Onamiz — O’zbekiston! (Murod Muhammad Do’st haqida maqola-maktub)

011
«Истиқлол қуёши» веб-сайтида эълон қилинган ушбу мақола муаллифи кўрсатилмай, «муаллиф: сайт маъмурияти» деб ёзилибди. Аммо, мақолани ўқиб муаллифни дарров танидим: Тожиддин Раззоқ! Тожиддиннинг қандай ёзишини яхши биламан. Бундан олдин ҳам бир неча мақоласини ўқиганим бор. Тожиддин Раззоқ одатда ҳар ўз фикрларига албатта буюк инсонларнинг фикрларини ёки уларнинг асарларидан иқтибосларни қўшиб ёзади. Мақоланинг давомида муаллиф исми ҳам тилга олинади,аммо, мен унгача муаллифни таниб олган эдим. Рости гап,мақолани катта қизиқиш билан ўқидим. Баъзи фикрларга қўшилдим, баъзилари билан баҳслашдим. Кейин мақолани сизга ҳам тақдим этишни ўйладим.

099

Тожиддин Раззоқ
ОНАМИЗ — ЎЗБЕКИСТОН!

1. Биз Мурод ака – Мурод Муҳаммад Дўст – билан ўтган асрнинг етмишинчи йиллари талабалар шаҳарчасидаги 85-ётоқҳонани бошимизга кўтариб, кў-ўп баҳслашганмиз.

Адабиёт илмига кўнгил қўйган биз сингари… ўспиринлар учун Мурод ака бадиий адабиётнинг намунаси, тимсоли даражасидаги… талаба эди. Сўнг Мурод ака ҳеч кимга айтмасдан Москвага жўнаворди ва ўша ёқдан «Москва» деган ёзув машинкаси кўтариб қайтди.
Бу орада мен ўқишни битириб, яна Сурхондарёга эндим.
Бир гал Тошкентга йўлим тушиб, Йўлдош Эшбекнинг турар жойини биладиган бирорта танишга йўлиқиш учун ҳозирги Амир Темур ҳиёбони яқинидаги Ёзувчилар уюшмасига бордим ва Мурод акага рўпара келиб қолдим.

– Ҳозир «Пушкин»га… – деди Мурод ака. – Сўнг Йўлдошнинг уйига ўтамиз.

Билсам, ўша куни Комил Яшин раисликдан кетган… Хуллас, беш-олти кишилик ошга менинг ҳам ризқим қўшилган экан. Алқисса, Мурод ака айтганини қилди: Йўлдошнинг хароб ва ғариб, ҳатто, эшигини гадой тақиллатишга кўнгли чопмайдиган ижара хонасига бошлаб борди… Йўлдош уйда йўқ бўлгани билан, худди уни кўргандай бўлдим.

Айтдим-ку, ётоқхона талабаларга тўла бўлса-да, биз Мурод ака билан… иноқ эдик: Ботир Зокировнинг «Раъно» деган қўшиғини Мурод ака машҳур қўшиқчимизнинг ўзидан ўтказиб айтишини ҳалиям мавриди келганда гапириб юраман.

2. Ўша… Комил Яшиннинг… ошидан сўнг биз Мурод ака билан юзма-юз келмадик шекилли. Бир марта Йўлдошга: «Негадир, баъзан Мурод акани кўргим келади», десам, «Бизнинг ҳам учрашмаганимизга жуда кўп йиллар бўлди. Ўзи даракламайди. Менинг эса суйкалиб боришга оёғим тортмайди», деди. Кейин шақирлаб кулди: «Борганим билан, бизга ўхшаганларни ичкарига киритмайди-да!»

3. Кейин, ҳаммаёқ «Лолазор» бўлиб кетди: Мурод ака шу романни ёзиб, яхши қилди – Яхшибоевларга куни қолган халқнинг эртанги кунидан… хабар берди. Роман жуда енгил ўқилади, аммо мутоаладан сўнг сизни қайғу босади ва у юкнинг залвори кун сайин оғирлашиб бораверади: ана ўша таъқиб одамни эзиб ташлайди – «Лолазор»да Назар Яхшибоев қазо қилгани билан, у бутунлай… ўлмаган экан! Ҳозир ҳам Яхшибоевлар ҳамда Чоршанбиларнинг… кайфияти жуда яхши: уларнинг китобларини нашриётлар армонсиз чоп этмоқда, халқ эса талашиб… ўқимоқда – айтдим-ку, «Лолазор» жуда оғир… роман деб. Агар Гоголь тирик бўлганида, ўйлаб ўтирмасдан «Лолазор»га имзо қўяр эди, деб ўйлайман… баъзан.

4. Лекин, мен «Истеъфо»даги Шозамон Эломоновнинг кўнглидаги ёруғликни яхши кўраман: Шозамон акага ўхшаган одамлар кундалик турмушимизда жуда кам, адабиётда эса йўқ… эди – ҳарқалай, мен шундай деб ўйлайман. Биласизми, у одам… мунофиқ эмас! Мунофиқ бўл…маслик эса ҳамма… замонларда ҳам жуда қийин, аммо бундай одамлар бор. Лекин, биз улардан… нафратланамиз. Чунки, улар ёлғон айтмайдилар, омонатга хиёнат қилмайдилар, берган ваъдасининг устидан чиқадилар…да! Рауф Парфининг иборалари билан айтганда, улар шу даражада… лодонки, Ватан, халқ манфаати учун (бизнинг назаримизда) ахмоқларча, киприги қилт этмасдан, ўлимга ҳам тикка борадилар.

Эсингизда бўлса Гогольда – қаҳрамон ана шундай… ахмоқ одам эди, – ҳатто, тамаки чекадиган трубкам ғанимларнинг… тупроғида қолмасин деб, оқибатда Тарас Бульба чормих қилиниб, гулханда ёнади: айтинг, сиз билан биз шундай… қилармидик?

5. Баъзи ошналарига ўхшаб Мурод аканинг кинога… ёпишиб олмагани ҳам яхши бўлди. Менимча, ҳамма нарсага жуда баланддан қарайдиган… адиб сифатида режиссёрлик қилиб Элдор Рязанов ёки Леонид Гайдай, сценарий ёзиб Виктория Токарева… бўлолмаслигини билди, шекилли. Чунки, асрларни, миллатларни, ҳатто тоғдай чегара ва тўсиқларни писанд қилмайдиган кино яратиш учун одам бош ҳарфлар билан ёзиладиган катта ШАХС бўлиш керак: иқтидор, истеъдод, уқув деганлари у бозорда пулга топса бўладиган… матаҳлардир. Чунки, истеъдодли ва иқтидорли… шоирларнинг, ёзувчиларнинг, режиссёрлар ва сценарийчиларнинг рўйхати билан қалин дафтар тўлдириш мумкин. Лекин уларнинг бирови ҳам асрлар у ёқда турсин, ҳатто, Худо берган умрича ўқиладиган асар яратолмадилар. Бандаи ожиз, айниқса ижодкор комилликка эришмас экан у «яратган» асарлар… ҳечдир. Ана, Мурод ака Шўро салтанатининг гуллаб-яшнаган замонида «Лолазор»ни ёзиб, эълон қилди-ку!

Ёки: Алихонтўра Соғуний ҳазратларининг муҳташам ва муаззам «Тарихи Муҳаммадий» романи худди ўша – кейинчалик биз турғунлик йиллари деб атаган замонда ёзилди-ку!

Ундан ҳам нарроққа борсак, Михаил Булгаков – «Мастер ва Маргарита».

Айтмоқчи, Михаил Булгаков Гогольни жуда яхши кўрган ва шунинг учун ҳамма тирсаклаб ташлаган Виккентий Вересаев билан ошначилик қилган.

6. Эътибор қиляпсизми, гап-гап билан Мурод акани сал бўлмаса Гогольга тенглаштириб қўйдим. Нима бўпти, ҳар қандай китобхоннинг шундай ҳуқуқи бор ва бундай мулоҳазалардан осмон узилиб ерга тушмайди.

7. Лекин Гогольнинг нафақат гумбурлаган қаҳвахонаси, ҳатто, бир қаватли уйи ҳам бўлмаган, шунинг учун ўлиги бир ошнасининг уйидан чиққан.

8. Бурноғи йили ўрта яшар… ил-ғор, яъниким, мансабдор бир ёзувчи билан, негадир, Гоголь ҳақида гаплашиб қолдик. Мен гап орасида: «Гоголь ниҳоятда тақводор одам эди. Шунинг учун унинг ёзганлари… зўр!» дедим. Ҳалиги амалдор дўстимиз ичида: «Тожиддин аканинг калласи айнипти», деб ўйлади шекилли, гапни тезгина обуна ишларининг яхши эмаслигига буриб юборди.

9. Менинг баъзан Гоголь билан… баҳслашгим келади. Чунки, ҳар қандай ғайратли ижодкор (ҳатто, Алишер Навоий ҳам!) кўнглидан кечган гапларнинг мингдан бирини ёзишга муяссар бўлади – қолганини ўзи билан олиб кетади.

10. Умуман, суҳбатда гап кўп: бекорга Баҳовуддин Нақшабанд ҳазратлари: «Бизнинг тариқатимиз – суҳбатдир!» демаганлар, ахир.

11. Ижодкорнинг шахси, яъни, теварак-атрофга муносабатлари, у ёзган китоблардан ҳам жуда қизиқарлидир: бу – Жек Лондоннинг «Мартин Иден»даги гап. Ва… тўғри гап!

12. Мурод ака бу масалада жуда узоқ сукут қилди – биз ҳам сабр билан… кутдик. Шунинг учун 2008 йили «Тафаккур»даги суҳбат зиёлилар ўртасида талаш бўлди. Мен у суҳбатни ўқиб, бир пайтлар ўзим билган ўша… Мурод акани кўргандай бўлдим: э, қойил, дедим! «Сиёсатга аралашган одамнинг тозаси жуда кам қолади!» деган гапни эса узр ўрнида қабул қилиб, Мурод аканинг ростгўйлиги ва самимийлигига… қўл кўтарганман. Масалан, мен Мурод аканинг ўрнида бўлганимда, шу… гапни айтолмас, айтмас эдим. Чунки, бир кун туз тотган хонадонга қирқ кун салом бер деган… кўҳна ақидаларга Тошкентдан узоқдаги вилоятларда ҳозир ҳам амал қилишади. «Тўйдирганнинг қорнига…» деган истеҳзоли ибора, тузини еб, тузлиққа тупурган одамларга қарата айтиладики, бу гапнинг, хусусан, Мурод акага мутлақо алоқаси йўқ. Лекин, бу гапни «Биз демократлармиз!» деб, ҳали мурғак, аммо мустақил мамлакатимиз… юзига қора бўёқ суркаш эвазига… кун кечираётганларга нисбатан бемалол айтса бўлади. Чунки, бўлар элнинг йигитлари бир-бирини ботирим, деса бўлмас элнинг йигитлари бир-бирини… дер экан. Қаранг, халқнинг… донолигига!

Ҳақиқатдан ҳам қизиқ-да, ўша… ватандошларимиз Европадан, Америкадан туриб, Ўзбекистондаги давлатни… ўзгартирмоқчи бўладилар: бу мунажимларнинг ерда туриб, юлдузларга, Ойга, Қуёшга таъсир ўтказишидай… гап! Агар сен ватанпарвар бўлсанг, кел, кароматларингни бизга кўрсат… барака топгур! Йўқ, биз ҳали, кейин оқ от миниб борамиз, дейишади. Қаранг… «бир парча гўшт билан итни не куйларга солиш мумкин!» (Оноре де Бальзак)

13. 85-ётоқхонада Мурод ака билан баҳслашиб юрган йилларимизда ва ундан олдин ҳам ёзувчи бўлишни… орзу қилганман. Бу… хаёлнинг кўчасига кирганимга ҳам эллик йилнинг қорасини олибди. Аммо, мендан биров эътироф этадиган ёзувчи чиқмади. Ана, Сергей Давлатовларни ёзувчи деса бўлади – турган-битгани… тафсилот. Мен эса талқинга берилиб кетаман. Чунки, талқин, мулоҳазалар… хусусий бўлганлиги учун, ўқувчига мутлақо қизиқ эмас, ҳаттоки, аҳамиятли ҳам бўлмаслиги мумкин. Тўғри, бир марта Жалолиддин менга: «Билдим – Сиз Сергей Давлатовга ўхшатиб ёзар экансиз!» деган. Аммо мен унга: «Давлатовнинг асарлари Россияда тўқсонинчи йиллардан кейин пайдо бўлди-ку!» демаганман. Хуллас, талқинларни тўхтатиб, тафсилотларга ўтамиз.

14. Қўл телефон дегани – бало чиқди: ҳамманинг ҳамма гапдан хабари бор – Мурод ака «Би-би-си» мухбири билан гурунглашибди деган… хабар табиийки, мени хурсанд қилди. Чунки, Мурод ака барибир… Мурод Муҳаммад Дўст-да!

Бир ҳафта деганда (вилоятчилик) суҳбат матни қўлимга тегди.

15. «Тафаккур»даги суҳбатнинг ҳавоси мендан кўтарилмаган экан, «Би-би-си»мухбирининг саволларига Мурод ака айтган жавоблар», негадир, кўзимга… жўн кўринди. Чунки, мен Мурод акадан яна Гоголона истеҳзоли қочиримлар кутган эдим: ўрганиб қолганмиз-да!

16. «Би-би-си»нинг, ҳозир қандай асарлар устида ишлаяпсиз, деган саволига Мурод ака «Туркум ҳикоялар устида ишлаяпман ҳозир. Балки бугунги куннинг одамлари ҳам кириши мумкин. Яна каттароқ бир нарса бошлаб қўйганман. Уни ёзишга анча қийналяпман. Сабабки, юки оғирроқ. Бошқача тил керак, бошқача композиция керак», дебдилар. Демак, Худо умримизни берган бўлса, бир… мазза қилар эканмиз-да!

17. «Ўзбек адабиётининг бугунги куни ҳақида нима деб ўйлайсиз?..» деган саволга бундай жавоб бўлибди: «Бугунги кунда жиддий адабиёт камроқ, шекилли. Сабаб, ёзувчилар кун кўриш, нон топишнинг устида кўпроқ ўйлаб қолган шекилли…»

XIX асрдан бир ривоят: Мурод ака, мен ва яна кўплар ҳалиям яхши кўрадиган… Гоголь, ўзидан ёш, аммо тилга тушган ёзувчилар билан учрашганида, уларга ақл бўлибди: «Ҳар қандай ёзувчига ҳам қаршиликлар бўлади. Аммо, улар ўткинчи. Шундай пайтда бир четга чиқиб туриш керак.» «Ёзганларимиз босилмаса, тирикчилик нима бўлади?» дебди уларнинг бирови. «А, айтмоқчи, яшаш ҳам керак-а?» деган экан… Николай Васильевич.

Албатта, вазир ёки вазирларни ўтириб-турғизадиган лавозим-мартабада турган… ёзувчи қалам ҳақини… писанд қилмайди. Яъники, бу акамиз нон топиш учун ўзини еб-ютиб роман ёзиб ўтирмайди. Бисотида қоғоз билан қаламдан бўлак… аслаҳаси бўлмаган ёзувчи, албатта, нон топиш – тирикчилигини ҳалоллаб ўтказиш учун китоб ёзиши… яхши эмасми?

18. «Бугунги ўзбек ёзувчиларининг жамиятда тутган ўрни ҳақида нима дея оласиз?» деган ажойиб саволга Мурод ака бундай жавоб берибдилар: «Адабиётнинг бугунги кунда таъсири камроқ барибир. Матбуотнинг таъсири кам бўлгани каби адабиёт, санъатнинг ҳам таъсири камроқ. Бунга балки адабий муҳитнинг йўқлиги сабабдир».

Менимча, Ўзбекистондаги адабий муҳитни ҳис қилмоқ учун, ҳеч бўлмаганда, адабий жамоатчилик билан ҳар йили икки-уч марта учрашиб туриш керак, шекилли. Чунки, Чеховдай донишманд ёзувчи ҳам: «Агар ёзувчи доим адабий кайфиятда ва адабий муҳитда юрмаса, агар у Сулаймон пайғамбар бўлса-да, қисқа пайт ичида бетайин ва бемаъни бир одамга айланиб қолади», деган. Унинг бу гапига Иван Бунин гувоҳ!

Қолган гапни эса Николай Васильевич Гогольдан эшитинг: «Адабиёт оламида ўлим йўқ. Бунда марҳумлар ҳам худди тириклар каби ишларимизга аралашиб, ўзимиз билан ёнма-ён юрадилар». Устознинг бу гаплари Шоҳ Машраб ҳазратларининг «Бир дона эдим – минг дона бўлдим!» деган хитобларини эсингизга солмаяптими, Мурод ака?.. Масалан, мен ҳозирлар ҳам Рауф Парфини қаерга борсам, ўша ердан… топаман. Менимча, адабий кайфият ва адабий муҳит деганлари шу бўлса керак.

Мен, ҳатто, бир марта трамвайда Юсуфбек ҳожини кўриб, изидан эргашганман; ҳожи Чиғатой қабристонига ўз оёғи билан кириб кетди ва қайтиб чиқмади. Сўнг мен бу ҳақда «Фироқ» деган ҳужжатли-хаёлий ҳикоя ёзган эдим. Ўткир Раҳмат уни «Қишлоқ ҳаёти» газетасида икки бўлиб… босди.

Агар, «Адабиётнинг бугунги кунда таъсири камроқ» бўлганида… ҳозир «Тарихи Муҳаммадий» романининг бешинчи нашри, масалан, Деновда етмиш минг сўмдан сотиляпти – мухлислар кўзига суртиб… олаяпти. Сирожиддин Саййид, Усмон Азим, Эркин Аъзамнинг китобларини-ку, Сурхондарёнинг битта ҳам дўконидан топиб бўлмайди – ўқувчилар талаб кетишган, «Лолазор», ҳатто кутубхоналарда ҳам йўқ – ўқишга олиб, қайтарилмаган ё ўрнига Мирмуҳсиннинг романларидан бирини топшириб юборишган.

Шаҳрисабзлик Исмоил Фақирий жанобларининг «Баёзи Фақирий» сайланмаси 2004 йилда Тошкентдаги «Адолат» нашриётида 250 нусхада чоп этилган экан – 200 саҳифалик ана ўша ноёб китобнинг бир нусхаси бултур мени Деновдан излаб топди. Қаранг, биз китобларни эмас, китоблар бизни… йўқлаб бораяпти. Қойилмисиз!

Ўзбекистонда адабий муҳит йўқ, дейсиз. Ахир, у… оқ тулпорнинг тизгини сизнинг қўлингизда… эди-ку, Мурод ака! Энди эса… қолаверса, агар Чеховнинг айтгани тўғри бўлса, ёзувчига адабий… кайфият ҳам керак, шекилли. Бу… матаҳ Ўрикзордаги бозорда сотилмайди. Менимча, ўша… машҳур «ГАП» ресторанида ҳам бундай буюртма қабул қилинмайди.

Эсингиздами, Мурод ака, Мартин Иден бой бўлиб кетгач, оёғининг тагида қалашиб ётган газета тахламларига қараб, ёзувчилар бу-унча мавзуни қаердан олар экан, деб ўйлайди ва ўша заҳоти ухлаб қолади.

19. «Энди, ҳозир адабиёт ҳам бозорга айланган-ку, биласиз…» деган жавоб эса айни муддао бўлипти. Чунки, катта карвон қаердан кўчса, кичик карвон ҳам ўша карвоннинг изидан юради ва бунинг айби йўқ. «Жиддий асарга талаб жуда кам», деган жавоб… Агар шу гап тўғри бўлса ва ўзбек китобхонларининг адабий диди шу даражада паст бўлса, дўконда туриб қолган «Лолазор»нинг биргина нусхасини топиб беринг-чи!

20. Президент Девонидаги фаолиятга доир саволга Мурод ака: «Лекин, иложи борича бировга зулм ўтказмасликка ҳаракат қилдим», дебдилар. Бунинг учун сизга… раҳмат, Мурод ака! Ўша муносабат билан Мурод ака яна бундай ҳам дептилар: «Мен қилган ишлардан биттаси, эслайман, шу Президентнинг номи, раҳбарнинг номи бўлса-бўлмаса, беҳуда тилган олинишига мен қарши бўлганман ва, назаримда, маълум маънода шунга эришганман ҳам. Кейин, албатта, бошқача тус олди, бугунги ҳамду санолар менинг айбим эмас.»

Ана, холос! Демак, бундан чиқди, Ислом Каримовнинг номзодини ёқлаб овоз берган сайловчиларнинг ўз Президенти билан фахрланиш ёки фахрланмаслик, Президентнинг номини тилга олиш ёки тилга олмаслик масаласини… Мурод Муҳаммад Дўст ҳал қилар экан-да, а? Тағин ул Одам «Биз ёрдамчи сифатида ишлаганмиз», деб… камтарлик қиладир. Самимият ва ростгўйлик учун… ташаккурларимизни қабул этгайсиз, Мурод ака! Қизиқ-да, қаранг, масалан Америкадаги сайловчилар ва уларнинг болалари Ироққа ўт қўйган Бушлар билан; Ливия, Миср, Сурия сингари мамлакатларга қонли… «демократия» олиб кирган Обама билан кечаю кундуз фахрланишлари мумкин. Лекин, Ўзбекистонда Мустақилликни барқарор қилган, ҳалокат ёқасидаги мамлакатни жаҳон ҳамжамиятидаги тенг ҳуқуқли давлатга айлантиролган, энг муҳими, мамлакатнинг тинчлигини, халқнинг хотиржамлиги ва фаровонлигини таъминлаган Юртбошимиз Ислом Каримов билан бизнинг фахрланишимиз, Президентимиз шаънига ўз ташаккурларимизни айтишимиз… яхши эмас экан. Қизиқ! Мурод аканинг: мен шунга эришдим, деган гапини эшитдингиз-ку! Тасаввур қилинг: халқ Президентини олқишласа, унинг матбуот котиби эса: «Йўқ, бундай бўлмаслиги керак!» деб турса, қизиғ-а! Демак, бу дунёда сиз билан биз билмаган гаплар кўп экан-да! Агар бировга ҳурматингиз бўлса, муҳаббатингизни унга билдириб қўйинг, мазмунидаги муборак ҳадис мамлакатимиз истиқоматчиларига ҳам тааллуқли бўлса керак ахир!

«Бугунги ҳамду санолар менинг айбим эмас…» эмиш. Ол-а!.. Йўқ, Мурод ака, миллатимизнинг тимсоли бўлган Президентимиз билан фахрланаётганимиз учун Сиз мутлақо айбдор эмассиз. Бизнинг овозимизни бўғишга эса… Бунинг учун қайтадан матбуот котиби ёки Давлат маслаҳатчиси лавозимини эгаллашингиз керак, шекилли. Аммо ҳозирча «Би-би-си» минбаридан айтган бу… даъватларингизга қулоқ солиш ниятимиз йўқ.

21. «Ўзбекистоннинг келажагига ишонасизми?» деган саволга (қойилмисиз… саволга?) Мурод ака «Албатта ишонаман. Одам ишонмаса яшашдан маъно қолмайди», деб жавоб қилибдилар. Раҳмат-э!

Аммо, Ўзбекистондаги демократия ҳақида Мурод аканинг фикри бундай экан: «Демократия, демократия деб гапирилгани билан ҳақиқий демократия ҳали йўқ!» Башарти, шу… гапингиз тўғри бўлганида, Сиз ҳеч қачон бу… гапларни айтолмас эдингиз, Мурод ака!

Яна: «Сиёсатда маълум даражада реформалар, бошқалар (?) бўлаяпти. Партиялар тузиляпти. Лекин, афсуски, бир-бировига жуда ўхшайди – эгизакдай. Уларнинг бари қўғирчоқ партиялар эканини ҳамма билади ва уларга ҳеч ким ишонмайди.» Бу гапларни кечаги (ва демакки, бугунги) сиёсий арбоб… Мурод Муҳаммад Дўст айтаётганига одамнинг ҳеч бўлмаганда ишонгиси… келмайди. Чунки, сиёсатда, давлат бошқарувида бундай бўлиши мумкин… эмас! Бу – худди мактаб ўқувчиси ўз отасини муҳокама қилишидай бир… гап! Тасаввур қилинг: Олий Мажлис… Депутатлар муштлашмоқда, вазни енгилроқлари оёқ остида ерпарчин. Чунки, турли партиялардан сайланган депутатлар турлича… фикрлайдилар. Шунинг учун уларнинг мезонлари ҳам, мақсадлари ҳам турли-турли. Бу манзараларни биз деярли ҳар куни кўриб турибмиз-ку! Сизга ҳам шундай томоша керакми, Мурод ака? Ҳозирча телевизор томошаси билан қаноатланиб туришингизга тўғри келади. Чунки, мамлакатдаги тинчликка дахл қиладиган кучларнинг ҳаракатлари самарасиз якунланмоқда ва, бундан кейин ҳам, албатта, шундай бўлади! Чунки, Бобил минорасининг қурилишида ўзбеклар қатнашмаган эди.

22. «Хориждаги дўстим, мухолафатчи, деб тонгудек бўлсам, номардлик бўлади, албатта. Чунки, биз ёшликдан оғайни бўлганмиз, дўст бўлганмиз», деган чин иқрори учун ҳам Мурод Муҳаммад Дўстга… раҳмат!

Лекин сиёсатда… «Англиянинг дўсти ҳам, душмани ҳам йўқ – унинг манфаатлари бор» (Маргарет Тетчер), деган қанотли ибора менинг кўзимга тўғрига ўхшаб кўринади.

23. Менимча, Мурод ака «Би-би-си» билан суҳбат қуриб, жуда яхши… иш қилган: илгари биз Мурод акани катта ёзувчи сифатида танир ва қадрлар эдик. Бугун эса мен Мурод аканинг қандай… сиёсатчи ва давлат арбоби эканини… билдим – суҳбатдан мурод ҳам шу бўлган, шекилли. Яна ким билади дейсиз, дунё сир-саноатларга тўла. Тинчлик бўлсин, қолгани… бекор!

24. «Би-би-си»нинг баҳонаси билан бирозгина кўнгилғашликни авраган киши бўлдик. Аммо Мурод ака билан бизлар бораётган йўлимиздан қайтадиган ёшдан аллақачон ўтиб кетганмиз. Шунинг учун менинг эътирофларим Мурод акани ҳаволантирмагани сингари, таажубларим ҳам Мурод акани ҳайрон қолдирмайди. Ундай бўлса… Аммо орада Она-Ўзбекистон турибдики, ўйлаб қарасам, мен бирон марта онамнинг юзига тик қарамаган эканман. Онасининг айбларини оламга овоза қилиш у ёқда турсин, буни кўнгилдан кечириш ҳам… Мен бундай гуноҳнинг баёнини ёзолмайман. Чунки, мумкин эмас! (Бу кўргуликдан бизни Аллоҳнинг ўзи асрасин!)

Ё… Ўзбекистон бизнинг Онамиз эмас… ми, Мурод ака?

Сурхондарё
5 август, 2013 йил.

Manba: http://uzistiqlol.uz

012

Tojiddin Razzoq
ONAMIZ — O’ZBEKISTON!

1. Biz Murod aka – Murod Muhammad Do’st – bilan o’tgan asrning yetmishinchi yillari talabalar shaharchasidagi 85-yotoqhonani boshimizga ko’tarib, ko’-o’p bahslashganmiz.

Adabiyot ilmiga ko’ngil qo’ygan biz singari… o’spirinlar uchun Murod aka badiiy adabiyotning namunasi, timsoli darajasidagi… talaba edi. So’ng Murod aka hech kimga aytmasdan Moskvaga jo’navordi va o’sha yoqdan «Moskva» degan yozuv mashinkasi ko’tarib qaytdi.
Bu orada men o’qishni bitirib, yana Surxondaryoga endim.
Bir gal Toshkentga yo’lim tushib, Yo’ldosh Eshbekning turar joyini biladigan birorta tanishga yo’liqish uchun hozirgi Amir Temur hiyoboni yaqinidagi Yozuvchilar uyushmasiga bordim va Murod akaga ro’para kelib qoldim.

– Hozir «Pushkin»ga… – dedi Murod aka. – So’ng Yo’ldoshning uyiga o’tamiz.

Bilsam, o’sha kuni Komil Yashin raislikdan ketgan… Xullas, besh-olti kishilik oshga mening ham rizqim qo’shilgan ekan. Alqissa, Murod aka aytganini qildi: Yo’ldoshning xarob va g’arib, hatto, eshigini gadoy taqillatishga ko’ngli chopmaydigan ijara xonasiga boshlab bordi… Yo’ldosh uyda yo’q bo’lgani bilan, xuddi uni ko’rganday bo’ldim.

Aytdim-ku, yotoqxona talabalarga to’la bo’lsa-da, biz Murod aka bilan… inoq edik: Botir Zokirovning «Ra’no» degan qo’shig’ini Murod aka mashhur qo’shiqchimizning o’zidan o’tkazib aytishini haliyam mavridi kelganda gapirib yuraman.

2. O’sha… Komil Yashinning… oshidan so’ng biz Murod aka bilan yuzma-yuz kelmadik shekilli. Bir marta Yo’ldoshga: «Negadir, ba’zan Murod akani ko’rgim keladi», desam, «Bizning ham uchrashmaganimizga juda ko’p yillar bo’ldi. O’zi daraklamaydi. Mening esa suykalib borishga oyog’im tortmaydi», dedi. Keyin shaqirlab kuldi: «Borganim bilan, bizga o’xshaganlarni ichkariga kiritmaydi-da!»

3. Keyin, hammayoq «Lolazor» bo’lib ketdi: Murod aka shu romanni yozib, yaxshi qildi – Yaxshiboevlarga kuni qolgan xalqning ertangi kunidan… xabar berdi. Roman juda yengil o’qiladi, ammo mutoaladan so’ng sizni qayg’u bosadi va u yukning zalvori kun sayin og’irlashib boraveradi: ana o’sha ta’qib odamni ezib tashlaydi –  «Lolazor»da Nazar Yaxshiboev qazo qilgani bilan, u butunlay… o’lmagan ekan! Hozir ham Yaxshiboevlar hamda Chorshanbilarning… kayfiyati juda yaxshi: ularning  kitoblarini nashriyotlar armonsiz chop etmoqda, xalq esa talashib… o’qimoqda – aytdim-ku, «Lolazor» juda og’ir… roman deb. Agar Gogol` tirik bo’lganida, o’ylab   o’tirmasdan «Lolazor»ga imzo qo’yar edi, deb o’ylayman… ba’zan.

4. Lekin, men «Iste’fo»dagi Shozamon Elomonovning ko’nglidagi yorug’likni yaxshi ko’raman: Shozamon akaga o’xshagan odamlar kundalik turmushimizda juda kam, adabiyotda esa yo’q… edi – harqalay, men shunday deb o’ylayman. Bilasizmi, u odam… munofiq emas! Munofiq bo’l…maslik esa hamma… zamonlarda ham juda qiyin, ammo bunday odamlar bor. Lekin, biz ulardan… nafratlanamiz. Chunki, ular yolg’on aytmaydilar, omonatga xiyonat qilmaydilar, bergan va’dasining ustidan  chiqadilar…da! Rauf Parfining iboralari bilan aytganda, ular shu darajada… lodonki, Vatan, xalq manfaati uchun (bizning nazarimizda) axmoqlarcha, kiprigi  qilt etmasdan, o’limga ham tikka boradilar.

Esingizda bo’lsa Gogol`da – qahramon ana shunday… axmoq odam edi, – hatto, tamaki chekadigan trubkam g’animlarning… tuprog’ida qolmasin deb, oqibatda Taras  Bul`ba chormix qilinib, gulxanda yonadi: ayting, siz bilan biz shunday… qilarmidik?

5. Ba’zi oshnalariga o’xshab Murod akaning kinoga… yopishib olmagani ham yaxshi bo’ldi. Menimcha, hamma narsaga juda balanddan qaraydigan… adib sifatida  rejissyorlik qilib Eldor Ryazanov yoki Leonid Gayday, stsenariy yozib Viktoriya Tokareva… bo’lolmasligini bildi, shekilli. Chunki, asrlarni, millatlarni, hatto  tog’day chegara va to’siqlarni pisand qilmaydigan kino yaratish uchun odam bosh harflar bilan yoziladigan katta SHAXS bo’lish kerak: iqtidor, iste’dod, uquv  deganlari u bozorda pulga topsa bo’ladigan… matahlardir. Chunki, iste’dodli va iqtidorli… shoirlarning, yozuvchilarning, rejissyorlar va stsenariychilarning  ro’yxati bilan qalin daftar to’ldirish mumkin. Lekin ularning birovi ham asrlar u yoqda tursin, hatto, Xudo bergan umricha o’qiladigan asar yaratolmadilar.
Bandai ojiz, ayniqsa ijodkor komillikka erishmas ekan u «yaratgan» asarlar… hechdir. Ana, Murod aka Sho’ro saltanatining gullab-yashnagan zamonida «Lolazor»ni   yozib, e’lon qildi-ku!

Yoki: Alixonto’ra Sog’uniy hazratlarining muhtasham va muazzam «Tarixi Muhammadiy» romani xuddi o’sha – keyinchalik biz turg’unlik yillari deb atagan zamonda  yozildi-ku!

Undan ham narroqqa borsak, Mixail Bulgakov – «Master va Margarita».

Aytmoqchi, Mixail Bulgakov Gogol`ni juda yaxshi ko’rgan va shuning uchun hamma tirsaklab tashlagan Vikkentiy Veresaev bilan oshnachilik qilgan.

6. E’tibor qilyapsizmi, gap-gap bilan Murod akani sal bo’lmasa Gogol`ga tenglashtirib qo’ydim. Nima bo’pti, har qanday kitobxonning shunday huquqi bor va bunday  mulohazalardan osmon uzilib yerga tushmaydi.

7. Lekin Gogol`ning nafaqat gumburlagan qahvaxonasi, hatto, bir qavatli uyi ham bo’lmagan, shuning uchun o’ligi bir oshnasining uyidan chiqqan.

8. Burnog’i yili o’rta yashar… il-g’or, ya’nikim, mansabdor bir yozuvchi bilan, negadir, Gogol` haqida gaplashib qoldik. Men gap orasida: «Gogol` nihoyatda taqvodor   odam edi. Shuning uchun uning yozganlari… zo’r!» dedim. Haligi amaldor do’stimiz ichida: «Tojiddin akaning kallasi aynipti», deb o’yladi shekilli, gapni tezgina   obuna ishlarining yaxshi emasligiga burib yubordi.

9. Mening ba’zan Gogol` bilan… bahslashgim keladi. Chunki, har qanday g’ayratli ijodkor (hatto, Alisher Navoiy ham!) ko’nglidan kechgan gaplarning mingdan   birini yozishga muyassar bo’ladi – qolganini o’zi bilan olib ketadi.

10. Umuman, suhbatda gap ko’p: bekorga Bahovuddin Naqshaband hazratlari: «Bizning tariqatimiz – suhbatdir!» demaganlar, axir.

11. Ijodkorning shaxsi, ya’ni, tevarak-atrofga munosabatlari, u yozgan kitoblardan ham juda qiziqarlidir: bu – Jek Londonning «Martin Iden»dagi gap. Va…to’g’ri gap!

12. Murod aka bu masalada juda uzoq sukut qildi – biz ham sabr bilan… kutdik. Shuning uchun 2008 yili «Tafakkur»dagi suhbat ziyolilar o’rtasida talash bo’ldi.
Men u suhbatni o’qib, bir paytlar o’zim bilgan o’sha… Murod akani ko’rganday bo’ldim: e, qoyil, dedim! «Siyosatga aralashgan odamning tozasi juda kam qoladi!»  degan gapni esa uzr o’rnida qabul qilib, Murod akaning rostgo’yligi va samimiyligiga… qo’l ko’targanman. Masalan, men Murod akaning o’rnida bo’lganimda, shu… gapni aytolmas, aytmas edim. Chunki, bir kun tuz totgan xonadonga qirq kun salom ber degan… ko’hna aqidalarga Toshkentdan uzoqdagi viloyatlarda hozir ham amal  qilishadi. «To’ydirganning qorniga…» degan istehzoli ibora, tuzini yeb, tuzliqqa tupurgan odamlarga qarata aytiladiki, bu gapning, xususan, Murod akaga mutlaqo  aloqasi yo’q. Lekin, bu gapni «Biz demokratlarmiz!» deb, hali murg’ak, ammo mustaqil mamlakatimiz… yuziga qora bo’yoq surkash evaziga… kun kechirayotganlarga  nisbatan bemalol aytsa bo’ladi. Chunki, bo’lar elning yigitlari bir-birini botirim, desa bo’lmas elning yigitlari bir-birini… der ekan. Qarang, xalqning… donoligiga!

Haqiqatdan ham qiziq-da, o’sha… vatandoshlarimiz Yevropadan, Amerikadan turib, O’zbekistondagi davlatni… o’zgartirmoqchi bo’ladilar: bu munajimlarning yerda  turib, yulduzlarga, Oyga, Quyoshga ta’sir o’tkazishiday… gap! Agar sen vatanparvar bo’lsang, kel, karomatlaringni bizga ko’rsat… baraka topgur! Yo’q, biz hali,   keyin oq ot minib boramiz, deyishadi. Qarang… «bir parcha go’sht bilan itni ne kuylarga solish mumkin!» (Onore de Bal`zak)

13. 85-yotoqxonada Murod aka bilan bahslashib yurgan yillarimizda va undan oldin ham yozuvchi bo’lishni… orzu qilganman. Bu… xayolning ko’chasiga kirganimga ham  ellik yilning qorasini olibdi. Ammo, mendan birov e’tirof etadigan yozuvchi chiqmadi. Ana, Sergey Davlatovlarni yozuvchi desa bo’ladi – turgan-bitgani…
tafsilot. Men esa talqinga berilib ketaman. Chunki, talqin, mulohazalar… xususiy bo’lganligi uchun, o’quvchiga mutlaqo qiziq emas, hattoki, ahamiyatli ham  bo’lmasligi mumkin. To’g’ri, bir marta Jaloliddin menga: «Bildim – Siz Sergey Davlatovga o’xshatib yozar ekansiz!» degan. Ammo men unga: «Davlatovning asarlari   Rossiyada to’qsoninchi yillardan keyin paydo bo’ldi-ku!» demaganman. Xullas, talqinlarni to’xtatib, tafsilotlarga o’tamiz.

14. Qo’l telefon degani – balo chiqdi: hammaning hamma gapdan xabari bor – Murod aka «Bi-bi-si» muxbiri bilan gurunglashibdi degan… xabar tabiiyki, meni   xursand qildi. Chunki, Murod aka baribir… Murod Muhammad Do’st-da!

Bir hafta deganda (viloyatchilik) suhbat matni qo’limga tegdi.

15. «Tafakkur»dagi suhbatning havosi mendan ko’tarilmagan ekan, «Bi-bi-si»muxbirining savollariga Murod aka aytgan javoblar», negadir, ko’zimga… jo’n  ko’rindi. Chunki, men Murod akadan yana Gogolona istehzoli qochirimlar kutgan edim: o’rganib qolganmiz-da!

16. «Bi-bi-si»ning, hozir qanday asarlar ustida ishlayapsiz, degan savoliga Murod aka «Turkum hikoyalar ustida ishlayapman hozir. Balki bugungi kunning odamlari   ham kirishi mumkin. Yana kattaroq bir narsa boshlab qo’yganman. Uni yozishga ancha qiynalyapman. Sababki, yuki og’irroq. Boshqacha til kerak, boshqacha kompozitsiya  kerak», debdilar. Demak, Xudo umrimizni bergan bo’lsa, bir… mazza qilar ekanmiz-da!

17. «O’zbek adabiyotining bugungi kuni haqida nima deb o’ylaysiz?..» degan savolga bunday javob bo’libdi: «Bugungi kunda jiddiy adabiyot kamroq, shekilli. Sabab,   yozuvchilar kun ko’rish, non topishning ustida ko’proq o’ylab qolgan shekilli…»

XIX asrdan bir rivoyat: Murod aka, men va yana ko’plar haliyam yaxshi ko’radigan… Gogol`, o’zidan yosh, ammo tilga tushgan yozuvchilar bilan uchrashganida, ularga aql   bo’libdi: «Har qanday yozuvchiga ham qarshiliklar bo’ladi. Ammo, ular o’tkinchi. Shunday paytda bir chetga chiqib turish kerak.» «Yozganlarimiz bosilmasa, tirikchilik   nima bo’ladi?» debdi ularning birovi. «A, aytmoqchi, yashash ham kerak-a?» degan ekan… Nikolay Vasilyevich.

Albatta, vazir yoki vazirlarni o’tirib-turg’izadigan lavozim-martabada turgan… yozuvchi qalam haqini… pisand qilmaydi. Ya’niki, bu akamiz non topish uchun o’zini  yeb-yutib roman yozib o’tirmaydi. Bisotida qog’oz bilan qalamdan bo’lak… aslahasi bo’lmagan yozuvchi, albatta, non topish – tirikchiligini halollab o’tkazish uchun  kitob yozishi… yaxshi emasmi?

18. «Bugungi o’zbek yozuvchilarining jamiyatda tutgan o’rni haqida nima deya olasiz?» degan ajoyib savolga Murod aka bunday javob beribdilar: «Adabiyotning   bugungi kunda ta’siri kamroq baribir. Matbuotning ta’siri kam bo’lgani kabi adabiyot, san’atning ham ta’siri kamroq. Bunga balki adabiy muhitning yo’qligi  sababdir».

Menimcha, O’zbekistondagi adabiy muhitni his qilmoq uchun, hech bo’lmaganda, adabiy jamoatchilik bilan har yili ikki-uch marta uchrashib turish kerak, shekilli.  Chunki, Chexovday donishmand yozuvchi ham: «Agar yozuvchi doim adabiy kayfiyatda va adabiy muhitda yurmasa, agar u Sulaymon payg’ambar bo’lsa-da, qisqa payt ichida   betayin va bema’ni bir odamga aylanib qoladi», degan. Uning bu gapiga Ivan Bunin guvoh!

Qolgan gapni esa Nikolay Vasil`evich Gogol`dan eshiting: «Adabiyot olamida o’lim yo’q. Bunda marhumlar ham xuddi tiriklar kabi ishlarimizga aralashib, o’zimiz  bilan yonma-yon yuradilar». Ustozning bu gaplari Shoh Mashrab hazratlarining «Bir dona edim – ming dona bo’ldim!» degan xitoblarini esingizga solmayaptimi,   Murod aka?.. Masalan, men hozirlar ham Rauf Parfini qaerga borsam, o’sha yerdan… topaman. Menimcha, adabiy kayfiyat va adabiy muhit deganlari shu bo’lsa kerak.

Men, hatto, bir marta tramvayda Yusufbek hojini ko’rib, izidan ergashganman; hoji Chig’atoy qabristoniga o’z oyog’i bilan kirib ketdi va qaytib chiqmadi. So’ng men  bu haqda «Firoq» degan hujjatli-xayoliy hikoya yozgan edim. O’tkir Rahmat uni «Qishloq hayoti» gazetasida ikki bo’lib… bosdi.

Agar, «Adabiyotning bugungi kunda ta’siri kamroq» bo’lganida… hozir «Tarixi Muhammadiy» romanining beshinchi nashri, masalan, Denovda yetmish ming so’mdan   sotilyapti – muxlislar ko’ziga surtib… olayapti. Sirojiddin Sayyid, Usmon Azim, Erkin A’zamning kitoblarini-ku, Surxondaryoning bitta ham do’konidan topib  bo’lmaydi – o’quvchilar talab ketishgan, «Lolazor», hatto kutubxonalarda ham yo’q – o’qishga olib, qaytarilmagan yo o’rniga Mirmuhsinning romanlaridan birini  topshirib yuborishgan.

Shahrisabzlik Ismoil Faqiriy janoblarining «Bayozi Faqiriy» saylanmasi 2004 yilda Toshkentdagi «Adolat» nashriyotida 250 nusxada chop etilgan ekan – 200   sahifalik ana o’sha noyob kitobning bir nusxasi bultur meni Denovdan izlab topdi. Qarang, biz kitoblarni emas, kitoblar bizni… yo’qlab borayapti.   Qoyilmisiz!

O’zbekistonda adabiy muhit yo’q, deysiz. Axir, u… oq tulporning tizgini sizning qo’lingizda… edi-ku, Murod aka! Endi esa… qolaversa, agar Chexovning aytgani   to’g’ri bo’lsa, yozuvchiga adabiy… kayfiyat ham kerak, shekilli. Bu… matah O’rikzordagi bozorda sotilmaydi. Menimcha, o’sha… mashhur «GAP» restoranida ham bunday   buyurtma qabul qilinmaydi.

Esingizdami, Murod aka, Martin Iden boy bo’lib ketgach, oyog’ining tagida qalashib yotgan gazeta taxlamlariga qarab, yozuvchilar bu-uncha mavzuni qaerdan olar ekan,  deb o’ylaydi va o’sha zahoti uxlab qoladi.

19. «Endi, hozir adabiyot ham bozorga aylangan-ku, bilasiz…» degan javob esa ayni muddao bo’lipti. Chunki, katta karvon qaerdan ko’chsa, kichik karvon ham o’sha  karvonning izidan yuradi va buning aybi yo’q. «Jiddiy asarga talab juda kam», degan javob… Agar shu gap to’g’ri bo’lsa va o’zbek kitobxonlarining adabiy didi shu   darajada past bo’lsa, do’konda turib qolgan «Lolazor»ning birgina nusxasini topib bering-chi!

20. Prezident Devonidagi faoliyatga doir savolga Murod aka: «Lekin, iloji boricha birovga zulm o’tkazmaslikka harakat qildim», debdilar. Buning uchun sizga…  rahmat, Murod aka! O’sha munosabat bilan Murod aka yana bunday ham deptilar: «Men qilgan ishlardan bittasi, eslayman, shu Prezidentning nomi, rahbarning nomi  bo’lsa-bo’lmasa, behuda tilgan olinishiga men qarshi bo’lganman va, nazarimda, ma’lum ma’noda shunga erishganman ham. Keyin, albatta, boshqacha tus oldi, bugungi   hamdu sanolar mening aybim emas.»

Ana, xolos! Demak, bundan chiqdi, Islom Karimovning nomzodini yoqlab ovoz bergan saylovchilarning o’z Prezidenti bilan faxrlanish yoki faxrlanmaslik,  Prezidentning nomini tilga olish yoki tilga olmaslik masalasini… Murod Muhammad Do’st hal qilar ekan-da, a? Tag’in ul Odam «Biz yordamchi sifatida   ishlaganmiz», deb… kamtarlik qiladir. Samimiyat va rostgo’ylik uchun… tashakkurlarimizni qabul etgaysiz, Murod aka! Qiziq-da, qarang, masalan Amerikadagi  saylovchilar va ularning bolalari Iroqqa o’t qo’ygan Bushlar bilan; Liviya, Misr, Suriya singari mamlakatlarga qonli… «demokratiya» olib kirgan Obama bilan  kechayu kunduz faxrlanishlari mumkin. Lekin, O’zbekistonda Mustaqillikni barqaror qilgan, halokat yoqasidagi mamlakatni jahon hamjamiyatidagi teng huquqli   davlatga aylantirolgan, eng muhimi, mamlakatning tinchligini, xalqning xotirjamligi va farovonligini ta’minlagan Yurtboshimiz Islom Karimov bilan   bizning faxrlanishimiz, Prezidentimiz sha’niga o’z tashakkurlarimizni aytishimiz… yaxshi emas ekan. Qiziq! Murod akaning: men shunga erishdim, degan gapini   eshitdingiz-ku! Tasavvur qiling: xalq Prezidentini olqishlasa, uning matbuot kotibi esa: «Yo’q, bunday bo’lmasligi kerak!» deb tursa, qizig’-a! Demak, bu dunyoda siz   bilan biz bilmagan gaplar ko’p ekan-da! Agar birovga hurmatingiz bo’lsa, muhabbatingizni unga bildirib qo’ying, mazmunidagi muborak hadis mamlakatimiz
istiqomatchilariga ham taalluqli bo’lsa kerak axir!

«Bugungi hamdu sanolar mening aybim emas…» emish. Ol-a!.. Yo’q, Murod aka, millatimizning timsoli bo’lgan Prezidentimiz bilan faxrlanayotganimiz uchun Siz  mutlaqo aybdor emassiz. Bizning ovozimizni bo’g’ishga esa… Buning uchun qaytadan matbuot kotibi yoki Davlat maslahatchisi lavozimini egallashingiz kerak,  shekilli. Ammo hozircha «Bi-bi-si» minbaridan aytgan bu… da’vatlaringizga quloq solish niyatimiz yo’q.

21. «O’zbekistonning kelajagiga ishonasizmi?» degan savolga (qoyilmisiz… savolga?) Murod aka «Albatta ishonaman. Odam ishonmasa yashashdan ma’no qolmaydi»,  deb javob qilibdilar. Rahmat-e!

Ammo, O’zbekistondagi demokratiya haqida Murod akaning fikri bunday ekan: «Demokratiya, demokratiya deb gapirilgani bilan haqiqiy demokratiya hali yo’q!»  Basharti, shu… gapingiz to’g’ri bo’lganida, Siz hech qachon bu… gaplarni aytolmas edingiz, Murod aka!

Yana: «Siyosatda ma’lum darajada reformalar, boshqalar (?) bo’layapti. Partiyalar tuzilyapti. Lekin, afsuski, bir-biroviga juda o’xshaydi – egizakday. Ularning   bari qo’g’irchoq partiyalar ekanini hamma biladi va ularga hech kim ishonmaydi.» Bu gaplarni kechagi (va demakki, bugungi) siyosiy arbob… Murod Muhammad Do’st  aytayotganiga odamning hech bo’lmaganda ishongisi… kelmaydi. Chunki, siyosatda, davlat boshqaruvida bunday bo’lishi mumkin… emas! Bu – xuddi maktab o’quvchisi o’z  otasini muhokama qilishiday bir… gap! Tasavvur qiling: Oliy Majlis… Deputatlar mushtlashmoqda, vazni yengilroqlari oyoq ostida yerparchin. Chunki, turli  partiyalardan saylangan deputatlar turlicha… fikrlaydilar. Shuning uchun ularning mezonlari ham, maqsadlari ham turli-turli. Bu manzaralarni biz deyarli har  kuni ko’rib turibmiz-ku! Sizga ham shunday tomosha kerakmi, Murod aka? Hozircha televizor tomoshasi bilan qanoatlanib turishingizga to’g’ri keladi. Chunki,   mamlakatdagi tinchlikka daxl qiladigan kuchlarning harakatlari samarasiz yakunlanmoqda va, bundan keyin ham, albatta, shunday bo’ladi! Chunki, Bobil  minorasining qurilishida o’zbeklar qatnashmagan edi.

22. «Xorijdagi do’stim, muxolafatchi, deb tongudek bo’lsam, nomardlik bo’ladi, albatta. Chunki, biz yoshlikdan og’ayni bo’lganmiz, do’st bo’lganmiz», degan chin iqrori   uchun ham Murod Muhammad Do’stga… rahmat!

Lekin siyosatda… «Angliyaning do’sti ham, dushmani ham yo’q – uning manfaatlari bor» (Margaret Tetcher), degan qanotli ibora mening ko’zimga to’g’riga o’xshab  ko’rinadi.

23. Menimcha, Murod aka «Bi-bi-si» bilan suhbat qurib, juda yaxshi… ish qilgan: ilgari biz Murod akani katta yozuvchi sifatida tanir va qadrlar edik. Bugun esa  men Murod akaning qanday… siyosatchi va davlat arbobi ekanini… bildim – suhbatdan murod ham shu bo’lgan, shekilli. Yana kim biladi deysiz, dunyo sir-sanoatlarga  to’la. Tinchlik bo’lsin, qolgani… bekor!

24. «Bi-bi-si»ning bahonasi bilan birozgina ko’ngilg’ashlikni avragan kishi bo’ldik. Ammo Murod aka bilan bizlar borayotgan yo’limizdan qaytadigan yoshdan  allaqachon o’tib ketganmiz. Shuning uchun mening e’tiroflarim Murod akani havolantirmagani singari, taajublarim ham Murod akani hayron qoldirmaydi. Unday   bo’lsa… Ammo orada Ona-O’zbekiston turibdiki, o’ylab qarasam, men biron marta onamning yuziga tik qaramagan ekanman. Onasining ayblarini olamga ovoza qilish   u yoqda tursin, buni ko’ngildan kechirish ham… Men bunday gunohning bayonini yozolmayman. Chunki, mumkin emas! (Bu ko’rgulikdan bizni Allohning o’zi asrasin!)

Yo… O’zbekiston bizning Onamiz emas… mi, Murod aka?

Surxondaryo
5 avgust, 2013 yil.

Manba: http://uzistiqlol.uz

(Tashriflar: umumiy 103, bugungi 1)

4 izoh

  1. «Бугунги ҳамду санолар менинг айбим эмас…»/Мурод аканинг бу билан нима демоқчи эканини жуда яхши билиб турибсанку Тожиддин Раззоқ! Аммо сен пайтини топиб итялоқлик қилмоқчи бўляпсан! Сендақалар ўзи ҳамма ёқни пайхон қилиб юрибди!

  2. Мана бу: ««Лолазор», ҳатто кутубхоналарда ҳам йўқ – ўқишга олиб, қайтарилмаган ё ўрнига Мирмуҳсиннинг романларидан бирини топшириб юборишган», деган иқрордан бошқаси бекор.

  3. Тожиддин Раззоқнинг ўзи уч ҳарфли одам бўлгани учун уч нуқтани кўп ишлатади-да! Ўзини аллома ҳисоблайдиган бу шахс борган жойида тепки ейвериб орқасининг бутун жойи қолмаган ўзи…

Izoh qoldiring