Sergey Tolstov. Qadimiy Xorazm siviliztsiyasini izlab.

003
Сергей Толстов. Қадимий Хоразм цивилизациясини излаб. Тошкент,»Янги аср авлоди», 2014, 380 бет. Таржимон: Анвар Муҳаммадқулов. Қайта нашрга тайёрловчи, сўзбоши муаллифи ва маъсул муҳаррир: Умид Бекмуҳаммад.

Сергей Павловия Толстовнинг фаолиятини кузатиб, уни бемалол Хоразм фарзанди дея аташ мумкин. Унинг Хоразм тарихини ўрганиш бўйича олиб борган изланишлари таҳсинга лойиқ. Толстовнинг ушбу китобини таржима қилган ва нашрга тайёрлаган ижодкорлар ҳаракатларини юқори баҳолаб, уни кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этамиз.
Китобни «Янги аср авлоди» нашриётининг Қатортол кўчасидаги дўконидан сотиб олишингиз мумкин.

017

ХОРАЗМ ФАРЗАНДИ
Умид Бекмуҳаммад

Зардушт, Ал-Хоразмий, Беруний ,Абулғози, Мунис, Огоҳий ва Баёнийдек Хоразмда таваллуд топиб, ушбу азим ўлка довруғини дунёга таратиб ўтган аждодларимиз сони анча.Шу билан бирга эса, ўзи Хоразмда туғилиб ўсмаган бўлсада, қадим воҳага меҳр боғлаган, шу ўлканинг табиати, тарихи, маданияти ва санъатига ихлос қўйган инсонлар кўп.Бунга эса Ибн Батуттадан тортиб Вамбери-ю, А.Кунни , П.Иванов сингари хорижлик, яқин тарихимиздан оладиган бўлсак эса С.П.Толстов, Яҳё Ғуломов ва Муҳаммаджон Йўлдошев каби тарихчиларни айтиш мумкин. Булар ичида Сергей Павлович Толстов алоҳида ажралиб туради.Чунки, С.П.Толстов Хоразмнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини, исломгача бўлган даврда, қолаверса милоддан аввал ва милоднинг бошларидаги воҳа ҳаётини ўз асарларида яратиб бутун дунёга намойиш қилди.Бу эса осонликча кечгани йўқ…
….1873 йил 23 майда чоризм қўшини Хива хонлигини забт этди.Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман бу ўлкада ғалаба нашидасини сураётган дамда, Германиядан дунёни лол қолдирган шов-шув тарқалди.»Шлемен Троя қаъласини топди», «Уч минг йиллик нодир қурол-аслаҳалар Туркиядан Берлинга келтирилиб музейга қўйилди»..Бундай хабарлар Хоразмдаги босқинчи амалдорларни ҳам худди Шлемен сингари нодир топилмаларни топишга ундади..
…Немис археологи Хенрих Шлемен болалик чоғидан Хомернинг «Илиада » ва «Одиссия» достонларини ёд олган, қадимий Троя урушининг қахрамонларини ҳамиша кўз олдида гавдалантириб, тарих билан ошно бўлиб вояга етди.Вақт ўтиб, Шлемен археологликни эгаллади.Эрамиздан минг йиллар олдин Эгей денгизи бўйларида юз берган қонли воқеалар тарихини кашф этди.Бир сўз билан айтганда, афсона тарихий ҳақиқатга айланган эди.
Фон Кауфман ҳам ана шу шов-шувни «Московские ведомости» газетасида ўқиди.Сўнг Амударёнинг ҳар иккала қирғоғидаги қадимий Хоразм қаълаларида тадқиқот олиб бориш учун Туркистон археология жамиятини тузиш лозимлигини кўнглига тугиб қўйди..Негаки, французлар Мисрда, немислар Туркияда, инглизлар Ҳиндистонда тарихий ёдгорликларни текшириб, кўпгина бойликларга эга бўлишаётганди. Чор Россияси Туркистонда ҳам шу каби ишларни амалга оширишни, топиладиган бор моддий , маънавий буюмларни Петербург, Москвага ташишни истаб қолди.Шу ниятда Фон Кауфман топогроф, этнограф, географ олим-зобитлардан қадим қаълалар акс этган тарихий ва жуғрофий маълумотлар харитасини тайёрлаб беришни илтимос қилди.Аммо «ярим пошшо» Фон Кауфман, илм фан масалаларини ҳарбий ва сиёсий масалалар каби «бир зарб» билан ҳал қилиш мумкин эмаслигини англамади. Зеро, неча минг йиллик қаъла ва маконларни қум барханлари остидан излаб топишдек ишни бажариш учун, мустаҳкам эътиқод, худо берган иқтидор, фан йўлидаги фидоийлик зарурлигини босқинчи чор генерали ўйлаб ҳам кўрмаганди.Шу боис фон Кауфманнинг орзуси армон бўлиб қолди.
Орадан йиллар ўтиб эса, қадимий Хоразм қаълалари сирини очиб, Хенрих Шлемендек довруқ таратиш,фон Кауфманга нисбатан бутунлай бошқача дунёқарашдаги яна бир русиялик кишига насиб этди.
Шахсга сиғиниш авжга чиққан 1936 йил баҳор фасли бошларида бир экспедиция Амударёнинг Жанубий соҳиллари бўйлаб Хоразм воҳасига кириб келди.Экспедиция ихтиёрида ўттиз тўрт нафар илмий ходим, битта машина, ўн иккита туя, йигирмата от, эшаклар ва бошқа керакли асбоб-ускуналар бор эди.
1907 йил 25 январда Петербургдаги ҳарбий зобит Павел Толстов ва тўқимачи Мария Ивановна Бадаева оиласида туғилган Сергей Толстов болалигидан шарқ тарихига меҳр қўйди.Шу боис Москва Давлат Университетининг тарих факультетига кириб ўқиди.Моддий маданият тарихи давлат академиясининг аспирантурасида ҳам таҳсил олди.Дастлаб Москвадаги музейлардан бирида фаолият юритди.Кейин эса болалигидан эртагу афсоналар орқали ўзини мафтун қилган Хоразм тарихини ўрганишга киришди. Биринчи маротаба у 1929 йилда илк бора Хоразмга келган эди.
С.Толстовнинг Хоразмга қизиқишига сабаб, биринчидан у талабалик давридаёқ Волга бўйи халқлари этнографияси билан шуғулланган, бу халқларнинг моддий ва маънавий маданиятларини ўрганиш жараёнида, бу маданиятнинг талайгина жиҳатлари қадимги замонларда унинг Ўрта Осиё билан алоқалари бўлганлигидан далолат берарди.Бу эса Сергей Павловични Хоразмга мафтун қилиб қўйди. Иккинчидан ўша даврда илмда урфга айланган ғарбпараст олимларнинг шарқ халқлари тараққиётини инкор қилувчи, шарқ мамлакатлари азалдан сира баратараф қилиб бўлмайдиган турғунликка маҳкумдир, деган даъвоси, Толстовнинг ўзи 1963 йил 22 июнда ёзганидек, унинг ғазабини қўзғатганди.Бундай қарашларни ўзгартириш учун С.Толстов ёзганидек, “Шарқ халқлари ҳам мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтганликларидан, улар ҳам айни ўша ижтимоий-иқтисодий формацияларни бошларидан кечирганликларидан, тарих Шарқ бошқа-ю,Ғарб бошқа деган гапни билмаслигидан далолат берувчи рад қилиб бўлмайдиган ҳужжатлар топиш керак эди—вазифа ана шундан иборат эди!Бу вазифани ҳал қилишда Хоразм материалига зўр умид боғладик”. Натижада ана шу умид билан у барча машаққатларни енгиб, 1936 йилда Хоразм археология ва этнография экспедициясини ташкил қилди.Бу вақтда у эндигина ўттиз ёшга кираётган, ғоятда зийрак ва теран мулоҳазали йигит эди…

002

КИТОБГА КИРИШ СЎЗИ СИФАТИДА ЁЗИЛГАН УМИД БЕКМУҲАММАДНИНГ «ХОРАЗМ ФАРЗАНДИ» МАҚОЛАСИНИ ТЎЛИҚ ҲОЛДА CALAMEO ДАСТУРИ ЁРДАМИДА ЎҚИНГ.

001

048

С.П. Толстов
По следам древнехорезмийской цивилизации.
// М.-Л.: 1948. 328 с.

СОДЕРЖАНИЕ
Путешествие в Древний Хорезм.
Страницы потерянной книги.
Ворота Древнего Хорезма.
В призрачной стране.
Полёт через тысячелетия.
Летопись Мёртвого города.
Эра Сиявуша.
Священная Кангха.
Сокровище трехбашенного замка.
Эра Африга.
Мятеж Хурзада.
Время Бируни.
Величие и падение Хорезма.
Тайна Узбоя.

Этот опыт восстановления сожженных Кутейбой летописей древнего Хорезма – посильный вклад
автора в ознаменование девятисотлетия со дня кончины одного из величайших ученых
средневековья, автора утраченной “Истории Хорезма”, хорезмийца АБУ-РАЙХАНА МУХАММЕДА ибн-АХМЕДА ал-БИРУНИ (972-1048)

ОТ АВТОРА

Настоящая книга является попыткой обобщения материалов Хорезмской экспедиции АН СССР за 10 лет ее работы (1937 – 1947). Несмотря на специфику, обусловленную выходом ее в научно-популярной серии, она может рассматриваться как развитие и продолжение нашей монографии “Древний Хорезм”, законченной в 1942г. и отражающей итоги первого пятилетия работ. Помимо того, что в предлагаемой книге впервые вводятся материалы, добытые в полевые сезоны 1945 – 1947гг., мы широко используем также новые результаты наших камеральных и историко – комментаторских работ над материалом предшествующих сезонов. Естественно, однако, что новым материалам и новым, поставленным в связи с ними проблемам, не затронутым или почти не затронутым в “Древнем Хорезме”, мы уделяем пропорционально значительно большее внимание. Я надеюсь, что те читатели, которые заинтересуются нашей темой, смогут найти более широкое обоснование наших выводов по работам первого периода в “Древнем Хорезме”, изложение которого я старался построить так, чтобы, несмотря на свой специальный характер, книга была доступна и неспециалистам.
Пользуюсь случаем выразить глубокую благодарность за разностороннее и постоянное содействие в работах Хорезмской экспедиции 1945 – 1947гг. партийным и советским организациям Кара-Калпакской АССР, на территории которой в основном проходили работы экспедиции, — в первую очередь секретарю обкома КП(б) Уз т. Сеитову и председателю Совета Министров ККАССР т. Джаппакову.

011
Мавзолей Сарлытам (рис. с натуры Н.П.Толстова).

Должен с особой признательностью отметить самоотверженную работу энтузиастов-“хорезмийцев” – дружного коллектива сотрудников Хорезмской экспедиции и прежде всего моего заместителя по руководству экспедицией – архитектора М.А.Орлова, инициативе и энергии которого мы обязаны многими успехами, достигнутыми экспедицией в послевоенные годы.

С.Толстов

01

(Tashriflar: umumiy 279, bugungi 1)

1 izoh

  1. Pingback: Davron

Izoh qoldiring