Umid Bekmuhammad. Cho’lpon e’tiboridagi xarrotlar

03

1936 йилнинг 12 сентябри.Москвада нашр этилиб бутун Евроосиё ҳудудига тарқаладиган “Правда ” газетасида мўйсафид бир чолнинг танбур чалиб турган сурати босилди. Фотолавҳа остида : “Тошкентга Хоразмнинг энг кекса халқ ашулачиси ва чолғувчиси 70 ёшли Матёқуб Харратов келди.У Хоразмнинг бутун мумтоз мақомларини ва халқ чолғуларини билади.Унинг ашулалари Тошкентда граммафон лаппакларига олинади” деган изоҳ бор эди.

001
Умид Бекмуҳаммад
ЧЎЛПОН ЭЪТИБОРИДАГИ ХАРРОТЛАР
06

1936 йилнинг 12 сентябри.Москвада нашр этилиб бутун Евроосиё ҳудудига тарқаладиган “Правда ” газетасида мўйсафид бир чолнинг танбур чалиб турган сурати босилди. Фотолавҳа остида : “Тошкентга Хоразмнинг энг кекса халқ ашулачиси ва чолғувчиси 70 ёшли Матёқуб Харратов келди.У Хоразмнинг бутун мумтоз мақомларини ва халқ чолғуларини билади.Унинг ашулалари Тошкентда граммафон лаппакларига олинади” деган изоҳ бор эди.

Газетадаги лавҳа эътиборини тортган ва ўзи ҳам Хоразм санъатига қизиққан ўша даврнинг машҳур ижодкори Абдулҳамид Чўлпон шундан сўнг “Правда” даги санъаткор тўғрисида батафсил мақола тайёрлашга киришди.Чунки, фотолавҳада берилган изоҳ унинг назарида санъаткор ҳақидаги шунчаки янгилик, танишув эди холос.Санъаткорнинг ҳаёти ва ижодини эса батафсил ёритишни у шу боис ўзининг ижодкорлик бурчи деб билди.Натижада у Тошкентда Хоразмлик машҳур санъаткор билан учрашди.

“Соғлиқни сақлаш хусусида бу одамнинг ўзига хос бир усули бор: у бутун умрни давомида кўпрак қатиқ ва нон еб ўтган.Иложи бўлганда қатиқни бир кун ҳам тарк қилмайди.Ёши 70 га борса ҳам ўзини йигитдек сезади.Қувватли ва қувноқ…кўп юради, кўп ишлайди, чарчамайди.Тошкентга келганида пиёда юришда ўз ўғлини шошириб қўйган.Ўзи соғлом ва тетик кўринади6 шу учун бўлса керак, Тошкентдаги ўғлига тегишкан, “ўғлим , сен қариб қолибсан” деган…

Илгари Хоразм музика техникумида ишлаган, кўп шогирд етиштирган, ҳозир яқин Урганчда давлат театрида чолғувчи бўлиб ишлайди.Ҳозирги театр, чолғу, рақс масалаларига қизиқади.”Бир оз ёш бўлсам,Оврўпача нўта ўрганардим,-дейди чол,-Аммо ёшим 70га етганда эп келмас.Ёшлар ўргансин, албатта ўрганишсин”.

Шу тахлит Чўлпон кекса санъаткор билан суҳбатлашиш асносида унинг феъл-атворини, дунёқараши, ҳаётини ўрганади:” 70 йиллар бурун Хоразмнинг пойтахти бўлган Хива шаҳрида Қурбон ака деган бир харрот (дукчи) яшар экан.ўзининг кичкинагина дукчилик дўконида ёғочдан эшик, дўк (йиг), чиғириқ, сумак, теша, болта соплари ва ўқлоғ қириб тирикчилик қилар экан.Унинг шогирди ва халфаси бўлмаган, унга дукчилик ишларида ўғли матёқуб кўмаклашар экан.Эслик ота ўғлининг билимга ва чолғуга ҳавасини кўргач, кўп ўйлаб турмасдан, уни тўппа-тўғри ўша замоннинг катта шоир ва уста чолғучиси бўлган Комилнинг ёнига олиб борган6 “шуни менга яхши одам қилиб беринг”, деган.У Комил (Паҳлавон Ниёз)нинг кўпрак унинг ўғли шоир ва чолғучи Матрасул Мирзанинг тарбиясини кўриб етишади.”

Ана шу тариқа мақоласида Чўлпон Матёқуб Харротов дея донг қозонган санъаткорнинг отаси ва устози тўғрисида тўхталиб ўтган.Шунингдек, Чўлпон Харратовнинг амалга оширган ишларигаям тўхталиб ўтади: “ бу одам Хоразм классик мақомларини (шашмақомларнинг Хоразм вариантини) “Хоразм чизиғи” деб машҳур бўлган Хоразм нўталари билан бирга, мукаммал билади.Хоразм халқ куйлари (кўпрак достон йўллари) дан ҳам яхши хабардор.Ўзининг “Харротий” деган бир куйи ҳам борки, шашмақомға қўшилади.Асосан, танбур чалсада, чанг машқ қилишда ҳам маҳорати катта.ўзи жуда хушхат, ўз умрида икки юзга яқин китобни чиройлик хат билан чиройлик хат билан кўчириб чиққан.Кўп ҳикоя, чўпчак, латифаларни билади.Суҳбати ширин, фасоҳат билан, сўзга оро бериб гапиради”.

Матёқуб Харратов ўзининг санъатини давом этдириш ниятида ўғлиниям санъат йўлига бошлаган инсон эди.Ота-бола санъаткорлар биргаликда 15 та куй яратиб нотага олишган.Шунингдек,ўғли Матюсуф “Хоразм чизиғи нўтасини Оврўпа нўтасига уйдуриш”, “ Ерли чолғу асбобларини нўта усулиға уйдуриш” номли асарлар ҳам ёзган ижодкор ҳам эди.Айниқса ёши 40га чиқиб оила ташвишлари ортган 1930йилда Самарқандга бориб мусиқа институтида ўқиганди.Дастлаб отаси, кейин машҳур Қаландар дўнмас дея Ферузхон саройида ижоди гуллаган санъаткордан чангни,ашула айтиш сирларини эса матёқуб позачидан ўрганган эди.Ўз даврининг машҳур санъаткорлари каби ғижжак, гормон, скрипка, дутор ва доира чалишни мукаммал эгаллаганди.

Чўлпон Матюсуф Харратовнинг санъаткорона хислатлари,қилган,қилаётган ишларигаям таъриф бериб ўтади: “унинг бошқа бир қанча эски ҳофиз ва чолғучиларимиздан айрим яхши сифати шуки, ўзи куй чиқариш ва халқ куйларини ишлаш, ҳамда уларни ўзи нўтага олиш билангина қолмасдан, музика соҳасида қўлидан келганча илмий асосларда ишлашга урунади.Бундан ташқари у, ўзининг шарқ (ўзбек) чангини қайтадан ишлаб оврўпа товуш қаторлари усулига чалди, яъни чангда ҳар қандай оврўпа куйини тўғри чала биладиган бир иш қилди.У ҳозир танбурни ҳам мукаммалаштириш устида ишламоқда”.

Ҳа,Матюсуф Харратов санъаткорнинг ўғли ва мумтоз мусиқани муаммал ўрганаётган ижодкор сифатида, Чўлпон эътиборини тортгунича катта иш қилиб қўйган эди.Яъни, у Мулла Бекчон Раҳмоновдек жадид зиёлиси билан 1925 йилдаёқ Москвада “Хоразм мусиқий тарихчаси” китобини нашр этдириб, Оврўосиё санъатшунослари диққатини ўзига қаратганди.

Шунингдек, Самарқандда 1930 йилларда фаолият кўрсатган мусиқа институтида,Самарқанд раидосида ишлаб ўз ишининг моҳир билимдони сифатидаям донг қозонганди.Чўлпон ўз мақоласида ота-бола Харротовлар ҳали кўплаб ишларни режалаштириб қўйганлари, аммо айрим мутассаддилар уларга эътиборсиз қараётганлариниям танқид қилиб ўтади: “ рост, унинг ҳозирги ишларига совуқ қараган, айниқса чангдаги ўзгаришларга аллақандай қуруқ билимдонлик билан яқинлашиб, аниқ ва тўғри йўл кўрсатмаган кишилар бор.Унинг баъзи илмий асарларини йиллаб “сақлаб” ётган, нусхасини йўқотган, қадрлай олмаган идоралар бор ( Ўзнашр ва саъат институти).Биз улар тўғрисида қичқиришдан тўхтамаймиз”.

Ҳа, Чўлпон 1936 йил “Гулистон” журналининг 1-сонидаги “Ота-бола санъаткорлар” мақоласида ана шу тариқа мусиқага эътибор бериш, санъаткорларни қадрлай билиш лозимлигини айтиб, Матёқуб ва Матюсуф Харратовлар ижоди, интилишлари мисолида буни матбуотда кўтариб чиққанди.Мақола ўз даврида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Албатта, Чўлпон Матёқуб Харротовнинг, Ферузхон саройида айнан хоннинг илтифоти билан мусиқачилик қилганини билсада, ҳукмдорларга тавқиланъат ёпиштираётган замонда яшагани учун бунга тўхталиб ўтирмайди.Ота-бола Харратовлар эса Чўлпондек буюк ижодкорнинг ўзлари тўғрисида мақола ёзганларидан ғурурланиб, янада масъулият билан ижодга берилишди.

Бироқ…бироқ орадан бир йил ўтиб-1937 йилда Чўлпон қамалди ва 1938 йил октябрида отиб ташланди.Жамиятдан “халқ душмани” излаш жараёнида ота-бола чўчиб, ҳаёт кечиришди.чунки, Чўлпоннинг уларни мақтаганлариям қайсидир ҳасадгўй қўшниси, касбдоши учун баҳона бўлиб, “чақув” етирилса буюк шоир изидан “халқ душмани” тамғасини оладиган замонлар эди.

Ана шундай таҳликалардан сўнг касалланган Матёқуб Харротов 1939 йилда 72 ёшида вафот этади.Аммо 1934 йилда Хоразмга борган Илёс Акбаров,Е.Романовская каби мусиқашунослар унинг ижодини нотага туширишган эдики,булар тарихдаги бой мерос бўлиб сақланиб қолди.

Унинг ўзи сингари иқтидорли ўғли Матюсуф ҳам Ферузхон,Исфандиёрхонлар саройида ижод қилгани учун замон таҳликали бўлганидан “халқ душмани” тамғасини илмасликлари учун чўчиб яшади.Айниқса, унинг Ҳамза Ҳакимзода билан Хоразмда ижодий ҳамкорлик қилиб, ҳамкорликда бир қанча куйлар ижод қилгани тарихнинг ёрқин саҳифаларидан бўлиб қолди.”Илм натижаси” номли пьесаси эса унинг етук драматург бўлганлигидан ҳам далолат берарди.Шунингдек у “Чокар” тахаллуси билан 150га яқин ғазаллар ёзган шоир ҳам эди.Айниқса 1937 йилда Москвада ўтказилган ўзбек адабиёти ва санъати декадасида унинг ҳам ўз шеърларига басталаган куйлари ижро этилгани катта шон-шуҳрат келтирганди.

Адабиёт ва санъат соҳасидаги хизматлари учун у Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони билан тақдирланганди.Ана шундай етук ижодкор 1952 йилда 63 ёшида вафот этади.

08

(Tashriflar: umumiy 142, bugungi 1)

Izoh qoldiring