O’zbekistonda sovetlarning qatag’oni haqida kitoblar

045     Мудҳиш воқеалар 1937 йил июлдан бошланиб, 1938 йил ноябргача давом этган. Шу вақт ичида совет империяси бўйича бир ярим миллион киши қамоққа олинган, шундан етти юз минги отилган.    Ўзбекистонда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача ўн минг етти юз киши қамоққа олинган. Булардан уч минг олти юз ўн уч киши қатл этилди, етти минг саксон етти киши саккиз-ўн йил муддатга қамоққа ташланди. Ўша йиллари аҳолининг барча қатламлари қатағон гирдобига тушган. Қатағон аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди.

ҚАТАҒОН ДАҲШАТЛАРИ
08

   Жаҳон тарихи одамзод ўзи яшаб турган маконида кўп миқдорда ёвузлик, жиноий ҳаракатлар ижод этганига шоҳиддир.

Француз олими Лайнус Полинга ўзининг «Ҳеч қандай уруш бўлмасин»‘ номли асарида ер юзида кейинги 5,5 минг йил давомида 14500 та катта ва кичик урушлар бўлиб, уларда 4 миллиардга яқин одам ҳалок бўлган, бу бундан бир неча ўн йил олдин ер куррасида яшаётган одамлар миқдорига тенгдир», деб ёзган эди.

Ҳарбий ҳаракатлар юз бериши ва юз бермаслигидан қатьи назар турли мамлакатларнинг у ёки бу ҳудудида қотилликлар, портлашлар, ёнғинлар, заҳарланишлар, одамларни ўғирлаш ва бошқа ҳаракатлар юз берган ва ҳозирда ҳам содир бўлмоқда.

Октябр тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи Советлар тузуми биринчи кундан бошлаб халкдаримиз бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди. Бу даҳшатли режимни ўлкамиз халқлари қабул қилмадилар. Улар истикдол учун, эрк ва миллий-озодлик учун 16 йил мобайнида қуролли кураш олиб бордилар. Бу кураш давомида, айрим хориждаги муаррихлар ҳисобича, 1 миллион 900 минг ватандошимиз Туркистондан бош олиб, хорижий мамлакатларга чиқиб кетди ва 1 миллион 700 минг юртдошимиз Сибирга, Узоқ Шимолга, Украинага, Шимолий Кавказга, Уралга, Қозоғистонга, Узоқ Шарққа, Кавказга, Волгабўйи районларига бадарға қилинди.

1937 йил 30 июлдан бошланиб 1938 йил ноябрига қадар давом этган қизил терор мобайнида  1,5 миллион киши қамоққа олинган, шундан 700 минги отиб юборилган. Қатағоннинг қаҳрли тиғи жамият аъзоларининг барча тоифаларини ўз домига тортган.  Ўзбекистонда эса 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача ўн минг етти юз киши қамоққа олинган. Булардан уч минг олти юз ўн уч киши қатл этилди, етти минг саксон етти киши саккиз-ўн йил муддатга қамоққа ташланди. Ўша йиллари аҳолининг барча қатламлари қатағон гирдобига тушган. Қатағон аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди.

Фақат 1937 йил декабр ойида «учлик» қарори билан ҳукм қилинган уч минг олти юз қирқ тўрт кишидан бир минг тўрт юз олтмиш тўрт нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган. 1938 йилнинг февралида «учлик» йиғилишларида 2491 маҳбус устидан ҳукм чиқарилган, шундан 2086 маҳбус отувга, 398 маҳбус ўн йил муддатга, икки маҳбус саккиз йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тўрт маҳбус тергов вақтида вафот этган, бир кишигина озод этилган.

07

Рустамбек Шамсутдинов
ЎЗБЕКИСТОНДА СОВЕТЛАРНИНГ ҚАТАҒОН СИЁСАТИ
ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
08

001

08

037

(Tashriflar: umumiy 4 881, bugungi 1)

1 izoh

Izoh qoldiring