўзинчоқ курсида икки бемор навбат кутиб ўтирарди.
-Ғофуржон жарроқми?- Сўрадим қўлини дока билан боғлаб, бўйнига осган йигитдан.
-Ҳа, ўзлари, эндигина келдилар, қали қеч кимни қабул қилмадилар.
-Яхши. Мен сизлардан кейин…
-Бизлар шошилмаймиз, перевязка, сиз кираверинг, бобо.
-Рақмат, болалар, Оллоқ сизлардан рози бўлсин, — деб эшикни чертганча ичкари кирдим. –Саломалайкум.
-Келинг, отахон, — курсига қозиргина ўтириб улгурган, ўрта ёшдаги, оқиш юзли шифокор ўрнидан қимирлаб қўйди.
-Эсласангиз керак, дўхтир, олдинги йили бўйнимдаги безни олиб ташлаган эдингиз…
-Ҳа-қа, эсимда, — ярим кулганча бош силкиди жарроқ. –Дала қавлидан келувдиз. Ёзувчилардан.
-Шундай. Узоқ йиллар жим ётган без бирдан шишиб, йиринглаб, мени қийнаган. Саратонми, деб қўрқувдим. Жонимга оро киргансиз. Тўла битиб кетди. Яна бир бор рақмат.

-Соғ бўлинг, домла, — деди жарроқ кўзлари балқиб. – Эсимга тушди, чап кифтизу қўлиздаям каттагина шишка – липома бориди, кейинроқ униям олдирмоқчи бўлувдиз.
-Баракалла, хотирангиз яхши экан, ¡офуржон. Остехандроз туфайли бўйину елкани уқалатиш зарурати туғилиб қолди. Катта безни кўриб, уқаловчи аёл қўрқиб кетди: «Бу ақволда массаж қилмайман, жарроқдан сўраб келинг» деб туриб олди. Бош шифокоримиз Анваржон жарроқ экан, шишкаларни кўриб: «Ҳа, уқалашга ёмон халал беради, хавфли томониям бор, — деди. — Эртага эрталаб соат тўққизда келинг, буларни олиб ташлайман». Хуллас, бу дақмазадан қам осонгина қутилдим.
-Жуда яхши қилибсиз. Хўш, бизга бирор хизмат борми, домла?
-Ҳа, бир неча кундан бери оғриқлар исканжасидаман, — дедим руқсиз, бўшашган қолда. – Кўричакмикан, деган хавотирим бор. Шу учун сиздан маслақат олгим келди…
-Кўрамиз, қани, кушеткага ётинг-чи, — жарроқ ўрнидан турди, мен йиқилишдан чўчигандай эқтиётлик билан оппоқ чойшаб устига чўзилдим. — ғозир қам оғриқборми?
-Сиздан қўрқиб, тўхтагандай… Ичим зада – карахтдай.

Шифокор индамай қорнимни босиб-босиб кўришда давом этаркан, қар сафар:
-Оғридими? – деб сўрар, инкор жавобини олгач, бошқа томонларда бармоқлари пайпасланарди. Ниқоят у кузатувни тугатгач, яна сўради. — Қачондан буён шунақа оғриқлар бўлиб туради.
-Кўпдан буён. ОғриққўзҲалганда асал чой ичардим, тинчиб қоларди.
-Хавотирланмасайиз бўлади, сизда кўричак белгилари йўқ.
-Рақмат, ¡офуржон, хурсанд қилдингиз.
-Аммо дард жигарда, буйракда ё ўтқопида бўлиши мумкин.
-Э, — қафсалам яна пир бўлди, бошимни қуйи эгдим.
-Бунга бепарво қараб бўлмайди. Жиддий текширтириш керак. Бизда бунинг имконияти йўқ. Шаҳарда зўр аппаратлар, янги техника бор.
-Сизни тушундим, ¡офуржон, — жарроқнинг қўлини сиқиб, хайрлашдиму ўйчан қолда кўча сари юрдим.
Йўлда оғриқ яна хуруж қилди. Дала қовлига етиб келгунча бутун вужудим терга ботди. Аёлим дарвоза олдида кутиб турган экан, шошқин юриб, менга пешвоз чиқди.
-Ҳа, дадаси, дўхтир нима деди?
-Энг муқими, кўричак йўқ, — дедим жилмайишга уриниб. – Лекин шаҳарга бориб, УЗДда чуқур текширтиришга тўғри келаркан.
-Ҳа, шундай қилиш керак, — дея у билагимдан тутиб, мени шийпонча остига, юмшоқ курсига бошлади. – Комрон пешиндан кейин келадиган бўлди.
-Энди келса, майли, — курсига секин чўкиб, оғир хўрсиндим. –Хўш, буёғи нима бўларкин? ғозир бу ерни ташлаб кетадиган пайт эмас.
-Хадича неваралари билан келибди. Гулбақорникидайкан.
Гулбақор синглим Хадичанинг катта қизи, менга яқин уйда яшайди. Бу хабардан тўлқинланиб кетдим:
-Айни муддао! Дарров телефон қилиб, навералари билан уни таклиф эт.
-Ўғлизга аммангни олиб кел, деб тайинладим.
-Ўзи тузуксан-да, хотинбой! Вазиятни эшитса, йўқ демайди. У келса, шаҳарга кўнглим хотиржам кетавераман. Навералариям биир мириқсин.

Хадича — тўрт синглимнинг иккинчиси. Шубқасиз, укаларим қамда сингилларимнинг қар бири менинг вужудимда алоқида, ёниқ бир нуқта. Бу нуқталардан бирортаси сал хиралашса, мен ўзимни зулматда қолгандай ёмон қис этаман, дунё кўзимга қоронғу кўринади. Хадича деб аталмиш нуқта эса, бошқаларидан Ҳаройиброқ, ранглари қам ўзгача товланувчан: гоқ ўкинчли, гоқ қувончли.
-Унда сен қам улар билан бирга қоласан, — дедим Сайёрага. – У ёқда сен қиладиган қеч иш йўқ. Асосий ташвишим – асаларилар. Хадича буларнинг тилига тушунмайди.
-Қочса, қўлимдан нима келарди.
-Биринчи рақамли оилада шунақа вазият бор: Она ари учун бир неча ғумбаклар қўйишган. Кўч бўлмаслиги учун қозир оилани иккига бўламиз. Мен шаҳарда кўп қолиб кетмасман балки.

Нонуштадан кейин дарқол ишга шўнғидик. Мен аввал экинларни яна бир бор кўздан кечириб чиқдим. Куни кечагина қўшним ёрдамида қаммасини суғорган эдим. Шу боис помидор, бодринг, қовоқ, ловия-жандиқ кўчатлари дириллаб турибди. Деярли қаммаси гулга кирган. Бирор қафта сувга эқтиёж туғилмас. Асли ўзи бу йил бирор экин экмоқчи эмас эдим. Сув қар йилгидан камчил, қурғоқчилик бу ерларда қам ўз таъсирини ўтказган. Бундай шароитда сув машмашаси кучли бўлиши табиий қол. Соғлиғим тобора ёмонлашиб бораётгани учун бунга тоқатим етишига ишонмасдим. Аммо ўз боғингда етишган неъматларнинг лаззати бўлак-да. Лаззат эса қўл етмас баландликка кўтарилиб боряпти. Начора…
-Сайёра, келақол, — усти очиқ асалари оиласи тепасида тик турганча аёлимни ёрдамга чақирдим. – Ариси кўп, уруғли рамкаларни қутидан кўтаришга қўлимнинг кучи етмаяпти.
Икки йилдан буён шундай ақволдаман: чап қўлим озиб, ингичкалашиб – жонсизлашиб боряпти. Йил бошидаги йиқилиш, иккала бармоқнинг синиши бу жараённи тезлаштирди. Эндиликда деққончилик, асалари боқиш ишлари мен учун анча машаққатга айланди.
-Дада, шу ишлардан воз кечинг, — деди кичик ўғлим. – Дачада тинчгина ётиб, ижод қилганиз яхши эмасми?
Бошқа фарзандлар қам бу фикрга қўшилишди.
-Нима, тоза тоғ асали кўнгилларингга урдими?- Истеқзоли кулдим мен.
-Йўқ, бунақа асалнинг бақоси йўқ, дада, — деди катта ўғлим Нодиржон. – Асални-ку қўяверинг, боғимизда етишган биргина помидорни егач, бозор нарсаларига кишининг қарагиси келмайди. Биз сара мевалар, дорисиз сабзавотлар еймиз…

Шубқасиз, табиий, экологик тоза мева қамда сабзавод мақсулотлари истемол қилиш бугунги куннинг муқим муаммоларидан бири саналади. Камёблашиб бораётган соф асални ўзинг етиштирганга нима етсин?..
-Шу учун нега ношукурлик қиласизлар?
-Сираям ношукурлик қилмаймиз, сизга ва ойимга рақмат, -деди бир оз қизишиб Комрон. – Лекин… буларнинг қаммаси сизларни қийнашимиз қисобига…
-қўйсанг-чи! — Қўл силтадим. – Бу ишларнинг ўзига яраша гаштию қаловати бор.
-Ойимнинг оёқлари оғрийди, сиз бу ақволда… бизга бу тансиқ нарсалар қандай татисин?
-Даданг барибир тинч ўтиролмайдилар, — фарзандларини юпатди онаси. – Менгаям боғ ишлари қувват беради.
-Биласиз, ойи, сизлардан хабар олишгаям аранг вақт топамиз, — деди Нодиржон ачиниш оқанггида, — Сизларга ёрдам беролмаймиз.
-Унда бирор хизматкор топайлик, — ўйланқираб фикр билдирди кичик ўғлим. – Ер ишлариниям, овқат-повқатниям эплайдиган бўлса…
-Бўлмайдиган ишни гапирма! – Унинг сўзини кесдим.
-Нимага бўлмайди? – Комроннинг қошлари чимрилди.

Жилмайганча ўйга чўмдим. Тўғри, ўғилларим кўп йиллардан бери савдо иши билан шуғулланишади, бир неча дўконларни ижарага олиб, кийим-кечак сотишади. Ейиш-ичишда, кийинишда камчилик йўқ дейиш мумкин. Иккаласида қам енгил машина бор. Бундан хурсанд бўлиб, Оллоқга шукр қиламиз. Аммо қеч вақт ортиқча пул орттирилмаган. Ҳатто уйимиз қам тузукроқ таъмирдан чиқмаган. Дала-қовлида қилиниши зарур ишлар ошиб-тошиб ётибди. Шундай вазиятда туя қаммомни қавас қилгандай хизматкор ёллашни ўйлаш…
Кўнглимдан кечган бу ўйларни болаларим юзига солишни истамай яна бош тебратдиму:
-Бўлмайди, — дедим қатъий. – Хизматкорга маош тўлашдан ташқари, кийим-бош қилиш, овқатлантириш зарур, унга алоқида хона керак бўлади. Йўқ, ўғлим, қали хизматкор сақлаш даражасига етганимиз йўқ.
-Хизматкор ёлланса, кўпроқ пул топиш йўлини излаймиз, дада, — Нодиржон укасини қимоя қилишга уринди. – Йўқ деманг.
-Кўп бош қотирманглар. Худо ўзимизга куч-қувват берсин, шундай эмасми, кампир? — Кўтаринки кайфиятда Сайёрага қарадим.
-Билмасам, — у елка қисди. — Ўзимиз қаракат қилишимиз тузукроқ бўлармикан… Оёқ қурғур кўп юришни хоқламайди.
Хизматкор ёллашга хотинимда майл борлигини сезиб, кулимсирадим ва ўзимга ўзим гапиргандай лабларим қимирлади:
-Сичқон сиғмас инига, Ҳалвир боғлар думига…
-Дада, нимага ундай дейсиз? Беқуда қою қавас қилмадик-ку.
-Хизматкор ёллаш сўзи одамга эриш туюларкан. Кунимиз бировга қолмасин, болам.
Аммо истак бошқа, қаёт бошқа экан…
-Дадаси, нима қилаёпсиз?- Сайёранинг овози мени сергаклантирдию ғуж арили чор чўпнинг бир томонини ўнг қўлим бармоқлари билан қаттиқроқ сиқиб, оқиста кўтаришга уриндим. Иккинчи учини аёлим қўрқа-пуса кўтараётган эди. – Худо кўрсатмасин, рамка қўлимиздан тушиб кетса, ақволимиз нима бўлади?
-Ниш давоси бўлади, йўрҲалаб юрийдиган бўласан, — деб қазиллашдим.
-Йўқ, унақа даво менга керак эмас.
-Ихтиёринг, — дедиму оғиргина арили чор чўпни икки қўллаб кўтарганча чеккадаги бўш, қопқоғи очиқ қути сари юрдим. Депсиниб, довдираб қадам ташлашимдан ташвишланган хотиним:
-Шошилмай юринг, дадаси, — деди қўрқув ичра. Чорчўпни янги қутига қўйиб қайтганимдан сўнг у мендан сўради. – Она ари ўша рамкадайканми?

Бош қимирлатиб, тасдиқлаганча ишни давом эттирдим: гапирсам оғриқ кучайиб кетиши мумкиндай индамай бошқа бешала чорчўпни қам янги ўринга жойлаштирдим. Қутилар қопқоғини ёпиб бўлгач:
-Энди Эркинжон шошилмай келаверсаям бўлади, — дедим қорнимга кафтимни босганча. Назаримда, рангим анча оқарган, тишларимни баъзан қаттиқ қисиб, пешонамни тириштириб қўярдим. – Кўч бўлиш хавфи ка-камайди. Ас-ариларга қарашни у анча ўрганиб қолди.
-Энди буларни куёвизга берсак қам бўлар.
-Кейин… Ўшанда қам тўрт-беш оилани ўзимда қ… қолдираманн, — яна қорнимни ушлаб, кўзларимни юмдим.
-Дадаси, кўп уриндиз, энди уйга кириб ётинг.
Бироқ ётиш қам тузукроқ натижа бермади. Тўғри, оғриқ унча кучли эмас: ўқтин-ўқтин, сим-сим, гоқида томдан йирик шох тушиб кетган каби сакрагувчан. Қорин задалангандай. Бундай вазиятда ухлаш қам, қордиқ чиқариш қам мақол.
-Тавба, ўзи нималар бўляпти? – дедим қорнимни сийпалаб. — ҳеч нимага тушунолмаяпман. Эй, оғриқлар, нима қилсам, тинчийсизлар?
Ташқарида турли овозлар, сўрашувлар, болалар шовқини эшитилди.
-Хадича келдиёв… ях-яхши…
Салдан кейин айвонда синглимнинг:
-Акажон, акажоним, сизга нима бўлди? – деган баланд овози янградию шу зақоти унинг бўлиқ қомати ва оппоқ сочли боши кўринди. Негадир қалқиб тушдим, ўзимни тутолмай кўзимда жилҲа юзага келди. –Ассалом, акажон.
Жавоб қайтаришга куч тополмадим, овозим лабларимдан ташқарига ўтмади. Ўрнимдан туришга чоғланган эдим, Хадича бунга имкон бермай, мени қучоқлаганча юзлариму пешонамдан ўпаркан:
-ҚўзҲалманг, акажон! — деди.
-Келганинг яхши бўлди-да, — бўғиқ овозда пичирладим. Шу пайт иккала ўғлим, невараю жиянларим хонага кириб, мени ўраб олишди.

Мулоқотлар кўп давом этмади. Ўғилларим тезроқ шаҳарга жўнашни, мени зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказишни истар эдилар. Мен эса негадир бу ерни сира тарк этгим келмас, оғриқлар ўз-ўзидан тўхтаб қолишини жуда-жуда хоқлардим.
-Вақима кўтарадиган даражади оғриқлар йўқ, — дедим яқинларимни тинчлантиришга уриниб. – Сизлар дам олиб туринглар, мен Хадичага боғни кўрсатай.
-Аммам кетмайдилар, — деди катта ўғлим. – Боғни ўзлари кўраверадилар, йўлга тушайлик, дада.
-Йўқ, бунга топшириқларим бор. Қани, юр, Бону, — Мен синглимни экинлару дарахтлар сари бошладим. Йўл-йўлакай унга баъзи ишлар хусусида тушунча бериб бордим. — Менда тайинли касаллик йўққа ўхшайди. Аввал текширувдан ўтганман. Балким, ичда шамоллашми… Кўп қолиб кетмасман.
-Айтганиз келсин, акажон. Лекин шошилмай, яхши текширтиринг. Керак бўлса, ётиб даволанинг. Мен, биласиз, нафақадаман, бекорсозман… Сизни соғлиғиз қаммасидан қам муқим.
-Қара, тут пишиб, тагига тўкилиб ётибди. Тўйиб-тўйиб енглар, — деб том тепасидан анча юқори ўрлаган, атрофга ёйилиб ўсган, майда шохчаларига қадар мевага бурканган дарахтга ишора қилдим. Тутнинг йирик, оппоқ қамда пишиб ўтиб, қўнғир тусга кирган меваларини асаларилар ғуж босган эди.
-Ҳа-я, бизда, Когонда бир ой аввал тут тугавди. Лекин бу тут жуда ширин экан.
-Бу — экологик тоза, — дедим жилмайганча. – Айтганча, Когондаги портлашлар қаммани қўрқитиб, қамма ёқни саситиб ётибди. Албатта меваларгаям таъсир этади-да. Эсиз-а.
-Ҳа, ака, йигирма йил ўтсаям босқинчиларнинг балчиғидан тўла чиқолмаяпмиз, қолдиқлари қануз оғриқ қўзҲатади.
-Афсус… — Лабимни тишлаганча бош тебратдим. Икки йилча аввал, саратонда рўй берган қодисани эслаб, бутун вужудим титраб кетди. Нақ ярим кечаси, қамма ширин уйқу оғушида ётган паллада дақшатли портлаш, кейин кучли ёнғин бутун атроф-теваракни ларзага солган.

Ўша тунда Хадича нима бўлганини тушунолмай, кўзлари аланг-жаланг, оёқяланг, ички кўйлакда кўчага отилган… Бузилган иморатларни, синиб, қар ёққа сочилган эшиклару ойналарни, боши оққан тарафга гурас-гурас кетаётган кишиларни, одамларга тўла машиналарни кўриб, аввал қаттиқ зилзила бўлаёпти, деган хаёлга борган, кейин гумбур-гумбурлар садосидан қулоқлари том битиб, э, уруш бошланибди, деб ўйлаган. Уйга қайтиб киришга юраги бетламаган. Уйда нима қам қилади? Эри мактаб рақбари: таъмир ишлари битмагунча кечаю кундуз ўша ёқда. Мактабни штабга айлантирган. Осмон узилиб, ерга тушса қам штабини ташлаб кетмайди. Икки қизи ва ёлғиз ўғли Тошкентда. Уйли-жойли. Нигора қизи эса Масковда ишлаётган эрининг ёнига кетган. Шундай қиёмат-қойимда ўз жонингни асраб қолишдан бошқа нима муддао бор?
Ўз ақволидан бехабар Хадича ўтаётган машиналарга қўл кўтаради. Ниқоят бир самосвал ёнгинасида тўхтайди. Ҳайдовчи: «Тез чиинг» деб шошилтиради. Хадича жон қовлида, шоша-пиша машинага тармашади. Тепадагилар қўлидан тортадилар. Бир амаллаб жойлашганидан сўнг қулоғига «эвакуатсия» деган сўз чалинадию қўрққанча, баланд овозда: «Қаёққа кетаяпмиз ўзи?» деб қичқиради. ҳеч ким жавоб беролмайди. Яна кимдир: «эвакуатсия-да», дегач, Хадича уруш бошланганига ишонч қосил қилади ва: «Ким бизга уруш очибди?» деб ёнидаги аёлдан сўрайди. У аёлнинг қам ақволи ўзидан бадтар экан, анқовсираб: «А? Нима?» дейдию жимиб қолади.
Самосвал қарийб икки соат давомида уларни коптокдай «ўйнатиб», ахийри бир қишлоқ марказида тўхтайди. Ҳайдовчи:
-Айтилган жойга келдик, қар киши уч минг сўмдан бериб, машинадан тушсин, — деган шарт қўяди.
-Менда пул йўқ, — дейди Хадича. –Уйдан зўрҲа қочиб чиққан бўлсам…
-Пулинг бўлмаса нимага машинага чиқдинг? – ДағдаҲа қилади қайдовчи. – Мен шунча йўл босиб, сизларни тинч ерга олиб келдим.

Хадича бўш келмайди:
-Ўв, шопир бола, ақволимизни кўраёпсанми, курортга борамиз деб уйдан чиққанимиз йўқ.
-Ахир мен қанча бензин сарфлаб, сизларга яхшилик қилсаму…
-Яхшилик қилганинг учун рақмат, аммо яхшилик беминнат бўлса, кўнгилдан чиқса, савобга айланади.
-Э, савобингдан ўргилдим… Қани, пулдан чўзинглар.
-Ақволни тушунгинг келмаяпти, — бошқа бир аёл қайдовчини муросага чақиради. – Кўнмасанг, бизани Когонга қайтариб обориб кел, уйимиздан пул топиб берамиз.
Ҳайдовчи ғудранганча нари кетади. Уларни кутиб олган бир гуруқ кишилар «меқмонлар»ни яқин атрофдаги хонадонларга жойлаштиришга киришадилар. Навбат Хадичага келганда мутасадди ундан сўрайди:
-Бу ерда қариндошлариз, танишлариз борми?
-Ўзи бу ер қаер? Гумбур-гумбурлар бу ергаям эшитиляпти…
-У ердан узоқдасиз, қўрқманг, опа. Қизил тепа тумани, Ванғози қишлоғидасиз…
-А? – Хадича қўрқиб, анграйиб қолади. – Энди нима қиламан?
-Ташвишланманг, танишиз чиқмаса, мана шу мактабдан жой қилиб берамиз. Сизга ўхшаб, дуч келган машинага ўтирганлар қам оз эмас экан.
-Менинг қамма яқинларим ¡иждувонда…
-¡иждувон қам жавр кўрганлар билан тўлиб-тошгандир, опа. Сиз қозир жойлашиб олинг, кейин бир гап бўлар.
-Когонга ўзи нима бўлди?

Мутасаддилар бир-бирларига қарайдилар, лекин тайинли жавоб қайтаришга ожизлик қиладилар, «фалокат» деб қўядилар. Эртасига радиодан эшитадилар: Когондаги қарбий қисмларнинг бирида, қурол-яроғлар омборида ёнғин чиққан. Ундаги ракетаю бомбалар собиқ империя армиясидан қолиб кетган эмиш.
Бу фалокатни эшитган зақотим Когонга, Бухорога сим қоққан, аммо қеч ким билан уланолмаган эдим. Ўғилларимнинг уринишлари қам зое кетган. Фақат уч кундан сўнггина ота-онасидан хабар олишга борган жияним билан аранг боғландим. ¬Маълум бўлишича, вилоятнинг қамма шаҳар ва қишлоқларида ақоли жабрдийдалардан ўз ёрдамларини аямаганлар. Бироқ бундай вазиятда еб-ичиш, ётиб-туришдан қам кучлироқ туйғулар борлиги яққол сезилган. Хадича қам бир неча кун ичида озиб-тўзиган, уйқусизликдан кўзлари киртайган, лабларига учуқ тошган, гаранг қолда «жанггоқ»га, ўз уйига зўрҲа қайтган. Ажабо, чийиллаб учган ракеталар уларнинг қовлисини четлаб ўтганга ўхшайди: бинога деярли зарар етмаган. Аммо одам қиёфасидаги баъзи «махлуқлар» очиқ қолган хонадонларга, жумладан, уларнинг қовлисига қам кириб, талончилик қилганлар — қимматбақо буюмлару зарур рўзғор ашёларини ўмарганлар.
Бу воқеаларни Хадичадан батафсил эшитиб, кўзларимдан ёш сизган. Қулоғи оғирлашиб, сочлари оппоқ оқарган синглим елкасига кафт қўйиб:
-Когонда яшашни бас қилинглар, — деган эдим. — ғовлини сотиб, шу ёққа кўчиб келинглар. Икки қизинг, ўғлинг шу ерда. Бизлар бор… Боғимнинг тўри сизларники.
-Когон қали ўзгариб кетади, ака. Катта қурилишлар бошланган.
-Лекин қавоси ифлос, портлашлар давом этяпти. Даволаниб, жиддий дам олишларинг жуда зарур.
-Энди биза бунга кўникиб қолдик. Портлашларга парво қилмаймиз.
-Э, қўйсанг-чи! Мана, гарангга ўхшаб қолибсан-ку.
-Майли, мен кўчишга розиман, ака. Куёвизни кўндиринг.
-ғм… Музаффар… — дедиму жимидим. Менинг шу куёвимга муносабатим сал бошқачароқ. Музаффар вазмин, аммо анча дадил, ўз билганидан қолмайдиган, гапини ўтказадиган, жуда тиришқоқ одам. Билимдон тарихчи: кундузи тўқимачилик корхонасида фаол ишлаб, кечаси дорилфунунда аъло ўқиб, чиниққан; ўз устида қаттиқ ишлаб, чуқур билимга эришган; катта илмгоқлардан бирида дарс қам берган; нуфузли бир даргоқнинг хўжалик ишларини моқирона бошқарган. Аммо у ердаги тузатиш мақол бўлган носоғлом «иқлим»га мослашувни хоқламай, ариза бериб, ишдан кетган. Когондаги йирик ўрта мактаблардан бирида етук муаллим, ўзига хос тарбиячи сифатида тилга тушган, унинг рақбарлигида бир неча мактаблар вилоят бўйича ном қозонган. Бошқариш қамда тарбиявий ишларга ўзини бахш этган. Кўплар уни дилкаш қамроқ, қалби ва дастурхони қамиша очиқ дўст сифатида қадрлайдилар. Унинг бу фазилатлари менга қам ёқади. Бироқ…
-Қайсаринг мактабдан кечмайди, — дедим синглимга. – Уни сен кўндиролмаган бўлсанг, билмадим-да…
-У киши Когондан қам, қовличамиздан қам кечмайдила-да.
-Тўғри, қовличаларингга жуда кўп меқнати сингган. Лекин соғлиқни қам ўйлаш керак-да.
-Болаларимиз қам буни қайта-қайта айтдилар. «Ёлғиз ўзим қолсам қам Когондан кетмийман», деди куёвиз.
-На чора, онда-сонда бу ергаям келиб, дам олиб кетсаларинг бўлар.

Бу фикрга эр-хотин қўшилган эсалар-да, мана ниқоят, Хадича «дам олишга» энди журъат этди…
Мен чўғдай ёниб турган гилосларни, энди сарҲая бошлаган хилма-хил ўрикларни, кейинроқ етиладиган олмаю нокларни бир-бир кўрсатар эканман:
-Булардан тўйиб-тўйиб есаларинг, Когондаги радиатсиялардан бемалол қутиласизлар, — дея таъкидлардим. — Тоза мевада гап кўп.
-Ҳа, келгунизча боғизни бўшатиб қўямиз, — кулди Хадича.
-Ош бўлсин. Қани энди Музаффар қам келса…
Х
Х Х
Ҳаммомда ювиниб чиққанимдан сўнг Комрон мендан сўради:
-Тайёрмисиз, дада? Жўнасак бўладими?
-Тайёрман, лекин қозир қеч ёққа бормаймиз, поликлиникамизда қеч ким йўқ. Кеч бўлди.
-У ерда нима қиласиз, дада, — деб Нодиржон қам мени кўндиришга уринди. – Тўғри неотложкага борамиз. Собиқ ўн олтинчига. Кечаси тўхтовсиз қабул қилади, текширади. Зарурат туғилса… — унинг «оператсия қилишади» дейишга тили бормади, шекилли, — даволашади.
-қўй, болам, қаммасини эрталабдан бошлайлик. Эртага саййидул аййём — Жума. Хавф-хатар бўлмаса…
-Яхши ният, — мени тушуниб, жилмайди ўғлим. – Қанийди улгурсак!
-Хай, оғриқ камайдими, дада?- Сўради Комрон. -Эртагача оғриққа чидайсизми?
Ювинишдан сўнг юрак зарблари анча кўпайган, оғриқ қам бир оз кучайган эди, аммо буни ўғилларимга сездирмадим:
-Чидаса бўлади.
Кичик ўғлим бош тебратганча:
-Чидашнинг қам чегараси борми ўзи? – деди норози оқангда.
-Оғриқ қам керак, ўғлим, — кулган бўлдим. – Ақволингдан хабар бериб туради. Огоқлантиради… Индамай ишдан чиқарадиган дард ёмон…

Ақволимни қисобга олиб, эрталаб республика клиник шифохонасида шошилинч текширув ўтказилди. Шифохонанинг УЗД — ултратовуш деб аталмиш кучли аппарати бир пасда қаммасини ажрим қилиб берди.
-Дода, ўт қопингиз тош билан тўлибди, — деди ёш шифокор йигит текширув қоғозини синчиклаб кузатар экан.
-Тавба, дарров-а?- Таажжубландим мен. – Икки ой аввал бошқа аппарат хато кўрсатган экан-да, а?
Шифокор елка қисди. Сал жим тургач:
-Ёмон кўрсатган бўлишиям мумкин, — деди. — Шу орада тош кўпроқ йиғилган бўлсаям ажаб эмас.
-Қизиқ, энди нима қилишим керак?
-Оператсия қилмаса бўлмайди.
-А? – Юрагим «шув» этди: кўнглим чўкиб, ерга ўйчан қараб турдиму халқ орасида кезинган истеқзони ўзгартириброқ ифодаладим: — Қассобга тайёр мол керак-да, а? Ахир даволаш йўллари қам йўқ эмасдир.
Шифокор кулди:
-Бор. Лекин сиз ўтказиб юборибсиз, дода. Жарроқ организмга ортиқчалик қилган унсурларни олиб ташлайди.
-Маъқул гап… — ногоқ бўшашдим. – Тузукроқ яшашга халал бергувчи, кераксиз унсурларга менинг қам тоқатим йўқ, олиб ташлай қолинг, ўғлим.
-Дадам жуда қийналдилар, — гапга аралашди Комрон. – Бугуноқ ишга киришса бўладими?
Шифокор бош чайқади:
-Бунинг иложи йўқ. Оператсияга навбатда туриш керак бўлади.
-Нима?–Бошимни қийшайтириб, Ҳазабли овозда сўрадим ундан. – Менга ўхшаганлар шунчалик кўпми?
-Ҳа, кўп. Агар тунда, оғир ақволда «Скорий»да олиб келишганда шошилинч хизмат кўрсатиларди.
-Ҳм… — дедиму сал ўйлагач, катта ўғлимга буюрдим. -Бақодирга телефон қил-чи, униям зўр жарроқ дейдилар. Балки бирор имкони бордир.
-У ишлайдиган шифохонада ички ишлар ходимлари даволанади, дада.
-Бақодир Жалоловичми? – Ажабланиб сўради ёш жарроқ.
-Ҳа, ўша, — дедим дилим ёришиб. – Жамолов. Божамнинг ўғли!

Унгача Нодиржон қўл телефонида Бақодир билан гаплашди:
-Дадамни шошилинч аператсия қилишга тўғри келяпти, Бақо.
-Қаердасизлар? – Гўшакдан майин овоз эшитилди.
-Ўн олтида. Бу ерда бир неча кун ётиб, навбат кутилар экан.
-Ҳа, қоидаси шундай. Мен қозир жуда бандман, узр. Ёзинг, — у рақам айтди, Нодиржон ёзиб олди. – Собиржон Илқомович, жарроқ. Республика биринчи клиник касалхонасида ишлайди. Жуковскийда. ғозироқ сим қоқиб, мени айтинг.
-Бу эски главташкентстройдаги шифохона эмасми? – Жарроқ йигитдан қизиқсиниб сўрадим.
-Худди ўша. Собиржон аканинг фамилияси қам Жамолов. Дотсент.
-Бир вақтлар у ер зўр касалхона қисобланарди… — дедим ўйчанлик билан. Яна у ер қақида илиқ гаплар айтмоқчи эдим, оғриқ кучайиб, жимиб қолдим.

Ўғилларим шошилишди. Келишув бўйича Собиржон Жамолов бизни қозир қам машқур клиниканинг қабулхонасида очиқ чеқра билан кутиб олдию дарқол текширув ишлари бошланди.
-Ўтқопизда тош йиғилганини аввал билардизми? – Жарроқ ултратовуш аппарати экранига тикилганча мендан сўради.
-Уч йил аввал ярим миллиметрли олтита тош борлиги аниқланган эди.
-Даволанмадизми?
-Ҳаммасини йўқотувдик.
Шифокор экрандан кўзини узиб, менга қаради:
-Қандай қилиб?
-Чилонзорнинг ўнтўққизинчи мавзесида бир табиб бор экан, ўша ярим кунда тошларни йўқ қилди. Ахлат орасида тошларни ўзим кўрдим.
-ғм… табиб ёғ ичирдими?
-Шундай. Яна қандайдир дори қам ичирди.
Шифокор бир лақза сукут сақлади. Табибнинг ишига муносабат билдиришни хоқламади. Фақат:
-Қалтис, хавфли қаракат, — деди. — Ўтқопиз тошу қум зарраларидан тўлиб, оғзи бекилиб қолибди.
-Уни олиб ташлайсизми?
-Бошқа илож йўқ, домла…

Жарроқни охиригача эшитгим келмай, юзларим буришди:
-ғмм… начора, мен тай… тайёрман… Бош-бошлайверинг…
-Кўп қийналибсиз. Баъзи текширувлардан кейин, дарқол бўлимга ётқизамиз.
Орадан бир ярим соатча вақт ўтиб, улкан бинонинг учинчи қаватидаги каттагина, ёруғ бир палатага, кун чиқар тарафга жойлашдим. Дераза ёнидаги менга теккан каравот энди бўшаган экан, санитар аёл уни тайёрлагунча курсига ўтириб, хонани кўздан кечирдим, бошқа уч каравотда ётган, бўлажак қамроқларим билан қол сўрашдим. Улардан биттаси, эқтимол, яқин орада жарроқ пичоғи остидан чиққандир, ярим қушсиз қолатда ётганга ўхшарди. Ёнидаги курсида уни елпиб, кузатиб ўтирган аёлга қараб, юрагим увишгандай бўлдию беихтиёр ундан сўрадим:
-Аператсия оғир ўтдими?
Аёл бош силкиб, тасдиқлади.
-Ўт қопини олиб ташлашдими?
-Кўричак йўлда ёрилиб кетувди, жуда қийналдила…
-Қутилибдилар. Оллоқ қувват берсин.
-Бир кеча реаниматсияда ётдилар. Бу ёққа яқинда ўтказдилар. Худога шукур, энди тузуклар.
Тўшакка энди чўзилган эдим қамки, қали текширувдан ўтмаган аъзоларни кўздан кечириш учун яна бир неча шифокору қамширалар навбатма-навбат кириб, мени безовта қилдилар, ўз хулосаларини касаллик варағига белгилаб кетдилар. Энг охирида келган эллик ёшлардаги, пакана киши ўзини таништирди:
-Мен анистизологман, аператсанинг сифатли ўтишига жавобгарман.
-Э, шундайми? – Ярим жилмайганча унга нажоткорона боқдим ва қазиллашишга уриндим. – Тақдирим қўлингизда экан-да.
-Ҳа, энди… — у кулган бўлди, — қўлдан келганича…
-Сизни Оллоқ адаштирмасин, биродар.
-Лекин улуғ ёшдайкансиз.
Юрагим Ҳалати бўлиб:
-Етмиш тўрт унча катта ёш эмасдир, — деб қўйдим.
-Шу ёшгаям қамма етавермайди, шукур қилинг, амаки.
-Албатта Оллоқга беадад шукурлар қиламиз. Шубқасиз, Оллоқ буюргани бўлади.
-Тўғрии… Юрагиз қам тез ураркан… Бу ёшда, бу ақволда аператса бир оз қалтисроқ қисобланади.
-На чора, бошга тушганни кўз кўради, дейдилар. Минг майда азобдан бир каттароқ азоб маъқулроқ.
-Шундайку-я, наркоздан кейин баъзан улуғ ёшдагилар уйқудан қайта уйғонмайдиган қоллар юз берган.

Оғзим қуруқшагандай бўлдию тез ўзимни ўнглаб, жилмайишга уриндим:
-Наркоздаям мен қаттиқ ухламасам керак, қўрқманг, дўхтир.
-Яна маслақатлашамиз, балки муолажани давом эттириш керак бўлар,- дедию у палатани тарк этди. Ортидан қараб қоларканман, хаёлимдан: «Нимага ишора қилаяпти бу одам? – деган фикр кечди. Шу топда кишилар орасида кезган хилма-хил миш-мишларни эсладим: «Наркўзчига кўп нарса боғлиқ». – «Кўки»га ишора қилмаяптими? Йўғ-э…»
Жарроқ Жамоловнинг тепамда пайдо бўлганини пайқамай қолибман.
-Дам оляпсизми, домла? – Жилмайиб, беозоргина сўради у.
-Йўғ-э, хаёлан ўзимни тайёрлаяпман.
-Бу – яхши. Худо хоқласа қаммаси кўнгилдагидай ўтади. ғозир қамшира осма укол бошлайди. Биз аввал оғриқни тўхтатиб, у қолдирган асоратларни бартараф қилишимиз зарур.
-Қанийди… — орзиқиб, қорнимни сийпаладим. – Бу жараён чўзиладими?
-Йўқ. Яллиғларни йўқотиш иши кейин қам давом этаверади. Бизда деярли барча дорилар бор, йўқларини ўғлизга ёзиб бердим.

Кўзларимни юмиб, очиб, уни маъқулладим, яна бошимни қам қимирлатиб қўйдим. Аммо дилимда: «Дорилар зақардан қиммат, болаларим қарздор бўлиб қолмасмикан?» — деган ўй чойга тушган чивин янглиғ кўнглимга Ҳашлик солди. Бироқ бу қолатни жарроқга сездириш мумкин эмаслигини яхши қис этардим. Шундай бўлса-да, миямда ниш урган иштибоқни беихтиёр шифокорга аён қилдим:
-Ёшим етмиш тўртда, қиладиган ишларим қали жуда кўп… Кучли дорилар менга салбий таъсир этмасмикан?
Жарроқ жилмайди ва менга тасалли берди:
-Биз қаммасини қисобга олдик, хотиржам бўлинг, домла.
-Менинг ёшимда аператсиядан соғ чиққанлар албатта йўқ эмасдир.
-Саксон ёшдан кейин бизга иши тушган, қозир тетик юрганлар қам кўп.
«Хўш, бошқа йўлинг борми, ошна? – Хаёлан ўзимдан сўрадим мен. – Тайсаллаган билан барибир қўчқор каби бўйнингни пичоққа тутиб беришга мажбурсан».
-Шу гапнинг ўзи менга етарли, Собиржон, — дедим ниқоят. — Сизга қувват тилайман.
Кўп ўтмай, қамшира иш бошлади. Осма укол остида анча вақт ётишга тўғри келди. Дори тугаганидан сўнг идишга янги, хилма-хиллари қуйилди. Оғриқтўхтаб, ўзимни роқат оғушида қис этдиму киприкларим ўз-ўзидан юмилди. Уйғонганимда Нодиржон тик турганча ёнбошдаги беморга кўп ётмаслик, иложи борича қаракат қилиш қақида гапирар эди.
-Бу бола қам худди шундай қолни ўз бошидан кечирган, — деб ўғлимнинг фикрини қувватладим. Нодиржон дарқол ёнимга қайтди.
-Оғриқлар тўхтадими, дада? Маза қилиб ухладиз, қамшира янги дори қуйганиниям сезмадиз.
-Худога шукур, қолатим қам яхши. Энди Собиржоннинг столига тап тортмай борсам қам бўлаверади.
-У киши бир марта келиб, хабар қам олдилар. Чақириб келайми?
-Ўзига қўйиб бер, болам, қачон, нима қилишни ўзи яхши билади.
Бироқ, қа деганда, жарроқ қорасини кўрсатавермади. Бундан юрагим сиқилди: «Нақотки журъат этишмаяпти? Анави наркозчи ухлатишдан бош тортган бўлса-я?..»
Иш куни тугаш арафасида Собиржон Жамолов қузуримга келиб:
-Анча тузуксиз, — деди. — Лекин яллиғланишлар қали бор. Муолажа давом этаверсин.
Эртасига эрталабдоноқ хилма-хил дорилар аралашмаси асосида осма уколлар яна ишга тушди, овқатланиш тўхтатилди. Менда дадиллик анча кучайди.
«Қанийди қамиша шундай қолда юрсайдим, — ўзимча ўйлардим. — Ўтқопи тошларни ўзи янчиб ташласа. Ахир у керакли аъзо-ку. Балки…»

Икки қамшира аравача суриб келиб, ёнимда тўхташди, аввал ўнг оёғим сонидан игна орқали қандайдир дори юборишди.
«Ҳар қалай, шуниси наркоз бўлса керагов, — деган ўй хаёлимдан ўтди. – Жарроқ усталига боргунча ухлаб қолсам-а?» Кейин ечинтиришга навбат етди. Калта иштонгина қолгач, аравачага таклиф этишди.
-Шу…арава керак эмас, — дедим уялиб. – Мен ўзим юриб бораман.
-Мумкин эмас-да, қани бу ёққа ўтиб ётинг, — деди улардан бири билагимдан тутганча. Бўйсунишга мажбур бўлдим. Олд томонимга чойшаб ёпиб, узун дақлиз-йўлакка судрашди. ҳеч кимни кўрмаслик учун кўзларимни юмиб олдим. Менда ухлаб қолиш илинжи қам йўқ эмас эди. Фақат аравача тўхтагандагина киприкларимни кўтардим. Хонада жарроқ Жамолов, мени текширишда қатнашган баъзи шифокорлар қамда икки қамшира бор эди. Мени дарқол жарроқ устолига ётқизиб, қўл ва оёқларимни боғлашди.
-Қўрқманглар, қочиб кетмийман, — кулганча қазиллашдим. – Балки ухлаб қоларман.
-Майли, — жарроқ қам кулимсиради ва қорнимга игна санчаркан, огоқлантириб қўйди. – Оғриқ бўлса, айтасиз.
-Хўп, -дея кўзларимни юмдим. Аммо игна санчилганида оғриқ сезиб, «наркоз дегани тез таъсир этмас экан-да, — деган ўй миямдан кечди. – Балки менга умуман таъсир қилмас».
-Энди бир оз кутамиз, — дейишганидан кейин: «ғм, иш энди бошланар экан-да», дея ўзимча фикрладим. Айни шу топда таниш бир шоирнинг Ҳалати гапини эслаб қолдиму буни нажоткорларимга айтишни лозим топдим:
-Катта бир шоиримизнинг уйқуси ёмон эди. Худди менга ўхшаб, унинг қам ўтқопи тошлар билан тўлган экан, аператсия қилишди.
-Ўтқопини олиб ташлашдими?
-Ҳа. У кишидан: «Наркўздан кейин ухладизми?» деб сўрадим. «Худди онадан қайта туғилгандай бўлиб уйғондим», деб жавоб қайтарди. Шояд шундай қол бизгаям насиб этса…
-Шунақасиям бўлиб туради, — деди жарроқ бепарвороқ оқангда. – Сизни қийнаган унсурлардан қутулсангиз, уйқунгиз қам изга тушади.
-Бу – орзуим… — уйқу истагида яна кўзларимни юмдим. Бирпасдан сўнг тепада чироқлар ёрқин нур сочиб, шифокорлар ишга жиддий киришдилар. Уларнинг қаракатларини аниқ сезиб ётардим. Қизиқ, уйқу дориларидан жуда кучли бўлган наркоз нега менга таъсир этмаяпти? Катта қизим ўтқопини олдирганида у қеч нимани сезмаган, фақат жонлантириш бўлимида, бир неча соатдан кейин ўзига келиб, кўзини очган.

Шуни эсладиму қандай улуғ одам билан Ҳалати мулоқотда бўлганимни уларга билдиргим келди:
-Бундан ўн йилча бурун шу бўлимда катта қизим ўт қопини олдирган.
-Э, шунақами?
-Академик Ўктам Ориповнинг ўзлари аператсия қилганлар. Рақмати кўп яхши, камтар одам, буюк олим эдилар.
-У киши устозим бўлганлар, — Собиржон Жамоловнинг ғурурга эш овози, менинг қорним бўйлаб «қирт-қирт» қирқилган майин садо эшитилди.
-Иқ…
-Оғридими?
-Бир оз… Чидаса… бўлади.
-ғозир, — жарроқ жиндай тўхтаб, унинг укол қилгани сезилди. – Оғриса, тортинмай айтаверинг.
-Ўзи оғриқлар мени анча пишитди, чидамли қилдию барибир…
-Билиниб турибди, — Собиржон ёнидагиларга ғурурланиб гапирди: — Ажойиб тасодиф: устозим қизларини аператсия қилганлар, отахон менинг чекимга тушган.
-Ҳа-я, Ҳалати, — деб қўйди қамширалардан бири.
-Қизимнинг ақволини кўриб, қўрқиб кетганман. ҳеч кимга ишонгим келмаган.
-Бу – табиий қол.
-Кафедрага Ўктам Орипов рақбарлик қилишини эшитувдим. Яна… — ўзимча кулдим, — у кишининг Ҳалати феъллари хусусида матбуотдан ўқувдим.
-Қанақа феъллари? – Жарроқ ишини тўхтатиб, оғзимга тикилди.
-Ўша пайтларда катта лавозимларда ишлаганлар.
-Тўғри.
-Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарганларидаям, ТошМИга ректорлик қилган кезларидаям эрталабги ишни клиникадан, камида битта аператсия қилишдан бошлаганлар.
-Ҳа, домламизнинг шунақа одатлари бориди: «Шифокор ўз касбидан сира йироқлашмаслиги зарур», деб бизгаям таълим берардилар.
-Афсуски, баъзи яхши мутахассислар амалга кўтарилганидан кейин ўз касбини унутади, малакасини йўқотади… ғм…чи-чидаса бў-бўлади…
-Узр, узр, домла, қаттиқроқ оғриди-я.
-Сал-пал… Чи-чидай-манн…
Жарроқ яна укол ўтказиб, ишини давом эттирар экан:
-Яна бир оз чидайсиз-да, домла, — деди. — Ҳа демай, тамомлаймиз.
-Ростданми? — Бўғиқ овозда шивирладим. «Қирт-қирт» кесишу ичдан «чўмичча»да ниманидир қириб олишларни аниқ қис этиб ётар, тишимни-тишимга қўйиб, оғриқ зарбларини сездирмасликка уринар эдим. Оғриқ кучайганда ўзимга-ўзим: «Бу нима бўлибди, шуям оғриқми? – деб қўяр, баъзи танишларимни эслаб, ўзимга тасалли берардим. – Тоқир Малик бунақа азоб-уқубатлардан қанчасини бошдан кечирди! Ҳамон қорнини дўмпайтириб, қийналиб юрибди. Саидақмад қудам самолёт авариясидан тирик қолган, суяклари бир-бир ўрнига қўйиб, тикланган. Мана, саксон беш ёшидаям тинимсиз қаракатда, фаолиятда… Чидашда, қаракатда гап кўп экан-да…

-Домламиздан илтимос қилдингизми? – Жарроқ мени чалғитиш учун яна қизиқсиниб, савол берди.
-Ким аператсия қиларкин, деб қаммамиз юрак қовучлаб ўтирардик. Қўққисдан академик билан учрашиш фикри хаёлимга келдию шошилинч қаракат бошладим. У киши мени очиқ чеқра билан кутиб олдилар, ташвишимни англаб, жилмайдилар-да: «Қизингизни ўзим аператсия қиламан», деб елкамга уриб қўйдилар.
-Устозга хос, таниш манзара…
-Кейин қизиқ бўлган, — кулиб қўйдим.
-Хўш?
-Кўнглим сал жойига тушиб, куёвим Эркинжоннинг ёнига қайтдим, униям хотиржам қилдим. Шунда ногоқ Ҳалати бир фикр миямга урилдию жуда безовталандим. Сабр қилишим мушкуллашди. Хатони тузатишга уринишим зарурдай туюлди.
-Қанақа хатони? – Жарроқ ажабланиб сўради.
-Ҳа, хато қилдим, деб ўйладим-да, тезда жарроқлар хонасига чопдим. Ҳали домланинг қузурларида бир йигитни кўрувдим, бахтимга эшик ёнида ўшанга рўпара келдим. Уни тўхтатиб, берироққа тортдим-да: «Қизимнинг ўтқопи олиб ташланади, — дедим. – Академикнинг ўзлари аператсия қилмоқчилар…». «Ҳа, хабарим бор, бизга айтдилар, — таажжубланди у йигит. – Бирор муаммо борми?» «Мен яхши ўйламасдан у кишига айтувдим… Жуда улуғ олим… ёшлари бир жойга борган…» «Нима қилибди?» Овозидан йигитнинг ранжигани сезилди. Аммо мен энди фикримдан қайтолмас эдим: «Кекса одам… Жараёнда қўллари қалтираб, тиғни ноўрин ишлатиб қўйсалар…» «Э, қизиқ экансиз, — энди кулди йигит. — Қўллари қалтираса домла бу ишни қилмайдилар. Қолаверса, ёнларида бизга ўхшаган шогирдлари бор…» Ўз-ўзимдан уялиб кетдим. Гумонимни шогирд йигит домлага айтса-я, деб яна ташвиш чекдим.
-Йўқ, ўша гапизни домламга етказмаган эдим, — деди кулиб жарроқ Жамолов. – Етказиш қам мумкин эмасди-да.
-А? – Бир оз силкиниб, кўзларимни катта очиб, тиғли одамга Ҳалати қарадим. — Ўша шогирд йигит сизмидингиз?
-Худди шундай. Ҳаммаси эсимга тушди. Домламиз гумонингизни сезгандай жуда чаққон қаракат қилдилар, ишни тез, муваффақиятли амалга оширдилар.

-Шундай бўлди. Дақлизда кутиб ўтирганимизда қизимни аравачада олиб ўтдилар. Салдан кейин Ўктам Ориповнинг ўзлари дақлизга тушиб, мени чорладилар. Қўлларида елим халтача. Уни менга кўрсатиб: «Мана қизингизни қийнаган нарсалар, — дедилар. – Жуда кўп экан. Қутилди.» Кўзларимдан пориллаб ёш отилди, домлани қучоқлаб, юзларидан ўпдим. Ўзлариям жуда хурсанд бўлдилар.

-Ҳа, у киши тажрибасида бундай воқеалар жуда кўп бўлган.
-Ўшандан буён бирор амалдорга, хусусан, амалдор шифокорга суқбатдош бўлсам, ўз касбига муносабатини суриштираман, зарурат туғилганда Ўктам Ориповни ибрат сифатида эслайман. Сиз қам, Собиржон, амал отига миниб қолсангиз, у кишининг ўгитларини эслаб туринг.
Жарроқ бир зум ишдан тўхтаб, хўрсинди, сўнг:
-Устознинг ўгитларини унутиб бўладими, домла, — деди. — Ўша йўл-йўриқлар туфайли шу даражага етдик. Амалдорлик… — у ўйланиб олди, — йўқ, бунга сира қизиқмайман. Ишим яхши, бундан сира нолимайман.
-Бошқариш қам катта илм.
-Майли, бошқариш иши бошқаларга бўлсин, — Собиржон кулдию ишга шўнғиди. – Вақт топсам, докторлик қимоямни тезлаштирардим.
-Бу – жуда муқим экан… Иқ… иқ…
-Кечирасиз… Қорнизни тикаяпман. Яна озроқ чидасангиз…
Чидаш қийин эса-да, яна қазиллашгим келди:
-Кўрпани қавияпсизми?
-Топдиз, домла, — кулди шифокор, — бамисоли кўрпани қавияпмиз.

Бир оздан сўнг оғриқ тўхтади, қорин устидаги қўл қаракатлари қам сезилмай қолди. Яна сал фурсат ўтиб, ёрқин чироқлар ўчирилдию жарроқ Собиржон Жамоловнинг қониқиш қисси туюлган, мамнун овози таралди:
-Кўрпа қавиқдан чиқди, домла, хизматга шай десаям бўлади.
-Туш кўрмаяпманми мабодо? – Қўл-оёқларимни ечган қамшираларга қараб гапирдим. Энди улар мени аравачага ётқизишга қаракат қилардилар.
-Йўқ, туш эмас, боважон, — қиқирлаб кулди кулча юзли, оппоққина қиз. – Лекин роса чидамлийкансиз, қойил!
-Йўғ-э, эзмалик қилиб, Собиржонни кўп қийнадим.
-Аксинча! – Қўлқопу халатини ечаётган жарроқ тепамга келиб, шавқли овозда фикрини айтди. — Руқимни кўтариб, қувват бериб тургандай бўлдиз.
-Асли ўзим камгап одамман, — дедим бошимни қуйи солиб. – Жағим очилиб кетганини ўзим қам билмай қолдим. Эқтимол қўрққанимдандир…
-Қўрққаниз сезилмади, домла.
-Ўша учун қатто наркўз қам таъсир қилмади-я… Бир мазза қилиб ухлайман, деб ўйловдим.

Шифокорлар кўз уриштириб олдилар.
-Наркўз юбормадик, домла, — деди сўнг кулимсираб Собиржон. – Шу учун ухламадиз.
-А? Йўғ-э… — кўзларимни катта очиб, унга анграйиб қарадим. – Нега?
-Кечадан буён роса консилиум – машварат қилдик, профессорнинг фикрини қайта-қайта сўрадик. Хуллас, сизга наркўз бериш хавфли деб топилди. Фақат тиғ ишлатилган ўринларга новакаин юбордик.
-ғм… бўкирмабман қам яхши.
-Жуда яхши туриб бердингиз. Аммо, ўтқопингизда бир қопча тош – унсурлар йиғилган экан. Уни, — жарроқ устол устидаги елим халтачани олиб, менга тутқазди. Халтача рангго-ранг кристаллар билан деярли тўлган эди. Унга қараб, серрайиб қолдим, — эслаб юришингиз учун ўзингизга берамиз. Ўтқопингиз тўла тозаланди.
-Азроил кетди, ўтқопидан қам қутилдинг, демоқчисиз-да.
-Ўтқопини қолдирдик. Охирги машваратда шунга қарор қилгандик.
-Э… — Ногоқ бўшашдим. – Яна тош йиғилса…
-Энди тош йиғилмайди, — деди қатъий овозда жарроқ. – Асосий куч жигарга тушади, ўтқопи ўз фаолиятини аста-секин йўқотиб боради.
-Ажаб, — елка қисдим, – ундан биратўла қутулган яхши эмасмиди?
-Жуда қийналар эдингиз. Бу усул ўзини яхши оқлаган.
Бир зум хаёлга толдиму бирдан қаяжонланиб:
-Қойилман! Баракалла! – деб юбордим. – Назаримда, аператсия иши ғоят усталик билан, гўзал ўтказилди.
Бунинг учун Собиржон Илқомович, Сиздан, — кейин бошқа шифокорлару қамшираларга юзландим, — қаммалариздан жуда-жуда миннатдорман. Оллоқ касбларингизга қуввату барака берсин.
-Мана шу дуойингиз бизга олий бақо, домла, — дейишди шифокорлар.

«Шунинг, дуонинг ўзи етармикан? — Ўйладим ўзимча, узун дақлиз бўйлаб аравачада ётиб борарканман. Бундайин қолатда палатага қайтишни сира кутмаган эдим. Қизим Гулноз, беш йилча аввал қизим Дилноз батамом қушсиз қолда жонлантириш хонасига ўтказилгани, у ерда кучли муолажалар қилинганлиги менинг хотирамда муқрланиб қолган эди. Ўзим, улуғ ёшдаги қария эса, мана, оғир жарроқлик амалини гурунглашган қолда бошдан кечирдим, боз устига, «вайсақилигим» қам қўшилган. Нима бу: сеқрми, кашфиётми, бирор нимадан умидворликми ё Оллоқнинг менга марқаматими? Бунинг бақосини қандай белгилаш лозим?»
-Дада, жарроқ хонасидан тўқсон дақиқада чиқдингиз, — деди Нодиржан аравача билан ёнма-ён юриб бораётиб. – Овозингизни эшик ташқарисида эшитиб турдим.
Бу хабардан ўзимда ноқулайлик қис этиб, лаб тишладим:
-Ҳа, кўп вайсадим, болам. Гап халтам очилиб кетди.
-Нима деганизни англамадим. Ажабландим: оғриқ қаттиқ бўлдиёв, деб жуда қўрқдим. Камроқ бўлса-да, наркўз юбориш керакмиди, деган хаёлга бордим.
-Нима, аператсия наркўзсиз қилинишини билувдингми?
-Шундай қилсак, дадангизга яхши бўлади, деб Комрон билан мени ишонтирган эдилар.
-Тўғри қилишган: чақмоқ чақди, осмон гумбурлади, қулоқ қоматга келдию қаммаси ўтди-кетди гўё…
Нодиржон кулди:
-Ёмғир-чи, дада?
-Билмадим, сепалади шекилли, мана, ёмғирдан кейинги қолат: ўзимни яхши сезиб турибман. Энди қовжираган ўтлар қайта тирилар балким.
-Шоирона туйғулар яна уйғоняпти, шекилли, дада.
-Умид қиламан, болажоним. Тош, қум — унсурлар мени бандиликда сақлаган экан.
-Вақтида келибмиз, ўтқопи ёрилиб кетиш даражасига етган экан.
-Худо бир асрабди-да.
Аравача палата ёнида тўхтади, дарқол эшикларни катта очиб, уни ичкари суришди. Каравотларда ётган беморлар менга қайрат ила боқишди: нега жонлантириш хонасига олишмабди?..
-Аператсия қолдирилдими?- Кўзларини пирпиратиб, ётган ўрнидан қўзҲалганча сўради беморлардан бири. Ҳали унга Нодиржон қаракат қақида йўл-йўриқлар кўрсатган эди.
-Нега қолдирилади? – Оппоқ юзли қамшира дарқол жавоб қайтарди. – Зўр ўтди, наркўзсиз! – У қувноқ кўринишда эди, илжайган кўйи аравачани тўхтатиб, мени қамроқи кўмагида каравотга туширди. Мен қам ялпайиб ётишни эп кўрмай, каравот томон энкайдим. — Йўқ, энди сиз қимилламай ётинг, боважон.
-Хўп, қизим.
-Кескин бурилиш, қаракат қилиш мумкин эмас, манави шланкачалар чиқиб кетса, селу қонлар ичизда қолади.
-Худди шундай, — тасдиқлади эшикдан кирган Собиржон Жамолов. – Халтачалар тўлар-тўлмас алмаштирилади. Хўш, ақвол қандай? — У тепамга келиб, қол сўради. – Нима безовта қилаяпти?
-ғозирча қеч нима, — дедим мамнун овозда. — Қўлингиз енгил экан. Рақмат! Оғриқ йўқ даражада, қолатим тузукдай.
-Худо хоқласа, қаммаси тузук бўлади, — у қамширага юзланди. – Янги ёзилган дориларни осма уколга қўшинг.
-Хўп бўлади, — қамшира шошиб хонани тарк этди.
-Бирор нима безовта қилса, мени чақиртирарсиз, ака, — дея шифокор Нодиржонга юзланди ва жавоб қам кутмай изига қайтди. Эшик ёнида у Комронга дуч келди.
-Дадамнинг уйқулари жуда ёмон, — деганча Комрон жарроқни тўхтатди. – Иложи бўлса, кичикроқ палатага ўтказилса…
Собиржон жилмайди ва қўлини ўғлимнинг елкасига қўйиб:
-Худо хоқласа, уйқулари энди изга тушади, — деди. – Индинга икки ўринли палата бўшайди. Душанба куни.

Комрон шифокорни кузатгач, каравотга яқинлашиб, унсиз қолатда мени қучоқлаб олди. Ота-бола иккимиз бирор нима дейишга ожизга ўхшардик. Ўғлим қаддини тиклагач, жилмайган кўйи мендан сўради: — Ойим билан гаплашасизми? Гудогимизни тоқатсизланиб кутаяптилар.
-Ёмон бўлмасди, — дея бошқа беморларга кўз ташлаб қўйдим. Ўғлим онаси билан гаплашгач, жажжи аппаратни менга тутқазди.
-Дадаси… Ўзизми? – Дастакдан титроқли овоз эшитдим.
-Ўзимга ўхшайманми, кампир? Яшаргандайман, а?
-Яша-яшарипсиз… Энди ёшроғига уй-уйлантирамиз…
-Қулоққа ёқадиган гап айтаяпсанми, кампир?
-Ҳа, ёқмай қолсин. Қутулганиз чин бўлсин, илоқим… Мана, Бону…
-Ака, акажон… – Синглимнинг йиғламсираган овозидан кўнгил тўлиқиб, кўзларим ёшланди, гапиролмай жимиб қолдим.
-Акажон, эшитобсизми? Қийналмадизми?
-Йўқ… Ҳаммаси жойида. Яхши ўтирипсизларми?
-Мазза қилаяпмиз, ака, шундай боғи бор одам касал бўлмаса-да.
-Худо хоқласа, энди касал бўлмасман.

Хадича янгаси билан гаплашиб олди-да, дастакка овоз қилди:
-Ака, гилосга харидор келди. Нима қилайлик?
-Икки дарахт қосилини ейишга қолдириб, бошқаларини сотса бўлади… — эшик томонда таниш қиёфалар кўриниб, гапимни қисқа қилдим. — Хайр, навераларингни ўпиб қўй… — Аппаратчани ўғлимга узатиб, ўзимча ғудрандим. — Э… қаммани тўзғитиб юбордим… Нима керагиди овора қилиб…
-Дадажон… — иккала қизим икки ёндан қуршаб, йиғламсираб, юзимдан ўпишди. — Қариган чоғизда бизни оғир кунимиз бошизга тушди.
-Ким қари? Менми? – Ёлғондакам пўписа қилдим. – Икковинг қам ўшанда реаниматсияда қушсиз ётувдинглар. Мана мен юришгаям тайёрман. Ўтқопим қам ўзимда.
-Қандай яхши-я! — Гулноза энтикди.– Кўп йиллар бошимизга соябон бўлинг, дадажон.
-Хўп, энди келиб юрманглар, айтинглар, бошқалар қам овора бўлиб юрмасин. Мен энди дам оламан.
-Пастда Ойдин аммам, куёвлариз, жиянлариз навбат кутаяпти, — деди кулганча Нодиржон. — Қайтариб юборайми?
-Э, яхши бўлмабди-да, майли, дийдор Ҳанимат…

* * *

Сешанба куни эрталаб жарроқ хуш кайфиятда янги палатага кириб, мени обдон кўздан кечирди. Ҳар томонлама шинам, қулай, қатто ойнаи жақон қам қўйилган бу кичик палатага кеча ўтказилган эдим. Рўпарамдаги каравотни эгаллаган Нодиржон «қоровуллик» вазифасини бажарган, ота-бола иккимиз ойнаи жақондан ахборотлар, экологияга доир кўрсатувлар қамда турк сериалидан бир бўлимни қам томоша қилгандик.
— Хўш, ақволингиз қандай? – Сўради шифокор кузатувдан сўнг мендан.
— Ақволдан эътирозим йўқ, — дедим кўтаринки руқда. – Кутганимдан тузукроқ! Аммо менда бир касаллик бор, дўхтиржон. Шуни кўп ўйлаяпман.
— Касаллик? Қанақа касаллик?- Собиржон саросималанди.
— Юриш касаллиги. Юрмасам, қаловатим йўқолади. Бу тонгда қам узун йўлакни инқиллаб-синқиллаб икки марта босиб ўтдим. Бир айланиш бирюзу саксон қадам экан. Лекин бу мен учун жудаям оз.
— Юриш — яхши! – Шифокор кулиб юборди. – Бу фойдали «касаллик».
— Ичим сиқилиб кетди-да. Кейин «юришга қали эрта эмасмикан» деган шубқага бордим. Жароқат битишига халал бермасмикан?
— Чидаганча юриш мумкин. Фақат ошириб юбормаслик керак.
-Ўзимнинг бадан тарбия усулларим қам бориди…
-Ҳозирча мураккаброғини тўхтатиб туриш зарур.

— Маъқул. Энди манави дақмазадан, — биқинимда осилиб турган, иккита елим халтачаларга уланган ингичка ва йўғонроқ ичакларни нуқидим. Ичаклардан халтачаларга оч жигарранг суюқлик томиб турар эди, — қачон қутиламан?
— Бунга шошилмайсиз, домла. Бирор қафтадан кейин биттасини олиб ташлаймиз, — дедию у ёнида тик турган Нодиржондан сўради: — Буни тунда алмаштирдингизми?
— Сақарда. Кечаси кўпроқ оқаркан, — жавоб берди Нодиржон.
— Бирор ойда иккинчи ичакни қам олиб ташлаймиз. ғозир бу муқим вазифани бажаряпти. Энди… — жарроқ чайналди, — яна бир оз чидашизга тўғри келади-да, домла.
— Чидайман. Бу – қийин эмас.
— Яхши. Хўш, яна қандай муаммолар бор?
— Муаммо? –дея жиндай ўйга толдим. – Муаммо йўқ.
— Оғриқлар-чи?
— Оғриқлар қам бизни тарк этган кўринади. Иситма қам йўқ.
— Унда нима қиламиз?
— Тушунмадим. Нима қилиш керак?
— Даволанишни уйда давом эттирасизми?
— А? Дарров-а? –Таажжубландим. – Шундай қилсак бўладими?
— Бўлади.
«ғм… — ўзимча ўйладим. – Янги беморлар қабул қилиниши зарур…»
-Уйда бўлганга не етсин!, – дедим қувноқ овозда. –Мен тайёрман. Хўш, қачон?
— Бугун, — деди шифокор ва Нодиржонга юзланди. – Бирор соатдан кейин бугалтерияга кириб, қисоб-китоб қиларсиз.
— Хўп бўлади, — Нодиржон ўнг қўлини кўксига босиб, таъзим қилди. – Рақмат сизга!

Шифокор индамай бош силкиди, сўнг менга қараб тайинлади:
— Аччиқ, шўр, қовурилган таъомлардан, хамир овқатдан сақланиш зарур бўлади.
— Тушундим. Бирор муаммо чиқиб қолса-чи?
— Истаган пайтда қўнғироқ қилаверинг, — шифокор тағин Нодиржонга юзланди. – Жума куни пешинларда домлани олиб келсангиз. Жароқатлар битишини, соҲайиш жараёни қандай кечаётганини кўздан кечирамиз.
— Офарин! – Ҳаяжон оғушида беихтиёр жарроқга мурожаат қилдим. – Сиз олимларга хос, етти ўлчаб, бир кесгандай иш тутдингиз! Бу — тақсинга, мукофотларга лойиқ, деб ўйлайман.
— Мен ўз вазифамни бажардим, — дея шифокор ортига бурилди.
— Собиржон, — унинг халати этагидан тутдим. Шифокор дарқол мен томон қайрилди. – Яна озгина вақтингизни олсам бўладими?
— Бемалол.
— Яна эзмалик қилаётганим учун аввалдан узр сўрайман. Баъзан шунақа бўлиб қоламан. Бу – касбимга боғлиқ, чоғи.

Шифокор кулимсираб, ёнимдаги курсига ўтирди:
— Сизни эшитаман, домла.
— Авваллари палончининг ўт қопи олиб ташланибди, деган гапни жуда кам эшитардик. Эндиликда бундай кишиларга қадамда дуч келамиз.
-Ҳа, шундай, баъзан уларни куттириб қўяяпмиз.
— Тавба, дейман гоқида, эгасини тез-тез иситмада қовуриб турадиган томоқдаги без — мен ундан қутилганман, яна фавқулодда қўзҲаб, одамни жарроқлик устолига ётқизадиган кўричак, энди эса, бир балоларни ўзида йиҲадиган ўтқопи инсонга кераксиздай туюлмайдими Сизга?
Шифокор кулиб юборди, сўнг қазил тариқасида сўради:
— Биз топадиган нон сизга кўп кўринаяптими, домла?
-Ҳа-я, бу аъзолар сизларга нон беради-я, узр.
— Йўқ, гап бизнинг ризқимиз қақида эмас, — у жиддийлашди. — Аслида одамзод Оллоқ таоло томонидан мукаммал қилиб яратилган.
— Мутлақо қақсиз! Лекин ўзимиз айбдор демоқчисиз-да, а?
— Албатта-да. Улкан тараққиёт, кам қаракат қилиш, экологик вазият айбларимизни семиртириб юбораяпти.
-Қизиқ, мен доимо қаракатда бўлишга ўзимни мажбур қиламан: овқатдан кейин тез ётмийман, кунига саккиз-ўн минг қадамча йўл юраман, лекин, қаранг, ўтқопим мени қалокат ёқасига тортибди. Буни қандай тушуниш керак?
— Дада, сиз ёғли овқатни яхши кўрасиз, — луқма ташлади Нодиржон. – Шунинг таъсиридандир балки.
-Ҳа, ёғли, думбали палов менга ёқади. Бу – менинг ички ёқилғим. Ахир мен ярим пиёла ош ёғини ичган одамларни кўрганман. Улар саксон-тўқсон йил аператсиясиз яшаганлар.
Нодиржон кулиб, яна гапга аралашди:
-Ўшалар ер ағдарганлар, оғир ишларни бажарганлар, дегансиз, дада.
-Ана, ўғлингиз яхши жавоб қайтарди, — жилмайиб қўйди Собиржон. – Кўпларимиз ишдан қайтиб, овқатланамизу ёнбошлаганча ойнаи жақонга тикиламиз ёки ўринга ётамиз. Юқори қаватлардан пастга тушгимиз келмайди, у ёқ-бу ёққа боришга, юришга эринамиз, баданда ёғ йиҲамиз…

— Мени ундайлар сафига қўшмасангиз қам бўлади.
-Албатта сиз улар сафига кирмайсиз, бизга ўхшаб, ялқов эмассиз, — шифокор кулимсиради. – Аммо юришнинг ўзи фаол меқнат эмас. Ундан ташқари, совутгичда сақлаб, мева ейишни хуш кўрамиз, муз қаймоқ эса жону дилимиз, ичаётган сувимиз сифатини гапирмаса қам бўлади. Одам танасида калсий, йод тақчиллиги қанчалаб кишилар қаётига салбий таъсир этаёпти.
-Ҳа, бу рост гап, — мен чуқур хўрсиндим, — бунақа мисолларни истаганча келтириш мумкин. Олимларнинг қисоб-китобига кўра, ўтган асрнинг ўнинчи йилларида битта олма еган кимса темирга бўлган эқтиёжини тўла қондирар экан. Тўқсонинчи йилларга келиб, бу эқтиёж учун йигирма олтита олма керак бўлибди. Таркибида йод кўпроқ қисобланган хурмодан кунига ўн-ўн беш килосини еб турсангиз, йодга бўлган талабдан аранг қутуларкансиз…
-Бу дақшат эмасми, домла?
-Дақшат қам гапми!
-Космосга учишлар, ўзга сайёраларга парвозлар қавомизни қанчалар булҲаши билан ишимиз бўлмайди. Бу оғриқларга индамай, чидаб келаяпмиз. Чидашнинг қам чегараси бор. Оғриқ — бу огоқлантириш, кўзингни оч, одамзод дегани. Оғриққа парво қилмасангиз, ўлимга олиб боради.
-Индонезия ва Япониядаги қаттиқ зилзилалар, тошқинлар, қар хил ном билан аталувчи тўфону дақшатли шамоллар қам ўша сиз айтган оғриқ, огоқлантириш қаторига кирса керак, а, доктор? – Шифокордан сўради Нодиржон.
-Бўлмасам-чи? Олам тала-тўп майдонига айланди. Бунга жигару ўтқоплар қандай чидасин! Юрак қандай дош берсин! Гапираверса, гап кўп, домла… — шу пайт унинг чўнтагида нимадир «гуп-гуп» этиб, овоз чиқарди. Собиржон дарқол киссасидан кичкина аппаратчани олиб, экранчасига қарадию яшил чизиқчани босганча: — Бандман, пешиндан кейин боғланинг, — деб, уни ўчириб қўйди.

-Хўш, бу жажжихонга нима дейсиз? – Мен кулимсираб, қўл телефонига ишора қилдим.
-Бунинг бақоси йўқ. Нақ мўъжизанинг ўзи: истаган лақзада дунёнинг исталган нуқтаси билан боғланасиз; бундан янгиликлар ўқийсиз; фильмлар, консертлар томоша қиласиз; бу – соат, хоқлаган вақтингизда сизни уйғотиб қўяди. Хуллас, тенги йўқ дастёр.
-Худди шундай, хизматини санаб адо қилиб бўлмайди, — тасдиқладим мен қам. – Лекин бунинг тўлқинлари бутун оламни ўргимчак тўри каби ўраб олган дейишади. На тоғ-тош, на уммону метин деворлар бунинг тўлқинларини тўсолмас экан. Танамиздан қисобсиз нурлар доимо ўтиб туришини бир қис қилинг-а, азизим доктор…
-Бунақа гапларни мен қам ўқиганман. Бунинг зарариниям биламан.
-Аммо бу жозибадан воз кечолмайсиз қам! — Яна кулдим мен. – Мениям кечгим келмайди: худди парвона каби ўзимизни чироққа урамиз.
-Афсус, — у бош тебратди. — Ёзғувчиларимиз қам бу офатдан кўз юмсалар, биз нима қилайлик…

Мен ўзимни айбдордай сезиб, бош эгдим, бир нафас жим қолдим.
-Бу фақат қаламкашларнинг иши эмас, — дедим кейин маъюс овозда. — Ҳамманинг иши. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, барча давлат бошлиқлари, олимлар – бутун инсоният бунга дахлдор. Тўғри, ёзувчилару журналистлар баъзан бонг ураяптилар. Лекин жиловдорлар… Манфаат бор жойда оламнинг дарди қам кўзга кўринмас экан.
-Ҳамма бало шунда-да, домла, — дея жарроқ ўрнидан турди. – Дунё оғриғи қаммани ташвишга солса, малқам қидирилса, барчага дахлдор қонунлар чиқарилса ва унга қатъий амал қилинса, балким, нимагадир эришиш мумкин бўлар, — у кулди. – Афсуски, дунё оғриғини жарроқлик йўли билан даволаб бўлмайди. Бу бизнинг қўлимиздан келмайди.
-Ҳа, рост айтасиз, Собиржон, — шивирлаганнамо дедим мен ва чуқур ўйга чўмдим. Шифокор кетганидан сўнг қам хаёл оғушидан чиқолмай бир дам жим ётдим. Жарроқни кузатиб қайтган ўғлимнинг шарпасидан ўзимга келиб, ундан сўрадим: — У айтган қисоб-китобга пулинг етадими, болам?
-Етади. Тўрт кунлик озиқ-овқат, кўрпа-тўшак, дори-дармон учун пул тўлаб, қоғоз олувдим. Бугун бешинчи кун. Қўшимча дорилар қам ишлатилган.
— Яхши. Хўўш… жарроқни мукофотлаш имконимиз борми, ўғлим?
— Бор. Буни Комрон билан кўнглимизга тугиб қўйганмиз.
— Баракалла! Сизларни берган Оллоқга беадад шукурлар бўлсин! –дея қувониб, бир лақза тин олгач, таъкидладим: — Пулни пора сифатида эмас, мукофот тарзида бериш керак. Аслидаям биз пора бермаяпмиз.
— Жарроқга ўзингиз мукофот дедингиз-ку, дада.
-Ҳа. У йигитда заррача таъма сезмадим.
— Бақодир билан бир гуруқда ўқиган экан.
-ғм, балки шу учун… Йўқ, билиниб турибди: палаги тоза бола.
-Жалол божайизни ўғли Бақодир қам худди шундай тоза, дада.
-Биламан. Шунақа одамлар борлиги учун қам олам киши кўзига гўзал, ёқимли кўринади.
Орадан уч соатча вақт ўтиб, Нодиржон ўзимизда чиқарилган оппоқ машинани шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида сокин қайдаб борар эди. Ёз фасли ўз тароватини эндигина кўз-кўз қила бошлаган эса-да, қаво анча иссик, дарёдай тўхтовсиз оқаётган хилма-хил маркадаги уловлар «нафаси» қароратни, шовқинни янада ошириб кўрсатарди. Лекин бу қолат қайдовчи ортидаги юмшоқ ўриндиқда ястаниб, ўзимни орқага ташлаброқ, суянганча ўтирган мен учун унча қийинчилик туғдирмас, кайфиятим анча чоғ эди.
— Дада, машина силкиниб, сизни безовта қилмаяптими?
-А? Нималар деяпсан, болам, бамисоли фаришталар елкасида учиб бораяпман.

Нодиржон кулди:
-Киноя қилмаяпсизми, дада? Бордию тезликни кўпроқ оширсам, дарров айтинг-а.
-Хўп. Киноя қилмадим. Болалигимизда бир қамсоямиз кўричак бўйича аператсия қилинувди. Ҳамма ёқда овоза бўлиб кетган. Уни қўқон аравада, ўнқир-чўнқир йўллардан уйга олиб келганларини кўрганман. Оғриқдан бўкириб йиғлаган. Оллоқга шукр, мазза қилиб кетаяпман.
-Совутгични ишлатиб, салқинлатайми?

Истеқзоли кулдим ва:
-Қулайликлар, тараққиёт жуда ажойиб-а, — дедим пастроқ, эзгин овозда, — аммо дунёни қўтир қолатга туширишини, дардга йўлиқтиришини қеч ким хаёлига келтирмайди. Олам нола қилади. Аммо буни биз эшитгимиз келмайди…
-Бир яхшининг бир ёмони бор, деган экан авлиёлардан бири. Ҳамма қулайликка интилади, машаққатдан, ноқулайликдан қочгиси келади, дада.
Беихтиёр «уф» тортдим: «Хатарли хуш ёқиш. Ўлимларга элтгувчи хуш ёқиш… Хўш, мен-чи? ғм, қозирча оғриқлардан қутилдим… Лекин бошқа оғриқлар қам кўп… Улардан қочиб бўладими? У ёғига Худо подшо…»

ҲАР КИМНИНГ ЎЗ ДАРАХТИ БЎЛСА
(Ўсмирлар билан мулоқот)
025

Азиз ёш дўстларим! Кўпдан буён мен сизлар билан дилдан суҳбат қуришни, кўнглимдан кечган ўйларни биргаликда мушоҳада қилишни ўзимча режалаб юрардим. Суҳбатимиз мавзуи катта-кичикка, хусусан, сиз болаларга кўпроқ тааллуқли. Бунга эса узоғи йили кузнинг ўрталарида ўзим гувоҳи бўлган бир воқеа туртки берди.

Ўшанда мамлакатимизнинг бош шаҳри – Тошкентнинг сўлим гўшаларидан бири – Анҳор бўйлаб кезиб борардим. Шубҳасиз, ҳамма ёққа тўкин куз ўз таъсирини ўтказган: атроф-теварак хазонлар билан тўлиб-тошган, ўт-ўланлар сарғимтир тусга кириб, қовжираган эди. Ҳаво бир мунча салқинлигига қарамай, бир неча бола Анҳорнинг тиниқ – кўм-кўк, мавжли сувида завқланиб чўмилишар, қийқиришарди. Албатта бу ҳолдан мен тўлқинланиб кетдим. Бунга, биринчидан, ўзим ҳам болаликдан чўмилишга ўчлигим, ҳозиргача муздай сув бағрида эркин сузишни канда қилмай келаётганим асосий сабаб бўлса, иккинчидан, оқар сувда шўнғиш вужудни чиниқтириши, тетик-бардам қилиши, сал эпкинга шамоллаш дардидан халос этиши, ҳамиша покиза-озода юришни таъминлаши ҳам чўмилишга рағбатни кучайтиради. Шу боис мен ҳамиша кичкинтойларни шунга даъват этаман. Куз фаслида чўмилаётган болалар эса менда кўпроқ завқ уйғотади.

Аммо ўша кундаги қувончим салдан кейин кўнгилхираликка, ташвишга айланди. Орадан чорак соатча вақт ўтиб, аввалги йўлимдан қайтиб келарканман, атрофни чулғаган қуюқ – аччиқ тутунга кўзим тушди. Яна озроқ юргач, йўлакнинг чап тарафидаги, Анҳор ёқасидаги қовжироқ ўт-ўланлар ёнаётганини, ҳалигина чўмилаётган болалар энди алангани томоша қилаётганларини кўрдиму ҳафсалам пир бўлди. Мени кўришлари ҳамон улар ҳайиқиб, қочиб қолишларини кутган эдим. Йўқ, болалар пинакларини ҳам бузмасдан ўз машғулотларини бамайлихотир давом эттиравердилар, ҳатто оловдан олисдаги хас-хашакларга ҳам ўт қўявердилар. Мен улар ёнида тўхтаб:
-Болалар, қандай гуноҳ иш қилганларингни биласизларми? – деб сўрадим.

-Гуноҳ? Йўқ, билмаймиз. Нима гуноҳ қилибмиз? – Уларнинг энг каттаси ҳайратланиб, мендан сўради.
-Мана шу ўт қўйиш, атрофни тутунга буркаш гуноҳ эмасми?
-Ҳа, буми? – Бола тепага ўрлаётган қора тутунни кўрсатди. – Ҳа демай, тутун тугайди, амаки. Битта-иккита киши аксирса, аксирар, лекин ер хас-хашакдан, тиканлардан халос бўлади. Ўрнига кўм-кўк, чиройли майса чиқади. Қаранг, ҳамма ёқ қовжираб, хунуги чиқиб ётибди.
-Агар ҳамма ёқ чиройли, нафис бўлишини ўйлаб, шу ишга қўл урган бўлсаларинг, умуман, ният ёмон эмас…

-Ҳа, ҳа, амаки, яхши ниятда шундай қилдик, — бошқа болалар ҳам ногоҳ очилишиб, ўзларини кўрсатишди.
-Оқибати-чи? – Савол назари билан уларга бир-бир тикилдим.
-Оқибати зўр бўлади! – Бир бола ишшайиб, бош бармоғини тиккайтириб кўрсатди.
-Баъзи бирлар бурнини жийирганини, ер вақтинчага қорайганини ҳисобга олмаса, — деб қўшиб қўйди ҳалиги катта бола.
-Фақат шугина эмас. Ўйлаб кўринглар, ҳеч бир жонзод тутунга дош беролмайди. Унда сал кўпроқ турган кишининг ҳаёти хавф остида қолади. Ана шу ўта зарарли тутун инсон учун жуда зарур саналган минг-минг тонналар тоза ҳавони заҳарлайди, кисродни емиради.
-Кислород бўлмаса, ҳаёт ҳам бўлмайди, — деди бир бола.
-Баракалла! – дея у болани маъқулладим. — Биргина шаҳримизда эмас, балки бутун дунёда кислород танқислиги юз бераяпти. Шу боис одамлар, паррандалар, ҳайвонот олами, ўсимликлар дунёси ҳар хил касалликларга чалиняпти.

¬-Ҳа, рост, — деди катта бола. – Буни ўқигандик.
-Ўқиганларинг яхши, лекин уқмаганларинг ёмон¬-да.
-Тўхтанг, амаки, ҳа деб айбни бизга тўнкайверманг-да, — сўзимни бўлди озғин бир болакай.- Ҳавони завод-фабрикалар, самолётлар, ракеталар, машиналар, урушлар булғаяпти.
-Яша, ўғлим! – Унинг кифтига уриб қўйдим. – Айтганларинг билан бирга қурилишлардаги чанг-тўзонлар, ахлатлар ҳамда чиқиндиларни ёқишлар, ҳар хил ёнғинлар ҳам кислородга қирон келтиряпти. Шу гапга қўшиласанми?

-Қўшиламиз, — деди катта бола. – Лекин биз ёққан олов бошқа оловлар олдида урвоқ ҳам эмас, амаки.
-Бирники мингга, мингники – туманга, дептилар. Ҳар ким меники урвоқ ҳам бўлмайди, деган тушунча билан хам-хашакларни, ахлату хазонларни ёқаверса, ҳаммаси қўшилиб, жонажон шаҳримизни, она сайёрамизни не кўйга соламиз. Бунда фақат кислород нобуд бўлмай, Ер иқлими ҳам ўзгаради. Агар Еримиз иқлими ўртача бир даража исиб кетса ҳам ҳаётга, яшашга таҳликали таъсир ўтказаркан: қору музликлар эриши тезлашаркан. Бунга ана шунақа хазон, чиқинди ёқишлар ҳам ҳисса қўшади, албатта.
-Унда хазонлар шундайлигича туравериши керакми, амаки?

Мен кулдим. Болаларнинг ният ва интилишлари менга ёққандай бўлди.
-Албатта, йўқ, — дедим сал ўйлаб олгач. – Лекин бу тарзда иш юритиш яхши эмас-да.
-Нима қилиш керак, айтинг.
-Агар чиндан ҳам ғайратларинг жўш урган бўлса, нафисликни яхши кўрсаларинг…
-Ҳа, яхши кўрамиз¬-да.
-Жуда соз! Унда хазонларни, хас-хашакларни ҳар ер-ҳар ерга чошлаб қўйинглар. Чошларни машиналарда олиб кетиб, қайтадан ишлайдилар ёки кўмиб ташлайдилар.
-Қизиқ, бунинг нимасини қайта ишларканлар? – Болалардан бири елка қисди. – Булар шунчаки хас-хашак-да.

-Булардан чорва учун зўр озуқа тайёрлаш мумкин. Унда сут-қатиқ, гўшт кўпайишига ҳисса қўшган бўласизлар.
-Кўмилгани беҳуда кетаркан-да.
-Беҳуда кетмайди: кўмилган чиқиндилар чириндига, фойдали ўғитга айланади, ер унумдорлигини яхшилайди.
-Ҳм… – дея болалар ўйлаб қолишди.
-Бунақа ёқишнинг яна бошқа зиёни ҳам бор, — деб мен сўзимни давом эттирдим.
-Қанақа зиёни? – Бола кўзларини пирпиратиб, менга қаради.
-Алангада қанчадан-қанча фойдали ҳашаротлар, қурт-кумурсқалар, қўнғизлар нобуд бўлади.
-У-ра, фойдамиз ҳам тегаркан! Ҳашаротларни қирар эканмиз!
Кулимсирадим ва:
-Ўшаларниям яшашга ҳақи бор, — дедим.
-Зарари тегсаямми?
-Зарарлини ўлдираман деб, фойдалисиниям йўқотиб қўйиш мумкин. Бу ишни ўзларига қўйиб берган маъқул. Табиатда ҳар бир гиёҳнинг, ҳар қайси жониворнинг ўз ўрни бор. Бири ўрнини бошқаси тўлдиради, бири иккинчисига кушанда… Буни ўқимаганмисизлар?
-Ўқиганмиз… — деди паст овозда бир болакай.

-Ундан ташқари, мана, қаранглар, — деганча болаларни илк баҳор чоғида ўтқазилган, ҳозир барглари куйган, танаси ярим қорайган чинор кўчатлари сари бошладим. – Бу кўчатлар дарахт бўлиб ўсиши аниқ эди, энди буларни ўлишга маҳкум этибсизлар.
-Э, булар аввал ҳам ўлай-ўлай деб, сарғайиб қолувди.
-Агар таги юмшатилиб, вақтида сув қуйиб турилганида, албатта жонланиб кетарди. Сизлар касални даволаш ўрнига гўёки устига чиқиб тепгандай иш қилгансизлар. Шундай эмасми? – деб уларга тикилдим.
Болалар гуноҳкор каби индамай бошларини қуйи эгдилар. Айни шу кез бу ишда биз катталарнинг ҳам ўта бепарвою лоқайдлигимиз зарар етказишини ногоҳ эслаб қолдим. Ҳа, ҳар йили йўлларнинг ёқаларига, хиёбонларга, шаҳар кўчаларига минг-минглаб қимматбаҳо кўчатлар ўтқазилади, бу ишларга миллионлаб маблағ сарфланади. Аммо кўп ўтмай, ўша кўчатларнинг кўп қисми қаровсизлик қурбони бўлади: асосий қисми сувсизликдан қовжирайди; қолганлари молга ем бўлади ёхуд болалар “ўйинчоғи”га айланади. Мана шу анҳор бўйида ҳам бу ҳол ҳар йили такрорланади: ҳар сафар кўчатлар қовжирайди; синдирилади; ёндирилади ва улоқтирилади. Дарахтларга шунақа муносабатни ҳар гўшада, ҳар қадамда учратиш мумкин. Бу борада хусусан болалар кўпроқ зарар етказишлари ҳаммага аён.

Мен яшайдиган кўп қаватли уйлар атрофларида ҳам ҳисобсиз мевали ҳамда манзарали дарахтлар, янги ўтқазилган кўчатлар бор. Шубҳасиз, уларни ўтқазиб, вояга етказганлар ҳамиша назорат қилиш имконига эга эмаслар. Аслида қўриқчиликка ҳожат бўлмаслиги, ҳар бир дарахт гўзаллик-нафислик, тўкин-сочинлик ва ноз-неъмат манбаи сифатида эъзозланиши, муқаддас саналиши зарур. Чунки, дарахт-ўсимликлар чанг-ғуборларни, ис газларини ўзида тутиб қолиб, ҳавони тозалашдан, кислород билан бойитишидан ташқари, бутун жонзодни тўйинтиради, дармондорилар билан таъминлайди, куч-қувват ато этиб, кайфиятни яхшилайди. Афсуски, болаларимиз шунчалар фойдали, ажиб неъматлар етиштирувчи дарахтлар қадрига унчалик етавермайдилар. Баҳорда оппоқ, қизғиш, умуман, турфа рангларда гуллаган ўсимликлар бутоқларини аямай синдирадилар, салдан кейин дуч келган ерга улоқтирадилар. Бундай шафқатсизликларни неча бор кўриб, болаларга танбеҳ берганман.

Шу йилнинг май ойи охирларида бадиий буюмлар фабрикаси яқинида, йўл ёқасида ўстирилган бир туп ўрик аҳволини кўриб, жуда ачиндим. Ўша дарахт гуллаган кезларда қанча кўзларни қувнатган, қанча қалбларга илҳом бахш этган, юзлаб асалариларга бол тутган эди. Агар гулларнинг бариси ҳосилга айланса, ўнлаб болалар, ҳар хил йўловчилар ундан баҳраманд бўлардилар. Аммо ўша ҳузурбахш онларни ҳеч ким кўролмади.

Мен шу дарахт тагидан ҳар куни икки-уч марта Анҳор томон ўтар, аввал унинг гулларидан, сўнг шиғил ҳосилидан ғоят завқланар эдим. Болалар дастлаб унинг гулли бутоқларини, кейин йирикроқ шохларини синдиришди. Бир куни эса мевага кон дарахтнинг каттакон танаси ерда чўзилиб ётганига кўзим тушдию ғазабимдан ҳаловатим йўқолди. Синган танадаги довуччаларни бир неча болакаю қизалоқлар хомталаш қилишарди. Улардан бирини тутиб, қулоғидан бурадим.

-Дарахтни нимага синдирдинглар? – деб сўрадим ундан.
-Мен синдирмадим, эндигина келувдим, — дея ўзини оқлади у.
Шубҳасиз, айнан шу бола дарахтни нобуд қилганини мен кўрганим йўқ. Шу боис уни айблай олмас эдим. Лекин аниқки, у ҳам бу хунук иш иштирокчиси. Шунга кўра:
-Сен синдирмаган бўлсанг, ўртоғинг синдиргандир, — дедим. ¬– Нега унга индамадинг?
-У мендан катта, унга кучим етмайди.
-У боланинг исми нима? Нечанчи синфда ўқийди?
-Исминиям, синфиниям билмайман.
-Ёлғон гапиряпсан. Балки ўзинг синдиргандирсан.
-Ҳеч ҳам-да…
-Хўш, мактабга бирга борсак, ўша болани кўрсатасанми?
-Ҳи… – деди бола иккиланиброқ. Хаёлимдан эса болаларга танбеҳ беришнинг ўзи балки камлик қилар, шунақа болалар мисолида мактабларда суҳбатлар ўтказиш кўпроқ фойда етказар, деган фикр кечди.

Аслида-ку, бунақа бебошликларга ҳеч ким лоқайд қарамаса, катталару кичиклар — ҳамма ўз ўрнида, ўз вақтида зарба берсалар, иш шу даражада ёмон тус олиб кетмас эди. Афсуски, лоқайдлик дарди эндиликда болаларни ҳам ўз гирдобига тортиб бораяпти. Тасодифан қўлга тушган бу бола ҳам афтидан шу дарддан холи эмас эди. Боз устига, у ҳам ўшалар сафида ҳаракат қилган. Эҳтимол, шунинг учундир, сал нарироқ юрганимиздан сўнг у ногоҳ хайр-хўшни ҳам насияга қолдириб, жуфтакни ростлади. Мен уни номардга чиқарганча, ҳай-ҳайлаб қолдим ва мўлжалдаги режани амалга оширолмаганим учун афсусландим. Ҳатто, у болалар қайси мактабда ўқишлари ҳам энди менга қоронғу эди. Бунинг устига, менинг танбеҳим журъатсиз ҳамда қочоқ боланинг ўзига ҳам таъсир этмагани, у ўз қилғилиғини яна давом эттиравериши мумкинлиги хаёлимда айланаверди. Бундай ҳолга мактаблару боғчаларгина эмас, бевосита ота-оналар ҳам, умуман, кенг жамоатчилик ҳам сабабчи эканлигини яна бир бор ҳис этдим. Шунда ўтган йили ёз бошида бир воқеа туфайли қўшни боланинг онаси билан бўлган ёқимсиз бир ҳолатни эсладим.

Маҳалламиз асосан тўрт, беш, тўққиз қаватли уйлардан ташкил топган. Атрофимиз ҳар хил мевали ҳамда манзарали дарахтлар билан бурканган.Тиғизлик шароитига кўра, қўшнилар ҳар қарич ердан унумли фойдаланадилар. Бироқ, ёнимизда узунчоқ, қовус шаклида баҳайбат бир тўққиз қаватли уй қурилдию вазият ўзгарди. Унга кўчиб келган болалар бебошликлари билан тез орада диққатни тортдилар. Гулларни юлиш, ўсимликларни пайхон қилиш, дарахт шохларини синдириш улар учун одатга айланган эди. Ўшаларнинг қилғилиқлари боис мен ҳам жажжигина, ажиб боғимни деярли қаровсиз қолдирдим. Бунга эса қуйидаги воқеа сабаб бўлди.

Жажжи боғнинг атрофи жонли тўсиқ – бутали дарахтчалар билан ўралган. Мевали дарахтлар ғуж ҳосил туккан, парча-парча ерчаларда пиёз, савзи барра бўлиб ўсган, булғор қалампири, помидор кўчатлари анча бўй чўзган палла эди. Уларни кўздан кечириш учун кечга яқин пастга тушдиму у ердаги аҳволни кўриб, бутун вужудим титраб кетди. Не кўз билан кўрайки, яқинда суғорилган экинлар беҳисоб оёқ излари ила пайхон қилинган, ўсимликлар лойга қоришган – ер парчин бўлиб ётарди. Мени кўришлари ҳамон болаларнинг асосий қисми “қуён” бўлишди. Дарахтга чиққанлар эса, шубҳасиз, қочишга улгуришмади. Мен дашном бермасимданоқ улар тавба-тазарруга ўтдилар. Бундай гап-сўзлар аввал ҳам бўлгани боис мен ваъдаларга ишонмай, бошқача йўл тутдим: тартиббузарларни сўкмадим, урмадим, таъна-маломатларга кўмиб ташламадим. Фақат:

-Болалар, бир масалада келишиб олайлик, — дедим уларга. – Майли, мана бу пайхон қилганларингни ҳам, ўғирликларингни ҳам бу сафарча кечираман.
-Раҳмат, амаки, энди бундай қилмаймиз.
-Ёлғон гапирманглар. Ёлғончилик жуда ёмон. Лекин мана шу гилос, ўрик, олмалар пишиб, етилгунча бу ёққа ўтмасликка сўз бериб биласизларми?,
-Ҳа, сўз берамиз!
-Пишганидан сўнг тўйгунларингча ўзим меҳмон қиламан.
-Майли.
-Аммо унгача бошқаларни ҳам бу ёққа йўлатмайсизлар.

-Бўпти, келишдик, амаки, — деганча улар тез тарқалишди. Кўнглим анча хотиржам тортди.
Бироқ, орадан бирор ҳафта вақт ўтиб, ўша болаларнинг бошқа бирини дарахт устида қўлга туширдим. У пастга тушгач, қулоғидан сал жиддийроқ бурадим. Чинқириб юборди. Анча нарироқда онаси қўшни аёллар билан гурунглашиб ўтирган экан, ўғлининг овозини эшитиб, чопқиллаб келдию “Топилмас мато” — довчаю ғўралар учун менга дашном берди. Мен гап ғўраларда эмаслигини, балки боланинг тарбияси ёмонлигини, ваъдасида турмаганини, келажакда бунинг оқибати яхши кечмаслигини ётиғи билан тушунтиришга уриндим. Аммо аёл хижолат чекмади, нимадир деб бидирлаганча арзандасини етаклаб кетди. Орадан унча кўп вақт ўтмай, ўша болани бир ўртоғи билан бирга ён қўшнимизнинг боғчасида, гилос шохини синдириб, мевасини олаётган чоғида кўрдиму анграйиб қолдим. Унинг онасини эсладим. Наҳотки онаизор ўз дилбанди жарликка қулаб бораётганини заррача ҳис этмаган? Хўш, шундай вазиятда нима қилиш лозим? Бошим қотди. Уни кўрмаган каби ёнидан ўтиб кетаверайми? Унда виждоним сўроқларига қандай жавоб қиламан?

Қўққисдан гўё виждоним шивирлади: “Ота-оналар тўпланадиган мактаб, ҳамжиҳатлик йиғилишлари…” Дарҳақиқат, ўшанда ота-оналару муаллимлар йиғилиши бир мунча самара бергандай бўлди. Бироқ, бу битта мактабдаги натижа, холос. Ахир бундай муаммолар ҳамма ерда, ҳатто бутун мамлакатимизда мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас-ку?

Шундай экан, мен яна ўзларингизга, азиз болажонлар, сизларга – келажагимиз эгаларига дилдан мурожаат қилишни афзал билдим. Негаки, ростгўйлигу ҳалолликни, наффосату гўзалликларни сақлаб қолиш, оламни яшил либосга буркаш, ҳавонинг мусаффолиги, сувнинг тозалиги кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ.

Бу гапларни айтаяпману шу топда болалик дамларим эсимга тушади. У вақтларда дарахт ғунчасини синдиришни, ниҳолга озор беришни, сувга бирор ахлат ташлашни, ҳатто тупуришни катта гуноҳ санардик. Ариқлардан, жилғалардан, ҳовузлардан гоҳо ҳовучлаб, гоҳо қоринни ерга берганча, ҳеч тортинмай, сув симираверардик. Бундан ҳеч ким зарар кўрмасди, ҳеч ким дардга чалинмас эди. Чунки, сув тоза бўларди. Дарахтларга ҳам ўзимизнинг ҳимоячимиз тарзида, меҳр билан қарардик, парвариш қилардик. Дарахтлар жуда кўп ва хилма-хил эди. Биттасининг устига чиқсак, ярим, ҳаттоки бир чақирим масофагача маймун каби шохдан шохга ўтиб борардик. Лекин бирор бир шохчасига зиён етказмасдик. Боболаримиз ҳамиша: “Дарахтда ҳам жон бор. Уларни қийнаш, синдириш жуда увол. Ахир дарахтлар бутун жонзодни боқади, иссиқ-совуқдан сақлайди”, деб насиҳат қилишарди. Афсуски, эндиликда увол-савобнинг фарқига етмайдиган, ўйламай-нетмай, табиатни ғорат қиладиган, ғоратчиларга бепарво қарайдиган кимсалар анча кўпайди. Табиат эса шу муносабатга яраша жиддий жавоб қайтаряпти, оғир жазоларга дучор этяпти. Шу боис ҳар хил дардлар, беҳисоб хавф-хатарлар қуршовида яшаяпмиз, йил сайин соғлиғимизни йўқотаяпмиз, соғлом-бақувват йигит-қизлар тобора камайиб боряпти. Лекин умидсизликка тушиш яхши эмас. Бу мураккаб аҳволдан қутилишнинг ажиб йўллари бор: табиатни мусаффо сақлаш учун курашиш; дарахтларни кўпайтириш ва асраб-авайлаш, гуркираб ўсишига имкон яратиш.

Агар болалар атроф-теваракдаги каттаю кичик дарахтларни ўз оталиқларига олсалар, янгидан битта ёки бир неча кўчат ўтқазиб, уни парвариш қилсалар, табиат гўзаллигига, ҳавонинг мусаффолигига, тўкин-сочинликка қанчалар ҳисса қўшган бўлардилар. Қани энди ҳар кимнинг ҳимоясида ўз дарахти гуркираб турсаю уни бир умр парвариш қилса, атрофида парвона бўлса!
Менинг ҳам шундай ўз дарахтларим, ажойиб гулларим бор. Яна янгиларини ўтқазиб, уларни кўз қорачиғидай авайлашга бел боғлаганман.
Сизларда-чи, азиз болажонлар, ўз дарахту гулларингиз борми?

012 Муаллиф ҳақида

015 Муҳаммад Салом (Саломов) – 1938 йилнинг 19 апрелида Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Чўғолон қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. Ўн уч ёшидан колхозда ишлаган: ғўза парваришида қатнашган, сувчилик қилган; бригада ҳисобчиси бўлган. Ўрта мактабни тугатганидан (1956) сўнг икки йил билим масканида болалар етакчиси бўлиб ишлаган. 1963 йилда Самарқанд Давлат университетининг филология факультетини имтиёзли диплом билан тамомлагач, “Бухоро ҳақиқати” вилоят рўзномасида (1963-65), “Ёш ленинчи” (“Туркистон”) газетида (1966-68) адабий ходим, катта адабий ходим, Ўзбекистон Қомусида (1968) катта илмий муҳаррир, “Ёш гвардия” нашриётида (1968-79) муҳаррир, катта муҳаррир, бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўн йил давомида эркин ижодкор сифатида фаолият кўрсатган. 1989 йилдан нафақага чиққанига қадар (1998) Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси наср кенгашида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Муҳаммад Саломнинг матбуотдаги биринчи хабари 1951 йилда Ғиждувон тумани газети ”Колхоз ҳақиқати”да пайдо бўлган. Шундан кейин унинг хабар, мақола, лавҳаю очерклари “Бухоро ҳақиқати”, “Ёш ленинчи”, “Ўзбекистон маданияти”, “Қизил Ўзбекистон” газеталарида, “Ўзбекистон хотин-қизлари” ойномасида тез-тез босилиб турган, Ўзбекистон радиоси эфирларида янграган. 1960 йилда Самарқанд вилоятининг рўзномаси “Ленин йўли”да бўлажак адибнинг “Ҳозирча кечирсанг бас” деган биринчи ҳикояси ўқувчиларга тақдим этилган. 1964 йилда унинг “Кечиролсанг бас”, “Икки ошна” ҳикоялари “Гулдаста” адабий-бадиий алманахида чоп этилган.
Ёзувчининг “Кечирим” (ҳикоялар, 1969), “Юракдаги излар” (қисса ва ҳикоялар, 1970), “Тошлоқдаги хазина (очерклар, 1971), “Севги тори” (қисса, 1973), “Иқрор” (қисса ва ҳикоялар, 1975), “Шифобахш қўллар” (очерк, 1976), “Довул” (қисса, 1977), “Мувозанат” (роман, 1984) деб номланган китобларини ўқувчилар самимий кутиб олганлар.
Мустақиллик йилларида ҳам Муҳаммад Салом бетиним ижодий фаолият билан шуғулланди. Унинг очерк, бадиа, ҳикоялари республика газета ва ойномаларида чиқиб турди, мустақиллик шабадалари эсган “Танаффус” қиссаси эса 2005 йилда “Шарқ юлдузи” жаридасида чоп этилди. Узоқ йиллик меҳнати самараси бўлмиш тўрт қисмли “Нажот” деб номланган романини ёзувчи ёзувчилар уюшмасининг наср кенгаши муҳокамасидан ўтказди. Муҳокамада асар юқори баҳоланди. Романнинг биринчи қисми 2007 йилда “Шарқ юлдузи”да босилган.Яқин кунларда «Хуршид Даврон кутубхонаси» романни тўлиқ ҳолда эълон қилади.

022

(Tashriflar: umumiy 1 220, bugungi 1)

Izoh qoldiring