Shuhrat Daryo: Qo’shiqlarim kuchi she’riyatdir

045      Улкан денгизлар турли томондан оқиб келувчи жилғалар, сойлар, ва албатта, дарёларнинг қўшилишдан мавжуд, улар билан барҳаёт. Унда ҳар бир дарёнинг ўз суви ва ўз ўрни бор. Шундан биронта ирмоқ тўхтаса уммон баҳрига катта талофатлар олиб келиши мумкин. Ўзбек санъатини бир денгиз деб олсак, бу асрлар давомида кўплаб ижодкорларнинг меҳнати, ижодий натижаларининг жамулжамидир. Бунга ҳар ким ўзининг истеъдоди даражасида улуш қўша олади.
Санъатимиз доим ўзига хос овозлар, янги ижод намуналари, истеъдод нафаси билан тўлиб боради, қалблардан қалбларга кўчиб ўтади. Шу уммонга дарё мисол қўшилишни ният қилган ва тинмай ижод қилаётган, “Шаббода”, “Сўзласанг”, “Лолақизғалдоқ”, “Юрак”, “Менман”, “Гулижон” каби ўнлаб қўшиқлари билан санъат мухлисларига яхши таниш Шуҳрат Дарё билан шу ижод мавжлари ҳақида суҳбат қурдик.

ҚЎШИҚЛАРИМ КУЧИ ШЕЪРИЯТДИР
Шуҳрат Дарё билан суҳбат
Жавлон Жовлиев суҳбатлашди
002

089Улкан денгизлар турли томондан оқиб келувчи жилғалар, сойлар, ва албатта, дарёларнинг қўшилишдан мавжуд, улар билан барҳаёт. Унда ҳар бир дарёнинг ўз суви ва ўз ўрни бор. Шундан биронта ирмоқ тўхтаса уммон баҳрига катта талофатлар олиб келиши мумкин. Ўзбек санъатини бир денгиз деб олсак, бу асрлар давомида кўплаб ижодкорларнинг меҳнати, ижодий натижаларининг жамулжамидир. Бунга ҳар ким ўзининг истеъдоди даражасида улуш қўша олади. Санъатимиз доим ўзига хос овозлар, янги ижод намуналари, истеъдод нафаси билан тўлиб боради, қалблардан қалбларга кўчиб ўтади. Шу уммонга дарё мисол қўшилишни ният қилган ва тинмай ижод қилаётган, “Шаббода”, “Сўзласанг”, “Лолақизғалдоқ”, “Юрак”, “Менман”, “Гулижон” каби ўнлаб қўшиқлари билан санъат мухлисларига яхши таниш Шуҳрат Дарё билан шу ижод мавжлари ҳақида суҳбат қурдик.

– Яхши қўшиқнинг муҳим учта асоси бор. Булар яхши шеър, ўзига хос мусиқа ва оҳорли овоз. Шу учлик уйғун келган куй-қўйиқлар вақтнинг асрий тиғларидан соғ-омон ўтаверади ва минглаб мухлисларга эга бўлади. Шу учликнинг бири бўлган шеърият сизнинг ижодингизда қандай ўрин тутади?

– Ёшлигимда уйимизда кўплаб мен учун сирли бўлган қалин-қалин китоблар бўларди. Мен бу китобларни энг қизиқ асарлар бўлса керак деб ўйлардим. Қалинлиги учун-да. Уларни зўрға кўтариб, нимадир ўқишга ҳаракат қилардим. Ота-онам менинг китобга бўлган қизиқишимни пайқаб, мен учун дунё халқларининг эртаклар жамланган қизиқарли китоб олиб келиб беришганди. Жуда қизиқ китоб эди. Ўшанда ўзбек халқ эртакларидан ташқари, хитой, рус, молдавян, ҳинд ва бошқа кўплаб болалар эртакларини ўқиганман. Асар воқеийликларидан қандайдир сирли оҳангларни туярдим. Кейинчалик бу китоблар сафига бошқа асарлар ҳам кирди. Мен ўша пайтда ўқиган “Калила ва Димна” асрини ҳозир ҳам севиб ўқийман. Унда куйланган умуминсонийлик ғоялари мени мафтун қилади. Талабалик давримда кўпчиликда бўлгани каби, менда ҳам сирли туйғуларни қоғозга тушуриш одатга кирди. Шеър машқ қилардим. Бир куни курсдошим менга бир китоб совға қилди. Муҳамад Юсуфнинг “Уйқудаги қиз” шеърлар тўплами эди. У мени шунчалик асир қилдики, мен бошқа шеър ёзмай қўйдим ва бутун умрга шеъриятга мафтун бўлиб қолдим. Яхши қўшиқ яхши шеърдан яралади. Мен шеъриятни қўшиғимнинг бир асоси деб биламан. Шеъриятнинг ҳақиқий оҳангни англашга ҳаракат қиламан. Кўп эшитамиз мен шеърни танладим, бу шеъриятнинг оҳангини яратдим деб. Менимча ундай эмас. Шеъриятнинг ўз оҳанги бор. Ўша оҳанг бизни танлайди, бизни саралайди. Агар қўшиқчи қалби унга ёқмаса биргина томонинигина кўрсатиб қўяверади. Чунки шеърнинг яратилиш оҳанги бўлади. Ўша оҳангга яқинлашиш керак.

– Сиз учун мусиқа нима?

Мусиқа бу Тангрининг буюк неъмати. Бизга тақдим этилган туҳва. Инсон қалби, кўнгли учун берилган, унинг ҳайратланишлари учун яратилган буюк яратиқ. Бир ўйлаб кўринг-а? Дунёни мусиқасиз, умуман, хуш ёқувчи оҳангларсиз тасаввур қилиб бўладими? Унда ҳаётнинг мазмуни ҳам тушуниш мураккаб бўлиб қолади. Барча неъматлар қатори куйнинг ҳам қадрига етиш керак. Уни фарзандимизни асрагандек асрашимиз керак. Уни бузиш керак эмас. Мусиқани бузиш гуноҳ деб биламан.

Мен доим бирон бир куй устида ишлай бошласам, унинг келажагини ўйлайман. Вақт келиб мен шундай қўшиқ яратганимдан кўзларимдан севинч ва таскин кўз ёшлари оқишини истайман. Ундан уялиб мулзам бўлишини эмас.
Ўтган асрда Юнус Ражабий, Мухтор Ашрафий, Тўхтасин Жалилов, Имомжон Икромов, Ботир Зокиров каби ижодкорларимиз яратган куйлар, қўшиқлар ҳозир ҳам инсонларни ҳайратга солиб келмоқда. Халқ қалбида авлодлар алмашган сайин яшаб келмоқда. У куйларни ҳозир ҳам ижро этганлар олқиш олишмоқда. Ўлмас ижодга интлиш керак. Ҳеч бўлмас шундай ижод намуналарини қолидиришни орзу қилиш керак деб ўйлайман.

– Бугун дунё эстирада санъатида асрий урф-одатларни парчалаб, санъатнинг моҳиятини тан олмай у кўчадан ўзига хослик қидараётганлар ортиб кетмоқда. Албатта, ўзига хос ижоди, қарашлари бўлмаган санъаткор ҳақиқий ижодкор эмас. Аммо бу ўзига хослик маънавиятсизлик ариғидан олинса-чи? Буни ўзига хослик дея айтаоламизми?

Санъатда ўзига хослик азалдан бўлган. Кимнинг ижодида ўзига хослик, бошқалардан ажратиб кўрсатадиган томони бўлмаса у ҳақиқий санъаткор саналмаган. Катта-киччиклигига қарамай ҳаваскорлик боғичи улардан олиб ташланмаган. Лекин менинг ўзига хос ижодим шу дея қўшиқ куйлаб, халқнинг нафратига олиб борадиган йўлга кириб қолиш бу даҳшат. Билиб-билмай маънавиятсизликка хизмат қилишдан қўрқиш керак. Санъатдаги ўзига хослик бир кунда ўйлап топилмайди. Ў йиллар давомида санъаткор истеъдодидан ўсиб чиқади. Кейин бўй кўрсатади. Бу дегани ўзига хосликдан қочиш керак дегани эмас.

Аксинча, бугун кунда ўзбек эстирада санъатида ҳақиқий ўзига хослик йўқолиб кетяпти. Бунга саба ижод йўлига кириб келаётган ёш қўшиқчиларнинг тезроқ машҳур бўлиб кетишга интилишида деб биламан. Улар тезроқ омманинг назарига тушишни хоҳлашади ва ўзларидаги санъатга бера олиши мумкин бўлган оҳангни, жилони эрта нобуд қилади.
Ўзига хос ижоднинг йўқолишига сабаблардан яна бири ишончсизлик ҳам деб ўйлайман. Ўзига ва илмига ишончсизлик. Кўпчилик истеъдодлар ўз ижоди ва қарашларига асосланган йўли мувоффақият қозонишига ишонишмайди ёки бўлмаса ўша мақсад сари одимлаб кетмайди

– Бугунги кунда ўзбек санъаткорлари орасида ҳаддан ташқари ўзини реклама қилишга интилиш кучайиб кетди. Тўғри, бу бугунги кун шоу-бизнесининг талабидир, аммо бу “машҳурлик” учун оила, дўстлик, муҳаббат каби олий қадриятларни аралаштириш, ёки уларни паймол қилиш тўғримикан?! Ахир инсоннинг ўзлигини таъминлашда бу туйғуларнинг ўз ўрни бор. Шуҳрат Дарё машҳурликка қандай қарайди?

– Машҳур бўлишни истмаган санъаткор бўлмаса керак. Тун-у кун меҳнат қилиб халқ учун яратган ижод намунасидан кўпроқ инсонлар баҳрамад бўлишини ҳамма хоҳлайди, албатта. Мен ўзимнинг озми-кўпми мухлисларим борлигидан хурсандман. Уларнинг сафини оҳангларим, ўзимнинг куйларим билан кенгайтиришни истайман. Санъатингизга техника билан узоқ умр бахш этаолмайсиз. Ёки машина, кеядиган либосингиз, уйингиз билан санъаткор деган номни сотиб олаолмайсиз. Чунки сиз жонли, томирида иссиқ қон айланаётган одамларга қўшиқ айтасиз. Тўғри, уларнинг эътиборини техника билан тортишингиз мумкин. Лекин қанча вақт?

Мен зиёли инсонлар йиғилган давраларга борганимда менинг кўп қўшиқларимни ёддан билишларини кўриб хурсанд бўлиб кетаман. Яқинда бўлажак журналистлар билан учрашув бўлди. Томоша зал лиқ тўла. Бирин-кетин санъакторлар ўз чиқишларини, дастурларини ҳавола етишди. Мен саҳнага чиқиб қандай қўшиқни эшитасизлар дея сўраганимда улар бир овоздан “Сўзласанг” қўшиғини дейишди ва биз бирга шу қўшиқни ижро этдик. Бутун аудитория куйлади. Мен ўзимни жуда бахтли ҳис қилиб кетдим. Томшабинларнинг эътирофига ва раҳматига интилиш керак деб ўйлайман.

– Санъат соҳасида узоқ йиллардан бери ижод қилаётган хонанда сифатида бугунги кун ўзбек эстирада санъати ҳақида қандай фикрлар билдирасиз? Қандай амалий ишлар қилишга чақирасиз?

Санъат оламида ўзига хослигини сақлаган ҳолда ижод қилаётган барча санъаткорларга ҳурматим баланд. Уларнинг ижодини кузатиб бораман. Ҳақиқатдан юртимиз истъдодлар юрти. Илмли, ахлоқли ҳофиз у ҳофизалар кўп. Лекин кўпчилик ёшларимиз санъат кўчасига адашиб кириб қолганларга эргашиб қолмоқдалар. Уларга ҳақиқий санъатга бошлаш керак. Истеъдод намоён бўлиши учун мутасадди ташкилотлар холисона ёндошган ҳолда ижодий лойиҳалар ишлаб чиқишлари, кашф этилган истеъдодларни ўз йўлларини топиб олгунларича қўллаб-қувватлаш керак. Ижодий кўрикдан ўтган қўшиқларни тўловларсиз эфирга бериш керак деб ўйлайман. Бўлмаса, бир ярқ этиб кўринган қўшиқчи фақат моддий дароматнигина кўзловчи одамлар қўлига тушиб, оммавийлашган қолиб маҳсулотига айланиб қолади.

“Наво” телеканалида чет эл эстирада юлдузларининг жонли концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Шулар сафига ўзбек санъаткорларининг жонли берган концертларини имтиёзли равишда беришса бизлар учун қандай яхши бўларди. Ҳақиқий санъат тарғиботи, унга қаратилган эътиборнинг бир намунаси бўларди. Чунки маънавият, эртанги санътимиз ривожи учун ҳар бир соҳа вакли ўз ҳиссасини қўшиш керак деб билсак, бу бугунги кун телевидениямизнинг шу йўлга қўшган катта ҳиссаси бўаларди.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

055

QO’SHIQLARIM KUCHI SHE’RIYATDIR
Shuhrat Daryo bilan suhbat
Javlon Jovliev suhbatlashdi
002

092Ulkan dengizlar turli tomondan oqib  keluvchi jilg’alar, soylar, va albatta, daryolarning qo’shilishdan mavjud, ular bilan barhayot. Unda har bir daryoning o’z suvi va o’z o’rni bor. Shundan bironta irmoq to’xtasa ummon bahriga katta talofatlar olib kelishi mumkin. O’zbek san’atini bir dengiz deb olsak, bu asrlar davomida ko’plab ijodkorlarning mehnati, ijodiy natijalarining jamuljamidir. Bunga har kim o’zining iste’dodi darajasida ulush qo’sha oladi. San’atimiz doim o’ziga xos ovozlar, yangi ijod namunalari, iste’dod nafasi bilan to’lib boradi, qalblardan qalblarga ko’chib o’tadi. Shu ummonga daryo misol qo’shilishni niyat qilgan va tinmay ijod qilayotgan, “Shabboda”, “So’zlasang”, “Lolaqizg’aldoq”, “Yurak”, “Menman”, “Gulijon” kabi o’nlab qo’shiqlari bilan san’at muxlislariga yaxshi tanish Shuhrat Daryo bilan shu ijod mavjlari haqida suhbat qurdik.

– Yaxshi qo’shiqning muhim uchta asosi bor. Bular yaxshi she’r, o’ziga xos musiqa va ohorli ovoz. Shu uchlik uyg’un kelgan kuy-qo’yiqlar vaqtning asriy tig’laridan sog’-omon o’taveradi va minglab muxlislarga ega bo’ladi. Shu uchlikning biri bo’lgan she’riyat sizning ijodingizda qanday o’rin tutadi?

– Yoshligimda uyimizda ko’plab men uchun sirli bo’lgan qalin-qalin kitoblar bo’lardi. Men bu kitoblarni eng qiziq asarlar bo’lsa kerak deb o’ylardim. Qalinligi uchun-da. Ularni zo’rg’a ko’tarib, nimadir o’qishga harakat qilardim. Ota-onam mening kitobga bo’lgan qiziqishimni payqab, men uchun dunyo xalqlarining ertaklar jamlangan qiziqarli kitob olib kelib berishgandi. Juda qiziq kitob edi. O’shanda o’zbek xalq ertaklaridan tashqari, xitoy, rus, moldavyan, hind va boshqa ko’plab bolalar ertaklarini o’qiganman. Asar voqeiyliklaridan qandaydir sirli ohanglarni tuyardim. Keyinchalik bu kitoblar safiga boshqa asarlar ham kirdi. Men o’sha paytda o’qigan “Kalila va Dimna” asrini hozir ham sevib o’qiyman. Unda kuylangan umuminsoniylik g’oyalari meni maftun qiladi. Talabalik davrimda ko’pchilikda bo’lgani kabi, menda ham sirli tuyg’ularni qog’ozga tushurish odatga kirdi. She’r mashq qilardim. Bir kuni kursdoshim menga bir kitob sovg’a qildi. Muhamad Yusufning “Uyqudagi qiz” she’rlar to’plami edi. U meni shunchalik asir qildiki, men boshqa she’r yozmay qo’ydim va butun umrga she’riyatga maftun bo’lib qoldim. Yaxshi qo’shiq yaxshi she’rdan yaraladi. Men she’riyatni qo’shig’imning bir asosi deb bilaman. She’riyatning haqiqiy ohangni anglashga harakat qilaman. Ko’p eshitamiz men she’rni tanladim, bu she’riyatning ohangini yaratdim deb. Menimcha unday emas. She’riyatning o’z ohangi bor. O’sha ohang bizni tanlaydi, bizni saralaydi. Agar qo’shiqchi qalbi unga yoqmasa birgina tomoninigina ko’rsatib qo’yaveradi. Chunki she’rning yaratilish ohangi bo’ladi. O’sha ohangga yaqinlashish kerak.

– Siz uchun musiqa nima?

Musiqa bu Tangrining buyuk ne’mati. Bizga taqdim etilgan tuhva. Inson qalbi, ko’ngli uchun berilgan, uning hayratlanishlari uchun yaratilgan buyuk yaratiq. Bir o’ylab ko’ring-a? Dunyoni musiqasiz, umuman, xush yoquvchi ohanglarsiz tasavvur qilib bo’ladimi? Unda hayotning mazmuni ham tushunish murakkab bo’lib qoladi. Barcha ne’matlar qatori kuyning ham qadriga yetish kerak. Uni farzandimizni asragandek asrashimiz kerak. Uni buzish kerak emas. Musiqani buzish gunoh deb bilaman.

Men doim biron bir kuy ustida ishlay boshlasam, uning kelajagini o’ylayman. Vaqt kelib men shunday qo’shiq yaratganimdan ko’zlarimdan sevinch va taskin ko’z yoshlari oqishini istayman. Undan uyalib mulzam bo’lishini emas.
O’tgan asrda Yunus Rajabiy, Muxtor Ashrafiy, To’xtasin Jalilov, Imomjon Ikromov, Botir Zokirov kabi ijodkorlarimiz yaratgan kuylar, qo’shiqlar hozir ham insonlarni hayratga solib kelmoqda. Xalq qalbida avlodlar almashgan sayin yashab kelmoqda. U kuylarni hozir ham ijro etganlar olqish olishmoqda. O’lmas ijodga intlish kerak. Hech bo’lmas shunday ijod namunalarini qolidirishni orzu qilish kerak deb o’ylayman.

– Bugun dunyo estirada san’atida asriy urf-odatlarni parchalab, san’atning mohiyatini tan olmay u ko’chadan o’ziga xoslik qidarayotganlar ortib ketmoqda. Albatta, o’ziga xos ijodi, qarashlari bo’lmagan san’atkor haqiqiy ijodkor emas. Ammo bu o’ziga xoslik ma’naviyatsizlik arig’idan olinsa-chi? Buni o’ziga xoslik deya aytaolamizmi?

San’atda o’ziga xoslik azaldan bo’lgan. Kimning ijodida o’ziga xoslik, boshqalardan ajratib ko’rsatadigan tomoni bo’lmasa u haqiqiy san’atkor sanalmagan. Katta-kichchikligiga qaramay havaskorlik bog’ichi ulardan olib tashlanmagan. Lekin mening o’ziga xos ijodim shu deya qo’shiq kuylab, xalqning nafratiga olib boradigan yo’lga kirib qolish bu dahshat. Bilib-bilmay ma’naviyatsizlikka xizmat qilishdan qo’rqish kerak. San’atdagi o’ziga xoslik bir kunda o’ylap topilmaydi. O’ yillar davomida san’atkor iste’dodidan o’sib chiqadi. Keyin bo’y ko’rsatadi. Bu degani o’ziga xoslikdan qochish kerak degani emas.

Aksincha, bugun kunda o’zbek estirada san’atida haqiqiy o’ziga xoslik yo’qolib ketyapti. Bunga saba ijod yo’liga kirib kelayotgan yosh qo’shiqchilarning tezroq mashhur bo’lib ketishga intilishida deb bilaman. Ular tezroq ommaning nazariga tushishni xohlashadi va o’zlaridagi san’atga bera olishi mumkin bo’lgan ohangni, jiloni erta nobud qiladi.
O’ziga xos ijodning yo’qolishiga sabablardan yana biri ishonchsizlik ham deb o’ylayman. O’ziga va ilmiga ishonchsizlik. Ko’pchilik iste’dodlar o’z ijodi va qarashlariga asoslangan yo’li muvoffaqiyat qozonishiga ishonishmaydi yoki bo’lmasa o’sha maqsad sari odimlab ketmaydi

– Bugungi kunda o’zbek san’atkorlari orasida haddan tashqari o’zini reklama qilishga intilish kuchayib ketdi. To’g’ri, bu bugungi kun shou-biznesining talabidir, ammo bu “mashhurlik” uchun oila, do’stlik, muhabbat kabi oliy qadriyatlarni aralashtirish, yoki ularni paymol qilish to’g’rimikan?! Axir insonning o’zligini ta’minlashda bu tuyg’ularning o’z o’rni bor. Shuhrat Daryo mashhurlikka qanday qaraydi?

– Mashhur bo’lishni istmagan san’atkor bo’lmasa kerak. Tun-u kun mehnat qilib xalq uchun yaratgan ijod namunasidan ko’proq insonlar bahramad bo’lishini hamma xohlaydi, albatta. Men o’zimning ozmi-ko’pmi muxlislarim borligidan xursandman. Ularning safini ohanglarim, o’zimning kuylarim bilan kengaytirishni istayman. San’atingizga texnika bilan uzoq umr baxsh etaolmaysiz. Yoki mashina, keyadigan libosingiz, uyingiz bilan san’atkor degan nomni sotib olaolmaysiz. Chunki siz jonli, tomirida issiq qon aylanayotgan odamlarga qo’shiq aytasiz. To’g’ri, ularning e’tiborini texnika bilan tortishingiz mumkin. Lekin qancha vaqt?

Men ziyoli insonlar yig’ilgan davralarga borganimda mening ko’p qo’shiqlarimni yoddan bilishlarini ko’rib xursand bo’lib ketaman. Yaqinda bo’lajak jurnalistlar bilan uchrashuv bo’ldi. Tomosha zal liq to’la. Birin-ketin san’aktorlar o’z chiqishlarini, dasturlarini havola yetishdi. Men sahnaga chiqib qanday qo’shiqni eshitasizlar deya so’raganimda ular bir ovozdan “So’zlasang” qo’shig’ini deyishdi va biz birga shu qo’shiqni ijro etdik. Butun auditoriya kuyladi. Men o’zimni juda baxtli his qilib ketdim. Tomshabinlarning e’tirofiga va rahmatiga intilish kerak deb o’ylayman.

– San’at sohasida uzoq yillardan beri ijod qilayotgan xonanda sifatida bugungi kun o’zbek estirada san’ati haqida qanday fikrlar bildirasiz? Qanday amaliy ishlar qilishga chaqirasiz?

San’at olamida o’ziga xosligini saqlagan holda ijod qilayotgan barcha san’atkorlarga hurmatim baland. Ularning ijodini kuzatib boraman. Haqiqatdan yurtimiz ist’dodlar yurti. Ilmli, axloqli hofiz u hofizalar ko’p. Lekin ko’pchilik yoshlarimiz san’at ko’chasiga adashib kirib qolganlarga ergashib qolmoqdalar. Ularga haqiqiy san’atga boshlash kerak. Iste’dod namoyon bo’lishi uchun mutasaddi tashkilotlar xolisona yondoshgan holda ijodiy loyihalar ishlab chiqishlari, kashf etilgan iste’dodlarni o’z yo’llarini topib olgunlaricha qo’llab-quvvatlash kerak. Ijodiy ko’rikdan o’tgan qo’shiqlarni to’lovlarsiz efirga berish kerak deb o’ylayman. Bo’lmasa, bir yarq etib ko’ringan qo’shiqchi faqat moddiy daromatnigina ko’zlovchi odamlar qo’liga tushib, ommaviylashgan qolib mahsulotiga aylanib qoladi.

“Navo” telekanalida chet el estirada yulduzlarining jonli kontsert dasturlari namoyish etilmoqda. Shular safiga o’zbek san’atkorlarining jonli bergan kontsertlarini imtiyozli ravishda berishsa bizlar uchun qanday yaxshi bo’lardi. Haqiqiy san’at targ’iboti, unga qaratilgan e’tiborning bir namunasi bo’lardi. Chunki ma’naviyat, ertangi san’timiz rivoji uchun har bir soha vakli o’z hissasini qo’shish kerak deb bilsak, bu bugungi kun televideniyamizning shu yo’lga qo’shgan katta hissasi bo’alardi.

– Mazmunli suhbatingiz uchun rahmat!

055

(Tashriflar: umumiy 227, bugungi 1)

Izoh qoldiring