O’zbekiston qahramoni unvoni qutlug’ bo’lsin!

045    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ ватандошларимиз қаторида  Тошкент давлат шарқшунослик институтининг «Мумтоз филология» кафедраси профессори, таниқли адабиётшунос, навоийшунос олима  Суйима Ғаниева «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Олимани чин дилдан табриклаймиз!

08Адабиётшунос олим, профессор Суйима Ғаниева 1932 йилда туғилган. Ўрта Осиё давлат университети Шарқ факултетининг эрон филологияси бўлимини тугатган (1952). 1956 йили профессор А.Н. Болдирев раҳбарлигида “Алишер Навоийнинг “Мажолисун-нафоис” тазкираси” мавзуида номзодлик диссертациясини ёқлади. Навоийшунос, ўзбек мумтоз адабиёти, форс мумтоз адабиёти бўйича мутахассис. 1992 йили Беруний номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди. Ўша йили “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2008 йили “Буюк хизматлари учун” ордени берилди. Теҳрон, Нишопур, Кирмон, Пекин, Анқара, Москва, Санкт-Петербург, Боку, Тбилиси, Ереван, Олмаота, Бишкек, Ашхобод, Душанбе шаҳарларида ўтказилган халқаро конференсияларда илмий маърузалар қилган. Беш юздан ортиқ китоб, рисола ва мақолалар чоп эттирган. Илмий раҳбарлиги остида тўққиз киши ўзининг номзодлик диссертациясини ёқлаган. Ҳозирги чоғда бир қанча номзодлик ишларига раҳбарлик қилмоқда.

«Хуршид Даврон кутубхонаси» сайтида Суйима Ғаниева:

Алишер Навоий. Муножот
Гулбаданбегим: Ҳар кимки,мени сўрса,саломимни дегил
Отамерос байтлар
Кўнгил шамчироғи
Икки орзу риштаси

066

(Tashriflar: umumiy 487, bugungi 1)

Izoh qoldiring