Umid Bekmuhammad. Agronomlikdan kinochilikka.

033
Эрталаб кўзимни очганимда онамнинг ҳам энди уйқудан турган экан.Билсак, биз тагида ухлаган дарахт нок экан.Ёнида ёп бўлиб сув оқиб ётарди. Сувга юзимни ювиб, нок дарахтидан олиб емоқчи бўлиб қўлимни чўзганимни биламан, онам тегма, эгасидан сўраганимиз йўқ, деди.Меним эса егим келарди. Шунда болалигим тутиб, хархаша қила бошладим.Бизнинг овозимизни эшитиб, ёнимизга қандайдир чол келди.У шу уйнинг ва нокнинг эгаси экан.

006
АГРОНОМЛИКДАН КИНОЧИЛИККА…
Умид Бекмуҳаммад
001

077Солий Давлетов 1932 йили Хоразмнинг Ҳазорасп туманида туғилган. Москвадаги Тимирязев номли Қишлоқ хўжалиги академиясини тугатиб агроном дипломига эга бўлиш билан бирга мусиқа соҳасида ҳам таълим олган. Хоразм вилояти ижроия қўмитасида дастлаб масъул ходим, кейинчалик бўлим бошлиғи (1958-1960,1962-1965),Урганч туманидаги Калинин номли колхозда агроном (1960-1962) бўлиб ишлаган.

Мустақил равишда кинооператорлик касбини эгаллаган Солий Давлетов, вақт ўтиб,ҳужжатли кино оламида шуҳрат қозонган инсонлардан бирига айланди. Олтмишга яқин ҳужжатли фильмлар режиссёри («Икки орден», «Хива хонлиги тақдири», «Райком котиби», «Ўзбек атласи», «Худойберган Девонов», «Беруний», «Зулфия», «Кулоллар» ва бошқ.). Солий Давлетов Малайзия,Болтиқбўйи давлатлари, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Сочи шаҳарларида ўтказилган халқаро кинофестиваллар иштирокчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Таниқли кино арбоби 80 ёшга тўлган кунлари у билан суҳбатлашдик. Суҳбатимиз нафақат кино, балки босиб ўтилган самарали ҳаёт йўлига бир назар ташлаш мавзусида бўлди.

—  СОЛИЙ АКА, кинога қизиқишингиз қачондан бошланган?
— БЕШ-ОЛТИ ёшлик пайтларимда, 1937-38 йилларда Ҳазораспдаги Юқори Мухомон қишлоғидаги ҳовуз бўйларидаги уй деворига оқ читдан парда ясаб, ўша ерда овозсиз кинолар кўрсатиларди.Оқ читда ҳаракатланаётган одамлар, ажабтовур машиналар,велосипедлар бизга мўъжиза бўлиб туюларди.Баъзи одамлар деворда кўриниб турган одамларни афсунгарлик иши деб қўрқар, айримлар юриб келаётган поезд, машина, велосипед экрандан чиқиб кетади деб ваҳимага берилишарди.Аммо кимдир тик оёқда, кимдир ўтириб олиб ҳайратланганича овозсиз фильмларни кўрарди.Мени ҳам ана шу болаликдаги ҳайрат кино оламига киришга ундарди.Уйда бобом, отам, ойим тўртталамиз ёруғлик учун, керосин чироқнинг гоҳ пилигини пасайтириб, гоҳ кучайтириб ўтирганимизда деворга соямиз тушиб, кичрайиб, каттаяр, шунда мен кўзимни юмганча кинода кўрганларимни эслаб, ўзимча кинолавҳалар ижод қилардим.

—  СЎРАШ ОҒИР-У,бироқ отангиз, оилангиз қатағон даври жабрини тортган экансизлар…
—  ОТАМ БОЛТА ДАВЛЕТОВ 1909 йилда Ҳазораспнинг Юқори Мухомон қишлоғида этикчи оиласида туғилган .У хонлик даврининг сўнгги ва Хоразм Халқ Республикаси даврида Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган.Кейин эса Ҳазораспда шўро саркотиби бўлиб ишлаган.1937 йилга келиб у ҳам антисовет, аксилинқилобий тарғибот олиб борганликда айбланиб ҳибсга олинади.Унинг ўзи хотираларида бу ҳақда шундай деганди:
— Ўша қатағон даврида Хивадаги Калтаминор ёнидаги Муҳаммад Аминхон мадрасаси биноси қамоқхонага айлантирилганди.Хоразмнинг турли жойларидан келган маҳбуслар бу ерда сақланар, маҳбуслар оёқ узатиб ётаолмас, чунки бино одамга тўла бўлиб, ёнбошлаб, ғужанак бўлиб ётардилар.Мадрасанинг катта нақшинкор эшигининг ўртасини тешиб маҳбусларнинг изидан келганлар билан суҳбатлашиш учун дарча очишганди.

Воқеанинг давомини отасининг хотираларини 97 ёшида, вафотидан олдин видеокамерага ёзиб олган ўғли, кинорежисёр Солий Давлетов шундай давом эттиради:

— ОТАМ қамалганда мен 5 ёшда эдим.Ўшанда ёз ойлари эди.Отамни Ҳазораспдаги шўро идорасидан ҳибсга олганича Хивага олиб кетишган.Онам ва бобом учаламиз қишлоқда бу хабарни эшитиб йиғлашдан ўзимизни тўхтаолмадик.Мени “халқ душмани”нинг боласи дея болалар боғчасидан қувиб юборишди.Қишлоқда оиладгиларимиз айрим калтафаҳм, лаганбардор кимсаларнинг зуғумидан бош кўтаролмай қолдик.

Ниҳоят онам иккимиз август ойида отам билан учрашгани Юқори Мухомон қишлоғидан оёқяланг, пиёда Хива томон тонг саҳардан йўлга чиқдик.кун ботар олдидан зўрға Хивага етиб келдик.Тўғри турма бўлиб турган мадрасага бордик.Меним эшикдаги дарчага бўйим етмаслигидан онам дадам билан гаплашиб ҳол аҳвол сўрашгач, қўлига кўтариб дадамни кўрсатди.Дадам ҳорғин, уст-боши кир, абгор аҳволда кўринди.Мен йиғлаб юборай дедим.Соқчи келиб чиқиб кетишимизни талаб қилди.Зўрға йиғламсираб чиқдик.Бу пайтда кун ботиб бўлганди.Қўлимиздаги рўмолда онам ёпган нон бўлиб, у қотиб қолган эди.Дадам бизни еб кетарсизлар дея, ноннинг ярминигина олиб, қолганини қайтиб берганди.Очкўз соқчи ўша қолган нонни ҳам олиб қувиб солди.

Хивада бирон танишимиз йўқ бўлганидан, рўмолчада қолган нон ушоқларимизни оғзимизга солганча орқага қайта бошладик.Хива шаҳридан энди чиққанимизда, мен ҳам, онам ҳам йўл юриб чарчаганимиздан ҳолдан тойиб, юришга мажолимиз қолмаганди.Хива атрофидаги Саёт қишлоғидаги хутор хўжаликлардан бири ёнидаги қандайдир дарахт ёнига бориб, ҳорғинчилигимиздан ўтириб дам олдик.Атроф зимистон қоронғи бўлиб, одамлар ухлаб қолган, итлар овозигина эшитиларди холос.Онамнинг кўйлагига ўралиб ухлаб қолибман.

Эрталаб кўзимни очганимда онамнинг ҳам энди уйқудан турган экан.Билсак, биз тагида ухлаган дарахт нок экан.Ёнида ёп бўлиб сув оқиб ётарди. Сувга юзимни ювиб, нок дарахтидан олиб емоқчи бўлиб қўлимни чўзганимни биламан, онам тегма, эгасидан сўраганимиз йўқ, деди.Меним эса егим келарди. Шунда болалигим тутиб, хархаша қила бошладим.Бизнинг овозимизни эшитиб, ёнимизга қандайдир чол келди.У шу уйнинг ва нокнинг эгаси экан.Бизнинг шу ерда ухлаганимизни эшитиб онамни койиган бўлди.Нега уйга кирмадингизлар, мусофир бўлсангизлар деди.Онам дардимизни айтиб,Ҳазорасплик эканлигимизни, Хивага нимага бориб келаётганлигимизни айтди.

Қарангки, бу чолнинг ҳам ўғли Хивада қамоқда экан.У бизни уйига таклиф этди.Аммо онам кўнмади.Чол эса ноилож онамга бир катта рўмолга тугиб нон, узум, олма, нок териб берди.Мен онам билан хурсанд бўлиб то Ҳазораспга келгунча меваларни, нонни еб етиб келдик.

Болта Давлетов қамоқхонада уриб сўкишлар, калтаклар остида қолиб кетаверди.Ўшанда уришдан ташқари азоб беришнинг бошқа бир усули, яъни, маҳбусни умуман икки-уч суткалик ухлатмай, тик оёқда қўйиб азоб беришар экан.Турманинг рус миллатига мансуб бошлиғи бир куни қараса, маҳбуслардан бири тик турганича кўзи очиқ ҳолда ухлаб турган экан.Шунда бошлиқ сув сепиб уни уйғотибди.Болта Давлетов шундай азобларга чидай олмай ўзини ўлдириш учун мохоркани сувга эзиб ичади.Аммо мохорка заҳарга айланмай, Болта қусиб –қайт қилиб ташлайди.

Ниҳоят 9 ойлик азобу даҳшатлардан сўнг уни “айби исботланмади” дея қамоқдан бўшатишади.Шундан кейин у яна Ҳазораспга бориб ўз ишида ишлай бошлайди.1938 йилда у Фарғона молия техникумига ўқишга юборилади.Таҳсилни тугатиб Ҳазорасп туманида молия бўлими мудири, кейинХива шаҳрида молия бўлими мудири бўлиб ишлайди.2-жаҳон уруши даврида эса Хоразм фирқа қўмитасида инструктор бўлиб фаолият кўрсатади.Вилоятдан урушга кетувчиларни кузатишга масъул бўлиб Орол денгизидаги Мўйноқ кемачилик пристанига гуруҳ-гуруҳ аскарларни олиб кузатиб қайтарди.1942 йилда унинг ишчанлигини инобатга олиб Хонқа тумани фирқа қўмитасига биринчи котиб қилиб юборишади.

Бу вақтда техника йўқ, пахта далаларида колхозчилар баҳорда қўлда белкурак-кетмон билан ер ағдариб, пахта экишган.Ерлар ҳаддан ташқари зах олиб, уни йўқотиш учун заҳкашлар қазилган.Ўшанда райком фойтунда юриб қишлоқларни айланар, “Эмадем” деган биринчи котибга ажратилган машинани эса Дўсчон ака деган шофёр тузата билмаганидан гоҳ юриб, гоҳ юрмай бузилиб қоларди.Агар машина қайсидир қишлоқда бузилиб қолса, кечга яқин аранг туяга судратиб қайтиб келишарди.

Бу орада Хонқага Костров деган рус киши келиб машинани тузатиб билишини, ўзининг шофёрлигини айтади.Болта Давлетов уни ишга олади.Костров Урганчга бориб эҳтиёт қисмлар олиб келади ва машина юра бошлайди.Энди саркотиб Давлетов “Эмадем”да юриб қишлоқларни айланиб ишни ташкил қилади.

Бир куни Тошкентдан Давлетовнинг дўсти меҳмонга келиб қолади. Ўшанда райкўмнинг томида қамишлар осилиб, чакки ўтиб ётган уйида меҳмонга палов пиширмоқчи бўлишади.Бироқ…бироқ овқат пишириш учун уйдаям, Хонқанинг марказидаям пахта ёғи, кунжут ёғиям топилмайди.Райкўмнинг ўғли Солий, Дўсчан шофёр билан фойтунда қишлоқма-қишлоқ юриб зўрға озгина ёғ топиб келишади.Ниҳоят ярим кечаларда зўрға ўтин билан палов пишириб меҳмондорчилик қилишади.

Кунларнинг бирида Ҳазораспнинг Юқори Мухомон қишлоғидаги Давлат этикчи эшакда Хонқага ўғлини кўргани келади.Одамлардан райкўм биносини сўраб топиб, манзилга келадию,бино олдидаги дарахтга эшагини боғламоқчи бўлади. Шунда инстркуторлардан бири чиқиб, бу бино райкўм эканлиги, эшагини бошқа жойга боғлашни буюради.Давлат этикчи “ўғлим райкўмга ишга келибди, шунинг ёнига келдим” дейди.”Ким у ўғлингиз?” сўрайди инструктор. ”Болтабой деган, Ҳазораспдан”-дейди этикчи Давлат. Бир зум ўйлагач, “бу ерда Ҳазораспдан ҳеч ким йўқ, нариги исполкомнинг биносидан қидиринг, эшагингизни ҳам шу ёққа олиб кетинг”, дейди.

Инструктор Болта Давлетов Урганчдан, обкомдан ишга келгани учун, уни ўша ерлик деб биларкан.Давлат этикчи исполкўмга бориб Болта деган Ҳазораспли ўғлини суриштира бошлайди.У ердагилар “бу ерда Болтабой деган йўқ, балки райкўмда ишлар, фамилияси ким?” дея сўрашади. “Фамилия деганинг нови?” тушунмай сўрайди кекса этикчи. “Фамилия дегани отасининг, ёки бувасининг исми дегани” тушунтиради исполкўмдагилар. “Меним отим Давлат, лақабим этикчи” дейди. “Унда ўғлингиз Болта Давлетов бўлади-да” дейишадию, райкўмнинг исми-шарифи эсларига тушиб, “ўғлингиз райкўм эканда, анаву бинога боринг” дея манзилни кўрсатишади.

Давлат этикчи райкўмга борса, бояги навбатчи инструктор “Топдингизми, этикчи бува, болангизни?” дея киноя билан кутиб олади. Шу пайт “Эмидем”да райкўм-этикчининг боласи келиб қолади. Ота-бола қучоқлашиб кўришади ва бинога киришадилар.Инструктор ҳайрон.Ниҳоят вазиятни англаб, “Давлат ота, эшагингизни райкўмнинг дарахтига ўзим боғлаб қўяман, беда солиб сув бериб қараб тураман, сиз бемалол райкўм бува билан отамлашаверинг” дея лаганбардорлик қилади.

Бу орада 1945 йил май ойи келиб, уруш тугайди.Хонқада ғалабага бағишланган митинг бўлади.Кечқурун уйда ғалабани нишонлаб райкўмдагилар “қиттай-қиттай” жийдадан қилинган самогон ичишади.Уруш тугагач, шофёр Косторов Россияга кетадиган бўлади.Дўсчон фойтунни ташлаб “Эмидем” рулини айлантира бошлайди.Энди олдинги аҳвол такрорланади-машина қайсидир қишлоқда бузилиб қолар, кечқурун аранг туяга судратганларича “Эмидем”ни олиб келишарди.Шу тариқа Болта Давлетов Хонқада ишлаб, туманни вилоятнинг довруқли ҳудудига айлантиради.

Унинг меҳнатларини, ташкилотчилигини инобатга олиб Москвага-фирқа мактабига ўқишга юборишади.1947-50 йилларда шу тарзда Болта, рафиқаси Ҳалима, ўғли Солий Москвада яшаб ишлай, ўқий бошлашади.Орадан бир йилча вақт ўтгач, уни Москва шаҳар НКВДси чақиришади.” Сиз олдин, қамалган экансиз, устингиздан шикоят тушди, нимага буни анкетага ёзмагансиз, фирқани алдамоқчи бўлдингми?” дея таҳдид қилишади.”Мен оқланганман, шунинг учун бу ҳақда ёзмагандим, текшириб кўришингиз мумкин” дея олади қўрққанидан Болта Давлетов.”Нима қилишни ўзимиз биламиз”, бориб ўқиб тураверинг ҳозирча, дейишади улар.

Улар текшириб кўришиб, оқланганини, фирқа учун жон куйдириб ўқиб, ишлаганини билгач, шундан кейин чақиришмайди.Таҳсил тугаб Болта Давлетов Хоразмга қайтиб келади.Уни вилоят ижроқўмига раис қилиб тайинлашади.Орадан йиллар ўтиб унинг қабулига бомж қиёфадаги афтодоҳол рус кишиси келиб “кирза этик” олишга ариза олиб келади.Ўша вақтларда дўкондан кирза этик олиш учун ҳам вилоят ижроқўмидан рухсат олиш керак экан.Давлетов рус кишисини кўриб уни танийди.Бу ўша 1937 йилда қамоқхона бошлиғи бўлиб, унга азоб берган киши эди.Фамилияси, исми, афти ангори ҳам ўша 25 йил олдинги қатағон даҳшатларини эсга солиб юборади.Аммо, Давлетов ўзини унга танитмай, аризага “кирза этик берилсин” дея қўл қўйиб беради, кечиримлилик қилади.

2005 йилда 98 ёшида вафот этган Болта Давлетовнинг хотиралари ўша қатағон давр қандай даҳшатларга тўла мозийнинг қора кунлари бўлганини эсга солиб туради.

— ОТАНГИЗ Бодил тахаллуси билан ижод қилган,Ҳамид Сулаймон,Азиз Қаюмов сингари олимлар билан дўст тутинган экан.
— ОТАМДАН кўплаб мумтоз адабиёт жанрларида ёзилган мерос қолган.Насиб қилса китоб қилиб чиқарарман.Бодил тахаллусли отам араб, форс, рус тилларини чуқур билар, қайсики олим Хивага келиб, тарихга, меъморий ёзувлар бўйича тушунмовчиликка дуч келса отамга мурожаат қиларди.Тошкентдаги, Урганчдаги уйимизда кўплаб олимлар, ижодкорлар тўпланишиб, маърифий гурунглар қилишарди.

— СОБИҚ иттифоқ киноиститутига ҳам ўқишга қатнаган экансиз..
— МЕН ХИВА, Урганч,Хонқада ва уч йил Москва шаҳридаги рус мактабларида ўқиганман.Академияда ўқиш билан бирга эса ВГИКка ҳам қатнаб режиссёрлик сирларини ўргандим.Гарчи Хоразм вилоят ижроқўмида иш бошлаган бўлсамда фикру ёдим кино олишда эди.1959 йилда Хоразм вилоятининг ўша пайтдаги раҳбари , маърифатли инсон Бектош Раҳимовга Амударё тўғрисида ҳужжатли кино ишлаш таклифини билдирдим.У кишининг ҳар томонлама қўллаб қувватлаши билан 1960 йилда фильм тайёр бўлди ва ҳаваскор киночиларнинг республика фестивалида олий ўринни олди.Шундан сўнг бу фильм бутун республикамиз кинотеатрларида,ТВда намойиш этилди.Мен эса шу фильм боис орзуимга эришдим-ижроқўмдаги ишимни “Ўзкинохроника”даги режиссёрликка алмаштирдим.Шу-шу кино оламидаман.

022— 1970 ЙИЛДА ишланган “Худойберган Девонов” фильмингизда биринчи ўзбек киночисининг ноёб тасмаларидан фойдалангансиз, уларни қаердан топгансиз?
— МАЪЛУМКИ, қатағон даврда Девонов “халқ душмани”дея отиб ташлангач, унинг бой мероси ҳам йўққа чиқди.Мен наҳот унинг ҳамма ишлари йўққа чиққан, бирон бисоти қолгандир дея,Хивадаги уйини титиб чиқдим.Девор ёриқлари, пол тагидаги тешиклардан, уйнинг у ери, бу еридан қийқим-қийқим тасмалар чиқди.Мен ўша Ферузхоннинг саройдан чиқиши, анҳордаги қазув,Хива бозори, Амударёдаги елканли кемалар, ёш кашшофлар, умуман энг ноёб тасма сифатида сақланиб қолган лавҳаларни шу тариқа топиб, фильмга киритганман.Ҳамон ТВдаги кўплаб кўрсатувларда,Хоразм билан боғлиқ кўплаб киноларда ўша мен пол тагидан, девор ёриқларидан топган лавҳалардан фойдаланилади.

— КЕЙИНГИ даврда жим бўлиб кетгандексиз, ижодлар бўлаяптими?
— 1995 ЙИЛДАН сўнг Хоразмга қайтиб отам тахаллуси билан “Бодил” студиясини ташкил қилдим.Бир нечта ҳужжатли фильмлар ишладим.Айни пайтда Хоразмда рўй берган қатағон давр билан боғлиқ бадиий фильм ишлаш устидаман.

XDK

(Tashriflar: umumiy 105, bugungi 1)

Izoh qoldiring